Сувни тежаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сувдан оқилона фойдаланиш энг муҳим вазифадир. Афсуски, Ўзбекистонда ҳам сув муаммоси аллақачон бошланган. Ҳукумат томонидан эса бу муаммони ҳал қилиш учун ишлар жадаллаштирилмоқда. Жумладан, 2023 йил 18 апрель куни сув ҳўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев «Сувчилар мактаби»ни ташкил этиш бўйича топшириқ берганди. Шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси билан эса Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида эса ушбу мактаб ташкил этилди.
Биринчи босқичда ушбу мактабда 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермерлар ва ходимлар ўқитилган бўлса, энди иккинчи босқич доирасида аниқ амалий ҳаракатларга урғу берилади ва унда 30 нафар Туркия, Испания ва Хитойлик экспертлар амалий дарс ўтишади. Умумий ҳисобда 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларини ва билимини ошириш белгиланган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида яна бир янги тизим ишга тушаркан. “IHMA Sanatoriya” деб номланган бу модул кекса ва ногиронлиги бор шахсларга санаторий учун навбат олишда бир қатор енгилликлар беряпти.
Айни вақтда республикада агентлик ҳузуридаги кекса ва ногиронлиги бор шахслар учун санаторийларнинг бир вақтдаги қабул имконияти 1722 нафарни ташкил қилади. Энди бу кўрсаткич 141 нафарга кўпайиши режа қилинган. Бу кетишда санаторийлар йилига қабул қилаётган 51 660 нафар киши 55 000 нафарга ошиши мумкин.
Ҳозир эса навбатда турган шахсларнинг умумий сони 353 000 дан ортиқ. Демак, ҳозир санаторийлар ҳамма навбатда турган фуқароларни ҳам қабул қилишга имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам энг аввал эҳтиёжманд уруш қатнашчилари ва ногиронлари, ёлғиз қариялар ҳақида қайғуришаётгани тўғри қарор бўлса керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Назарбековни қўшиқчи сифатида 2005 йиллардан бери чин мухлисиман. "Сенинг дардинг" албомини Фарғонамга кетишда доим эшитиб кетаман. Аксар қўшиқлари юрагимнинг туб-тубигача кириб борган. Лекин Озодбек акани вазир қилиб, хато қилишди. Қобилияти ижодда эди, сиёсатдамас.
Доимий ва етарли иш ҳақи ишга меҳр уйғотади. Руҳлантиради. Карантиндек форс-мажор ҳолатлар юз бериб қолса, тўй, тадбирлар бир кунда ўлиб қолади. Биз бу йўлдан ўтганмиз ака. Илтимос, ижодга қайтинг, сизни жуда яхши кўрамиз😊
👉 @Zafarbek_Solijonov
Таҳминимча, хорижнинг нохолис матбуотига қарши яратилиши керак бўлган "Миллий контент" амалдаги МТРК раиси ва шу каби раҳбарларнинг ишдан олиниши билан бошланса керак. Бу майдонга учқур отлар керак бўлади. Замон эса садоқатдан кўра давлатчилик яшашини кўпроқ истайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳолат янги йил байрами арафаси Чилонзор (3-квартал тараф)да юз бергани айтилади. Давлатда ҳар бир болани қўпол муомаладан ҳимоя қилиш мажбурияти бор. Буни давлатнинг тегишли ташкилотлари бажаради. Рўйхатда ИИВ ходимлариям бор. Ушбу ҳолатда эса таҳминан 10 ёшли болага ўта қўпол муомала қилинганини кўряпман. Қандайдир ҳуқуқбузарлик аниқланса, боланинг қонуний вакилига мурожаат қилиш керакмасми? Жойида баённома тузилганми? "Шахсига аниқлик киритиш учун" десак, бошқа муқобил вариант топилмадими? Масалан кундалик, дафтарида маълумот (исм-фамилия ва б) учраши мумкин.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларга кўра, бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши мумкинмас. ИИВдан қонуний асос нима бўлгани ҳақида маълумот кутамиз. Юқорида биз урғулаган тартибгаям амал қилинганми? Агар менинг болам қанақа ҳуқуқбузарлик қилишидан қатъи назар орган ходимидан шунақа муомала кўрса, билмадим... Агар бу болачанинг ўрнида ИИВ вазирининг невараси бўлгандачи, унгаям шунақа муомала қилинармиди?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Умра сафари учун хусусий фирмалар устидан назорат эмас, маблағга яраша сифат бўлишини сўранг. Танлов борлигининг ўзи барибир яхши. Гап талашиб қолсангизам давлатни эслайвермасдан. Монополия тугатилганига хурсанд бўлинг. Ҳадеб "қоғожи боякан" демай.
Пулингиз озроқ бўлса, арзонроғида боринг, танлов бисёр ва келишганингизга чиданг. Пулингиз кўп бўлса, марҳамат, қимматлариям боракан, қандингизни уринг. Арзимаган пулингизга шайхлар шароитиниям кутманг. Бозор иқтисодиёти буёғи, берганингизга яраша бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тадбиркор рейтингнинг бизнес эгасига яна бир фойдали жиҳатини айтди
Унинг айтишича, эндиликда компания бухгалтери Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига кириш тартибига қатъий риоя қилиши, ҳаттоки, бу борада KPI жорий қилиш мумкинлигини тушунтирди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзини ошкор қилишни истамаган қашқадарёлик тадбиркор 14 миллиард сўм сарфлаб, 14 та муҳтожни уйли қилибди. Президент Мирзиёев нега тадбиркорларни қўллаётганини тушунгандирсиз?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эртага Наманган вилояти иқтисодий ишлари бўйича судида битта тафтиш ишимиз бор. Худди шу суднинг судьялари томонидан кўрилган апелляция ишида апелляция қарори устидан тафтиш шикояти киритганмиз. Тафтиш ҳам шу судда кўрилади. Бу судда эса 5 нафар судья ва битта вилоят суди раис ўринбосари бор. Жами 6 нафар судья (расмга қаралинсин).
Қизиқ тарафи, апелляцияда 3 киши кўрган ишимизни. Энди тафтишда қолган 3 киши кўраркан. Агар судьяларнинг биронтаси таътилда бўлиб қолса ёки иссиқ жон сал тоби бўлмай қолса (ҳамиша соғ-саломат бўлишсин судьяларимиз) нима бўлади? 2 нафар таркибда иш кўрилмайди. ИПК 16-моддасига кўра, ишларни апелляция, кассация ва тафтиш тартибида кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда ҳайъатда амалга оширилади.
Энди тафтишлардаги холислик масаласига келсак. Битта жойнинг нон-тузини еб юрган судьялар олдинги суднинг қарорини бекор қилармикин? Устоз журналист Турсунали Акбаров ҳам шунга ўхшаш ҳолатни кўрганида қўлига қалам олиб шундай деб ёзганди:
масаланинг ижтимоий-маиший жиҳати ҳам борки, бу, жуда юмшоқ айтганда «ҳамкасблар бирдамлиги»га бориб тақалади. Битта туман судьяларининг тўйи бир, маъракаси бир, у ёғини сўрасангиз катта раҳбари ҳам битта.
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги ҳақида билиб олинг!
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашмоқда.
Семинар-тренингнинг мақсади қарорнинг мазмун-моҳияти, Барқарорлик рейтинги бўйича тадбиркорларга бериладиган имтиёз ва преференциялар, барқарорлик рейтингини аниқлашдаги автоматлаштирилган платформа билан таништиришдан иборат.
Муҳим тушунчалар ҳосил қилиш учун ушбу ҳавола орқали тренингни онлайн кузатиб боринг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган конституциямизнинг илк моддасида Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгилаб қўйилган.
Конституция бош қомус ҳисобланади. Унда давлатчилик фундаментлари қўйилади. Кейинчалик аксар фундамент — моддалар учун қонун ёки қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳам (ҳуқуқ тизимимиздан келиб чиқсак) талаб этилади. Чунки шу тарзда махсуслашиш ва сўнгги нуқтани қўйиш керак бўлган жойлари кўп.
Конституциянинг мен урғулаган, "дунёвий" ва "ижтимоий" давлат эканимиз ҳақидаги қисмиям айнан шу каби янги қонунга муҳтож. Дунёвийлик нима, ижтимоий давлатчи, унинг қандай критериялари бор, бу борада сиёсат қандай, қай тартибда ва қайси ташкилот орқали амалга оширилади, назоратичи ва бошқа саволларга айнан қонун орқали жавоб топишимиз мумкин бўлади.
Бироқ орадан шунча вақт ўтса ҳамки, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдаги қонун ижодкорларимиз бу борада сукут сақлаб келмоқда. Бироқ Президент Хитой сафаридан қайтиши билан айнан шу саволни масъул ташкилотларга қаратиши турган гап. Нега мазкур ҳужжат ҳануз ишлаб чиқилмаётгани давлат раҳбарининг асосий саволи бўлади деган умиддаман.
👉 @Zafarbek_Solijonov
📢 Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича Лойиҳа офисларига ишга таклиф этамиз!
Агар сиз соғлиқни сақлаш ёки таълим тизими ривожланишига ўз хиссангизни қўшиш, келгуси йилларда миллатнинг саломатлиги ва билимини шакллантириш ислоҳоти билан шуғулланадиган жамоа аъзоси бўлиш истагида бўлсангиз, ушбу имконият айнан сиз учун!
Асосий вазифалар:
• Таълим ва тиббиёт соҳасидаги амалдаги ёндашувлар ва тажрибалар таҳлили;
• Ушбу соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича янги ғоя ва ечимлар ишлаб чиқиш;
• Халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Лойиҳа офисига тиббиёт ёки таълим тизимида чет элда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар зарур. Агар сиз ушбу соҳаларга хисса қўшиш ниятида бўлсангиз резюме (CV) ва ушбу соҳаларни қандай ислоҳ қилиш тўғрисида фикрингизни ёзиб, @projectofficevacancybot ботига жўнатинг.
❗️Диққат: ботни ишга туширгандан сўнг, резюмени юклаб, юборишингиз сўралади.
Тиббиёт ва таълимда тарихий ислоҳотларни амалга ошириш учун жамоага қўшилинг!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳаммасидан алам қиладигани бор. Шунча энг муҳим саволларни истеъмолчи, блогер, журналистданам кўра, депутатлар бериши керак эди. Бу саволларни бериш керак бўлган вакилларимиз айнан депутатлар. Биз уларга шундай саволлар ташлаши учун овоз бергандик.
Бироқ депутатларни яхшилаб қидирсак, ош марказидан, ҳисобот учун расм тушиб юрган маҳалласидан, хонасида ютюбдан видео кўриб ўтирган ҳолатда ёки ижро ҳокимиятига суйкалаётган ҳолатда топсак керак. Ҳамма нарса алмашиб қолгандек. Дунё бор ва биз бор, алоҳида.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Kun.uz молодец. Отабек Бакиров ва Артелга баҳс учун минбар берибди. Кузатинглар😎
👉 https://www.youtube.com/live/X6E04loVH2g?si=doapRimib-tdzUiI
@Zafarbek_Solijonov
Сариосиёдаги президент мактабида тинчликми? Расмийлар муносабат бериши керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Энди Ўзбекистон ҳудудида айрим турдаги, жумладан, инсон томонидан истеъмол қилинмайдиган, фақат саноат мақсадида, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган маҳсулотларни (палма ёғи, бўялган мато, ип калава кабилар) фақат пул ўтказиш йўли билан сотиш жорий қилинади. Бу ҳақда 31 январь куни тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги бўйича ўтказилган тақдимотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев айтиб ўтди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
МТРКнинг узоқ йиллик раиси Алишер Ходжаев лавозимидан олингани айтилмоқда. Ўрнига Бош вазир котибиятида ишлаган Абдурашид Жўрабоев раис бўлган дейишмоқда. Мен журналист Хайрулла Нуритдинов раис бўлса керак деб ўйлагандим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги чиққан видеолардан хулосаларим: ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимларини видеотасвирга олиш биринчи навбатда ўзларига керак. Чунки видеони сиздираман деган аламзада инсон аноним профилдан ҳам буни уддалайди. Уни тополмай қоласиз. Бунга чегара қўя олмайсиз. Ундан кўра ҳақиқий ҳолатни кўрсатаман деган шахсга эса чегара қўймаслик керак.
"Обрўсизлантириш учун видео тарқатиш тақиқланиши" ҳақ бўлган тарафнинг ўзининг ҳақиқатини кўрсатиш уёқда турсин, бу қисм умуман видео олиш тақиқигача олиб боради. Исталган орган ходими ҳуқуқий саводи кам инсонга "видеога олиш мумкинмас" принципини қўллайди. Аксар давлат ташкилоти ичида ватандошлар учун телефондан фойдаланиш ҳуқуқи тақиқлангани камми?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳолат бўйича тегишли муносабат олдим. Уларга кўра, ўша ҳудуддан 102 ишонч рақамига қўнғироқ бўлган. Унда ҳудудда пиротехника воситалари фойдаланилаётгани ҳақида хабар қилинган. Икки ходим етиб борган. П.К.дан ташқари бошқа болачалар қочиб кетган. П.К. эса суҳбат вақти ходимларни ҳақорат қилган. Уни кўздан кечиришганда ёнидан пиротехника воситалари чиққан.
Шахсига аниқлик киритиш жараёнида П.К. уларга хизмат вазифасини бажаришларига ҳам қаттиқ қаршилик қилган. Уларни ҳақоратлаган. Кейинроқ бола билан инспектор-психолог ҳам суҳбатлашган. Тарбияси жуда оғир бўлган. Онаси ҳам ишга жалб қилинган. Унга ҳам фарзанди ҳуқуқбузарлик содир этгани ҳақида тушунтириш берилган. Оилавий шароити оғирлиги, "темир дафтар"да тургани боис қонуний вакили - онасига маъмурий баённома расмийлаштирилмаган. Бундан ташқари, ходимлар ҳатти-ҳаракати устидан хизмат текшируви ҳам олиб борилган. Вояга етмаган шахсга қўпол муомаласи учун касб маданияти кодексидан келиб чиқиб уларга хайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳурматли обуначилар, агар сиз Россияда яшасангиз ва ишласангиз, у ҳолда сизга Tinkoff Black debet картасини олишингизни маслаҳат бераман. Бу сизга МДҲ давлатларига тез ва қулай пул ўтказиш имконини беради. Tinkoff Black картасини бепул расмийлаштириш учун сиз Россия фуқаролигига эга бўлишингиз шарт эмас.
Картанинг афзалликлари:
• Тинкофф Pro обунаси билан МДҲ давлатларига ойига 50 000 ₽ гача пул ўтказинг. Обунасиз — 20 000 ₽ гача. Ундан кўпига - телефон рақами бўйича ўтказмада ўтказма суммасининг 1% миқдорида комиссия;
• Тинкофф ҳисобидан чет элдаги картага бир зумда пул ўтказиш. Пулдан банкка бормасдан дарҳол фойдаланиш мумкин;
• Пул ўтказмасини амалга ошираётганда, олувчи яширин тўловларсиз миллий валютада қанча пул олишини дарҳол кўрасиз;
Тавсифдаги ҳаволадан ўтинг ва Tinkoff Black дебет картасини расмийлаштиринг - https://l.tinkoff.ru/Zafarbek_Solijonovtg
Реклама. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid:LdtCKTUbh
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мусофирлар учун янгилик!
Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш учун яна бир имконият пайдо бўлмоқда.
Янги тўлов тизими — KwikPay
Сиз учун:
- қулай интерфейс;
- пул бир зумда келади;
- исталган банкдан ўтказмалар учун 0% комиссия.
KWIKPAY — ҳозироқ юклаб олинг.
👉 Иловани юклаб олинг
Обуначим видео ташлабди. Божхонадаги оддий бир иш куни экан. Турли ҳарактердаги инсонлар ҳар дақиқада божхона пунктларида ҳаракатланади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида муомала қилиш керак бўлади. Тижорат учун мўлжалланган барча товарларга бож тўлаш талаби қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Божхона ҳарбийлари қонун талабини бажаради холос.
Қайсидир қонунни ўзгартиришни ана депутатларингиздан сўранг. Божхоначилар қонун талабини бажаради. Бажармаса, ўзлари жавобгарликка тортилади. Оиласи бор. Улар ҳам ватандошларимиз. Халқ хизматкори экан деб видеодагидек муомала қилиб ташламанглар. Ҳақ бўлсангиз, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинглар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Навбатдаги ҳужум. Бу сафар гапиртирилган тил Сергей Михеев. Ўрус пропагандачиларидан бири ва сиёсатшуноси. Думадаги "Справедливая Россия" партиясининг аъзоси, Соловёв шоусининг доимий иштирокчиси, Россия Федерацияси Давлат Думаси, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси, Қрим автоном республикасининг россияпараст ҳукуматининг маслаҳатчилар гуруҳи раҳбари, Кремл манфаатида энг кўп ёлғон ахборот тарқатувчилардан бири ва албатта туппа-тузук харомизода.
Яхшиям ораларида исроиллик сиёсатшунос Яков Кедми боракан, уларга кўзгу тутди. Лекин у бир ўзи эди. Мигрантларимиздан биринчи навбатда ўрус манфаатдор, яхшигина. Бу тан олмасаям. Айтганча, миллий контент нима бўлди, президент масъул қилганлар? Ўтираверамизми, шунақа тиррақилар телевизорларимизда халқимиз онггини захарласаям?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Юристкадр лойиҳаси асосчиси Саидали ака ёзмоқда:
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судида 2024 йил 22 январь куни собиқ прокуратура ходимини ишга тиклашга оид суд бўлиб ўтган. Бу судда жуда ғалати ва бизнинг наздимизда адолатсиз қарор чиқарилган.
Ишни кўрган судья Ж.Балтабаева ПҚ-2036-сонли қарор билан тасдиқланган низомда прокуратура органлари ходимларининг меҳнат низолари Бош прокурор томонидан кўриб чиқилиши белгиланганидан келиб чиқиб, бу иш фуқаролик судига тааллуқли эмас деган хулосага келади. Ва суд иши юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқариб, фуқарога Бош прокурорга мурожаат қилиш кераклигини тушунтиради.
Мана сизга янги Конституциямизнинг 55-моддасидаги “ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” деган қоидасининг суддаги ҳақиқий аҳволи.
Янгиланган, ҳа, ўша янгиланган Конституциямизда ҳар кимга, у ҳох оддий ишчи бўлсин, ҳох органдан бўшаган бўлсин, уларга ўз ҳуқуқ ва эркинлигини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи бериляпти. Конституция буни кафолатлаяпти. БИРОҚ БУГУНГИ СУДЛАРИМИЗ...!
Айтингчи, қайси юристнинг виждони қабул қила олади мана шунақа суд қарорларини?
Ундан ҳам қизиқ жойи, собиқ ходим (ходим эмас, собиқ ходим деяпман) аслида Бош прокурорга 2023 йил 16 ноябрь куни почта алоқаси орқали ишга тиклаш бўйича ариза берган бўлган ва бу ўша суд ажримининг ўзида (иккинчи бетида) ҳам кўрсатилган. Лекин бундан иш чиқмаган.
Агар суддаки Конституция ишламаётган бўлса, одамлар бошини қаерга урсин?!
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Мен учун ҳамкорларим ҳақида тўла ахборотга эга бўлиш муҳим" — Зафар Ҳошимов
"Корзинка" супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги ҳақида фикрларини билдирди. Унга кўра, мезон жазолайдиган ёки жарима соладиган нарса эмас. Бу – тадбиркор учун ойна. Камчиликларни кўриб, шуни устида ишлайдиган андоза.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Паспорт ёки “id” карта эҳтиётсизлик оқибатида йўқолиб қолса, давлатга жарима тўлашнинг нима кераги бор?
Дейлик, жарима тўлашни нормал деб қабул қилсак, амалда белгиланган БҲМнинг 0,5 бараварини 4 карра кўпайтиришдан ким манфаатдор?
Депутатлардан бири Ўктам Исломов Палатада ўтган ялпи мажлисда кўрилган қонун лойиҳасидаги ўзгаришларга эътирозини билдирар экан, юқоридаги саволларни ўртага ташлаяпти.
Ҳақиқатдан ҳам, бирорта соғлом фикрлайдиган фуқаро паспортини атайин йўқотмайди. Эҳтиётсизлик қилиб йўқотса, хоҳласа-хоҳламаса паспортини янгилайди. Янги паспорт учун ҳам давлатга тўловини амалга оширади. Камига яна жарима тўлатишнинг нима кераги бор?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Расул аканинг фикрларига юз фоиз қўшиламан ва қўллаб-қувватлайман. Эндиликда Кремл иштаҳасини очиқчасига кўрсата бошлади. Аввалига бошқарув, ҳокимият, бойлигимизга қизиқаётган чўчқалар бугунга келиб миллатчилигимизга хавф солишни бошлади. Ичкарида ҳам ўрусга симпатияси бор ҳар қандай шахс жазоланишини истаймиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кечаги баҳсни кўрдим. Баҳс бошидаёқ Элтэхсаноат бошлиғи ўринбосари баҳсдан кетиб қолди. Селектрга ўрганган кўнгил сўраган талаб ҳам кулгули. Лойиҳа эгаси, манфаатдори охиригача ўтириши керагиди. Жуда кўп савол уларга қаратилганакан. Кетиб қолмоқчи бўлган одамга Kun.uz операторининг очкиси ёқмаслигиям баҳона бўлаверади. У баҳонадан фойдаланди. Уюшма раҳбариятида ўзининг ҳатти-ҳаракатларини тўғри эканини тушунтириб беролмайдиганлар ўтираркан. Билиб олдик.
Баҳсга келсак, баҳсга Артел чақирди. Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров эмас. Артел раҳбари эса саволларининг кўпини аниқ сўрай олмади. Жумлаларнинг айнан ўзини айтганда, балки Отабек ака "Картел деганда уюшмани айтдим ёки паразит деганда шуни тушунаман, мана тарифи" деб балиқдек сирпаниб чиқиб кетолмасди. Яна Артел раҳбари баҳсда "ўзбемизаю" фишкасидан такрор фойдаланди. Бир пиёла чойимиз бор, заводга келинг айланамиз, сизни ўқийман ва шу каби кераксиз жумлаларни кўп ишлатди. Баҳсга чақирган одам бунақа жумлаларни ишлатиши энсани қотираркан.
Отабек ака давлат кафиллигида хусусий компанияларга хориж кредити олингани, бунда Артел бор-йўқлиги ҳақидаги саволни маҳкам ушласа керак деб кутгандим. Муҳит кўп чалғитди шекилли, шу саволга батафсил жавоб кўрмадим. Лекин уюшма таркибида Артелнинг ўрни ҳақидаги савол ростанам долзарб. Отабек ака урғулагандек, Артелнинг уюшмага таъсири кўпроқми? Уюшманинг ўзи мустақилми жойми?
Баҳснинг техник тарафига қарасак, бошланишига барибир ёмонмас. Бироқ ташкилотчилар кейинги сафар микрофон, иштирокчиларга вақт ажратиш ва бошқа регламентга кўпроқ диққат қаратишини истардим. Журналист Мадинага осон бўлмагани кўриниб турибди. Бироқ у ҳаракат қилди. Бунақа майдонда қачондир пишиши керагиди. Уям ўзига бир нималарни хулоса қилгани аниқ.
Энг асосийсини айтсам, баҳсда ким ютгани, ютмагани қизиқмас. Менга давлат, халқни менсимаётган лойиҳа ташаббускорлари тақдири қизиқ. Чунки Kun.uz'га кўра, нафақат Адлия вазирлигига, балки Савдо-саноат палатасига киритилган лойиҳада ҳам маиший техника импортига оид чеклов акс этган банд бўлмаган. Лойиҳа Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши муҳокамасигаям киритилмаган. Шунча нарсани Президент Мирзиёев билармикан? Қандай реакция қилиши қизиқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сўз эркинлиги? Тез орада бу жумлаларни унутсак керак. Буларнинг мумммога энг яхши ечими оғиз ёпиш бўлиб қолаверса керак. Халқ эса муаммо билан доимгидек ёлғиз қолаверади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Узкардда носозликлар бўляпти шекилли. Расмийлари муносабат бериши керак. Клик, Пейми, Узум ва бошқаларга уланган карта рақамлардаги суммалар нол бўлиб қолган. Пулим қани деб қўрқиб кетманглар. Нақд пул олволинглар бугунча😁
👉 @Zafarbek_Solijonov