Қирғизистонда бир нечта мустақил журналистлар ҳибсга олинди
Қирғизистон махсус хизматлари ва милиция ходимлари 24.kg ахборот агентлиги ҳамда Temirov Live ютуб-каналининг Бишкекдаги офисларида тинтув ўтказди.
18 январ куни Бишкекдаги суд журналист ва Temirov Live лойиҳасининг собиқ ходимлари бўлган 11 кишини икки ой муддатга ҳибсга олди. Бир кун олдин ички ишлар органлари ходимлари уларни оммавий тартибсизликларга даъват қилиш иши бўйича қўлга олганди.
Лойиҳа асосчиси Болот Темиров ички ишлар вазири бу орқали қариндошларидан бирининг қимматбаҳо мулки тўғрисидаги материал учун қасос олаётганини айтган.
Унинг изоҳлашича, жамоаси ИИВ раҳбарининг мулки ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 750 минг доллар миқдоридаги маблағ ўғирлангани тўғрисида суриштирувлар эълон қилган.
«Биз Улан Ниязбековнинг амакисининг нефт бизнеси, Бишкекнинг қимматбаҳо ҳудудида вазирнинг амакиси ва онаси номига расмийлаштирилган уйларни аниқладик. Манбаларимизга кўра, у ўша жойда яшайди. Биз унинг ИИВ тизимида ишлаш чоғида бойлик орттиргани мавзусини кўтаргандик», — дея қайд этган журналист.
Жапаровнинг президентлиги даврида ОАВ сайтларини судгача блоклаш оддий амалиётга айланди. 2021 йил августида қабул қилинган фейклар тўғрисидаги қонун бунда қўл келмоқда. Мазкур қонун Маданият вазирлигига нотўғри маълумотлар чоп этилган тақдирда суд жараёнисиз сайтларни блоклаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини беради. Ахборот ишончли ёки йўқлиги борасида қарорни вазирлик ходимлари ўзи қабул қилади.
Freedom House нодавлат халқаро ташкилоти баҳоларига кўра, 2021 йилда Қирғизистон эркин бўлмаган мамлакатлар тоифасига киритилган. Мамлакат сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролик эркинликлари даражаси бўйича 100 дан 27 балл олган. Freedom House мамлакатда мухолифатчилар ва фаоллар таъқиб остига олинганини қайд этган.
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) рейтингида эса Қирғизистон матбуот эркинлиги даражаси бўйича 50 позицияга пастлаган ва 122-ўринни эгаллаган — Тунис ва Нигерия ўртасида.
🔥@fayzboguz
Бир вақтлар ТВда кўрган ўзимизнинг Мерлин сериалимиз эсингиздами? Сеҳргар Мерлин Мэбга душман бўлади. Мерлин ёвуз Мэбни тўғри йўлга бошлаш учун уришадиям, яхши гапириб ҳам кўради. Лекин барибир фойдаси бўлмайди. Охири уни енгишнинг бир йўлини топади — унутади. Унутилган жодугар Мэб чинқира-чинқира ғойиб бўлади. Жуда зўр саҳна.
Сўз эркинлигига қарши бўлган, тепадагиларнинг оёғини ялайдиган, сайловчиларига қарши борадиган ўша аламзада депутатга ҳам шундай усулни қўллашимиз керак. Бугундан шунчаки унинг борлиги, мавжудлигини инкор этайлик. ОАВ ва блогерлар унинг гапларига эътибор бермайлик. Уни тарих ўзи эслаб қолиб, авлодига қандайлигини ҳар қадамда эслатиб туради, ҳали кўрасиз. Жодугар Мэб депутат. Никита сўрашмай тўғри қилганакан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг ялпи мажлиси бугун ҳам YouTube орқали онлайн ёритилмоқда. Кузатиб боришингиз мумкин. Кечагина Тошкентдаги ҳаво масаласини кўтаргандим. Ундан олдин ҳам бир қанча фаоллар бу масалада бир қанча фикрлар берган. Вазият жуда жиддий.
Чорани биринчи навбатда ҳуқуқий таклиф, таъсир чораларидан бошлаш керак. Сенатда экологик вазиятни яхшилашга доир Қонун кўриб чиқилди. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун юзасидан Сенат Раиси ўз муносабатини билдирди:
"Экологияга оид қонунларда ва умуман қонунчиликда, ноаниқ, яъни турлича талқин қилиш ва қўллаш мумкин бўлган нормаларнинг бўлиши тўғри эмас. Бу ҳол амалиётда турли муаммолар, тушунмовчиликлар, норозиликлар ва энг ёмони коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.
Шу жиҳатдан қараганда, киритилаётган ўзгартиришлар жуда муҳим. Чунки мамлакатимизда саноатлашув даражаси йилдан-йилга кенгайиб боряпти. Бундай шароитда экологияга таъсирлар кўлами ҳам ортиб боради. Айниқса, бугун пойтахт Тошкентдек йирик шаҳарларимизда ҳавонинг ифлосшланиш даражаси белгиланган меъёрлардан ошиб кетишининг олдини олишда ана шундай аниқ ҳуқуқий нормалар муҳим аҳамият касб этади.
Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси нафақат ушбу қонунни кўриб чиқиш, балки ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ муаммолар билан жиддий шуғулланиши, тегишли давлат органлари билан ишлаши, жамоатчиликни кенг жалб этиши зарур".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яшаш ҳуқуқимни поймол қилманг!
Хўш, бизни секинлик билан ўлдириб бораётганлар нега жавобгарликка тортилмаяпти? Нима сабабдан уларнинг хатти-ҳаракати жиноят деб баҳоланмаяпти? Нима учун бирор-бир кучишлатар тизим бу жараённи тўхтатиб қолмайди?
Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/yashash-huquqi-1-18
Telegram | Facebook | X | Instagram
Учувчисиз учадиган аппаратлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилмоқда
Маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида аниқланган учувчисиз учадиган аппаратлар давлат ҳисобига мусодара қилиниши, қонунга хилоф равишда ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод қилиниши ҳамда ушбу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 2444-моддасида белгиланган санкцияларга муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда, яъни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик назарда тутилмоқда.
Бирдан жиноий иш очилмайди ва бир марта юқоридек имкон берилади. Жиноятлар сониям камаяди шунда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айтганча, мажлис бошидаёқ сув муаммоси кенг муҳокама бўлди. Масъуллар қилинган ишлар бўйича ҳисобот берди. Маълум бўлишича, Сув кодекси лойиҳасиям ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Солиқ тўловчилар, кузатинг. Танзила Норбоева нутққа чиқадиганларга регламентга амал қилиб, аниқ, лўнда, тушунарли ва қисқа гапиришини сўраяпти. Икки-уч сафар олдинги мансабдордек "тайёрланмай келгандим" деб вақтимизни ўғирламай деб урғулаяпти опа.
Онлайн
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айни вақтдаям бир қанча вилоят ҳокимлари Хитойда юрибди. Уларга Президент Администрациясидан "бошланғич келишувлар бўлган, борасизларда, манфаатларимиз юзасидан иккинчи босқичини бажарасизлар, кейин Президент бориб қўл қўйиб келади, соққа бўлади" дейилган.
Миромонович Хитойга бораркан шу кунларда. Мендаги манбаларга кўра, битта хитой бизнесмени вилоят ҳокимига "Президентингиз Раисимиз билан зўракан, ҳудудингизда битта завод қуриб бераман, фақат Президентингиз компаниям номини Раис билан суҳбатда айтсин" дебди. Вилоят ҳокими эса "қизиқмисан, мен унақа қилолмайман, менга давлат миссиямни чизиб берган, қўй унақа ишларга мени аралаштирма" деган.
Хитой Раиси Мирзиёевга дўстим деб мурожаат қиларкан. Пули келсин-у, бошқаруви келмасин. Ўзимизники яхши, секин ўшани яхшилаб, шаффофлик ва очиқликни таъминлаб борсак бўлди. Эркинликдан зўри бораканми, ҳам қорин тўқ бўлса.
👉 @Zafarbek_Solijonov
❓Омадингизни синаб кўришни ва "Асл Белгиси"дан смартфон ютиб олишни ҳоҳлайсизми?
👨💻 Асл Белгиси (iOS ва Android) иловаси орқали Data Matrix кодларини топинг ва сканерланг ҳамда Instagram ва Telegram расмий каналларга обуна бўлинг.
‼️Телеграм каналига обуна бўлишни ва юқоридаги «Иштирок этиш» тугмасини босишни унутманг. Шунда, сиз иштирокчилар рўйхатида кирган бўласиз!
🏆4та совринли ўрин бўлади ва ажойиб смартфонлар тақдим этилади!
Aкция шартлари ва совринлар
@aslbelgisi
Одамлар хоҳ ислоҳотлар, хоҳ инқирозли ҳолатлар ҳақида бегоналардан эмас, давлатнинг ўзидан эшитса, расмийларга нисбатан ишончиям ошади, вазиятни тўғри баҳолайди ҳам.
Бир қарашда оддий кўринган мана бу репортаж кейинги йилларда Президент бошлаб берган очиқлик сиёсати парламент фаолиятида ҳам акс эттирилаётганидан далолат.
Биринчидан, депутатлар ҳам #тозаҳавокерак флешмобини ўтказаётган жамоатчилик вакиллари билан бир ҳаводан нафас олаётгани “маълум бўлди”. ☺️😃
Иккинчидан, халқ вакиллари ҳукумат аъзоларига нисбатан қонунда белгиланган таъсир чораларини қўллашлари мумкинлигини эслатиб қўйишгани эътиборимни тортди.
Парламент Қуйи палатаси фаолиятида очиқлик ва жасорат трендга айланишини хоҳлардим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
❗️UDEA Лондон Қироллик Коллежи билан биргаликда молия ва банк сектори мутахассисларига янги имкониятлар таклиф қилади
Буюк Британиянинг энг қадимий ва нуфузли коллежларидан бири — Лондон Қироллик Коллежи UDEA университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда сиз Лондон Қироллик Коллежининг Молиявий сиёсат ва бошқарув бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ариза топширингиз ва ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН қопланадиган грантлардан бирини ютиб олишингиз мумкин!
Шунингдек, коллеж Банк иши ва молия, Молиявий активларни баҳолаш ҳамда Иқтисод ва молия каби 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани таклиф қилади.
Батафсил маълумот учун:
☎️ 97 166 00 08
🌏 https://udea.uz/kings-college-london/
Ариза учун ҳавола: https://udea.uz/apply-to-kcl-postgraduate-programmes/
Ислоҳот бўлиши, сўз эркинлиги ривожланиши векторини Адлияга қараб олардик. Давлетов вақтида Адлия ишлаётганини кўрсатиб бера оларди. Ривожланган давлатларнинг ҳуқуқ тизимидан нималарнидир олиб, ўзимизга имплементация қилаётганига кўп гувоҳ бўлардик. Ҳозирги Адлиядан, бошқарувидан мен умуман қониқмаяпман.
Яқинда hudud24'да "ҳуқуқ ветеранлари" чиқарган мақола эса жуда ғалати чиққан, жуда. "Айниқса, сўнгги пайтларда ўз касбига ва жамоасига хоинлик қилиб, ҳамкасбларига туҳматлар ёғдириб обрўсизлантириш орқали манфаатини кўзлаган инсонлар пайдо бўлди. Биз ўз умрининг аксарият қисмини шу соҳага бағишлаб келган фахрий ҳуқуқшунослар бундай хиёнатни қаттиқ қоралаймиз" — мақоладан парча, аҳволни қара)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Уйчи ҳокимлиги муносабатида ҳоким қариндошлари ҳомийлик ёки ўз ҳисобидан борди демоқда. Бироқ юқоридаги рўйхатда улар маҳалла фаоллари сифатида кўрсатилган. Видеода журналист улар ростан ҳам Уйичага қарашли маҳаллада туриш-турмаслиги масаласини кўтарган. Бироз сукут. Уйчи ҳокими ўринбосари эса ҳоким маблағни шакллантиргани учун (бергани учунмас) оиласи ҳам борадида демоқда.
Кимнинг гапи рост ва кимга ишонайлик?)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қизиқ муносабат😁
2024 йил 1-3 январь кунлари, ҳақиқатдан ҳам, ички туризмни ривожлантириш мақсадида жами 45 нафар хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳри бўйлаб уч кунлик саёҳат уюштирилган. Саёҳат “Зарҳал Заркент зўртепа“ МЧЖ орқали ташкил қилинган бўлиб, ҳомийлик ва борувчиларнинг ўз шахсий маблағи ҳисобидан амалга оширилган.
Саёҳатга туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева раҳбарлигида тумандаги мавжуд 56 та МФЙда фаолият олиб бораётган маҳалла хотин-қизлар фаолидан ўз хоҳиш-истагига кўра 38 нафар, оқила аёллар, пиллакорлардан 5 нафар, туман ҳокимининг оила аъзоларидан 2 нафар хотин-қиз борган.
Ижтимоий тармоқларда “Уйчи туман ҳокимлиги 2023 йил декабрь ойида “Аёллар дафтари”да турувчиларни саёҳатга олиб борган”,-деган нотўғри маълумотлар тарқатилган.
Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси исталган вақтда ўз маблағи ҳисобидан саёҳатга чиқиши мумкин ва бу қонунчиликда тақиқланмаган.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 @Zafarbek_Solijonov
Овқатларни яхши қиласан, маҳалла чоллари, бева кампирларнинг кўнглини овлаб юр. Оёғини уқалаб тур, тиззасига туз йиғилади. Ўзинг ҳам колхозсан, биласан, уларам ёшлигида пахта деб, тизза бўйи сувда "Ўзбекистон гулзор, ҳам шаҳри лолазор" деб ашула айтиб юрорган, шамоллатиб. Қулоғига райҳон илиб турсанг, бирга нарда ўйнасанг етади. Ўшеттаям бир айёрлик бошлама, оддий нарда у. Ишинг беш бўлсин. Яхши кадрларга жой берганинг рост бўлсин.
PhD'чиларданам соққа қилмаслигинг керак эди. Энди президент қолганларниям "рамка"сига солиб қўйса, бу соҳаям нисбатан тозаланарди. Олий таълим мутасаддилари олийгоҳларда мажлис қилиб, айнан шу масалада тушунтириш бериб, бас қилларинг деб юрганидан хабаримиз бор. Яхшиликлар бўлўрсин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент яқинда фойдасиз ташкилот "КРУ"ни тугатворди. Бир вақтлар сунъий кучсизлантириб қўйилган прокуратура департаментига ишонч билдиряпти. Аммо қонунчилик ва унинг ижроси масаласида қилишимиз керак бўлгани кўп. Сенат Раиси айнан шуларни санади:
"Коррупцияга қарши курашишда айрим йўналишларда муаммоларимиз ҳам етарли. Масалан, қонунчилик хужжатлари лойиҳаларини кооррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга юзаки ёндошилмоқда. Давлат харидлари билан боғлиқ бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, субсидиялар ажратиш жараёнларидаги ноқонуний ҳаракатлар, назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ноқонуний текшируви каби ҳолатлар сақланиб қолмоқда".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат Ветнам билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Балли, уддабурон ўзбегим. Тадбиркор Миртоҳир Мирзиятов Россияда зўр ишларни амалга оширган экан. Унинг ҳикоясини эшитиб қойил қолдим. У дастлаб Россияда бошлаган тадбиркорлик фаолиятини кейинги 7 йилда Ўзбекистонда ривожлантирибди.
Демак, мана Ўзбекистонда ҳам маза қилиб ишлашяпти, деган хулосага келдим.
"Ўзим сезганим, 3-4 йилдан бери тадбиркорларга эътибор катта. Ишласангиз, натижаси сезиляпти. Ҳозир яхши машина олсангиз, демак, яхши ишлаяпти, дейишади. Илгари бундай эмасди", – дейди "Chipland" МЖЧ раҳбари Мирзиятов.
Дарҳақиқат, тадбиркорлар юртимизга қайтиб, шу ерда бизнес қилаётгани мамлакатимиз ростан ҳам ўзгарганидан далолат беради. Савдо-саноат палатаси фаол тадбиркорларнинг фаолиятини эътироф этиб, махсус лойиҳа орқали ана шундай тадбиркорларни халқимизга танитаётгани ҳам эътиборга молик жиҳатдир.
https://www.youtube.com/watch?v=bWJ3VM78Zvg&t=66s
👉 @Zafarbek_Solijonov
Парламент палаталарининг фаолиятидаги параллелликни ва бир-бирини такрорловчи ваколатлари аниқлаштирилмоқда, Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилмоқда. Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда. Бундан ташқари Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилиши, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилиши назарда тутилмоқда.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Жойлардаги муаммоларга ечим топишда бюджет омилига, яъни, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир лойиҳаларнинг Давлат бюджети параметрлари ва мақсадли дастурларга киритилишига устувор аҳамият қаратилди. Хусусан, Сенат таклифлари асосида 150 га яқин лойиҳага 2024 йилги Давлат бюджети доирасида қарийб 1 трлн сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Умуман, мазкур амалиёт доирасида 2020 йилдан буён Сенат таклифлари асосида жойлардаги 5 мингдан зиёд муаммоли масалани ҳал қилишга жами 11 трлн сўмдан зиёд бюджет маблағлари йўналтирилди" — Танзила Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева тўғри айтяпти, умуман олганда 2023 қонунчилик яхшиланиши учун анча масъулият ва натижали йил бўлди. Кўрилган 91 та қонуннинг деярли 30 фоизи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилганди. Ижтимоий ҳимоя бўйичаям ўндан ортиқ қонунлар қабул қилинди.
Сенат ташаббуси билан қонунчиликка "оилавий (маиший) зўраворлик" тушунчаси киритилди. Аёллар ва болаларга зўравонлик қилганларга жазода енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Qanday qilib butun oila bilan Turkiyada 55 foizgacha tejamkorlik bilan dam olish mumkin
Yozgi dam olish foyda bilan! Erta band qilish aksiyasining ikkinchi bosqichi yakunlanishiga 14 kun qoldi.
🇹🇷Antaliya, Alaniya, Bodrum, Dalaman (Marmaris, Fetxiye) “Uzbekistan Airways”da toʻgʻridan toʻgʻri uchish bilan.
MEHMONXONALAR ROʻYXATI VA NARXLAR BU YERDA
📞Bogʻlanish:
+998712017777
Zulfiya | Bekzod | Sitora | Shirin
🌐 Telegram
🌐 Instagram
Artel компанияси Kun.uz ва Bakiroo'ни майдонга чорлаяпти:
«Kun.uz нинг Youtube каналидаги «Maishiy texnika narxlari oshadimi?» номли видеолавҳасига Ўзбекистондаги барча маиший техника ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялари номидан таҳририятга мурожаат:
Биз таҳририятдан иқтисодчи Отабек Бакиров (Bakiroo) ва Kun.uz таҳририяти ўзи истаган мутахасис ҳамда соҳадаги ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари иштирокида очиқ суҳбат қуриш учун минбар сўраймиз.»
Артелни кўпчилик Картел деб ёзишини биламиз. Шунга тегиб кетди шекилли. Аммо айнан техника сотиш билан узоқ йиллардан бери шуғулланадиган кўзга кўринган бизнесмен дўстим яқинда Артел ҳақида фикрлар берди. Айтишича, Артел охирги вақтлар бозорни сифатли хизмат кўрсатиш билан олиб қўйди. Ўзимизда на LG, на Samsung бу даражадамас. Икки йил олдин олган 55 диагоналли TV'ни чизиқ чиққани учун оз фурсатда алиштириб беришди. Кондиционерни узоқ қишлоққача бориб таъмирлаб келишяпти. Компания бозорини ушлаш учун нимадир қилиши керагиди. Хизмат ва сифатга эътиборини қаратди. Маркетинг, менежментни ривожлантирди. Натижада ўрта нархли рақобатда устунлиги бор брендга айланди. Регионал талабларгаям жавоб беряпти. 130 волтдаям ишлайдиган кондиционерлари бор. 6 йил олдинги компаниямас энди. Адашмасам, бу рўйхатга сматфонлар қўшилмаган. Қўшишган бўлса, бу хато, контрабанда кучаяди. Чунки телефонни яширин олиб кириш нисбатан осон. Юқоридаги қарор талабини ўнлаб компания бажаради. Диллери йўқ, сервиси йўқ, сифати паст ва бир марталик маҳсулот сотсинми деган саволга нормал мутахассис ўйланиб қолади. Агар давлат қўяётган шарт фақат хизмат кўрсатиш бўлса, ҳамма оригинал брендда бор бу. Биз ишлайдиган 50 га яқин компанияда сервис ва диллерлик боракан. Ичкарида артел монополмас бу масалада. Премиер, Дариян каби нормал рақобатчилари бор. Агар Артелгагина имтиёз берилиб, қолганларни синдирамиз дейишганда катта хато бўларди. Бу нарса Артелгаям керакмас. Ортиқхўжаев монополияга интилмаяпти бу масалаларда, дейди ошнам. Амалиётчи иқтисодчилар ва техника бизнесидаги нормал бизнесменларам холис фикр берса зўр бўларди.
Мен билган Kun.uz Артелгаям минбар берса керак. Бу орқали ўз обрўсиниям сақлаб қолади. Компаниянинг муносабатиям жуда профессионал, совуққонлик билан ёзилган, ортиқча гап-сўзларсиз. Нега бу масалада катта айбловлар қўйилди, судга бераман, қонун бўйича раддия беришга мажбурсан дейилмаган. Келинглар, баҳслашамиз деяпти, қилич ва дубулғасини кийиб. Show must go on, дўстлар😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси эртага ўтказиладиган бўляпти. Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Унда бир қатор қонун ҳужжатлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ишсизларни ўқитиш маркази трекер-2 олди
Фарғона шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази сал кам 286 миллион сўмга "UzavtoMotors"нинг трекер-2 redline'нидан олибди. Адашмасам, ушбу ташкилот Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қарайди. Ёки бошқа ташкилотми?
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатига кўра, давлат бошқарув органларининг туман ва шаҳар бўлинмалари учун машина харидида БҲМ 500 баробар лимит қилиб белгиланган. Агар ташкилотни шаҳар бўлинмаси деб ҳисобласак, сумма 170 миллион сўмдан ошмаслиги керак эмасмиди? Ёки марказ барчасини қонуний амалга оширганми? Антикоррупция агентлигиям бу ҳолатни ўрганса яхши бўларди. Муносабат кутамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича катта қадам
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган мулоқотдаги билдирилган муҳим фикрлар ва жамоатчилик таклифлари иқтисодий таҳлил қилиниб, бу борада Президентнинг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, яширин иқтисодиётга қарши курашувчи ташкилотлар тасдиқланди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш учун чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Унга кўра, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, бизнесни “соядан” чиқишини рағбатлантириш ҳамда нақдсиз пул тўловларини оммалаштириш, 2030 йилгача мўлжалланган яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлар дастурини тасдиқлаш, электрон тижорат тизимини рағбатлантириш ва бошқа муҳим дастурлар белгилаб олинди.
Ушбу мақсадларга кўмак бериш мақсадида Яширин иқтисодиёт кўламини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Шунингдек, келгуси 3 йилда қурилиш, алкоголь ва тамаки, фармацевтика соҳаларида яширин иқтисодиёт улушига барҳам бериш, капитални четга ноқонуний чиқиб кетиши, қонунга хилоф равишда импорт ва нақдлаштиришга муросасиз курашиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Адлия вазири огоҳлантирилди
Айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаяпти. Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу Техник тартибга солиш агентлигига раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Аёлларга саёҳат пулини Уйчи туман ҳокими шакллантириб бергани учун унинг оиласи ҳам боришга ҳаққи бор" - туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Саида Аҳмадалиева.
😁😁😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айтганча, манави хабар рост бўлсада масалан, Уйчининг ҳозирги ҳокими Шуҳрат Мусаев деган инсон, узоқ йиллар дам олиш, санатория, лагерга путёвка берадиган касаба уюшмалари тизимида ишлаган, братни тушуниш керак. Ўрганиб қолган бўлиши мумкин😌
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Водий овози манбаларининг маълум қилишича, Уйчи туман ҳокимлиги 2023 йил декабр ойида аёллар дафтарида турувчиларни Самарқандга саёҳатга олиб борган. Афсуски, "Аёллар дафтари"дагилар қолиб, Уйчи туман ҳокимининг Давлатобод туманида рўйхатда турувчи қизи Мусаева Сурайё ҳамда аёли Мусаева Умида ва маҳалладаги хотин-қизлар мутахассислари олиб кетилган".
Ҳокимлик бу ҳақда муносабат бериши керак. Агар рост бўлса, ҳоким ақллимасакан, ўша жойларга барча қариндошларини олиб борганда, шунча гап-сўз бўлмасди, ҳеч ким билмасди, олдиндан огоҳлантириб қўйса. Мана нима учун ҳоким ёрдамчилари ишдан олиб ташланяпти, ишларидан қониқишмаяпти, тепадагилар😁
👉 @Zafarbek_Solijonov