Россияда 1984. Орган ходимлари барларда ёшларга Любэнинг ватанпарварлик қўшиқларини мажбурлаб айттирмоқда. Миллий банкдаги путинпараст гнида Тимур ака кўриши керак буни ва у ҳам оиласини олиб Москвага кетиши лозим😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Юзма-юз" лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони шоира, ёзувчи Тилланисо Нурёғди. У билан эркинлик, суицид, ёшлар дунёқараши, йўқотилган авлод, депрессия, ғоясизлик, маънавият ва ахлоқ тушунчалари, фикрлар турғунлиги ва ижодкор кайфияти ҳақида гаплашдик.
У Каримов даврида турғунлик туфайли эркин ижод қилолмагани ҳақида сўзлаб берди.
Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.
👉Видеони тўлиқ томоша қилиш учун
https://www.youtube.com/watch?v=wXVp8z9et_U
Вайнер "Dili.me" билан боғлиқ вазият куннинг долзарб мавзусини яна ўртага ташламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра (ҳозирча якуний хулосалармас), унинг синглисини куёви дуппослаган. Кейинроқ вайнер шу сабаб куёвини калтаклаган. Жанжал сабаби нима? Калтакланган аёл нега органга мурожаат қилмаган? Бу ва бошқа саволларга кейинроқ жавоб топамиз.
Аммо бу каби кейслар сони кўпайса (ёки ошкор бўлса) кўпайяптики озайгани йўқ. Оилавий зўравонлик кун марказидаги муаммолигича турибди. Сенат раиси Норбоеванинг 2018 йилда айтган гаплари ҳануз долзарб. "Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотлардир", - деганди Норбоева.
Орадан вақт ўтди. Сенат ишчи гуруҳи оиладаги зўравонликни жиноят сифатида тан олиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлади. Аввалига бироз муаммо бўлган ушбу лойиҳа вақт ўтиб таклифлар билан мустаҳкамланмоқда. Оиланинг бир аъзосига нисбатан бошқа бир аъзоси ёки аъзоларининг мунтазам давом этиб келувчи, такрорланиб турувчи жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонлиги даражасига қараб турли жавобгарликларни белгиловчи ушбу норма тез орада қабул қилинса керак.
Бир-икки кун аввал Сенат раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация билан учрашганидан хабарингиз бўлса керак. Ушбу учрашувда бу ҳақда яна гапирилди:
“Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро тамойилларга содиқ бўлиб, ўз қонунчилигини халқаро стандартларга изчил мувофиқлаштириб бормоқда. Бу жараёнда ҳалқаро ташкилотларнинг гендер зўравонликка барҳам беришга оид тавсиялари алоҳида диққатимиз марказидадир. Ҳозирда Ўзбекистонда оиладаги зўравонликни криминализациялаш сари қатъий бормоқдамиз ва бу муҳим қадам бўйича позициямиз ўзгармайди!"деб алоҳида таъкидлади Сенат раиси. Демак бу борада мақсад аниқ, позиция ўзгармайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
#befarqemasman
“Мен келажагимга бефарқ эмасман" - “Заковат интеллектуал клуби” ННТ президенти Абдурасул Абдуллаев
“Заковат интеллектуал клуби” ННТ президенти Абдурасул Абдуллаев “Заковат” клуби аъзолари, билимдонлар ва билимга бееътибор бўлмаган инсонларга мурожаат билан чиқиб, уларни референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Россияни қўллаб-қувватловчи "кушли довлат"лар қаторидамиз. Дўстинг олақарға бўлса, емишинг гўнг бўлади. Касофатига қолиб, санкциялар пакетига аъзо бўлсак ҳам керак, тез орада.
P.S. Рўйхатдаги давлатларни қара)))
👉 @Zafarbek_Solijonov
Питерк Хопкиркнинг "Катта ўйин" китобидан жуда катта таассуротлар олдим. Аслида биз улуғлаётган аждодлар узоқ тарихда бўлгани, яқин тарихдагилар эса ўз нафслари ва билимсизлиги ортидан икки буюк империя ўртасида талашилган ўлжа бўлганини билдим.
Китоб 700 бетдан ошиқ бўлса-да бир ичига шўнғиб кетганингизда 100 бет кейинги вароқлардан чиқиб қоласиз. Ўқидимми ёки кино кўрдимми деб ўйланасиз. Лекин сизга шунчаки саргузашт китоб эмас, тарихий фактларга таянган бу диёрнинг кечинмалари тилга киргандек бўлади.
Мен бу китобдан Наполеон аскарлари рус ерларидан қочиш пайтида ҳаттоки ўз отларини еб қўйишганини, саводсиз афғон ҳукмдори Дўстмуҳаммаднинг адолатли ҳукмдорлиги ҳақида ўқидим. Дўстмуҳаммад ўқиш-ёзишни билмасада унинг адолати халқ орасида олқишларга сабаб бўлган экан. Деҳқон золимларнинг йўқлигидан, фуқароларнинг уйлари хавфсизлигидан, шаҳарнинг қатъий тартиб-қоидаларидан, савдогарлар адолатли ҳукм чиқарилишидан, мол-мулкининг ҳимояланганидан хурсанд эди, деб ёзган тарихчилар. Қаранг, халқ учун кўп нарса керак эмас.
Қизиқ маълумотлардан бири Шарқона дипломатия дея бизнинг ҳудудга келган элчилар Бош вазирни ҳам "Ислом устуни" ёки "Иймон гавҳари" деб аташи ёғдек ёқиб ўйлаган ишлари осон битиши ҳақида британия разведкачилари ёзиб ўтган. Шунингдек китобда иккита империя стратеглари бизнинг ҳудуд устида тадқиқлар ўтказишаётган вақтда бизникилар маишатдан бўшамаганини билдим. Ҳаттоки бир элчи билан Хива хонини суҳбати жуда қизиқ. Хон британ элчисига 20та замбараки борлигини айтиб мақтанади. Британ уларда бунақа замбарак саноқсиз эканини, янги артиллериялар чиқиб кетганини, замбараклар эски техника эканини тушунтиришга роса қийналади.
Қисқаси китобни ўқинг. "Катта ўйин"лар бўлган ҳудуд ҳозир ҳам ташқаридан эътиборсиз эмаслигини ҳис қиласиз. Шунинг учун ўз устингизда кўпроқ ишланг. Бу диёр яна қўлдан-қўлга ўтадиган эмас, доимо мустақил бўлиши учун ҳам.
Китобни бу ердан харид қилишингиз мумкин👇
http://asaxiy.uz/u/6391a8ce265f5
☝️ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бугунги сонида эълон қилинди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ушбу кинони аввалроқ кўрмаганимга афсусландим. Кўришни тавсия қиламан. Бироқ ундан ҳам оғир ботган жойи бор. Дунёни қутқаришда америкаликлар билан бир қаторда Европа давлатлари Япония, Хитой, Ҳиндистон ва ҳаттоки Покистон ҳам бор, истонлардан. Мулоқотга киришяпти. Аммо доимгидек Ўзбекистон деган жой ҳақида кичик бир эпизод ҳам йўқ. Ўзи деярли барча кинолари шундай. Дунё бизни унутгандек. Йўқдекмиз. Муҳим эмасмиз. Қизиқмасмиз. Дунёни лол қолдирган, қолдираётган жойимиз йўқ. Тўғри бу кино, аммо уларнинг тасаввури шундай. Биз ҳам дунёни унутиб, бир-биримизнинг кийим, сочимизни муҳокама қилишда давом этяпмиз. Мағрурмиз, дунёда энг олди миллатдек. Аслида эса энг туб-тубидамиз. Баъзан шунақанги алам қилиб кетади...
👉 @Zafarello
ИИВ томонидан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, муайян ҳудудда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар тегишинча ушбу ҳудуднинг туманидаги (шаҳаридаги) бошқа манзилида истиқомат қилса, турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинмаганлиги паспорт тизими қоидаларини бузган деб ҳисобланмаслиги мумкин.
Шунингдек, қонун лойиҳасида 18 ёшгача бўлган, 60 ёшдан ошган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган фуқаролар мазкур моддада кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилмаслиги хам белгиланган.
Лойиҳа
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлисида шу пайтгача Конституциясидаги ўзгаришларни ҳеч қачон халқнинг овози билан яъни референдум йўли билан ўзгартирилмагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Дарҳақиқат бу биринчи марта референдум орқали Конституцияга ўзгартириш киритиш бўлади. Барчасини халқ овози ҳал қилади. 30 апрел куни бўлиб ўтадиган референдумда Конституцияга ўзгартириш киритиш-киритмаслик масаласини халқ, сиз ёки биз ҳал қиламиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Европага хизмат сафари қилган, ўзбек миллий кийими (дўппи, тўн ва бошқалар) ёки бошқалардан давлат хизматчиларига совға берган инсонлар яхши билади, уларда ҳам шу тартиб бор. Ҳатто совғангизни олгач, нархини ҳам сўраб олади. Бу иш уларда ҳам рўйхатга олиш учун керак бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
#анонс #Конституция #Референдум
Бугун, соат 11:00да Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтади.
Суд мажлиси:
-“O‘zbekiston 24”телерадиоканал;
-“O‘zbekiston” телерадиоканали;
-“Uzreport” телеканали ва унинг фейсбукдаги саҳифаси;
- uzmtrk">O'zMTRK'нинг YouTubeuzmtrk">’uzmtrk">даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси муҳокамасига оид 10 март кунги йиғилишини ютуб тармоғи орқали бирма-бир кўриб чиқдим.
Дастлаб депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини кўриб чиқди ва қабул қилди.
Ундан кейин “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳа, бизда “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига кўра Олий Мажлис Палаталари ҳам референдум ўтказиш ҳақида ташаббус билдириши мумкин. Яъни, уларда бундай ваколат борлиги аниқ. Депутатлар янги Конституция лойиҳасини умумҳалқ овозига қўйиш ҳақидаги қарори лойиҳасини ҳам бирма-бир, бандма-банд кўриб чиқди ва якунда бу қарор ҳам кўпчилик овоз билан қабул қилинди.
Шу жойида эътибор берганларимдан бири қарорнинг 2-банди бўлди. Спикер Нурдинжон Исмоиловнинг ўқишича, бу бандда шундай дейилган: ““Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг номи “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси” деб ўзгартирилсин ҳамда унинг матни иловага мувофиқ маъқуллансин” (ютубдаги ўша жойи).
Демак, Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ҳақидаги қарорига “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни (шунингдек, янги Конституция) лойиҳаси матни ҳам илова қилинган.
Қарорнинг муҳим қисмларидан яна бири 9-банди бўлди. Спикер сўзларига кўра 9-бандда шундай жумлалар бор: “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш учун ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Конситуциявий судига юборилсин”.
Шу ерда ўйлантирадиган савол: ўзи Конституциявий судга қайси ҳужжат юбориляпти? Қонунчилик палатаси қарорими, ёки янги Конституция лойиҳаси ҳамми? Конституциявий суд буларнинг қай бирига баҳо беради?
Бу масалага gazeta.uz дагилар ҳам алоҳида тўхталганини кўрдим. Улар ҳам шу каби саволларга жавоб топишга ҳаракат қилишган. Назаримда, масъуллар уларга мужмал жавоб берган кўринади.
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига асосан Конституциявий суднинг ваколатига Олий Мажлиси палаталари қарорларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳам киради. Мазкур қоида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳозирги қарорини Конституциявий судга юбориш учун ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Аҳамият берадиган жиҳати эса Қонунчилик палатасининг бу қарорида референдум ўтказиш масаласидан ташқари, қарорга янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси ва уни тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳам илова қилинганидир.
Бундан ташқари, Конституциявий суднинг расмий сайтида эълон қилинишича, уларнинг иш юритувига Қонунчилик палатасининг конституциявий ислоҳотга оид референдум ўтказиш ҳақидаги қарорини Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан мурожаати иловалари билан бирга келиб тушган.
Демак, фикримча, мазкур вазиятда Конституциявий суд Қонунчилик палатасининг юқоридаги қарорини унинг иловалари билан, яъни «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонуни матни билан бирга – яхлит тарзда кўриб чиқади десак тўғри бўлади.
Ёмғир ёғгани сабаб янги қуриб топширилган Абу Саҳий дўконларига сув ташигани айтилмоқда. Бу бошланиши. Ҳали аҳоли бирламчи ислоҳотларни (канализация ва бошқалар) талаб қилиш ўрнига машиналар нархи ислоҳотини биринчи навбатда сўрагани учун кўп афсусланади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
✨ Фаровон ҳаёт учун қулай таклиф
«Orzular» лойиҳасидаги 2 хонали хонадонлар учун 164 500 000 сўмдан бошланган дастлабки тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойма-ой бўлиб тўлаш шарти билан харид килинг.
⚠️ Шошилинг хонадонлар сони чекланган!
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 712007400
☎️ 555017400
Telegram | Instagram | Сайт
Айни вақтда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги делегацияси БААда бўлиб турибди. Асосий мақсад бизга нисбатан таълим тизими анча олдинда ва инновациялашган давлат тажрибасини ўрганиш, билим алмашиш. Шу масалаларда вазир Умарова бир қатор таълим масъуллари билан учрашди ва мактаблар фаолиятини яқиндан ўрганди.
Менга энг ёққани уларнинг Alef рақамли платформаси бўлди. Бу платформа орқали ҳудуддаги барча ўқувчилар билимини, педагогларни эса Big Data, сунъий интеллект бўйича баҳолаб бориш мумкин. Бу орқали ўқувчилар ўзлаштиришини прогноз қилиш мумкин бўлади. Бизда ҳам ўзимизнинг мавжуд платформаларни шундай профессионал кўринишга келтириш керак. Араб тажрибасидан кўп нарса ўрганиш мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фалон расмингни чиқармаслик эвазига шунча берасан деган шахслар кўпайиб қолди. Бунга бош қомус даражасида нуқта қўйилаётгани қувонарли ҳол. Ҳар бир шахснинг ҳаёти, шахсий ва оилавий сири, маълумотлари дахлсиз бўлиши лозим. Давлат бу муносабатлар ҳимоясида қаттиқ туриши керак. Конституциянинг 31 моддасида шу муносабатлар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Шу билан бирга, ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкинмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйиладиган бўлмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Shaffof бренди остидаги газ-шохобчаларда текширувлар ўтказилмоқда
Бу бренд остидаги 73 та хўжалик субъектига қарашли 101 та автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг табиий газ ва электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши ҳолатлари ўрганиляпти.
P.S. Аҳоли ҳудудларига яқин-узоқ қурилганлик ҳолатлари ҳам ўрганилиши керак. Қонун назорати амалга оширилиши лозим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Француз ўқитувчилари борми? Мактабгача ва мактаб вазирлиги "энг яхши француз тили ўқитувчиси" танловини ташкил этмоқда. Агар сиз давлат мактабида француз тиои ўқитувчиси бўлсангиз, сизда камида B1 даражада DELF/DALF/TCF дипломи ёки сертификати бўлса ва аввал амалиёт ўташ учун Францияга грант ютмаган бўлсангиз, танловда қатнашишингиз мумкин.
Танловда ютган 10 нафар ўқитувчи 2 ҳафта Францияда таълим олади. Танлов ҳужжатларни саралаш ва суҳбат шаклида бўлади. 31 мартгача вақтингиз бор. Натижалар кейинги ойларда эълон қилинади. Бундай имкониятдан албатта фойдаланиш керак. Берганда ол, урганда қоч дейдику😁
Қўшимча саволлар бўлса, (90)937 39 13, (99)573 16 40 рақамлари ишламоқда. Онлайн аризани шу ерда тўлдиринг👉 https://forms.gle/rV3NEGC5xtmKtwKMA
👉 @Zafarbek_Solijonov
Хотирамиз қисқа. Унутувчанмиз. 3 йил бўлибди. Топингчи, нимага 3 йил бўлган? Албатта, коронавирус пандемияси бошланганига шунча вақт бўлибди. Ваҳималар эсимда... Жим-житликка маҳкум бўлган шаҳар, кўчалар...
Воқеаларга гувоҳ ва ўша вақтда энг фаол ишлаган ССВ матбуоти котиби Фурқат Санаев ўз телеграм каналида шу ҳақда ёзибди: "2020 йил 15 март. Роппа-роса уч йил муқаддам айни шу куни Республика вирусология илмий-текшириш институти лабораториясида Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқланган эди..."
Батафсил мақола шу ерда
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун соат 15:00 Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Унда янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилмоқда.
Ялпи мажлис “O'zbekiston 24”, “O'zbekiston” телерадиоканаллари, “Uzreport” телеканали ҳамда senatuzb">Сенатнинг YouTubе тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
☀️ Дўстлар билан Таиланднинг энг машҳур курорти — Паттаяга завқли саёҳат қилишга нима етсин?!
Ҳуллас, узоқ давом этадиган байрам кунларига Locas Tour ажойиб таклиф чиқарибти! Атиги 6 600 000 сўмга бир ҳафталик саёҳат! Фақат улугуриб қолиш керак экан!
⏰ Тур санаси: 20.03.2023 — 26.03.2023
💰 Royal View Place 3* меҳмонхонасида 6 кечалик тур нархи — 1 КИШИГА 6.6 млн. сўмдан дан икки ўринли жой учун
Тур нархи қуйидагиларни ўз ичига олади:
💚 авиапарвоз
💚 меҳмонхонада яшаш
💚 нонушта
💚 трансфер
💚 суғурта
☎️ 78 7777377 | Telegram: @LocasTourbot
Кўпроқ арзон турлар ҳақида билмоқчи бўлсангиз тур фирма каналига уланинг: @locas_tour
Реклама
Кореянинг собиқ президенти Мун Же Ин, 2017-2022 йилларда давлатни бошқарди. Демократ. Мутахассислиги юрист. 70 ёшида нафақани суриб, томорқасига картошка экмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бошланди.
Суд онлайн тарзда
ўтмоқда 👉🏻 https://www.youtube.com/live/PTI75ZPKUZw?feature=share
Конституциявий суд мажлисида Қонунчилик палатасидан Жаҳонгир Ширинов вакил этиб белгиланди. Депутат ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни мажлис котибига тақдим этди
Шундан сўнг, суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ваколатли вакил ва мажлис муҳокамасида қатнашадиганларга тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунтириш берди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
❗️Давлат хизматчиси қачон совға олиши мумкин?
Адлия вазирлиги тасдиқлаган низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.
Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.
Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
🔺миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
🔺совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
🔺совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
🔺давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
🔺манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.
Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.
Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.
Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.
Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дўстлар, ношукр бўлманг. Масалага "Тошкентда дренаж тизимларининг аксари яхши ишламаяпти, оддий ёмғирга бардош беролмаяпти" деб эмас, "бунақа ёғин-сочинни 80 йилдан бери Тошкент кўрмаган бўлса ҳам айримлари жуда яхши ишлашда давом этмоқда, шу эмасми неъмат?!" деб қаранг. Осон яшайсиз, чўкиб кетгунча.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкент вилоятида 8 март байрами муносабати билан ‘Темир дафтар’ ва ‘Аёллар дафтари’га кирган 180 нафар хотин-қиз яшовчи хонадонга маҳаллий бюджет ҳисобидан, 224 та хонадонга ўз ҳисоби ва банк кредитлари ҳисобидан қуёшли панеллар ўрнатиб берилди. Бу борадаги президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида кам таъминлангани хонадонларга қуёш панелларини ўрнатиб бериш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Менимча, 8 мартга энг ноодатий ва зарур совғани Тошкент вилояти ҳокимлиги топширди. Электр бўлмаса, печка, телевизор ёки бошқасини совға қилишдан нима наф? Энди кам таъминланган аҳоли уйини иситади. Уйида доим электр бўлади. Дори, электр ва бошқаларга кетадиган пули тежалади. Тежалган маблағни шахсий ривожланиши учун сарфлайди. Тез орада кам таъминланганлик рўйхатидан чиқади. Бу билан ҳокимлик бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминламоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий тармоқда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси устида айрим тушунмовчиликлар тарқалмоқда
Мавзуга эътибор қаратилганидан хурсанд бўлдик, аммо ёндашув бир ёқлама экани бир мақсадга интилаётганлар тарафларга бўлиниб қолгандек назаримизда.
☝️ Хўш, вазиятга назар солайлик.
Биринчи қадам
Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускор сифатида Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳада жамиятимиз учун фойдали жуда кўп янгиликлар бор.
Иккинчи қадам
Белгиланган тартибда лойиҳа Қонунчилик палатаси муҳокамасига концептуал жиҳатдан қўйилди. Содда қилиб айтганда: «Бизга шу соҳани тартибга солувчи янги қонун керакми?» тарзида масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Томонлар ўз фикрини ҳимоя қилишди, кутилаётган натижалар таҳлилга тортилди.
Кўпчиликнинг қўллови билан лойиҳа “Ҳа, соҳани янада ривожлантириш керак” деган қарорга келинди, яъни концептуал жиҳатдан 2023 йил 28 февралда қабул қилинди. Бўлди.
Учинчи қадам
Мана шу босқичдан бошлаб биз қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан ушбу қонун лойиҳасини моддама-модда, сўзма-сўз чиғириқдан ўтказамиз, яъни иккинчи ўқишга тайёрлаймиз. Экспертларимиз маслаҳатига ҳам таянамиз, албатта. Чинакам меҳнат мана шу оралиқда бўлади. Яъни, синчковлик билан қилинадиган ишлаш жараёни энди бошланади.
Лойиҳани ишлаш жараёнида оилавий зўравонлик ҳолатларига тўғридан-тўғри жавобгарлик белгилаш бўйича бизда ҳам аниқ таклифларимиз ва тайёрлаган матнларимиз бор. Экспертлар ва депутатларимиз билан биргаликда лойиҳани маромига етказилишига ишонамиз.
Бу мавзуга қизиқаётган барчани конструктив мулоқотга чақириб қоламиз ва Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан доим очиқлигимизни таъкидлаймиз.
Одилжон Тожиев
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Раҳмонов имзоси билан Тошкент-2 халқаро терминали ва Тошкент-3 маҳаллий қатновлар терминалига туташ ҳудудларда жойлашган автомобиллар тураргоҳлари ва бинолари (7.000 кв.м.) Муниципиал активларни бошқариш маркази давлат унитар корхонаси балансидан "Uzbekistan Airports" (жамиятда давлат улушини ошириш ҳисобига) балансига ўтказилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov