zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Миям ичида биттаси: Ие, Зафарбек? Шунақа қилсаям бўларканми? Бу ўзини-ўзи ерга уриш эмасми? Бу президент кечаси қанақа ухлаяптикан? Ялпи ички маҳсулотинг аҳоли жон бошига 66 минг АҚШ доллари атрофида бўлса, қиммат, янги самолётда, бир ўзинг, тўлдириб учмайсанми?)

P.S. Дўстларимга кўра, Сигапурда президентлик институти рамзий ҳарактерга эга холосакан, барбирам бечорани кўриб, биздан қарз сўрагани келдимикин деб ўйлайди одам😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугундан бизнинг парламент ва ЕИнинг "Inter Pares" глобал дастури ўртасида илк лойиҳага старт берилди. Ушбу ҳамкорлик ҳатто бизга рақобатчи кўриладиган қозоқлар билан ҳам бошланмаган, ҳозирча. Бу борада биз биринчи бўлдик. Европа биздаги парламент ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар давомий бўлишига ишонч билдирмоқда. Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам нутқи давомида мазкур ишончга ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Энди мақсадга ўтсам. Ўзи бу лойиҳадан нима ютамиз? Европанинг ривожланган давлатларининг парламент тажрибасидан ҳокимиятлар тийилиб туришига, бюджет устидан парламентимиз назорати кучайишига, электрон парламентга ўтишимизга, жамиятимизда гендер тенглик сиёсати кенгроқ жорий қилинишига хизмат қилувчи ўзгаришларни ўзлаштирамиз, соддароқ тушунтирсам. Парламент дипломатияси давом этяпти😎

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бунга "Антикоррупция" агентлиги ҳамда Адлия вазирлигининг муносабати керак

Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашнинг қарори билан тасдиқланган "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ"нинг тенглик принципига зидлиги ва коррупцияга йўл очиши мумкинлиги ҳақидаги муносабат билдиргандик.

Муносабат сўнггида Судъялар Олий кенгаши эмас, балки Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги ушбу низомни ўрганиб чиқишига умид қилишимизни билдирганмиз. Чунки Судъялар Олий кенгашининг бошданоқ бу масалада холис бўла олмаслиги аниқ эди.

Қизиғи Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашни ҳимоя қилиб айнан Судъялар Олий кенгаши муносабат билдирибди.

Бу ҳаракат юқоридаги тенглик принципи йўқ, коррупцион низомнинг ташаббускори Судъялар Олий кенгаши эканлигига ишора қилмоқда.

Бироқ шахсан менга бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлигининг муносабати қизиқ.

Кутамиз...

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади. Мана буларни тизимли ислоҳот деса бўлади.😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вазир Ҳилола Умарова:

"Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани бўйича билими, иккинчисида педагогик маҳорати баҳоланади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.

Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади".

Президентга тақдимотидан

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Масъул муносабат берди:

Ижтимоий тармоқларда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2023-2024 ўқув йили учун) қабул қилишдаги айрим имтиёзларга нисбатан эътирозли фикрлар айтилмоқда. Эътирозларда, асосан,  “Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида туғилган ва шу вилоятларда доимий яшаётган талабгорларга жами кириш синовларида тўплаган баллига  қўшимча 15 балл берилиши”  тенглик тамойилига зидлиги  таъкидланади.

Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар корпусини шакллантиришда кадрларга бўлган эҳтиёжлар ҳудудлар кесимида изчил ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Таҳлилларга кўра, юқорида қайд этилган вилоятлар судларида фаолият кўрсатаётган судьялар орасида маҳаллий кадрларнинг улуши 2,2 - 4 фоизни ташкил қилмоқда, холос. Бу ҳол маҳаллий кадрларга эҳтиёж катталигини, ушбу ҳудудларда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг асосий қисмини бошқа вилоятлардан келиб ишлаётганлар ташкил этаётганини яққол кўрсатади. Мавжуд ҳолат Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд таркибини шакллантиришда ҳудудий вакилликни таъминлаш масаласида  ҳам муаммо туғдираётгани инобатга олинса, муаммо кўламини кенгроқ тасаввур  қилиш мумкин.

Жойлардаги маҳаллий кадрларга бўлган заруриятдан келиб чиқиб, номи қайд этилган вилоятда туғилган ва доимий яшаётган талабгорларга истисно тариқасида имтиёз бериш масаласи Кенгаш кун тартибига киритилиб,   унинг таркиби томонидан маъқулланди. Шу ўринда кейинги икки йилда Кенгаш томонидан бошқа вилоятларда ишлаб юрган 147 нафар судьялар, ўз хоҳишига кўра, ўзи туғилган ёки доимий яшаган вилоятга қайтариш орқали тизимда иш самарадорлигини оширишга эришилганини  ҳам қайд этиб ўтиш лозим. Маълумот тариқасида айтиб ўтамиз, мазкур тартиб 2023-2024  ўқув йил  учун жорий этилмоқда.

Судьялар олий кенгаши таъкидлайдики, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул қилишдаги имтиёз ҳеч кимга судьялик лавозимини кафолатламайди. Бунинг учун ҳар бир битирувчи Кенгаш томонидан ўтказиб келинаётган судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танловдан муваффақиятли ўтиши шарт.

Биз: эртагача дам оламиз. Эртага муносабатга саволларимиз бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ушбу айтилаётган низомда аниқки, конституциядаги тенглик принципи бузилган.

Танлов адолат меъёрларига мос эмас. Катта эҳтимол билан низомдаги ушбу бандлар коррупция учун йўл очиб беради.

Бўлажак судъяларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларда бундай ҳужжатларнинг қабул қилинаётгани ачинарли ҳолат.

❗️Умид қиламизки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ушбу ҳолатни чуқур ўрганиб чиқади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қуллик ҳам шундай нарса. Бошқаларнинг ҳуқуқига қарши чиқишимиз ҳам, мухолифат бўламан деган партияга ташланишимиз ҳам, мустақил ҳаракат қила олмаслигимиз ҳам, ҳар қандай қулдорга мослашишимиз ҳам шундан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашнинг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ"ига кўзим тушиб қолди.

Унинг 22 бандида "Жойлардаги судья кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида туғилган ва шу вилоятларда доимий яшаётган талабгорларга жами кириш синовларида тўплаган баллига 15 балл қўшиб ҳисобланади" дейилган. 3 бандида эса "Тайёрлаш курсига қабул тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, шаффофлик принциплари ва адолатли танлов асосида амалга оширилиб, кириш
синовларида юқори балл тўплаган талабгорларнинг қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади" дейилган.

22 банд 3 бандга зид эмасми? Тенглик принципи ва адолатли танлов механизми бузилиб қолмаяптими? Масъуллардан ушбу ҳолатга асосли муносабат кутамиз.

НИЗОМ

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ғарбдаги кўпчилик сиёсий сўз эркинлиги ва олабайроқни тарғиб қилиш каби ғарб қадриятларини қўлламайдиган ва давлат кучли назоратга эга бўлган мамлакатларда инновация бўлмайди деган ғояни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилаётган вақтда айнан Хитойда инновациянинг ривожланиш натижалари, ушбу 2 та ғарб қадриятларини сўзсиз қабул қилиш ривожланишнинг ягона йўли эмаслигини кўрсатади.

Кўпчилик ғарб давлатларини кўрган инсон сифатида яқинда Хитойга борганимда ривожланиш ва инновация бўйича Хитой нафақат орқада эмаслиги, балки кўпчилик иқтисодий ривожланган давлатлардан анча олдинда эканлигига гувоҳ бўлдим. (Масалан, Шэньчжэнь шаҳрида кўчада юрганда АҚШга нисбатан тезюрар темир йўллар кўплиги ёки электр автомобиллар кўплигининг ўзи ҳам бунга бир мисол бўла олади).

Оддий битта Хуавей компанисида 200 минг ходимларининг ярмидан кўпи, яъни 120 минг атрофида айнан илмий ишлар билан шуғулланишаркан. Умуман илмий ходимлар сони бўйича Хитой АҚШдан биринчиликни олганига анча бўлибди (расмга қаранг), яқин орада умумий R&Dга харажат бўйича ҳам ўтиб кетади. Инновация бўйича АҚШдаги таҳлилий марказ томонидан ёзилган мақолада буни батафсил ўқиса бўлади: https://itif.org/publications/2023/01/23/wake-up-america-china-is-overtaking-the-united-states-in-innovation-capacity/

Ўз қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётимизни ривожлантириш устида ҳаракат қиларканмиз, албатта нафақат ғарб, балки бу каби шарқ давлатларининг тажрибасини ҳам ўрганиб боришимиз зарур бўлади.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📢 Бефарқ бўлмаганлар албатта кўрсин!

Бюджет пули тақсимоти
:

✔️ 92% / 8% = мансабдорлар / халқ

❗️Минбар кўрсатувининг ушбу сонидан сўнг, "Минбар" ёпиладиган бўлибди, дейишмоқда.

Агар шундай бўлса, демак бетоқатлик ва цензура энг чўққида, янги конституциядаги цензурага йўл қўймаслик кафолати эса бурчакка улоқтирилган бўлади.

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентнинг Хитойга ташрифидан хабарингиз бор. Мирзиёев милоиардлаб капиталига эга Хитой магнатлари билан учрашди. Унда бизникилар янги автозавод ишга туширилишига старт берди. Яхши хабар. Истеъмолчи сифатида айтадиган бўлсам, бозорда эндиликда рақобат пайдо бўлади. Узавто ва BYD соҳада мусобақалашди. BYD электромобиллари ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. Завод жаҳон бозорини эгаллашда рекорд қўймоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий Осиё бозорини таъминлашда, лидер бўлишида айланма маблағлари 33 миллиард доллардан ортиқ бўлган бундай конгломерат билан ҳамкорлик қилишдан фақат ютади. Айни вақтда Жиззахда 10.6 гектар майдон янги машиналарни ишлаб чиқаришга тайёр. Жараён кузда бошланади. Икки мингдан ортиқ инсон ишли бўлади. Бошланишига BYD "Chazor" ва "Song Plus" моделларининг йиллик 50 мингдан ортиқ “NEV”автомобилларини ишлаб чиқариш режаланган.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Менга шу икки расм ёқди. Бирида Eriell тармоғида меҳнат қилаётган самимий инсон юзи тасвирланган. Иккинчисида фотограф фалсафасини ҳис қилишга уринаётган ўзим😁

Heroes among us

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аднистрациянинг умидли, ёш тўртлик раҳбарлари Хитойда: Администрация раҳбари Умрзоқов, ўринбосарлари Алламжонов, Пайгамов ва президент матбуот котиби Асадов.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Автократияда вақт деярли барча ҳолларда (халқнинг омади келиб бир-икки ижобий ҳол юз бермаса) демократиянинг зарарига, диктатуранинг фойдасига ишлайди. Вақт ўтган сари бошқараётган инсон "бу давлат учун кўп нарса қилдим, энг қимматли нарсам, умримни бағишладим" деб ўйлай бошлайди. Ўзини кўп нарсага ҳақли деб ҳисоблайди.

Биринчи галда қонунларни ўзига, мақсадлари, хоҳишига мослаштирса, бошқа тарафдан атрофдагиларининг "эркаликлари"ни ҳам кўтаради. Унга садоқатлиларнинг оғир жиноятларига ҳам индамайди, оддий қарайди, жазоламайди. Жазолашларига йўл қўймайди. Ўзининг" оғзи қон" бўлса, садоқатлиларининг "оғзи қон" бўлишига ҳам кўз юмади. Ҳамманинг "оғзи қон" бўлишидан ҳамма манфаатдор. Шуни сақлаш пайида бўлади.

Ундан ҳам ёмони, ўша садоқатлилари билан бизнес ҳамкорлигини қариндош-уруғчилик билан мустаҳкамлаб боради. Аммасининг неварасини садоқатлисининг жиянига бериш ҳам бу келишувнинг давомийлигини таъминлайди. Бориб-бориб давлат тор дoирадаги ўғрилар тўдасининг хусусий майдонига айланади. Давлат тараққиёти эса йўқ бўлади ёки кейинроққа чўзилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мазкур масалада Адлия вазирлигидан мурожаатимга муносабат олдим. Маълум бўлишича, бу ҳужжат Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгаш томонидан тасдиқланган экан. Адлияга бундай ҳужжат экспертизадан ўтказиш учун ҳам, идоравий ҳужжат лойиҳаси сифатида ҳам келмаган, рўйхатдан ўтказилмаган. Адлия "ўйин"дан чиқди. Энди Антикоррупция агентлиги ва Судьялар олий кенгашидан муносабат кутамиз.

Агентлик ҳужжатга қандай фикр беради. Кутамиз. Судьялар олий кенгаши эса кечаги муносабатида ушбу НИЗОМ тенглик принципини бузиш-бузилмаслиги ҳақида фикр билдирмаган. Биз айнан шу фикрни кутяпмиз. Саволларимизга ҳали ҳам жавоб олмадик.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📱Ҳамма каби бўлишни хоҳламайдиганлар учун смартфон.
Миршакар Файзуллаев HONOR X9a қурилмасини тавсия этади!

✅ 93% фойдали майдонга эга 120 Гц. ҳажмли HONOR FullView қайрилган OLED-экран
✅ Ихчам корпус, учталик камера ва мустаҳкам ҳимоя ойнаси;
✅ Кучли процессор, катта хотира ва тез қувватланувчи батарея (5100 мА*соат)

📍 Айни пайтда Texnomart, Credit Asia, MediaPark ва Elmakon каби дўконларда сўнгги урфдаги HONOR X9a телефонини сотиб олиш мумкин

🎁 31 майга қадар харид қилишга ва совға тариқасида  HONOR CHOICE Earbuds X3 Lite симсиз қулоқчинларини олишга улгуринг!

📲 Бот: /channel/honor_uz_online_bot
📱: Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Судьялар олий кенгаши муносабат берибди.

"Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар корпусини шакллантиришда кадрларга бўлган эҳтиёжлар ҳудудлар кесимида изчил ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Таҳлилларга кўра, юқорида қайд этилган вилоятлар судларида фаолият кўрсатаётган судьялар орасида маҳаллий кадрларнинг улуши 2,2 - 4 фоизни ташкил қилмоқда, холос. Бу ҳол маҳаллий кадрларга эҳтиёж катталигини, ушбу ҳудудларда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг асосий қисмини бошқа вилоятлардан келиб ишлаётганлар ташкил этаётганини яққол кўрсатади. Мавжуд ҳолат Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд таркибини шакллантиришда ҳудудий вакилликни таъминлаш масаласида  ҳам муаммо туғдираётгани инобатга олинса, муаммо кўламини кенгроқ тасаввур  қилиш мумкин" деган важларни келтирмоқда Кенгаш.

Яна бир кулгили важ ҳам келтиришмоқда. Нима эмиш, имтиёз ҳеч кимга судьялик лавозимини кафолатламаскан. Албатта кафолатламайди, лекин йўқ жойдан устунлик беради. Футбол бошланяпти ва бир командага 2та гол қўшиб бериляптида, бу билан ғалаба кафолатланмаган деб айтишгандек бўлибди.

Кадрларга бўлган эҳтиёжга келсак, бизда шунчалик эҳтиёж юқори экан нега унда олдин судланиб кейин оқланган судьялар ишга тикланмаяпти? Асл "ҳукм" мустабид тузум МХХси ва прокуратураси коридорларида ўқилган судьялар оқланса-ю нега улар ишга тикланмайди? Оқловлар янги даврнинг сиёсати дейилди. Лекин турли босимларга ҳам эътибор бермай қонун доирасида ишлаган бундай собиқ судьялар нега (кадрларга эҳтиёж боракан) ишга қўйилмаяпти? Ёдгоров етакчилигидаги Судьялар олий Кенгаши ҳақ сўзни айтадиган бундай судьялардан қўрқадими ёки?

Бизнинг каналлар👇
Telegram BohoHuquqiy">Youtube Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Уруш исканжасидаги Бахмут

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Ҳилола Умарова президентга мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифларини берди. Умарова тақдимотидаги икки таклиф менга жуда ёқди. Биринчиси, янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатиладиган бўлмоқда. Бизнинг пайтимизда 7-синфдан бўлган. Ана энди техника асрида информатика фани ўз вақтини топибди. Хурсандман.

Иккинчи таклиф эса фан амалиёт билан боғланадиган бўляпти. Яъни мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмаган. Энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади. Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Низом конституцион принципларга зид

Ижтимоий тармоқларда Судьялар олий мактаби ҳузуридаги Кенгашнинг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга нисбатан ҳақли эътирозлар билдирилди.

Бу эътирозларга тўлиқ қўшилган ҳолда ўз муносабатимизни билдирмоқчимиз.

Биринчидан, Низомнинг умумий қоидагиларга оид 7-бандида судьялик лавозимини эгаллашга монелик қиладиган бошқа ҳолатлар аниқланган шахслар судьяликка тайёрлаш курсининг кириш синовларига қўйилмаслиги назарда тутилган.

Ваҳоланки, ушбу жараён коррупцион ҳолатларга кенг йўл очиб беришдан бошқа нарса эмас, назаримизда. Чунки, айнан қандай ҳолатлар монелик қилиши узил-кесил санаб берилмаган.

Худди шу каби, шу банднинг ўзида судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинганлик ҳам монелик қиладиган ҳолат сифатида саналган бўлиб, айнан қайси касалликлар, уларни ким, қайси мезонга кўра ва қандай тартибда аниқлаб бериши очиқланмаган.

Иккинчидан,
кириш синовларига оид 22-бандида “Жойлардаги судья кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида туғилган ва шу вилоятларда доимий яшаётган талабгорларга жами кириш синовларида тўплаган баллига 15 балл қўшиб ҳисобланади.” дейилган.

Қайсидир маъмурий ҳудудда кадр етишмовчилиги мавжуд бўлса, бу ўша ҳудуд судьяларининг билим савияси бошқа ҳудуддагиларникидан "15 балл" га паст бўлса бўлаверишини англатадими?

Қолаверса, бу аввало конституцион тамойиллардан ҳисобланган, шунингдек Низомни ўзининг 3-бандида ҳам алоҳида келтириб ўтилган тенг ҳуқуқлилик ва адолат принципларига зиддир.

Бундай вазиятда мазкур Низом янги таҳрирдаги Конституция талабларига мувофиқлаштирилиши лозим бўлади.

Келгусида бу борада Кенгашнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эпсилон компанияси шу даражада зўравонми? МИБдан эса фойда йўқлиги айтилмоқда. Тадбиркорлар президентдан ёрдам сўрамоқда.

Дарё суриштируви

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кенгаш томонидан қабул қилинган ушбу Низом Конституцияга ҳам зид. Нега айнан шу вилоятдан топшираётган номзодлар? Адолат ва тенглик принциплари доирасида бўлиши керак эмасми? Маҳаллийчилик эмасми бу?

Низом бўйича кириш синовлари натижалари қуйидагича баҳоланаркан:
– ихтисослик фани бўйича тест 39 балл (30 та тест саволи бўйича 1,3 баллдан);
– инглиз тили бўйича тест 12 балл (30 та тест саволи бўйича 0,4 баллдан);
– ҳуқуқий мавзуда иншо 30 балл (3 та мавзу бўйича 10 баллдан);
– оғзаки суҳбат 19 балл.

Фараз қиляпсизми? Юқоридаги вилоятлардан топширган номзодлар худдики инглиз тилидан озод қилинмоқда ва унга яна 3 балл қўшиб бериляпти.

Кейин нега у вилоятда туғилганларга имтиёз берилмоқда? "Жойлардаги судья кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб" деган важ бу вилоятда туғилганларга нега тааллуқли? Номзод ўз вилоятига судья қилиб қўйиладими?

Бу мактаб фаолияти ҳам таълимнинг бир тури. Таълим доимо адолатли танлов билан бўлиши лозим. Шу сабабли ҳам балки Низомга бу принцип киритилгандур? Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятидан топширган номзодлар нега худдики -15 балл билан кириш имтиҳонига қўйилиши керак?

Бизнинг каналлар👇
Telegram BohoHuquqiy">Youtube Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовни дунёқараши кенг, ўзига яраша билим ва тажрибасига эга мутахассис сифатида ҳурмат қиламан. Вазиримиз 5 та АҚШ президентлари ва 70 дан ортиқ Нобел совриндорлари таҳсил олган, энг нуфузли олийгоҳ — Йел (Yale)ни тамомлаган. Аммо Шерзод аканинг айнан Хитой, сўз эркинлиги масаласидаги фикрларига эътирозим бор. Биринчидан, Хитой танлаган тараққият моделининг ўзи тепа учун хавф. Улар унамайди. Хитойда 2000 йилларнинг ўзидагина 10 мингдан ортиқ коррупционер отиб ташланган. Энди бир ўзимизга қаранг. Ким ўзи, оиласи, ўғил-қиз, куёв-келинини оттиришга тайёр? Ҳар ерда непотизм бўлиб ётибди. Бунга энг аввало улар унамайди. Хитой моделини жорий этишнинг эса бусиз иложи йўқ. Уларни қўрқитманг)

Иккинчидан, сўз эркинлиги муқаддас қадрият ҳисобланади. Усиз манаман деган моделингиз ишлаши давомийлигини ҳам сақлаб туролмайсиз. Бу масалада буюк давлатлар ўтмишига қарашимиз кифоя. Айнан бугунги Хитой ҳам ғарб технологиялари асосида ривожланишга яққол мисол бўла олади, аслида. Ғарбда эса барчаси сўз эркинлигига хизмат қилади, унинг майдонида ривожланади. У восита эмас, қадрият. Уйғур мусулмонларини эътиқод эркинлиги учун эзиб келаётган Хитой моделини бизнинг мусулмон миллат ёқламаслигиям турган гап. Аммо бу масалада ҳам айнан сиз таълим олган ғарб гапириб келмоқда. Ҳатто миллионлаган мусулмонлари бор давлатлар ҳам сукут сақлаётган бир вазиятда.

Ўйлайманки, сиздаги "Буюк аждар эйфорияси" ҳам вақтинчалик. Ўтиб кетадиган ҳиссиёт. Сўз эркинлигининг қанчалар муқаддас тушунча экани, унинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай олмаслиги, тараққиётнинг муҳим омилларидан бирилиги ҳақидаги билимларингиз яна эсга тушишини истардик. Ишқилиб тузумга мослашиб кетмаган бўлинг. Яна тараққиёт учун сўз эркинлиги қурбон бўлиши керак деган жойи ҳам йўқ. Бошқа томондан фақатгина техникалар ривожланиши ҳам тараққиёт эмас. Бизга ҳар нарсага кўнадиган, осон бошқариладиган роботлар эмас, бизга ҳақиқий инсонлар жамоаси керак. Шундагина нормал жамият қура оламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хушнуд аканинг гапларини юз фоиз қўллаб-қувватлайман. Ҳар қандай сайловда қанчалик фаоллигимизни кўрсатсак, бизни бошқараётганларни шунча кўп ўйлантирамиз, халқимиз фойдасига. Туркиядаги сайловларнимас, ўзимизни кўпроқ ўрганайлик, кузатайлик. Чўнтагимиздаги пулни нимага сарфлашни ўзимиз ҳал қилайлик. Керак бўлса, маҳаллий кенгаш сессияларига бориб, эркин кузатувчи сифатида келдим деб айтайлик. Ҳа деса, сессияларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш бўйича президент ҳужжатини ижро қилмаяпсизлар, шунга ўзимиз келавердик дейинглар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар диндор қатлам фаолларининг ижтимоий тармоқлардаги айрим ёзишмаларига кўзим тушяпти. Уларда "судга берайлик, яхши адвокатлар ёллайлик, давлат қонуний жазо берсин, киберхавфсизликка ёзайлик, топиб беришар" каби комментлар ёзилган. Ўзи шундай бўлиши ҳам шарт. "Ўлдириш, сўйиш керак" деб ҳақорат, туҳмат, "самосуд" қиладиган радикаллардан кўра, мана шундай диндор қатламни ҳурмат қиламан. Дин инсоннинг ўта шахсий иши. Уни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўрнига ҳотиржамлиги учун ҳам ҳеч нарса беролмайсиз, тўлдиролмайсиз. Ишонаверинг.

Унинг ҳимоясига бўлган қонуний ҳаракатни қўллаб-қувватлайман. Ҳақиқий инсон кераксиз ҳиссиётдан узоқ бўлиб, ақл билан иш тутади. Юкни ўзи, оиласигамас, давлатга ташлайди. "Мусулмонларни ўлдириш керак, Жаслиққа тиқсин" деб уни масхаралайдиган радикал бошқа дин вакили ёки динсизга энг яхши ҳаракат шу, бизнинг замонда. Юқоридаги ҳаракатлар билан давлатнинг кўплаб институтларини ишлашга мажбур қилиш мумкин. Адвокат ёллаш билан давлатда қонунлар ишлаяптими, йўқми, билиб оламиз. Профессионаллариям ажралади.

Судьялар адолатли ва қонуний ҳукм, қарор, ажримлар қабул қиляптими деган саволга жавоб топамиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажармоқдами деган долзарб саволимизга ҳам жавоб оламиз. Қонунда камчилик, хато, адолатсизлик бўлса, қонун ижодкорлари, депутатлардан талаб қиламиз. Бугун шу хулосаларга келдим. Жараёнлардаги камчиликларни аниқлаб олиш учун бундан ҳам яхшироқ вариант бормикин?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

​Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.

Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.

Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.

Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.

«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.

Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 69 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.

Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Бугун янги нашр чиқди. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.

Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Tashkent city'да расмлар кўргазмасидамиз. Eriell компанияси томонидан очиқ осмон остида биринчи бор бундай тадбир ўтказилмоқда. Одамлар оиласи, фарзандлари билан расмларни томоша қилмоқда. Компания ўзининг энг қуйи бўғинларида ишлайдиган ходимларини танитмоқчи. Меҳнат акс этган самимий юзлар — расмларни шундай номладим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дин ишлари бўйича қўмита Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.

Ўқиётган, тарқатаётган материалларингизга эҳтиёт бўлинг. Айниқса шу рўйхатдагиларга. Бугун жума билан табриклаган яқинлар бор гуруҳларга ташлаб қўйинг. Тарафингизни аниқлаб олинг, танлов сизда)

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2017 йилда теракт содир этиб, 8 кишининг умрига зомин бўлган Ўзбекистон фуқароси Сайфулла Соипов 8 карра умрбод қамоққа ташланди. Америка овозига кўра, у суд жараёнида қилмишидан афсусда эмаслиги, имкон бўлса яна шундай ҳаракатни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлаган. ИШИД уни мақтаб чиққан. Ҳибсда у қўриқчиларнинг калласини олиш ҳақида ҳам ўйлаб юрганини айтган, деб ёзади нашр.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал