Air Samarqand авиакомпаниясининг Истамбулга илк парвози. Бизни кутгил, қадим турк элим. Компания амбассадори Севара Назархондан жонли ижро — ватаним. Биз бошладик😎🇺🇿
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эшикни ёпиб қўйишса, тешикдан кириш керак.
Ноябрь ойида янги инстаграмда янги адвокатлик саҳифаси очган эдим, икки ой ичида 50 мингга яқин обуначилар, миллионлаб кўришлар сонига чиққан эдим. Бир техник хатолик туфайли инстаграмдаги асосий профилим ҳам, адвокатлик профилим ҳам ўчиб кетди.
Профилимни юритган болалар бир неча марта ҳаракат қилишларига қарамай профилларни тиклашнинг иложи бўлмади.
Хуллас ҳаммаси яна бошидан бошлашга қарор қилдик, энди барча профилларимни қайтадан бошлаб чиқишимиз керак. Қўллаб-қувватлашингизга умид қиламиз ва доимо сиз учун фойдали бўлган контентлар яратамиз.
Мен бизнесда ҳам, ҳаётда ҳам бир қоидани жуда яхши кўраман. Эшикни ёпишса, тешикдан кир, жуда бўлмаса, эшикни бузиб кир, чунки ҳаёт ҳеч қачон сенга пойандоз ёзмайди. Нимадир ўхшамаса, бу уни янада яхшироқ, зўрроқ қилиш учун имконият холос.
———
Instagram👇🏻
https://www.instagram.com/khatamov.bektosh?igsh=MWVoZWd0dnNleGFidw%3D%3D&utm_source=qr
Tiktok👇🏻
bektosh.khatamov?_t=8kmQjXk3m5g&_r=1" rel="nofollow">https://www.tiktok.com/@bektosh.khatamov?_t=8kmQjXk3m5g&_r=1
Youtube👇🏻
BektoshKhatamov?si=bwnHwA3QusrHSBdd" rel="nofollow">https://youtube.com/@BektoshKhatamov?si=bwnHwA3QusrHSBdd
——-
@bektoshkhatamov
Яна бир масала бор. Бу ҳолатниям бир-икки журналистларимизда кўрдим, эшитдим. Тўрт-беш соат олдин Туркия, Россия, АҚШ ёки Европа давлатида белгилаб қўйилган тартибига индамай амал қиладиган ҳамюртимиз ўзимизнинг божхона постига келганда нега характер кўрсатади? Бақириб, қаршилик қилишга ўтади?
Қизиғи, биздаги божхона текшируви анча-мунча давлатдан яхшироқ, осонроқ, божхона ходимларимиз муомаласи ҳам жуда яхши, айрим ривожланган давлатларникидек хўмрайиб турмайди, қариларга юкларида қарашадиганларига ҳам дуч келаман, ўзимизникиларни. Нега ўзимизда белгиланган, соддалаштирилган тартибга келганда минғирлашни бошлаймиз? Айниқса журналист инсонга шу иши ярашмасакан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Россияда қолиб кетган ўзбекистонлик болани бувисининг васийлигига ўтказиш ишлари кўрилмоқда
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган невараси ҳозирда Россиядаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётгани, бунга сабаб, боланинг онаси (В.Д. нинг қизи) болани энагага қолдиргани ва уни олиб кетмагани учун энага полиция чақирган бўлиб, полиция эса болани васийлик органига топширганини билдирган. Фуқаро васийлик органи неварасини ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топиб, неварасининг Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган. Ҳозирда боланинг бувиси ташаббуси билан фуқаро қизи боласи билан оилавий муносабатларни расмий тасдиқлаш учун Россияда тегишли тартибда судга ариза берган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Баҳор. Томорқачилик жонланган пайт. Ким нима деса десин, озиқ-овқат хавфсизлиги биринчи ўринда туради. Президент Сайҳунободда ҳаммага қайтъий қилиб айтдики: бир парча ҳам ер бўш турмасин, экин экинглар.
Айниқса, сувнинг бошида турган Тошкент вилоятида ерни бўш қолдириш "жиноят" деса ҳам бўлаверади аслида. Янгийўл туманидаги «Кирсадоқ» маҳалласи ҳам ана шундай унумдор тупроқли жойлардан. Лекин, баъзи одамлар ерига ҳатто битта чўп суқиб қўймайди.
Сенат раиси Танзила Норбоева мана шу ҳудудни оталиққа олди. Бугун якшанба бўлишига қарамай бориб ҳашар қилиб, халқни кўтариб маслаҳат билан ишни бошлаб юборди.
Бунақа ташаббусларни чин юракдан қўллаб-қувватлайман. Ғийбатни йиғиштириб, ишлашимиз керак. Бу йил об-ҳаво ўйнаб турибди, иқлим ўзгариши содир бўлди, янги даврга мослашишимиз керак. Одамларимиздан меҳнаткаш, аммо ерни қадрига етмаётганлари ҳам бор.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун шанбекан. Дам олиш куни. Сиёсатга қизиққанларга фикримнинг бошиданоқ видео тавсия берсам. Сиёсат вектори қаерга кетаётганини тушунсангиз бўлади. Сенат раиси Танзила Норбоева БМТ Хотин-қизлар мақоми бўйича комиссиясининг 68-сессиясида қатнашиш учун АҚШ сафарида юрибди. БМТнинг ахборот хизматига интервю ҳам берди. Шу ерда видеоси.
Интервьюни кўрсангиз, бир қанча янги маълумотларга дуч келасиз. Ўтган вақт мобайнида аёллар ҳуқуқи бўйича кўплаб ҳужжатлар қабул қилингани, уларнинг ҳимоясида давлат қаттиқ турганини биласиз. Энг охирги ва Марказий Осиёда биринчи қабул қилган оиладаги зўравонликка жиноий жавобгарлик масаласи акс этган қонунимизни эсланг. Шу ҳужжат қабул қилинишига айрим эркак раҳбарлар ҳам қарши турганакан. Қизиғи, шу қонун иккала жинс вакиллариниям оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилади. Эри бир жойда бўлган аёлларнинг зўравонлиги ҳақидаги кейсларгаям дуч келганмиз.
Яна битта хушхабар. Ҳокимларнинг эмансипация ҳолатлари бўйича ваколати кўриб чиқиляптикан. Яъни ҳокимларда никоҳ ёшини (амалда 18 ёш) пасайтириш ҳуқуқи бор. Айримларига соққа қистирилса, чўнтагига бир нима солинса, никоҳ ёшини кичрайтириш мумкин эди. Шу ҳолатга ҳам буткул барҳам беришмоқчи шекилли.
Яна Норбоева умуман оила қурмаслик масаласидаям фикрлар берган. "Биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик. Биз 20 дан 30 гача бўлган ёшни оила қуриш ва фарзанд кўриш учун энг мақбул деб ҳисоблаймиз. Давлатимиз эса бу йўналишда иш олиб бормоқда". Шунча янги инфолар. Кузатайликчи.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Гидроэнергетика соҳамиз чириб кетганди. Коррупция ботқоғига ботгани ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Янги даврда ушбу соҳага ҳам катта эътибор қаратилди. Хориж тажрибаси мослаштириляпти. Бу учун керак бўлса халқаро конгрессларда қатнашиб, музокаралар олиб бориляпти. Шу кунларда ҳам "Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий саккизинчи халқаро конгресси ва кўргазмаси" ўтказилмоқда. Бу иккинчи мезбонлигимиз.
Конгрессдан асосий мақсад мулоқот. Мулоқот бўлса, улардаги ютуқ, тажрибаларни ўрганишимиз мумкин. Шу орқали гидроэнергетикамизни модернизация қиламиз, янги иншоотлар барпо этоламиз. Айтганча, айни вақтда меҳмонлар ва иштирокчилар "Фарҳод ГЭС"имизда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Perfectum компанияси хусусийлаштирилиши 2020 йил 27 октябрдаги президент қарорида белгиланган, компания аввалига инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин сотиладиган давлат активлари рўйхатига киритилганди. Ўша вақтда компаниянинг 65 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлиги, 35 фоизи эса АҚШда рўйхатдан ўтган “Amis Protrade International” компаниясига қарашли эди.
Шундан кейин ўтган давр мобайнида Perfectum'даги давлат улушларини сотиш бўйича очиқ танлов эълон қилинмади, компания хусусийлаштирилгани ҳақида ҳам хабар берилмади. Kun.uz бу борада Давактивга сўров юборди.
Perfectum – охирги ҳафталарда ношаффоф тарзда сотилгани маълум бўлган йирик давлат активларидан учинчиси бўлди.
Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз”га тегишли бензин шохобчалари ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи ҳам ёпиқ тарзда хусусийлаштирилгани маълум бўлганди. Бу активларнинг янги бенефициари – собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов.
Давактив бу хусусийлаштириш жараёнлари борасида ҳозирга қадар маълумот бермади, агентликка юборилган ОАВ саволларини жавобсиз қолмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бошқа органлардан ҳам изоҳ бўлмади.
Манба
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ёлғонларни парчалаётган МИБ
Шу кунларда Мажбурий ижро бюросига ажратилаётган солиқларимга мингдан минг розиман. Чунки МИБ деган ташкилот жамиятга ойна тутяпти. Бўлиб ҳам ўзини эркак деб ҳисоблайдиган, лекин фарзандига алимент тўлашдан қочадиган "мужик" оталарни омбор, гараж, қабристонлардан судраб чиқяпти. Тўлаттиряпти. МИБ "бу миллатнинг ҳамма эркаклари ор-номусли, жавоб" деган ўзини ўзи алдайдиган ёлғонни пачоқлаб ташлаяпти.
Ҳеч қайси миллат мукаммалмас. Дунёда яхши ва ёмон одамлар бор холос. Ҳақиқат шу, ёқса ёқмаса. Шунақа эркакларни биламан, боласига алиментни кам бериш учун фермер хўжаликлари ёки қайсидир фирмаларга қоровул бўлиб, ярим ставка ишга кириб олган. Алимент кам ҳисобланадида. "Ақлли"лар. Ўзлари чойхоналарда пул сочади. Буям етмаганидек, мол-мулкини ота-онасининг номига олади, ўша ор-номусли деган "мужик"лар. Бунақа ҳолатлар тиқилиб ётибди.
Бунақа нонкўрларда боланинг ҳаққи, боланинг харажатлари, бола бегуноҳ деган қарашлар шаклланмаган бўлади. Энг паст тоифали инсонлар булар. Масъулиятдан қочгани етмаганидек, тўлашдан ҳам бўйин товлайдиган ўзбек эркаклари бисёр. Буларни топиб жазолайвериш керак, алиментни охиригача тўлаттириш лозим. Бурнига сув кирмагунча. Алимент солиқмас, мурғакларнинг ҳаққи. Иложи бўлса, боласига алимент тўламайдиган эркаклар рўйхатини онлайн шакллантириш керак. Кейингисига уйланаётганда бўлғуси хотини ҳам, унинг ота-онаси ҳам бу "мужик" ҳақида маълумотга эга бўлсин, яхшилаб ўйлаб кўришсин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугунга зерикманглар. Аёллар сиёсатда ҳам анча-мунча эркакка дам бериши мумкинлигини исботлаган аёл. Алимов символично байрамга тайёрлабди😁👍
👉 @Zafarbek_Solijonov
Жентлмен қонунлар
Бугун 8 март. Хотин-қизлар байрами куни. Мухтарама аёлларимизни шу кун муносабати билан чин юракдан табриклайман. Шу ўринда қонунчиликда ҳам жентлмен қонунлар аёлларимизга устунликлар берганини айтиб кетсак:
🌹Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга тадбиқ қилинмайди (ЖК 51-модда).
🌹Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати Жиноят кодекси тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг 3/2 қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
🌹Оила кодекси 39-моддаси бўйича хотин ҳомиладор бўлганда ёки бола туғилганидан кейин 1 йил мобайнида эр ажрашишга ариза беролмайди. Хотин берса бўлади.
🌹Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташда аёлларга махсус колония (энг ёмон колония)да ўташ тақиқланади.
🌹Ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган аёлларга ҳам ҳаттоки шартли ҳукм қўлланилиши мумкин, эркакларга эса йўқ.
🌹Узоқ муддатга (20 йилдан ортиқ, лекин 25 йилдан кўп бўлмаган муддатга) озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга берилмайди,
🌹Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш бу жиноят. Лекин эркакларга нисбатан эса айнан шунақа норма йўқ😁
Ва ҳоказо.
Шу ўринда айтиб қўяй, бизнинг жамоа юқоридаги аёлларга имтиёзларни доимо қўллаб-қувватлайди. Бахтимизга соғ бўлинглар азиз аёллар!
Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram
10 мартдан бошлаб маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсумига старт берилмоқда.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ёшлар учун 2024 йилда 30 га яқин танлов ва мусобақалар ўтказиларкан. Очиғи, ичида ҳеч бир танлов қолиб кетмаган. Йигит-қизларнинг қизиқиш ва интилишларини қамраб олиши мумкин бўлган барча мусобақалар ҳисобга олинибди.
Ёшлардан эса ёшлар йилида фаол бўлиб, танловларда қатнашиш талаб этилади, холос. Унда иштирок этиш учун ҳозироқ 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш лозим. Омад ёшлар, бу йил сизнинг йилингиз, давлат ўзингизни намоён этишингизга шароит қилиб беряптими, босиш керак!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ютюб ва инстаграмда ҳам фаоллашишни бошладик. Бугун савия масаласини муҳокама қилдим. Кимда қандай фикр, таклиф, мулоҳаза бўлса, марҳамат, комментларда ўз муносабатингизни билдиринг. Кутамиз.
Инстаграм👉 https://www.instagram.com/reel/C4IVF2vqKsZ/?igsh=Y3d2ZXl4bWkweXNl
@Zafarbek_Solijonov
Март байрамлар ойи, бироқ...
Ҳа, ҳар йили баҳор келиши билан ишчи-ходимлардаги кайфият бирдан кўтарилади. Ахир март ойида кетма-кет байрамлар, дам олиш кунлари бир-бирига уланиб кетади. Тўйиб ухлаб олиш мумкин, ёки саёҳат қилиш, ё бўлмасам қадрдон қишлоққа бориб дам олиб келиш мумкин.
Лекин ҳаммада ҳам бундай деёлмаймиз. Шундай касблар борки, ана шу кетма-кет дам олишлар ҳисобига қолиб кетган ишлар кейинги ишларга уланиб, икки-уч хисса юклама ҳосил бўлади. Ва бу юкламалар одамни янада қаттиқ чарчатади.
Судларни айтяпман. Судьялар ва суд ходимлари дам олишдан қайтганидан кейин кўриладиган ишлар бир-бирига тиқилиб, икки-уч баробарга кўпайиб кетади: коридорлар одамларга тўлиб кетган, болалар йиғлаган, ёши катта онахонлар кимнидир қарғаган, яна кимдир асабий сўкинган, суд ходимлари тинимсиз бақир-чақир қилаётган анави одамга тушунтириш ва уни овутиш билан овора. Бечора судья эса қўйиб берсангиз қўлидаги ҳужжатларни атрофга сочиб “э, боре, стадионнинггаям, судинггаям” кетиб юборса.
Товба. Наҳотки, Президентдан 2000 та судья штати сўрашнинг иложи бўлмаса?
👉@yuristkadr
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган муасассада бўлиб, у ерда кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганибди. Видеода болалар билимга чанқоқ экани яққол билинган. Ногиронлиги бўлгани учунгина болалар таълим олишдан ёки шахсий ривожланишдан мосуво бўлмаслиги керак.
Ногиронлиги бўлган болаларга давлатнинг эътибори туфайли тўрт мучаси бут одамлар эришолмаган ютуқларга эришгани ёки бахтсиз ҳодиса сабаб ногирон бўлиб қолган спортчилар паралимпия спортида юксак натижаларга сазовор бўлгани ҳақидаги хориж филмларини кўриб, қачондир бизда ҳам шундай тизим яратилармикан деб кўпчилик ўйлаган бўлса керак.
Ҳозирги ўзгаришлар учун лол қолмасдан илож йўқ. Барча болалалар бирдек эътиборга муҳтож. Яхши янгиликлар бўлаверсин, барча болалалар таълим олиб, ривожлансин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Жаҳонгир Туляганов номли Чирчиқ шаҳар депутатини танимасканман. Депутат сифатида қайсидир қонундаги муаммони кўтаргани, унга ечим таклиф қилганини кўрмабман. Икки-уч жанжалли вазиятлар акс этган видеоларда кўзим тушганакан. Расул аканинг подкастига берган "мени қамашмоқчи" мазмунидаги интервюсига кўзим тушиб қолди. Кейин фейсбук саҳифасидаги постларини қараб чиқдим.
Туляганов депутатликдан кўра ижтимоий фаол блогерликка кўпроқ тортаркан. Диққат марказда туришни ёқтиради, бироз аламзадалик, ҳиссётга бeрилиш бор деган хулосага келдим. Интервюсида Чирчиқдаги прокурорлар билан муаммоси борлиги ҳақида урғулаган. Кенгаш депутати сифатида туман прокуроридан ҳисоб сўрагани, кейинроқ тазйиқларга олингани ҳақида гапирган. Депутат шахсий муаммосига оммани қаратгандан кўра, яхшироқ адвокат олиши керак.
Яна қонунни бузмаган бўлса нимадан ҳавотирланяпти? Тадбиркорлик фаолияти даврида даромад, фойда солиқларидан қочмаган бўлса бўлди. Чунки биз каби энди ривожланаётган давлатларда "ваколатга қарши ваколатлар ишга тушиши" учраб турадиган ҳолат. Бу босқичлардан вақти келса ўтиб кетамиз. Бироқ Тулягановдек депутатлар маиший жанжаллардан узоқлашиб, ҳокимларнинг кенгаш раиси ваколати тугатилишини кўпроқ сўраши керак, ҳақиқий ўзгариш бўлиши учун.
Интервюнинг бир жойига умуман тушунмадим. Туман прокурорлари билан узоқ вақтдан бери бўлаётган конфликтига Зойир Мирзаев номи нега аралашиб кетди? Мажлисда сўз берилмаганига келсак, бу селектор вилоят раҳбарлари, депутатлари даражасида бўлган. Протокол бор. Тартиб шундай. Тулягановнинг бир нечта тадбирларда вилоят ҳокими ёнида кулиб турган фотоларигаям кўзим тушди. Шу вақти, ўзаро ёлғиз қолганда нима ҳақида гаплашишади, кулишиб? Шунақа ҳолатлар ҳеч ёқмайдида. Ҳамманинг олдида адолат деб бақириб, ўзаро қолганда эсли бўлиб, ҳиринглаб туриш. Шартта-шартта шу каби муаммоларни санаш керак. Бир қирда, бир сирда туриб, халқ вакили.
Видеода айнан айтилмаган бўлсаям шунча вақт ўтгандан кейин "бу ишлар ортида вилоят ҳокими турибди" деган хулосага етаклаган Туляганов. Балки шу орқали вилоят ҳокимини муаммосига жалб қилмоқчимикин? Унча тушунмадим шу ерини, далил, фактларга ишонганим учун. Ўзи Тошкент вилоятини қўлда ушлаб туриш керак бўлган қайноқ тошга ўхшатаман. Эътибор берган бўлсангиз, бу вилоятда ҳокимам тез алишади. Биринчидан, вилоятдаги ҳолат ростанам оғир, муаммолар тўпланиб кетган, ҳар томонлама. Унга интернетдаги ади-бадиларга жавоб бериб ўтирадиган майда ҳокиммас, мақсади бор ва тажриба кўрган ҳоким керак. Бунданам ёмони, анави Тошконда ўтирган бари "йирик балиқлар"нинг мулки, манфаати, хоҳиши шу вилоятга тўпланган. Шунақа ишлаш керакки, тош қўлда доимий ўйнасин, қўлам куймасин, тошам тушиб кетмасин. Шунча иш, муаммо, режалар турганда битта туман даражасидаги депутатнинг орқасидан қувиш Зойир Мирзаевга керакми деб ўйлаб қолдим.
Одамларни рози қилишга ҳаракат қилаётган, ишларини жамоатчиликка кўрсатишга уринаётган, олдинги ҳокимлик вақтларида яхши натижа кўрсатиб берган, одамлар дуо қилиб кузатган, "фалон фирмалари боракан, фалон мулкларни ўзлаштириб ташлабди, шунча "откат" оларакан" деган ҳатто тор доирада гап-сўзи чиқмаган, айрим вилоят ҳокимларидек бир вилоятдан иккинчи вилоятга "коррупционер командаси"ни судраб юрмайдиган, маҳаллийчи бўлмаган ҳокимнинг ишлашига имкон беришимиз керакми ёки йўқ? Асосий саволим шу. Нотўғри бўлса халқ, жамоатчилик гапирсин.
Масалан айрим вилоят ҳокимидек ҳамма эшикни ёпиб, ҳеч ким билан ҳисоблашмай, фақат тепага ҳисобот бериб, истаганини "ичкарига киргизиб", борим шу деб умрни ўтказишам мумкин. Ҳаммани рози қилиш учун ишлашам мумкин. Фарқлайлик. Интервюда Туляганов чоррахада икки инсон билан нега жанжаллашганини тўла тушунтирмаган. Чеккада, машинада турган инсонга ғирт бегона инсон ўз-ўзидан ташланиб кетмайди. Буни ҳамма билади. Интервюда "мен оппоқман, менга ташланиб кетишди" деган мазмун чиқиб қоляпти. Бу ўз навбатида ўша икки инсонга нисбатан интернет орқали туҳмат қилиш ҳисобланишиям мумкин. Малакаланиши эса жиноят. Ҳозирча фикрларим шу.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун бир масалада фикр бермоқчиман. Қани сизларнинг муносабатингиз қандай бўларкин? Хорижга хизмат сафари ёки саёҳат билан кўплаб журналист, блогерлар чиқамиз. Бу ҳолат тажрибамда кўплаб учрагани учун бугун шу ҳақда гапиргим келди. Четга чиққан айрим журналист, блогерларимиз у ердаги жамоат фаоллари, ҳамкасблари ёки давлат хизматчиларига Ўзбекистон жуда ёмон, аёлларнинг ҳуқуқлари таъминланмаган, диний радикализм кучайиб кетган, диктатура, одамларни қамаб ташлашяпти ва бошқа шу каби фикрларни бўрттириб, тўхтамай айтади.
Исталган тадбирда дуч келган чет элликка шу мавзуни очади. Ҳудди психологга дардини тўкаётган одамга ўхшашади. Бунақа тарифлардан кейин Ўзбекистон энг қолоқ, ботқоққа ботган, борсак бизни ўлдириб юбориши мумкин бўлган давлат экан деган тўла тасаввур уйғонади кишида. Унинг онггида бир умрлик хулоса шундай қолади. Бу ҳақда неваралари сўраб қолсаям шуни айтади. Чунки у воқеаларга холис, асл илдизига қарайдиган, оқибатидан кўра сабабини ўрганишга интиладиган ўзбекни қайта учратадими ёки йўқ, қийин масала. Бунақа дилёрарликдан умуман фойда йўқ экан, билсам.
Ҳалиги ривожланган давлат фуқаросининг онггида умуман бошқа муаммолар. Уларнинг боболари ҳам биздаги муаммоларни ҳис қилмаслиги мумкин. Аллақачон олдинга ўтиб кетишган. Капитализм, гуманизм шунақанги даражага чиққанки, сиз дардлашаётган авлод сизга ачиниб қарашдан бошқасига ярамайди. Аксари нормал таклиф беролмайдиям. Онггида эса солиқларни тезроқ тўлашим керак деган катта ва давомий фикр. "Ўзбекистонни бир айланиб келай" деган саёҳат қизиқишиниям ўлдириб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Биз эса ҳар сафар муаммоларимиз билан ўзимиз ёлғиз қолаверамизакан.
Ўзим учун хулоса шу бўлди. Бизнинг айниқса ижтимоий муаммоларимиз асл иши шу бўлган халқаро ташкилотлардан бошқа ҳеч кимга қизиқмасакан. Аксари соққа қилишни ўйлайди, янги ресурс конидек қарайди давлатимизга. Биз эса муаммоларимиз билан ёлғиз қолаверамизакан. Шунақа бўлдиям. Бир ўйлаб кўрингларда. Ўзимиз, бизни бошқараётганлар билан келишиб, ўзаро ҳал қилишимиз керак экан, ҳар қандай муаммони.
Четга чиқсам, Ўзбекистонни кўпроқ мақтайман. Овқатлари, тарихий бинолари, самимий инсонлари, оз бўлсаям ўзгараётгани ҳақида кўпроқ гапираман. Боринглар дейман. Қайсидир кейсни кўтарсам ҳам, бу каби кейслар 36 миллион ўзбек ҳаётини тасвирламаслигини айтаман. Яхшироқ ечими бўлса айтишини сўрайман. Шунақа хулосалар қилдим ўзимга.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қайси банклар 100 млн сўмгача микроқарз ажратаётганини биласизми?
Биз энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини тайёрладик. Танишинг!
/channel/+TBh4hM3yHwJiMjY6
Бир томони чўл ва яйловлардан, яна бошқа томони дарё ва текисликлардан иборат Навоий республикамизнинг энг иқтисодиёти ривожланаётган вилоятларидан бири ҳисобланади.
Депутат Ўктам Исломов айтишича, вилоятдаги биргина тоғ кон-металлургия комбинати тўлайдиган солиқ тушуми улуши жами солиқ тушумларининг 25 фоизини ташкил этаркан.
Тасаввур қилиб кўрдим, 12 та вилоятимизда шунақа йирик завод ишлаб турганида, бюджетимизга қанча кўп маблағлар келиб тушган бўларди.
"Deputat bilan bir kun" лойиҳасининг навбатдаги репортажини кўриб, шундай хулосага келдим: Бугун ҳудудларимиз ривожланиши, одамларимизнинг яшаш шароити яхшиланиши биргина ҳоким ёки вазирга эмас, балки барчамизга боғлиқ экан.
Дейлик, депутатлар ёки биз каби қоракўз журналист ёки блогерлар ўзи яшаётган ҳудуддаги ютуқ ва муаммони ўрганиб, масъулларга муаммоларни ҳал қилишини эслатиб турса, нимадир ўзгаришлар бўлишига амин бўлдим.
Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.
Айтганча, бу видеони охиригача кўришни тавсия қиламан. Айниқса, "ҳокимларга кўп ақл керак бўлмай қолди" деган гапни эшитиш учун ҳам уни кўрсангиз арзийди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат раиси Танзила Норбоева Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди
Сенат ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилди.
А.Гутерриш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ижобий ҳолатида Ўзбекистоннинг муҳим ролига алоҳида тўхталиб ўтди. “Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиё бугун аҳил-иноқ яшамоқда, мамлакатлар барча соҳаларда жадал ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди”.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча МИБимиз ҳақида пост ёзгандим. Унда алимент тўлашдан қочиб юрганларнинг рўйхати онлайн бўлсин, кимдир шунақа инсонлар билан қуда-андачилик қилмоқчи бўлса, ўша сайтни титкиласин десам, матбуот котиби Фарруҳ ака "Зафарбек, ҳудди шунақа сайтимизам бор, бир кўринг" деб қолдию😁
Хуллас, ким "мужик"лар ҳақида маълумот олмоқчи бўлса, www.mib.uz расмий сайтига кирсин. Алиментдан қарзи бўлган 4 мингдан ортиқ "Красавакс"лар рўйхати шакллантирилганакан. Қидирувдагилари ашинча. Хорижга қочганлариям бор, интернетда кўкрагини керганча ор-номус ҳақида коммент ёзаётган бўлишиям мумкин . Расми билан топсангиз бўлади. СТИР ёки паспорт маълумотингиз бўлса етарликан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фаоллар қизлик пардаси билан овора бўлаётган бир вақтда ўғри, қаллоб, муттаҳам, ватансиз олигарҳ ва монополистлар халқнинг бюджет "парда"сини олиб бўлди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Блогер дўстларим бор. Жамоат фаоллари, яхши инсонлар. Ҳурмат қиламан. Айримлари табиат, атроф-муҳитни асраш ҳақида кўп ва ҳўп ёзишади. Барака топишсин. Лекин битта кичик ҳолат бор. Улар эътибор бериши керак.
Айни вақтда дўстларим табиатга жон куйдириш билан бирга АИ-80 бензин тақдиригаям бефарқмас. Арзон бўлсин, кўп бўлсин дейишади. Саксон бензин табиатга дахшатли даражада зарарли аслида. Кўп давлатлар воз кечиб бўлди. Табиат ва саксон бензин (аслида ҳамма тури) бир-бирига зид нарсалар.
Европада яшиллар ҳаракати, экофаоллар аллақачон радикал ҳаракатга ўтиб кетишган. Асфалтларга ётволиб, машиналарнинг ҳаракатланишига қарши туришади. Бензин йўқ бўлсин, машиналар йўқ бўлсин дейишади. Дўстларим эса бундан бехабар кўринади, принципли бўлишолмаяпти, кўп ҳолларда. Бир қозонга ҳам саксон бензин, ҳам табиат сиғмайди. Шу ҳолатга ҳам диққат қаратиб қўйинглар, илтимос.
👉 @Zafarbek_Solijonov
UzAutoMotors нарх ошганини инкор қилди. Бундай қарор қабул қилинмаган
Кун мавзуси машиналар нархи ошиши бўлди. Ўзи гап нимада?
UzAutoMotors Cobalt, Damas ва Labo нархларини оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди.
Контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024-йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.
«Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024-йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.
Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган», — дейилади компания баёнотида.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир пайтлар Маргарет Тэтчер сиёсатига левак лейбористлар аралашиб, "180 градусга бурилиш керак" деган тезисни сўл ОАВ ларда мейнстрим қилишган, Тэтчер: "Керак бўлса ўзингиз бурилинг 180 градусга, бу аёл йўлидан ортга қайрилмайди" деган публично.
Опа ўз реформаларини бошида қабул қилган жуда кўплаб қонун ва қарорлар халққа ёқмаган, лекин оддий халқ ўз призмасидан ва ўзининг бугунги иқтисодий ахволи парадигмаси орқали фикрлайди.
Опани реформалари орқали ҳозирги Британиянинг топ иқтисодиётини асослари яратилган ва 2008 йилдаги Жахон инқирозигача ўсишдан тўхтамаган.
Опа сўл популистларга қулоқ солмаган, халққа ёқишим керак деб ҳаракат қилмаган, Британияни топ қиламан деб яшаган.
Хуллас, бугунги кўрсатувимиз Темир хоним Маргарет Тетчер ҳақида. У ким эди?
👉 https://youtu.be/ewcR1eK6kg0
Нобель мукофотини қўлга киритган илк аёл, 2 та Нобельни қўлга киритган биринчи инсон, ҳозиргача иккита турли илмий категорияда нобель олган дунёдаги ягона инсон — Мария Складовская Кюри.
Бугун аёлларимиз байрами. Муборак бўлсин. Камида орамиздан мадам Кюридек обрўли аёллар чиқсин. Эркинлик, бахт, гўзаллик сизни тарк этмасин. Бизни озод ва бахтли аёллар қутқаради, чўлнинг ўртасида. Сизларни яхши кўрамиз!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Экология учун муҳим қарор! Энди машиналарда «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар бўлади. Бу нимани англатади?
«Файзобод ГАИ» номи билан танилган масканда замонавий диагностик маркази қурилди. Бу ерда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини бериш жараёни жуда соддалаштирилган, овогарчиликлар ҳам йўқолган. Айтишларича, барча жараён тахминан 15 дақиқа вақт олар экан (илгари камида 2-3 соат кетарди).
Бу каби марказларда нафақат машиналарга «номер» ва «техпаспорт» берилади, балки эндиликда автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилади. Экологик текширув натижасидан келиб чиқиб чип ўрнатилган 🔴«қизил» (жуда ёмон), 🟡«сариқ» (ўртача) ёки 🟢«яшил» (экологик тоза) ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади.
❓Рангли стикерлар нега керак?
Келгусида жорий экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилиши мумкин экан. Яъни транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра (стикер рангига қараб) айрим экологик зоналарга кириши чекланади. Масалан, шаҳар марказига ёки тарихий обектлар бор жойга фақат яшил стикерли машиналар киради, дейилиши мумкин (бу менинг тахминим).
❓Агар бу зоналарга қизил ёки сариқ стикерли машиналар кирса нима бўлади?
Ушбу тартибга амал қилиш автоматлаштирилган камералар орқали назорат қилинади ва қоидани бузганларга жарима ёзилади. Тушган жарималар эса ўша ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга сарфланади. Келгусида республика бўйлаб 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини ҳамда ЙҲХХнинг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини машиналарни экологик диагностика қиладиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
Аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан чоралар кўрилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яхши хабарларниям вақти-вақти билан улашиб туришимиз керак. Ўзбекистон Жаҳон банкининг "Аёллар, бизнес ва қонун индекси"да йирик ислоҳотларни амалга оширган бешталикка кирди. Давлатимиз 48 поғона юқорилади. 190 та давлат ичида 91 ўринга кўтарилиб олди. 2021 йилдан бери 70.6 балл олаётган юртимиз 82.5 балл жамғарган.
Рейтингдаги ўринни яхшилашни айнан Парламент назоратга олганди. Чунки биласиз Парламент қонунчилик ташаббусига эга энг катта ташкилот ҳисобланади. Охирги вақтларда аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглик каби масалаларда олдинга қараб югурилаётгани халқаро рейтинглардаям эътироф этиляпти. Ҳозирги балларимиз Сингапур, Туркия, БАА каби давлат қаторида турганимизни кўрсатди ва Марказий Осиёда биринчимиз.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенаторлар томонидан вилоятнинг Зомин тумани “Ниҳол” МФЙ ҳудудида янги чиқинди полигони қурилиши ишлари ортга сурилиб келинаётгани масаласи кўтарилди
Гап шундаки, Зомин тумани “Ниҳол” МФЙ ҳудудида умумий майдони тахминан 10 гектардан иборат бўлган, биринчи босқичда туман аҳолисига ва келгусида қўшимча тарзда Янгиобод тумани аҳолисига хизмат кўрсатадиган янги чиқинди тўплаш полигонини қуриш белгиланган. Лекин ҳозирга қадар мазкур чиқинди полигони ишга туширилмаган.
2021-2022 йилларда мазкур полигон бўйича қарийб 5 млрд сўмлик ишлар бажарилган. Лекин буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартномавий низолар сабаб ишлар тўхтаб қолган. Ваҳоланки, ҳозирда ушбу чиқинди полигонига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
Энг эътиборлиси ушбу полигонни қуриш учун ҳаттоки молиявий маблағ масаласи ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги Қарорига мувофиқ ҳал этилиб, республика бюджетидан 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланган. Аммо лойиҳа ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар инобатга олиниб мажлисда масъулларга зудлик билан мазкур чиқинди полигонини ишга тушириш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва ушбу масала Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг назоратига олинди.
👉 @Zafarbek_Solijonov