zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Ўтган йили "Uzbekistan Airways" компанияси реклама масаласида "LEDOCOL PRO" МЧЖ билан шартнома тузган. Маълум муддат давомида шаҳарнинг турли қисмларида жойлашган LED экранларида реклама беришга келишишган. Шартнома суммаси 750 миллион сўмни ташкил этган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги 13 йилда қасддан одам ўлдириш 48,7 фоизга пасайган

Кўп сайтлар, телеканалларга қарасез қайнона келинни пичоқлаган, эр хотинни бўғиб ўлдирган. Тўғриси бундай хабарлар кўп бўлиши обуначиларнинг кайфиятига таъсир қилмай қолмайди. "Қаерда яшаяпман мен? Қанақа жамият бу?" деб. Тўғри, огоҳлик давр талаби. Инсон ҳар доим огоҳ юриши керак. Лекин хабарларга қараб келадиган бирламчи таассурот - жамият вахшийлашиб боряпти деган тушунча нотўғри.

Статистик маълумотларга қараганда, 2008 йилда республикада 831 та қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилган бўлса, 2021 йилга келиб бу кўрсаткич 426 тагача камайган.

Тошкент вилоятида кўрсаткичлар 8 йил давомида 100 дан тушмаган бўлса, сўнгги уч йилликда ушбу кўрсаткич 70 та атрофида қолган. Тошкент шаҳрида 2008 йилда 186 та, 2021 йилда 61 та. Статистикада рақамлар камайтирилган деган гумон келиши мумкин, аммо қасддан одам ўлдиришда рақамларни яшириш деярли иложсиз.

👉@bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактабдаги ўқувчи қизларнинг рақсга тушиб, мажбурий обуна бўлмаган шахсий саҳифасига жойлаган видеоси оммалашди. Маънавиятчи ва иштонўлчарларнинг куни туғди. "Туғма мукаммаллар" оғзига нима келса гапирди. Бизнинг жамиятда ўзи бола улғайгани сари уларни эркинлик, имконият, шароитлар кутиб олмайди.

Уларни нафратга тўлган, ҳаммани рамкага солишга уринадиган, комплексларга тўла, аламзада ва бир тийинга қиммат иркит оломон кутиб олади. Тақиқлар, ҳақоратлар, эзилишлар тақиб қилади. Ҳар тарафдан турткиланадиган бу болалар сассиқ жамиятнинг бир қисмига айланишга мажбур бўлади. Ўзини ҳурмат қилганлари курашади ёки суради, нормал жамиятларга.

Болаларнинг ота-онаси узр сўрагани мени ҳайрон қолдирди. Қонунни бузмаган, қадриятларни оёқости қилмаган болаларини ҳимоя қилиш ўрнига калта юбкаларни қувлаб юрадиган, бир тийинга қиммат, ҳеч бир соҳада ўрнак бўлолмайдиган тўдадан узр сўрасая. Ўрнингизга солиқ тўламайдиган, диний қарашингиз бўйича охиратда савоб ҳам беролмайдиган қаердаги учинчи дунё оломонидан узр сўрашингиз ортиқча. Болангиз ёмон ишлар қиладиган бўлса, оқибатлари қандай бўлиши ҳақида эслатиб туринг. Уларни севишингизни, доим қўллашингизни такрорлаб боринг. Болаларингизни бу ёвуз қабилалардан ҳимоя қилинг. Улар сиздан куч олади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айни вақтда давлат давлатчилик, ҳокимият ва унинг мустаҳкамлигига зиғирча хавф соладиган исталган ғояга қарши курашни бошлади. Майдонни тозалаяпти. Асосий хавф қаердан экани ва бу тоқатсиз тоифалар бошқаларнинг ҳуқуқларига тупуриб қўйганини англаб етмоқда. Бошқаларнинг шахсий ҳудудига илмилиқланиб бостириб кирадиган бу қатлам бундан ортиғига муносиб. Сал туриб, кенг миқёсда тарғибот, "тушунтириш" ишлари ҳам бошланса керак. Давлат тўғри йўлда.

Хавфи йўқ ғоя, қарашларнинг эса муҳокама қилинишигача йўл очиб беряпти. Муҳокама қилаётганларга таъсир ўтказишга уринаётгани йўқ. Сиёсатдаги маънавият уларга керак эмаслигини охирги воқеалар ҳам кўрсатди. Унинг янчилишини кўрмаганга олди. Каттароқ мақсади борларга ишлатилган ва натижасиз қурол керак бўлмайдида, албатта. Тараққиётга хизмат қиладиган ғояларга эса қўлловни бошлаган. Бироқ булар катта душманнинг олдида етарли эмас. Уни кўпайтириши, майдонни бўшатиб, кенгроқ шароит яратиб бериши лозим. Ғорга қайтмаслик йўли шу.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Siz IT-mutaxassismisiz va sizga netvorking kerakmi?

Unda sizni O'zbekistondagi yangi IT Hamjamiyatining ochilishiga taklif etamiz.

Rasmiy ochilish marosimida 6 nafar spiker so‘zga chiqadi va uchrashuv ishtirokchilariga IT cho‘qqilariga o‘z yo‘lini qurish imkonini bergan muvaffaqiyat sirlari haqida gapirib berishadi:
▪️Alyona Vladimirskaya;
▪️Akmaljon Musayev;
▪️Bobur Rajabov;
▪️Leonid Cherniy;
▪️Munira Bekmuradova;
▪️Shavkat Karimov.

Qiziqarlimi? Unda sizni 4-mart kuni soat 15:00 da Toshkent Davlat Iqtisodiyot Universitetida kutib qolamiz.

Tadbir ingliz tilida bo'lib o'tadi.

Tadbirga 3-mart, soat 18:00 gacha quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'tishingiz mumkin: https://bit.ly/3YZSwiG

Batafsil:
https://bit.ly/3xPPjX0

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

O'zyegin universiteti vakillari bilan uchrashuv🤩

🎓 Faqatgina 1 kun Hilol Edu o'quv markazida O'zyegin universitetining Turkiyadan kelgan vakillari bilan jonli uchrashuv bo'lib o'tadi.

🇹🇷 O'zyegin universiteti TOP 1000 talikka kirgan, Istanbulda joylashgan universitet hisoblanadi.

❓ Siz uchrashuvda universitet haqidagi barcha savollaringizga javob olasiz!

📆 28-fevral soat 15:00

📍 Hilol Edu o'quv markazi binosi

☎️ Hoziroq qo'ng'iroq qiling:
+998332868888

👉 Kanalga ulanish: @hiloledu_uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат солиқ сиёсатини олиб боришда барча қатламнинг манфаатларини ҳисобга олиши керак. Солиқ юки ҳаддан зиёд кўпайтириб юборилса, тадбиркор ходимларига ойлик бермай қўяди, натижада ишчилар меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Болалар ҳатто мактабга боролмай қолиб, таълим ҳуқуқидан мосуво бўлиши мумкин. Оилаларда иқтисодий сабаблар бўлиб, ички низолар авж олиши, жамият пароканда бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Тарихдан солиқ сиёсатини тўғри юритолмай, таназзулга юз тутган империялар ҳақида ҳам биламиз.

Ислоҳотчилар юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш учун янги конституцияга бу борада ўзгартириш киритмоқчи. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Муҳсинжон Холмуҳамедов Kun.uz’га айнан шу масалада интервью берди. Ўқиб чиқишни маслаҳат бераман. "Амалдаги конституцияда “Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт”лиги белгиланган. Киритилаётган ўзгаришлар “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”лигини назарда тутади. Ўзгартиришлар билан солиқлар ва йиғимлар ортиқча юк бўлмаслигига эришилади" дейди Ҳолмуҳамедов.

Ўзи адолатли солиқ, йиғимлар сиёсати ва аҳолидан солиқ юкини камайтириш сиёсати аллақачон бошланганди. Бир қанча камайтирилган ставкалар фикримизни исботлайди. Бироқ соҳа ислоҳотга муҳтож ва кўзланган режалар бош қомус даражасида мустаҳкамланаётгани яхши тенденция. Барча қонуности ҳужжатлар ҳам кейинроқ тўла унга мослаштирилади.

Ҳолмуҳамедов айтганидек, Солиқ ставкаларининг ижтимоий йўналтирилгани, жумладан, кам таъминланган фуқароларга нисбатан қўлланадиган солиқ турларига имтиёзларнинг киритилиши аҳолининг турли тоифалари ўртасидаги тенгсизлик ва даромадлар ўртасидаги фарқни камайтиришга хизмат қилади. Айни шу ўзгариш Испания, Италия, Швейцария ва Лихтеншейн каби давлатлар тажрибасидан олинмоқда. Тўғри йўлдамиз.

Мақола батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаяптикан. Садоқатлилар ишсиз қолмайди. Аммо бу сиёсат амалдаги бошқарувга ишончсизликни орттириши аниқ. Балки уларга солиқ тўловчилар олдидаги обрў керакмасдир, ким билсин.

ССПда қайсидир ёш кадр бугун аламдан қаламини тишлаган бўлса керак, бизчи, биз қачон ўсамиз деб.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Алоқабанкка ишонмаслик керакми?

“2022 йилнинг июль ойида ‘Aloqabank’нинг Қашқадарё вилояти филиали орқали Gentra автомобили учун тўловни амалга оширдим. Банк орқали биринчи пластик карточкамдан 65 миллион, иккинчисидан эса 12 миллион сўм пул тўладим. Банк ходими тўловлар бўлгани ҳақидаги маълумотномаларни қўлимга тутқазиб, пул сўралган жойга ўтказилганини айтди. Хурсанд бўлиб уйга қайтдим. Орадан уч ой ўтгач, автосалонга бориб, машинам қачон чиқишини, қолган 50 фоиз тўловларни қачон тўлашим кераклиги ҳақида маълумот олмоқчи бўлдим.

Автосалон ходимлари эса уларга менинг ҳисобимдан ҳеч қандай пул тушмаганини, шартноманинг 7 кунлик муддати ўтиб кетгани боис шартнома бекор бўлганини айтишди. Банкка келиб, вазиятга ойдинлик киритсам, банк ходимининг айби билан мен ўз вақтида тўлаган пулим автосалон ҳисоб рақамига тушмай, банкда қолиб кетган”, — дейди мурожаатчи фермер Бекзод Фармонов.

Мақола

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги Наманган шаҳарчаси концепцияси учун "Studio Vertebra" (Туркия) компаниясига 100 минг АҚШ доллари ўтказиб берилиши ҳақида Наманган вилоят ҳокими фармойиши қабул қилинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Германияда истиқомат қилувчи, меҳнаткаш ватандошимиз Мадина Зариф твиттерда ёзмоқда:

"Жуда ғалати бу немис халқи. Битта планетада яшасакда, бунчалик бир-биримиздан фарқ қилишимиз ҳайратга туширади. Нима бунча, дейсизми? Ўзингиз баҳо беринг. Германияда оддий фаррош бўлиб ишлайман. Аравамни ғилдиратиб, реаниматолог хонасини тозалашга кирдим.

Клиниканинг бош реаниматологи бўлган амаки учун ошхонадан тортиб, ҳожатхонагача шароитлар қилинган. Ҳатто идиш ювгичи-ю, музлатгичи ҳам бор. Ошхона ахлат тўрваларини янгилаб, ҳожатхонага ўтсам, амаки чиқиб, ошхонани тозалай бошлади. Идиш ювгични бўшатди, кейин стол устида турганларини жойлай бошлади (бу менинг вазифам эмас, аммо реаниматологнинг вазифаси эканини ҳам билмасканман). Ҳайратланган кўйи ҳожатхонани тозалаб турсам, қўлида чинни идишни сочиқ билан қуруқлаганча ёнимга келди.

Бирор жойни тозалашни унутдимми, деган хаёллар ичра ўзимни айбдор қилиб турсам, "Узр сўрайман", деди. Туришидан ҳуддики Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ота бобоси (агар бўлса) узр сўряпти, деб ўйлайсиз. - Эббии, нима бўлли, дедим азбаройи қўрққанимдан. Мен тушунмаган бир нималарни гапирди. Бузрайиб туравердим.

Тушунмаганимни охири тушуниб, ахлат челакни кўрсатди. Соғмисан, деворгиларим келди амакига.
Кимсан! Фалон клиникани бош реаниматологи! Соясига одамлар салом берадиган дўхтир! Мендан! Ҳатто сенинг тилингни яхши билмайдиган "понаехавшая" фаррошдана Ва нимага? Ошхонани тозалаб туриб (дўхтирам, ээ, айтганча, эркак ҳам ошхона тозалайдими а?) мен таққан тоза ахлат тўрвасига билмасдан ахлат ташлаб қўйгани учун узр сўраяптие! Вей, шунақаям бўладими ахир?.. Айтмайсанми, "раз" фаррошсан, мана бу ердаги овқатни тўкиб, идишини ювиб қўй, десанг бўлмайдими?

Қўлида ҳожатхона чўткаси билан турган фаррошдан узр сўраб ўтирибсана... Эээ, иззатталабликни ўқимаган! Акага нима деб жавоб беришни билмадим. Жавоб бериш нари турсин, бақа бўлиб қолдим. Ахлат қутига ахлат ташлагани учун бош докторни фаррошдан узр сўраганини кўрганмисиз? Мен кўрдим!  Ва Чеховнинг "Смерть чиновника" асарини эсладим. Чехов амаки, ҳойнахой Иван Дмитрич Червяковингиз асли немис бўлган бўлса керагов... Чиновникдек шокдан ўлиб қолмайда, ишқилиб :) Ғалати бу немислар...", - дейди Мадина опа.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яккасаройдан бошланди

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси Яккасарой тумани ҳокимлигида очиқликка оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни аҳоли, жамоатчилик, ОАВ вакиллари учун расмий-веб-сайтларда жойлаштириш масалаларини кўриб чиқиб, муҳокама қилди.

Роликдаги масъулнинг бир жумласи мени хурсанд қилди. "Фуқаро қабулимизга қанақа негатив кайфиятда келишидан қатъи назар биз унга ўзидек муомала қилмаслигимиз керак". Бу жумланинг таг маъносини анча-мунча давлат хизматчиси тушунмайди. Шу инсонга ҳурматим ошди.

Шунингдек, одамлар ўзи излаган ҳар қандай маълумотни тегишли сайтдан олиши керак, бу унинг ҳуқуқи дейилган. Юз фоиз тўғри фикрлар. Сенат очиқлик сиёсатини давом эттиради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Навоий шаҳри ҳокими Муратхан Эгамқулов ҳудуддаги мактаблар фаолиятини ўрганиш учун ҳокимлик ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузди. Мазкур ишчи гуруҳ аъзолари мактабларга бориб, директорлар ва ўқитувчиларга босим ўтказаётгани айтилмоқда.

Ваколатлари чексиз бўлган ушбу институт ҳали кўп ҳунар кўрсатади. "Менинг вакилим" деган жумлалар эса уларга фақат қувват бермоқда ва қонунларни оёқости қилишларида руҳлантирмоқда. Ҳокимларни тийиб турувчи институт бўлмас экан, улар исталган вақт исталган ишини қилишда давом этаверади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Франциянинг машҳур “Le Journal du Dimanche” нашри ўз мақоласини Самарқанд сайёҳлик маркази – “Silk Road Samarkand”га бағишлади.

Франциядаги ягона ҳафталик якшанба куни 150 000 нусхада чоп этиладиган нашрда ушбу лойиҳанинг нафақат Марказий Осиё минтақаси учун ўзига хослиги, шунингдек, дунёдаги қадимий шаҳарларнинг энг машҳурларидан бири – Самарқанд сайёҳлик марказини кўришни хоҳловчилар учун янада кўпроқ имкониятлар яратгани қайд этилган.

Мақолани ўқиш: https://www.lejdd.fr/culture/en-ouzbekistan-la-fascinante-samarkand-souvre-au-tourisme-132593

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Таълим вазири қуйи тизимидаги муаммо, шароитларни ўз кўзи билан кўрмагунча, эртанги кунга умид билан қараётган қоракўз ўқувчиларнинг кўзига тик боқмагунча, ўқитувчилар билан очиқ гаплашмагунча вазиятни ўзгартира олмайди. Мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова фаолиятини Тошкентдаги мажлислардан эмас, айнан маҳаллий ҳудудлардаги мактабларни кўздан кечиришдан бошлади.

Умарова бошчилигидаги ишчи гуруҳи Ғузор туманидаги таълим масканларини кўздан кечирмоқда. Расмларда тумандаги 12 сон мактаб филиали тасвирланган. Вазир мактабга информатика хонасини ташкиллаш ва уни компютер жиҳозлари билан таъминлаш топшириғини берди. Техника асрида ишни техникалар етказишдан бошлаган яхши барибир.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Ўзбекистонда энди йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғу қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг ЎзАга таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.

P.S. Пиёдаларга мажбурий эмаскан, тавсиявиймиш.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Баъзида зарур вақтда пул топа олмай қийналиб қоламиз. Қарз олишни, бировлардан пул сўрашга ўрганмаганмиз. Мана шундай вазиятларда банкдан вақтинча қарз олиш энг тўғри ечим. Масалан Ипак Йўли банкидан онлайн микроқарз олиш учун ҳеч қанақа қоғозбозлик шарт эмас. Шунчаки банк иловасини юклаб олиб ундан рўйхатдан ва идентификациядан ўтиш кифоя.

Банк таклиф қилаётган микроқарз шартлари ҳам оддий ва тушунарли:
• Муддати — 24 ойгача;
• Суммаси — 30 млн. сўмгача;
• Фоиз ставкаси — 23,99% дан бошланади.

Қарзни одамлардан эмас, Ипак Йўли банкидан олинг.

Батафсил: 781406900, 1296 - қўллаб-қувватлаш хизмати 24/7.

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Карьера в Ipak Yo‘li | Web-site

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Адвокатура учун боб

Юридик университетда "Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида" мавзусидаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлабди. Ташкилотчи: Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари.

Конституцияда прокуратура каби адвокатура институтига ҳам алоҳида боб билан конституциявий нормалар киритилар экан. Конституциявий нормаларда адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади. Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади. Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан тўсқинликсиз ва ҳоли учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади. Энг муҳими, адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.

Тенглик принципи доим керак

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тил ўрганиш учун кимдадир вақт, кимдадир эса моддий масалалар ва ёки бошқа сабаблар туфайли ҳар доим ҳам имкон бўлмаслиги мумкин. Аммо энди тил ўрганиш учун жуда зўр имконият — “ibratfarzandlari">Ибрат фарзандлари” лойиҳаси бор.

Тавсия қиламан: инглиз, италян, немис, испан, турк, рус, япон, хитой, корейс, араб тилларини малакали устозлардан мутлақо бепул ўрганинг. Бу ҳаммаси эмас, ўзбек тилидан саводхонлик дарсларини ҳам йўлга қўйишибди.

ibratfarzandlari">Ибрат фарзандлари” — оила даврасида фарзандлар билан, ишхонада эса ҳамкасблар билан хорижий тилларни ўрганиш учун жуда ажойиб имконият. Каналга обуна бўлиб, ўзингизга қулай вақтда тил ўрганиб боринг.

👉 ibratfarzandlari" rel="nofollow">https://youtube.com/@ibratfarzandlari

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Агар катта тизим эгаси бўлсангиз, ходимларингизнинг ҳуқуқий билимини ошириш устида ишланг. Бу орқали уларда камида бошқалар уларга хўжайинлик қилишига қарши иммунитет пайдо бўлади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқчи.

Уларнинг ижтимоий саҳифаларида юрист маслаҳати рукни жорий қилинди. Масалан, у ерда "ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?", "таълим соҳаси раҳбарлари бир вақтнинг ўзида ишидан ажралмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?" ва бошқа шу каби саволларга жавоблар олиш мумкин.

Шу ерда

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Malibu XL 'нинг нархини кўргач, шу видеони қўйгим келди холос. Гап ҳам ортиқча буларга.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🪃 Шу йилнинг 23 феврал - 5 март оралиғида Россиянинг Кемеровосида "Осиё ўйинлари" қишки иккинчи халқаро спорт ўйинлари мусобақаси ўтказилмоқда. Унда турли давлатлардан келган 16 ёшгача бўлган болалар куч синашади. Бошқа спортчиларимиз билан бирга ёш ҳоккейчиларимиз ҳам биринчи марта ушбу мусобақада қатнашмоқда. 30 дан ортиқ ёшларимиз медаллар учун курашади. Бир маълумотни эслатмоқчиман.

Ҳоккей қишки олимпиада рўйхатига киритилганини биласиз. Канада, АҚШ ва руслар юқори поғоналарни унча-мунча давлатга бериб қўймайдиган ушбу спорт турида ёши катталар ҳоккей терма жамоамиз ҳозирча йўқ. Бироқ куни келиб шу ёшларимиз қишки олимпиадаларда байроғимизни юқориларга кўтариши мумкин. Ҳоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов айтганидек, улар маҳоратини ошириб боради, бир неча йиллардан кейин энг нуфузли халқаро ҳоккей турнирларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда 10104 та мактаб мавжуд. Улар 5.2 миллион болага мўлжалланган. Бироқ уларда 6.3 миллион ўқувчи таҳсил олади. Мактаб биноси етишмайди жойларда. Айни вақтда эса 1250 та мактаб таъмирталаб аҳволда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом Тараққиёт банки Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари, Таълим учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий раҳбари ҳамда UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан айнан шу масалаларда учрашди.

Ушбу маблағлар янги мактаблар қуриш, эскисини таъмирлаш ва спортзаллар бунёд этишга йўналтирилади. Масъуллар ижросини тўлиқ назорат қилса етади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Етказиб берган гуллари учун 29.11.2022 сана билан, тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ҳар ерда машҳур MEADOW МЧЖ Хоразм вилоят ҳокимлигидан 1 миллиард 89 миллион сўм олгани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Актам Ҳайитов Қарши туманида юрибди. Фермерларга энг керакли маслаҳатларини улашяпти. Айниқса, кенгаш ҳисобидаги маблағлардан кредит олиш масаласи жуда муҳим. Кўпчилик фермерлар ҳатто бунақа имтиёзли кредит тизими борлигини ҳам билмаса керак. Мавсум бошидан шунақа кам фоизли кредитлар эвазига техникаларни янгилаб олишнинг айни вақти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентнинг ушбу фикрлари керакли вақтда айтилди деб ўйлайман. Чунки охирги вақтлар айрим блогер ва журналистларга бўлаётган ишларни кўриб, фаолларда саволлар пайдо бўлаётганди. Биз ортга қайтяпмизми ёки бу шунчаки майдонни тозалашми, ёки бўлмаса, "ақлини киргизиб қўйиш" дарсларими деган. Бугунги нутқдан ҳозирча ортга қайтмаётганимизни тушундим.

Аммо нутқдаги "ёпишни таклиф қилишди" ибораси бизни ўйлантириши табиий ва хулосаларга ундайди. Ким таклиф берди? Шу каби таклифларни берадиган инсонлар нимани кўзлади? Улар ҳали ҳам катта жамоанинг ичида борми? Уларнинг таъсир даражаси қандай? Бу кетишда эртага нима бўлиши мумкин? Қачондир катта нуқта қўйилиб, бир хулосага келинадими? Биз ё ОАВ билан ёки уларсиз яшаймиз (бу борада тажрибамиз бор). Учинчи йўлимиз йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Снос" деса одамларимизнинг эти жунжикадиган бўлиб қолганди. Энг асосий муаммо қонуннинг ўзида эди. Мустаҳкам бўлмаган ва қонун билан етарлича тартибга солинмаган йўналиш кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Ўтиш босқичида ушбу муаммолар кузатилиши ҳам табиий эди. Шукрки, амалдаги ҳукумат бундан ўзига яраша хулосалар чиқармоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўтган даврда фуқаролардан келиб тушган 220 мингдан ортиқ таклифлар, шунингдек 2022 йил 24 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар ва сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган қатор таклифлар масъул қўмиталар томонидан таҳлил қилиниб, Конституциявий қонун лойиҳасида акс эттирилди.

Энг муҳими, Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ равшан мустаҳкамланмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим бўлади. Либерал қонунлар жамиятга жуда керак. Либерализмнинг фундаменти бўлган хусусий мулк муқаддаслигига конституция даражасида эътибор қилинаётгани яхши тенденция.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Савол ва жавоб

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳаммамиз ўйланишимиз керак бўлган мавзу

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яхши янгилик

Шу вақтгача жойлардаги меҳнат инспекторларининг фаолиятини яхшилаш масаласи нега етарли даражада кўтарилмасикин деб ўйлаб юрардим. Кеча одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида халқаро конференция ўтказилди.

Унда Сенат раҳбари, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева айнан юқоридаги сигнални берди. "Ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги, айниқса хусусий секторда жамоавий шартнома муносабатларини такомиллаштириш бўйича янги чора-тадбирларни қабул қилиш талаб қилинади.

Қолаверса, олдимизда Меҳнат инспекцияси фаолиятини янада мустаҳкамлаш, унга янги ваколатлар бериш вазифаси турибди. Бандликка кўмаклашиш марказларини фаол жалб этган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур", - дея таъкидлади Сенат Раиси.

Янги конституцияда ижтимоий давлатга айланишимиз кўпроқ урғуланмоқда. Юқоридаги ислоҳот ҳам шунинг давоми бўлиши аниқ. ХМТ ўтган йили ҳам пахта мавсумимизни яхшилаб кузатди. Мониторинг натижалари йиғим-терим ишларида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати ҳолатлари аниқланмаганлигини, шунингдек, унда иштирок этганларнинг 0,24 фоизи мажбурий меҳнат асосида жалб қилинган бўлиши мумкинлигини кўрсатди холос.

Олдинги йиллардаги фоизлар анча юқори эди. Масъуллар ўтган вақт давомида энг оғир ишларни эпладими, бу борада тизимни ўзгартира олдими, меҳнат инспекторларининг фаолиятини ҳам юқори даражага олиб чиқишига шахсан мен ишонаман. Европадагидек меҳнат инспекторларимизнинг бўйин чўзиб юрадиган даврлар ҳам келсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал