Айримлар мактабни ўқий олмай қолади. Қанақадир сабаблар билан ушбу ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлади. Олдин ўйлардим, шу инсонларнинг тақдири кейинчалик нима бўларкин, ўқигиси келиб қолсачи деб. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги шу каби фуқаролар учун экстернат таълимни жорий қилганакан.
Шу йилнинг биринчи майига қадар экстернат тартибида якуний аттестацияларни топшириш учун ариза бериш давом этаётганакан. Ҳозиргача 8990 нафар ҳамюртимиз ариза топширибди. my.gov.uz портали орқали ариза топширишингиз мумкин. Ўқишнинг эрта кечи бўлмайди, уятни бир чеккага йиғиштириб, ўқийвериш керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яманда 80 киши тиқилинчда ўлгани, юзлаб одамлар эса жароҳатлангани айтилмоқда. Оломон тадбиркорлардан закот олиш вақти шу аҳволга тушган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Офисдан чиқиш. Янги даврни шундай номласак бўлади. Чунки олдинги давр мансабдорларидан озроқ хабарим бор, вазият яхшимасиди. Ёзда муздек, қишда иссиқ, шароитли хонада деярли ҳеч нарса қилмай ўтиришарди. На ташаббус, на чин дилдан ишлаш, ҳаммаси ишлаётгандек қилиб кўрсатилган.
Ҳозир вазият анча ўзгарди. Масалан Сенат раиси (қонун бўйича президентдан кейин турувчи энг юқори лавозим) вилоятларда фаоллар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб юрибди. Сурхондарё, Бухоро, Андижон ва бошқа ҳудудларда юртдошларнинг шароити, муаммоларини ўрганмоқда. Офисда ўтирса ҳам куни ўтаверади. Аммо бошқарув ўз олдига инсон қадри дея ижтимоий ҳаётни яхшилашни мақсад қилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айни вақтда Америкадалигимдан хабарингиз бор. Кеча халқаро тоифадаги журналистлар билан учрашдик. Асли тожикистонлик бўлган бир журналист танишув вақти бизни оиладаги зўравонлик бўйича қабул қилинган ҳужжат билан табриклади. "Афсус бу ҳужжат ҳануз бизда қабул қилинмаяпти..." деб айтиб қолди. Бу ҳужжатни қабул қилиш осонмаслиги, нақадар муҳимлигини АҚШда туриб ҳис қилдим.
Кейин Сенат раиси Танзила Норбоеванинг Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашуви ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим. Норбоева вакиллар билан учрашиб, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича бир қатор келишувларга эришган, режалар тузилган. Ҳозирги ишлар натижаси бир кунда кўринмайди. Аммо шу каби ислоҳотларга ҳисса қўшганлар тарихда яхши номда қолиши аниқ. Келажак қачондир раҳматини айтади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қўшнилар билан муносабатлар тиклангани Мирзиёев даврининг катта ютуқларидан бири бўлди. Йигирма йиллаб алоқалари узилган қариндошлар кўришишди. Андижондаги тадбирда шу ҳақда ҳам инсонлар ўз муносабатини берган.
👉@Zafarbek_Solijonov
Express24 курьерлари ва MyTaxi ҳайдовчилари энди бепул тарзда инглиз тили ва дастурлашни ўрганишлари мумкин
Express24 компаниясининг маълум қилишича, компания март ойидан бошлаб ўз ишчиларини қўшимча моддий рағбатлантиришга қаратилган хайрли лойихани бошлади. Компания курьерлари ҳамда MyTaxi ҳайдовчилари, уларнинг фарзандлари ва турмуш ўртоқлари эндиликда Cambridge ва CoddyCamp каби ўқув марказларида инглиз тили ва дастурлаш курсларига бепул қатнашишлари мумкин. Яқи келажакда ўқув марказлари билан ҳамкорлик янада кенгайиши маълум қилинди.
Мазкур лойиҳада компанияда 6 ойдан зиёд ишлаган ёки 700 дан кўп буюртмаларни бажарган курьерлар ёки ҳайдовчилар қатнашиши мумкин ва ҳар ой 70 дан ортиқ ходимларни ўқитиш режалаштирилган. Лойиҳага ҳар ой 50 миллион сўм пул маблағи ажратилади.
Акцияда қатнашишни истаган куръерлар ўз маълумотлари ва танлаган йўналишини телеграм бот орқали топширишлари лозим. Сараланиб олингач, улар ўзларига мос ўқув маркази ва филиалини танлаб, ўқишни бошлайдилар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қодиров ватанпарварлик ҳақида нутқ бошлаганда менинг реакциям😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат аталмиш институт ва унинг солиқ тўловчилари ўртасида алоқа узилиши энг камида қолоқликка олиб келади. Буни бошимиздан кечирдик. Солиқ тўладик. Аммо ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларимизни давлат ташкилотларига бориб айтолмай қолгандик. Янги даврда бу "сим" бошқатдан уланди.
Гапиряпмиз, танқид қиляпмиз, талаб қиляпмиз. Ҳуқуқларимизни мажбурият юеланганлардан сўраб оляпмиз. Янги конституцияда аксар фундаментал ҳуқуқларимиз белгилаб қўйиляпти. Қонуности ҳужжатларимизни кейинроқ белгилаб олсак бўлди. Чирчиқда ҳам ЛиДепчилар томонидан янги қомус учун эвент тадбири ўтказилди. Актам ака ҳам юқорида эслатганимиздек давлатнинг ғамхўрлик вазифаси ҳақида нутқ сўзлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувидаги ҳолат ўрганилди.
Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда
Бош прокуратура матбуот хизмати
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сурхондарёдаги мактаблардан бирида юз берган ҳолат дейилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇸 Помидори арзон ва маззали. 2.49 доллардан арзон жойларам бор. #инсон_қадри_учун)
👉 @Zafarbek_Solijonov
“Яланғоч иқтисодиёт” китоби ҳақида кўп пост қилдим шекилли, нима учун бу китобни бунча пиар қиляпсан дейишди.
Бугун айнан нима учун шу китобни кўпроқ ўқишларини хоҳлашимни тушунтириб бераман. Атрофда кўпчилик, ҳатто иқтисодиёт соҳасида дипломи борлар ҳам иқтисодиётнинг оддий қонунларини тушунишмайди. Бунинг ортидан турли хил муаммолар келиб чиқаверади.
Валюталар курси қандай шаклланади, маҳсулотларнинг нархи нимага ошади ёки тушади, нима учун банк ҳаммага кредит беролмайди, нима учун битта қарор билан маошларни ошириш имконсиз, шу каби саволлар атрофда кўп айланади. Уларнинг атрофида иқтисодиётни тушунмаган инсонлар афсоналар тўқишади, ривоят ўқишади, конспирология янада кўпаяди.
Кўпчиликка иқтисодиётни ўрганишни тавсия қиламиз, лекин афсуски иқтисодиёт ҳақидаги китоблар мураккаб тильда ёзилган ва уларни шунчаки тушуниб олиш осон эмас. “Яланғоч иқтисодиёт” китобида бўлса ҳаммаси содда тильда, ўзига хос ҳазиллар билан тушунтирилган. Уни ўқиган одамга иқтисод ёмғирдан кейинги очиқ осмон каби тиниқ кўриниб бошлайди.
Мана шуни ҳис қилганим, иқтисодий асосли билим ҳозир жамиятимизга қанчалик керакли эканлигини англаганим учун ҳам бу китобни тавсия қилишдан чарчамаяпман. Агар қўлимда бўлганида, аввало бу китобни иқтисодиёт соҳасидаги барча олий таълим юртларига дарслик сифатида киритардим. Лекин, афсуски қўлимда эмас.
Хуллас, сиз бизнинг ҳар кунлик, ҳар дақиқалик ҳаётимизга таъсир қиладиган иқтисодиётни тушунишни хоҳласангиз, шу китобни ўқинг, кейин манга раҳмат айтасиз.
Раҳмат айтмасангиз, ман китобни харид қилганингиз учун сизга раҳмат айтаман 😂
Муаммо шундаки, бу каби мансабларга одатда бой бўлиш учун келишади, хизмат қилиш учунмас. Яна бир гап, "доля" масаласида тепароқ билан келишолмай қолган бўлиши ҳам мумкин) Хуллас 2050 йилларга бориб "ман ўшанда ноҳақ қамалгандим" деса ҳам ажабланмайман))
👉 @Zafarbek_Solijonov
Франциядаги норозилик намойишларига одам ҳайрон бўлмай қоларкан. Яқиндагина мен бориб кўрган Бордо шаҳридаги ҳокимлик биносини бугун ёқворишибди. Кўплаб инқилобларни қилган французлар ариқнинг бу тарафидаги британлардан кўп фарқ қилади. Британияда нафақа ёши 5 йил аввал 66га кўтарилганда, одам сезмай ҳам қолди. Сезса ҳам, нимадир қилишолмасди.
Францияда эса Макрон нафақа ёшини 64га кўтараман деганига шунча жанжал, ур-йиқит. Британияда ўртача яшаш ёши 80. Францияда эса 82дан ошиқроқ.
Бордога борганимда концертда француз дўхтир аёл билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Концертдаям сиёсатдан гап очиб Макроннинг ислоҳоти ҳақида сўрадим. Аёл “пуф” дея елкаларини қисиб қаршилигини айтди. Мана британлар 66 ёшгачаям индамай ишлашяпти, сизлар нега нолийсизлар, десам, нега биз британларга қарашимиз керак экан - 62дан уёғига ишлагимиз йўқ дейди.
Аҳоли эса уларда қаришда ва янада узоқроқ яшашда давом этяпти - Макрон қаттиқ турмаса, шунча нафақахўрни боқишга пул топиш қийин бўлади.
Ибрат Сафо
👉 @Zafarbek_Solijonov
ЛиДепнинг видеоролиги зўр чиқибди. Ролик келажакка бефарқ бўлмаслик, қилинган ислоҳотларга бир назар ташлаб қўйиш ва албатта референдум куни ўз танловингизни қилишингиз кераклигига чорлайди. Кўп гапирмай, бир кўринг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Умуман олганда яшил бордек, яхшилаб қарасанг яшил йўқ. Синган. Светофорни тўлиқ алмаштириш керак барибир)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Уч кундан бери Вашингтонда бўлсак, бирор марта сигнал чалиб ўтиб кетган машина (ўта зарур вазиятда чалса керак) ва кўчада сигарет чекиб кетаётган америкаликка (махсус жойда чекишади) кўзим тушмади. “Чириган ғарб”.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ғалати ҳодиса. Халқаро молиявий ҳакерлар 3 та ўзбек банкидан миллионлаб доллар ўмарган бўлиши мумкин.
Ўтган йилнинг сентябр ойида Инфинбанк, Асакабанк ва Анорбанкдан ҳакерлик ҳужумлари натижасида жами 7 млн долларга яқин пул ўғирланган бўлиши мумкин, дея хабар берди BBC ўзбек хизмати. Бу фирибгарлик ишида 200 га яқин ўзбекистонлик жабрланувчига айлангани, 16 киши терговга жалб этилгани айтилмоқда.
Мени қизиқтираётган савол, юқоридаги банкларда хавфсизлик тизими шунчалик кучсизми? Омонат қўйганларнинг ҳоли нима бўларкин? Бошқа банкларда вазият қанақа экан? Банк мижозлари бир қараб қўйинглар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мана шу фикрдан менга ғоя келди. Референдум якшанбага тўғри келаркан. Одатда аксар ўзбек хонадонларида бу куни ош қилинади. Референдум ўтказиладиган жойларда қўй ёғи-гўштидан ош қилиб, текин тарқатиш керак. Деярли ҳамма келади. Бланкни тўлдирасан, лаганда текин ош оласан. Талаш-талаш, бир-бирини итариб ташлаш, гўштлар осмонга учган, одамлар бир-бирини тоғора билан қувиб юрибди — ажойиб томоша бўларди. Таклифимга пул олмайман😌😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади. Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.
Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.
Манба: UzA
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзи бугун педагогларнинг жангини кўриб бир асаб бўлувдим, Алишер Қодировнинг мана бу гапи ундан ҳам ошиб тушди. Худди бизда педагоглар тиқилиб ётибди-ю, ўн марта ўрганиб кейин рухсат берадиган тизим керак эмиш.
Ўзи Сурхондарё Узун туманидаги мактабга бориб ишлайдиган педагог нечта бор? Улар қанча ойлик оляпти? Фақат тизим қилиш керак, ундай қилиш, ойликни минг доллар қилиш керак деган гапларга қарсак чалиб юрадиган Алишер Қодир ўзи аслида нимага қодир?
@bektoshkhatamov
Бутун жаҳонда таълим тизимида бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам чет тилларни ўқитиш соҳасида замонавий илғор педагогик инновациялар ва энг сўнгги илмий-методик тадқиқотларни тақдим этиб бориш айни кунларда даврнинг муҳим талабларидан бирига айланиб қолди.
Замонавий таълим тизими, амалий тилшунослик, халқаролашув жараёни, Университет 4.0 деганда ақлимга нимагадир профессор Азамат ака Акбаров келади. Ҳеч кимга боғлиқ бўлмаган ҳолда, давлатдан ёрдам сўрамаган ҳолда, ўз режасига кўра дунёни Ўзбекистонга олиб келмоқда, бошқалардан фарқи ҳам шу бўлса керак, Азамат ака аллақачон буларни ҳаётининг ҳоббисига айлантириб бўлган.
Постларини кўзатар эканман, сўнгги бир ҳафта ичида, хорижий тилларни ўқитиш бўйича халқаро журнал чиқарган, ўтган шанба куни 3-халқаро CLIL конференцияси “Инглиз тили орқали матнни ўқитишга ёндашувлар: Матн ва тилни интеграциялашган ҳолда ўрганиш (CLIL)” мавзусидаги халқаро конференция ва мана бугун эса "Минтақалараро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш"–таълим соҳасида тадқиқотлар ва инновациялар бўйича 1-чи Ўзбекистон-Эрон халқаро академик форумини ташкиллаштирган.
Бир ҳафта ичида юзлаб ўқитувчи-професорлар, ўнлаб маҳаллий ва хорижий университетларнинг танишуви, нетворкинг, хорижий тажриба, академик ўсиш, маҳаллий олимларимизнинг дунё таниган мутахассисларнинг дарсларини тинглаш имконлари эса қувонарли ҳолат. Масалан, ўтган ҳафта бўлиб ўтган CLIL конференциясида жаҳон амалий тилшунослик ассоциясининг Италия ва Испаниялик CLIL Research Networks (ReNs) раҳбарлари ҳам илмий маърузлари билан иштирок этишган. Азамат акада яхши тенденцияни илғаб олиш салоҳияти бор, яхши шифокор пульсни сезгани каби, бизда CLIL йўналиши эндигина ўзининг катта йўлига чиқиш остонасида турибди ҳали. Энг муҳими бу тадбирлар орқали халқаро илм аҳли Ўзбекистонни танимоқда. Бор бўлинг ака!
👉@Zafarbek_Solijonov
Ҳуқуқий давлат мана шунақа ишлайди. Кимдир қонунни бузса, қонунан жазо олади. Бу кейингиларга ҳам дарс бўлади. Фуқаро кимлигидан қатьий назар жазосиз қолмаслигини билса эҳтиёт бўлади, мажбур бўлиб бўлсада қонунни ҳурмат қилади.
Қонун бузилиши бутун дунёда бор. Педофил ҳам, ўғри ҳам, коррупционер ҳам хоҳлаган ривожланган мамлакатда топилади. Муҳими қонун ишласа, тийиб турувчи механизм ролини ўйнайди. Қайсидир йўллар билан жазосиз қолиш имкони бўлса, муаммо томир отиб бошлайди.
Вақтида реакция бўлганини олқишлайман, жазо ҳам муносиб бўлади деб умид қиламан. Агар қонун статусидан қатъий назар ҳамма фуқарога бир хил ишласа, янада адолатли бўлади.
Аслида, орзудаги Ўзбекистонда одамлар "понятка"лардан келиб чиқиб эмас, қонун доирасида яшашади-ю, тўғрими?
@allaevuzb
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳолатга ўз муносабатини билдирди. Вазият вазирлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари назоратига олинди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇸 Ҳайвонлар учун шифохона. Том қаерда? Лечениеда, капельница оляпти😁😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча ҳаммаси ажойиб ўтди. АКШ сиёсати бошланадиган Капитолий, Оқ уй, унинг ёнида 41 йилдан бери ядро қуролларига норозилигини билдириб келаётган фуқаро, библия курсини сотаётган аёллар, "Mister No" ўтирадиган Молия вазирлиги, менинг кумирим, фуқаролик уруши даври президенти Аврам Линколн мемориали, дунёга машҳур Мартин Лютернинг "I have a dream" ибораси хотирамга муҳрланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇸 Америкада вақтимни ухлаб ўтказмоқчимасман. Вашингтонда биринчи тонг. Эрталабда тоза ҳавода пиёдалар йўлида югураётган америкаликлар ҳамда полиция билан тортишаётган маҳаллий аҳоли вакилини учратдим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
18 турдаги халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори натижага эришган 13 084 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари компенсация қилиб берилибди. Бу 22,7 млрд сўмни ташкил қилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид
Интернет тармоғида “Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Унда 2022 йилнинг июнь ойида юртимизда рўйхатдан ўтказилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилган янги радиофармацевтик векторли терапия воситаси ҳақида сўз боради.
Ушбу препарат таркиби “лютеций-177” радиоизотопи ва унга бириктирилган простата специфик мембранали “антиген-617” деган оқсил моддасидан иборат экани айтилган.
Ушбу дори воситаси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Бу дори воситаси радиофармпрепарат сифатида АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва Осиё давлатларида фақатгина простата бези ва нейроэндокрин ўсмаларни диагностикаси ва даволашда қўлланилади.
— Ушбу препарат диагностикада простата бези учун таргет радионуклид восита ҳисобланади, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Дониёр Нишонов. — Суяк метастазларини даволаш жараёнида яхши таъсир қилади ва вақтинчалик восита ҳисобланади. У касалликнинг 4-босқичида беморларнинг ҳаётини бир муддат сақлаб туриш учун хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, ушбу препарат ҳозирча давлат рўйхатига олинмаган. Шу туфайли айни кунларда бирорта онкологик муассасада қўлланилмаяпти.
Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, саратоннинг ривожланган босқичида қўлланиладиган ушбу препарат беморни 99 фоиз аниқликда даволаши ҳақиқатга умуман тўғри келмайди.
Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида саратоннинг бу босқичида даволай оладиган дори воситаси яратилмаган.
Шунингдек, барча онкологик касалликларда эмас, фақатгина простата бези саратонида суякда метастазлар бўлган ҳолатда ушбу дори воситаси ўрнига “Самарий” препарати қўлланиб келинмоқда.
Шундан келиб чиқиб, соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситаларидан инсонлар ҳаёти билан боғлиқ бу каби муҳим хабарларни жамоатчиликка етказишда диққатли бўлишларини сўраб қоламиз.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
👉 @Zafarbek_Solijonov