zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Saneg компаниясининг нефть-газ мажмуасини декарбонизация қилиш бўйича лойиҳасининг босқичи якун топди
 
Ўзбекистоннинг етакчи нефть-газ компанияси “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ (Saneg) шу кунларда нефть ва газ қазиб олиш инфратузилмаси объектларини техник модернизация қилиш босқичини якунлади. Лойиҳа натижасида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари сезиларли даражада камайиши кузатилади. Декарбонизация лойиҳаси оқиб кетишни аниқлаш ва бартараф қилиш (LDAR) бўйича илғор усуллардан фойдаланилган ҳолда, VEMA S.A. (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) компаниялари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.
 
Декарбонизация лойиҳаси йилига 83 000 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид зарарини сезиларли ва қайтмайдиган даражада камайишига олиб келади. Натижада 20 000 га яқин автомобиллардан чиқаётган зарар бартараф қилинади. Бундан ташқари, Saneg лойиҳаси чиқиндиларни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.
 
Лойиҳа, ишлаб чиқариш босқичида чиқиндиларни камайтириш (UERs) дан келгусида олинадиган фойдадан амалга ошириш ҳисобига, иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Лойиҳа Европа ёқилғи сифати бўйича директиваси (FQD) доирасида тоза ривожланиш механизми (МЧР) методологияси асосида ишлаб чиқилган.
 
ХК МЧЖ “Sanoat Energetika Guruhi” Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва газ ишлаб чиқариш ташкилотларидан бири бўлиб, мамлакатда нефть қазиб олишнинг 80 % ва газ қазиб олишнинг 5% улушини ташкил қилади.
 
VEMA S.A. компанияси иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва муқобил энергия технологияларини жорий қилишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқишда 25 йилдан ортиқ тажрибага эгадир. ICA-Finance AS 15 йилдан бери углерод бирликларини ҳаёт айланиши бўйича МЧР и UERs лойиҳаларини миллий ва нодавлат нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда фаолият юритувчи компаниядир.
 
LDAR лойиҳаси доирасида томонлар метан оқишини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида “Sanoat Energetika Guruhi” ХК МЧЖ компаниясининг кадастрини тўлиқ таҳлил қилишди. Натижада ҳар йили 3,6 миллион куб метрдан ортиқ тикланадиган метан (CH4) олиниш бошланди. Энди бу метан лойиҳа майдонида ишлатилади, ёки маҳаллий бозорда истеъмолчиларга таклиф қилинади. Ҳозирги кунда компаниялар йилига 100 миллион кубометр метанни қисқартириш бўйича яна тўртта лойиҳа устида ишламоқдалар.
 
👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Олдинги дарсликлар ўз даврига мос бўлган. Бу йилдан жорий қилинган ўқув дарсликлари эса олдингиларидан фарқ қилади. Энди ўқитувчилар ўқувчиларга дарс бериши учун тайёргарлик кўриши талаб қилинади. Яхшилаб тайёрланмасдан дарс ўта олишмайди. Янги дарсликларда ноодатий топшириқлар бўлади. Ўқитувчи болаларга буни ўргатишидан олдин ўзи масалани еча олиши керак бўлади. Ҳозир замон талаби шундай: ўқувчилар танқидий фикрлай олиши керак, бирор масалани креатив ёндашув билан ечиши керак».

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Романтизациялаштирилган криминал: “Слово пацана” (“Йигит сўзи”) сериалида нималар яширин?

Бугунги кунда постсовет минтақалар ва ундан ташқари ҳудудларда ушбу сериал юқори тезликда оммалашмоқда. Айниқса, декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган “кўча”ларга қарши кураш фонида сериал ўзбек томошабинларига бир қадар жозибадор туюлса ҳам ажаб эмас.

Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/slovo-pasana-yigit-sozi-12-17

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ривожланган давлатларданам ўтиб кетибмизку. Энергетика вазирлиги ҳолатга нима деркин?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг мақоми, унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, вазифалари ва ваколатлари ҳамда давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро муносабатлари белгилаб қўйилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#yangi_plenum_qarori

Прогул сабаб ишдан бўшатилган ходимни суд ишга тикламоқчи. Бироқ...

Масалан, Рустам 3 ой давомида ҳеч қандай узрли сабабсиз ишга келмади. Натижада иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузилганлиги важи билан МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилди.

Рустам буйруқдан норози бўлиб, судга ишга тиклаш ва мажбурий прогул суммаларини ундириш ҳақида даъво киритди. Судда маълум бўлдики, гарчи жамоа шартномасида кўрсатилган бўлсада, иш берувчи ходимни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олмаган. Натижада, МК 164-моддаси талаблари бузилган. Бу жуда қўпол хатолик бўлганлиги сабабли, суднинг ходимни ишга тикламасдан бошқа чораси йўқ. Ҳа, ходим суд қарори билан ишга тикланади.

☝️Мана шу жойида Рустамга мажбурий прогул учун ҳақ ундириш масаласида бироз эътиборли бўлиш керак.

Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Қарори 20-сонли қарорининг 39-бандига кўра меҳнат шартномаси МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан прогул сабабли бекор қилинган ходимни ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ишларида ҳақиқатдан ҳам ходим узрли сабабсиз ишда бўлмагани, бироқ иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби бузилгани аниқланса, суд даъвони қаноатлантиришда мажбурий прогул учун иш ҳақини ходим ишга чиқмаган биринчи кундан эмас, балки ишдан бўшатиш буйруғи чиққан кундан бошлаб ундириш керак.

Бизнинг мисолда Рустам 2023 йил август, сентябрь ва октябрь ойларида ишга узрли сабабсиз келмаган. Натижада у билан меҳнат шартномаси 2023 йил 6 ноябрь куни МК 161-модда иккинчи қисми 5-банди билан бекор қилинган. Бироқ, юқорида айтганимиздек, касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олинмай, қўпол хатоликка йўл қўйилган.

Демак, суд Рустамни ишга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарар экан, мажбурий прогул учун иш ҳақи ундиришда август, сентябрь ва октябрь ойлари учун ходимга бир тийин ҳам ундирмайди.

Чунки, бу даврда ходим ҳақиқатдан ҳам узрли сабабсиз ишда бўлмаган ва меҳнат мажбуриятларини бажармаган.

Суд мажбурий прогул учун ҳақни Рустам ноқонуний ишдан бўшатилган 2023 йил 6 ноябрь кунидан ҳал қилув қарори чиқариш кунигача бўлган давр учун ундириш ҳақида қарор чиқариши тўғри бўлади.

👉@yuristkadr

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Ҳилола Умарова ҳудудлардан келган 135 нафар мактаб директорлари учун ўтказилган семинар-тренингда тизимдаги янги ислоҳот — "Директорлар кенгаши" ҳақида маълумот улашди.

❗️“Директорлар кенгаши” таркиби жойлардаги энг тажрибали умумтаълим муассасалари директорларидан иборат.

➖Кенгаш умумтаълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш бўйича тавсия берувчи маслаҳат органи ҳисобланади.

➖У ўз фаолиятини жамоатчилик асосида юритади, ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик тамойилларига амал қилади ва Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига тўғридан-тўғри ҳисобдор ҳисобланади. Кенгаш таркиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

➖ “Директорлар кенгаши” томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқариш саноати вакиллари вазирликлар билан конструктив мулоқотни кутмоқда

Ҳозирда, шакарли ичимликларга акциз солиғи солиниш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда баҳсларга сабаб бўляпти. Бу жараён мутаҳассислар, соҳа вакиллари ва ташаббускор вазирликлар ўртасида муҳокамалар бўлаётганини кўрсатади. Ана шундай мулоқотлардан бири 7 декабр куни бўлиб ўтибди. Унда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Солиқ сиёсати бошқармаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва бир неча соҳа вакиллари иштирок этибди.

Бироқ шакарли ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг томонида бўлган уюшманинг раҳбари Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сенатдан қарор қабул қилишдан олдин бир неча масалаларга эътибор қаратиш зарурлиги ва бу қарор соҳанинг кейинчалик ривожига, иш ўринлари ва инвестицион муҳитга таъсир қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шу ҳолат бўйича қонун ташаббускори бўлган вазирлик ва идораларни конструтив муҳокама ўтказишга чақирди. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жаҳонгир Тўраев — “Билим учун 100 миллион” олимпиадаси ғолиби

Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ўтказиладиган “Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг бу йилги мавсуми онлайн босқичида қарийб 120 минг ўзбекистонлик қатнашган.

Олимпиаданинг онлайн босқичида энг юқори балл тўплаган ТОП-100 қатнашчи 12 декабр куни Тошкент шаҳрида ўтказилган иккинчи босқич — финалда иштирок этишган.

Финалда энг юқори ўринни Жаҳонгир Тўраев эгаллаб, ғолиб бўлган. Унга 100 миллион сўм, қолган 99 нафар финал иштирокчисининг ҳар бирига эса 1 миллион сўмдан пул мукофоти топширилган.

P.S. Карта-парта қилиб ўтирмай, нақд пулда санаб бериб қўя қолишибди😎👍

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хоn Saroy'да-barakali hafta!

Xon Saroy'нинг Юнусобод тумани 9-мавзеда қад ростлаётган “Zo'rsan” лойиҳасидан 1 хонали хонадон харид қилиб, бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 4.7 млн сўмдан тўлаб боринг.

Шошилинг, акция фақат 7 кун давом этади!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

📲71 200 74 00
📲55 501 74 00

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Аҳвол Ғазо сектори билан Украинада оғир. Қолган жойда эпласа бўлади. Ваҳима қилма. Иссиқ офисингдан чиқ. Халқнинг олдига бор. Ўзинг биладиган халқ, сени еб қўймайди" — Зойир Мирзаев йўл-йўлакай онлайн йиғилишида.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Саида Мирзиёева: Алифбо масаласига нуқта қўйиш керак

Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз, йўл қўйилган бу жиддий хатони зудлик билан тузатишимиз муҳим деб ҳисоблайман. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти.

Батафсил: https://uz24.uz/uz/articles/jadids-12-11

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Отабек Сатторий қамоқдан манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда. Манзил-колонияларда маҳкумлар соқчисиз, аммо назорат остида сақланадилар, эрталаб ўриндан туришдан кечки ётишгача бўлган вақт мобайнида колония ҳудуди доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланадилар.

Агар улар бажараётган иш ёки олаётган таълим тақозо этса, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари мумкин, фуқаролар киядиган кийимда юрадилар, пул ва қимматли буюмларни сақлаши, улардан чекланмаган миқдорда фойдаланиши мумкин. Ишдан бўш вақтда чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин.

Яна бошқа имконият, қулайликларга эга, енгилроқ жазони ижро этиш маскани ҳисобланади. Батафсил жиноят-ижроия кодексида берилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу йилнинг 11 – 12-декабр кунлари “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти ва Туркий давлатлар ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган илмий конференсия бўлиб ўтади.

• Конференсиянинг биринчи кунида — жадидчилик ҳаракати ғояси, мақсад ва вазифаларини изчил ўрганишда янги инсайдлар, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида фикр алмашилади.

• Тадбирнинг иккинчи кунида — ўзбекистонлик ҳамда чет эллик таниқли олимлар, тарих соҳаси вакиллари билан давра суҳбати (панел сессион) ўтказилади ва у кенг жамоатчилик учун ҳам очиқ ҳисобланади.

Учрашувда олимлар Темур Хўжаўғли, Адиб Халид, Ҳисао Коматсу, Зайнобиддин Абдирашидов ва дунё бўйлаб машҳур тарихий сериаллар муаллифи Меҳмет Бўздоғ иштирок этади. Батафсил маълумотни jadidconf.com сайтидан олиш, тадбирнинг иккинчи кунида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сув муаммоси шу кетишда яқин йилларда шу даражага етадики, элитар коррупция ва бошқа муаммоларам ҳеч нарса бўлмай қолади. Буни кўпчилик таҳмин қиляпти. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати айни шу масалада мурожаат йўллади:

"Глобал иқлим ўзгаришлари, минтақада ёғингарчилик миқдори йилдан-йилга камайиши сув ресурсларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бундан 30-35 йил олдин мамлакатимизда фойдаланиладиган йиллик сув миқдори 62-64 миллиард метр куб атрофида бўлган, ҳозирда бу кўрсаткич 51-52 миллиард метр кубга тушиб қолди. Агар вазият шу тарзда давом этаверса, яқин йигирма йилда икки йирик дарё – Амударё ва Сирдарё оқими ҳозиргидан 15 фоиз қисқариши, аҳоли жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоиз, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик 40 фоиз тушиб кетиши мумкин.

Ҳисоб-китобларга қараганда, Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига эҳтиёж уч баробар ошади", дейилади мурожаатда.

👉 Батафсил шу ерда ўқинг

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда фаоллар PISA 2022 натижалари бўйича танқидий фикр билдирди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова тезкор реакция билдириб, танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказди. Вазирликнинг барча "каттакон"лари ўша ерга йиғилди. Уларнинг ҳисобот ва режалари тингланди. Умарова 2025 йилги тадқиқотларга ҳозирдан жиддий ёндашиш кераклигини айтди. Ҳар бир туман ушбу натижага жиддий ёндошиши кераклигини таъкидлади.

❗️Маълумот учун: айни пайтда вазирлик билан ҳамкорликда OECD ташкилотининг расмий сайтида ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида намунавий саволлар жойлаштирилган. Унда ўқувчилар ўз билимларини синаб боришлари мумкин. Шунингдек, ваўирлик PISA тадқиқотлари бўйича махсус платформани ҳам ишга туширмоқчи. Тез орада таклиф ва тавсиялар ҳам йўллашингиз мумкин бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Байрам ҳаммамизники. Муҳими хоҳиш. Тошкентда янги йил арафасида ахлат ташлайдиган жой безатилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 18 декабрдан 20 декабрга кўчирилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Газ ва бензинга навбатларни кўрдим. Айримларида ҳаракатни тартибга солиш учун ЙПХ ходимлари ҳам жалб қилинган. Давлат ортиқча харажатларга кириб кетяпти, ҳар томонлама.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Келаётган душанба Сенатнинг 48 ялпи мажлиси доимгидек онлайн ёритилади. Бу сафар ҳам муҳим ҳужжатлар кўриб чиқилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айтганча, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фейсбук саҳифаси янгитдан ташкил этилди. Аъзо бўлиб, вазирлик ҳақида янгиликлардан бохабар бўлиб боришингиз мумкин.

👉 фейсбук саҳифаси

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Дунёдаги энг адолатли судья" дея эътироф этилган, суд жараёнлари видеоси бутун дунёга тарқаган собиқ судья Френк Каприога ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилибди. Барчадан у учун дуо қилишини сўрабди. 87 ёшли Френкка фақат соғлик тилаймиз. Дунё у каби судьяларга зор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ССВнинг амалдаги вазири Иноятовни бир-икки жойда "энг ёмон ишлаган вазир" деб гапириб ётишибди. Сабаб сифатида доридан захарланган болаларни мисол келтиришибди. Дўстлар, вазирни энг кўп танқид қилган инсонлардан бири сифатида шуни айтишим лозимки (каналда ёзилган постлар исбот), бу "рутба"га лойиқ бошқа мансабдорлар тиқилиб ётибди. Жимгина хонасида ўтиргани кўп.

Иккинчидан, аструмин бўладими, бошқасими, фарқи йўқ, Иноятов вазир бўлганига ҳали бир йил бўлмади ва дори шартномалари (тарқалган фотолардаги шартнома санасини ҳам кўрсангиз бўлади) ундан аввал имзоланган. Ҳатто унгача асосий ишлар бажарилибам бўлинганди. Иноятов "емаган сомсасига пул тўлади" холос. Балки вазир қайсидир нутқлари, ишларида хато қилгандир, мукаммалмасдир.

Бироқ янги вазир жамоатчилик билан мулоқотга киришди, ҳаракат қилмоқда. Офисидан чиқиб, вилоят хизмат сафарларида юрибди. Майли танқид қилайлик, таклифлар берайлик, лекин нима бўлган тақдирдаям холис бўлайлик, фикрларни эгасига қаратайлик.

P.S. Вазирлик билан пиар масаласида келишувим йўқ. Пост виждонан кузатувларим натижасида ёзилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Солиқ қўмитаси: Алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектдан қонун бузилишларга йўл қўйган 491 тасига нисбатан 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилди

Маълумки, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилган. 2022 йил 13 июнгача (1 йилу 6 ой ) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувчиларига маркировкаланмаган маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш имконияти берилди.

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, солиқ органлари томонидан контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, давлат бюджети тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, шунингдек, истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаатлар асосида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субъектда текширувлар ўтказилди.

Натижада қонун бузилишларга йўл қўйган 491 та хўжалик субъектларига нисбатан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига мувофиқ 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилди. 4 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳокимликларнинг қилаётган бир ишини тушунмаяпман. Нима эмиш "ўзига тўқ, машинаси бор одам бир муддат ижтимоий ёрдам олиб юрган"миш. Ижтимоий таъминот масаласини буткул зиммангизга олволган бўлсангиз, ҳаммаси сизнинг назоратингизда бўлса, қандай қилиб ўзига тўқ инсон камбағалнинг овқатига қўл чўзган бўлиши мумкин? Ростан ҳам билмаганмисиз?

Воқеа ҳақида билиб қолдингиз дейлик, ҳўп, бу масалада жазоланган кимсалар кимлар? Бефарқлар, шу ишга кўмаклашганлар, индамаганлар жазоландими? Оқибатдан кўра сабабни қачон кўрсатасиз? Битта масалада, ижтимоий сиёсатни эплай олмаётган бўлсангиз, буни яхшиси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қўйиб беринг, уларнинг кўмаги, ёрдами асосида сиёсатингизни юргизинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Жадидчилик Туркистоннинг умум ҳаракатидир»—туркиялик профессор Аҳмет Бижан Эржиласун

«Жадидчиик ҳаракати Ўзбекстонда, Қозоғистон, Туркия, Германия, Японияда, Америкада, ҳамма ерларда ўрганилмоқда. Жадидчилик деганда ёлғизгина ўзбек жадидчиларини эмас, қозоқ, қирим, урал жадидчиларини бирга ўйлаш керак».

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Антикоррупция)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Синопсис" жамоаси энг оғриқли мавзулардан бири юзасидан видео тайёрлабди.

Унда нега бунчалик авариялар кўплиги, хатарли бўлган, тартибга солинмаган йўллар, умуман, барча тартибсизликлар юзасидан ўринли эътирозлар билдирилган. 

Шунингдек, сиёсий партияларнинг фақат сайлов пайтида уйғониши бўйича ҳам фикрлар янграган. "Минглаб одамлар ҳаётига нуқта қўяётган авариялар ҳақида нега ҳамма жим? Ҳисоботлар эшитиляпти, аммо нега давомий гапирилмаяпти", дейилади контентда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун бир ошнам билан виждон мавзусида гаплашиб қолдик. Бир кун ҳаммамиз қариймиз. Зўрға юрадиган кунимиз ҳам келади. Дунёдан узиламиз. Авлодимиз ризқ қидириш, оиласи билан банд бўлади. Бир хонада ўзимиз билан ўзимиз қоламиз. Ёлғиз. Сукунат бизни чулғаб олади. Миямизда саволлар берилиши бошланади.

Мен қандай яшадим? Ўтган ҳаётимдан розиманми? Уни яхши, унумли, виждон билан ўтказдимми? Кимларга ёмонлик қилдим-у, кимларга яхшилик? Қилган ёмонлигимни қандай оқлайман? Виждон билан яшадимми? Виждоним қийналмаяптими ҳозир? Оғир саволлар а? Мана шу саволларга жавоб бера олсак бас, ўша куни...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бошқарувда қўрқув жуда бўлмағур нарса. Ўрганиб қолса, химори ёмон бўлади. Уни меъёрда ушлаб туриб бўлмайди. Ҳокимият унинг воситасида ҳаракатланса, ортига қайта олмай қолади. Охири ҳалокатли жараён. Буни яқин тарихимиз, ўтган асрлар кўп бора исботлаган. Айни шу кунларда бўлаётган ҳолатлар ҳам шуни кўрсатмоқда.

Чунки Олимжон Ҳайдаров, Абдуқодир Мўминов ва бошқалар кейсидаги ҳолатлар қўрқув вужудга келтириш учун қилингандек гўё. Судда судланувчиларнинг илтимосномалари инобатга олинмагани, прокурор томонидан узоқ муддатлар сўралгани, судьянинг судланувчиларга нисбатан узоқ муддат бериши, судланувчиларнинг биринчи марта ушбу жиноят содир этгани ва шу каби енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишмагани ҳақли саволларни ўртага ташлайди.

Уларнинг жиноят содир этганини рад қилмаяпман. Оқлаш ниятим ҳам йўқ. Бу суднинг иши. Лекин улардек бирор коррупционер ҳокимга қарши курашилгани, омматан рейдда ушлангани, судлари ошкора кўрилиб, максимал жазо сўралгани, берилгани ва шу кабилар ҳақида ҳали эшитмадик, кўрмадик ҳам. Бу эса юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Бир масалага икки хил стандартда қаралаётгани бизни ҳавотирга соляпти. Давлатга ривожланиш муҳимми ёки шундоқ ҳам кучсиз бўлган, эндигина эмаклаётган жамоатчиликка кучини кўрсатиб қўйиш муҳимми, тушунмай қоляпмиз. Давлат, келажак, жамиятга зарар қайси биридан кўпроқ келади, тарози ишламаяпти бу борада.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал