Интернетда айрим вахший ёки ижтимоий хавфи юқори жиноят содир этган шахсларнинг жазосининг енгиллашгани ёки шартли озодликка чиққани ҳақида эшитиб қоламиз. Қизиғи, айнан ўша шахсларнинг қайта жиноят содир этаётганига ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Жазоларимиз либерал бўлгани ёки янада либераллашаётгани яхши тенденция. Аммо юқоридаги кейсларчи? Улар бизни ўйлантирмайдими?
Кеча Спикер ўринбосари, депутатимиз Одилжон Тожиев каналида бир мақола улашди. Муаллифи депутат Муҳаммад Валиев бўлган ушбу материалда долзарб муаммолар кўтарилган ва ечим таклиф қилиняпти. У ердаги фактлар барчамизни ўйлантиради:
"Муқаддам судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилда 9 минг 724 тани ташкил қилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2022 йилда 11 минг 635тага етган, яъни 19,6 фоизга ошган. Шу каби муқаддам жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2021 йилда 168 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилда 9,5 фоизга ошиб, 184 тани ташкил этган".
Ўз-ўзидан савол туғилади, жазо уни тарбияламаган бўлса, қайта жиноят содир этаверса, бу каби шахсларни жамиятга қайтаришда хушёрлик керакмасми? Жамиятда жазолаш тизимларимизга шубҳа пайдо бўлмайдими? Маълум бўлишича, аксарият Европа давлатларида жазодан шартли равишда озод қилишда маҳкум томонидан содир этилган жиноятларнинг оғирлик даражасидан қатъи назар, тайинланган жазо муддатининг маълум бир қисми ўталганидан сўнг шахс шартли озод қилинади.
Бундай муддат Германия ва Данияда учдан икки қисмни, Испанияда тўртдан уч қисмни ташкил этади. Испанияда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган шахс жазонинг 7,5 йилини ўтаганидан кейин озодликка чиқарилиши мумкин. Ўзбекистонда эса бу муддат 5 йилни ташкил этади.
Тожиев айтганидек, жамиятимиз чуқур хавотирига сабаб бўлаётган педофилия, қасддан одам ўлдириш ва шу каби оғир жиноятлар кўпайиб бораётган бир пайтда муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш тизими ва шартларини қайта кўриб чиқиш вақти келди. Қонуншунослар жиддий мавзуни кўтарибди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча дўстлар билан шу масалани муҳокама қилдик. Қонунлар ҳомила тилидан ёзилиши керак. Нега? Тушунтираман. Ҳомила ўзининг қандай оилада туғилишини билмайди, бой ёки камбағал. Қайси юртда туғилишини билмайди. Қайси ирқ вакили бўлишини билмайди. Эътиқодини билмайди, динсиз ёки қайсидир дин вакили. Умуман унда ҳеч қандай маълумот бўлмайди.
Ана шундагина у барчани тенг кўриб, мукаммалроқ қонун яратади. Мен ўша қатлам вакили бўлиб туғилиб қолсамчи деган саволни ўзига бераверади. Барча ушбу қонунда ўз ҳимоячисини кўради. Яқинларга имтиёз, туфҳалар берувчи ҳужжатлар йўқолади. Ҳар бир индивид муқаддас деб қаралади. Тизимга организмга қаралгандек қаралмайди. Кўплар унинг ишлаши учун қурбон қилинмайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Аҳолидан мурожаат. Пиёда ҳаққини талаб қилмоқда. Юнусобод расмийлари уни ўз назоратига олади деган умиддаман.
"Yunusobod 14-kv, magazin Lulu. Optom merket, har kuni shunaqa yuk tushiradi. Trotuarni yopib qo'yib, piyodalar aylanib o'tishga majbur. U ham mayli... Lekin davlat byudjetidan ajratilgan pulga qilingan yo'lak. Og'ir yuk mashinalari yuki bilan chiqqanda buzilib ketyaptiku bular. Magazin remont qilmaydi bu yo'lakni. Yaqinda sovuqda yo'laklar muzlab, muz erigandan keyin ancha shikast yetganiga guvoh bo'ldik (titilishni boshlagan). Byutjetdan sovuqda zarar ko'rgan yo'llarni ta'mirlash uchun har bir mahallaga 1 mlrd dan ajratilganini o'qidik. Yuk mashinalari buzib tashayversa alam qilarkan. O'zi shundogam jaa sifatli qilinmagan, borini qadriga yetaylik."
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қаерда бўлган бу ҳолат, аниқ билмайман. Аммо муносабатим бор. Хусусий мулк ҳар қандай ҳолатда ҳам дахлсиз бўлиши керак. Ички-тартиб қоидалардаги жазолар (агар у чиндан ҳам белгиланган тартибда ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва ўқувчиларга аввалдан таништирилган бўлса) амалдаги қонунларга зид бўлмаслиги лозим.
Жазолашда руҳий ва мулкий зарар етказилмайдиган алтернатив вариантлар жуда кўп. Энг яхшиси ва натижалиси топилади доим. Мақсад яхши бўлиши мумкин (ўқувчининг билимли бўлиши ва бошқалар), аммо усул хато, шахсий фикримча. Мен бошқа фикрларни ҳам эшитишга тайёрман. Позициям эса ўзгармайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🌳 Қонунга хилоф равишда табиат ва дарахтларга қилинаётган ҳуқуқбузарликлар бўйича Қонунчилик палатасида Табиат Ресурслари ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликларининг "Қурилиш объектларида дарахтлар кесилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари ва мавжуд муаммолар тўгрисидаги" ахбороти эшитилди.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram | aksentuzb">TikTok | Twitter
Кенгаш сессиялари очиқ ва онлайн ўтказилиши кераклиги ҳақида президент ҳужжати бор, адашмасам. Ижросини одатда Парламент ва Сенат амалга ошириб келади. Ҳокимликлар томонидан мажлисни тўғридан-тўғри эфирда кўрсатиш масаласини камдан-кам кўрамиз. Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати сессияни онлайн ёритмоқда. Зойир Мирзаев ва жамоасига битта плус.
Онлайн шу ерда👉 https://fb.watch/iKKT4vx3DQ/
@Zafarbek_Solijonov
Санъаткорнинг кечиккан юбилейи нишонланишида асл муаммо нимада? Муаммо ҳоким ҳузуридаги депутатлар ўтирган кенгаш ишламаётганида, ишлатишмаётганидадир балки. Қонунларни қарасангиз, захирадаги халқ маблағи биринчи галда ижтимоий (мактаб, боғча, шифохона қуриш ва таъмирлаш) муаммоларни бартараф этишга қаратилиши белгиланган. Бироқ амалда бундаймас.
Иккинчидан, шу кунларда пул тўкаётган ижро аравасининг орқасидан солиқ қувиб юрибди. Қандай? 2023 йилда иқтисодиётнинг 5.3 фоизга ошиши таҳмин қилинди. Бюджет бўлса 23 фоизга оширилди. Кимларнидир мақсадлари амалга ошиши учун кўпроқ пул керак экан. Пул кимдан сўралади? Молия ва солиқ битта тизим бўлган янги вазирликдан. Улар нима қилади? Бюджетга пул тушиши учун янги манбалар қидиради. Масалан картадан картага пул ўтказишни қимматлаштириш ташаббусини илгари суради. Юк тадбиркорга келадими? Йўқ, охирги истеъмолчи - халққа келади, маҳсулот таннархи ошади.
Абдуҳошим аканинг туғилган куни нафақат маблағнинг жойига етиб бормаслиги, балки халққа қўшимча юкларни кўпайтиряпти. Чўнтагимизда пул камаяди. Болаларимиз тўйиб овқатланмайди, касал бўлади. Кейинчи? Яна дорихонага чопамиз ёки дам соладиган, оғизга тупурадиган бирортасига. У ҳам бизни шилишни ўйлайди. Шу тарзда қуллик чархпалаги айланаверади, айланаверади, айланишда давом этади...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дунёни IT соҳаси, сунъий интеллект бошқараётганига анча бўлди. Бу жараён янада кўчаяди. Балки киноларда ваҳима қилинганидек роботлар билан ҳам жангларимиз бўлар. Унгача уларни ўрганиш, бошқариш ва ҳаётни осонлаштиришда давом этиш керак. Хуллас Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришнинг йил якунлари бўйича катта тадбир ўтказилмоқда.
Тадбир 18 феврал куни 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади. Унда бир қанча IT компаниялар қатнашади. Улардан кўргазмалар, маърузалар эшитиш, кўриш мумкин. Соҳа вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот ҳам йўлга қўйилади. Вақтингизни унумли ишларга сарфланг. Барчаси бепул, асосийси.
Манзил: Янги Ўзбекистон университети
Рўйхатдан ўтиш: @mlcEventsBot
👉 @Zafarbek_Solijonov
Зеленский қайтариб олинган Херсонига борди. Бу Путин Россиясига катта шапалоқ эди. Чунки ушбу ҳудудни Россия аннекция қилганди. Ясама фоизлар билан референдум ўтказиб, шартномалар тузиб, Конституциявий суд ва Дума "қўли"дан ўтказиб, ўз ҳудудига қўшиб олганини эълон қилганди. Айнан Украина президентининг ушбу ҳудудга боргани эса рамзий маънога эга бўлди. Халқаро ҳамжамият референдумга тупурганди. Бироқ Путин атрофи, армиясига бу мағлубият яхшигина таъсир қилиши аниқ.
Ҳар балога гап топган рус матбуоти эса жўяли сабаб тополмай қолди. Лекин онгги захарланиб улгурган путинқуллар эса шунча ишлар бўлса-да, босқинни бошлаганларнинг ўзи умидсизликка тушаётган вақтда ҳам эгаридан тушмаяпти. Улар бу ҳам Путиннинг навбатдаги тактикаси эканини айтиб, ўзини тинчлантирмоқда. Бечоралар, хўрланганлар, ҳатто дучеси, газлар ва витаминлар ўғриси Путлер ҳам ҳис қилмайдиган жавобсиз садоқатини газсиз, электрсиз, таппихоналарида намойиш қилиш билан банд.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Херсон эгаллангач, рус босқинчилари билан ҳамкорлик қилган маҳаллий сотқин фуқаролар ҳамма кўриши учун столбаларга боғлаб қўйилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Юзма-юз лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Лилия Шакирова UFC'га чиққан биринчи ўзбекистонлик аёл ҳисобланади.
Унинг дунёдаги энг машҳур ареналаргача босиб ўтган йўли, допинг жанжали, Ҳабибнинг отасини ҳайрон қолдирганлиги ҳақидаги ноодатий ҳикояси сизни ҳайрон қолдира олиши аниқ.
Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.
👉🏻Шу ерда видеони томоша қилинг
Сизларда ҳам бу сиёсатга муносабат бўлса марҳамат. Бизникилар халқаро конфликт хоҳлаяпти шекилли.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Херсонликлар босқинчи руслардан байроғини шундай яшириб ҳимоя қилган. Ҳудуд қайтариб олингач, улар байроқларини ковлаб олишни бошлади. Буни ватан дейдилар, ватанга муҳаббат дейдилар. Бизникилар эса мазлум Украинанинг ёнини олган фуқароларга босим ўтказиш билан банд. Гаров ўйнашим мумкин, агар бизга руслар бостириб келса, биринчи шу энг юқорида ўтирганлар, чаласавод рублмулла эшак кабилар топширади, расмий Тошкентимизни.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Херсонда украинлар мустақиллигини нишонлаяпти. Слава в Украине!
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Universal Mobile System" МЧЖни хусусийлаштириш жараёнига консультант жалб этиш бўйича халқаро танловда "KPMG" компанияси ғолиб деб топилди.
Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, аввал хабар берилганидек, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Universal Mobile Systems” МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши (кейинги ўринларда – UMS, Актив)ни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан халқаро танлов эълон қилинган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёш китобхон” танловининг финал босқичига старт берилибди. 3 та ёш тоифаси бўйича 1-ўрин соҳиблари президент совғаси — “Спарк” автомобили билан тақдирланади.
Бундан ташқари, 2-ўрин соҳиблари 50 млн сўм, 3-ўрин соҳиблари 30 млн сўм, қолган барча финалчилар эса 10 млн сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади. Қувонарлиси, 2017 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танлов орқали бугунгача 3,6 миллиондан ортиқ ёшлар қамраб олинган.
P.S. Назаримда, мана шу танлов китобхонлар учун йўлга қўйилган энг зўр танловлардан бири бўлса керак. Китоб, сабр, меҳнат, қунт ва якунда муносиб рағбат. Бу эса китоб ўқиган одам ҳеч қачон кам бўлмаслигининг далилидир.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Каримов даврида бўлган "маънавият" тарғиботи масаласида телеканалда ўз фикрларимизни бергандик. Республика маънавият ва маърифат маркази учун бу йил бюджетдан 65 миллиард 721 миллион сўм ажратилган экан.
Ўша кўрсатув👉 https://youtu.be/4J8bZezV9RY
@Zafarbek_Solijonov
Тўрткўл туманида бир йил давомида 33 минг 192 та янги иш ўрни яратилгани айтилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Аёлларнинг ички кийимлари расмларини муҳокама қилган фуқаро жавобгарликка тортилди. Ушбу видеонинг ўзи хато бўлганди. Видеода фуқаро ички кийим рекламасидаги аёлларни фохишага чиқарганди. Қонун бўйича жинсий алоқа моддий манфаат эвазига таклиф қилинади. Ҳам расмдагилар Ўзбекистон деган давлат борлигини ҳам билмаса керак. Ҳуқуқий ва дунёвий онг етишмаслиги эса бу кабиларни ҳисобга олмаслиги табиий.
Иккинчидан, одамлар эътиқодини баҳона қилиб, тадбиркорнинг мулки, фаолиятини муҳокама қилиши нотўғри. Бу каби ҳолатлар кўпайиб бораётгани эса ачинарли ҳолат. Одамларнинг диний ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, ўзини пиар қиладиган кўпайди. Билими бўлмаса, нима ҳам қилсин, бечора. Айнан мана шу фуқаронинг тик-токда ўзи амал қиладиган динига тўғри келмайдиган, сузилиб тушган видеолари эса гапимизни исботлайди. Содда мусулмон бўлманг, сиздан фойдаланиб қўйишларига йўл қўйманг.
Учинчидан, бу каби шахслар ҳаммамизнинг вақтимизни ўғирламоқда. Ўзининг миллий бойлигини муҳокама қилиши керак бўлган жамоатчиликнинг, муҳим жиноятлар ортидан қувиши керак бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларининг, тадбиркорнинг, деярли ҳамма-ҳамманинг вақтини ўғирлаяпти. Буюк ғалабага эришдик дегандек "мана бопладик, расмларни олди" дейишичи? Айни шу вақтда Америка ёки Хитой навбатдаги сунъий йўлдошини осмонга чиқарганини тушунармикин? Йигирманчи аср бошида жадидлар айтиб кетган иштон муаммосини ҳали ҳам муҳокама қилаётганимизничи?
Бу бола навбатдаги пиарчи "рижол" холос. Бекбарака, Абу-саҳий тарафларга ўтиб, шу ишни қилиб кўрсинчи. У ерларда йўқми очиқ сотилаётган кийимлар? Бор ва қилолмайди. Чунки у ердаги бозорчи хотинлар ўша бикиниларни кўзига боғлаб, бошқа жойига тиқиб қўяди. Буни ўзи ҳам билади. Бу кабилар энг ожизларни ўлжа қилади. Пиари учун энг паст ишлардан ҳам қайтмайди. Бундайлар қонун олдида қаттиқ жазоланиши керак. Дунёвийлигимиз бардавом бўлсин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Барчаси ёпиқ эшикларда ҳал бўлмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги жавоби эса олдиндан маълум. Ўнг тарафдаги ҳужжат кузатув кенгаши мажлиси баённомаси ва раис Бош вазир Арипов ҳисобланади.
Маълумот учун Danieli металлни қайта ишлаш саноати учун қурилмалар етказиб бериш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган италян компанияси. Каримов даврида заводни модернизация қилиш учун жалб қилинган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️Кунуз манбасига кўра, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси 4 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда қўлга олинган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Kun.uz сайти санъаткорнинг юбилейига халқ чўнтагидан пул ажратилгани бўйича таҳлилий мақола тайёрлабди. Сарлавҳа эса шедевр - "Шунча бўлурму ҳай-ҳай"😁
"Июн ойида санъаткор 71 ёшни қарши олади. 70 ёшга кирганига қарийб 1 йил бўлаётган санаъткорнинг “70 йиллик юбилейи”га маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш Наманган вилояти ҳокимига нега керак бўлиб қолди?
Қолаверса, Шавкат Абдураззоқовнинг бу “сахийлиги” – Исмоиловнинг туғилган кунини нишонлаш бўйича халқнинг чўнтагидан пул ажратиш билан боғлиқ учинчи ҳолат. Абдуҳошим Исмоиловнинг 70 йиллиги биринчи бор 2022 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган.
Юбилейи такрор-такрор бепул ўтказиб берилаётган санъаткорнинг тўйларга чиқиш нархи билан ҳам қизиқиб кўрдик. Маълум бўлишича, Абдуҳошим Исмоилов 15 дақиқалик “бирров” дастури учун пойтахтдаги тўйларда 600 доллар, Фарғона вилоятида эса 2 600 доллар олади"- дейди муаллиф мақоласида.
Ўзи туғилган жойга арзонга борадиган инсофлиларни биламан. Тўғри, бу ўзининг иши, лекин халқнинг пулига аралаштирилмаганида биз ҳам унинг чўнтагига қизиқмасдик.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қоидалардан ҳам юқори турувчилар тўдаси тилга кириши, жавоб бериши керак бўлган вақт келди. Бу жуда аянчли ҳолат, аслида. Ё чиқиб асл сабабларни тушунтиринг, ёки бизга кўпроқ ваъдалар керак, тўймаяпмиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Пойтахт вилоятининг Қибрай туманида контрабандачилар қўлга олинди
Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Қибрай тумани бўлими ходимлари хорижда ишлаб чиқарилган, белгиланган намунадаги маркировкаси ва бирор-бир ҳужжатлари бўлмаган сигареталарни сотиш билан шуғулланаётган тадбиркорларни қўлга олдилар. Жами 39 турдаги тамаки маҳсулотлари мусодара этилди.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳукумат инвесторларни фаол жалб қилиб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга уринаётган бир пайтда контрабандачилар давлат бюджетидан пулларни тап тортмай ўмараётганлари ачинарлидир.
Афтидан, ноқонуний сигарета бозорини енгишнинг ягона ишчан чораси – бу чегарани назорат қилиш, ўтказиш пунктлари ва "яшил йўлка"ларни кучайтиришдир.
Шу билан бирга, бутун мамлакат бўйлаб текширув рейдларини кучайтириш ҳам, мусодара молларини намойишкорона йўқ қилиш ҳам зарур. Бундай жиноятлар жазосиз қолмаслиги керак!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Андижонда Умра сафарига бориш истагини билдирган бир гуруҳ шахсларнинг 1,4 млрд. сўм пулини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хоразмда масжидни янгидан қурилиши ҳақида берилган эълонлар орқали келиб тушган 40 млн сўм пулни ўзлаштирган имом-хатибга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Гапинг бўлса, судга бер, ўша ерда ҳамма иштирокида гаплашамиз. Слава Украине!
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиёти қийин босқичда ва янги қийинчиликлар билан юзлашяпмиз. Глобал рецессия фонида кредит жалб қилиш қимматлашиб, фоиз ставкалари ошмоқда. Яъни молиявий буферимиз чекланди.
Бу йил бюджет дефицити 4 фоиз атрофида бўлади. Кейинги йил учун дилемма қаршисида турибмиз. Тақчилликни 3 фоиз кўрсаткичда ушлаб қолиш осон бўлмайди – босим жуда катта. Ҳозир инфляцияни ушлаб туриш биз учун асосий масала бўлиши керак. Акс ҳолда инфратузилмани давлат бюджетидан молиялаштира олмай қоламиз. Барча харажатларимизни камайтиришимиз керак”, деди Ишметов.
Энг қизиғи, Молия вазиримиз айнан шу сўзларини миллиардлар сарфланган дабдабали форумда айтди. Бу ҳудди қиммат икра еяётиб, кавшаниб, ҳаражатларни қисқартиришимиз керак дегандек гап😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Электр, газ ўчиш ҳолатлари кўпайди. Ўйлов мавсуми бошланди.
Ўқувчи "қандай қилиб дарсимни қилиб оламан?", она "боламни кечаси қандай эмизиб оламан?", ишдан чарчаб келган эр "қандай қилиб душ қилиб оламан?", уй бекаси "кирларни қандай ювиб оламан?", ҳайдовчи "қачон газ қуяман-у қачон уйимга 5600 сўм олиб кираман", талаба "лаънати конспектни қачон қилиб оламан?", янги келин-куёв нима ўйлашини эса ҳамма билади. Хуллас ҳаммани ўйлантирадиган мавсум бошланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Маданият вазирининг аҳволига қаранг. Яхшиям журналист этика билан "мумкин бўлса" деб сўради. Ҳофизлигида ўйинчи қизларига шунақа сўзлар ишлатиб юрган бўлса керак. Балки ўша даврни қумсаб, жойига қайтишни хоҳлаётгандир. Унинг яқин қариндошларидан бирига қайсидир эркак мансабдор шунақа "уйга ўтинг, айтаман, қулоғизга" деб гапирса, ушбу муносабатни оддий қабул қилса, марҳамат давом этаверсин. Лекин ишонинг, шу жавобдан бошқа минглаб усулда чиройли жавоб қайтариш мумкин эди.
Яна бир гап. Муомалангиз ёқмагани учун буниям гапириб олайлик. Назарбеков, сизга ҳам кейинчалик "Каримов даврида фалон лавозимдаги шахс олдин унинг сартарошиди, ошпазиди" деган гаплардек сизни шу лавозимга қўйган "фалончининг маросимларида ашула айтиб юрарди, унга ёқарди, шунга вазир бўлган" деган "ёрлиқ" ёпиштирилади. Мутахассисликдан бошлаб йиллар давомида тер тўкиб, вазирлик даражасига эришган меҳнаткаш вазир сифатида эмас. Аччиқ гаплар а? Лекин наилож, ҳақиқат.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди. Кейинги йилдан шунақа бўлади, обеддан кейин ишдан кетворманглар яна.
👉 @Zafarbek_Solijonov