zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Xon Saroy'да баҳорий чегирмалар!

Фаровон ҳаётингиз учун барча қулайликлар мужассам бўлган «Zo'rsan» лойиҳасидан 1 хонали хонадон харид қилинг ва ойига 4.9 млн сўмдан тўлаб боринг.

Лойиҳа ҳудудида

◽️Боғча ва мактаб
◾️Хавфсиз болалар майдончаси
◽️Автотураргоҳлар
◾️24/7 кузатув камералари жойлашади

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐 xonsaroy.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Отасидан қўрқаётган болакай” сарлавҳали хабарлар юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, агентликнинг мутасадди ҳодимлари билан бир қаторда вилоят асаб ва руҳий кассалликлар диспансери психиаторлари, вилоят болалар кўп тарқмоли тиббиёт шифокорлари жалб этилди. 

Дастлабки ўрганиш дамовида аниқланишича, 2018-йилда туғилган бола 2020-йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган.

Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатор ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётгани кузатилди.

Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.

Ушбу ҳолат агентликнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқишдан тўхтаманг

Фото твиттердан

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биз ҳам бу борада муаллифлик ҳуқуқи бузилган деб ҳисоблаймиз. Давлат телеканали масаласида Интелектуал мулк агентлигидан муносабат кутамиз.

Элмурод Ҳақназаров видео остидаги изоҳида ҳатто ундан оғзаки рухсат сўрашмагани ҳақида ҳам ёзган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмайди

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан болалар ҳуқуқлари ҳимояланмоқда.

Мазкур ҳужжат билан илк бор янги институт жорий қилиняпти. Яъни, эндиликда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда. Ордер ваколатли орган томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилига ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахсга ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг ўзига берилади.

Бундан ташқари, лойиҳада болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

«Биз билан биргаликда ушбу муҳим ҳужжат устида иш олиб борган барча кўнгилли одамлар, ҳамкорлар ва ҳамкасбларга миннатдорлик билдираман. Яна бир марта барчани болаларга нисбатан зўравонлик барҳам топиши учун кучларни бирлаштиришга ундаб қоламан», — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева

Ҳужжатда таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйилмаслиги, таълим муассасаларида интизомий жазо чораси сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шакли, шу жумладан жисмоний жазо ва бошқа шафқатсиз хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ёки қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллашга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Yuksalish” harakati Ijtimoiy-iqtisodiy tashabbuslar instituti bilan hamkorlikda hamda ommaviy axborot vositalari vakillari ko‘magida O‘zbekistonning jamoatchilik fikri yetakchilari Top-40 reytingini tuzdi.

Reytingga mamlakat axborot makonida fikrlar xilma-xilligini ta’minlashga, milliy kontent yaratishga hissasini qo‘shib kelayotgan jurnalistlar, blogerlar, huquqshunoslar, iqtisodchilar-u siyosatchilar va boshqa jamoatchilik faollari kiritildi.

Reytingga kiritilganlarning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari obunachilari soni 20 mlndan ziyod (unikal foydalanuvchilar 7-7,5 mln), e’lon qilgan materiallarining oylik qamrovi 45 milliondan oshadi.

👉 Batafsil: https://yumh.uz/uz/news_detail/654

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг шу йўналишдаги тарғиботи, янгиликларни бериб бориш усулига респект. Ўзи замон талаби шу бўлиб қолди, янгилик қилмасанг, ҳайрон қолдиролмайсан, фикрингни етказа олмайсан, атрофингда фақат эснаган одамларни кўрасан. Ўқитувчилар, тоифа имтиҳонига тайёрланяпсизларми? Энди олдингидек бўлмайди. Компютерда тестни ечасиз, ўша заҳотиёқ "ўтдингиз" ёки "ўтмадингиз" натижаси чиқади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Bo‘zatov FEST” танловига рўйхатдан ўтиш тугашига оз қолди

Қорақалпоғистон Республикаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва “Ёшлар овози” продюсерлик маркази ҳамкорлигида ўтказиладиган “Bo‘zatov FEST” ёшлар овози танловига рўйхатдан ўтиш 29 февраль куни якунланади.

Истеъдодли ёшларимиз ҳали рўйхатдан ўтишга улгурмаган бўлса, вақт бор. Ҳозироқ @YoshOvozBot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, танлов иштирокчисига айланинг. Маълумот ва мотивация учун айтаман, танловлар ичида энг самимий ва ҳаққонийларидан бири айнан “Bo‘zatov FESТ” танловидир.

Ғолибларни яхшигина пул мукофотлари кутиб турибди. 1-ўрин 50 млн сўм, 2-ўрин 30 млн сўм, 3-ўрин 20 млн сўм ва республика босқичига чиққан барча иштирокчилар 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади.

👉  @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Туркманистон мактабларида бокиралик текширувлари ўтказилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Газ қуйиш шохобчаларидаги муаммолар юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Газ қуйиш шаҳобчаларидаги турнақатор навбатларни олдини олиш юзасидан таклиф “Адолат” СДП томонидан берилди. Энди унинг ижросини тезроқ амалга ошириш керак.

Инсайдерларимиз маълум қилишича, қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Д.Ҳамзаев томонидан Энергетика вазирига депутатлик сўрови киритилибди.

Натижани кутамиз, кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Олот туман ҳокими Наргиза Неъматова маданий ҳордиқ олмоқда. Қонун бўйича ҳар кимда дам олиш ҳуқуқи бор. Бугун кўрганларим ичида энг позитив видео шу бўлди. Ишларингизга ривож, Наргиза опа!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳокимлик институти имконияти кўп. Этикли, пахта даласидан чиқмаган ҳоким образини йўққа чиқариш керак. Шунинг йўлларидан бири халқаро йўналишдаям ишлаш. Мақсад давлатга пул олиб келиш бўлса, шарт режа тузиб, ривожланаётган, ривожланган давлатларгаям борса бўлади. Тошкент вилоят ҳокими эндиликда Полшада, хизмат сафарида. У ердаги ўзбек бизнесменлари биланам учрашди. Варшавада хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда муваффақиятга эришган ўзбекларимиз боракан.

Зиёфатсиз доира стол атрофида, қўшимча стулларгача қўйиб диалог бўлганига қараганда ҳаммаси ўзига нормал, бизнес режаси, умиди бор тадбиркорлар. Зойир ака Тошкент вилоятида ҳам фаолиятини йўлга қўйиши учун қандай ресурс керак бўлса, амалий ёрдам беришини айтяпти. Тошкент вилояти Республика бюджетига энг кўп солиқ туширадиган, сув масаласида мустақил ягона ва потенциали катта ҳудуд. Аммо вилоят ҳокими бу билан кифояланиб қолмоқчимас. Айрим собиқ ҳокимлардек Чорвоқда дачада кун ўтказсаям бўларди. Лекин яна нимадир қилишга улгурай деяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Тошкентда “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси ишга туширилди

USAIDнинг беш йиллик мазкур лойиҳа инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватланишни таклиф этди:

• инклюзив таълим учун қулай ўқув-методик материаллар;
• ўқитувчилар учун амалиёт ва мактаб муҳитини яратиш;
• асосий манфаатдор томонлар, яъни ўқитувчилар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан биргаликда ишлаб чиқилган барқарор сиёсатни ривожлантириш.

Тадбир якунида имзоланган келишувга асосан энди Creative Associates International Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб боради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабларга тегишли ер участкаларининг ҳокимлар томонидан ноқонуний бериб юборилгани ёки ўзбошимчалик билан эгалланганига оид 280 та суд жараёнидан ҳозирча 148 тасида Мактаб вазирлиги ютиб чиққан. Вазирлик вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, мактаб ҳудудида 5 қаватли савдо маркази қурилган ҳолатлар ҳам бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳолат жуда чуқур ўрганиш талаб қиларкан. Маълумотларга кўра, қизнинг ота-онаси иқтисодий қийинчилик сабаб Тошкентда ишларкан. У бувисининг қарамоғида бўлган. Иқтисодий муаммоларимиз эса бугун пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бунга вақт керак бўлади. Қолган тафсилотларни тергов очиқласа керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Деярли ҳар бир оилада эр билан муносабатлардаги муаммолар пайдо бўлмоқда 😓

🗓️ 6-7 март кунлари 20.00da жонли эфирда 2 нафар меҳмон муносабатлардаги муаммоларига тажрибали психолог Наргиз Саттаровадан ечим олади.

Сиз ушбу муаммолар мисолида ўз муаммоларингизни аниқлашингиз ва  профессионал психологдан бепул ечим олишингиз мумкин.

Ушбу ҳавола орқали бепул иштирок этинг 👇🏻

https://gizacentre.uz/?utm_source=telegram&utm_medium=zafarbek&utm_campaign=kreo13

❗️Имкониятни қўлдан бой берманг

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳақиқат бўлмаган жойда бирлик бўлмайди. Бирлик бўлмаса, ислоҳот амалга олмайди. Ислоҳот амалга ошмаса, юксалиш ҳақида ўйламасак ҳам бўлади😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Судья

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Uzbekistan’s Club жамоаси “ёндиряпти” лекин, гап йўқ. Аввал Европа, мана энди Голливуд, сеҳрли диёр – Америкагача боришибди. Ўша ердан ҳам ўзимизникиларни топиб, улар ҳақида бир қатор фильмлар ишлашибди. Март ойидан бошлаб My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар ва Маҳалла телеканалларида премьера қилинади.

Шу пайтгача берилган сонларини қолдирмасдан кўрганман – гап йўқ! Ўзи ўзбекистонлик қадами етмаган жой қолмаган. Фақат биз улар ҳақида билмаймиз, билмаганимиз учун ҳам кўп нарсаларни имконсиз деб қабул қиламиз. Хорижда яшаб, ўз йўлини топиб кетган, муваффақият қозонган Ватандошларимиз ҳаётидан ҳикоя қиладиган мана шунақа эпизодлар дунёқарашимизни тубдан ўзгартириб юборади. Ёшлар ҳам улардан ўрнак олишади, “қора жентра олсам, битта дахшат участка қурсам, армоним йўқ”, дейдиганлар, маиший орзу-ҳавасдан нарига ўта олмайдиганлар камаяди.

Uzbekistan’s Club фильмларида мен худди шу натижани кўряпман. Эпизодлар остига қолдирилган изоҳларда аксарияти ёшлар, ҳаммаси ижобий фикрлар билдиришяпти. Баъзилари аллақачон маълум натижаларга эришиб, хорижга ўқишга кетган ёки энди кетмоқчи. Муҳими, уларнинг фикри бир жойдан чиқяпти, бир ғоя ва мақсад йўлида бирлашишяпти.

Контент сифати алоҳида мавзу. Жамоанинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаб қоламан!

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

28 февраль куни Сенатда бўлиб ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ИИВнинг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди. У ердаги рақамлар инсонни ўйлантириб қўяди.

Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда. Жумладан, 2023 йил 12 ойида содир этилган 363 та қотилликнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.

Оила институти "ўляпти" бизда. Янги ташкил қилинган Маҳаллалар уюшмаси ва Оила қўмитаси бу борада 2024 йилда қандай режалари бор, биз ҳам билсак яхши бўларди. Ҳақиқий сабаб аниқланмагунча ва унга чора кўрилмаса, яна юзта ташкилот тузсак ҳам фойдаси йўқ деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Бизда ҳеч қандай масалада қарама-қаршилик йўқ» — Санжар Валиев Ўзбекистон—Хитой муносабатлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори Санжар Валиев Ўзбекистон—Хитой муносабатлари ҳақида гапирди.

«Биз ўзаро боғлиқликнинг мисли кўрилмаган жадал тикланиш даврини бошдан кечирмоқдамиз, бу эса мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик даражасининг изчил юксалиб бораётганида, биргина сўнгги йилларда уч баробар ошаётганида тўлиқ намоён бўлмоқда», — дейди марказ директори.

Шунингдек, у Пекин барча Марказий Осиё давлатлари билан умумий ҳамкорлик йўналишида муносабатларни қураётганини айтиб, бу ҳозирги кунда ҳеч қандай масалада қарама-қаршилик йўқлигини англатишини таъкидлади.

«Бизнинг стратегик ҳамкорлигимиз умумий ўзаро манфаатлар ва ишонч асосида қурилган. Хусусан, 23 дан ортиқ соҳани қамраб олган самарали ҳамкорлигимизнинг кенг қамровли тузилмаси унинг ҳар томонлама мазмунли эканидан далолат беради.

Пекин барча Марказий Осиё давлатлари билан умумий ҳамкорлик йўналишида муносабатларни қурмоқда.  Бу шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда бизда ҳеч қандай масалада қарама-қаршилик йўқ ва халқаро майдонда ҳам бизнинг мақсадларимиз бир бирига мос келади», — дейди Санжар Валиев.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энергетика охирги йиллар энг яхши ишлаган, ростанам ўзгариш қилаётган вазирликлар қаторида туради, мен учун. Совет даври кабелларида жон сақлаётган, чириб кетган тизимни ҳозирги кўринишга келтириш осон бўлмаётгани аниқ.

Бироқ охирги вақтлардаги газ билан боғлиқ тақчиллик ҳақида халққа аниқ тушунтириш берилмас экан, айбловлар тури ва сони кўпаяверади. Тушунтирса, тушунадиган халқ бу. Газ заправкадаги ҳолат оқибат холос. Сабабини ҳамма ерда айтиш керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Меҳнат миграцияси фақат Россиядан иборат эмас! Англия, Германия, Кореяда ишлаш ҳақида

Ҳозирда меҳнат миграциясини диверсификация қилиш, хорижда ишлаш истагини билдирган юртдошларимизни  муносиб шароит ва маош таклиф этадиган иш жойлари билан таъминлаш жараёни такомиллашмоқда.

Platina.uz нашри Англия, Германия ва Жанубий Корея каби давлатларда иш берувчиларнинг талаблари, номзодларни танлаш, имтиҳонлардан ўтказиш, юртдошларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили билан суҳбатлашибди.

Бир сўз билан айтганда, меҳнат миграцияси фақат Россиядан иборат эмас, бошқа яхши вариантлар ҳам кўп. Тўлиқ видеони кўриб, барчаси ҳақида маълумот олиш мумкин.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/LoVncgl_1SY

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Педагогик олийгоҳларда ўқийдиган битирувчи талабалар учун яхши янгилик. Вазиримиз Ҳилола Умарова мактабдаги бўш иш ўринларини талабалар билан шартнома асосида банд қилиш бўйича топшириқ берди. Маълум муддат ичида фанлар кесимида рўйхат шакллантирилади. Олийгоҳлар раҳбарияти билан бу ҳақда келишувлар ҳам бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчи ташкилотлардан бири бўлган "UZBAT" "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг икки мингта "яшил энергия" сертификатини харид қилганди. “Яшил энергия” сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат ҳисобланади. Ушбу сертификатлар бугун эгасига топширилди.

Ўзи бу каби сертификатларнинг компанияларга нима фойдаси бор? Экологик нуфузи яхшиланади, янги истеъмолчилар жалб қилади, халқаро бозорга чиқишига кўмаклашади, божхона ва бошқа шу каби имтиёз, афзалликларга эга чиқишади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Устма-уст қўйилган 3 миллион дона китобни фараз қилиб биласизми? Унинг баландлиги қанақа бўлишиничи?

Ман ҳам билмасдим. Бугун бизга буни ChatGPT ҳисоблаб берди. 3 миллионта китобни устма-уст терсак дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифадан 72 баробар баланд бўлар экан. 3 миллионта китоб билан космосга чиқса бўлар экан.

Биз космосга чиқмадик, лекин бугун Asaxiy томонидан сотилган китоблар умумий сони 3 миллионтадан ошди. Беш ярим йил олдин “Asaxiy Books” лойиҳасини бошлаганда бу ҳатто тушимизга ҳам кирмасди. Лекин, биз буни уддаладик.

Биз Asaxiy интернет-дўкони ва Asaxiy китоб дўконлари орқали нафақат ўз нашриётимиз тайёрлаган китобларни, шунингдек Ўзбекистоннинг барча расмий нашриётлари чиқарган китобларни сотамиз. Бу бадиий, диний, илмий-оммабоп, бизнес, психология, болалар адабиёти, дарсликлар каби турли йўналишларни қамраб олади. Ундан ташқари Республикадаги беш юздан ортиқ китоб дўконлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга ҳам китоб етказиб берамиз. Аниқлик киритиб ўтаман, уч миллионта фақат Asaxiy Books чиқарган китоб эмас, умумий китоблар сотилган.


Ушбу ажойиб натижага эришишимизда ёрдами теккан ҳамкор ва ташкилотларни эслаб ўтмасам бўлмайди. Халқ банки, Оммавий ахборот ва коммуникациялар агентлиги (АОКА), Ёшлар ишлари агентлиги, Ниҳол нашриёти, Корзинка уз тармоғи, DPD ва Fargo каби почта хизматлари, нашриётлар, умуман барча-барча ҳамкорларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман.

Ва бу албатта жамоамизнинг катта ютуғидир. Нашриёт, сотув бўлими, китоб дўконлари, омборхона, курьерлар, катта ва кичиклигидан қатъий назар ҳиссаси қўшилган ҳар бир ходимимизни табриклайман.

Биз сиз билан буни уддаладик!

Ва албатта харидлар орқали бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳар бир мижозга ташаккур. Сизлар борки, сиз пул тўламоқдасизки, биз юксалишда давом этамиз. Китоб ўқиб, китоб ҳадя қилиб ҳеч қачон чарчаманг.

Минг бор раҳмат!

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шавкат Миромонович Татаристон Республикасида ўтказилаётган "Келажак ўйинлари" халқаро мусобақасида она тилимизда нутқ сўзлади. Яхши сигнал. Айниқса охирги воқеалардан сўнг. Мустақил давлатнинг ўз расмий тилида. Дипломатик юриш маъносини тушундингиз а?) Президент нутқи давомида 2026 йилда Ўзбекистон ушбу мусобақага мезбонликка тайёр эканини айтиб ўтди.

Нега келажак ўйинлари деб номланганикин десам, спорт турлари таркибида киберспорт ҳам боракан. Ўзбекистонда киберспорт учун алоҳида ассоциация ҳам ташкил қилинган. Масалан PUBG ўйини бўйича The721 agressor, Everest gaming N1 каби номдор жамоаларимиз яхшигина совринлар ютиб келишган. Яхши ташаббус бўлибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча дўстлар билан AVO банк очилиши тадбирида бўлдик. Ўзбекистон банк тизимида навбатдаги инновация - AVO банкда кредит карта жорий қилинди. Хуллас банк соҳаси ривожланган давлатларда кредит картангиз бўлса, маълум миқдоргача кафил, гаровларсиз қарз ололасиз. Супермаркетдасиз, пулингиз етмай қолди, кредит картани берасиз, етарли суммани ечиб олади, маҳсулотни олиб, уйга сурасиз.

Фалончига тел қилиб, "шунча сумма ташавор" деб кутмайсиз. Бу қарзни муддатида қайтарсангиз, фоизсиз бўлади. Муддат ва кредит суммаси эса сизни аввалги қарзингизни ўз вақтида қайтаришингизга қараб, ошиб, яхшиланиб боради. Қарзни муддатида қайтармасангиз, белгиланган фоизда кейинроқ қайтарсангизам бўлади. Бу учун телефон ва интернет керак холос. Иловани юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз керак.

Картоматлари ҳозирча Жиззахда бор. Кейинроқ бошқа ҳудудлардаям бўлади. Ўзи инновацияларнинг энг асосий хусусияти вақт ёки шу каби қимматли ресурсингизни тежаш. Янги AVO кредит карталариям сизнинг молиявий дўстингиз бўлади. Фарқи - "қачон қайтарсан ошна" деб ҳадеб безовта қилмайди. Ҳурматини жойига қўйиб, вақтида қайтариб, бошқа имкониятлариданам фойдаланиб турсангиз етади. Ҳақиқий дўст бўлади. Дўстлар, тезроқ рўйхатдан ўтинг, 250 минг сўм бонус оласиз. Коммунал хизматга тўлаворсангизам бўлади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда ишончли. Ҳаммаси энди бошланди😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биткоин нархи 100 минг долларга чиқиши мумкин

“Банкир” лойиҳасининг янги сонида мутахассислар криптовалюталар, айниқса, биткоин ҳақида маълумот берибди. Уларнинг айтишича, яқин бир йил ичида унинг нархи 100 минг долларгача чиқиб кетиши мумкин экан.

Агар сиз ҳам криптовалюталар соҳасига қизиқсангиз, биткоин сотиб олмоқчи бўлсангиз, ушбу видеони кўриб чиқишни тавсия қиламиз:

https://youtu.be/tSpBa-RJoNc?si=-_sQw6X2BSs8XRpp

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инсайдерларга кўра, Амударё туманида 14 яшар қиз ҳомиладор (23 ҳафталик) эканлиги аниқланган. Туман ИИБси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда. Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган жабрланувчига нисбатан суд-тиббиёт ҳамда суд-психиатрия экспертизалари тайинланган. Қизиғи, бу каби ҳолатлар Республика бўйича ягона кейс эмас.

Бунақа воқеаларни эшитиб, жуда чуқур ўйга толасан киши. Нима дейишга ҳам ҳайронсан. Асл ечим қаерда? Ким ҳақиқий айбдор? Тергов гуруҳи бу ҳолат қандай юз берди, асосий сабаби нима, ўқувчининг яқинлари қаерда бўлган ва шу каби саволларга чуқурроқ тўхталиши керак. Жамият бу воқеаларни билиши, ечим таклиф қилиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал