Орзуларимиз билан ўйнашишади. Бизни шу билан овора қилишади. Энг катта орзуйимиз уй, машинами? Марҳамат тонировка, монополия, нексия 2 легенда ва бошқа ўйинлар.
Бир ўзимизга қарайлик. Орзуларимизни ўзгартиришимиз керак. Каттароқ мақсадлар қўйишимиз зарур. Муҳокама мавзуларимизниям муҳимроқларига ўзгартирайлик, дейману лекин ҳаммангиз билганингиздан қолмайсиз😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
😎 Бизнесда ҳаммаси биринчи қадамга боғлиқ!
Биринчи қадамни биз билан ташланг.
"Бизнесни ривожлантириш банки" "Бизнесга биринчи қадам" кредитини таклиф этади.
Ҳунарингизни бизнесга айлантиришга имконият яратамиз.
💰Кредит миқдори: 5 миллион сўмгача
⏳Кредит муддати: 12 ой
🔋Имтиёзли давр: 1 ой
⚖️Йиллик фоиз ставкаси: 25%
🔍 Батафсил
☎️ Қўшимча маълумот учун 1254 рақамига ёки @brbsupport га мурожаат этинг.
Реклама
Рамазон ойи учун махсус таклиф!
Қурилиш ишлари қизғин давом этаётган Хon Saroy'нинг «Orzular» лойиҳасидан 2 хонали хонадони рамазон ойи муносабати билан ойига 6,3 млн сўмдан харид қилинг
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Хоккей оммалашмоқда. Терма жамоанинг ёш авлодиям анча тайёр бўлиб қолди. Ўзбекистон хоккей бўйича "U18 - Осиё ва Океания" кубогига мезбонлик қилади. Йирик халқаро турнир 23-30 апрел кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказилади. Бу мусобақа илк бор ўтган йили март ойида Улан-Баторда ташкил қилинганди.
Ўшанда бизникилар Туркманистон, Мўғулистон, БАА, Тайланд ва Эронни ютиб, мусобақа ғолиби бўлганди. Ўйинчимиз Жасурбек Рустамхонов энг яхши ўйинчи сифатида тан олинганди. Бу йилги Наврўз байрамини кузатганлар бўлса, бу фамилияни эсласа керак. Президент Мирзиёев ҳам бу болани алоҳида эътироф этди. Давогарлар сони бу йил ошган. Юқоридагилар қаторига Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, Макао, Қувайт каби давлатларам қўшилган. Мусобақаларда ўзимизникиларни қўллаб турайлик. Уларга фақат ғалаба тилаймиз!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эски машиналарни янгиларига алмаштириш учун субсидия берилади
Ҳукумат қарори билан, 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб барча турдаги транспорт воситаларининг экологияга таъсири диагностикадан ўтказилади ва уларга тегишли «яшил», «сариқ» ва «қизил» экологик стикерларни бериш бошланади. Диагностик текширувдан ўтиш ва экологик стикер олиш ЙҲХХ бўлинмаларида 2031 йилга қадар босқичма-босқич бепул амалга оширилади.
Экологик тоифаси ҳаракатланаётган ҳудудининг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган автомобиллар жаримага тортилади ёки ҳаракати чекланади.
Шунингдек, дастлабки босқичда электромобил ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида реал вақт режимида «яшил» экологик тоифасига мансуб экологик стикерлар мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан диагностик текширувсиз берилади ва почта орқали юборилади.
Энг муҳими, аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яхши янгилик
Судялар йилда камида бир марта маҳаллий кенгашда ахборот тақдим қиларди. Ҳокимлар кенгаш раиси. Ахбороти, ҳисоботи қабул қилиниши масаласида судлар ижро ҳокимияти олдида ҳисобдордек кўринарди. Айрим ҳокимлар судларга босим қилган ҳолатларам каммас. Янги конституцияда эса судлар мустақиллиги белгиланиб қўйилганди.
Шу ҳолатга барҳам берилиб, судяларнинг мустақиллиги мустаҳкамлаб қўйиляпти. Энди судлар ҳар чоракда ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боради. Брифинглар ўтказади. ОАВларда чиқиш қилади. Янги қонунда шу талаб белгиланди. Судни ижро ҳокимиятидан узоқ сақлаш керак доим. Шунда ўзгариш бўлади.
Сенат ялпи мажлисидан
👉 @Zafarbek_Solijonov
Биздаги жуда кўп қонунлар, нормалар эскирган. Ҳаммасини бошқатдан кўриб чиқиш керак. Лекин техника асрида яшаётганимиз учун телекоммуникация ва шу каби ҳужжатлар кўриб чиқилиши биринчи навбатда зарур. Бугун Сенат "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилди. Ниҳоят😎
Янги қонун сабаб Алоқа тўғрисидаги ва шу каби 13 та қонун, улардаги нормалар бекор қилинди. Энди бино-иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлиши белгиланди. Чунки айрим янги бинолар қурилишида шу ҳолатлар ҳисобга олинмаган бўлган. Қайта қурилиш талаб қилинган. Бу эса ўз-ўзидан ортиқча харажат. Қонунни албатта варақлаб кўринглар.
Ялпи мажлис
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар биримизда ахборот олиш, тарқатиш ҳуқуқи бор. Бироқ баъзан ёлғон, нотўғри, фейк хабар, маълумотларга дуч келамиз. Ҳаммамиздаям бу каби инфоларни текширишга филтримиз йўқ. Фейкларни тарқатиб, жавобгарликка тортилаётганларимизам бор. Шунақа ҳолатларда нима қилиш керак?
Янги проект топиб олдим. Телеграм канали ҳам, алоҳида сайти ҳам боракан. factchecknet.uz орқали фейкка қарши имунитетингизни шакллантиришингиз мумкин. Мисол учун "телефондан кўп фойдаланиш кўз ракига олиб келади" деган хабарга муносабатни шу линкдан топасиз. Ҳатто "бир ойда тўлиқ тузалиб кетасиз" деган қўштирноқ ичидаги тиббиётлар ҳам шу каналда муҳокама қилинади. Уланиб олинг.
Телеграми: /channel/factchecknetuz
Дўстлар етарли маблағ йиғилди. Ҳаммага ташаккур! Расм ҳисоботлар ҳам бериб борилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Опенбюджет тиламчилик деяётганга савол. Лойиҳани давлат ёпиб қўйса нима қила оласиз? Яна парламентни танқид қилишда давом этасизми? Опенбюджет парламент, маҳаллий кенгаш танқиди билан бирга яшаса бўлмайдими? Ҳозиргилар билан парламент бошқарувига ўтмаслигимизни англамадингизми?
Яна Зафарбек молиячилардан пул олибди деб ўйламанг. Уларга умуман алоқам йўқ. Бир сўм олмаганман. Ҳатто пиарига ҳам. Тушунганим, бутун дунёда молиячилар "Mister No" тузилма. Пул беришлари қийин аслида. Лекин берилаётган сумма ҳар йили ошиб боряпти, одамларнинг фаоллиги ҳам. Пул тақсимланишида солиқ тўловчи бевосита ўзи қатнашяпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Ривожланган давлатларга ишлагани чиқса, дунёқараши ўзгаради, террористик ғояларидан воз кечади" деган қарашга умуман қўшилмайман. Онгги захарланган, қонсираган диний радикал аксар ҳолларда иқтисодий шароити яхши жойда ғоясига кўпроқ интилади. Имкон сифатида қарайди. Ўша ердаям диний эътиқоди бошқа инсонларга, демократия, либерализмга нафрат билан қарайди. Ҳар ерни портлатгиси, ўқ ёмғирида қолдиргиси келади. Чунки унинг мияси шундай фикрлашга мослашиб бўлган. Жазо муқаррарлиги учун қисиб юради. Бунақа мисоллар жуда кўп.
Андижонда қидирувга берилган инсон ҳам Кореяга ишлагани кетган бўлган. Яхши маош топиб юрган бўлиши керак. У ердаги вазиятни яхши биламан, ишлаганман, ҳаракатда баракат. Кейин "қаҳрамонимиз"га қора дунёси тинчлик бермай, Туркия орқали Сурияга ўтиб кетганакан. Фаол жанговар ҳаракатларда қатнашиб юрганлиги айтиляпти. Террористнинг, мияси захарланганнинг биттаси ҳам хавфли, ҳам иснод. Россиядаги ҳолат буни яна бир бор исботлади. Миллат келажаги савол остида қолиши ҳеч гап эмаскан. Россияда эндиликда тожик миллатига бошқача қарашяпти. Ишга ёллашларда айниқса. Рейдларни қаранг. Интернетдаги рус ва бошқа миллатларнинг изоҳи инсонни дахшатга солади.
Қизиғи, бунақа пайти унинг миясини жиҳод билан захарлаб келган "маърузабоз ҳожаси" ҳам ундан воз кечворади. Мулойим супурги бўлиб олади. "Мен бу маънода гапирмагандим, қонун устувор деганман доим" дея юз буради. Бу писмиғона тактикани жуда яхши биламиз. Аслида террористданам кўра, уларни ғоявий тарбиялайдиганлар хавфлироқ. Шулар билан кўпроқ ишлаш керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда сифатли таълимга эътибор анча ошмоқда. Ҳозирда ўзим кузатиб бораётган ва шу фаолликни охиригача олиб боришини хоҳлайдиган университет бу президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” университети ҳисобланади.
Ушбу университет ҳақида бундай ишонч билан ёзаётганимга, албатта, бир қанча сабаблар бор.
Биринчидан таълимнинг юраги ҳисобланган профессор-ўқитувчилар салоҳиятига тўхталмоқчиман. Университетда 60% дан ортиқ илмий даражага эга хорижлик профессор-ўқитувчилар дарс беради. Маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳам камида ПҳД даражасига эга ва хорижда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар ҳисобланади.
Иккинчидан дунёда топ 100 талик ўринларда турувчи Американинг Массачусеттс технология институти ва Германиянинг Мюнхен техника университети билан яқин ҳамкорликда ишлашади. Ҳозирда таълим дастурлари ушбу университет деканлари ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда тузилган. Дарс сифати ва сифатли таълим учун бу қилинган ишлар энг муҳими деб биламан.
Университет ўқув биносида ҳам энг замонавий техникалар билан жиҳозланган. Барча ёшларга шу ерда таҳсил олишни тавсия қиламан. Университетда қабул бошланган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Каримов ва Тоҳир Йўлдош суҳбати конституциявий тузумга тажовуз қилувчи материал
YouTube платформасида деярли етти миллион киши томоша қилишга улгурган, ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов иштирокидаги видео Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилувчи материал, - деб топилди.
Энди, уни тарқатиш мақсадида сақлаган ёки тарқатган фуқаро Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилганликда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон исломий ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди.
Маълумот ўрнида:
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (73-модда) ҳамда жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш (74-модда) Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Жиноят кодексининг 159-моддаси Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларга киради. Видеони сақламанг, тарқатманг, иложи бўлса кўришингиз ҳам шартмас.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкент шаҳар ИИББга ҳақли саволлар тушяпти. Масалан жамоат фаоли, шоир Нажмиддинбек Эрматов ёзмоқда:
"Бунда Тошкент ҳиссасига 7.2 фоиз, қолган фоизни 13га бўлса, 7.1 чиқади. Барибир Тошкент сал бўлсада кўпроқ чиқяптику. 13 та ҳудудни битта қилиб статистикада устунлик ясашдан муддао нима?".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкент шаҳар ИИББ фоҳишалик билан шуғулланганларнинг фоизини кўрсатишда аксари вилоятлардан келганига урғулади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Биласизларми, бизда битта ҳолат бор. Кўп ажрашган оилаларда шундай. Бу ҳақда олдинам гапирганман. Эр хотинидан ажрашгач, болаларига берадиган алиментниям қизғонади. Қоровулликка ярим ставкага ишга кириб қўйган "бойвочча"ларам бор. Алимент тўламаслик орқали собиқ хотинига жазо бермоқчи бўлади. Ажрашаётган эркаклар, сал мард, олийжаноб бўлаверинг.
Болангизнинг қувноқ ва ҳаётга иштиёқи баландлиги кўриниб турадиган кўзларига қараб туринг. Фарзанд доим фарзандлигича қолсин. МИБда навбатдаги ўлжа, 7 миллион сўмга яқин алиментдан қарздор ота қидирувга берилгач, "Малибу 2"сида Фарғона тарафларда қўлга тушган. МИБ керак эканми ёки одамларимизнинг ҳаммаси қарз, алиментларини ўз вақтида тўлаб қўядиган даражада виждонлими? Ёлғиз қолиб, ўйлаб ўтирадиган фикр, саволлар а?😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа – Uzbekistan’s club ижодий жамоаси “Uzum” миллий рақамли экотизими ҳомийлигида янги O‘zbekistonlik.Podcast лойиҳасига старт берди.
Лойиҳанинг 1-сони меҳмонлари Uzbekistan’s club’нинг мастер резидентлари Асқарали Каримов, Бобир Акилханов ва Азиза Шоназаровалар бўлишди.
*Дарвоқе, подкаст Uzbekistan's club YouTube, Apple Music, Яндекс Музыка, Amazon, Spotify ’да ва ҳамкор телеканалларда ҳам эълон қилиб борилади.
Сиёсатда ўз манфаати йўлида диндан фойдаланадиганларга тегишли бу гаплар
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлисини эшитиш учун телевизор кутиш шартмас. Интернетни ёқасиз. Машинада юриб, муҳокамани эшитиб, ишларингизниям давом эттирсангиз бўлади. Бефарқ бўлманг. Масалан, айни пайтда Сенат раиси Норбоева фармацевтика масъулининг жавобидан қониқмади. Бошқатдан тайёрланиб келасизлар деяпти😎
Онлайн
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яшанг, ишни ташланг, парламентингизга бефарқ бўлманг. Сенат ялпи мажлисини кузатинг.
Онлайн
👉 @Zafarbek_Solijonov
Абдуҳакимов ниҳоят метрода кўриниш берди. Ишга ҳар куни жамоат транспортида боришини истаймиз. Охири ҳамма шу инсонга тақлид қилишни бошлайди, Форест Гампдек😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айтганча, Экология вазири Азизбек Абдуҳакимов бугунги "Автомобилсиз кун" ташаббусида президент селекторига автомобилида борибди. Сабаби йиғилиш эрта бошланганидикан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дўстлар, нариги картага пул шу суммада тўхтади. Банкдан сўраяпмиз, пул ўтказиб бўлмай қолди. Қолганини шу карта рақамга ўтказяпмиз. Бу картаям устознинг номида. Озгина қолди. Узр🙏
Карта: 9860 0601 0929 8038
Охири ўзларингизга айтмасам бўлмади. Бир-икки жойга илтимос қилиб кўрдим, бўлмади. Андижоннинг Қўрғонтепасида 23 сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бор. Унда Илҳом болалар театр студияси фаолият юритади. Шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Акром Орипов мурожаат билан чиқди:
"Зафар ака, булар менинг ўқувчиларим, Зўр ТВда эрталабдан салом кўрсатувига бормоқчи бўлиб юрибмиз. Меҳмонхона, йўл харажати ва еб-ичишига 6-7 миллион атрофида пул керак бўляпти. Ўқувчиларим Тошкентни кўришни жуда исташади. Лекин сентябр ойидан бери маблағ топа олмаяпмиз. Ўзимнинг ойлигим оиламдан ортмаяпти. Иложи бўлса ёрдам қилинг" деди.
Бу инсонни суриштирдим, яхши инсон, касбига фидоий устоз. Азизлар, моддий жиҳатдан қўлласак, йиғиб юборсак керак. Болалар қувончи учун. Карта рақамини қуйида қолдираман. Карта ўша инсонга қарашли. Ҳисоботларини ҳам бериб борамиз. Ўзим бошладим.
Маблағ йиғилди🙏
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яқинда ижтимоий тармоқларда Буюк Британияда турли хил соҳаларда ишлаётган мигрантларимиз ҳақида материалларни кўргандим. Аниқлаштиришимча, 2022 йилдан бери ўзбекистонликлар Буюк Британияда мавсумий ишчилар схемаси дастури бўйича турли фермаларда теримчи ва бошқа жойларда ишлаб келаётган экан.
Шу дастур доирасида Миграция бўйича Халқаро Ташкилот ҳам қоракўз мигрантларимиз учун Буюк Британияга хавфсиз жўнаб кетиш, уларнинг ҳуқуқлари ва уни қандай ҳимоя қилиш, қанча пул топиш мумкинлиги, суғурта ва бошқа бир нечта муҳим мавзуларда қўлланмалар қилган экан.
Қўлланмаларни сизларга ҳам улашяпман, чунки у ерда ҳамма учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотлар бор экан: https://bit.ly/3TVT0Gs
АҚШ бензин билан ишлайдиган автомобиллар чиқарадиган зарарли газларга қўйиладиган чекловларни кучайтираркан. Бундан мақсад нима?
Биринчидан, бу орқали ҳукумат электр ва гибрид автомобиллар сонини кўпайтиришни мақсад қилган. Иккинчидан эса янги нормалар 7 миллиард тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндилари чиқишининг олдини олишига умид қилинмоқда.
Шу орқали қтисодиётга ҳар йили қарийб 100 миллиард доллар фойда келтиради. Ҳаво сифатини яхшилаш орқали соғлиқни сақлаш тизимига 13 миллиард доллар фойда ва ҳайдовчилар учун ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш орқали 62 миллиард доллар фойда олинади. Янги қоидаларни бузиш автомобил соҳаси вакиллари катта жарима тўлашига олиб келади.
Умуман олганда АҚШда машиналар асосий ҳавони ифлослантирувчи ҳисобланади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир соат электрдан фойдаланмаслик орқали Ерга ғамхўрлик қилиш мумкин экан
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилади. Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.
Аҳолидан ҳам акцияда фаол иштирок этиш ва шу орқали сайёрага ғамхўрлик қилиш сўралган.
👉 @Zafarbek_Solijonov