Херсон марказида украин байроғи яна ҳилпирашни бошлади. Путинпараст Темур ака, ишлар жойидами?😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасидаги давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришди
қийматидан юқорилиги бўйича энг яхши харид қийматини тақдим этган “Abu Dhabi Uzbek Investment” МЧЖ ҚК халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилди.
“Abu Dhabi Uzbek Investment” МЧЖ ҚКнинг таклифи халқаро консультант томонидан ҳисобланган меҳмонхонанинг индикатив нархлар оралиғининг юқори қисмида жойлашган ҳамда меҳмонхонанинг баҳоланган қийматидан анча юқори бўлиб, Битим талабгор томонидан сотиб олиш тўловига қўшимча равишда Меҳмонхонани ривожлантириш учун 12 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти билан бирга тўловни тўлиқ бир йўла тўлаш орқали амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, Олди-сотди шартномаси Битимнинг тегишли шартлари келишилганидан сўнг, “Poytaxt qurilish va xizmat” МЧЖ ва “Hyatt International” ўртасида 2013 йилда тузилан шартномага мувофиқ Hyatt International Limited (Europe Africa Middle East) халқаро меҳмонхона бошқаруви тармоғи томонидан ғолиб маъқуллангандан кейин имзоланади.
Маълумот учун: “Abu Dhabi Uzbek Investment” (БАА-Ўзбекисон) 1 миллиард АҚШ долларига тенг капиталга эга бўлган инвестиция компанияси бўлиб, унинг мақсади Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган лойиҳаларга сармоя киритишдир. Компания ҳозиргача Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига 100 миллион АҚШ доллардан ортиқ сармоя киритган. Ушбу инвестиция компанияси портфели 300 миллион АҚШ доллардан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олади, уларнинг якуний мақсади яқин йилларда
1 миллиард доллардан ортиқ инвестицияларни жалб этишдир. Компания Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (UFRD) ҳамда БААнинг Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) томонидан ташкил этилган.
Беш юлдузли «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкент марказида фаолият бошлаган ва Ўзбекистондаги халқаро Hyatt брендининг биринчи меҳмонхонасига айланган. Умумий ер майдони - 3,1 га, бино ва иншоотлар қурилиш ости майдони - 60,1 минг кв.метрни ташкил этади. Меҳмонхона 8 қаватдан иборат, меҳмонлар учун 300 та хоналар, жумладан 248 стандарт ва 52 люкс/полулюкс хоналар мавжуд. Меҳмонхона ҳудудида халқаро сифат стандартларига мувофиқ жиҳозланган турли сиғимдаги бир нечта конференция заллари, шунингдек, 850 кв.м майдонга эга банкет зали, ёпиқ бассейн ва СПА маркази мавжуд.
Манба
👉 @Zafarbek_Solijonov
2023 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:
- тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;
- янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
- электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
- якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
Бундан ташқари, 2023 йил 1 мартдан солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Херсондан чекинишга рухсат берди. Путинпараст танишим Темур ака хафа.
😁😁😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкийга кўра, Ўзбекистон босқинчи давлат Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бермоқда.
Сал аввалроқ Ўзбекистона Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қўйилган санкцияларни ечишини сўраганди. Бу гаплар эндиликда ҳавотир уйғотмоқда. Шу кетишда дунё ажратиб қўяётган санкцияланган давлатлар қаторига тушиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Бизникилар иккала масалага ҳам изоҳ бериши шарт.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қидириш функциялари орқали жойланган қарорларнинг тартиб рақамини кўриш мумкин. Шу ҳолатда бир қанча ҳоким қарорлари орасида тушиб қолаётганининг гувоҳи бўляпман.
Қизиқ жойини айтайми? Одатда қайсидир лойиҳани молиялашга ажратилаётган маблағлар, қоракўзларга бериб юборилаётган мулклар ёки маҳаллий ҳудуддаги ташкилотларнинг биринчи шахсларига кўрилган интизомий жазо таъсир чоралари яширилиб қўйиляпти, адашмасам.
Адлия вазирлиги муносабатини кутамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Парижда AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE (Халқаро Авиценна – Ибн Сино мукофоти) билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотларни Франция Тиббиёт академияси Президенти жаноб Тран Ба Хюи топширди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида Франция тиббиёт институти академиясининг директорлар кенгаши тахт залида Абу Али ибн Синонинг бронза бюстини ўрнатди. Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев ҳам иштирок этди.
Шунингдек, Париждаги Тиббиёт академиясининг Катта амфитеатрида Халқаро “Авиценна” мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги Авиценна – Ибн Сино мукофоти совриндорлари орасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгаши раиси, ERIELL халқаро нефть сервис компанияси раҳбари Бахтиёр Фозилов ҳам бор.
Ўзбекистон вакили “Европа Иттифоқи, Ўртаер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги фалсафий ва тиббий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликка кўмаклашгани учун” тақдирланди. ERIELL компанияси ва Бахтиёр Фозиловнинг шахсан ўзи беш йилдан буён Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг ҳомийлари бўлиб келмоқда. Шунингдек, 2018 йилда ERIELL компанияси туфайли деярли 30 йилдан кейин Ўзбекистонда хоккей тикланди.
Shu paytgacha 11.11 va 12.12ga oʻxshagan katta chegirmalarda Asaxiy hech qatnashmagan edi. Bu yil birinchi marta qatnashadigan boʻldik. 11 noyabr Butunjahon shoping kuni hisoblanadi. Shu kunda butun dunyoda katta chegirmalar boʻladi. Xitoyda alibaba boshlab bergan bu kun keyinchalik butun dunyo boʻylab tarqalgan.
Biz ham jarayonni deyarli 10 kun tayyorladik. Skidkaga tushadigan tovarlar roʻyxatini shakllantirishdan boshlab, skladda zaxira yigʻish, dilerlar va ishlab chiqaruvchilar bilan muzokaralar, marketing, programmada oʻzgarishlar, hammasi odamdan ancha energiyani olib qoʻydi. Hozir postni qisilgan koʻzlar bilan yozyapman. Bosh marketologimiz Miraziz boʻlsa ikki soat oldin koʻzini oldi qop-qorongʻi boʻlib qolgani sabab ishni toʻxtatgan edi))
Muhimi 200 xildan ortiq mahsulotlarga yolgʻonsiz real skidkalar shakllandi. Ayrim mahsulotlar Oʻzbekistonda hech qachon bu narxlarda sotilmagan. Chegirmaga tushgan mahsulotlar orasida kokos yogʻidan boshlab iPhonegacha bor. Chegirmani eng koʻp sotiladigan mahsulotlarga berishga harakat qildik.
Chegirma 11-noyabr 23-00gacha yoki mahsulotlar tugab qolguncha amal qiladi.
PS: Muddatli toʻlovga hamma mahsulotlarga oylik toʻlovga chegirma berildi. Masalan, iPhone 14 Pro 128 GB qora rangi oylik toʻlovi 1 899 000 Soʻmdan 1 715 000 Soʻmga tushdi. Samsung Galaxy S22 Ultra qora rangi oylik toʻlovi 1 435 000dan 1 296 000 Soʻmga tushdi.
Xullas, sizda uch kun davomida Asaxiy orqali mahsulotlarni chegirma narxda sotib olish yoki muddatli toʻlovga olish imkoni bor. Narxlarni boshqalar bilan solishtiring, bizda arzon boʻlsa, bizni tanlasangiz bundan faqat baxtiyor boʻlamiz.
Chegirmaga tushgan mahsulotlar katalogi: https://asaxiy.uz/product/1111
Яқинда Энергетика вазирлиги масъуллари иссиқхоналарни газдан узишни бошлаганди. Президент селектор ўтказиб, тадбиркорларга тегмасликни айтгач, ушбу процесс тўхтаганди. Бугун иссиқхона агрономи президентга раҳмат айтмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун Сирдарёдамиз. Мирзаобод туманида қилинган ишлар юзасидан жамоатчиликка ҳисобот бериш учун матбуот анжумани ўтказиляпти. Ёнимдаги инсон туман ҳокими Жонибек Яриев.
Хизмат машинасини қолдириб, журналист ва блогерлар билан бир автобусда суҳбатлашиб кетяпти. Жонибек ака молия, қурилиш соҳаларида ишлаган, давлат бошқарув академиясида таълим олган. Камтар раҳбарларимиз кўпаяверсин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Муаммо кимда ва нимада?
Муаммо менинг кимгадир "муҳтарам" деб мурожаат қилишимда. Муамммо уни 100 марталаб "муҳтарам" деб чақирганимда ҳам индамаслигида. Мен кимгадир "муҳтарам" деб мулозамат қилишим менга ҳам кимдир "муҳтарам" деб чақириши хоҳишларини юзага келтиради. У "муҳтарам", мен "муҳтарам", менинг қўл остимдагилар "муҳтарам", унинг ўринбосарлари "муҳтарам", бўлим бошлиқларию бош мутахассис ҳам "муҳтарам".
Гапни чўзиб юбордим-а? Содда қилиб айтсак, шуларнинг ҳаммасини бошига олиб келган, солиқларидан боқаётган халқдан бошқа ҳамма "муҳтарам".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дўстлар, мард бўлайлик. Бош вазир ўринбосари жавоб беришга келганда нега чуқур ўйланиб қолди? Асосий айб ундами? Асло. Кутилмаган саволга қониқарлироқ жавоб қайтариши учун кўриб келганларини кўз олдига келтириши табиий эди.
Жиноят учун узр сўраш билан қутулишлар, реестри ҳам юритилмайдиган ҳужжатлар билан "свой"ларга бериб юборилаётган мулклар, алоҳида "жигарлар" учун имтиёзлар, арзон баҳода "совға қилинаётган" акциялар ва шу кабилар исталган ўрта бўғин амалдорини ўйлантириши табиий эди.
Биз, бл*ть, фокусимизни ўйланаётганларгамас, ўйлантираётган муттаҳам элитар гуруҳга қаратишимиз керак. Ўғри улар. Бошқасимас.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Xon Saroy хонадони ойига 3.7 млндан.
"Orzular" апартаментидаги хонадонларни муддатли тўловга ойига 3.7 млндан харид қилиш имкониятини бой берманг.
⚠️ Шошилинг, хонадонлар сони чекланган!
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун
☎️ 712007400
☎️ 555017400
🌐 xonsaroy.uz
Олтита фестивал учун 18 млрд сўм
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан пойтахтда май-август ойлари орасида 6 та фестивални ўтказиш учун жами 18 млрд сўм маблағ ажратилган ва пуллар Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига ўтказиб берилган.
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси эса фестивалларни ўтказиш учун тўғридан тўғри шартнома орқали 4 та фирма билан ишлаган. Булар Modern Celebration МЧЖ, Media Globe МЧЖ, Profi Event МЧЖ ва Perfect Organizer МЧЖдир.
1. Modern Celebration МЧЖ — шартномалар №6/1, №3, №5, №6;
2. Media Globe МЧЖ — шартномалар №16, №17, №18, №19;
3. Profi Event МЧЖ — шартномалар №1, №2, №3;
4. Perfect Organizer МЧЖ — шартномалар №3, №4, №5, №6
Манба: @influenceruz
Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида
хабар берган жисмоний шахсларни рағбатлантирмоқчи. Улар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
🔺қоидабузарликлар суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлганда – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;
🔺юз бараваридан уч юз бараваригача бўлганда – мукофот икки баравар миқдорда;
🔺уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлганда – мукофот уч баравар миқдорда;
🔺беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлганда – мукофот тўрт баравар миқдорда. Муҳокамада фаол бўлинг, таклиф беринг.
Лойиҳа
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ходимларни ўз функционал вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этиш масаласи кўтарилмоқда. Меҳнат қонунчилиги бузилаётгани ҳақида хабарлар қулоққа чалиниб турибди. Бу борада дод-вой солишда мўлжални тўғри олиш керак, холис қараб.
Фикримча, энг катта масъулият ижрони қойилмақом қила олмаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тушиши керак. Маълум соҳадаги қонунбузилиши учун санкция бериш ўша ҳудуд, маконда ўзининг натижасини беради. Бермаса, айнан масъул ижрочи бунинг сабабларини чиқиб очиқ-ойдин гапириши керак. Бу унинг вазифаси.
Нима учун ҳудудларда шунча меҳнат инспекторларимиз бор, лекин натижа кутилганидек бўлмаяпти? Улар жазолашда кимдан ёки нимадан қўрқади? Ўз функционал вазифаларини сидқидилдан бажаришига моддий таъминоти етмаяптими? Етмаётган бўлса, нима учун вазир Нозим Хусанов бу ҳақда жар солмайди? Ёки муаммо ойликни кўтармаётган Молия вазирлигидами? Нега ижро суст?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Украинанинг Ўзбекистондаги Элчиси билан ОАВда тарқалган асоссиз баёнот бўйича учрашув ўтказилди
Учрашувда Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенкога Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.
Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ТИВ Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр экани айтилди.
Ўз навбатида, Элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина ТИВ раҳбариятига зудлик билан етказишини маълум қилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги пайтларда феминизм ва аёллар ҳуқуқи борасида жуда кўп баҳс ва мунозаралар юзага келмоқда.
Шунга қарамай, ҳали-ҳануз жамиятимизда бу борада тўғри тасаввур ва фикрлар шаклланмаган.
Кўпчилик феминизмни Ғарбнинг фитнаси, феминистларни эса эркакларни ёмон кўрувчи аёллар деб тушунишади. Аслида ҳам шундайми?
Бугун старт олаётган Parda Podcast лойиҳасининг илк сони айнан шу мавзуга бағишланган.
Ушбу сонда юрист Мадина Турсунова, адабиётшунос, филолог, журналист Дилбар Ҳайдарова ва Англиянинг Сассекс университети тадқиқотчиси Биназир Юсупова феминизм ва аёллар ҳуқуқи борасида сизни қизиқтирган саволлар ҳақида суҳбат олиб борган. Уларнинг фикрлари сиз учун фойдали бўлиши шубҳасиз.
Видеони тўлиқ томоша қилиш:
👉 https://youtu.be/D_tuxTZF3hI
“Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси сони 35,5 миллиондан ошм, жами маҳаллалар сони 9 370 тага тенг, мазкур вазифаларни амалга ошириш орқали ўрта ҳисобда 20 млн аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади. Белгиланган вазифалар кўлами нечоғлик кенг ва долзарб аҳамиятли эканлигини айни шу рақамлардан ҳам билиш мумкин.
Бу ўз навбатида сенаторларнинг бевосита маҳаллаларда, одамлар билан тўғридан-тўғри иш олиб бориши лозимлигини кўрсатади. Бу борада маҳаллий Кенгашлар ва жамоатчилик билан фаол ҳамкорликда иш олиб борамиз. Аҳолининг фикрига, таклифларига қулоқ тутамиз. Чунки фуқароларимизнинг розилиги устувор масала”, дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Узоққа бормайлик. Масалан Ортиқхўжаев раис ушбу кенгаш қарор ҳам базада чиқмаса керак. Гап фестивалларга сочилаётган 18 миллиард сўм ҳақида кетяпти. Асосий ҳужжатлар киритилмайдиган бўлса, бизга бундай тизимнинг нима кераги бор?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яшириладими? Ўчириладими?
Ўзини адлия тизимида ишлашини қайд этган ўқувчилардан бири қолдирган хабарга кўра, E-qaror тизимидан қарорлар ўчирилмайди, балки яшириб қўйилади. Адлия вазирлиги базадан қарорларнинг йўқ бўлиб қолаётгани масаласида расмий изоҳ бергани йўқ.
Айтилишича, шахсий маълумотларга оид маълумотларни ҳимоялаш учун яшириб қўйиш функцияси мавжуд экан. Лекин ҳокимиятлар бу функцияни ўринли қўллаш ўрнига, бутун бошли қарорларни ўчириб қўйиш учун ишлатишмоқда.
Амалда ҳокимият қарорларида шахсий маълумотлар бемалол ошкор қилиниб ётипти. Мана битта мисол. Андижон вилояти кенгашининг VI-43-162-1-0-K/22 қарори. Фуқароларниинг нафақат исми-шарифи, яшайдиган манзилларигача очиқ ошкор кўрсатилган. Бунақа мисолларни юзлаб келтириш мумкин.
Яъни, айтмоқчиманки шахсий маълумотларни яшириш учунми, бошқа сабаб биланми, E-qaror тизимида ўзгартириш киритиш функцияси ҳокимиятлар ихтиёрида умуман бўлмаслиги керак.
Кийимга осилишда адашаётган миллат
Ўйлаб қарасам, биз икки даврда ҳам кийимлиларга осилишда хато қилганмиз, қиляпмизакан. Олдинги даврда "ҳижобли душманимиз, юбка маънавиятимизга зид" деб ҳайқириб, "погон"ли кийимларда миллиардлаб пулларимизни ўғирлашди, талон-тарож қилишди. Витаминсиз қолдик. "Погон"ли кийимларга қарамаганмиз, қаролмаганмиз, қаратишимизга йўл ҳам қўйишмаган.
Кейин устимизга костюм, этик кийганлар келди. Улар аввалига "миллиардларингизни "погонлилар" ўғирлади" дейишдида талон-тарожга тушиб кетишди. Орада нодонлигимиз сабаб бир тарафимиз юбкага осилдик, иккинчи тарафимиз ҳижобга. Олдинги давр ҳосиласи шекилли. Бу костюмдагиларга қўл келди. Витаминларимизни "погонли"лардан кўра кўпроқ ўғирлашга тушиб кетишди.
Хулоса шуки, биз доим кийим танлашда адашганаканмиз. Балки бахтсизлигимиз, омадсизлигимизни кимнидир кийган юбкаси, ҳижобида кўргандирмиз, шундан бироз бўлсада аламимизни олгандирмиз, билмадим. Лекин бизни витаминсиз қолдираётганлар бошқа кийимда бўлишган доим. Кийимлиларга осилишда адашмайлик.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мирзаобод туманидаги "Gulistan gold yarn" ип йигирув корхонасидамиз. МЧЖ ўзимизнинг Агробанк кредити асосида оёққа турганакан. 600 дан ортиқ ватандошимиз ишларкан. Иш бошқарувчи эксперт эса покистонлик шу инсон. Оиласи билан келиб шу ерларда ишларкан. Ўзбекчада тиниқ гапираркан😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Аудиодаги шахс Шаҳрихондаги ХТБ мудири Ж. Маматқодиров экани айтилмоқда. ХТБлар аллақачон тугатилиши керак эди. ХТБлар ижро ҳокимиятига (ҳокимият) хизмат қилувчи, бизга ўқимишли инсонларни тарбиялаб бериши керак бўлган ўқитувчи ва директорларга ортиқча юк бўлаётган тузилма бўлиб келмоқда.
Президент Администрацияси масъуллари миллиардлаб маблағга янги дарсликлар чиқартирсаю, аммо у ўқилмаса, ўқитиши керак бўлганлар бошқа иш билан банд бўлса, бирбалоча янги амалиётингизнинг бизга нима фойдаси бор?
Vodiy1.uz
👉 @Zafarbek_Solijonov
Жалақудуқдаги мактабда ҳоким ташрифидан олдин "шукроналик ҳисси" йўғрилиши ҳақида скрин чиқаргандик. Ўзлари 10 мактабдаги ҳолатакан деб тан олишдию, лекин қолган масалаларда алдашга уринишди. Бизда эса ҳамма далил турибди, доимгидек.
Энг қизиқ жойи, мактаб рақамини атай ёзмагандик, улар ўзлари айтди, демак ҳоким қайси мактабга бориши аниқ бўлган ва биттада аниқлашган. Энди улар ўзларини ислоҳ қилиш ўрнига мактабни бало-қазодан асраш учун пирожкининг масаллиқсиз варианти - чўзма пиширишибди😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Piala Gold чойини таътиб кўринг! @pialapromo_bot га киринг ва ҳар ҳафта 7 500 000 сўмлик ўйинда иштирок этинг!
Читать полностью…Яна бир форум ўтди. “Ҳали ҳам Ўзбекистонга сармоя киритишга иккиланиб турган инвесторга мамлакат 5 йилда қандай ўзгариши ҳақида нима деган бўлардингиз?” деган саволга Бош вазир ўринбосари Қўчқоровдан чиройлироқ жавоб кутгандим. Чунки айнан шу савол берилиши мумкин бўлган саволлар рўйхатида биринчи қаторда турадиганларидан эди. Тайёрланиш керагиди.
Балки "беш йилдан кейин инвестор ортида шахслар эмас, қонунлар, мустақил суд туради, миллиард сарфлаб қилаётган бу каби "паловфорум"ларимизга ҳожат қолмайди, аввалги форумимиздан кейин бундай ижобий натижаларга эришдик, келгуси режаларимиз эса шундай" каби жавоб кутган мендадир айб.
Лекин бир нарсани тушуниш керак. Биз каби ривожланишга ҳаракат қилаётган учинчи дунё давлатлари талайгина. "Тендер" кетяпти, ўртоқ Қўчқоров ва бошқа каттаконлар. Қоидани биласиз. Унда энг яхши таклиф берган ютади. Ўзингизни унутиб, жозибадорлик ҳақида кўпроқ ўйланг, илтимос.
👉 @Zafarbek_Solijonov
БМТ қарори билан 2-ноябр "Журналистларга нисбатан жиноятларнинг жазоланмаслигини олдини олиш" куни деб еълон қилинган.
Юзма-юз лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Лола Исламова катта тажрибага ега журналист ва Aнҳор.уз нашрининг бош муҳаррири Лола Исламова. У замонавий журналистикани шуғулланади.
Унинг ҳаёти йўли ва улкан тажрибаси сиз учун фойдали бўлиши аниқ.
Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.
👉🏻https://youtu.be/AXOrcS2AmyY
Актам Ҳайитов Тахиатошда фермерлар билан учрашди. У ерда "Алмурт тарвуз" - ноксимон тарвузлар етиштириларкан. Пўчоғи қалин, данаги кам бўларкан. Бунақа тарвуз турини биринчи кўришим.
👉 @Zafarbek_Solijonov