Яқинда оилавий Самарқандга айлангани бордик. Бу галги манзилимиз шарқона жозиба — "Боқий шаҳар" бўлди. Ички туризмни ривожланишига ҳисса қўшишингиз учунам бу жойларга айлангани албатта боринг. Кенг жойлар, ажойиб тарихий маскан (макетсимон), сувбўйи жойлар, дарахтлар дам олишингизга хизмат қилади.
Биз Минён (Silk Road by Minyoun) меҳмонхонасига жойлашдик. Меҳмонхонанинг хизмат кўрсатиш сифати ёқди. Ходимларнинг муомаласи жуда яхши. Беш юлдузли меҳмонхонанинг овқатлари сифати ҳам жуда ширин. Шинам хонада барча шароит қилинган. 2024 йил баҳор, куз ойларида боришни тавсия қиламан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Блогосферада аноним бўлиш кўпайиб қолди. Аноним бўлишнинг бир тарафи бор, яхши ёки ёмон демайман, аксар ҳолларда танқидингизда чегара қўя олмай қоласиз. Қизиқиш, завқ ва ҳуддики "кенг майдон" сизни ўзига жалб қилаверади. Ўзингизни тўхтата олмайсиз. Охири бошқаларнинг шахсий майдонига ҳам бостириб киришни бошлайсиз. Чунки билимингизга, қарашларингизда ҳам чегара бўлади, ўз устингизда ишлашни тўхтатган бўлсангиз.
Бироқ шундай вақт бўладики, ҳаммаси бошидан ҳисоб-китоб қилиниб келинаётганини тушуниб етасиз. Тушунтириб қўйишади. Горизонтлари кўзга кўринадиган майдонда юравериш керак. Мақсад яхши бўлса, ҳаммаси яхши бўлаверади. Бўлмаса, ўзингиз ва бошқаларга зарар етмасидан олдин, бу майдондан кетиш керак. Яна ўзингиз биласиз. Президентнинг "Хитойдан техника олиб келганмиз, қанақа туш кўраётганингизни билмаслигимиз мумкин, лекин қолган ҳаммасини билиб турамиз" деган сўзларини унутмаслик керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мутасаддиларга ўтган йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган эди.
Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бу масалада Рақамли технологиялар вазирлиги муносабат берди, каттакон раҳмат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган электрон хизматлар сонини 570 тага етказиш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори билан 2023 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рақамли хизмат ва сервисларни жорий этиш Режа-жадвали тасдиқланган.
Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил якуни бўйича Ягона порталда 200 та янги электрон давлат хизматлари ва сервислар жорий этилиб, жами хизматлар сони 570 тага етказилди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 154 фоиз). 2023 йилда фуқароларимиз энг оммабоп хизматлар:
Яшаш жойи тўғрисида маълумотнома олиш – 2,2 млн;
Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиш – 1,6 млн;
Солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома – 1,45 млн;
Болани боғчага жойлаштириш хизматидан-837 минг маротаба фойдаланишган.
Шунингдек, 2023 йил давомида Ягона порталда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш (55 мингта ҳайдовчилик гувоҳномалари фуқароларга етказилган); спортчи паспортини бериш (66 мингдан зиёд спорт паспортлари берилган); талабалар турар жойига жойлашиш (талабаларга 28 мингта йўлланмалар тақдим этилган); умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома олиш (8 мингта шаҳодатномалар онлайн юклаб олинган) каби янги электрон хизматлар жорий этилди.
Электрон хизматлардан фойдаланиш оммабоплигини янада ошириш мақсадида тижорат банклари, онлайн тўлов тизимлари ва мобил алоқа операторларининг мобил иловалари орқали ҳам электрон хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди (“Алоқабанк”нинг “Zoomrad”, “Агробанк”нинг “Agro mobile”, “Халқ банки”нинг “Xazna” ҳамда “PayMe”, “Uztelecom”, “Mobi.uz” ва бошқалар). Натижада 2023 йил якуни бўйича электрон шаклда кўрсатилаётган хизматлар улуши республика бўйича 64 фоизни ташкил этди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Россиялик блогер Тошкент телеминорасининг хавфли қисми, учига чиққани айтиляпти. Бундан пастроқ қисмга ҳам чиқиш мумкинмаслиги таъкидланиб келинади. Блогер у жойга қандай (пул ёки бошқа манфаат эвазига) чиққани ҳозирча номаълум. Агар пул бериб чиққан бўлса, бизникиларнинг асл юзини очиб берган бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яқинда Тошкент–Самарқанд пулли автомагистрал йўл ҳақида гапиришди. Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна бўлади дейилди. Автомобил йўлининг хизмат қилиш муддати эса 25 йил деб белгилангани айтилди. Бироқ бу лойиҳага ҳам ишонқирамай турибман. Нега?
Чунки пулли йўллар қурилиши ҳақида 2018 йилдан бери гапирилиб келинади. Илк бор адашмасам Германия компанияси раҳбари Тошкентга келиб, Автомобил йўллари қўмитаси раҳбари билан учрашганда бу ҳақда айтилганди. 2022 йилда эса Тошкент–Самарқанд ва Тошкент–Андижон пулли автомобил йўллари ҳақида гапирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил июнда самарқандлик сайловчилар билан учрашувида Тошкент–Андижон пулли йўлини қуриш ишлари йил охиригача бошланишини айтганди. Ушбу лойиҳа, ваъдалар тақдири нима бўлди? Автомобил йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов мазкур ҳолатга ўз муносабатини бериши керак. Янги раис тайинланганига 6 ойча вақт бўлди. Бироқ у журналист ва блогерларни йиғиб, режалари ҳақида пресс-конференцияда ҳисобот берганини кўрмабман. Ёки ўтказдими?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Декабрда Кремл ити Прилепин Ўзбекистонни босиб олиш ҳақида гапирди. Кўпчилик муносабат билдирди. Шунда энг зўр "ответ"ни Мудофаа вазирлигимиз берди. "Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга" деди.
Шу вақтда бир йил ҳарбий хизматни адо этган инсон сифатида мазза қилдим. Доим шундай бўлсин. Қуролли кучларимиз салоҳиятидан яхшигина хабарим ҳам бор. Давлат сарҳадларини ҳар қандай, қайтараман, ҳар қандай босқинчи, сепаратист, жиҳодчи ва бошқалардан ҳимоя қилишга тайёр бўлган барчани ватан ҳимоячилари байрами билан табриклайман!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бизда янаям қиморбоз банк ходимлари мижозлар номига қанча кредит олган-у уни тикиб юборган, хорижга биргина қимор орқасида неча миллионлаб долларлар шунчаки чиқиб кетади, қанча инсон ҳонавайрон бўлиб жонига қасд қилади ва шу кабиларнинг ҳисоботи юритилмайди ёки юритилсаям оммага ошкор қилинмайди.
Агар бу рақамлар ошкор қилинса, жуда кўп мансабдорлар ишдан кетиб қолиши ва ҳатто жавобгарликка тортилиши мумкин. Ушбу ҳолат кенг оммага ва айни вақтда президентга тақдим қилинмаётгани, бу ҳақда катта тадбирларда жиддий муҳокамалар бўлмаётганига қараганда айрим мансабдор, шахслар бундан манфаатдор кўринади. Бироқ одамларнинг (айниқса ёшлар) эса бу каби ўйинларга қарамлиги ортиб бормоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзлидеп ва Фермерлар кенгаши Косон тумани ҳокимининг ҳаракати устидан Бош прокуратурага мурожаат қилди😎
Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Косон туман кенгашининг 2024 йил 11 январдаги VI-98-11-4-60-К/24-сон қарори билан туманидаги пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари захирага қайтарилиши муҳокамаларга сабаб бўлди.
Президентнинг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш мумкин эмас. Бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳи хулосасига асосан Халқ депутатлари Косон туман кенгашининг ушбу қарорига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллашни сўраб Бош прокуратурага мурожаат киритилди.
Ўрганиш натижалари ва масъул ташкилотларниг хулосаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилади.
Бўларкану😁✊
👉 @Zafarbek_Solijonov
👨🏫👩🏫Scienceweb платформасининг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлари миллий маълумотлар базасига кўра, Самарқанд халқаро технология университети иккинчи ўринни эгаллади
Танлов мезонлари олийгоҳларда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчиларнинг умумий ўртача “H-INDEX” ҳамда “Scopus”, “Web of Science” ва “Google Scholar” каби халқаро маълумотлар базалари томонидан индексланган халқаро журналларда чоп этилган илмий мақолаларига берилган иқтибослар сони бўйича тартибланган.
2023 йилда SIUT га 200 га яқин талаба кончилик, геология, нефть ва кимё муҳандислиги, ахборот технологиялари каби етакчи соҳаларда таълим олиш учун ўқишга қабул қилинди.
Шу каби рейтинглар ҳам ички рақобат ўсишига хизмат қилади. Бу ўз-ўзидан сифат ошишини таъминлайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатор пиротехника масаласида Божхона қўмитаси раисига сўров юборди
Мамлакатимизда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган.
Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилди. Бу, ўз навбатида, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига сенатор сўровини юборди.
Унда пиротехника воситалари билан боғлиқ ҳолатлардан, айниқса, кексалар, беморлар, ёш болалар ва бошқа тоифадаги фуқароларнинг байрам кунлари тинчлиги бузилгани, бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама этилиб, фойдаланувчиларнинг божхона органларига эътирозлари баён қилингани айтиб ўтилди.
Шунингдек, сўровда божхона органлари томонидан пиротехника воситалари билан боғлиқ кўплаб қонунбузарликлар бартараф этилгани ҳақида ОАВ орқали чиқишлар қилингани, Янги йил байрами кечасида эса бундай чоралар кутилган самарани бермагани қайд этилди.
Шулардан келиб чиқиб, сенатор Божхона қўмитаси раисидан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда мамлакатимизга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар нима сабабдан тўлиқ бартараф этилмаётгани, мазкур воситаларнинг ноқонуний айланишига қандай омиллар сабаб бўлаётгани юзасидан маълумот тақдим этишини сўраган.
Шу билан бирга, қонунчиликда бу борада қандай бўшлиқлар мавжудлиги, қайд этилган қонунбузарликларни тўлиқ бартараф этиш бўйича божхона органлари томонидан тезкор равишда амалга ошириладиган чоралар ҳақида маълумотлар, шунингдек, Олий Мажлис Сенатига тегишли таклифлар тақдим этиш сўралди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Хon Saroy’дан янги йил туҳфаси!
Xon Saroy’нинг исталган лойиҳасидан хонадон харид қилиб 40% тўловни амалга оширинг ва қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг
1️⃣-ўрин электромобиль
2️⃣-ўрин чет элга 2 кишилик йўлланма
3️⃣-ўрин қимматбаҳо маиший техникалар
Бот орқали боғланиш
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Прокуратура тизимида 7 та яқин инсоним (дўстлар, синфдошлар, акадек яқинлар) ишларкан. Улар ҳақида шу вақтгача ёмон фикр эшитмабман. Кимдир шу инсон шундай (порахўр ёки бошқача) деб мурожаат ҳам қилмабди. Тизимда ҳам ўз обрўларига эга инсонлар.
Айниқса, синфдошларимни узоқ йиллардан бери биламан. Мактабда яхши ўқишган. Соҳасиниям яхши билишади. Инсонларга қўлидан келганча қонун асосида кўмак бериб келади. Ўзи ҳамма гимназист синфдошларим фахрланишга арзийди, сизларга айтсам😌
Бугун пркурорлар байрами экан. Дўстларим орқали барчангизни чин дилдан табриклайман. Энг катта юклардан бири — қонунийликни таъминлаш зиммангизда. Шу йўлда чарчаманг. Соғлик тилаймиз. Сизларни жуда ҳурмат қиламиз.
🫡 🫡🫡🫡🫡🫡🫡
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ойлигини оширмаса, бозоркомларга 500 минг сўмлик хизмат айтиб шарманда бўлиб юради. Ўзларингча, буни пора тадбири қиламан деб кейин ўзларинг жиноят таркиби бўлмагани учун иш қўзғатолмай шарманда бўласизлар.
Хуллас, шарманда. Воқеа узоқ бир ҳудуднинг узоқ бир туманида бўлган.
@generalissimus_uzb
"Менимча" кўрсатувининг бу галги сонида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ҳақида сўз борди. Унда дастур бошловчиси Хайрулла Нуриддинов журналист, блогер ва колумнистларга очиқлик бобида кўмаклашиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Жумладан, кўрсатувда давлат раҳбарининг Ўзбекистонда миллий контент яратиш долзарблиги ҳақида айтганларига алоҳида урғу берилган.
"Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бермас эканмиз, бу ишлар хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Чунки одамлардаги янгилик, таҳлилий маълумотлар, реал воқеаларга эҳтиёжни биз тўлдирмас эканмиз, буни бошқалар қилади. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди", – деганди Шавкат Мирзиёев.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қизиқ, қўл қўядиган, асосий ҳал қилувчи куч ҳоким, лекин натижани ҳоким ёрдамчиларидан кутишади. Натижасиз ва дунёқараши тор ҳокимлар ўрнини ёш ва ғайратга тўла ҳоким ёрдамчиларига берсак, кейин самаралироқ ишлашади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади
Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.
➖Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.
➖Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.
➖Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.
➖Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.
➖"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.
➖Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистондаги жуда кўплаб бинолар, канализация тизими ва бошқалар СССР даврида ҳалол ва мустаҳкам бўлгани, қурилгани учун ҳозирча чидаб турибди. Бу ўзбек амалдорларининг бахти. Бироқ у ҳам вақтинчалик, орадан 35 йил ўтди. Ҳаммасининг умри бор. Вақт ўзбек амалдорларининг зарарига ишлайверади энди, бундан буёғига.
👉 @Zafarbek_Solijonov
2023 йилдаги давлат дастурида Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги зиммасига Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш вазифаси қўйилганди. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш кўзда тутилган. Ижро муддати 2023 йил март ойи этиб белгиланган.
Ушбу ҳолат бўйича интернетдан етарли маълумот топа олмадим. Масъул вазирликлар ушбу ҳолатга муносабат берса мамнун бўлардим. Ижро вазифаси нима бўлди?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тепадагилардан кимдир журналист, блогерлар ҳақида гапирадиган бўлса, кулгум келадиган бўлиб қолибди. Журналистлар ҳимоясига керак бўладиган қонун лойиҳаси ваъдасига йиллар бўлди, бирортаси бажарилмади. Ўзларининг манфаати бўлган барча лойиҳалар икки кунда ўтиб кетади, керак бўлса. Иккиюзламачилик.
Орада шунча воқеалар бўлди, улар ҳавотир уйғотиб, журналистлар йирик мавзуларни кўтармай қўйди. Сўз эркинлиги бўйича халқаро рейтингларда ўрнимиз пасайди. Қараса каттароқ кредит олиш учун сўз эркинлиги рейтингги керак бўлиб қолди шекилли, яна очиқлик, ошкоралик деган энсақотар гапларни гапиришяпти. Ё адашдимми?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Куни кеча Сенатнинг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мутахассисларнинг кейинги йилларда минтақамизда ҳаво ҳарорати кўтарилганлиги, оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийиб учдан бир қисми йўқолиб кетганлиги, яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкинлиги, жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилаётганлиги ҳақидаги прогнозлари маълум қилинди.
Йиғилиш давомида сўзга чиққан Ў. Ўтаев прокуратура органлари томонидан 2023 йилда Тошкент вилоятида “Сув ва судан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний қазишлар натижасида Чирчиқ дарёси терассасидаги “Қуйичирчиқ 180” кузатув қудуғида ер ости чучук суви 5,05 метргача тушиб кетганлиги аниқланганлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, вилоятдаги 172 та тош майдалаш цехларининг 109 таси дарё муҳофаза зонасида жойлашган бўлиб, 10 тасининг экологик экспертизаси муддати ўтганлиги, 77 тасининг оқова сув тиндиргич иншоатлари йўқлиги, ил қуйқаси тўғридан-тўғри дарёга оқизаётганлиги аниқланиб, 349 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, қум-шағал маҳсулотларини ноқонуний қазиш билан боғлиқ 211 та ҳолат аниқланиб, 171 та ҳолат бўйича маъмурий жавобгарликка оид, 40 та ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдорлардан 18 млрд. сўм зарар ундирилганлигини баён қилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Миллий гвардия нега ваколати доирасида чора кўра олмаяпти?
Расмда кўриб турганингиздек, "1XBET" лед реклама панелларида ҳар бир дақиқада реклама қилинмоқда. Ушбу панел “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олди томонида ва Олой бозорда ўрнатилган. Бу бизга маълум бўлгани холос. Ва ачинарлиси, спортчиларимиз ҳам бундай тақиқланган рекламаларни тарғиб қилмоқда (расмда спортчилар намойиш этилганда "1XBET" рекламаси қўйилган).
"Реклама тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасига асосан қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддаси учинчи қисмига асосан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш —
компьютер ва бошқа ёрдамчи воситаларни, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу кодекснинг 248 прим 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборади.
Умид қиламизки бу ҳолатга тегишли ташкилотларни бирор изоҳи бор.
👉 @yuristlar_maslahati
🏥Йилнинг учинчи чорагида яна бир замонавий тиббий клиника иш бошлаши режалаштирилган
Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт маркази ва дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) ҳамкорлигида янги тиббий клиника очилиши режалаштирилмоқда. Ҳамкорлик натижасида тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартлари ва янги IT-технологиялар жорий этилади. Бутун дунёдан нафақат тиббий амалиётни олиб борадиган, балки таълимни ривожига ҳисса қўшадиган, кадрларни тайёрлаб, ўқитиб ва малакасини оширадиган шифокорлар ва мутахассислар жалб қилинади. Янги клиникани очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган бўлиб, онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни бирлаштиради.
Муассислар билан бўлган учрашувда клиника негизида қўшма тиббиёт университетини ташкил қилиш тўғрисида келишувлар муҳокама қилиниб, талабалар замонавий симуляция марказлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда илғор ўқув дастурлари асосида таълим оладилар. Ҳам назария, ҳам амалиёт — ажойиб натижа беради.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва халқаро тажрибани жорий этиш учун халқаро экспертларни жалб этиш айни муддаодир.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу йўлдаги энг тўғри қарорлардан бири халқаро экспертлар жалб қилингани бўлди. Айни пайтда Агентликда ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш юзасидан Мери Маглаперидзе хоним бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда.
Мери Маглаперидзе Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори бўлиб, мазкур соҳада катта тажриба тўплаган шахс саналади. Мери Маглаперидзе ҳамда унинг жамоаси агентликда "ижтимоий иш" тизимини шакллантиришга кўмаклашмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тез орада судларнинг ҳокимлар бошчилигидаги кенгашларга ҳисобот бериши бекор бўлади.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Миллий тикланиш” демократик партияси фракция йиғилишида судлар мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан судлар раисларининг ҳокимлар бошчилик қиладиган маҳаллий кенгашларга
ахборот бериб бориш ҳақидаги қоида бекор қилинмоқда.
Бунинг ўрнига судларнинг ўз фаолияти тўғрисида ҳар чоракда жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиш тартиби белгиланяпти.
P/S: Биз орзиқиб кутаётган қонунлардан бири бу.
👉@yuristkadr
Бу масалада ҳалиям ўйланяпман. Ёшлигимдан муқаддаслик тушунчалари шаклланганди. Ҳеч бўлмаса камбағаллар, бева-етимлар, илм ва шу каби соҳаларда муқаддаслик сақланиши керак, уларда ўғрилик, коррупция ва бошқа иллатлар умуман бўлмаслиги керак дердим, ўзимча.
Катта бўлиб шуни билдимки, муқаддаслик биз тарафларда қолмаганакан. Ўлиб кетганакан. Ўртоқлар, муқаддаслик қаерлардадир намуна сифатида ҳам қолиши керак ахир. Қизиғи, айрим юқори давлат мансабдорлари ҳам PhD қилиб олган. Ҳеч тушунмадим шунга.
Ўша PhD'ни қайси ишчингиз ёзиб берди ва бошқа маълумотларни биз биламизку) Фанга нимадир бермасангиз, илмий ишлар билан банд бўлмасангиз, умрингиз селекторда ўтаётган бўлса, ҳатто оилангизга вақт ажрата олмаяпсизку, сизга PhD нега керак?)
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ёмон кредит тарихи сабаб банклардан кредит ололмаябсизми?
Энди бу муаммони ҳал қилиш мумкин!
Қандай қилиб кредит тарихини яхшилаш ҳақида батафсил👇
/channel/+KkUzxdG5uCdjM2Iy
Oyina.uz жуда шармандали ҳолатни ёритибди. Шу мавзуга эътибор қаратилганидан мамнунман. Яқинда айнан шу тўғрисидаги илмий мақолам (Др. Мустаҳид Ҳусаин билан ҳамкорликда) "Journal of European Education"да инглиз тилида босилиши кутилаяпти. Мен Ўзбекистондаги олий таълимнинг ва илмий тадқиқотларнинг бу аҳволига жим қараб туриш хоинлик деб биламан. Мен олдинроқ "мени Ўзбекистонда PhD ёки Фан доктори десалар ўзимни ҳақоратланган сезаман" деб айтган эдим. Яқин келажакда Ўзбекистонга бериладиган баҳо анашу академик тадқиқотларнинг сифати билан ўлчанишини тушунмаяпти бу давлат. Сиз инкубациядан жўжа чиқармаяпсиз жаноблар, нега бу миллатнинг келажагига бунчалар лоқайдсиз.
Ўзбекистонда яқин йилларда ҳимоя қилинган илмий ишлар ёппасига қайта илмий комисиядан ўтказилиши керак. Кўчирмачиликка йўл қуйган илмий рахбарлар, ва кўчирмачилик билан илмий даража олган сохта олимлар академияга қайтмаслик шарти билан узоқлаштирилиши керак. Акс ҳолда олий таълимдаги бу касаллик миллатимизга қимматга тушади.
Доктор Дилсора Фозилова
👉 @Zafarbek_Solijonov