Битта катта хато бўлди. Энг тепадагиларнинг айрим мансабдорлари "кўча авторитетлари" билан ҳам, шу каби безорилар билан ҳам видео, расмга тушаверди, тадбирларда ёнма-ён ўтираверди, ўзаро суҳбат қилаётганлари интернетга сиздирилаверди. Дистанция сақлашмади. Бу эса мазкур инсонларнинг тепа билан алоқаси бор деган қарашни шакллантирди.
Бу эса ҳеч қачон яхшиликка олиб бормасди. Ушбу ҳолат камида товламачилик қилиш шароитини яратади. "Ока ишиз битмаяптими? Шунақа деб эшитдик. Фалончи билан связимиз зўр. Битириб берамиз ишизни. Фақат шунча бўлади, хизмати" деган "дастурхончилар" шундай тарзда пайдо бўлаверди. Бу ҳолатларга эртароқ чора кўриш керак эди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Кўча" тўлиқ тугатилади
Охирги вақтлар инстаграм, тик-токларда ақли ҳали ҳеч нарсага етмайдиган болачалар томонидан "кўча", "вор в законе" ва бошқа бало-баттарлар ҳақида видеолар тайёрланиб, тарқатилиши авж олганди. Бу тушунчалар ҳуқуқий давлатга бегона эканини англамаган ёшлар орасида шу каби видеоларни кўриш оммалашаётганди.
Ўша "кўча машҳурлари"га нисбатан онгсизларда симпатия пайдо бўлиб, уларга тақлид қилиш ҳам кўпайиб қолганди. Буни ИИБ томонидан бир қанча мактабларда ўтказилган тадбирларда топилган кастет, пичоқлар ҳам исботлаганди. Бу каби видеолар просмотри, қўллови ҳам ошиб кетганди, жамиятда. Миллий гвардия ходимлари билан бўлган бир қанча тўқнашувлар ҳам жамиятда ҳуқуқийликдан кўра шу каби қонунсизлик, ҳаосга нисбатан хоҳиш пайдо бўлаётганини кўрсатганди.
Давлатнинг кузатув курсиларида хавфсизлик бўйича аналитиклар ўтиради. Улар бунинг ҳисобини олиб боришаётганди. Ўзига яраша таҳлиллар қилинганди. Охирги воқеалар эса давлат бу каби шахсларга кучини кўрсатиб қўйиши кераклигини тақозо қилиб қўйганди. Нима бўлса ҳам ҳаммаси суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали ҳал бўлиши керак. Давлатнинг кучи ҳам шунда кўринади. Омматан қўлга олинган "ҳуқуқбузар олифталар" рўйхати ҳали бу бошланиши. Мендаги маълумотга кўра, бу каби тадбирлар ҳар бир туман, шаҳарда ўтказилади. "Қабристанский", "бирбалойский" ва бошқалар ичкарига олиб кирилади ва бу тадбир аллақачон бошланиб бўлган.
Пул эвазига қарз олди-бердисига аралашган решалалар, зўравонлар, беш юз доллар учун кучсизларни калтаклаганлар, умуман ўзини "қонун" деб эълон қилган ҳамма ичкарига олиб кирилади. Рўйхат эса азалдан шаклланиб келинган. Қолгани ичкарида ҳал бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шавкат Мирзиёев энг биринчилардан бири бўлади
Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.
140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун эрталабда борган тадбирим жуда муҳим сиёсий форум эди. Ўзимиздаги Парламентнинг энг катталари ўша ерда бўлди. Танзила опа, Нуриддинжон акадан тортиб, Одилжон ака Тожиевларгача форумда фаол бўлишди. Омбудсманимиз Феруз опаю охирги вақтлар жуда фаол ишлаётган болаларга масъулимиз Сурайё опа Раҳмоноваларгача иштирок этишди. Форумни БРМ йўлида бирлашиш деб номладим. БРМ нима ўзи? БРМ - барқарор ривожланиш мақсадлари ҳисобланади.
Форумдан асосий мақсад нима? Бу каби йирик форумга илк фундамент 2017 йили тараққиёт стратегиямиздаёқ қўйилганди. Давлатимиз ва ҳамкорлар давлатларда ҳар соҳани яхшилаш учун парламент орқали ҳамкорлик йўли танланган. БМТ даражасида қўлланиладиган ушбу форумдан Ўзбекистон 16 та миллий мақсадини шерик давлатлари билан амалга ошириб боради. БРМ миллий стратегиямиз ва дастурларимиз билан мувофиқлашган. 2030 йилгача ўз олдига йирик вазифаларни амалга оширишни кўзлаган. Ривожланишга етаклайдиган 125 та вазифани бажариш ва 206 та турли кўрсаткичларни яхшилаш режаланган.
БРМнинг асосий мақсадлари қаторига ўта қашшоқлик, очарчиликка барҳам бериш, таълим-тиббиёт тизимини яхшилаш, гендер тенглиги, иқтисодий ўсишни таъминлаш, энергетика соҳасини барқарорлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экотизимни асраш ва шу кабиларни ўз ичига олади. Бугунги форумда Танзила опа ушбу мақсадларга эришишда фуқаролик жамиятлари институтлари билан ҳамкорлик жуда муҳимлигиниям алоҳида таъкидлади. Фуқаролик жамияти институтлари муҳимлиги ҳақида Сенат раиси даражасида гапирилгани ҳам форум юзаки эмаслигини кўрсатади. Шунақа гаплар, дўстлар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Зироат Мирзиёева халқаро инновацион саммитда иштирок этди
Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Анжуманнинг асосий мақсади – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратиш. Бу галги тадбир “Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусида бўлди.
Саммитда юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар мансабдорлари, таълим ва ижтимоий соҳалар экспертлари қатнашди. Саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Форумлар саройидамиз. Ўзбекистон яна бир нуфузли халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форуми бошланди. Форумда катта давлатларнинг парламент мансабдорлари, дипломатлар йиғилган. Танзила опа тадбир бошланишида президент Мирзиёевнинг табригини ўқиб берди. Нутқда сув муаммосига ҳам яна диққат қаратилганакан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Узбектелеком 5 542 046 дона оддий акциялари билан " IPO"га чиқаётганини маълум қилди
Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири ҳам энди ўз акцияларини халққа сотади. Энди исталган Ўзбекистон фуқароси компания акцияларини харид қилиши орқали уни ривожига ҳисса қўшиши ва энг муҳими — "Узбектелеком" АК акциядорига айланиши мумкин. Бунинг учун MyUZTELECOM иловасини юклаб олиб у ерда бир нечта амалларни бажариш кифоя. Батафсил маълумот бу ерда.
Компания веб-сайтидаги маълумотларга кўра нархлар унчалик ҳам қиммат эмас. Тўғриси мен компаниянинг акциялари жадаллик билан сотилиб ўша пуллар мамлакатимиздаги интернетни янада яхшиланишига сарфланишини кутаяпман. Бундан акциядор ҳам, компания ҳам фақатгина ютади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча Сирдарёда 3 миллион хонадон ва юзлаб корхоналарни электр энергияси билан таъминлаб берадиган мега лойиҳа ишга туширилди.
Айнан ушбу лойиҳага бош бўлган Саудия Арабистонининг “Аcwa Power” компанияси Ўзбекистонда бундан ташқари катта лойиҳаларни амалга оширмоқда. Компания иштирокида республикамизнинг стратегик тармоғи бўлган энергетика соҳасида 8 млрд долларлик йирик лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда.
"Улар бизнинг 2030 йилгача 25 гига-ватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратишга қаратилган улуғвор мақсад ва режаларимизни тўлиқ амалга оширишга жуда катта ҳисса қўшади.
Бу муҳим лойиҳалар энергетика тармоғини модернизация қилиб, 4,5 млрд куб метр табиий газни тежашга, атмосферага салкам 3 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олдини олишга хизмат қилади", дея гапириб ўтди президент Шавкат Мирзиёев.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шарахметов Шахрух Шатурғунович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилибди.
Аканинг юзини энди кўрибман, жамоат фаоли сифатида. Ишдан бўшатилганда шунақа инсон борлигини билибман. Машнақа одамларам бўлади, борлигиям, йўқлигиям билинмайди. Шунақа кадр бўлманглар. Ўзбекистонда адашмасам юздан ортиқ монопол ташкилот, корхоналар бор. Охирги вақтлар улар камайгани ҳақидаям ўқимабман. Ну кетибди, кетибдида😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча Янгийўл туман ҳокими сектрдошлари билан тадбиркорга қарши рейд уюштириб, ваколатларини кўз-кўз қилгани ҳақида ёздик. Уларнинг фаолиятига партия, депутатларимиз ҳам муносабат бермоқда. Аниқроқ айтсам, ижро ҳокимиятининг иши қонун чиқарувчи ҳокимиятимизгаям ёқмади ва ваколати доирасида ҳаракатга тушди.
Бу борада тадбиркорлар ҳимоячиси бўлган ЎзЛиДеП ҳокимиятдагиларга текширувлар қай йўсинда ва қай тартибга ўтказилишини эслатиб, уларга "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунни эслатди. Охирида "ҳокимбуво, қонунга амал қилинг" дея талаб қилиб, прокуратурадан рейд масаласига ҳуқуқий баҳо беришни сўради.
Бундан ташқари, ЎзЛиДеП депутати Шарафутдинов ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратурага депутатлик сўровиниям юборди. Мана шу тизим дейилади. Бу тизим орқали нафақат ҳокимиятларни тийиб туриш мумкин, қолаверса, бу каби ҳолатлар такрорланмаслигининг олдини олишам мумкин. Давом этамиз, ўртоқлар!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бўлғуси юрист талабалар аёлларга бўладиган зўравонлик, тегажоқлик бўйича зарур ролик ишлашибди. Жамиятда аёлларга нисбатан муносабат ўзгармаса, эски ва ўзини оқламаган, уларнинг ҳуқуқини чеклайдиган стереотиплар парчаланмаса, бу жамият ҳеч қачон ривожланмайди. Тикилган ресурслар сувга оқади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун ҳоким мавзуси яна кўтарилди. Янгийўл ҳокими тадбиркорнинг мулки ҳудудида ваколатларини "ўйнатиб" юрибди. Бошқа томонда эса Термиз ҳокими тадбиркорни 15 суткага тиқтириб қўйгани айтиляпти. Қонунда юзлаб ваколати бўлган бу институт ҳалигача тийиб қўйилмади. Лекин маҳаллий депутатлар кенгаши олдида ҳисобдор қилиниб, раисликдан олиниши кераклиги айтиб келинди. Амалда эса йўқ.
Муаммо қонунларнинг ўзида. Ҳокимлар хоҳлаган ишини қилиб юрибди. Туманлардаги селекторларда қатнашсангиз биласиз. "Бозор тур, солиқ тур, орган тур, мусор тур..." дея ҳамманинг кўзи ҳокимларга қаратиб қўйилган. Ҳалиям хурсандман, аксар ҳокимларимиз миясиз, қонунларни ўқимайди, юзлаб ваколатларини билмайди. Билиб қолса борми, урди Худо. Мана қонунда ёзилган деб юзингизга бақрайиб туради. Хоҳлаган мактабига бориб дарс ҳам ўтади, инсонпарварликдан.
Тепадагилар ҳозирча ҳеч нарсани ўзгартирмоқчимас, меримча. Ҳўп, унда тизимизга қандай ҳоким бўлгани дуруст? Тагида қиммат машина, ҳайдовчили, ойлик даромади жуда яхши ҳоким қандай бўлиши керак? Бизга кўпроқ кайфда юрадиган ҳоким керак. Ҳоким шунчаки мавжуд бўлсин, орада селекторларам қилиб турсин, зарур ҳужжатларга қўл қўйиб берсин, қолган пайти кўпроқ кайфга берилиши керак. Зиёфатма-зиёфат юрсин, тадбирларнинг тўрида бўлсин. Муҳими ваколатларидан фойдаланиб қўймасин, бўлмаса ҳаммага ҳалақит қилиб қўйишаркан. Айниқса ривожланишимизга хавф туғдиришаркан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева ёзмоқда:
"Сенатнинг 47-ялпи мажлисида амалдаги айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳам кўриб чиқилди.
“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган нормаларга кўра, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари меҳнат шартномасини тузган ҳолда беш нафаргача доимий ходимни ёллаш мумкин.
Бундан буён бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиши мумкинлиги кафолатланади.
Божхона кодекси давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари ва жиҳозлари ҳамда ускуналарининг эллик фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар берилиши назарда тутувчи норма билан тўлдирилди", — дейди Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат раиси Танзила Норбоева бу ишни албатта ўз назоратига олади деб ўйлайман. Чунки Сенат ногиронлиги бўлган шахслар манфаатини доим ўйлаган. Экрандаги сурдо таржимон лойиҳаси ҳам фикрим исботи. Электрон калитни уюшмадан олиб қўйган Қурилиш вазирлиги ходимига қонун доирасида таъсир чораси керак.
Сенат ялпи мажлисидан
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар профессор Азамат Акбаров анча фаоллашди. Бугун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “8-чи халқаро талабалар симпозиумини” ўтказди. Симпозиум шиори “Тадқиқотчилик ва креатив сай-ҳаракатларни қўллаймиз” эди. 10 та хорижий давлатдан, 55 га яқин университетлардан 260 га яқин талаба оффлайн ҳамда онлайн иштирок этишди. Энг яхши 10 та мақолага “Best Student Paper Award” топширилди. Халқаро бўлганлиги сабабли барча презентациялар инглиз тилида тақдим этилди. Тадбирни Қозоғистон Республикасининг
Самарқанд шаҳридаги Бош консули Досманбетов Баурджан Бакбергенович очиб берди.
Яқинда, 21-октябр куни профессор Азамат Акбаров томонидан 1-чи Ўзбекистон-Озарбайжон академик форуми ҳамда 29-30 ноябр кунлари 13-чи "Хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик" (FLATL) мавзусида халқаро онлайн-анжуманларни ўтказганди.
Шу инсоннинг шижоатига қойил қолдим, қанейди ҳар бир олим шундай ижтимоий маъсулият туйғусига эга бўлганда эди!!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Келгуси йил апрел ойидан бошлаб Ўзбекистонда шакарли ичимликларга акциз солиғи жорий қилиниши кўзда тутилмоқда. Ҳар бир литрига қўшимча 500 сўмдан солиқ тўланади. Солиқни аҳоли соғлиғи ўйлаб жорий қилингани айтилмоқда.
Аммо, Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ижрочи директори Алфия Мусинанинг ушбу лойиҳа ташаббускори бўлган Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаатида аслида бу солиқларни жорий қилиш, аҳоли саломатлигини таъминлашдан кўра, нархларнинг ошишига, ўрта ва кичик бизнес вакилларининг банкрот бўлишига олиб келишини исботлаб берган.
Масалан, муаллиф хорижий мамлакатлар тажрибасини эслаб, ҳозирча дунёда шакарли ичимликларга акциз солиғи солиниши фақат ва фақат зарарга ишлаганини исботлаб берган. Жуда кўп давлатлар, жумладан Дания, Ирландия, Норвегия ва Финляндияда бу амалиёт фойдасиз деб топилиб бекор қилинганини ёзган.
Шунча ривожланган давлатлар хато эканини тушуниб, аллақачон бекор бўлган амалиётни биз энди жорий қилмоқчимиз. Ёки бу ерда аҳоли саломатлиги эмас, пул ишлаб олиш кўзланганми?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида бўлди. Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва UNICEF ўртасида "Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази" ташкил этишни назарда тутувчи ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Шунингдек, ташриф чоғида олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар, бир қатор тақдимотлар ўтказилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Одилжон Тожиев: Сувга муносабатимизни ўзгартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши керак
Сув ресурсларини тежаш борасида “Дарё” нашри мухбирининг саволларига жавоб берган Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев қизиқ ғояларни илгари сурипти.
Депутат томонидан маиший мақсадларда тоза ичимлик сувини исроф қилиш ҳолатларига барҳам беришга амалий ечим таклиф янграган. Яъни, “электр энергиясидан фойдаланиш учун қўлланиладиган табақалаштирилган тарифлар схемасини [тоза ичимлик суви таъминотига ҳам] жорий қилиш мумкин. Ичимлик суви белгиланган ижтимоий эҳтиёжлардан кўп ишлатилганда жисмоний ва юридик шахсларга бир неча баробар қимматга тушиши даркор. Ўшандагина, назаримда, сувни ўйлаб ишлатишни бошлаймиз.”
Халқ вакили нонни қандай қадрласак, сувни ҳам шундай қадрлашимиз керак, деган эзгу ғояни ўртага ташлаган. “Нонни қандай қадрлаймиз?! Муқаддаслик бўйича ундан кам бўлмаган сувни ҳам шундай қадрласак, менимча, элу юртимиз, бугунги ва келажак авлодларимиз олдидаги бурчимизни адо этган бўламиз, жонажон диёримизга ёғдириладиган баракани кўпайтирган бўламиз.”
Одилжон Тожиев интервьюни “Сувга муносабатимизни ўзгартириш ҳар бир фуқаронинг ҳиссаси муҳим бўлган чинакам умуммиллий ҳаракатга айланиши тарафдориман,” деб якунлаган.
Нимаям дердим... Бу ғоялар амалга ошса, одамларимизнинг сувга муносабатини ўзгартиролсак, сув тақчиллигини енгиллатишга, муаммони ҳал этишга катта ҳисса қўшган бўлардик.
Ўзбекистонлик мактаб директорлари Буюк Британияда касбий ривожланиш дастурида иштирок этмоқда
Иштирокчилар ушбу дастур давомида Park Community school фаолияти билан танишиб, хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишяпти. Шунингдек, директорлар мактабларда таълим сифатини ошириш ва самарали бошқарувни ташкил этиш мавзусидаги семинар-тренингларда қатнашмоқда.
Директорларимиз дунёни кўрса, ватанга қайтиб ўрганган тажрибаларини улашади. Бошқа директорлар, ўқитувчилари га мастер-класслар ўтишса, ўқувчиларгаям, ўқишигаям фойда беради.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Менга келган маълумотларга кўра, Адлия вазирлиги меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида 2023 йил 8 декабрдан бошлаб, ҳар ҳафта, жума куни соат 18:00 дан душанба куни соат 09:00 гача норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини project.gov.uz тизими орқали Адлия вазирлигига киритиш имкониятини чекламоқчи.
Соддароқ айтсам, Адлия ўзига боғлиқ бўлган масалада меҳнат қонунчилиги бузилишига "дарча" қолдирмоқчимас. Бу борада ташаббусни қўлга олмоқчи. Адлия топ, янги вазир ва жамоаси топ. Агар шу иш охиригача назорат қилинса, ташкилотларда меҳнат интизоми ўз ўрнига тушишни бошлайди. Бошлиқларам "ҳа бўпти, кетор унда" дейишга ўтади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇿🇺🇿 Konstitutsiya kuni munosabati bilan aksiya!
1,5,8,12,15 va 19-dekabr kunlaridagi toʻgʻridan-toʻgʻri parvozlar uchun Phuketga maxsus narxlar.
BEL AIRE PATONG RESORT 4* 616 USD’dan boshlab
SUN SHINE PATONG 3* 659 USD’dan boshlab
77 BANGLA HOTEL 3* 673 USD’dan boshlab
OAKWOOD HOTEL JOURNEYHUB PHUKET 4* 678 USD’dan boshlab
💸 Narxga “O‘zbekiston havo yo‘llari”da to‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, mehmonxonada yashash, ovqatlanish (nonushta), transfer va tibbiy sug‘urta kiradi.
Batafsil:
📞 +998712112222
🌐Telegram
🌐 Instagram
Mavjuda | Aygerim | Mushtariy | Diyora
“Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарорида 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини жорий қилиш белгиланган.
Бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ишончлилик рейтингидаги очиқ ва ошкораликни таъминланишини назорат қилиш Савдо-саноат палатаси ва бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади.
Бундай тизим дунё тажрибасида мавжуд эмас. Ишончлилик рейтинги бизнес билан хуфёна равишда шуғулланадиган тадбиркорларга тўсиқ бўла олади ва соҳа рақобатбардош бўлишига хизмат қилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Миллионлаб обуначига эга каналлар ҳар хил воқеаларда шоу-шувга берилиб, ҳолатни тўлиқ ўрганмай, ёлғон, фейк маълумотларни ҳам улашиб боряпсиз. Сизлар ўзингиз билмаган ҳолда "сўз эркинлигини бўғувчилар"га арқонингизни тутқазяпсиз.
Сиз ҳақингизда тайёр "дело"лар йиғишларига қўйиб беряпсиз. Эртага "дело"ингизни олдингизга ташлаб ё биз айтганни қиласан, ё жавобгар қиламиз дейишларига шароит ҳозирлаяпсиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар қанақа ҳолатдаям соҳангизга доир китоблар ўқишни кучайтиринг. Мутахассислигингизда тенгги йўқ бўлсангиз, иш масаласи сизни ўйлантирмайди. Мисол учун бирор нарсани бажара оласиз. Айни вақтда бошқа инсон ҳам буни уддалайди. Бироқ бу ишни компютерда бажариш билимингиз ҳам бор. Вақт ва ресурс тежашни биласиз. Шу вақтда қолган ишчиларга нисбатан сизда билим кўплиги ютуғингиз бўлади.
Компютерни билганингиз фойдангизга ишлайди. Ойлигингиз ошишига ҳам хизмат қилиши мумкин. Глобаллашув, янги билимларга эга бўлиш малакали ишчиларга янги имконият эшикларини очаверади. Паст малакали ишчилар орасида рақобат кучайгани сизни ўйлантирмайди. Ўзингизга ишонч ҳам кучли бўлади. Доим энг зўри бўлинг ва ўқишдан тўхтаманг.
Янаям соддароқ айтсам, нима қилишни билмай қолганингиздаям китоб ўқийверинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатдаги муҳокамалар қизияпти. Сенатор Иминов Давлат активларини бошқариш агентлигига нима учун айрим ҳудудлардаги давлат мулклари ўз вақтида хусусийлаштирилмаётгани ҳақида савол ташлади. Акмал ака қонун бўйича аниқ тушунтириш берди. Ростан ҳам кимдир ўша мулкни аукционда олмаса, агентлик нархни тушуриб борган ҳолатларга шахсан ўзим ҳам гувоҳ бўлганман.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Италия ўтмишда Европадаги энг криминал ҳудуд бўлган. Коза ностра, Сицилия, Каморра ва бошқа мафия номлари, уларнинг ишлариданам хабардормиз. Уларга қарши жиддий курашди. Ҳозир бу борада Италияда катта тажриба бор. Улардан ўрганишимиз керак бўлгани кўп.
Сенаторларимиз Италия ва Ўзбекистон ўртасида ушлаб бериш, маҳкумларни топшириш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни мақуллади. Ривожланган давлатларга ҳар соҳада яқинлашавериш керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Yandex Go тадбиркорлар беморларни қай тарзда қўллаб-қувватлашлари мумкинлиги борасида ўрнак кўрсатишда давом этади. Компания Ўзбекистондаги хайрия ташкилотларига ёрдам бериш кампаниясини бошлади. Ўз одатларингизни ўзгартирмаган ҳолда хайрли ишда ҳисса қўшишингиз мумкин. Жума кунлари ҳар 10 км масофа учун кўрсатилган хизматдан 50 сўм Ўзбекистондаги хайрия ташкилотларига ўтказилади.
Акция Yandex Go’нинг барча тарифларида ва ҳудудларида йўлга қўйилган хизматларда амал қилади. Қанча кўп саёҳат бўлса, шунча кўп хайрия қиласиз – яқинларингизга ҳам такси чбақириб, кўпроқ саховат қилинг.
Тўпланган маблағлар дастур ҳамкорлари: “Sharoit Plus”, “Kapalak Bolalar”, “Ezgu Amal”, ONA хайрия ташкилотларига тақсимланади.
Ушбу акция туфайли одамлар хайрия фондлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишлари ва ўзлари ҳам бевосита хайрияда иштирок этишни кундалик одатга айлантиришлари мумкин. Чунки ҳар қандай ҳисса ҳам муҳим бўлган хайрия акцияларида қанча кўп иштирокчи бўлса – шунча яхши.
👉 @Zafarbek_Solijonov