zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

"Қишга тайёрмиз" дейилганда фақат бизда "метан заправкалар чеклови"га тайёрмиз деб тушунилса керак. Ажойиб ҳукуматимиз борда)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова фейсбук саҳифасида яқинда 2 ҳафталик тажриба алмашиш учун Англия бориб келган мактаб директорларининг таассуротлари ҳақида ёзмоқда. Жиззах вилояти Зомин туманидаги 60-умумтаълим мактаби директори Равшан Бойиров шундай демоқда:

"Буюк Британия сафари мен учун ҳар томонлама самарали ва катта таассуротларга бой бўлди. Эътиборимни тортган жиҳат шуки, англиялик директорлар мактаб фаолиятига тегишли ҳар қандай қарорни жамоа билан бамаслаҳат қабул қилади. Ўқувчиларга нисбатан дўстона ёндашув етакчи ўринда туради.

Энг асосийси, ўқувчилар ҳимоясига жуда катта эътибор берилар экан. Яъни уларнинг ҳар томонлама, ҳам билим жиҳатидан, ҳам жисмонан камолга етишиши қатъий назоратга олинади.

Мактаб маъмурияти ота-оналар билан узвий алоқада иш юритади. Ҳаттоки ўқувчиларнинг ота-оналари истагини инобатга олган ҳолда, улар учун дарс машғулотлари ташкил этилади. Ота-оналарни ўқитишга алоҳида ўқитувчи жалб этилади ва бу устозлар ўша дарслари учун ҳам алоҳида иш ҳақи олишади. Бу амалиётдан асосий мақсад — ота-оналар фарзандларининг билим олиш даражаси, хатти-ҳаракатлари, хулқи, орзулари ва истаклари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб бориш ҳамда ўз болаларининг эртага қайси касбни эгаллашга бўлган хоҳишларини ҳозирдан белгилаб олиш.

Инглиз мактаблари дарс жараёнларида ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилади. Унинг қизиқишларидан келиб чиқиб, мактаб фанларини эркин танлаш имконияти берилади.

Яна бир қизиқ маълумот, биз мактабларда бўлганимизда ўқувчиларни ҳатто суратга олишга ҳам рухсат беришмади. Болаларни ҳар томонлама ҳимоялаш қоидаси уларда қаттиқ амалда экан. Ҳатто ҳар бир мактабда ўқувчилар ҳимоясини ташкил этиш учун алоҳида “Мактаб кенгаши” тузилган. Инглиз мактаблари фаолиятида биз ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар ва янгиликлар талайгина. Икки ҳафталик саёҳат давомида Англиядаги кўплаб мактабларга саёҳат қилдик ва бу танишув ва мулоқотлар биз ўйлаганимиздан ҳам муваффақиятли бўлди, деб айта олишим мумкин".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Японияда ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

АҚШда ишчи ташриф билан бўлиб турган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси бу гал  АҚШ Президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара билан учрашувда қатнашибди. Минкара учрашувда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суришда, Ўзбекистонда "инклюзив таълим"ни жорий этиш соҳасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилибди.

Маълумот учун, Сара Минкара глобал миқёсда Ливан, Малайзия, Никарагуа, Руанда, Таиланд ва Буюк Британия каби мамлакатларда ногиронлик ҳуқуқлари ва инклюзивликни фаол қўллаб-қувватлайди ҳамда жаҳон миқёсида ижобий ўзгаришлар яратишда ташаббус кўрсатади.

Минкара Уэллсли коллежи ва Кеннеди ҳукумат мактаби битирувчиси бўлиб, шу пайтга қадар Клинтон ташаббуси, Массачусетс технология институти (MIT), Forbes 30 Under 30, Ashoka, Ҳарвард, Ҳалсион каби мукофотларга сазовор бўлган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси Норбоева БААга ташрифи доирасида Дубайдаям бўлди. Мамлакатнинг Федерал миллий кенгаши раиси Сақр Ғўбаш билан музокара ўтказди. Сиёсий, иқтисодий, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш бўйича суҳбатлашилди. Ўзи охирги вақтлар БАА билан ҳамкорлигимиз анча яхшиланди. Пулам кўп уларда, фойдаланаверишимиз керак.

БАА сармояси иштирокидаги корхоналар сони 5 йилда 2,5 баробарга ошган. Яна улардан "яшил энергетика", логистика, туризм бўйича кўп тажриба олиш мумкин ва бу ҳамкорлик анчадан бери давом этяпти. Эндиликда парламентлараро ҳамкорликни ҳам янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Сақр жаноблари Бухорий, Термизий боболаримизга фанат шекилли, кейинги йил Ўзбекистонга келаркан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Туркманистонда президент шарафига номланган клуб бирорта очко йўқотмасдан чемпион бўлибди. «Аркадаг» клуби 20 ўйинда 60 очко жамғариб, муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритди. Ном танлашниям билиш керакда дўстлар, бунақа давлатларда😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Пойтахтда “Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” бўйича халқаро давра суҳбати ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Латвия Республикаси Молия ва шартномалар марказий агентлиги ҳамкорлигида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вазирлик ва идораларнинг раҳбар кадрлари, инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари ходимлари, олимлар, чет эл мутахассислари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Англия, Германия, Латвия, Франция, БАА, Корея, Сингапур, Туркия, Озарбайжон каби мамлакатлардан соҳа экспертлари, давлат хизматчилари иштирок этди.

Тадбир давлат хизматини ривожлантиришда салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш муаммолари, истеъдодли шахсларни давлат хизматига жалб қилишнинг замонавий ҳамда самарали механизмларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#rasmiy_munosabat #bola_huquqlari

⚡️⚡️ Toshkent viloyati, Qibray tumanida joylashgan «Logo bilim» ta’lim markazida, pedagog 2019-yilda tug‘ilgan tarbiyalanuvchi M.B ni urgan holda olib borayotgan mashg‘uloti yuzasidan Bolalar ombudsmaniga bolaning onasi X.D.ning murojaati kelib tushdi.

Mazkur holat Bolalar ombudsmani tomonidan nazoratga olindi va u yuzasidan tuman IIB tomonidan bugun 5-dekabr kuni tergovga qadar tekshiruv ishlari boshlandi.

O‘ziga xos xususiyatlarga ega bo‘lgan bolaga nisbatan bunday pedagogika zid harakatlarga yo‘l qo‘ygan mutaxassis hozirda ishdan bo‘shatilgan bo‘lib, uning harakatlariga huquqiy baho berish jarayoni bormoqda❕

Ta’lim muassasalarida bolalarga nisbatan bunday nomaqbul muomalada bo‘lish holatlari Bolalar ombudsmani nazoratida va ular yuzasidan qonuniy tartibda chora ko‘rish bo‘yicha huquqni muhofaza qiluvchi organlar bilan birgalikda tizimli ravishda ish olib borilmoqda.

Ushbu holat yuzasidan qo‘shimcha ravishda ma’lumot beriladi.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📌 Erkaklar nimadan qo‘rqishadi?

O‘zbek jamiyatida odatiy oilalar erkaklarning qarorlari asosida boshqariladi. Ehtimol, shu sabab ham GENDER TENGLIGI tushunchasining real hayotimizda ahamiyati yo‘q!

Xotin-qizlar masalalarini yorituvchi "Fursat" ijtimoiy loyihasi Gender tengligi va uning rivojlangan davlatlardagi o‘rni haqida hujjatli film tayyorladi.

❗️ Kelajak uchun bugun nima qilishni bilmoqchi bo‘lsangiz, albatta, filmni ko‘ring!

👉🎥 TO‘LIQ VIDEONI KO‘RING

@fursat_loyiha

fursatuz/">YOUTUBE  |  INSTAGRAM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биз ҳар куни турли ресурслардан юзлаб ахборотларни қабул қиламиз. Аммо уларнинг аксарияти биз учун фойдасиз.

Агар ҳаётингизни “чиқинди”-ахборотлардан тозалаб, диққатингизни керакли таҳлилларга қаратмоқчи бўлсангиз, uz24.uz канали сиз учун.

Бу ерда Ўзбекистонга оид барча муҳим янгиликлар дайжест кўринишида бериб борилади.

Обуна бўлинг 👉 uz24.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда автокредит ҳаддан ташқари кўп дейилганди, аслида ундай эмас экан

Research Group Central Asia маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг қарийб 40 фоизи автомобил сотиб олиш учун “қўлда” ёки банкдан ташқари кредитлар ёрдамида тўловни амалга оширган.

RGCA экспертлари сўнгги икки йил ичида автомобил сотиб олган 700 нафар респондент иштирокида Ўзбекистондаги автомобил бозорини ўрганишди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, автомобил сотиб олувчиларнинг асосий қисмини эркаклар (85%) ва 15% аёллар ташкил қилади. Chevrolet автомобил брендлари орасида мутлақ пешқадамга айланди — ушбу бренднинг моделлари сўнгги 2 йил ичида мамлакатда сотиб олинган барча автомобилларнинг 86 фоизини ташкил қилади.

Шу билан бирга, бозорда сотилган автомобиллар ичида янги автомашиналарнинг улуши 34 фоизни ташкил этмоқда, 66 фоизи минилган автомобиллар.

Республикадаги 5 та автомобилдан 4 таси қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган.

Тадқиқот натижаларига кўра, автомобил эгаларининг 38 фоизи “қўлда” автомобил учун кредитни дастлабки автомобил эгасига, лизинг компаниясига ёки ўртакашга тўлайди, 2 фоизга яқини эса банк ёки ломбарддан микроқарз олиб, автомобил сотиб олган.

Тадқиқотдан кўриш мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистонда банклар томонидан бериладиган автокредитлар бозори етарли даражада шаклланмаган. Бундай кузатиш банк маҳсулотларини янада чуқурроқ ўрганиш, маркетингни ривожлантириш ва аҳолини хабардор қилиш, шунингдек, регуляторга қўшимча рухсат берувчи чораларни жорий этиш учун сабаб бўлиши мумкин.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қўқон алоҳида "тозаланса" керак. Хавфсизликнинг бундайларга қарши катта "дело"си бор деб ўйлайман. Ким кимнинг номини сотиб нима қилган бўлса ҳаммаси жазоланади. Вақт масаласи бор холос.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Кўча"нинг фанати бўлишга улгурган тик-токчи авлодга давлат энг кучлиси аслида ким эканини кўрсатиб қўймоқда. Бу тадбирлар охиригача олиб борилиши, айбланувчиларнинг судлари ОАВ ва блогерлар иштирокида онлайн ёритилиб, халққа мунтазам кўрсатилиши керак, агар айби бўлса. Бошқарув учун яхши режа, ҳаммаси учун яхши режа. Қиш ҳам келяпти...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қизиқ дунё. Парагвайда қишлоқ хўжалигига жавоб берадиган вазир асли ҳиндистонлик бўлган фирибгар ўйлаб топган "Кайласа Қўшма Штатлари" билан меморандум имзолаган. Ҳудуди йўқ бу давлатни жинсий тажовуз жиноятида айбланаётган шахс ўйлаб топган. Уни қидиришяптикан. Мен анави вазир ҳаракатларига куляпман. Мактабда географияданам яхши ўқиш керак эди😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одамларимиз орасида руҳан носоғлом, "детская травма" олгани кўпакан. Жуда кўп. Аламзада одамлар. Хуллас инстаграм, тик-токда шу тоифадаги видеолар просмотри учаркан. Одамлар шунақа кўп қўллаб-қувватлайдики (асосан эркаклар), ҳайрон қоласан. Видео мазмуни шундай:

Эр ўзига тўқ бўлади. Хотинига уй-жой, тақинчоқлар олиб берган бўлади. Хуллас идеал эр, типа. Эр командировкага кетади. Хотин эрнинг ўртоғини уйига чақиради. Жинсий алоқа қилади. Эрнинг эсига бир нима тушиб ёки командировкаси эрта тугаб уйига қайтади. Хотин эшикни очади. Ўйнаш сочиқда қулоғини артиб ваннадан чиқиб келади. Эркак хунук қарайди, сенга нима кам эди деб. Фонда "бевафо ёр, хиёнат қилиб кетди" деган ашула.

Дахшатли саҳна. Яна гапиришга тил ожиз. Ҳамма аёлларни сўкиб ётибди. Жамиятимизга нима бўлган ўзи? Фантазияни қара...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Депутат Сурхондарёдаги 5 гектар боғ юзасидан Ҳукуматга сўров юборибди. Тасанно!

POLEMICO'нинг 2 кун олдин чоп этган хабари юзасидан Экопартия депутати ҳаракатга киришибди.

Ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экопартия фракциясининг депутати Камол Жуманиёзов Вазирлар Маҳкамасига мамлакатдаги барча истироҳат боғларни тадбиркорлик субъектларга беришда назоратни кучайтириш, тадбиркорларга берилган боғлардаги дарахтларни сақланганлигини таъминлашни кучайтириш бўйича Депутат сўрови юборган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Zamin Qurilish” навбатдаги лойихасига СТАРТ берди!

⚡️«QORASUV GAVXARI» лойихасидан, котлован босқичида, хонадонларни катта фойда билан харид қилинг!

❗️Акция❗️1-боскич сотувида катта чегирмаларга улгуриб қолинг!
💵 1м²: 100% тўловда 9 150 000 сўмдан бошланади

— Бошланғич тўлов: 50%
— Бўлиб тўлаш муддати: 24 ой

📌 Хонадон майдонлари:
1 хона: 41,6 - 55,2м²
2 хона: 57- 80,2 м²

▪️Шифт баландлиги - 3.30 м
▪️Хоналар - бўлинган
▪️Уй деворлари - газабетон

Мажмуа инфратузилмаси:
▪️Ички ишлар вазирлиги академияси
▪️Экологик тоза худуд
▪️Хусусий ва давлат мактаби, боғчалар, университетлар.

🏗 9 қаватли иморатлар 2025-йилнинг 4-чорагида топширилади

Telegram | Instagram

📍Лойиҳа 41.3628005,69.2043885,19.09z?entry=ttu">манзили: Тошкент шахар, Мирзо Улугбек тумани Қорасув кўчаси 4-мавзе 11-уй

📍Сотув офиси: Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани Кичик Ҳалқа йўли. Мўлжал: Акфа 7

📞+998555006006
📞+998977777221

📲Онлайн мурожаат: @rohat_residence1

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фирибгарлик бўйича жазо енгиллашиши мумкин агар у жабрланувчига зарарни қоплай олса

☝️Конституциявий суд айрим жиноий ва маъмурий жазо чораларини, молиявий санкциялар, неустойка ҳамда бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Жумладан:

• Аҳоли таклифларидан келиб чиқиб, биринчи навбатда фирибгарлик бўйича жазони енгилроғи билан алмаштиришда судланувчи томонидан жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланилганлигини инобатга олиш талабини киритиш орқали жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тепилган ва дарвозага кирган тўп икки хил. Тўқаевнинг пиар жамоаси еб қўйди😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон Экологик партиясига кўра, 2019 йилда Сурхондарёда қарийб 5 гектар майдонга эга боғдаги дарахтларнинг 80 фоизи кесиб ташлангани етмагандай, энди қолган 20 фоизи ҳам қуритиляптикан. Бу шунчаки даҳшат!

Экопартия Ҳукуматдан истироҳат боғларини тадбиркорлик субъектларга беришда назоратни кучайтиришни, ҳокимликлардан эса барча тадбиркорларга берилган боғлардаги дарахтларни сақланганлигини таъминлаш учун инвентаризациядан ўтказишни сўраяпти. Бу ҳаракатларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида POLEMICO бир қатор таклифларни билдирди.

"Парламентда Экопартия фракцияси бор. Уларнинг ваколатлари эса беқиёс. Улар давлат органларининг ҳисоботини эшитиб, халққа очиқ баёнот бериши, дарахтфурушлар устидан тегишли идораларга мурожаат қилиши, "Депутат сўрови" юбориши мумкин.

Кўряпмиз, айрим масалаларда, масалан Ботаника боғини асраб қолиш каби долзарб муаммоларда туриб беришяпти. Эндиликда жамоатчилик билан ҳамкорликни ҳам йўлга қўйсин. Табиатни бирга асрайлик, дўстлар!",
– демоқда POLEMICO.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентнинг ҳокимларга қарата айтган "менинг вакилимсан" номаси уларга ҳуқуқ, ваколат, имтиёз беришдан кўра кўпроқ мажбурият юклаши керак. Масъулияти катта. Буни кам сонли ҳокимлар тушунган холос. Шундай ҳокимлардан бири Зойир Мирзаев. Натижали ишлагани учун вилоятларни бирма-бир бошқариб чиқадиган ҳокимлардан ҳисобланади. Борган жойидаги маҳаллий аҳоли ҳам жуда ҳурмат қилади.

Атрофига ёш кадрларни йиғиб олган Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига инвестиция олиб келгани Хитой сафарига жўнаб кетган. Бу борада президент талаби ҳам эсингиздадир. Менга айтишларича, график жуда зич қилинган, тиним йўқ, дам олмай шаҳарма-шаҳар учиб юришибди. Айни вақтда хитойлик инвестор билан Тошкент вилоятида электромобил қувватлагич ишлаб чиқариш бўйича дастлабки келишувга эришилган. Инвестиция бўйича ўринбосарига расмиятчилик бўйича топшириқ бераётганини видеода кўришингиз мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

😂😂😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистоннинг сиз ҳали кашф қилмаган жойлари шу қадар кўпки, ҳар бир манзил сизни ҳайратга солади. Биргина Жиззахнинг ўзида сирли, экстремал манзиллар жуда кўп экан.

Локация Ўзб лойиҳасининг навбатдаги сони ҳам шундай сизни ҳайратга соладиган манзилларга бўлибди. Бу видеони албатта кўришингиз шарт:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=ulJ866Lv5wU

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🔴 Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган педагог кадрларга малака тоифалари беришнинг янги тизимининг тажриба-синов жараёнларига старт берилди.

➖ Бугун ушбу жараёнлар Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчилари учун бўлиб ўтади.

❗️Тест синовларининг 1-сменаси соат 11:00 да бошланди ва тамом бўлмоқда.

2-смена жараёнлари соат 14:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

✔️Маълумот учун: мазкур янги тизим хорижий мамлакатлар, хусусан Бирлашган Араб Амирликлари ва Сингапур каби давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#voting

🐦 1-dekabr kuni “President Tech Award” tanlovining onlayn ovoz berish bosqichi boshlandi

Ovoz berish awards.gov.uz platformasida 10 kun davom etadi. Ovoz berishda ishtirok etish uchun MyID biometrik identifikatsiya tizimi yordamida ro‘yxatdan o‘tish talab etiladi. Ovoz berish bo‘yicha ko‘rsatmalar videoda ko‘rsatilgan.

📨 Sevimli jamoangizga ovoz bering! Final ishtirokchilari va tanlov tafsilotlari bilan bizning veb-saytimizda tanishishingiz mumkin.
____

🐦 1 декабря стартовал этап онлайн-голосования конкурса President Tech Award

Голосование продлится 10 дней на платформе awards.gov.uz. Для участия в голосовании необходима регистрация с помощью системы биометрической идентификации MyID. Инструкция по голосованию представлена в видео.

📨 Голосуйте за понравившуюся вам команду! Со списком финалистов и подробностями конкурса можно ознакомиться на нашем сайте.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарғонадаги тадбирда "кўчачилар" ёнидан 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда диний адабиётлар ҳам чиққани айтилмоқда. Демак давлатда кўча (самосудчи товламачиликда айбланаётганлар) ва дин аралашуви масаласида хавфсизлик аналитикларининг ўзига яраша хулосалари ҳам бўлган ва бу ўз навбатида юқорида ҳавотир уйғотган бўлиши мумкин. Бу ҳам таҳмин қилинган сабаблардан бири бўлса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарғонадаги тезкор тадбирларда 22 киши ушланди

Фарғона вилояти ИИББ ўтказган юздан ортиқ тезкор-қидирув тадбирлари давомида 4,7 кг гиёҳвандлик ва психотроп воситалари, 41 та қурол ва ўқ дорилар, шунингдек, 37 нафар қидирувдаги шахслар ушланган. Бундан ташқари, махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар ҳам безорилик устида қўлга олинган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бахти Ташкентский” қўлга олинди

Тошкент шахар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Жумладан:

➖ 1971 й.т. Қудратуллаев Бахтиёр Зафарович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

➖ 1980 й.т. Шарипов Дилшод Тулкинович  (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

➖ 1972 й.т. Мирзаханов Анвар Бабаражабович (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. Жиноят иши доирасида  гумон қилинувчи Б.З.Қудратуллаев, А.Б.Мирзаханов, Д.Т.Шариповлар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мирзиёев даври ютуқларидан бири ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллашга ҳаракат қилинмоқда. Бу сиёсат таълим тизимимиздаям давом этяпти. Вазиримиз Ҳилола Умарова Тошкентдаги 102 сонли махсус мактаб-интернати ҳамда "Dialog school" махсус хусусий таълим муассасасига борди. У ердаги шароитлар ўрганилиб, янги режалар тузилди. Хусусий таълим муассасасида 20 нафарга яқин педагоглар фаолият олиб боряпти.

"Шубҳасиз, юртимизда  таълим имкониятлари барча болалар учун тенг бўлиши лозим ва имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш жуда муҳим. Уларнинг қизиқишлари ва иқтидорларини инобатга олган ҳолда таълим бериш, ўқувчиларда бирламчи касбий кўникмаларни ривожлантириш  олдимизда турган асосий вазифалардан бири эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим", - Умарова.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда БМТ Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ўртасида учрашув ташкил қилинибди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2024 йилда "Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш йўли" номли жаҳон конференциясини ўтказиш масалаларига тўхталиб ўтилган.

Музокаралар якунида Амина Муҳаммад хоним БМТнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдираётгани, барқарор ривожланишга эришиш учун ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал