zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Президент ҳокимларга ишонч билдирганидан сўнг ишончни оқлаш керак. Буни билмаса, биладиган ҳокимлардан ўрганиш зарур. Масалан Зойир Мирзаев оз сонли шундай ҳокимлардан бири. Коррупция бўйича "шахмат доскасида яхши юришлар қиляпти". Қийин бўлсаям бунинг уддасидан чиқмоқда. Мана яна бир мисол.

17 феврал куни "юрагингда ўтинг бор, ҳарбий бўлмоқчисан-у лекин ҳар хил тўсиқларга дуч келганинг бўлса, келорасан ёнимга, очиқ гаплашамиз" деб мурожаат қилди. Тошкент вилояти ёшлари, мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади. Қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏒Ҳумо Аренамиз қўшниларга мақтанадиган катта спорт саройимиз бўлиб қолди. Лукашенкоям кўрди. Саройга ижобий баҳосини берди. Лекин аксарингиз ҳали ўйинларга тушмаган бўлсангиз керак?

Ҳафта давомида жуда чарчадингиз а? Бугун жума. Ҳумо Аренада ўйин бор. Iticket.uz сайтидан билетни олинг. Бориб, фанатлик қилиб, стресс ва чарчоқларни чиқариб келинг. Бугун болангизга ўйинчоқ ҳам ютиб олсангиз бўлади, шартларни бажариб.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жисмоний шахсларга микроқарз беришнинг максимал миқдори 50 миллиондан 100 миллион сўмгача кўтарилмоқда.

Сенат

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тадбиркорларга янги ташкил этган иш ўринларига қараб солиқдан имтиёзлар берилади

Кодексда кўзда тутилган қўшилган қиймат, фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари барча солиқларни улар яратган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилмоқда.

Жумладан:
- 51 тадан 100 гача янги иш ўрин яратилганда – уч ойгача;
- 101 тадан 200 гача янги иш ўрин яратилганда – олти ойгача;
- 200 тадан ортиқ янги иш ўрин яратилганда – ўн икки ойгача, этиб ифодаланди.

Сенат ялпи мажлиси

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Такер Карлсоннинг Путин билан интервюси чиқди. Кўринг, ўзингиз учун билиб қўйинг, Путин сиймосини. Сиёсий кайфияти кўп нарса ҳақида сўзлайди.

Видео👉 https://youtu.be/fOCWBhuDdDo?si=T8nQ8kGroKQZyLbl

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда 2023 йилда қанча авиақатнов амалга оширилгани маълум қилинди

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Транспорт вазирлигининг “Авиа ва темир йўл транспортларида фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Унда қайд этилишича, 2023 йил давомида юртимиздаги 11 та халқаро аеропорт ва учиш-қўниш майдончалари орқали 85 702 та авиақатнов амалга оширилган. Шунингдек, ахборотга кўра, 10 млн 409 минг нафар йўловчи ҳамда 70,870 минг тонна юк ва почтага хизмат кўрсатилибди.

Бундан ташқари, ахборотда Ўзбекистондаги авиакомпаниялар сони 15 тага етказилганлиги ҳам айтилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бош вазир котибияти раҳбари лавозимиям роса талаш бўлди, менимча. Аввалига Зайнилобиддин Низомиддинов ўтиши айтилди, бир неча манбалар томонидан. Кейин рад этилди. У Нукус воқеаларида сиёсий жавобгарликка тортилгани айтиларди. У касабачилар тарафда ишлаётганди, тинчгина. Бозорлар айлангани акс этган расмларгаям кўзимиз тушганди.

Эндиликда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блоклангани ортидан ишдан кетказилгани таҳмин қилинадиган Шуҳрат Содиқов бу лавозимга тайинлангани айтилмоқда. Битта лавозим атрофида шунча гап-сўз. Арипов норасмий собиқ раҳбари бўлган одам бу лавозимга келишини истамадимикин?

Яқин кунларда яна лавозим алмашишларига гувоҳ бўлишимиз мумкин шекилли. Лекин собиқ содиқлар секин-аста қайтяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яна такрорлаймиз: озод қилиниши шарт

Пленум қарорининг 23-бандида ЖПКнинг 243-моддаси ўнинчи қисми 2-1-бандига тушунтириш берилган.

Моддада, шунингдек судьяга бошқа вариантдаги ажримлардан бирини чиқариш ваколати ҳам берилган. Баҳслашилаётган ажрим айнан 2 - бандида назарда тутилган, “қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида”ги ажримдир.

Бундан ташқари, 2, 2-1-бандларида назарда тутилган қамоққа олишни рад этиш ҳақидаги ажримлардан бири чиқарилганда суд залида қамоқдан қилиш назарда тутилмаган.

Шундай экан, судья қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарса, шахс дарҳол озод қилинмасдан нима қилиниши керак? Ё ҳибсда сақланган ҳолда тергов органига соқчи орқали қайтариб юборсинми, ёки суд залида терговчининг ўзига топширсинми? Буларни қай бири ЖПК талабига мувофиқ? Демак, бундай вазиятда ушлаб турилган шахс қўйиб юборилиши керак-да.

Шу каби баҳсли мунозаралар юзага келмаслиги учун Пленум ўз қарорини янада аниқлаштириб, узил-кесил тушунтириш беришига зарурат бор.

👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Жаҳонгир Латиповга берган қисқа интервьюсидаги гаплари юзасидан

Бизнинг каналлар👇
Instagram BohoHuquqiy">Youtube

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қурилиш соҳаси жуда қизиқарли соҳада ўзи. Шу каби бизнес вакиллари интервью беришса қолдирмай кўраман. Уларнинг хатолари, ютуқлари доимо қизиқ.

Ҳозир қурилиш соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан семинар бўляпти экан. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев, Бизнес-Омбудаман Д.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Д.Адилов, «Ўзсаноатқурилиш материаллари» уюшмаси, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этяпти.

Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган семинарда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш кўзланган.

Жонли эфир

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Навоийда ҳоким ўринбосарининг спиртли ичимлик истеъмол қилаётгани акс этган видео тарқалди. Кўпчилик дод-вой солди. Лекин бир нарсани унутмаслик керак. Инсон ишдан бўш вақтида нима билан машғул бўлиши унинг шахсий иши. Хоҳласа китоб ўқийди, хоҳласа рақсга тушади. Қонун тақиқламаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бу муқаддас ҳуқуқ.

Бироқ бу эътирозлар ортида яширин бир нарса ётибди. Ҳоким ўринбосари кайфига ишлаётган маблағ қаердан келган? Ўзининг шахсий маблағига бўлганми? Тепадагилар даромадлар ва харажатлар декларациясини жорий қилиб, ҳаммасини очиқ кўрсатиб қўймагунча, одамлар тушуниб-тушунмай шахсий чегарага ҳам ўтаверади.

Бунинг устига давлатнинг ўзи хизматчиларининг меҳнат, дам олиш ҳуқуқи, вақтларини пайҳон қилиб ташлади. Шу вақтдан кейин билганингни қиласан деган нарсанинг ўзи йўқ. Соат 11 даям селектор. Аҳолиям давлат хизматчиси доим ишда бўлиши, лавозим мажбуриятларига 24 соат амал қилиши кераклигини ўзида шакллантириб оляпти. Хуллас ҳаммаси чалкашиб кетган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда ўлиб кетиш эҳтимоллиги сони яна биттага ортди. Фарғонада газзаправкада навбатда туриб жанжаллашганлардан бири ҳалок бўлди. Газ тақчиллиги нега айнан водийда? Воҳадаям борми?

Энергетика вазири Мирзамаҳмудов ўзидан олдинги вазирлар ютуғи билан мақтанишдан тўхтаб, шу ва бошқа саволларга жавоб бериши керак. Депутатлар Абдуҳакимовни чақириб, экология бўйича сўров олгани каби бу одамниям чақирармикан? Ёки Абдуҳакимовда "танк" йўқ холосми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ноқонуний, ҳужжати йўқ шлагбаум ва парковка темир тўсиқлари олиб ташланмоқда. Бошқа ҳудудларданам шундай ташаббус кутамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизда тезроқ вафот этиш рўйхати сони кўп...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Сувчилар мактаби"нинг 2-мавсумига старт берилди — соҳа бўйича янада чуқурроқ таълим бериш режалаштирилган

Ўтган йили май ойида Давлат раҳбарининг шахсан топшириғи ва ташаббусига кўра, Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда "Сувчилар мактаби" уникал лойиҳаси ташкил қилинганди. Бугун ушбу мактабнинг 2-мавсуми очилиш тадбирида қатнашдик.

Тадбирда маълум қилинишича, ўтган ярим йил мобайнида мактаб туфайли 61 мингга яқин фермерлар-у, қишлоқ хўжалиги мутахассислари сувдан оқилона фойдаланиш, соҳадаги илғор билимлар ва технологиялар бўйича базавий билимларга эга бўлибди. 2-мавсумда эса, аниқ амалий тадбирларга урғу бериш режалаштирилгани, 2024–2030 йилларда 60 минг нафар (ҳар йили 10 минг нафардан) фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши айтилди.

Президент бекорга "Сув—текин" иборасидан воз кечишни кўп таъкидлагани йўқ, бу ёғига масала долзарблиги ортаверади. Сувни тежашни уни энг кўп ишлатадиган соҳа — қишлоқ хўжалигидан бошлаш ташаббуси ҳам бекорга эмас. Бу борада Агробанкнинг соҳадаги тажрибаси инобатга олинган ҳолда, асосий кўмакчи ва молиялаштирувчи банк қилиб танланган.

"Сувчилар мактаби"га эса омад тилаб қоламиз!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Контентлари тўлиқ давлат тилида бўлган “Biz Media” платформаси ажойиб конкурс эълон қилди

Оила даврасида кўришга мўлжалланган, бошқа платформаларда топилмайдиган ва ўзбек тилига профессионал дубляж қилинган кино ёки сериалларни ҳамда фарзандлар учун энг яхши мултфильмларни ўзида жамлаган “Biz Media” платформаси 1 февралдан 20 мартга қадар ажойиб конкурс эълон қилди.

Унда қатнашиб, iPhone 15, Play Station 5, аёллар учун Dyson ҳамда хорижда дам олиш йўлланмаларидан бирини қўлга киритиш мумкин. Бунинг учун Play Market ёки App Store’дан иловани юклаб олиш ва бир йиллик обунани атиги 240 000 сўм эвазига сотиб олиш кифоя. Батафсил.

Ўзбек тилида cара ва сифатли контентларни, энг сўнгги маҳаллий ва хорижий кино ҳамда сериалларни, 70дан ортиқ телеканалларни йил давомида маза қилиб айнан “Biz Media” платформасида томоша қилинг ва ажойиб совғаларни қўлга киритинг.

Иловани юклаб олинг:
Play Market | App Store | Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча бир корейс киносини кўрдим. Бола ҳимоячилари уйга шарт кириб келиб, ёш гўдакнинг танасини текширяпти. Кўкариш сабаб аламзада ота-онага чора кўриляпти. Аниқланишича, бола эмлаш учун поликлиникага олиб чиқилганда ҳамшира ушбу кўкаришни кўрган ва тезда тегишли жойга хабар берган. Биздаям шу кунларга ҳадемай келсак керак. Бугун шунга яна бир қадам қўйилди.

Болалар омбудсмани тўғрисидаги янги қонунни Сенат кўриб чиқяпти. Болаларни нозик қўлларини пахта даласидан чиқариб олганимиз илк, катта қадамимиз бўлса, унинг ҳуқуқларини кафолатлаш, таъминлаш бўйича қонун кейинги асосий қадамларимиздан бири бўляпти.

Танзила Норбоевага кўра, болаларимиз сони 13 миллиондан ўтиб кетибди. Уларнинг таълим-тарбияси, манфаати, ҳуқуқларини таъминлаш давлатнинг, раҳбарларининг асосий сиёсати бўлавериши керак. Сенат раиси хорижда бола ҳуқуқлари бўйича яхши амалиёт бўлса, униям ўрганиб, жорий қилавериш кераклигини урғулади. Шунингдек, Танзила опанинг айтишича, бола ҳуқуқлари бўйича янги комиссия ташкил қилинади ва унга Бош вазир раҳбарлик қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ялпи мажлисда бозорларда ёнғин хавфсизлиги масаласи кўтарилди. ФВВ вакили "биз борсак, қоидаларга амал қилиб, ҳаммасини тартибга солиб қўйишади, кетсак яна ўша эски ҳолат такрорланади. Маъмуриятига жарима қўллаганимиз билан фойдаси бўлмаяпти. Бир қанча бозорлар ёниб кетгани қолганларга дарс бўлмади" демоқда.

Ҳаёлимга биринчи навбатда маҳаллий депутатлар келди. Сенат раисимиз ҳам шуни урғулади. Ростан нега бозорларда ФВВ вакиллари билан маҳаллий кенгаш депутатлари айлангани, ўз тавсияларини берганига кўзимиз тушмайди? Масъулиятни халқ вакиллари олмаса, ким олади?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг 50 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Президент ҳужжати ижроси сифатида ютюбда узатиляпти. Кузатинг.

Онлайн👉 https://www.youtube.com/watch?v=UaCu69HwMrA

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аброр Мухтор Алий 15 суткага қамалди. Унинг қамалиши сабаби нима? Бунинг Муниса Ризаевага алоқаси борми? "Кўча"гачи? Дунёвий давлат принципи ва бошқалар ҳақида фикр-мулоҳаза, янги инсайдлар улашганман. Кириб каналимга обуна бўлинг. Коммент ёзинг. Саволлар бўлса, ўша ерда ҳам беришингиз мумкин.

Видео👉 https://youtu.be/ncBvfgJqHsA?si=nhuJcslLcX8NHoLF

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қуронбоев кўзга ташланмайдиган, соя жойларда юргани яхшиди. Бир қарашда кўзни қамаштиргувчи ўта "мукаммал" шахс. Бу "мукаммаллик" панада ўсгани дуруст эди. Ижро ҳокимиятига ўтгани кутилган натижа бермаслик эҳтимоли жуда катта. Шунингдек, у узоқ вақт омма олдидаги ижро ишларидан узилиб қолганди.

Жойлардан хабарлар келяпти. Эндиликда маҳалла еттилиги эрталаб иш бошлашдан аввал мадҳия айтиши ва видео-фотосини тегишли ташкилотга юбориши сўралаётган экан. Бундан мақсад нима? Бу мақсад президент томонидан қўйилган вазифанинг таркибий қисмими? Ёки бу иш орқали ватанпарварлик даражаси ошиши кўзланганми? Ўзи чиқиб тушунтириш бериши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки барпо этилиши кутилмоқда. Бу қандай лойиҳа дегувчилар учун эслатиб ўтаман. Ушбу мажмуанинг қурилиши ҳақидаги гап-сўзлар 1 йил олдин пайдо бўлган, аммо ўша пайтда лойиҳа чала-чулпа бўлгани учун журналист ва блогерларнинг жиддий танқидига учраганди. Эндиликда мутахассислар 1 йил мобайнида камчиликлар устида иш олиб бориб, пухта лойиҳа ишлаб чиқишга ҳаракат қилишибди.

Мазкур қурилиш ишларига ЮНЕСКО розилик берганми? Аввало, таъкидлаш лозим, қурилиш кўзда тутилган ҳудудда бузиш ёки қуриш учун ЮНЕСКО розилиги талаб қилинадиган объектлар йўқ, фақатгина қурилиш жараёнида 1972 йил 16 ноябрда қабул қилинган Умумжаҳон маданий ва табиий мероси муҳофазаси бўйича конвенция талабларига риоя этилса бас.

Кўпчиликни ўйлантирган масала у ердаги дарахтларнинг кейинги тақдири эди. Айтишларича,  32,6 гектар ердаги дарахтларга зиён етмайди, ҳудуддаги яшиллик нафақат сақлаб қолинади, балки кенгайтирилади ҳам. Сабаби тарихий-этнографик парк ўз номи билан боғлардан, сайлгоҳ ва фавворалардан иборат бўлади. Қолаверса, қуриладиган янги бинолар ҳозиргиларининг ўрнига тушади.

Ҳудудда жойлашган стадион ҳозир жуда абгор, муносиб талабларга жавоб бера олмайдиган аҳволда экан. Шу сабабли унинг ўрнига замонавий, 20 минг кишига мўлжалланган стадион қурилади. Унинг таркибида турли спорт заллари ва иншоотлари мавжуд бўлади. Унгача спортчилар учун етарлича шарт-шароитлар яратиб берилади.

Тарихий-этнографик паркнинг молиялаштириш ишлари тендер орқали ҳал қилинади. Унда яхшироқ таклиф эгаси бўлган компания ютиб чиқади. На давлат бюджетидан, на маҳаллий бюджетдан пул сарфланмайди. Жамоатчилик фикри инобатга олинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўша видео.

https://www.youtube.com/watch?v=dwU9VhNwmKM

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кечаги Ортиқхўжаевнинг Латиповга берган қисқа интервьюси ҳақида фикрларим. У ерда бизнинг номимиз тилга олнибди. Ўша вақтда воқеа аслида қандай бўлганди? Ортиқхўжаев ноҳақми?

👉 https://youtu.be/ravikisdb3A?si=UpiYVKJYWF7X8dDL

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яндекс қайта шакллантирилиш тафсилотларини ошкор қилди

Нидерландиянинг Yandex N.V. компанияси Яндекс бизнесини сотиш бўйича битим тузди. Қайта тузилишдан кейин Яндекс хусусий компания бўлиб қолади.

Энди Yandex N.V. гуруҳнинг бош компанияси ҳисобланмайди, компания менежерлари бошчилигидаги хусусий инвесторлар консорциуми бу ваколатни ўз зиммасига олади. Янги акциядорларнинг ҳеч бири санкцияга тушмаган ва назорат пакетига эга эмас.

“Яндекс”нинг таъкидлашича, янги тузилма “Яндекс”даги аввалги одатий бошқарув жараёнларини сақлаб қолади ва инвесторлар, ҳамкорлар, фойдаланувчилар ҳамда ходимлар олдида компания бизнесининг истиқболи ва барқарорлигига ишончни таъминлайди.

Бу ўзгаришлар Ўзбекистондаги хизматлар фаолиятига таъсир қилмайди. Маҳаллий юридик шахс сифатида фаолият юритувчи"Yandex Go" ва "Yandex Eats" ўзгаришсиз қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Investorlar uchun manfaatli taklif!

🏗 Qurilish bosqichidagi xonadonlarga sarmoya kiritish va daromadingizni xavfsiz ko’paytirishni istaysizmi unda bu taklif siz uchun

🏢 “Zo’rsan” loyihamiz xonadonlariga qulay narxlarda o’z sarmoyangizni kiriting va tez orada yuqori daromadga ega bo’ling

Batafsil ma’lumot uchun

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐 xonsaroy.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Lolazor" подкастни кўрдим. Жаҳонгир Ортиқхўжаев жуда кўп фикрлар билдирган. Бож, бозор, завод, иссиқхона, паркларнинг хусусийлаштирилиши ва бошқалар ҳақида жуда кескин муносабат берган. Амалдаги сиёсатнинг айримлари нотўғрилигини мухолиф шахсий қарашларида ифодалаган. Бу жуда яхши. Тайёр "инфоповод" бўлса, ОАВлар нега шуларни ёритмаяпти? Урғуни кўпроқ шунга қаратиш керак, менимча.

Подкаст👉 https://www.youtube.com/watch?v=DKudIPtCZa4

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Отабек Умаров Париждаги Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тақдирлаш маросимида қатнашди

Парижда дзюдо бўйича нуфузли ҳисобланувчи “Катта Дубулға” турнири ўтказилмоқда. Унга турли хил спорт ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек спорт юлдузлари, хусусан, Ислом Махачев ҳам ташриф буюрди.

Мусобақанинг 73 кг гача бўлган вазн тоифасидаги баҳслар ғолиби, Ишаҳара Татсуки бўлди. Ҳамюртимиз Шахрам Аҳадов эса бронзани қўлга киритди. Осиё Олимпия кенгаши вице президенти Отабек Умаров спортчиларга медалларни топширди.

Батафсил:

https://www.euronews.com/2024/02/03/agbegnenou-proves-too-strong-on-home-soil

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️ФАРЗАНДЛАРИ ХУСУСИЙ МАКТАБ ЁКИ БОҒЧАЛАРГА БОРАДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан, "Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она ва фарзандликка олувчилар томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар» даромад солиғига тортилмайдиган тўловлар хисобланиши белгиланган.

✏️ Яна бир ҳолат шуки, ушбу нормада 3 млн сўмГАЧА дейилмоқда. Бу дегани айнан 3 млн сўм бўлиши керак дегани эмас. Ундан камроқ тўланса хам бу имтиёздан фойдаланиш мумкин, фақат тўловнинг максимал миқдори 3 млн сўм.

Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар бир нарсага амин бўляпман. Бошқарувга аёл кадрларни олиб келиш сиёсати ўзини оқлаяпти. Бу борада президент тўғри йўлда экан. Оддий мисол, болалар омбудсманлигигаям, инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманликка ҳам амалиётни кўп кўрган, жамоатчилик билан доимий ишлаб келган аёл юрист кадрлар олиб келинди. Сурайё опа билан Феруза опани назарда тутяпман.

Энди гапимга асослар келтирсам. Россияда асли ўзбек бўлган мигрантлар боласини калтаклагани бўладими ёки вилоятда боласини урган аламзада эркак иши бўладими, болалар ҳуқуқи бузилиши масаласида нима иш бўлса, тезкор реакция билдириляпти. ППХ ходимиям четда қолмади. Сурайё опа орган соҳасида ишлагани учун каналлариям яхши ишлайди. Россиянинг бир бурчагидаги инсонни ушлатиб Ўзбекистонга олиб келтириш йўлини топяпти.

Феруза опадаям шунақа натижа. Мигрантларни эмгаклаттирганлар кейси бўйича бошқа масъул ташкилотлардан кўра эртароқ ҳаракатга тушди. Буйруқ кутиб тургани йўқ. Мустақил ҳаракатланяпти. Чунки касбининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билади. Мамлакат ичидаги кейслар бўйичаям ҳуқуқий муносабатни ўз вақтида беряпти. Керакли жойга сўровнома киритяпти. Бўлараканми шунақа ишласа? Доим айтганман, президент бошқарувдаям гендер тенглик сиёсатини юргизиб тўғри қилади. Бизни соғлом, ақлли, тажрибали, меҳрибон ва албатта бахтли ўзбек аёллари қутқаради. Ёки бунданам яхшироқ вариантларингиз борми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал