zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Президент: «Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайт бўлар экан»

2023 йилнинг февраль ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевга «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси тақдимот қилинган ва давлат раҳбари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган эди.

Ўтган ҳафтада андижонлик ёшлар билан мулоқотда лойиҳа доирасида энг камида 1 миллион ёшларга хорижий тилларни ўргатилиши ҳақида давлат раҳбари шундай дея таъкидлади: «Мени ҳам ҳаяжон босадиган пайт бўлар экан».

Бепул дарсларни шу ерда кўриш мумкин: ibratfarzandlari" rel="nofollow">https://youtube.com/@ibratfarzandlari

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон футбол Ассоциациясида ўтган ҳафта кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолат рўй берди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларни (тахминан 4 миллиард сўм) ўзлаштириб Туркияга учиб кетган. Унга қарши иш ҳам очилган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси Сирдарёда хизмат сафарида юрибди. Йиғилишда вилоятдаги давлат дастурлари ижроси муҳокама қилинди. Вилоятда ютуқлар бор, бироқ камчиликлар ҳам етарли. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ўсиш суръатлари 2023 йилда Сайхунобод ва Мирзаобод туманларида, қурилиш ишлари ҳажми бўйича эса Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 фоизни ҳам ташкил қилмаган.

Экспорт прогнози кўрсаткичлари 6 та туман ва шаҳарда бажарилмаган. Экспорт қилувчи корхоналар сони Сирдарё, Мирзаобод ва Гулистон туманларида ўтган йилга нисбатан камайган. Шунингдек, Норбоева хизмат сафари давомида бемор оналар билан учрашди. Тиббиёт муассасаси учун қўшимча бино, УЗИ доплер аппарати, она ва болага шошилинч тез хизмат кўрсатадиган янги, замонавий тиббий аппаратура билан жиҳозланган реанимобил, мутахассислар етишмовчилиги каби кўплаб масалаларни муҳокама қилди. Тегишли кўрсатмалар берилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Мендан 150 минг доллар талаб қилишди"

"Valley Innovative University" таъсисчисининг Qalampir.uz’га маълум қилишича, Олий таълим вазирлиги уларни ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз, бир кун ичида далолатнома тузиб, судга чақиртирган. Шунингдек, у вазирликка алоқаси бўлмаган шахслар нодавлат ОТМ очгани учун турли босим ўтказиб, пул талаб қилганини иддао қилмоқда.

Мендан 150 минг доллар талаб қилишди (унивeрситет ҳисобварағида туриши керак бўлган пулдан ташқари). Мен бу пулни бермадим. Университет ёпилишига, балки шу сабаб бўлгандир. Олий таълим вазирлигидан ходимлар келган куни мен хорижлик меҳмонларни университет билан таништираётган эдим. Ўша куннинг ўзида далолатнома тузилди. Орадан кўп вақт ўтмай, мени судга чақиртиришди. Энг ажабланарлиси, менга суд вақтини унинг бошланишидан 5-6 соат олдин айтишди”, дейди университет таъсисчиси.

Унинг сўзларига кўра, суд икки марта бўлган, иккинчи судда университет ютиб чиққанига қарамай, университет лицензияси бекор қилинган.

Ундан ташқари, судда университет бажармаган дея кўрсатилган талабларнинг айримлари хусусий ОТМ ташкил этилгандан сўнг ўрнатилган. Талабларнинг бу тарзда тез-тез ўзгариб туриши эса, тадбиркорларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Велосипеддаги шахс қоидани бузган. Ҳайдовчи максимал ҳаракат қилган. Тормозни босган. Озодбекка эса респект, шифохонагача борибди. Мавзу ёпилди, всё😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу ҳолат шу даражага етяптики, Президент Адмиристрацияси томонидан алоҳида ишчи гуруҳ орқали ўрганилиши лозим. Аризани кўриб чиқиш пайсалга солиниши кимга керак бўлди? Бундан коррупцион мақсад режа қилинмаганми? Текширув керак.

Талабалар эндиликда кўчада сарсон ва норози юрибди. Кечаги видеолар шуни кўрсатди. Бироқ вазирлик ушбу ҳолат бўйича ҳам етарли реакция қилмаяпти. Булар нимани хоҳлаяпти? Ўйланмай қилинган ишлари "натижа" бериб, талабалар кўчага чиққани етарли эмасми? Президент хизмат сафаридан қайтгач, биринчи навбатда диққат қаратиши лозим бўлган масала бўлиб қолмоқда, бу ишлар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги Ўзбекистон қурилиши бошланганигаям 7 йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Жамоатчилик вакили сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан танишсиз. Айтингчи, қуйидагилардан қайси бири ўз йўналиши бўйича самаралироқ фаолият кўрсатди?

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзи омадимиз келиб бу йил унчалик қаттиқ қиш бўлмади. Энергетика тизимимиз анча яхшиланган бўлса ҳам аномал совуқда саволлар остида қолиши мумкин. Одамлар кўчада норози юрмаслиги учун барча ишлар қилиняпти.

Бироқ ўйланмаган қарор, ҳисоботлар ҳар сафар барча ишимизни бирдан нолга тенглаштиравериши ёмонда. Наманган масаласида ҳам президент иродаси кўрсатилиб, бу борада масъул бўлган энг асосий шахсга сиёсий жавобгарлик кўрилса керак. Кузатамиз. Ҳамма ер нотинч вақтда бизга ортиқча муаммо керак эмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларнинг бирида матбуот котиби вилоят кенгашига тегишли Трекерни "ўзлаштирди"номли материал эълон қилинди.

Навоий вилояти ҳокимлиги шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорида ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилот раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга эканлиги ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилот раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилгани белгилаб қўйилган.

Шунингдек, бугунги кунда давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, вилоятнинг чекка ҳудудларигача амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида аҳолига мақсади, вазифалари ҳамда натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказишда Ахборот хизматининг замонавий техник имкониятлари етарли бўлиши лозим. Бу эса фаолият самарадорлигини ошишига хизмат қилади.

Мақолада келтирилган ушбу автомашина вилоят ҳокимлиги балансида турган хизмат автомашинаси бўлиб, ундан матбуот котиби ҳамда ижодий гуруҳ иш вақтида фойдаланиб келмоқда. Хизмат машинасидан шахсий мақсадларда фойдаланилмаган ва ўзлаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига асосан, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (16 500 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Навоий вилояти ҳокимлиги

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Боласи репетиторга бориб мактабга бормай юрган ота-оналарга қонунда чора кўриладими?

Бизнинг каналлар👇
Telegram Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айтишларича, Бухоро вилоятида ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирида Когон туман прокурори ушланган. У 90 минг АҚШ доллари эвазига қидирувда бўлган шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилган.

Дахшат. Ҳар қандай ҳолатдан ҳам пул қилиш бошланиб кетди. Президент коррупцияга қарши ҳужжатларни тезроқ қабул қилиши ва пора олди-берди ҳолатлари учун санкцияларни янада оғирлаштириши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Депутатлар бизнес-тренерлар хусусида фикр билдиришибди. Уларга кўра, бу марафонистлар фаолиятини қонуний жиҳатдан тартибга соладиган қонунларни қабул қилиши керак.

Одамларга илм, билим беришга киришган ҳар қандай мутахассис дарс бера олишини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлсин, дейишмоқда.

Шунингдек, бизнес-тренерларнинг даромадидан солиқ тўлаши лозимлиги таъкидланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Tassavur qiling Qora dengiz sohilida o'z uyingiz🤩

Ekologik vaziyat tobora jadallashib bormoqda, shuning uchun kelajak haqida o'ylash vaqti keldi! Siz Batumida, Toshkentdagi narxlardan qimmat bo'lmagan holda, Qora dengiz sohilida o'z uyingizga egali bo'lishingiz mumkin!

☑️ Dengizni shundoqqina yonida, birinchi chiziqda
☑️ Yil davomida toza havo
☑️ 26,4 m2 dan boshlangan tugatilgan kvartiralar
☑️ Mulk solig'i yo'q
☑️ 24-36 oyga bo'lgan muddatli to'lov
☑️ Ishonchli quruvchi
☑️ Liberty Bank Georgia moliyaviy kafolat beradi, hech qanday xavf yo'q!

Kvartiralar narxi atigi 34.320$ dan boshlanadi. Boshlag'ich to'lo'vini to'lab keyin 3 yilga foizsiz, halol nasiyaga olsa bo'ladi.

Batafsil ma'lumot:
➡️ Telegram: @asector_zaprosi_bot
➡️ WhatsApp +995555612112

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

1995 йилда италян файласуфи ва ёзувчиси Умберто Эко "Абадий фашизм" деб номланган эссе ёзган.

Ушбу эсседа Умберто Эко фашизм идеологиясининг 14 та белгиларини келтиради:

- анъаначилик культи, тотал ахлоқ, эски қадриятларни рационализациясиз қабул қилиш, мантиқсизлик ва зиддиятларга кўз юмиш;

- модернизмни қабул қилмаслик, иррационализм;

- шубҳа остига олишни хоинлик деб билиш;

- ксенофобия (ўзига ўхшамаганлардан нафратланиш), ирқчилик;

- омманинг асабийлиги, оммавий невроз;

- миллатчилик ва конспирология;

- мавҳум душман, у ҳам кучли (муваффақиятсизликларни тушунтириш учун) ва айни пайтда енгса бўладиган қилиб (умид бериш учун) тасвирланади;

- уруш культи, милитаризм; бунда пацифизм душман билан ҳамкорлик ҳисобланади;

- куч культи, ҳокимият культи;

- қаҳрамонлик ва ўлим культи;

- мачизм, сексизм, "ҳақиқий эркак" культи, аёлларга паст назар билан қараш;

- популизм, жамиятни ягона лидерга бўйсунувчи, бир хил фикрловчи инсонлардан иборат деб тушуниш;

- сиёсат ва пропагандада ҳақиқатни ёлғонга, урушни тинчликка айлантириб берадиган ўзига хос луғатдан фойдаланиш.

Фашизм деса кўпчиликни ҳаёлига биринчи Гитлер Германияси келади. Аммо бу оқим Бенито Муссолини томонидан айнан Италияда давлат сиёсати, давлат мафкураси даражасига чиқарилган эди.

Бугун "У ким эди?" деб номланган лойихамизда шу инсоннинг ҳаёт йўли ва қарашларига тўхталамиз.

https://youtu.be/2Fu-N8oui3c

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Депутат Алишер Қодиров Навоий ҳайкали яқинида ўтказилган дискотека бўйича ташкилотчиларга жавобгарлик сўрамоқда. Маълум бўлишича, ушбу тадбир Яккасарой туман ҳокимлиги ва маданият бўлими томонидан "Ёшлар бирлашайлик" шиори остида шоу-концерт тарзида ўтказилган.

Ҳокимнинг руҳсатисиз ҳеч нарса ўтказилмайди. Буни ҳамма билади. Шунда ўзини халқ вакили дея атайдиган Алишер Қодиров Мирзиёев вакили - Яккасарой туман ҳокимига чора кўришни сўраганми? Депутат бу гапларига аниқлик киритиши лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ажойиб ролик кўриб қолдим. Солиқ тўламаслик нималарга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Ушбу видеода оддий вазиятдан қандай оқибатлар келиб чиқиши кўрсатиб берилибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айрим адлиячиларга хос хусусият ўзи бу. Йиқилганни тепади, ўзиникини қўллайди. Ёки Хоразмдаги собиқ адлиячи вояга етмаган қиз билан секс қилганда бирор маълумот чиқарганми ўша вақтда, шу канал?

Ҳаммаси яхши эди. Одамлар Озодбекнинг ҳаракатларини олқишлаётганди. Адлиячилар эса йўқ жойдан норозиликни кучайтиряпти холос. Адлия жамоатчилик билан ишлашда ва барчага тенглик кўрсатишда ислоҳотга муҳтож ҳолатда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент таълим бўйича алоҳида селектор (барча йўналиши бўйича) ўтказмаса бўлмайди. Таълим бўйича келаётган хабарлар, инсайд маълумотлар инсонни дахшатга соляпти. Вазият жуда жиддийлашиб кетяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дахшат!

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида жойлашган боғча тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 15 феврал куни Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган “Н.Ш” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликлардан 29 февралгача мамлакатдан чиқиб кетиши сўралди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, Жанубий Кореяда ноқонуний бўлиб турган фуқаро ушбу имкониятдан фойдаланиб, ўз хоҳиши билан чиқиб кетса, депортация қилинмайди ва келгусида мамлакатга қайта кириб бориш имкониятига эга бўлади.

Йиллаб ноқонуний юрган мигрантларимиз бор, тилниям ўрганволган. Шулар ўз хоҳиши билан чиқса, яқинда эълон қилинган қонуний ишларга яна қайтиб келиши мумкин. Жуда яхши таклиф. Оилангиз ҳам сизни соғинган, ҳурматли ўн йиллаб ноқонуний юрган ватандош. Уларга меҳрингиз керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

НАМАНГАН ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ БАЁНОТИ

Бир неча кундирки НАМҲУ ОТМ (кейинги ўринларда – Университет) масаласида талабаларга ва ижтимоий тармоқларда ҳам масъул орган вакиллари томонидан турли асоссиз фикрлар билдириб келинмоқда. Ушбу масалалар юзасидан Университет маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлик вакилининг ва бошқа мутасаддиларнинг важларига кўра гўёки Университет томонидан лицензия олиниши жараёни қонунга хилоф бўлган. Аммо, Университет тегишли тартибда 2023 йил 10 февралда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун 062797-сонли лицензияси асосида олий таълим фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. 2022 йил 28 декабр ойида берилган аризага биноан ваколатли орган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда – ВАЗИРЛИК) томонидан ўз вақтида кўриб чиқилмаган. Ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан берилган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2023 йил 8 феврал кунига қадар бўлишига қарамай ВАЗИРЛИК масъул ходимлари томонидан ҳеч қандай хатти-ҳаракат амалга оширилмаганлиги,  бунинг натижасида Лицензиялар автоматик шаклланганлиги ҳақида расмий хат юборилган. Шу ўринда айтиш жоизки, Адлия вазирлиги техник хатолик туфайли лицензиялар чиқиб кетган ҳусусий ОТМлар ҳақида ВАЗИРЛИКка хат киритган. Бироқ Адлия вазирлигининг ушбу хатидаги техник хатолик билан чиққан лицензиялар рўйхатида НАМҲУ ОТМ 062797-сонли лицензияси мавжуд эмас. 

Адлия вазирлиги шунингдек "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни 28-моддаси қўлланилиши келтирилган.

Қонуннинг ушбу моддасига кўра, агар ВАЗИРЛИК талабгорнинг лицензияни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бермаса ва уни беришни рад этмаса, кўзда тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда ваколатли органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.

Адлия вазирлигининг билдиришича, қонунга кўра талабгор белгиланган давлат божини ёки йиғимни тўлаганидан кейин махсус электрон тизим воситасида унга лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилади. Бунда ВАЗИРЛИК эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.

Шу кунга қадар Университетга тегишли 062797-сонли лицензияни бериш ноқонуний бўлганлиги бўйича суд қарорлари мавжуд эмас. ВАЗИРЛИК масъул ходимларига ҳам йўл қўйган масъулиятсизлиги учун жавобгарлик белгилангани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд эмас. Юқоридагилардан хулоса қилиб айта оламизки, Университет ўз фаолиятини лицензия асосида қонуний олиб борган ва қабулларни амалга оширган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Битта туман прокурори даражасида 200 минг доллар сўралиши бу иш анчайин жиддий эканини кўрсатади. Унинг давоми - занжир бўлиши керак. Республика даражасида бўлсаям ажабланмайман. Ўртадаги воситачиданам ишонч билан воз кечилаётгани бу шубҳани кучайтиради. Суриштирув, тергов ишлари охиригача олиб борилишини сўраймиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Наманганда хусусий университет лицензияси бекор қилинаётгани ортидан юзлаб, балки минглаб талабалари ўз норозилигини ифодаламоқда. Лицензиялаш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилинганми? Нега бу олийгоҳдан ҳам шароити оғирроқ бўлган давлат таълим муассасалари турганда айнан шу каби хусусий олийгоҳлар лицензияси бекор қилинмоқда? Бу ҳолатдан президент хабардорми?

Агар президентга "шунча хусусий университет лицензияси бекор қилинди" деган мазмунда ҳисобот берилган бўлса, бу ҳисобот қонунга асосланганмиди? Ёки "шунақалариям бор" мазмунида ҳисобот берилиб, энди чора кўриш бошланиб кетдими? Бу борада албатта сиёсий жавобгарлик бўлиши керак, шунча талабанинг ҳаёти билан ўйнашилган бўлса. Президент хизмат сафарида юрганда "зўр иш" қилиб қўйибсизлар, шунчаки ажойиб. Ҳолат алоҳида махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиши зарур.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба

У фуқарога турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали пул эвазига субсидия олиб бермоқчи бўлган. Манбага кўра, ходим собиқ судянинг ўғли бўлган. 

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Йирик хусусий нефт-газ компаниямизни биласиз — Saneg. Яхши янгилик, компания Италиянинг юқори сифатли автомобил-саноат мойлари ҳамда мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи "CGC Lubricants Italy S.P.A." компаниясини сотиб олганини эълон қилди. Бу орқали ўзбек компанияси Европа бозорида ўз ўрнини кенгайтиради. Японлар бир вақтлари ўз дзайбатсуларини қўллаганидек биз ҳам ўз миллий компанияларимизни қўллайверишимиз керак. Компания бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов юқоридаги масалада шундай фикр берди:

“Ушбу харид Санегнинг бизнесни кенгайтириш стратегиясидаги муҳим босқич ҳисобланади. Икки компания ўртасидаги синергия Санегнинг Европа бозоридаги иштирокини кенгайтирибгина қолмай, балки унинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги мойлаш материаллари саноатининг технологик етакчиси сифатидаги мавқеини ҳам мустаҳкамлайди. Бу компаниянинг мамлакат истеъмолчиларини зарур сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шу орқали импорт ўрнини босишга ҳисса қўшиш истагига тўлиқ мос келади”.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#Расмий_муносабат

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар
орқали сотилиши тарафдоримиз


Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дўстлар, “Ular” лойиҳасининг навбатдаги сони YouTubeʼга жойланди.

Бу галги меҳмонимиз Грузия аллергия ва иммунология маркази ва Вена тиббиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро аллергия маркази аллергологи — Моҳигул Исматова.

Биз подкаст давомида аллергия аслида нималиги, уни келтириб чиқарувчи муаммолар ва даво усуллари ҳақида суҳбатлашдик.

Вақт топиб, албатта кўринг. Ўйлайман, фойдали контент бўлди)

👉 Тўлиқ подкастни кўриш учун: https://youtu.be/Ns8hfYn-kls

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Андижондаги камчиликлар Сенат муҳокамасида

Вилоятда янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш мақсадида бўш турган бинолар ва ер майдонларига тадбиркорларни жалб қилиш бўйича белгиланган айрим вазифалар ижросининг самарадорлиги паст.

Шаҳар ва туманларда 28 та бўш турган давлат объекти 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида аукцион савдоларига қўйилганига қарамасдан савдолар бўлиб ўтмаган деб топилган. Асака ва Жалақудуқ туманларида эса аукционга чиқарилган ер майдонларининг 20 фоизи ҳам сотилмаган.

Шаҳрихон туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида муаммоли кредитлар қолдиғи йил бошига нисбатан ўсган. Солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги муддати ўтган қарздорлиги Балиқчи, Жалақудуқ, Марҳамат ва Хўжаобод туманларида ошган.

Пахтаобод, Бўстон ва Олтинкўл туманларида ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталанган иш ўринларидан самарали фойдаланилмаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Интернетда ҳар қадамда ёш ва умидли дейиладиган журналистларга дуч келаман. Бироқ шу вақтгача "барчага ҳуқуқ, эркинлик, менинг ҳуқуқим бошқанинг ҳуқуқи олдида тугайди, бу унинг шахсий танлови, қонунни бузмаса бўлди" принципига амал қиладиганига кўзим тушмади. Ҳеч бўлмаса бир марта, қаердадир "тақиқлаш керак, меники тўғри" ғоясини байроқ қилади.

Таклифи йўл юрган сари кенгайиб, охири боши берк кўчага олиб боради. Ўзи ярим йўлда "мен шу ергача истагандим" дея тушиб қолсаям. Шунга интернетда кўринган аксар ёш журналистларга умид билан қарамайман. Беш дақиқада ичидаги "тақиқ аждари"ни қўйиб юборади. Қачондир ОАВга янги қон кириб келар, ҳаммаси ўзгарар. Бироқ шу кунлардамас. Бунга кўп бора амин бўлдим. Бу миялар қандай бу даражада захарланиб улгурган, шуниси қизиқ ва катта таҳлилларга муҳтож.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун ҳам Сенат ялпи мажлиси давом этяпти. Шу ерда онлайн ёритиляпти. Бугун ҳам жиддий мавзулар муҳокамада бўлади. Янги даврда бир нарса тушунилди - давлат гендер тенгликсиз ривожланиш мақсадларига етолмайди. Аёлнинг жамиятда қадри бўлмаслиги эски сиёсат натижаларида кўрилди.

Янги даврда эса бу борада бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Аёлларни калтаклаш тугул сўкиш мумкинмаслиги англаб етиляпти. Бу йўлда ҳар қандай биқиқ ва алмисоқдан қолган қарашлардан воз кечиляпти. Ҳатто қизларга "гап отганлик" учун жавобгарлик белгилаб қўйилди. Бир нечта кейслар ҳам бу сиёсат жиддийлигини кўрсатди. Бугунги Сенат мажлисидаги сенаторлар, Танзила Норбоева фикрларидан шуни англадимки, бу сиёсат 2024 йилда янги босқичга олиб чиқилади.

Аёл ва қизларимизнинг молиявий мустақиллиги бўйича бир қатор лойиҳалар ишлаб чиқилади. Уларга ўз бизнес ғоялари, стартапларини олиб бориши ёки бошлаши учун давлат бюджетидан кўпроқ қўллов жорий қилинади. Олима аёлларимизга эса ўзларининг илмий ишларини олиб бориши учун давлат алоҳида қўлловлар жорий этмоқчи. Яхши ўйланган сиёсат. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал