zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Янги конституцияда ижтимоий давлатга айланишимиз урғуланганди. Ўтган вақт ичида унга яхшигина пойдевор ўрнатилди. Эндиликда 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил қилинаркан. Тез орада ҳуқуқий ҳужжатлариям ишлаб чиқилса керак.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятдан узилиб қолганди. Охирги вақтлар уларга эътибор анча кучайди. Таълим, тиббиёт, меҳнатда бандлик ва бошқа соҳаларда уларга имкониятлар қилинди, қилинмоқда. Янги агентлик ташкил қилинса ҳам унинг 10 фоиз ходими ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида танлаб олинаркан. Бошқа йўналишлардаям уларга шароитлар изига тушиб кетса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Ислоҳотга кирадими буям?" — Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримов

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Прямо под окнами моего офиса, есть гигантское асфальтовое пространство, то ли площадь, то ли дорога, то ли что-то похожее на перекресток. Бесполезность и опасность этого места очевидно после уже пятнадцатиминутного наблюдения за ним. Я снял видео которое сократил из логики опасных ситуаций и нарушений которые есть в кадре. Видео сократилось всего лишь до с 15 в оригинале до 8 минут в итоговой версии.

Если бы городским властям было не насрать она город и горожан, то возможно хокимият Шайхантахурского района или хокимият города Ташкента давно решил этот вопрос. Но мы имеем то что имеем (я про власти которые у нас есть в наличии) а посему будем умирать и калечиться на дорогах родного города. Либо как безумные пешеходы переходящие где могут попало, либо как безумные водители встречающие друг друга из-за поворота на встречке через двойную (а иногда и тройную) сплошную линию.

Полная версия видео в комментариях под постом ❗️

#ташкент #такиедела #БДД

@nobody_cares_but

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Йўл четида турган автомобилга ўрнатилган радарлар машиналар тезлигини фиксация қилса, бу жаримага сабаб бўла оладими? Жавобимиз: йўқ, радарларга ҳам маълум талаблар қўйилган.

Қандай талаблар қўйилганини YOUTUBE сахифамизда видео тарзида қисқа тушунтирдик:

Видео📹👉 https://youtu.be/dsC4C5iv2UE

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эркинликлар таъминланмаган давлатларда интернет инсонга эркинлик хиссини беради. Баъзида ёлғон бўлса-да. Интернетни турли қонунлар билан жиловлайвериш ортида аслида кўп ҳолларда сиёсий сабаблар ётади. Шу сабаб президентликка ХДП номзоди, доноларнинг доноси Улуғбек Иноятовнинг таклифи шубҳа уйғотади. У Интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортишни таклиф қилди.

Биринчидан, бундай қонун бир йил аввал аллақачон қабул қилинган. Депутат буни билиши керак. Ўтган йил мартида “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унда, хусусан, юридик шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилган шахсларга электрон тижорат фаолияти билан шугулланиш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.

Иккинчидан, Иноятов қоғозда сўл қанот, яъни кам таъминланган ишчи синф тарафини олиши керак бўлган партия аъзоси. Унинг дастуридан кўзланган асосий мақсад “Ўзбекистонда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этиш”. Ишсизлик юқори мамлакатда бир амаллаб интернетда ўз кунини кўраётганларни бўғиш унинг иши эмас.

Учинчидан, бу кетишда интернетни жиловлаш, хусусан Россия ва Қозоғистондаги каби интернет сайтлари хорижий агентлар деб эълон қилиниши билан тугаши мумкин. Бундай таклифни беришни ҳойнаҳой Миллий Тикланишга топширишса керак. Сўз эркинлиги Ўзбекистонда охирги пайтда сезиларли даражада ёмонлашгани ҳисобга олинса, тренд шунга қараб кетяпти дейиш мумкин.

Ибрат Сафо

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Миршакарнинг бу галги концерти олдингиларидан ҳам зўр бўлади деб таҳмин қиляпман. Яқин вақт ичида қанчалик қаттиқ тайёргарлик кўрганига ўзим гувоҳ бўлдим. Ўқув йили давомида чарчаган талаба учун ақлий дам олиш учун ажойиб фурсат — 3 июн куни "Маладес" номли концерт. "Xay mayli entertainment" сизлар учун 40 % чегирма беради. Линкка киринг ва чипта сотиб олинг. Ўзим ҳам ўшетта бўламан😎✊

Линк👉 https://iticket.uz/events/concerts/mirshakar-fayzulloyev-malades/25475

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Соғлиқни сақлаш тизимида фармацевтика саноати самарали фаолият кўрсатиши жуда муҳимдир. Кейинги вақтларда аҳоли учун зарур бўлган соғлиқни сақлаш муассасаларини янада такомиллаштириш мақсадида кўплаб қарорлар қабул қилинмоқда. Бу бежиз эмас, албатта.

Фармацевтлар улкан салоҳият ва билимга эга бўлиши ҳар биримиз учун муҳимлигини ҳаётимиз кўрсатиб турибди. Мазкур касбий билим ва кўникмаларнинг халқаро андозалар асосида бўлиши тизим ривожига катта хисса қўшади ҳамда келажакка ишонч билан боқишга ундайди.

Фармацевтика техник университети учта йўналиш бўйича абитуриентларни қабул қилмоқда. Умумтаълим босқичидан сўнг эса уларни биокимё, биотиббиёт ва фармацевтика йўналишларида бакалавр босқичи кутади.

Биотиббиёт, хусусан фармацевтика ва ҳаёт фанлари йўналишларида Британия стандартлари асосида ўқишни хоҳлаган таниш укаларим ва сингилларим жуда кўп, ўзи умуман, буни истайдиган ёшлар ҳам талайгина топилади. Энди бунинг имкони бор экан. Чунки Фармацевтика техник университети бу йўналишларда таълимни Ватанимизда Буюк Британиянинг Сандерленд ёки Де Монтфорт университетлари билан ҳамкорликда таклиф қилаётганлигини эълон қилибди.

☎️ Мурожаат учун:
+998999508080
+998958338181
@ptuuz_bot

📲 Сайт: pharmatechuni.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тез-тез эътибор бериб қоламан, айрим биноларга киришда ёки кўча-кўйда ногиронлиги бор инсонларнинг бемалол ҳаракатланиши учун шароитлар тўлиқ етарли эмас. Тўғри, бу борада камчиликларимиз бор, секин-аста бу яхшиланар ҳам, лекин бу дегани шароитимиз ҳали етарли эмас, деб жим ўтириш кераклигини англатмайди.

Ногиронлиги бор ёшлар масаласида эса нима ишлар қилиняпти ўзи, деб қизиқиб кўрдим ва Ёшлар ишлари агентлиги айни кунларда “Инклюзив Ўзбекистон” лойиҳасини амалга ошираётганига дуч келдим. Бу лойиҳа орқали мана шундай ёшларни Ўзбекистоннинг тарихий ва диққатга сазовор шаҳарларига бепул саёҳатларини ташкил этишибди.

Аслида, қишлоғидан ёки ҳатто уйидан кўчага чиқмаган ёшлар учун бу жуда катта нарса. Янги нарса ўрганади, дунёқараши ўзгаради, ҳаётга сал бўлса ҳам бошқача кўз билан қарашни ва ривожланиш учун олдига мақсад қўйишни бошлайди. Бунинг ортидан битта ёшнинг ҳаётида кўп нарса ўзгаришига ишонаман. Энди бу лойиҳа қамраб олган минглаб ёшлардаги ўзгаришларни тасаввур қилаверинг. Яхши лойиҳа қилишган ва бу давомий бўлавериши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украинадаги уруш дон импорт қилувчи унга қарам давлатларнинг кўзини очиши керак. Уруш сабаб Африканинг айрим давлатлари қийналгани бизга ҳам сабоқ бўлиши лозим. Ўзимиздаги ғалланинг қадрига етайлик. Тошкент вилоятида ғалла ўрими бошланди. Зойир Мирзаев дала меҳнаткашлари билан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳокимликлар суд қарорларини менсимаслиги одатий ҳол. Чунки ижро нўноқ. Биз ўрганиб қолганмиз. Президент буёқда қайсидир касб эгаларига ёрдам бўлсин деб пул ажратса (ПФ-5938 28-банд ўша вақтда амалда бўлган) ташкилотлар осонликча ходимларига пул беравермайди. Ўртада низо чиқиб судга боришса ва суд давлат раҳбари топшириғи бўйича берилиши керак бўлган устамаларни беришни юкласа, бу қарор ижрода йиллаб "ётаверади".

Агар қайсидир давлат ташкилоти фойдасига қарор чиқса, ёйинки бир муттаҳам амалдорга тегишли фирма судда ютиб чиқса, ижроси милтиқни ўқидек тезкор ва ўткир бўлади.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қорақалпоғистонда «Меҳрли мактаб» филиали очилди

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги «Меҳрли мактаб» филиали фаолиятини бошлади. Бу ерга ташриф чоғида «Замин» фонди Васийлик кенгаши раҳбари Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.

«Меҳрли мактаб» – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида  ота-оналари иштирокида ўтадилар.

Йил якунига қадар «Меҳрли мактаб» филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украина байроғи турган турар-жой комплекси номини қаранг — Янги Москва. Рамзий маънога эга экан😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мирзо Улуғбек туманидаги Янги Москва турар жой комплексида, 8-қаватдаги хонадонлардан бирининг балконида турган Украина байроғи махсус воситаларни жалб қилган ҳолда олиб ташланди. Бу пайтда уйда бўлмаган хонадон эгасининг айтишича, воқеадан олдин унга ИИБ ходими қўнғироқ қилган.

“Адашмасам, ўзини жиноят-қидирув бўлимидан Мурод деб таништирди. Шу уй менга тегишли экани ҳақида сўради. Яна ўзингиз ё рафиқангиз Украина фуқароси эмасми, деган савол берди. Мен йўқ, дедим. Кейин нега балконимда Украина байроғи тургани сабабини суриштирди.

“У ўзимнинг, рафиқамнинг туғилган йилига оид бир неча шахсий саволлардан сўнг байроқ олиб ташланишини таъкидлади. Мен ҳеч бўлмаса, Telegram орқали нега байроқ олиб ташланиши ҳақида ёзма изоҳ беришларини сўрадим, асоссиз олиб ташлай олмасликларини айтдим. Ходим келсангиз тушунтирамиз, бизда олиб ташлашга топшириқ бор, деди”, – дея ўзаро суҳбат тафсилотларини келтирган хусусий мулк эгаси Режеп Латипов.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Magic city'даги ҳолат ҳақида ёзишмоқда. Бу ҳали бошланиши. Шундай давом этса, тармоқда асосий муаммолар гапирилмаса, иштонсиз қоласизлар. "Вой-дод иштонсизакан, иштони қани, ўламан Худо" дейишларга жавоб битта бўлиб қолади ўшанда — иштонгаям пул қолмади, нима қилай?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Менга унчалик ҳам ёқмади бу таклиф😁

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

29 май O‘zLiDeP съездида Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:

🎓Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва  “икки дипломли тизим” жорий этилади;

🧬 Био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади;

👩‍🔬 келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 млрд доллар ажратилади;

🏥 Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан:

🚘4 та
нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг).

Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади.

Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади.

Йўл-транспорт соҳасидаги режалар:

🛫
Авиақатновлар сони 4 марта оширилади;

🚉Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади;

Темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланади;

✈️ 6 та йирик аэропорт модернизация қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади;

2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади.

🛣️Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобил йўллари қурилади.

Батафсил

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энг қизиғи, шу бўш жой ҳайдовчиларни чалғитади. Офисга борганимда яндекс ҳайдовчиси ҳам чалғиди.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Фарзандларимиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлмайлик" мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказди.  Унда 36 751 нафар шахс қатнашди. "Болаларнинг интернетдан тўғри фойдаланишини ким назорат қилиши керак?" деган саволга 67 % инсон ота-она жавобини танлаган. Мактаб деган жавобни эса 1 %. 30 фоизи эса ота-она ва мактаб биргаликда деган жавобни маъқул кўрган.

Тарбия кимдан ўрганилади ва бунга ким масъул деган саволга эса сўровнома иштирокчиларининг 92 % ота-она жавобини танлашган. Атиги 3 %и ўқитувчи, мактаб жавобини белгилашган. Болаларнинг ҳуқуқ ва қонунларнинг бузишида деярли ярим иштирокчилар оиладаги муҳит яхши эмаслигини сабаб қилиб кўрсатган. Бу тўғри.

Умуман олганда бу каби сўровномалар кўп бўлиши керак. Барча давлат ташкилотлари шундай сўровномалар ўтказса, шунга қараб муаммоларга ечим кўрсата олади. Ўзининг тизимидаги муаммоларни ҳис қила олади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мақсади ютиш бўлган номзод ўзини обрўсизлантириши мумкин бўлган таклифларни бермайди. Ютиш учун керак бўлса иложсиз таклифларни ҳам айтаверади. Бироқ биздаги Иноятов каби номзодларнинг асл функцияси имкон қадар ишончли ютқазиб бериш. Бу йўлда барча имкониятларини ишга солади.

P.S. Ютқазгандек қилиб кўрсатишни ҳам эплаша олмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда Ўзбекистонга ташриф буюрган Сингапур президенти (биринчи аёл президенти) Ҳалима Яқуб навбатдаги президентлик сайловида қатнашмаслигини айтди. У 2017 йилда 6 йилга сайланганди. Сентябрда ваколати тугайди. Иккинчи муддатдан кўра невараларини бағрига босиб, эртак айтишни ният қилган бўлса не ажаб?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда шунга ўхшаш ролик кўргандим. Балки муаммо ҳам шундадир, ўғирлаб, ўзимизга мослашга уринишимиздадир?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бош прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.

Биргина Бухоро вилояти Ромитан туманида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудда жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд. сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9” археология мероси объектига 269,6 млрд. сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд. сўмлик, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд. сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн. сўмлик ва “Тепа-5” ёдгорлигига 202 млн. сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бош прокуратура

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Детроитда бўлган вақтимда Форд компанияси тарихи ҳақида "сўзлайдиган" музейда ҳам бўлдим. Талабалик вақтим ўқиган "Генри Форд: Менинг ҳаётим" китоби кўз ўнггимга келди. Буюк тарих. Зафарбек Солижонов яна қуйидаги ўзбек тилида учрайдиган 9 китобни тавсия қилади:

• Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари
• Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
•  Рэй Брэдбери: Фаренгейт бўйича 451º
• Теодор Драйзер: Сармоядор 
• Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари.  Қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
• Лариса Буракова: Грузия қандай муваффақиятга эришди? 
• Дэн Браун: Ибтидо
• Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар
• Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзи ўқиган Тошкентдаги 241 мактабга борди. Битирувчилар билан учрашиб, уларга президент табригини ўқиб, ўз тилакларини билдирган. Вазирнинг ўзи ўқиган мактабга бориши ўша мактаб битирувчиларига катта мотивация бўлади. Имтиҳонлар олди анча руҳи тетиклашади. Мана Ҳилола опа эплабдию, биз ҳам эпласак бўларкан деган туйғу пайдо бўлса ҳам ажабмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Инсон қадри” фақат қоғоздами?➖Чиноз

Мурожаатчи: Ҳокимлиг-у ташкилотларимиз қачон давлат раҳбари қайта-қайта таъкидлаётган “Инсон қадри” учун шиорини тушуниб етаркин?! Тер тўкиб, ҳалол меҳнат қилиб топган пулингни ҳам ололмасанг!

Шу бугунгача кутилди, барибир фойдаси бўлмади. Ҳеч қандай натижа йўқ! Тошкент вилояти Чиноз туман ҳокимлиги ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Олий суднинг қарорини ҳам менсимай, кўзи кўр, қулоғи кар бўлиб олган.

30 га яқин собиқ давлат хизматчиларига тўланиши лозим бўлган 30 фоиз қўшимча махсус устама ҳақи ҳамон тўлаб берилгани йўқ. Улар эса сарсон-саргардон бўлмоқда!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📱 “COMFORT PLUS” хорижий валютадаги омонат тури — пулларингиз учун ажойиб танлов

Онлайн омонатлар молиявий эркинликнинг янги босқичидир. Тасаввур қилинг, энди сиз пулларингизни уйингиздан чиқмасдан, банкка бориб, навбатда турмасдан ва вақт сарфламасдан сармоя сифатида киритишингиз мумкин.

Шунчаки Zoomrad мобил иловасига киринг ва бир уриниш билан омонат очинг. АТ “Алоқабанк” сизга янги омонат тури орқали айнан шу имкониятни тақдим этади.

“COMFORT PLUS” омонати бу:
- йиллик 6,5%;
- минимал 100 АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маблағларингизни жойлаштириш имконияти;
- муддати 24 ой;

Шунингдек, омонатни тўлдириш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.

Омонат Zoomrad мобил иловаси орқали расмийлаштирилади. Юклаб олинг: iOS | Android

Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яхши хабар. Ўзбекистондаги МТО технологияси асосида ишловчи газ-кимё комплекси – полимер ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги инновацион етакчилардан бири ҳисобланиб, Air Products компанияси билан газни саноат даражасида қайта ишлаш тўғрисидаги битимни имзолади.

“Метанол ороли” номи билан танилган ушбу иншоот йилига 1,34 млн. тонна қувватга эга бўлади. Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш буйича газ-кимё комплекси таркибига киради. Оғир саноатимиз ҳам ривожланади.

Бухородаги эркин иқтисодий зона ҳудудида бунёд этилажак завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати 25 йил. Ўзбекистоннинг ривожига хизмат қилувчи бу каби лойиҳаларни қўллайвериш керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украина тарафда жанг қилаётган асли марғилонлик ўзбек: "Мен Украинада озодлик топдим, украинлар миллатчи деган гаплар чўпчак".

Америка овози

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хушхабар: Низомга ўзгартириш киритилди
 
Судьялар олий мактаби Кенгашининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Судьялик лавозимларига номзодларни  тайёрлаш курсига 2023-2024 ўқув йили учун  қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандида жойлардаги судья кадрларга бўлган эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда қўшимча балл ҳисобланиши назарда тутилганди.

Бугун, 2023 йил 23 май куни Судьялар олий мактаби Кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида юқорида қайд этилган Низом қайта кўрилиб, ундаги 22-банд чиқариб ташланди.

Ушбу кейсда муаммога бефарқ бўлмаган жамоат фаоллари, блогерлар, давлат ташкилотлари ва масъулларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз✊

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳа, бўлади, Зафарбек!

Унинг учун одамнинг кўзи тўқ бўлиши керак, болам-чақамнинг етти авлодига етадиган мулк йиғишим керак, бир йилда бир бормайдиган дачага миллиардлаб долларни кетказмаслик керак, умуман олганда халқнинг пули халқнинг ривожи учун ишлатилиши керак, ундан ташқари қўрқмаслик керак, ҳокимият ҳам ўткинчи эканлигини билиб тарихий бурилиш қилиш керак, тарихий ўзгариш яратаётгандек кўриниш эмас, ростан ҳам яратиш керак.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…
Подписаться на канал