zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

🏦 Тадбиркорлар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"дан яна бир янгилик!

Банк тадбиркорлар учун "нақд пулда" 300 млн. сўмгача "Маҳалла тараққиёти" янги кредит маҳсулотини тақдим этади.

Кредит мақсади чегараланмаган ва маблағларни бизнеснинг хоҳлаган йўналишида ишлатиш мумкин. Кредитни 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача олиш имкони мавжуд.

Бизнесни ривожлантириш банкнинг исталган хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Банк юртимизнинг барча вилоятларида мавжуд.

☎️ Батафсил маълумот 1254 рақами ёки @brbsupport манзилида.

🏦 БРБ — тадбиркорлар банки!

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда машиналар поёндозда юради😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Маҳалла еттилиги» компенсация оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради

Ҳукумат қарорига кўра, 1 майдан кучга кирадиган янги энергетик тарифлар муносабати билан имтиёз бериладиган эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантиришда «Инсон» Ижтимоий марказлари ҳамда «маҳалла еттилиги» иштирок этади.

Электр ва газнинг истеъмол меъёридан ошган қисми учун тўланадиган компенсацияни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар олиши мумкин. Бундан ташқари, «маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча рўйхат ҳам шакллантирилиб, унга киритилган хонадонлар ҳам имтиёзга эга бўлади.

Эҳтиёжманд оилалар компенсация олиш учун иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида ҳар ойнинг 15-санасигача «Инсон» Ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилишлари керак бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади!

"Янги иш ўрни яратишга рағбат" кредитидан фойдаланинг!

Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз ↘️

🧰 Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг.

📉 Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади.

Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз.

☎️ Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилинг

🏦БРБ — тадбиркорлар банки.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Орган, суд ҳақида чиқаётган ҳар хил хабарларга кўра, юқорида, учинчи поғона бошқарувда катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ёки бўлмаса, уларнинг садоқати яна кучайтирилиши учун, бу "ўйинлар". Автократия доим янги груруҳлар пайдо бўлишини назорат қилади. Керак вақти гуруҳниям ўзи тузади, ўзи йўқ қилади. Бир томондан кузатиш қизиқ)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Коррупцияга қарши курашадиган бир ташкилот коррупция ҳолатлари билан боғлиқ қонунбузилиши аниқласа, ўша ташкилот, ҳокимликка боғланиб, сизларда шу муаммолар бор, жамоатчиликка шунисини чиқармоқчимиз, чиқармасак бўлмайди, бизам ишлаётганимизни кўрсатишимиз керак, нима дейсизлар деб сўраб тураркан. Шу гапни ишончли одамлардан эшитиб, ғалати бўлиб кетдим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

МИБчилар навбатдаги алимент тўламай юрган отани қудуқдан топишди

Олтиариқда бир оила бўлган. Эр-хотин ажрашган. Ўртада иккита бола бўлиб, отага алимент тўлаш мажбурияти юкланган. Бироқ у шу вақтга қадар 10 миллиондан ортиқ алиментни тўламай келган. Тошкентда ишлаб, тўловдан қочиб юрган.

Олтиариқ МИБ органдагилар билан ҳамкорлик қилган. Ота уйига қайтганда уни излашган. Уйдагилари у ишлагани Тошкентга кетганини айтишган. Бироқ МИБ ходимлари уйни кўздан кечирганда "герой" янги қазилаётган қудуқдан чиққан. Қудуқдан бу сафар сув, олтин ёки жинмас, алиментчи ота чиқди, ҳиҳиҳиҳи)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Швейцария. Улар нафақат жамоат транспорти қулайлиги бўйича олдинга ўтиб кетди, балки хавфсизлик тизими бўйича янги экспериментларниям синаб кўришяпти. Мақсад ҳар қандай ҳолатда ҳам пиёда ҳаётини асраш. Яшагинг келади.

Бизда эса жамоат транспортига чиқилди, видеолар тарқатилди, фотоҳисоботлар тикилди, фойдаланиш қулайлиги бўйича янги таклиф бўлмади, ҳеч нарса ўзгармади, ҳаммаси ўз ўрнида қолди ва ўз-ўзидан барчаси зерикарли.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Электр, газ ва ичимлик сувини ўғирлаш ҳолатлари ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Ўтган йили бу масала парламентда ҳам кўриб чиқилиб, энергия ресурслари ҳамда водопроводдан тижорат мақсадларида қонунга хилоф равишда фойдаланиш ўғирлик, деб белгиланганди.

Янги энерготарифлар жорий қилинаётган ҳозирги пайтда бу мавзу яна актуаллашмоқда. Энергетика тизимига бозор механизмлари жорий қилиняпти, энди аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш яхшиланади, тармоқдаги узилишлар камаяди, деб кўп гапирилди. Аммо одамларнинг ўзида истеъмол маданияти яхшиланмаса, ислоҳотларнинг натижаси кўринмайди. Қайсидир «тадбиркор» тўловлардан қочиш учун ўз манфаати йўлида халқнинг, солиқ тўловчиларнинг қонуний ҳаққи бўлган электр ёки газни ўғирлайверар экан, тизимда ҳеч қачон олдинга силжиш бўлмайди.

Аввал айтганимдек, жамоатчилик назоратини ошириш, жазо чораларини кучайтириш ҳамда халқ манфаатига зарар етказишнинг оқибатларини намойиш қилиш билангина ўғирликларнинг олдини олишимиз мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда ахборот сайтлари кундан-кунга ортиб бораётгани одамни қувонтиради. Ахборот майдонида профессионал рақобат ўсиши кузатувчиларга энг сифатли материалларни танлаб ўқиш имконини беради. Медиа маконга янги кириб келган "Aksent.uz" сайти ҳам ўзининг ёндашуви билан кузатувчиларига эга бўлмоқда.

Сайт ижодкорлари томонидан журналистиканинг энг қийин йўналишлардан бири қонунчилик ҳужжатларини содда тилда тушунтириш анъанага айланибди. Узоқ йиллардан буён ечимини кутаётган ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқи бериш бўйича қонун қандай ишлаши ҳақида "Aksent.uz" сайти тайёрлаган видео орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Айтганча, сайтда блогерлар учун алоҳида минбар ажратилган экан. Бу бизнинг фикрларимизни ҳам кенг аудиторияга етказишда ёрдам беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📣 Ajoyib yangilik

🏦BRB tadbirkorlarga "naqd pulda" 300 mln. so'mgacha
"Mahalla taraqqiyoti" yangi kreditini taqdim etadi.

- Kredit maqsadi cheklanmagan. Biznesning xohlagan yo'nalishida ishlatishingiz mumkin.

- 6 oylik imtiyozli davr bilan 3 yilgacha oling.

- Hoziroq boshlang: O‘zingizga qulay bo‘lgan bankning xizmat ko'rsatish ofisiga tashrif buyuring. Biz yurtimizning barcha viloyatlarida joylashganmiz.

☎️ Batafsil ma’lumot uchun 1254 raqami yoki @brbsupport ga murojaat qiling

🏦BRB — tadbirkorlar banki.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат энергия бўйича тарифларни оширгач, ўз ўрнида харажатлариниям қисқартириши керак. Бюджет дефицити ҳақида кўпроқ ўйлаши лозим. "Субсидия тизимига барҳам бераман" деб бошқа томондан кераксиз ва зарур бўлмаган давлат харажатларини кўпайтирса, тарифларни оширганидан маъно қолмайди.

Бу йил парламент кейинги йил бюджети муҳокамасигаям кўпроқ вақт ажратиши керак. Уни кенг муҳокама қилсин. Ҳар бандига соатлар ажратсин камида. Ҳукуматдан шуни вақтида талаб қилиши зарур. Бир-икки бўлганидек, юзаки муҳокамадан қочиши керак. Аслида ўша пуллар парламент вакиллариниям пули, тушунишса.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда яна бир археологик топилмалар кўргазмаси очилди

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети қошидаги Art-Rezidensiya’да бугун Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди.

Азиз Абдуҳакимовга кўра, кўргазманинг очилиши икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Очилишда нутқ сўзлаган БАА Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси эса Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг тарихи, маданияти бир-бирига жуда яқин эканини қайд этган.

Кўргазма 22 майгача давом этаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда Россиядан беш йилда қайтган бир риштонлик ошнам "Сенат раисини маҳалламизда кўрдим. Зўрку а? Пастда юришибди катталар" дейди. Одамлар бу ҳолатга кўникиб, эски даврни унутибам бўлишди деб айтдим. Тўғрими? Лекин эслатиб туришам керак барибир😊

Юқори лавозимдаги мансабдорларимиз халқимиз олдида юраверишсин доим. Танзила Норбоева Янгийўл, Зангиота тарафларда юрибди, маҳаллабай. Танзила опа вилоят ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев билан биргаликда 67 нафар фуқарога мотокултиватор топширибди. "Балиқ тутиш"ни ўргатишяпти, шуниси натижали, тайёр "балиқ" бергандан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1967 йил 18 апрелда чиққан сони дейишяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Диққат! Қалбаки ҳужжатлар!» — Ягона портал огоҳлантириш билан чиқди

My.gov.uz порталидаги хизматлар сони 600 га яқинлашиб қолди. Ушбу хизматлардан фойдаланишда фуқароларимизга турли натижалар, яъни ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилади. Масалан, кадастр паспорти, ўз-ўзини банд қилганликни тасдиқловчи билдиришнома, ҳар хил рухсатнома ва бошқалар.

Афсуски, кундан кунга бу каби ҳужжатларни қалбакилаштириш, сохталаштириш ҳолатлари тез-тез учраб турибди экан.

Мана шундай фирибларга барҳам бериш, яъни асл ҳужжатни қалбакисидан осонгина ажратиб олиш учун my.gov.uz мобил иловасида QR-кодни сканерлаш функцияси мавжуд.

Бунинг учун:

• gov.uz мобил иловасини очиб, экран марказидаги ушбу тугмани босасиз ва мобил қурилмангиз сканерини ҳужжатдаги QR кодга қаратасиз.
• Агар my.gov.uz портали очилиб, сиздан 4 хонали тасдиқлаш коди сўралса, демакки, бу асл ҳужжат!
• Бироқ «QR коди нотўғри» деган хабар пайдо бўлса, билингки, ҳужжат сохта!

Шунингдек, my.gov.uz билан боғланмаган бошқа сайтларга йўналтириш ҳолатлари ҳам ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради.

Барча масъул давлат органлари ходимларига фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни шу тарзда текширишлари тавсия қилинган.

Бу қандай амалга оширилиши билан қуйидаги видеоқўлланмада танишинг: https://youtu.be/lL9UPjbPCCM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Монголияда автомобиллар ҳаракати

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Диққат! “Меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилади.

“Yuristkadr” лойиҳаси доирасида “меҳнат ҳуқуқи стипендияси" жорий этилишини эълон қиламиз.

Бизга юриспруденция йўналишида 10 нафар битирувчи талабалар керак. Лойиҳа доирасида уларга 2024-2025 йил ўқув йили давомида ойма-ой стипендия тўлаб борамиз. Ҳозирча стипендия миқдорини 2 млн. сўмгача деб режа қиляпмиз.

Шартлари борми? Албатта бор. Улар ўқишдан бўш вақтини имкони борича, “Юристкадр” марказида ўтказишлари, меҳнат ҳуқуқи соҳасига оид биз берган амалий вазифалар билан машғул бўлишлари ва келажакда меҳнат ҳуқуқи соҳасини ўзлари учун уствор соҳа сифатида билишлари (шу соҳадан кетишлари) зарур.

Тушунаётган бўлсангиз, уларга ҳам иш ўргатамиз, ҳам стипендия тўлаймиз. Якунда, диплом олганларидан кейин меҳнат ҳуқуқи мутахассиси сифатида иш олиб боришлари учун яхши маош берадиган компанияларга йўлланма ҳам берамиз.

Агар соҳага бефарқ бўлмаган қўшимча ҳомийлар ва меценатлар топилса, иштирокчи талабалар сонини 30 тагача кўпайтиришимиз мумкин.

Бундан мақсад нима? Мақсад жуда оддий, соҳани ривожлантира оладиган ва ўз сўзини дангал айта оладиган меҳнат ҳуқуқи мутахассислари сонини кўпайтириш. Келажакда улар шу соҳа учун жон куйдирадиган мутахассислар бўлиб етишса, шунинг ўзи етарли биз учун.

Танлов шартларини тез орада эълон қиламиз.

“Yuristkadr” лойиҳаси муаллифи
Саидали Мухторалиев


👉@yuristkadr

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда ташқи сиёсатимизга боғлиқ энг катта воқеа юз бермоқда. Ривожланган дунё билан ҳамкорлигимиз янги босқичга чиқиши мумкин. Буюк Британиянинг ташқи сиёсатига масъул сиёсатчи Девид Кемерон Ўзбекистонга келди. Унинг илк интервюсидаёқ "уруш кетаётган оғир даврда биз Ўзбекистондан тарафкашлик сўрамаймиз" дейиши британлар ҳукумати бизнинг кўп қутбли ва ўзаро манфаатли, нейтрал сиёсатимизни қўллаб-қувватлашидан дарак беради.

Шунингдек, Британиянинг парламенти билан ҳамкорлик ҳам аллақачон йўлган қўйилган. Янада кенгроқ ҳамкорлик қилиш режа қилинганиям рост. Сенат раиси Танзила Норбоева Девид Кемерон билан учрашди. Сиёсий-дипломатик алоқалар давом этишидан иккала тараф ҳам ўзаро манфаатдор экани таъкидланди. Ўзбекистондаги гендер тенглик, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир қилинган ишлар таҳсинга сазовор экани урғуланди.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда ССВнинг электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари (Glo, IQOS) муомаласини тақиқлаш ҳақида ҳужжати чиққани, жамоатчилик қизғин муҳокама қилаётгани ҳақида айтгандим. Шу мавзуда иккинчи тараф фикрлариниям бериб бормоқчиман. Уларниям тинглаш керак. Психотерапевт ва нарколог Азизбек Болтаевни Facebook'дан танийман. Дўстларим орасида ва ўзининг либерал фикрлари билан ҳурматга сазовор. Азиз ака бу сафар эксперт сифатида вейп ва бошқаларни тақиқлаш қандай салбий оқибатларга олиб келиши ҳақида фикрларини улашган.

Азиз ака суҳбатда арзирли саволларни ўртага ташлаган. Электрон сигареталарни тақиқлаш ва уни ишлатилишига нисбатан қаттиқ жазо чораларини кўрилиши, чекувчиларнинг тиббий муаммоларига қандай ечим бўлишини сўрамокда. Шунингдек, у ҳам тақиқ энг яхши ечим бўладиган бўлса, нега шу вақтгача сигарет ва нос истеъмолига тақиқ қўйилмаганини сўраган. ССВнинг электрон сигаретларни тақиқлашда келтирган асослари кучсизлигини асослаб, кучлироқ аргументлар сўраган. Айрим ҳолларда сигарет каби зарари кўп тамаки маҳсулотларини ташлашда инсонлар электрон сигаретдан фойдаланганини ҳам айтмоқда. Яъни вейп кабилар айримларда тамакидан воз кечишдаги самарали босқич бўлиши мумкинлигини тушунтирмоқда.

Суҳбат сўнгида экспертимиз Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларига асосланиб, навбатдаги саволни ташлаган. Вояга етмаганлар ёнидан топилган электрон сигаретлар бошқа тамакиларнинг умумий фоизда 8 фоизини ташкил қилса, асосий муаммо электрон сигаретларми? Эртага электрон сигаретлар тақиқланса, вояга етмаганлар бошқа психотроп моддаларга ўтиб кетмаслигига ким кафолат беради? Ўйлантирадиган саволлар. Лойиҳа ташаббускорларидан аргументлар келтирилган, асосли муносабатни кутамиз.

Ўша материал

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фермерлар Кенгаши фаоллари 10 йилдан ошган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лозимлиги айтмоқда

Замон шиддат билан ўзгармоқда. Унга мос равишда жамиятдаги ижтимоий муносабатларам ўзгармоқда. Замонга мос ва хос янги фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сонли фармони билан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилди.

Бироқ эски ҳужжатлар ҳалигача ўз кучида қолмоқда.

Биргина мисол, бундан муқаддам 21 йил олдин қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг намунавий устави”нинг 13-бандидаги фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари мажбурий тартибда  фермер хўжалигининг устав фондига киритиш ҳақидаги талаб белгиланган ва ўз кучида турибди.


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қабул қилинганига 10 йилдан ошган барча қонунлар, фармон ва қарорларни хатловдан ўтказиш ва ваколатли вазирликлар томонидан қайта кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🔥 Машинаси борлар учун янгилик: Агар қоидани бузганингиз ҳақида 48 соат ичида фото/видео келмаса жаримадан озод бўласиз

📌 Депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти.

☝️ Эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.


👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Интернетда кўп ҳолларда шу оҳангдаги изоҳларни кўриб қоламан. "Тез жазолаш керак", "қонунга жазолаш тартибини киритиш шарт", "жазосиз қолмасин"ва бошқалар. Бу ҳолат жамиятда, оломон орасида бўлишини оддий ҳол сифатида кўраман. Чунки интернетда Ўткир Ҳошимов тили билан айтганда "чинқироқ маймунлар" кўп бўлади. Улар бақиради ва олдиларида фақат жазолаш инструментини кўради.

Уларга бу механизмни жорий қилиш осонмаслиги, ҳуқуқий асос кераклиги, давлат тамойилларини бузмаслиги, жазолаш тартиби жорий қилинса, ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлиши, кейинчалик уни бекор қилиш инстанциялари осон бўлмаслиги каби ўйловлар бегона бўлади. Тақиқ, чеклаш, жазолашни энг зўр ечим деб билади. Бироқ бундай шахсларнинг давлатнинг қонун чиқарувчи ҳокимият бўғинларида пайдо бўлиши, шу ерларга бориб қолиши мени кўпроқ ўйлантиради.

Масалан консерваторларимиз жойи дейдиган Миллий тикланиш партиясини олайлик. Низоминиям варақлаб чиққандим, ўтган йилги сайловлар вақтида. Таклифлари аксар ҳолларда консерватив бўлиши кўрсатиб қўйилган. Бироқ уларда таклиф, фикр бериш механизми фақат ва фақат жамиятга қарши қаратилган. Бирор дилеммали ҳолатдаёқ бирдан ёпиш керак, тақиқ, чеклов, жамият тайёрмас ва шу кабиларни айтади. Кучи фақат жамиятга етиши билиниб қолади.

Аммо ривожланган давлатлардаги консерватор партияларини кўрсангиз, бутун диққатини бошқарувга қаратади. Принципларини шунинг устига қурган бўлади. Нима бўлса ҳам ўтмишда самара берган таклиф, ғояларини бошқарувга тиқишга ҳаракат қилаверади. Бизда эса ҳаммаси чалкаш, умуман партия қарашларига тескари бўлган либераллар билан бир бўлиб, битта номзодам кўрсатиб қўяверади. Юқорининг кўнглига қараб, ҳеч кимга қарши фикр бермай, пастга қараб гапираверишади. Жуда зерикарли тизим. Жуда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳисобини билмасак, тежашни ҳам билмаймиз

Бугун бир ролик кўриб қолдим. Унда икки журналист қиз кўча-кўйда одамлар билан суҳбатлашиб, улардан ойига қанча электр сарф қилишларини сўрайди. Сўровда қатнашган одамларнинг кўпи ҳатто бир ойда ток учун қанча пул ўтказишини ҳам аниқ айтиб беролмаяпти.

Бугун ҳар бир соҳада ҳисоб-китоб муҳим. Рўзғорда ҳам шундай. Ойига қилинадиган даромад, харажатлар ва тўланаётган солиқларнинг ҳисобини юритмаслик қаерда керагидан кўп маблағ сарфланаётганини, қайси нуқтада оила бюджети зарар кўраётганини билмасликка олиб келади.

Энди янги тарифлар жорий этилганидан кейин одамларимизда ҳам истеъмол маданияти шаклланса, ойлик даромад ҳамда харажатларининг ҳисобини юрита бошлашса ажаб эмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қизиқ ҳолат бўлмоқда. Kun.uz манбаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоева фирибгарлик ва пора беришда гумонланаётгани ҳақида хабар берганди. Бироқ Омонбоеванинг ўзи facebook профилида таҳририятдан асоссиз хабар тарқатмаслигини сўраган.

Шунингдек, изоҳларда ҳаммаси яхши эканини урғулаган. Яна ССП ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан Омонбоевани ишдан четлатиш бўйича талабнома келмагани, у иш жойида экани ва ўрганишлардан сўнг қўшимча хабар беришини айтган. Расмлардан бирида ҳам бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Лекин мен билган Kun.uz асоссиз маълумот тарқатмайди, хабар чиқаришда ишонч чиғири жуда кучли. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда

Лавозимига тайинланганига бир ой бўлган Мерей Омонбоевага жиноят иши қўзғатилди. 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган Омонбоева давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи чоғида “Сиздан “дух” олдик”, дегани билан жамоатчилик эътиборга тушганди.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мана ўша 67 та мотокултиватор тарқатилаётгани акс этган видео. Зойир ака нутқ сўзлаяпти. Битта мотокултиватор минг доллар атрофида тураркан. Буни ишлатиб, Янгийўл, Зангиотадаги боғларни гуллатса бўлади. Айтганимдек, давлат балиқ тарқатиш режимини ўчириб, балиқ тутишни ўргатиш режасига ўтяпти. Тўғри қиляпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏦 Бугун InfinBANK тадбирига бордик. Банкнинг янги офиси очилди. Мижозларга қулай, замон талабига мос, банк ходимлари мазза қилиб ишлайдиган янги бино. Олти қаватли янги офис Мустақиллик кўчасида, Амир Темур хиёбонига етмай, ўнг қўлда жойлашган. Ёнида автопарк, метро бекатиям бор. Банк раҳбарияти яхши ниятлар билан қизил лентани кесди.

Айтганимдек, биринчи қават мижозлар учун - ҳамма шароит қилинган. Операцион марказ ходимлари сизни кулиб кутволади. Қават иккига бўлинган: жисмоний ва юридик шахслар бўлимига. Ишлаш тартиби ва ўзаро мулоқотга қулай бўлсин деб лойиҳалашда "Open Space" амалиёти қўлланилган.

Энди яшириниб ўз хонасида овқат ейиш йўқ. Бу учун алоҳида шароит қилинган. Тез орада арзон овқат тизимиям ташкил қилинаркан ва ошхонада ходимларга хизмат кўрсатиларкан. Юқори қаватда овқатлангач, унинг ташқи қисмида бемалол чой, кофе ичиб, шаҳардан роҳатланишин мумкин. Балки ходимлар келажакда янги банк очиш режасини шу ерда тузар, узоқ-узоқларга тикилиб. Банк соҳасида ўқиётган талабларга ҳавас қилдим, шу ерлардаям ишлаши мумкин келажакда. Айтганча, у тарафларда дарахтлар ҳали яхшигина боракан.

Бизга яна ходимлар учун спорт залиям кўрсатилди. Жуда қиммат техникалар қўйилган. Ходимлар чарчоқларини шу ерда чиқараркан. Албатта ишдан кейинги бўш вақтида. Бўйдоқ ходимлар уйга бориб, телефон титкилаб ўтирганидан кўра, шу ердан унумли фойдаланса бўларкан.

Тадбир охирида InfinBANK жамоаси режалари билан ўртоқлашди. Айтишларича, банк хизматлар кўрсатувчи янги мобил иловасига ўзгартириш, янгиликлар киритмоқда. Кредит ва депозитлар бўйича қулай шароитлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. Фоизларда бошқа банклардан яхшигина фарқ бўлиши мумкинлиги таҳмин қилиняпти. InfinBANK фаолиятига омад тилаймиз, янги офис муборак бўлсин!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энг яхшиси ўзаро диалог. Диалогдан яхшиси йўқ. Ниманидир тақиқламоқчи ёки нимагадир шароит яратмоқчимисиз, соҳа эгалари, жамоатчилик ва масъуллар ўртасида диалог ўрнатиш энг тўғри йўл. Ўзбошимчалик билан чиққан ҳужжат фойда келтириш ўрнига, акс таъсир бериб, катта зарар олиб келишиям мумкин. Амалиётда бунақа кейслар бор. Агар ташаббус тўғри бўлса, фойда ва зарари ҳаммага кўрсатилиши керак. Яқинда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини (Glo, IQOS) муомаласини тақиқлаш ҳақида ҳужжат чиқди. Лойиҳа ташаббускори соғлиғимизга масъул бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигимиз.

Вазирликка кўра, сўнгги етти йилда никотин ва тамаки маҳсулотларининг "замонавий" ёки "инновацион" турлари, хусусан никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, улар учун суюқликлар, геллар, шу жумладан электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимлари, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистонга кириб келиши ва аҳоли, айниқса болалар ва ёшлар орасида уларни чекиш кескин кўпайган. Вазирлик ўз позициясини рақамлардаям ифодалаган. Вазирлик ўз позициясини илгари сурди, тушунтирди. Ушбу соҳа эгаларичи, улар бу лойиҳага қандай қарайди?

Кеча Hyatt Regency меҳмонхонасида айнан шу мавзуда яхшигина баҳс бўлган. Унда БАТ компаниясининг катта раҳбарларидан тортиб, ушбу бизнес билан шуғулланувчи бошқа тадбиркор, экспертларам қатнашган. Улар юқоридаги тақиқ ҳозирги вақтда энг тўғри ечим эмаслиги, талаб борлиги, тақиқлашдан кўра соҳа бўшлиқларини қонунлар билан тартибга солиш тўғрироқ йўл эканини асослашга ҳаракат қилган.

"Электрон сигарет, қиздириладиган тамаки ва бошқаларни тақиқладик дейлик, кейин нима бўлади? Одамлар чекмай қўядими?" дея экспертлар бир қанча кутилмалар билан фикрларини билдирган. Бошқа алтернатив - нос, психотроп модда ва бошқа кайф берувчи воситаларга талаб ошиб кетиши мумкинлиги, уларнинг зарари кўпроқлиги, бунинг натижасида давлатнинг соғлиқни сақлаш сиёсатига юклама ортиб кетиши, иқтисодий тарафдан яширин, ноқонуний бозор авж олиши, давлатга тушиши мумкин бўлган солиқлар миқдори камайиб кетиши, бироқ маҳсулот барибир айланма йўллар билан олиб кирилавериши, сотилиши, бу соҳадаги бизнесларнинг банкротга учраши, ишчи ўрни йўқолиши ва бошқалар билан ўз эътирозларини билдирган.

Шунингдек, мажлис иштирокчилари бу каби маҳсулотлар Ҳиндистон, Туркия каби давлатларда тақиқланганига қарамай бозорни сифатсиз ва хавфли котрабанда товарлари эгаллаганини айтишган. Рақамлар келтиришган. Қани кузатамиз, масъуллар бу аргументлар билан асл ҳолатни солиштирармикин. Нима бўлсаям ҳаммаси инобатга олиниб, олтин ўрталиқ топилиши керак. Давлат ва аҳолимиз учун энг яхшиси танланиши тарафдоримиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ривожланмаган давлатлардаги рақамлар доим инсонни ўйлантиради...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал