zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Bugun Sirdaryo viloyatining 300 dan ortiq maktab direktorlari bilan uchrashib, zamonaviy maktab rahbari oldidagi vazifalar haqida gaplashdik.

Direktorlar meni eng koʼp oʼylantiradigan, taʼlimdagi ogʼriqli nuqtalardan biri. Koʼp yillar maktabda direktor boʼlganim uchun bu lavozimning mashaqqatini bilaman. Taʼlimda faqat sizlar bilan oʼzgarish qila olishimiz mumkin.

Har biringizdan birinchi navbatda halollik talab qilaman. Halol boʼlmagan insonga taʼlimda oʼrin boʼlishi mumkin emas. Halol maktab direktorining faoliyatiga hech kim toʼsqinlik qilishiga yoʼl qoʼymayman. Direktor halol boʼlsa, uning yonida men turaman!

Siz bilan biz oʼqituvchilarning jamiyatdagi obroʼ va nufuzini yuksaltirishimiz kerak. Bugun nima uchun istagan ota-ona maktabga kelib, oʼqituvchiga gapirishga haddi sigʼyapti? Oʼz hurmatini, qadr-qimmatini bilgan oʼqituvchiga hech kim ortiqcha gapirishga haddi sigʼmaydi. Oʼqituvchilarning nufuzini koʼtarish esa siz-u bizning vazifamiz. Maktabga zamonaviy direktor rahbarlik qilsa, buni ota-ona ham sezadi. Shu bois lavozimingizni suiisteʼmol qilmagan holda maktabingizda taʼlim sifatini koʼtarishga oʼzingiz harakat qiling.

Viloyatda 325 ta maktab bor. Bu degani, shuncha rahbar va bir-biridan farq qiluvchi shuncha muhit degani. Shunday maktablar borki, infratuzilmasi yaxshi emas, lekin u yerdagi muhitni birorta zamonaviy maktabdan topa olmaysiz.

Yangilikni oʼzimizdan boshlashimiz kerak. Biz esa vazirlik jamoasi bilan birgalikda sizlar bilan yelkama-yelka ishlaymiz.

Biz bir kemadamiz - ziyolilar kemasida. Bu tizimda muammo boʼlmasligi uchun oʼz ustimizda tinimsiz ishlashimiz lozim.

Ishimiz ham, jamoamiz ham oilamiz, har ikkisi tinch boʼlsa, koʼnglimiz xotirjam boʼladi. Shunday ekan, barchamizga doimo oiladan oilaga yorugʼ yuz bilan borish nasib qilsin.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сизларни СберкассаУз каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!

Қайси банкда кредитлар фоизи паст ёки қайси бирида омонат фоизлари баланд, қайси банкда бўш иш ўрни мавжуд...

Хуллас, ортиқча мақтаб ўтирмайман. СберкассаУз канали айнан банкилар ва мижозлар учун очилган канал. Барча постлари халқона тилда ёзилади, бемалол тушунса бўлади дўстлар.

Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!

Қўшилиш учун пастдаги тугмани босинг👇

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Орол денгизида аёллар учун яратилган имкониятлар мен учун жуда муҳим.

____

Для меня очень важны возможности, созданные для женщин в Приаралье.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзавтосаноат раиси Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрига ҳоким бўлди. Энди пойтахтда навбатга туриш маданияти ошса керак)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Менинг юртим” телеканалида ҳар куни 20.00 да берилаётган “Объектив” ток-шоусини кузатяпман. Ранг-баранг бошловчилар, янгича ёндашув, асосийси зерикиб қолмайсиз. Конституциявий ислоҳотлар содда тилда ва самимий тушунтириб бериляпти.

Ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боришни тавсия қиламан:
Telegram: /channel/my5_obyektiv
YouTube: https://www.youtube.com/playlist?list=PLJpVYZFRONIWFPHhMTwt2vSc3LA_l9q_l

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини,
ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади - президент қарори

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги асосий йўналишни мавжуд кадрлар салоҳиятини оширишга қаратмоқда. Янги вазирлик тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тажрибаси асосида "ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш" мавзусида семинар-тренинглар ташкил этмоқда. Батафсил видеода.

"Critical thinking" курслари ривожланган давлатларда кўп урғу бериладиган йўналиш ҳисобланади. Биздаям тарихда биринчи марта шу иш амалга оширилмоқда. 3 босқичда ўтказиладиган семинарлар 40 мингга яқин ўқитувчиларни қамраб олиши редалаштирилган. Бу орқали калрлар замонавий методикалар билан танишади, жаҳон тажрибасини ўрганади ва ўқувчиларга креатив, танқидий фикрлашни ўргатади. Фойдали лойиҳа.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Матбуот хизматлари фаолиятини яхшилаш бўйича танқид ва таклифларимни ҳам бериб боришни ният қилдим. Ажратилган қисмдаги жумлаларга қаранг, жамоатчилик бундай муносабатга эътироз билдириши аниқ. Шу каби ҳолатда "ФВВ ишонч рақамларига зилзила вақти кўнгилсиз ҳодисалар, бино-иншоотларга зарар етгани ҳақида хабар келиб тушмаган" деган муносабат профессионалликни таъминлайди. Бу каби салбий ҳолатлари юз берган инсонларни эса фаолликка чақиради. Келажакда ФВВ матбуот хизмати буларнинг ҳам ҳисобини олади деган умиддаман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Каримов даврида ушбу байрамга кўп борардим. МХХ ходимлари формасиз одамлар орасида кузатиб ўтирарди, ким қарсак чаляпти, ким чалмаяпти, ким ўрнидан туряпти, ким турмаяпти. Ҳаммаси назоратда бўларди. Ҳозиргиларнинг улардан фарқи — ҳозиргилар ҳаммасини ўз хоҳиши билан қилмоқда, адашмасам. Кўпчилик туради, қолганлар қўшилади, подадан ажралмай дея.

Яқинда бир таксист амаки Каримовнинг 27 йиллик бошқарувини эслаб "Дода зўр эди, анча ўрганиб қолган эканмиз уларга" деганди. Байрамда жавлон уриб қарсак чалганлар ҳам орамизда энг тез ўрганиб қоладиганлар бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Рус депутати Семён Багдасаров айни вақтдаги инқироздан фойдаланиб, Марказий Осиёдан тортиб, Туркиягача босиб олишни таклиф қилмоқда. Буларни одам ўрнида кўрмаслик керак. Бутун фикри-ҳаёли босиб олишда, танасига империалистик ҳарактер сингиб кетган. Бойликларни талаш эвазига кун кўриб келганлар бошқаларни қулдек кўради.

P.S. Энг қизиғи, бу кимса Туркиянинг НАТОга аъзо эканини ҳам унутган кўринади)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Путлер яқинда босиб олинган ҳудуд - Мариуполга бориб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан ушрашди дейилганди. Маълум бўлишича у ерга бориб ўзиникилар билан учрашиб келганакан. Шармандага Мариупол кенг😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бефарқ бўлманг

Мамлакатимиз бўйлаб «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда тадбиркорлар, спортчилар, хонандалар, ўқитувчилар ва бошқа ўз касбининг жонкуярлари қатнашишмоқда. Бефарқ бўлманг!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Биз 6 ёшимиздан спортда юрган бўлсак, бизни фуқаролик пасспорти қийнар эди. Ўзбекистон чемпиони бўлдик, лекин чет элларрга чиқа олмадик. Ҳатто Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ҳам шу пасспорт сабаб четлатишган ҳолатлар бўлган.

Лекин қарорлар ўзгарди, шукур. 2019 йилга келиб Ўзбекистон фуқаролиги пасспортини олдик. Лекин хорижга чиқиб, Осиё, Жаҳон чемпионлигига эриша олмагандирмиз, аммо шогирдларимиз мисолида ана шундай қизларни етиштириб чиқишга ҳамманинг олдида ваъда берамиз»

Фарғоналик эгизак спортчи қизлар

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент Мирзиёев «Бунёдкор» стадионидаги Осиё кубоги финалига ташриф буюрди. Ироқни ютинглар, ёшлар.

P.S. Бизникилар чемпион бўлди!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тайёргарлик авжида. 18 март куни «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури Фарғонада ҳам ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилоятидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Элеонора Дадажонова, «Murad buildings» МЧЖ раҳбари Мурод Назаров, халқимиз суйган хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ва 2,5 мингдан зиёд вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари иштирок этди. Уларга ушбу референдумда қатнашиш, бефарқ бўлмаслик миллат келажаги учун қанчалар муҳимлиги айтилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ожиз, ҳеч нарса қилолмай қолган ҳукумат ўз мақсади йўлида ўзидан олдинги раҳбариятга тинмай тош отаверади. Каримов даврини таҳлил қилаётган, хулоса олаётган мустақил экспертлар эса бошқа масала.

Бунақа пайти миллатга умид берилади, келажакда қилмоқчи бўлган ижобий режалари ҳақида кўпроқ айтилади. Ҳар даврда яшаб кетадиган артистлар хизматидан кўра, янги даврдаги "мевалар" кўпроқ тилга киритилади, шунда ҳам мажбурлабмас.

Ҳа-я, маълумот учун бир нарсани улашиб қўйсам дегандим. Озодбек Назарбеков халқ артисти унвонини адашмасам 2010 йилдаёқ, Каримов даврида олган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун президентнинг қарори билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра:

➖мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади.

➖ мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади.

➖40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши “халқчил IPO” орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, “Ўзтелеком”, Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.

Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур дастур самарасида жорий йилда 13 триллион сўм тушум таъминланади

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда оиладаги зўравонликка оид таҳлилий пост қилгандим. Сенат раиси Танзила Норбоева БМТ вакиллари билан учрашув чоғида Ўзбекистон оиладаги зўравонликни криминализациялаш сари қатъий бораётгани ҳақида айтгани ҳақида хабар қилгандим. Позиция ўзгармади ва кеча бу ҳужжатни депутатлар имзолади.

Жиноят Кодексида "Оилавий (маиший) зўравонлик", “шаҳвоний шилқимлик” сингари ҳуқуқбузарликлар учун муайян жиноий жавобгарлик жазолари белгиланмоқда. Бу ҳаракатлар ортида Сенатнинг Гендер комиссияси қошидаги ишчи гуруҳининг деярли бир йиллик меҳнати ётибди.

Бу ҳақда Сенатимиз раиси қуйидаги фикрларни билдирди. "Бугун хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги яна бир илғор қадам - прогрессив қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Бунинг ортида Сенатнинг Гендер комиссияси қошидаги ишчи гуруҳининг деярли 1 йил давомидаги машаққатли меҳнати бор.

Бутун ишчи гуруҳ аъзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман – бу бизнинг умумий ғалабамиздир!" - дейди Норбоева. Бу ҳужжат, соддароқ айтсам, Ўзбекистонда кўзи кўкарган аёллар сони кескин камайишига, жамиятда аёллар нуфузи янада ошишига хизмат қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун депутатлар томонидан кейинги вақтларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган муҳим қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтириш
га қаратилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликда маромига етказилди.

Лойиҳа билан киритиладиган биргина янгиликга тўхталсам: Жиноят Кодексида "Оилавий (маиший) зўравонлик", “шаҳвоний шилқимлик” сингари ҳуқуқбузарликлар учун муайян жиноий жавобгарлик жазолари белгиланди.

Назаримда, оила, жамиятимизнинг шаъни, қадрини топтамоқчи бўлганларга қақшаткич зарба бера оладиган кучли қонунларимиз кўп бўлиши керак.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Оилангизга кўпроқ вақт ажратинг, умумий ҳоббиларингиз бўлса ундан ҳам яхши. Умр ғанимат😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Россия ИИВси рус тили, давлат тарихи ва қонунларини билган мигрантларга солиқ имтиёзи беришни таклиф қилди.

Бир давлатда давлат хизматчиларига давлат тилини ўргатишга қизиқтириш бўйича ҳеч нарса қилишолмаётгани ҳақида бир нарса ёзгим келдию, менга нима, тилчилар қисиб юрибди дея бу мавзугаям тупуриб қўя қолдим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Москванинг «Святое озеро» кўли бўйида 60 минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилиши ҳақида мишмишлар чиқиши ортидан 19 март куни одамлар норозилик намойишини уюштирганлар. Епископ Савва маҳаллий эҳромга намойишчилар билан бирга 1000 киши йиғилганини айтди ва бу жуда катта сонлигини урғулади. Аммо, воқеа жойида бўлган MSK1.RU канали мухбирининг айтишича, одамлар сони епископ айтганидан икки баравар кам эди ва бир неча кишини полиция олиб кетди.

"Вазиятни ўрганиш ортидан аён бўлаётгани шуки, гап чет эллик фуқаролар учун масжид қуриш ҳаракати ҳақида кетяпти. Улар Россияга қурилишларда (фақат қурилишларда эмас, лекин биринчи ўринда) ишлаш учун келишади. Биз бу одамларни биз учун ниманидир қуриш ва ўз оилалари учун пул ишлаб олишга таклиф қилмаганмидек? Бунинг ўрнига улар ўзлари учун нимадир қуряптими? Яна бир фикр: Меҳмонлар Марказий Осиёдан пул ишлаш учун келишадими ёки бизнинг юртимизни босиб олиш учун?" дея савол қўяди руҳоний.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Хитой раҳбари Москвада бўлди. Уруш масаласида нимага келишилган тўлиқ маълумот йўқ, ҳар доимгидек. Немцов бу борада қуйидаги фикрларни айтиб, рус халқини огоҳлантириб кетган. Биздан ҳам шундай физик-мухолифлар чиқишидан умидвормиз)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мирзиёев Наврўзда: "Энг қийин даврларда руслар билан бирга бўлганмиз ва бундан кейин ҳам бирга бўламиз".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🌐 Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан ташқарига мажбуран чиқариб юборилиши мумкин эмас

☝️ Янги таҳрирдаги Конституциянинг 23-моддасидаги нормага асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.

[O'Z] [ЎЗ] [Qr] [RU]

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Келес яқин-яқинларгача хароба, бетартиб, Тошкентнинг энг овлоқ жойи сифатида кўриларди. Энди шаҳарга ўхшабди. Тошкент тумани маркази деса дегулик, чиройли, шинам жой бўлибди.

Келесда Наврўз байрами мана шунақа нишонланди. Марказий кўчага ёндош сайилгоҳда "Мунаввар оқшомлар" ёшлар фестивалига старт берилди. Бундай тадбирлар керак. Нега? Тушунтираман.

Миллатимиз семириб кетяпти, десам ишонасизми? Қачонки, тўртта одам бир бўлса, овқат ҳақида гаплашади, ёш оилалар, севишганлар оқшомда фақат кафега боролади.

Тўғри, пойтахтда сайилгоҳлар кўп, тунги ҳаёт нисбатан жўшқинроқ, танлов бор. Лекин, пойтахтдан сал чиқсангиз, кечқурун фақат ошхона ва тўйхона ишлаб турганини кўрасиз. Парклар хароба, чироқлар синдириб кетилган, бошқа тузукроқ жой йўқ.

Хуллас, Келесда оилавий кечки сайр учун бехавотир ва гўзал сайилгоҳ, ҳар куни бўладиган фестивалга старт берилди. Бунинг учун бюджетдан бир тийин сарфланмаган. Чунки, энг муҳим иш қилинган – инфратузилма ва шароит. Халқ маза қиляпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекгидроэнерго АЖ (Сангинов) "Ўзбекгидроэнергетика" илмий-техник журнали билан 53 миллион 520 минг сўмлик обуна шартномаси имзолаган. Шартномада журнал сонининг 1 нусхасига (йиллик 4 та сонига) йиллик обуна баҳоси 892 000 минг сўмни ташкил қилиши айтилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзим учун ҳақиқий ўзбек олимларимизни кашф этишда давом этяпман. Физик олим Рустам Ашуров тарих фанлари доктори Фарҳод Мақсудов билан суҳбат қилган. Археология, эволюция, шаҳар ва давлатлар пайдо бўлиши, жамиятлар, динлар яратилиши борасида жуда чиройли интервью бўлган. Насиб қилса, Фарҳод ака билан юзма-юз танишишни ният қилдим. Рози бўлса, биз ҳам ютюб каналимизда чиқиш қиламиз. Дам олиш кунлари миянгизга озуқа беринг.

🎧Интервью👉https://youtu.be/p-9CYHWtVHc

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврнинг тан олишимиз керак бўлган жиҳатларидан бири бу — мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай турига (айниқса болалар меҳнати) қарши кескин курашилаётгани бўлди. Натижалар юқорилигини ҳар йили Халқаро меҳнат ташкилоти ўз кузатув хулосаларини эълон қилганда кўриб турибмиз.

Ўзбекистон дарс ўтиши керак бўлган ўқитувчиларини даладан қайтариб олди. Қорайган, тирналган қўллар эндиликда бўр, компьютер ушлайдиган бўлди. Пахта далаларида кичиклигидан ўсимлик орасида бўйи кўринмай қоладиган жажжи қўлчалар энди пахта яноғинимас, қалам ўйнатмоқда. Давлат бу борада қатъий сиёсати, иродасини кўрсатмоқда. Янги конституцияда ҳам ушбу қарор модда билан мустаҳкамланиб қўйилмоқда.

Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёҳуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади. Ушбу модда ижросини назорат қилсак, узоққа борамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бокс бўйича 1999 йилги жаҳон чемпиони Ўткирбек Ҳайдаров андижонлик ёшлар билан учрашувда 30 апрел куни бўлиб ўтадиган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этишга чақирди.

"Конституция меники, сизники, ҳаммамизники, ўзимизники бўлганидан кейин бу каби муҳим тадбирга албатта бориш керак. Мен ҳам оилам билан бораман деган", айни вақтда мураббийлик қилаётган Ҳайдаров.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал