zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Тошкент — show must go on!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Гулчеҳра опа - ўқитувчи. У ўзи ишлаётган вақтда пуллари ҳам ишлаши керак деб ҳисоблайди ва даромадини Агробанкдаги 23% гача бўлган омонатларда сақлайди. Сиз ҳаракатда бўлсангиз — пулларингиз ҳам Агробанк билан биргаликда ҳаракатда бўлади!

Агробанк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатларни расмийлаштиринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вашингтон катта сиёсатчилар макони. Шунақа кортежни Вашингтонда ҳам кўрдик. Полиция ходимлари мотоциклларида олдинроқда юриб, кортеж ҳаракатланишига ҳалақит берадиган машиналарни тўхтатиб туради. Кортеж катта тезликда ўтиб кетади. Кейин қолганлар ҳам ҳаракатланиши мумкин бўлади. Хуллас бу каби ҳоллар ривожланган, ривожланаётган давлатларда ҳам учраб туради. Бунақа пайт асабни асраб, қоидага бўйсуниб туриш керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Арманистон раҳбари Пашиняннинг ўғлини ўғирлашга уриниш бўлди. Ўғирлаб кетишаётганда қора машинадан сакраб тушиб қолган. Ҳозирча нега ўғирлашга уринишгани номаълум.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмаган эркак икки ўғлини бўғиб ўлдирди

2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видеотасвирларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнг турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғилларини (2015 ва 2017 й.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаётбек Шамсутдинов

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Сўз эркинлигига неча баҳо берасиз?" деган саволнинг ўзи мамлакатда сўз эркинлиги оғир аҳволдалигини кўрсатади. Биргина "журналистга босим учун қонуний жавобгарлик" йўқ ҳудудда неча баҳо қўйиш мумкин?) Яна бир гап, мақташ вақти фойдаланилган рейтинглар қулаётган вақтда ҳам тан олиниши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Uzum экотизими кафе, ресторан, дўкондан маҳсулот етказиб бериш хизматини ишга туширди. Ҳозирча Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларида. Кейинчалик бутун шаҳарни қамраб олишни режалаган.

Янги илова орқали яхши кўрган таомингиз зумда олдингизда бўлади. Экотизим бонусларига ҳам эга чиқасиз. Соҳаям ривожланади. Тезлик ва сифат байроғи. Хизмат ҳар куни ишлайди.

Аввал иловани юклаб олинг. Ҳозироқ буюртма беринг. Рўйхатда Bon!, Wend's, Chef Burger, Oqtepa Lavash ва бошқа кўплаб брендлар маҳсулоти ўрин олган. Рўйхат кенгаяди. Иловада буюртмангизни кузатиб туришингиз мумкин.

Савол бўлса, ўзбек ва рус тилида @tezkorhelp_bot’га йўллашингиз ёки алоқа марказига боғланишингиз мумкин. Курьерлар ҳам ўқиган, аттестациядан ўтган.

Компания хизмат сифати максимал даражада бўлиши учун ҳаракатдан тўхтамаяпти.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

UzAvto Motors Chevrolet Tracker ва Onix моделларини комплектациялар билан бойитадиган бўлди. Компания моделлар линиясини ривожлантиришнинг иккинчи босқичига ўтиб, Premier Plus va Redline модификацияларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Шу йилнинг иккинчи чорак қисмидан жараён бошланади.

Ушбу турдаги машиналарни ҳам Chevrolet расмий диллерлик марказлари ёки мобил иловаларидан (iOS ва Android) сотиб олишингиз мумкин бўлади. Пастда мақоланинг линкини қолдираман. Кириб, ўрганиб, янги модификацияларда қандай ўзгаришлар бўлаётганини кўришингиз мумкин. Менга машиналардаги ўзгаришлар ёқди.

Батафсил мақола

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир дона овози муҳимлигини тушунган сайловчи бор имконини ишга солиб бўлмасин сайловга келади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Номзодини қўйган судья опа ҳақида Олий суд муносабат берди. Ҳаммаси жойида, ҳаммаси қонунчиликка мувофиқ дейишмоқда. Яна гендер сиёсат ҳақида унутишмаганини эслатмоқчиман:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 128-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлидирлар. Фуқаролар давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Адолат социал-демократик партияси Пленумида мазкур партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида Робахон Анваровна Маҳмудова номзоди илгари сурилди.

Қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.

Шу муносабат билан бугун Судьялар олий малака ҳайъати Р. А. Маҳмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р. А. Маҳмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бандлик вазирлигига мурожаат:

- илтимос, янги Меҳнат кодекси билан боғлиқ муаммоларга тезроқ ечим топиб беринг🙏🙏

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ХДПдан навбатдаги номзод: "Улуғбек Иноятов президент бўлмоқчи" — ўзиям қўрқиб кетадиган жумла. Бизга битта аёл номзод керак, Адолатдан бўлармикин?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яхши хабар. 8-13 май кунлари Туркияда навбатдаги Болқон математика олимпиадаси бўлди. Унда бизникилар 4 та бронзага эга чиқди. Табриклаймиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев ютқазади😁

P.S. Қизиғи, ютамиз деб раддия ҳам беролмаса керак))

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

👨‍👩‍👧 Ҳамма-ҳаммага Ҳайит айёми муборак!

Шундай ажойиб байрамга Асахий ўзига хос совға тайёрлади.

❗️Байрам кунлари хоҳлаган китобни 20 фоизлик чегирма билан харид қилинг.

www.asaxiy.uz сайтимизда китобларни танланг ва 20 фоиз тежаб қолинг. Ўзингиз учун ва байрамга совға учун китоб харид қилишга ажойиб имконият.

Сайтга киринг ва буюртма қолдиринг. Буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб уйингизгача етказилади.

📚 Каталог:👉 asaxiy.uz/product/knigi

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ташкентленд хабарига кўра, айни вақтда муҳокама бўлаётган дизайн намуналари аҳолиси 98,7 фоизи сунъий-мусулмон бўлган Марокаш давлатидан (ҳа, ўша футбол бўйича жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнаган жамоа ватани) келган Артси Ифраҳ (MAISONARTC)га қарашли экан. Инстаграмда санъат намуналариниям кўриб чиқдим. Марокашда ушбу дизайнер ишларига тоқат билан қарашаркан. Бир-икки комментларигаям кўз югуртирдим.

Осилган иштонимиз ўзимизникиларга қарашли бўлиб чиқди. Энди нима қилсагикин? Ўзи расмдаги арабча ёзувли кийим афғонларнинг баччабозлик рақсидаги йигитларнинг иштонини эслатганди. Сабр қилиб индамай кутгандим. Аллоҳ сабрлиларни севади. Шошманглар, шошиш шайтондан, биродарлар. Ёки дизайнер баччабозликни онгостимизга киргизмоқчи бўлдимикин?)) Ҳазилда. Муҳокамамизга арзийдиган ишлар ҳали тиқилиб ётибди, чалғимайлик. Кимдир нимадир ўғирлаяпти тепада, ҳидидан сезяпман😁🙏

👉 @Zafarello

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқанддаги Ҳалқаро туризм марказида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда. Тадбирда 73 та аъзо давлатдан 1500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Унда 2022 йилдаги ҳамкорлик натижалари кўриб чиқилиб, минтақаларга таъсир кўрсатаётган мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди. 

Анжуман доирасида турли мавзуларда экспертлар иштирокида панел сессиялари ўтказилди. “Янги кўникмалар йўли – Марказий Осиёда инсон капиталини шакллантириш” мавзуидаги панел муҳокамасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳам иштирок этди. Муҳокамалар давомида мамлакатлар аҳолисининг ўсиб бораётган, ёш ва бошқа қатламлари салоҳиятидан қай тарзда самарали фойдаланиш ҳамда мазкур салоҳиятни қандай қилиб барқарор ўсиш катализаторига айлантириш мумкинлиги юзасидан фикр алмашилди. 

Профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш, аҳолини, айниқса, ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, бунда хусусий сектор улушини ошириш, бу доирадаги барча жараёнларнинг қонуний асосларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сенат Раиси муҳокамалар жараёнида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. “Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 10 дан ортиқ лойиҳалар доирасида ёшларимизнинг салоҳиятини оширишга, яъни инсон капиталини ривожлантиришга катта кўмак бермоқда. Мамлакатимиз демографик жиҳатдан тез ўсиб бормоқда.

Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларнинг барчасини ўқитишимиз ва касбга тайёрлашимиз, шу билан бирга муносиб меҳнат, муносиб иш ҳақи ва хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашимиз зарур. Албатта, бу йўналишда ва биз учун стратегик аҳамиятли бўлган бошқа масалаларда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан изчил ва самарали ҳамкорлик қилишимиз ниҳоятда муҳим”. 

ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик анжумани доирасида, шунингдек, халқаро савдо, энергетика хавфсизлиги, қайта тикланадиган энергия манбалари, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиёт учун аҳамияти, ривожланаётган бозорларда рақамлаштириш каби йўналишларда халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокамалар ташкил этилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкентда президент кортежи ҳаракатланишига ҳалақит беришга уринган машина осмонга ўқ отиш билан тўхтатилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айбни ўзимиздан қидираверайлик.

Кўпчилик одамларни кузатганимда кўпинча айбни бошқаларга тўнкаш учун ҳар хил баҳоналар қидиришади, имкон бўлса, душман бўлиб қолиш, душманлик қилиш ҳақида ўйлашади, лекин мана шундай инсонларнинг бирор бир жойда кўкариб кетганини кўрмаганман.

Ҳали у шохда, ҳали бу шохда, ҳеч бир жойда қўниб топиб ишлаганини ҳам кўрмаганман, бир ҳузур қилиб яшаганини ҳам кўрмаганман. Бундай турдаги инсонларнинг асосий муаммоси шундаки, улар бор вақтларини, эътиборларини ўзларининг хато ва камчиликларини бошқаларга тиркаш билан шуғулланишади.

Бу эса жуда кўп энергияни олиб қўядиган жараён, бунда инсон икки томонлама энергия йўқотади, биринчиси у ўз хатоларини топиб таҳлил қилади, кейин эса ўша хатоларга айбдорларни қидириши керак. Ундан ҳам ташқари энди ўша хатоларда мантиқий қилиб бошқаларни айблаши керак.

Мен кўпинча хатолар устида ишлаганда биринчи айбдор деб ўзимни белгилаб оламан ва барча таҳлилларни ўзим атрофимда қураман, бу менга энергиямни тўғри йўналтиришга ва улардан сабоқ олишга ёрдам беради.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

​​⚡️Cobalt va Lacetti narxlari oshishi haqidagi xabarlar yolg‘on

🚘 Ijtimoiy tarmoqlarda 1-iyundan boshlab UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt va Lacetti avtomobillarining yangilangan versiyasini taqdim qilishi, Cobalt va Lacetti narxlari esa $20-23 ming dollardan boshlanishi haqida xabarlar tarqaldi.

❗️UzAuto Motors bu bo‘yicha hech qanday ma’lumot taqdim qilmagan. Ushbu ma’lumotlar hech qanday asosga ega emas va yolg‘onligini ta’kidlab o‘tish kerak.

👉 Turli sahifa egalarini odamlar e’tiborini tortish uchun ular qiziqqan yo‘nalishda biror bir faktga asoslanmagan axborotni tarqatmaslikni so‘rab qolamiz.

🔗 Kompaniya va mahsulotlar narxi haqida rasmiy sahifalarimiz orqali bilib olishingiz mumkin.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ЎзЛиДеП амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сураётганидан хабардорсиз. Партия навбатдаги жараёнга қадам босди. Айни вақтда партия вакиллари имзо тўплашга киришди. Сайловчиларнинг имзосини тўплаш партиянинг 14 мингга яқин бошланғич ташкилотларида, иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилмоқда.

Қоидага мувофиқ, Сайловда иштирок этишига ижозат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак. Бунда битта маъмурий-ҳудудий тузилмада, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳрида, сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ушбу инсон Габриэл Борич, Чили тарихидаги энг ёш ва мухолифат тажрибасизлигини кўп танқид қиладиган президент ҳисобланади. Видеода оиласи билан айланишга чиққани, болалар сирпанчиғида сирпангани, чиқиш қисмига маълум вақт қисилиб қолгани тасвирланган. Оддий, самимий вазият.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу мафтунлик қачонгача давом этаркин? Ҳудди шундай мақтов сўзларини сал олдинроқ кимдир айтган бўлади. Кейинроқ яна кимдир ишлатади. Булар шу каби такрорий нутқларидан ўзлари ҳам зерикмасмикин? Мақтайсиз. Уларга ёқади. Ўрганиб қолади. Ана-мана дегунча муаммо эшитиш ёқмайдиган даври ҳам келиб қолади. Кейин нима бўлади? "Биз ўшанда эзилгандик" дейдиганлар сафи кўпаяди. Ҳар сафар ҳаммасини бошидан бошлайвермаймизку, дўстлар!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Туркияда сайлов жараёнлари курашга бой бўлмоқда. Номзодлар етарли фоиз ололмаганидан энг юқори овоз олган икки номзод курашни давом эттирадиган кўринади. Орада бошқа бир партия (спойлер) ортга чекингани ҳам сайловга қизғин тус берди. Бизнинг жамоатчилик жараённи диққат билан кузатмоқда. Ўзимизда ҳам сайлов яқин. Аммо нима учун бизда сайловни рақобатлироқ ўтказишдан жуда қўрқишади?

Қизиғи, устав, дастурларига кўра консерватив қарашга эга, миллий қадрият, миллий маданиятни сақлашни ўзига олд мақсад қилиб қўйган, "оммавий маданият"га қарши курашадиган Миллий тикланиш партияси дастурларидан ўзига энг асосий рақиб бўлган, адашмасам, режаси энди эълон қилинадиган ЛиДеп номзодини қўллашини айтиб чиқди. Тўғри, "номзоднинг таълим бўйича қилган ислоҳотлари бизникига мос, шунга танладик" дейиши мумкин. Бироқ таълим ислоҳотини давом эттириш ҳар қандай бошқа номзод, партиялар дастурида ҳам бўлади. Бу баҳона ўтмайди, ўртоқлар.

Иккинчидан, сайлов партия ўтган йиллар давомида нима қилди, нимага тайёрланди, мустақилми, кураша оладими, халқнинг чўнтагидан ажратилган шунча пулни оқладими, дастурига содиқми, халққа нима бермоқчи деган саволларга жавоб бериш учун энг, қайтараман, энг яхши имкон. Сайлов кунлари партияга ўзини намойиш этиши учун узоқ кутган кунлари бўлиши керак, аслида. Яна қандай тушунтирсамикин? Йиллар давомида тайёрланиб, ош бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқиб, ўзбек оши энг зўри эканини кўрсатиши керак бўлган ошпазга берилган узоқ кутилган имкондек гап.

Бу ҳаракат билан Ўзбекистонда партиялар фойдасиз, барчаси бир хил ҳаракатланади, уларни ёпиб ташласак ҳам ҳеч нарса ютқазмаслигимизни кўрсатишмоқда. Ундан ҳам қизиғи, Миллий тикланиш партиясининг ҳужжатларида сиёсий партиялар тўғрисидаги қонундан олинган мухолиф партияга айланиш ҳуқуқигача кўрсатилган. Қодиров ҳам "мухолифат бўламиз, бир нималар" деганди. Аммо биз сайловчиларни бундай сиёсий "лаззат"дан мосуво қилишдан ҳам қайтмаяпсиз. Биз президентни танлашга, сайлашга тайёрмасмизми шунда? Биз ҳам сал жонлироқ курашлар кўрайлик энди)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мен нима дегандим?) Амалдаги президентдан "Фидокорона хизматлари учун" орден олган Роба Маҳмудова Адолат партиясидан президентликка номзодини илгари сурди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Термиздаги "Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. Қуриб битказилгандан сўнг, Футбол клублари ассоциациясининг лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади. Бу орқали чекка ҳудудларда ҳам спорт оммалашди.

Ҳаммасини стандартга жавоб берадиган қилишмоқчи. Стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади. Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни ERIELL Group томонидан таьминланмоқда. Унинг Бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан “Сурхон” профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Таълим фидойиларига яхши хабар. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Британиянинг Портсмут университети билан англашув меморандумини имзолади. Қуйидагиларга келишиб олинди:

Университет филология факултети битирувчи талабалари ўзимиздаги ўрта таълим мактабларида чет тили ўқитувчилари билан дарс беради, вазирлик тизимидаги лидер мактаб директорлари Британияда 2 ҳафталик малака курсида ўқийди. Ва яна Портсмут университети касбий ривожланиш ва амалий таълим йўналиши раҳбари Доктор Стивен Корбет бизнинг вазирга хорижий тиллар ислоҳоти йўналишида маслаҳатчи этиб тайинланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қирғизистон бизникилар билан ҳамкорликда автозавод қуришни бошлади. Қирғизлар тобора автократия ботқоғига ботмоқда. Сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ҳам оғирлашиб бормоқда. Завоб тўла қувватда ишга тушса, қирғизда автомобил учун импорт божи ҳам тикланса керак. Унгача қўрқув дозаси ҳам кучайтирилиб борилади. Бизникилар ҳалиям оптимист, президент сайлови арафаси автобож олиб ташланишига умид қиляпти. Менимча, бундай бўлмайди. Давлат ҳаводан пул қилувчи бизнесидан ҳали бери воз кечмаса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Уйдан чиқмасдан туриб хайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш мумкинми?

Қаранг, Ҳукуматнинг 152-сон қарорига мувофиқ, 2023 йил 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилган.

Бунда:

☑️миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

☑️миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЙИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

☑️янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилган.

“Права”нгизни янгиламаслик учун яна қанақа баҳона қиласиз Қўчқорвой ака?

👉@bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзга инсонларнинг виждон эркинлигини ҳурмат қиладиган барча мўмин-муслималарга энг муқаддас байрам — Ҳайит айёми муборак бўлсин. Раҳмат шартмас😁

8600 5103 2604 4943

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал