zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Президентимизнинг ривожланган давлатларга ташрифини эшитсам, хурсанд бўламан. Уларда бошқарув демократлашган, бозор либераллашган, демократия институтлари аллақачон оёққа туриб натижа ҳам кўрсатиб бўлган, сўз эркинлиги рейтингларида олд қаторда, солиқ тўловчиларнинг фикрига қизиқишади.

Биздан даражаси қуйироқ ёки ривожланмаган давлатларга ташрифи ҳақида эшитсам, буларам бир нимани билар, режаси бордир дейман холос. Хурсанд бўлмайман. Уларга иқтисодий нуқтаи назардан қараш мумкиндир. Лекин улардан кўпроқ дабдаба, ҳашамат, кўз-кўз қилишнинг ҳиди келади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

1 майдан электроэнергия нархларини тарифга бўлиниши ҳақида хабар чиққанидан кейин "Электромобилни "зарядка"га қўйгандан кўра бензинли машина ҳайдаган яхшироқку", дейдиган одамлар ҳам пайдо бўлди. Айтишларича, машинани зарядлашнинг ўзи 200 кВтдан ошиб кетиб, машина умуман зарарга ҳайдаларкан.

Шу одамларга саволим бор. Биринчидан, нимага асосланиб бензин арзонроқ тушаркану деяпсиз? Иккинчидан, электромобил сотиб олган одам давлатни кундалик 11 минг сўм миқдоридаги ёрдамига муҳтожми?

Дейлик оилада битта ўрта классдаги автомобил бўлса ва у кунига 100 км юрса – бензинда таҳминан 150 000 сўм, метан газда 40 200 сўм сарфланади.

Электромобил бўлсачи? Мисол тариқасида, ҳам бензинда ҳам токда юрадиган BYD Chazor'ни олсак. Унинг аккумулятори 18,3 кВт қувватга эга, бу 100 км юришга етади. Уни тижорат станцияларида зарядлаш учун 35 700 сўм тўлайсиз. Лекин уйда "зарядка"га қўйилса 5 400 сўм атрофида, аниқлашимча.

Агар машина уйда, субсидияланмаган тарифларда қувватланса, қанча ҳаражат қилинади? - 16 500 сўм, яъни бензинга кетадиган ҳаражатдан 10 баробар арзон! Субсидия сабаб электромобил эгаси 16,5 минг сўм эмас, 5 минг сўм тўлаб келган. 11 минг сўмини давлат ёрдам сифатида тўлаган.

Электромобил сотиб олган одам давлатдан кунига 11 000 сўм субсидия олишга муҳтожми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Нега Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида свет тез-тез ўчиб туради?

Шу мавзуни кечаям айтгандим. Рақамлар билан тўлдириб қўяй. Бугунги кунда "свет" ўчиб туришининг асосий сабаби – электр тармоқларининг ҳаддан ташқари эскирганлиги. Ўзбекистонда мавжуд электр ускуналарининг 40 фоиздан ортиғи эскирган. Айнан шу учун ҳам қаттиқ совуқ ёки аномал иссиқ бўлса, дарров қаерлардадир "свет" ўчиб қолади. Бу ҳолга тушган ҳар қандай одамнинг жахли чиқади.

Тармоқларни эскиришининг зарари шундаки, ишлаб чиқарилган электр энергиясини бир қисми сизга етиб боргунча йўқолиб кетади.  Агар ривожланган давлатларда стандарт йўқотиш миқдори 7-8 фоиз бўлса, бизда 15-20 фоизгача етади.

Бундан дунёда стандарт йўқотиш деб билинадиган 7-8 фоизни олиб ташласак ҳам, биз таҳминан 6 миллиард киловатт/соат электр энергияси ортиқча йўқотамиз.

Бу 6 миллиард киловатт/соат электр энергияси бир ойда ўртача 350 киловатт/соат ток ёқадиган 2,5 миллион истеъмолчига деярли 7 ой давомида бемалол етади.

Хўш, тармоқлар эски экан, янгилансин дейишингиз мумкин. Аммо бу гапда осон. Биз ҳозир эскирган 122 минг километр  узунликдаги электр узатиш тармоғи ҳақида гапиряпмиз. Бу нафақат кўп вақт, балки кўп пул талаб қилади. Давлат шу муаммони тўғирлашга ишлатиши мумкин бўлган маблағни субсидияга сарфламоқда. Ҳали бу мавзуда кўп гапираманов бу кетишда. Мақсад тўғри ишни тўғри деб айтиш. Керак вақти давлатимиз, бошқа вақти миллатимиз олдида турдик ва шундай бўлиб қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳўп, ислоҳот қилмасак, бозор қоидалари бўйича ўйин қилмасак нима бўлади?

Келинглар, ҳаммамиз яхши кўрадиган рақамлардан бошлаймиз. 2021 йилни Ўзтрансгаз 2,5 трлн сўм, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари 2,1 трлн сўм зарар билан якунлади. Эркин бўлмаган бозор шароитида бу оддий ҳол. Табиийки, бу юк яна бюджетга тушди. Солиқлар ошди, жарималар кўпайди ва бошқа кўринишда барибир ўзимизга қайтди. Нолиб юравердик.

Бошқа томондан электр узатиш тармоқлари, трансформаторларнинг асосий қисмининг қувват ўтказиш қобилияти пастлиги истеъмолчиларга электр энергиясини етарли ҳажмда етказиб бериш имкониятини бермай келмоқда. Чунки электр таъминотидаги узилишларга ва электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб келувчи тақсимловчи тармоқлар, трансформаторларнинг юқори даражада эскириши давом этяпти. Ҳам зарардамиз, ҳам тизимимиз эскириб кетган. Анча яхшиладик, бир нималар қилиб, лекин амалдаги субсидиялаш тизими вақтинчалик ечим эди.

Ва юқорида урғулаган энг асосий сабабимни таҳиминий рақамларда ифодаласам. Амалдаги тарифлар асосан даромади нисбатан юқори ва мос равишда кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда. Уларга яхши тизим эди бу. 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадонга ойига бериладиган субсидия 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадонга бериладиган субсидияга нисбатан икки баробар кам, таҳмиримча. Яъни 80 фоиздан ортиқ аҳолига кетадиган субсидия ўзига тўқ ва истеъмоли кўп 20 фоизга кетадиган субсидиядан кам, лекин солиқ ёки бошқача мажбурий тўлов юки бир хил бўлган адолатсиз тизим эди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Газ ва электр субсидия ҳисобига яшаб келаётганди. Уйига хоҳлаганча чироқ, иситиш тизими ўрнатган бой ҳам, "тежайлик" шиори билан яшаётган ўртаҳол оила ҳам бир хил тўловда эди. Ўзи шахсан тўламасаям солиқ кўринишида тўларди. Ҳукумат тўғри қарор қилди. Бу соҳадаям бозор механизмлари ишга тушишни бошлади. Бизга яқин бўлган, аввалроқ ислоҳот бошлаган поссовет давлатларида ҳозирда электр, газдан муаммо деярли йўқ. Грузия тажрибаси ҳақида олдинроқ айтгандим.

2007 йилдан бошлаб Грузия энергетика вазири бўлган Хетагури энергетика инқирози даврини шундай эслайди: "Тушум йўқ, ҳаражатларни қоплаш имконсиз бўлиб қолгани туфайли гидростанцияларнинг бари яроқсиз бўлиб қолганди. ИЭСлар ишлаши учун кетадиган ёқилғи қийматини қоплашнинг имкони йўқ эди. Тушум бор-йўғи харажатнинг 30 фоизини қоплар, қарзлар йиғилиб кетганди. Иложсиз қолган ҳукумат қишлоқларга 8 соатгина, пойтахтга 16-18 соат электр берадиган занжир реакциясига ўтганди. Икки-уч ой умуман электр берилмаган ҳудудлар ҳам бўлган".

Грузия биринчи навбатда маъмурий ислоҳот қилди. Яъни газ ва энергияга қайси ташкилот масъул, аниқ вазифаларни белгилаб олди. Кейин нархлар бозор қоидаларига ўтказилди. Ислоҳотгача бўлган даврда Тбилиси аҳолиси ҳар қандай истеъмол ҳажмидан қатъи назар 100 кВт.соат энергия учун 6.75 доллар тўлаган бўлса, 2006 йил июндан бошлаб энг арзон тариф 7.6 долларни, энг қиммат тариф эса 9.9 долларни ташкил қилган. Ҳудудлар аҳолиси учун тариф 4.5 доллардан 7.3-9.9 долларгача ортди. Ушбу схема тўловчининг иқтисодий аҳволини ҳисобга олиш имконини берди.

Агар тўловчи кўп энергия истеъмол қилса, демак унинг электр қурилмалари сони кўп, у яхши таъминланган ва ўз-ўзидан тўловни амалга ошириш имкони ҳам юқори. Ушбу ислоҳот шунингдек кўплаб инсонларда энергиядан фойдаланиш маданиятини оширди. Улар коммунизм ғоялари таъсиридан чиқа бошлади. Ортиқча қурилмаларини ўчириб юрадиган бўлди. Бефарқ бўлмай ойига қанча энергия истеъмол қилаётгани билан қизиқишни бошлади. Субсидия тарзида истеъмолчиларга ажратиладиган маблағлар тежаб қолинди. Тежалган маблағ бошқа ижтимоий ҳаётни яхшилашга йўналтирилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Телевизорни ёқсангиз, пешонангиздан рус тарғибот каналлари чиқиб келади. Тарғиботи шу даражада бўлдики, "уруш, номинг ўчсин" деб келган айрим ватандошларимиз украин босқини масаласида "Путин тўғри қиляпти" дейишга ўтди. Бу эса ҳаммамиз учун ёмон.

Президент Мирзиёев миллий контент қанчалик зарур экани ҳақида урғулаганди. Бугун Комил Алламжонов шу хусусида нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашди. "Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўлларини батафсил муҳокама қилдик" - деб ёзди Комил ака.

Юқоридаги учрашув президент шунчаки гапирмаганини исботлайди. Бу бўйича амалий ишлар бошланяпти. Дунёдаги воқеалар бўйича холис, таҳлилий, информацион контентлар қилинса, ёнига таълим бўйича махсус кўрсатувлар қўшилса, омманинг дунёқараши тўғри шаклланади деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шаҳардаги ҳаётам одамни зериктиради. Гавжумлик, сигнал овозлари, ҳавоям яхшимас. Дам олиш кунлари шарт транспортга ўтириб, тоза ҳаво алмаштириб келиш керак. Оиладагиларам хурсанд бўлади. Тошкент вилоятида шунақа жойлар кўп. Масалан Паркентдаги Қизилтоғ.

Бу ер шунчаки дам олиш масканимас. Эко туризм учун тайёр андоза. Чиқинди учун махсус идишлар, био ҳожатхоналар, машинангиз учунам қулай парковка. Варрак учиринг, тоза ҳаводан нафас олинг. Фақат экологияга зарар етказманг. Экомаданиятни шакллантиринг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани айтилмоқда - daryo.uz. Ушбу воқеа қайси мактабда содир бўлгани ва бошқа ҳолатлар вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат бўйича батафсил маълумот берилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одам мияси шунақа шаклланганки, янги фикрларга доим эҳтиёж сезади. Янги фикр олмай ёки китоб ўқимай қўйсам, ўзимдан ичим чиқмайди. Умрим беҳуда ўтаётгандек бўлади. Жуда кичик нарсаларга диққат қаратишни бошлайман. Умримнинг соатларини мазмунлироқ ўтказишига хизмат қиладиган яна бир подкаст топиб олдим — "Фикр етакчилари". Буниси бошқача😎

Мураккаб мавзулар содда тилда етказилади. Подкастга келган меҳмон саволларга тутилади. Томоша қилинмайди. Фикрлари баҳсга тортилади. Ўзбекистондаги энг машҳур ва адекват тадбиркорлар Ҳикмат ака Абдраҳманов дипломатияси (университетдошмиз айтганча,  proud of u bro😌) ва Лазиз ака Адхамовнинг (айниқса меҳмон Алишер Исаевни "бурчакка қадаган" саволлари, доимий респектимда😁) контр саволлари қоришган яхши лойиҳа. Бир-бирини тўлдирувчи ва ҳаммага манфаатли, шериклар лойиҳаси.

Ҳозирча бирорта сониниям қолдирмадим. Бу сафарги сонида Ўзбекистонда Жаҳон савдо ташкилоти(ЖСТ)га қадам тарихи, нега тўхтаб қолгани, ташкилот, унинг мақсади ва бошқалар муҳокама қилинган. Пастда линк қолдираман. Аъзо бўлинг, комментларда "Зафарбек Солижонов тавсияси билан келдик" дейиш эсдан чиқмасин. Реклама учун бир сўм ҳам олинмаган. Чин дилдан тавсия😎 🙏

Линк👉 https://youtu.be/9BRsWIk26qM?si=FY8erDvH29PTDFB0

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади. Буни бизда кўпроқ негатив маънода ишлатишади. Позитив маънода ишлатсаям бўлади. Масалан таълим раҳбариятимиз тизимни яхшилаш учун ривожланган давлат тажрибаларидан ўрганяпти. Ҳилола Умарова ҳозир Германияда. Жамоаси билан бир қанча келишувларга эришди. Таълим, фан, саноат бўйича ҳамкорликни янги босқичга кўтаряпти. Яхши янгилик кўп.

Масалан Янги Ўзбекистон университети Мюнхен техника университети билан уч йилдан бери ҳамкор. Янги келишувга кўра, университетимиз кадрлари саноатга тайёр кадр бўлиб бориши учун турли лабораториялар очилади. Siemens компарияси томонидан университетнинг янги корпусида лаборатория ўқув машғулотларини ўтказадиган алоҳида тренажёр марказлари очилишиям режаланмоқда.

Яна Митвайда амалий фанлар университети раҳбарияти билан икки дипломли магистратура дастури бўйича меморандум имзоланган. Эндиликда "Саноат бошқаруви - инновация ва бизнесни ривожлантириш дастурида толиби илмлар иккинчи семесторни Германияда давом эттиради. Инголштадт амалий фанлар университети биланам келишувга эришилган. Бизникилар Audi ва BMW корхоналарида амалиёт ўташи мумкин. Зўр а?😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзгалар парваришига муҳтожларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари жалб қилинади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Ижтимоий ҳимоя реестрида бўлган, ўзгалар парваришига муҳтож одамларга уйда ижтимоий хизматлар (овқат тайёрлаб бериш, уй йиғиштириш, шифохонага борганда ҳамроҳлик қилиш ва ҳоказо) кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа бошлабди.

Ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ёки шундай хизматларни ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари +998881992552 рақамига ҳамда /channel/s_sobirov1 Телеграм профилига мурожаат қилишлари мумкин.

Лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Biznesni rivojlantirish banki bilan bahorni his eting! 🚗

Yangi Chevrolet Onix, Captiva, Malibu, Tahoe, Traverse yoki Equinox avtomobillaridan birida hayajonli sarguzashtga tayyormisiz? 🚗

Sizni bayram shartlari kutmoqda:
🔹 Boshlang'ich to'lov 15% dan
🔹 Kredit muddati 5 yilgacha
🔹 Foiz stavkasi 19,99% dan

Ushbu bahorni noyob qiling, o'zingizga va yaqinlaringizga yangi avtomobilda ajoyib lahzalarni taqdim eting.

Batafsil maʼlumotni 1254 raqamiga qoʻngʻiroq qilib yoki HAVOLA ORQALI olishingiz mumkin.

Savollar bo'lsa @brbsupport ga yozing.

🌟🚗 #BRB #Avto

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбек тилидаги сифатли телеграм блоглар кўп эмас, сиёсий воқеаларни ёритувчи каналлар ҳақидаку, гапирмаса ҳам бўлаверади

Аммо, сўнги кунларда GeoPolitico ўзининг сифатли контентлари билан ажралиб турибди. Яқин Шарқ, Украинадаги воқеаларни холис ва тезкор кузатиб боринг.

Сифатли сиёсий дунёқарашнинг шаклланишида яхши сиёсий канални кузатиб бориш жуда муҳим.

Уланиш: t.me/GeoPolitico

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Адвокат судья устидан, судья адвокат устидан шикоят қилди, натижа эса...

Олий суд судьяси тараф бўлган фуқаролик ишида қарама-қарши томондан қатнашган адвокат Алишер Маматов ўша судьянинг устидан судлар фаолиятига аралашув ҳусусида Судьялар олий кенгашига, Олий судга ва Олий суд малака ҳайъатига шикоят ёзган.

Ўз навбатида, бунга жавобан ҳалиги Олий суд судьяси ҳам адвокат томонидан унинг ишчанлик обрўсига зарар етказилганлиги бўйича Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссиясига шикоят киритган.

Натижа “ажойиб”.

Адвокатнинг айтишича, унинг Олий суд судьясига нисбатан киритган шикоятига юқорида турганлар ўз вақтида жавоб қайтармаган.

Судьянинг шикояти бўйича эса тезкор жараёнлар бошланиб кетган. Ҳамда кутилмаганда, Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси малака комиссияси ушбу адвокатга нисбатан унинг лицензиясини 6 ойга тўхтатиш бўйича судга мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул қилган (эслатиб ўтамиз, малака комиссияси ҳудудий палатага бўйсунмайдиган мустақил орган).

Масаланинг ачинарли томони шундаки, адвокатнинг судьяга нисбатан берган шикоятига вақтида реакция билдирилмаган бўлса, аксинча, айни шу судьянинг айни шу адвокат устидан берган шикоятига нисбатан ўта тезкор реакция билдирилибди. Бунинг устига адвокатнинг лицензиясини тўхтатишгача бўлган ҳаракатларга қараганда воқеалар ривожи ҳам адвокат устидан шикоят киритган судья истаганидек кетмоқда.

Менимча, судья ва адвокат ўртасидаги ушбу низода суддагилар ўз судьясини ўз услубида ҳимоя қилаётганга, бизникилар эса бу борада тескари ҳаракат қилаётганга ўхшамоқда.

Адвокатларни ҳушёрликка ва кўпроқ ўзимизникилардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

МОФ-3 объектидаги ҳолат бўйича Enter Engineering баёноти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар муносабати билан компания қуйидагиларни маълум қилади. Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг феврал ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган.

Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда. Уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади. Яъни шундай тартиб бор, унга кўра аввалига қурилиш объектларида олдинги ойда бажарилган ишлар ҳажми буюртмачи олдида ҳимояланиши керак. Айнан ҳимоя қилинган ҳажмлар иш ҳақини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгра солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни топшириш, шунингдек, ходимларга тўлиқ маош бериш жараёнлари содир бўлади. Буларнинг ҳаммаси вақтни талаб қилади.

Ушбу механизмга кўра, айни вақтда Enter Engineering компаниясида ходимларга март ойи учун иш ҳақини тўлаш жараёни кетмоқда. Бу, биринчи навбатда, қурилиш компаниясининг ўзи, қолаверса, сифат назорати хизматлари ва буюртмачининг мустақил техник назорати хизматлари томонидан текширилиши керак бўлган қурилиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. 

Шунингдек, таъкидлаш керак, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар уч йил олдинги фейк видео ҳисобланади. Реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз.

Шунингдек, компания ҳам, буюртмачиларҳам ходимлари олдидаги барча мажбуриятларини бажариб келишини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти

2022 йил туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” ва Бухоро шаҳри Биринчи туркий дунё Ёшлар ташаббуслари пойтахти деб эълон қилинганди.

2024 йилда эса “Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти” деб эълон қилинибди. Буларни Ўзбекистонда ёшларга қаратилаётган эътиборнинг меваси, дейиш мумкин, назаримда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Электр энергияси нархлари либераллашиши масаласида Сенат ҳам жим турмади. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев бу борада ўз фикрларини улашди. Сенаторимиз ислоҳот нега қилинаётгани ва бундан ким кўпроқ манфаатдорлигини урғулаган. Парламент ҳам гапиргани яхшида.

Яна бир факт эсимдан чиқай дебди. Шуниям айтай. Аҳоли ошиб боргани сари энергияга талабам ошади. 2030 йилга бориб истеъмолчиларнинг газ ва электрга бўлган талаби тегишлича 54 млрд куб метрдан 65 млрдга, 74 млрд кВт соатдан 110 млрдга ошиши кутиляпти. Бунга таҳминан 25 млрд доллар керак бўларкан. Бу ишлар солиқ ва йиғимлар ҳисобидан вақти-вақти билан қилиб борилмаса, 2030 йилда бизни "тупик" кутяпти. Ишанорилар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Davr Bank" мансабдори тадбиркор билан тил бириктиргани фош бўлди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида банкка боғлиқ жиноий иш кўриб чиқилди. Суд ҳужжатида маълум бўлишича, тадбиркор бир МЧЖни норасмий равишда тўлиқ ўзи бошқариб келиб, ХАТБ “Davr Bank” Учтепа филиалида ишлаб келган Р.ХХХХ билан гаровга қўйилган мулкни тақиқдан ечиш борасида ўзаро тил бириктирган.

Улар 60 ой муддатга ажратилган 3.309.334.000 сўмга тенг бўлган 350.000 АҚШ долларини кредитни тўлиқ сўндирилмаган бўлсада, банк хатини сохталаштириб, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастрига тақдим этиб, мулкни тақиқдан чиқарганлар.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

​2022 йил бошида энерготизимимизда рўй берган блэкаут эсингиздами? Унутиб юборган бўлсангиз керак. Ўзи ўшандаёқ энергетика соҳасида бозор механизмлари тушиши керак эди. Бироқ турли сабаблар билан бу ишлар кечиктирилаверди. Оқибатида аҳолининг ўзи қийналди. Соҳа субсидия ҳисобига кун кўриб келаётганди. Бу эса ижтимоий сиёсатимизга зид эди аслида.

Жанубий Кореянинг Жэонбук университетида иқтисодиёт бўйича магистрант даражасини олган Миркомил Холбоев Kun.uz билан суҳбатда: "Ҳукумат ўзи ижтимоий сиёсат деб атайдиган, ҳатто аҳоли ҳам шундай ҳисоблайдиган энергетика маҳсулотларининг субсидияланиши ҳам аслида ижтимоий сиёсат эмас. Оддий электр энергиясини олайлик (ёки табиий газ). Ҳукумат аҳоли электр энергиясини арзонроқ (аслида жуда қимматга тушади) сотиб олиши учун бу соҳага ҳар йили жуда катта маблағ ажратади.

Лекин яхшилаб эътибор берилса, бу сиёсатдан пастроқ даромадли ҳамда арзон электр энергиясига муҳтож аҳоли қатлами эмас, балки даромади юқорироқ бўлган қатлам кўпроқ наф кўради. Яъни электр энергияси нархи арзон, лекин ўша арзон электр энергиясига энг муҳтож аҳоли қатлами таъминотдан энг кўп узилади. Бошқача айтганда, нисбатан кам даромадли аҳоли қатлами қишлоқ ҳудудларда яшайди. Улар учун электр нархи арзон, лекин ўзи йўқ."

АҚШнинг Georgetown университети талабаси Шаҳзод Йўлдошбоев Kun.uz'да эълон қилинган мақоласида бирор-бир мамлакатда энергиянинг арзонлиги мақтагулик ҳолат эмаслиги ҳақида ёзганди:

"Биз билан бирга энг арзон электр энергияга эга мамлакатларга назар ташлаймиз: Ливия, Ангола, Судан ва бошқа – ниҳоятда камбағал давлатлар. Арзон электр энергиясининг истеҳзоси шундаки, у айнан камбағал мамлакатларда учрайди.

Бундай давлатлар ўз аҳолисини энергия билан бутунлай қамраб олмайди ва бу вазият субсидияларга қарамай эмас, балки айнан субсидиялар сабаб вужудга келади. Ҳукумат энергия нархини қанча пастроқ ушлашга ҳаракат қилса, электр энергияси билан доимий равишда таъминлай олиши мумкин бўлган хонадонлар сони шунча оз бўлади. Субсидиялар инфратузилмадаги бўшлиқларни яхшилашга эмас, балки уларнинг келиб чиқишининг асосий сабаби ҳисобланади."

Батафсил мақолада

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳукумат қарори билан, 1 май санасидан эътиборан электр энергияси ва табиий газ учун бир ойлик истеъмолнинг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Унга кўра:

1. Электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз қолдирилган — 1 кВт.соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан. Учинчи гуруҳ истеъмолчилари, хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчилар учун бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб, қолган барча истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда:

— 201-1000 кВт.соатни ташкил этса – 900 сўм;
— 1000 дан 5000 кВт.соатгача – 1350 сўм;
— 5000 дан 10000 кВт·соатгача – 1575 сўм;
— 10 минг кВт.соатдан ошса – 1800 сўм этиб белгиланди.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

— ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан.

2. Табиий газ нархи эса барча истеъмолчилар (кубометри учун 1500 сўмдан) ҳамда йирик улгурчи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун (кубометри учун 1800 сўмдан) ўзгаришсиз қолдирилган.

Коммунал эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Жумладан, ноябрь-февраль ойлари учун бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб:

— ойига 500 куб/метргача – 650 сўм;
— ойига 501 куб/метрдан 2 500 куб/метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб/метрдан 5 000 куб/метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб/метрдан 10 000 куб/метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлаши керак бўлади.

Март-октябрь ойларида эса:

— ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан  тўлайди.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1600 сўм этиб, белгиланди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 2024/2025 йилги иситиш мавсумида (ноябрь-февраль ойларида) энергетика тўловлари учун 270 минг сўмлик бир марталик ёрдам пуллари берилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ислоҳотни охиригача олиб боролмайдиган тепада ўтирган қўрқоқ тўда "эски даврга қайтамиз" қўрқитувидан кўп фойдаланади. Буям вақтинчалик аслида.

Ё ислоҳот қиласиз, ёки тўлиқ ёпиласиз. Бошқа йўли йўқ. Ҳар бир давлат хизматчиларининг даромад ва харажатлари декларациялаш тартибини тезлаштиринг. Божхонанинг сал очилган эшигини ёпиш билан қўрқитмай.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бўзатов FEST” қизғин паллага кирмоқда

Ёшлар ишлари агентлигининг энг ёрқин лойиҳаларидан бири бўлган “Yoshlar ovozi – Bo‘zatov FEST” танлови ҳудудий босқичига 15 апрелдан старт берилаётган экан. Бу ёшлар учун ҳал этувчи босқич ҳисобланади. Чунки айнан шу босқичда ғолибликни қўлга киритганларгина май ойининг охирида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этишади.

Агентлик лойиҳалари ичида шахсан мен энг кўп яхши кўриб кузатадиганим айни мана шу танлов. Маҳалладан бошлаб бирма-бир талантларга имкон берилади, чекка жойлардаги ёшлар ҳам қолиб кетмайди – ҳамма қамраб олинади. Якунда эса энг сара истеъдод эгалари ўзини кўрсатиш учун катта саҳнага чиқишади. Ғолиблар ва финалчилар муносиб тақдирланади.

Айтганча, ҳудудий босқичларда ҳар бир иштирокчининг чиқиши тўлиқ тасвирга ёзиб олиниб, танловнинг YouTube каналига жойлаб бориларкан. Кузатиб боришни тавсия қиламан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қозоғистоннинг бир қисмини сув босганидан хабарингиз бор. Мудҳиш фалокат. Қозоқ қардошларимизга сабр тилаймиз. Турли давлатлардан молиявий кўмак бориб турибди. Шунақа пайтда президенти ҳам маблағни тежаш масаласида тўғри қарор қабул қилди.

13-14 июн кунлари бўлиб ўтиши режаланган ва катта ресурс талаб қиладиган Осиё халқаро форумини бекор қилди. Тоқаев қарорини вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш учун халқ пулини тежаш зарурлиги билан асослади. Респект.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу видеога каттароқ ракурсданам қараш мумкин. "Ўзи қилсин, кейин мен қиламан", "аввал у қилсин, бошлиқ унинг натижасини кўрсин, кейин мен қилганимда фарқини кўради" ва бошқа шу кабилардан қочиш керак. Умумий натижа барибир ҳамманики бўлади. Шунга қараб самарадорликка кўпроқ эътибор қаратиш керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кечаси яхши фикр келиб қолдида. Айтмасам бўлмайди. Фалончи танишингиз, ошнангиз ёки қариндошингиз давлат ишида ишлайди. Ойлиги нари борса 7-8 миллионга боришиниям биласиз. Лекин у бир неча ўн минг долларлик машиналар олади, уйини яхши суммага таъмирлатади, дача қуришни бошлайди. Ваҳоланки ойлиги йигирма миллион бўлсаям тепадагиларнинг ҳаммасини қилишнинг иложи йўқ. Кундек равшан.

Шу коррупционерни тарбиялаш учун тўйга чақирмаслик, маракаларига бормаслик, чойхонага қўшмай қўйиш, қиз олмаслик, бермаслик ва бошқа шу каби вариантларниям ҳеч ўйлаб кўрмаганмисизлар? Яъни жамият босими масаласини? Биз каби жамиятларда бу жуда қаттиқ таъсир кўрсатса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Gapirmasam bo’lmadi. Hammaga tegishli.

@trolluz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Монополиянинг ёнини олган автоблогерларга муносабат, уларга обуналикни тўхтатиш чақириғи иш бермоқда. Сал кам юз мингга яқин обуначиси камайгани ва бу тренд давом этаётганини кўряпмиз. Активлик ҳам тушиб кетади насиб.

Энди ҳудди шу ҳолатни сиёсатчиларга ҳам қўллашни таклиф қиламан. Қайсидир сиёсатчи, депутат, мансабдор шахс халқ, унинг хоҳиш-истакларига қарши гапиришни бошласа, ушбу амалиёт унга ҳам қўлланилиши керак. Яхши натижа беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар ердамиз...(

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақами очиш - бепул
- маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш - комиссия тўловларисиз
- абонент тўловисиз амалга оширилади.

Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!

🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг. Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇

➡️
100 млн. гача гаровсиз кредит

➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит

➡️ 500 млн. гача кредит

➡️ 1 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача лизинг

❗️Кредитлар саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ва бошқа мақсадлар учун ажратилади.

Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилишингиз мумкин.


📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат этинг.

Читать полностью…
Подписаться на канал