zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Сенат янги қонунни маъқуллади. Эндиликда Қонунчилик палатаси депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг 47 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Давлат талаби бажарилиб, йиғилиш онлайн ёритиляпти.

👉 Ютюб

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Беҳруз ака бу сафар Германиядаги пуллик парковка ҳақида сўзлаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жамият зўравонлардан, жумладан, зўравон ота-оналардан холи бўлиши керак

Зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётган бир замонда яшаб турибмиз. Афсуски, зўравон ота-оналар ҳам кўп ва тармоқларда тарқалаётган видеолавҳалар уларнинг бир қисми. Бир позициядаман — жамиятимиз бундай инсонлардан холи бўлиши шарт!

Масалан, кеча тармоқларда тарқалган видеода гул дўконидан бирида вояга етмаган қиз кириб гул сўраган. Шу пайтда унинг онаси — маст ҳолатда қизини орқасидан кириб уни ҳақоратлаб, уришиб, дўкондан олиб чиққан.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳолат ўрганишлар олиб борибди. Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро В.А. турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслиги, доимий равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, доимий иш жойига эга бўлмаганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги бир қатор туманларда кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг эгалари билан келишиб, уй йўлакларини тозалаб кунлик даромад топиши аниқланган.

Айни пайтда фуқаро В.А аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган, қизи В.И Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, психолог ва педагоглар томонидан унинг руҳий ҳолатини яхшилаш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳолат юзасидан Ижтимоий химоя миллий агентлиги Тошкент шахар бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб «Ижтимоий иш» очилган бўлиб, оиланинг охир вазиятга тушганлик сабаблари тўлиқ ўрганилади ва болани мактабда таълим олиши юзасидан амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳозир ўқийман деган инсонга шароитлар бор. Ўқиши зўр бўлса, танловлардан ўтса, Баританияларгача бориб, таълим саёҳатларида бўлиб қайтади. Мана 70 нафар ўқувчи ва устозлари танловда ютди. Улар Британияга учди. Вазир Ҳилола Умарова учиб кетишидан аввал улар билан учрашди. 21-28 ноябрь кунлари Буюк Британиядаги бир қатор шаҳар ва мактабларда саёҳатда бўлишади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

10 йиллардан бери Ўзбекистонда ишлаб келаётган сайт, яна бутунлай янгича форматда, қизиқарли маълумотлар, муҳим хабарлар, энг қизиқ видеоларни телеграмда ҳам улашишни бошлабди.

Энг қизиқ мавзулар ҳақида ўқиш учун каналга обуна бўлинг — @uz24uzb

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу давлатда тушунганимдан тушунмаганим кўп. Ортиқхўжаев ҳоким бўлган вақтда "фалончи собиқ ҳокимнинг мингдан ортиқ ноқонуний қарорини бекор қилдиряпман" деди. Орадан вақтлар ўтди. Ортиқхўжаевни ўзига алоқаси бўлмаган "иш" билан ишдан олишди. Қизиғи, ҳалиги собиқ ҳоким яна қайсидир каттакон ташкилотда бошлиқ, балоям урмади, яна 2040 йилгача бўлган режалари ҳақида гапириб юрибди😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Thanksgiving" (шукроналик) байрами арафасида АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Ҳеникнинг оналари фарзандини кўргани келиб, миллий таомимиз маставадан таътиб кўрибди. Ҳаммаси шунчаки ажойиб чиққан😊

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактаб директорларимиз икки кун давомида Англия мактабларида директор бўлиб кўришади

"Директорлар учун мактабларни ривожлантириш дастури"  доирасида ташкил этилган танловда ғолиб бўлган директорлар ҳозир Портсмут шаҳрида бўлиб туришибди.
Улар икки ҳафта давомида малака оширишиб, турли семинар ва тренингларда иштирок этиш билан бирга Англия мактабларида директор сифатида амалиёт ҳам ўташади.

Матбуот котиби Дилфуза Собирова

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дўстлар, бунақа чуқур ўрганилиш талаб этиладиган вазиятларда тўла ўрганилмаган бирламчи информациялар беришдан тийилган маъқул. Нотўғри маълумот тарқатганга жавобгарлик борлигини ҳам унутмаслик керак. Бундан ташқари, айни вақтда исталган журналист ёки блогер бирор воқеа юзасидан масъул давлат ташкилотидан расмий муносабат олиши муаммо эмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шаҳноза Соатова муносабат берди:

Жиноят иши очилди!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиб, подполковник Нилуфар Исахонованинг “Zamon” ахборот дастурига маълум қилишича, “тезёрдам фельдшери” иши бўйича:
Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан
Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган”.


Айни пайтда “Bugun.uz” нинг кичкина каналчаси бирор манбасини очиқламаган ҳолда расмий муносабатда ва мурожаатда умуман тилга олинмаган гапларга гўёки иккинчи томоннинг раддиясини берибди.

Бакиров таъбири билан айтганда “канализация оқизиладиган каналлар”да менинг шахсимга асосланмаган маълумотларга тўла ахборот хуружи бўлмоқда.

Бу ёғини кўрамиз. Ҳозирча жиноят иши очилиб, гумонланувчи ҳибсга олингани энг расмий ва ҳақиқий маълумот.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳолат юзасидан ходим муносабати.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани суди раиси С. Атабаевга хизмат текшируви тайинланибди. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шаҳноза опанинг айтишича, Республика Тез тиббий ёрдам маркази матбуот котиби Ирода Абдуғаффоровнанинг менга маълум қилишича, чақириққа борган тез тиббий ёрдам фельдшери О.М.нинг иш фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий тармоқларда кўп кузатиб қоламан. Феминист бўлган қатлам ўз ҳуқуқи учун курашаётса, "бизчи, нега жим тургансан ўшанда?!!" деб ёқасидан олишга ўтишади. Феминизм моҳиятини англамаган, тушунмаган ёки ўрганмаганлар бу ҳаракатни шу тарзда қоралашдан уёғига ўта олишмаяпти. Ҳар қандай ҳаракатлари уларни булғашга қаратилган. Феминистлар ҳуқуқларини чеклайдиган атрибутлар қаторида нималарни кўришади, жамият, давлатдан қайси ҳуқуқларини юлиб олмоқчи ва шу каби саволлар ҳақида эса ўйлаб ҳам кўришмайди. Натижада "еб қўйишяпти".

Ўшаларнинг аксари юбкада юрганларнинг кийиниш ҳуқуқини ҳурмат қилиш уёқда турсин, уларни сазойи қилишни, ичидаги аламни улардан олишни ҳушлашади. Жуда ожиз, бахтсиз ва аламзада тўда. Қизиғи, улар ўзининг ҳуқуқини талаб қилаётганда феминистлар камида жим туради, бу ҳам пассив қувватлаш бўлиши мумкин, ёки ёнини олган феминистлар ҳам учраб туради. Олийжаноблик анавилардамас, озчилик бўлган феминистларда аслида. Давлат ҳам ғоялар турфа хиллигини истаса, очиқ майдонда ҳақ тарафни кўрсатиб туриши керак, қонунлар доирасида.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кўриб чиқилган Конституциявий Қонунга кўра Қонунчилик палатаси сайлови аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказилади. Унда Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати мажоритар сайлов тизими асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари пропорционал сайлов тизими (партиялар рўйхати) асосида сиёсий партияларга берилган овозлар бўйича ягона сайлов округидан сайланиши назарда тутилган.

Яна бир муҳим масала – сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ялпи мажлисдан

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Open hamkoriga aylaning va o'rta chekni ilk oylardan 80% ga oshiring!

🏪 Open muddatli to'lov kartasini rasmiylashtirgan mijozlarimizga o'z xizmat va tovarlaringizni taklif eting.

Buning uchun hamkorlik shartnomasini tuzish va tranzit hisob raqamini ochish kifoya, qolganini o'z zimmamizga olamiz.

📢 Hamkorlar reklama tomondan ham qo'llab-quvvatlanadi: sayt, ilova va ijtimoiy tarmoqlarda mahsulotlar targ'ib qilinadi, mijozlarni jalb qilish uchun aksiya va tanlovlar uyushtiriladi.

Biz savdoyingiz o'sishidan manfaatdormiz. Shu bois xodimlaringiz uchun muntazam ravishda oflayn treninglar va vebinarlar o'tkazib turamiz.

👉 Batafsil opencard.uz saytida

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Шартаки" депутат опамиз Умида Рахмонова энди кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган дарсликларни ўрганишга қарор қилибдилар. Бу ғояни қўллаб-қувватлайман.

Сабаби депутат шу халқнинг бир вакили. Уям шу "халқ нафас оладиган ҳаводан нафас олади". Фақат парламентда ишлайди, холос. Шунинг учун халқни, жамиятни ўйлантириб турган ҳар битта масала уларнинг эътиборидан четда қолмаслиги керак.

Бундан ташқари, дарсликлар бу, болаларимизнинг дунёқараши, билими, фантазиясини оширишга хизмат қиладиган муҳим воситалар ҳисобланади. Дарсликларнинг савияси, сифати юқори бўлиши ҳаммамизнинг ютуғимиз.

Опани шу мавзудаги чиқишларини кутиб қоламиз. Қани, депутатимиз янги авлод дарсликларига қандай баҳо беради?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Турдимов муддати ўтган маҳсулотлар ҳақида гапирди. Эркин ака айтганидек, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида жим туриб бўлмайди. Бозор қонунлар доирасида тартибга келтирилиши керак. Бутун Республика бўйлаб айнан шу масалада "рейд"лар ўтказилишини ёқлайман. Гап соғлиқ ҳақида кетганда "аяш керак" деган нарсаларга тупураман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аввал ҳам айтгандим, шу депутат опанинг дангалчилиги ёқади.

Айрим депутатларга ўхшаб "Ислоҳотлар самарадорлигини кўраяпмиз" деган шаблон гапларни гапирмади. Ёки "вазир жаноблари, сизга раҳмат, яхшиям борсиз" деб "пахтакорлик" қилмади.

Саволни шартта-шартта берди, қўйди. Савол бўлгандаям, кўпчиликни ўйлантириб турган мавзуда. Ҳақиқатдан ҳам, ўтган йили қишда аномалнинг "совуғи"ниям кўргандик 😜. Бу йил нима бўлади? Яна об-ҳавони айблаймизми?

Хуллас, ўша гап. Халқнинг ёнидан чиқадиган, уларни ташвишга соладиган саволларни бера оладиган депутатларимиз кўп бўлиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ошкоралик қанча кўп бўлса, жамоатчиликда ҳам саволлар шунча камаяди. Бошни ерга суқиб олишдан осони йўқ. Охирги вақтлар дарсликлар масаласи яхшигина муҳокама қилинаётганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон ака Шарифхўжаевнинг Kun.uz'га берган интервюсини кўриб чиқдим.

Очиқ мулоқот бўлганининг ўзи ютуғимиз. Журналист қизимиз дадил саволлар ташлаган. Усмон ака эса ўз ваколати доирасида саволларга жавоб қайтарган. Кўришни тавсия қиламан. Янги дарсликлар, уларнинг тақдири, хато ва режалар, жамоатчиликни қизиқтираётган бошқа саволларга жавоблар қайтарилган.

👉 https://youtu.be/ZoGtnHbhQWg?si=8l574Akwl6DwAKEj

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2026 йил 1 октябргача тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

Бундан ташқари, саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

Фармонни чиқаришда шу йилнинг 18 август куни Президент ўтказган очиқ мулоқотда билдирилган таклифлар ҳам инобатга олинган. Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаётгани, фармон соҳа вакилларининг таклифи инобатга олинган ҳолда чиқарилаётгани таҳсинга сазовор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Yangi TBC muddatli depoziti bilan yanada ko‘proq daromad oling!

TBC Bank Uzbekistan 18 va 24 oy muddatga yillik 27% stavkasi bilan yangi omonatni ishga tushirdi. Shuningdek, 13 oy muddatga 26,5% stavkasi amal qiladi.

Yangi depozit — faqat bir marta, ochilganda to‘ldirilib, foizlar har kuni qo‘shib hisoblanadi va bir oyda bir marta to‘lab beriladi.

Ilovaga kirib, “Muddatli depozit” bo‘limini tanlang va bankning eng yuqori foiz stavkasi bilan daromad olishni boshlang.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Машинасиз келинг, муаммо сизники, пиёданикимас, жаноб ҳайдовчи.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Фарғонада даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Pressuzb — 21 ноябрь куни Учкўприк тумани Мехнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган “Isuzi” русумли юк автомобили ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламасдан светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган “Damas” русумли автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Damas” йўловчилари бўлган 2 киши тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, “Damas”да бўлган 2 нафар вояга етмаган (мактаб ўқувчилари) ва 1 нафар йўловчи ҳамда “Damas” хайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича чуқурроқ ўрганилиш талаб этилади. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун дам олишдан аввал ҳужжатли фильм кўришга нима етсин? Бўлиб ҳам мавзу ўзимизнинг жадидлар бўлса. Кўринг, баҳо беринг ва комментлар қолдиринг. Зафарбек тавсияси билан келдик дейиш эсингиздан чиқмасин, илтимос 😁🙏

👉 https://youtu.be/ZM6asRgEfZU?si=kCy5W4DeZSX9JfG7

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабари

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментининг хабар қилишича, эндиликда АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

АҚШ Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.

АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учманг. Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланинг.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

Америка Қўшма Штатлари хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

KFC яна Yandex Eats'га қайтди 🍗❤️‍🔥

KFCдан қарсилдоқ товуқларни соғинганлар учун ажойиб янгилик. Эндиликда KFCни яна Yandex Eats да буюртма қилиш мумкин.

Хизмат айни вақтда чегирмалар билан буюртма қилиш имкониятини тақдим этмоқда.

Eats'нинг янги фойдаланувчилари - яъни умуман хизмат бўйича биринчи буюртма бераётганлар, Yandex Eats орқали KFCнинг дастлабки 2 та буюртмаси учун 20 минг сўм чегирмага бўлишади.

🕙 Чегирма 30.11.гача амал қилади

Буюртма учун шу ерга босинг ☺️

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир жудда ёмон воқеа ҳақида мурожаат бўлди. Мурожаатчи ўзим шахсан танийдиган аёл, университетда дарс беради, хорижий тиллар бўйича PhD қилмоқчи, олима. Ёлғиз она, ўғлини ўзи катта қиляпти. Ўғли ҳали гўдак.

Шу пайшанба — 16 ноябрдан 17 чига ўтар кечаси тоби қочган, тезёрдам чақирган. Ёлғиз ўзи ёш боласи билан яшагани ва кечқурун бўлгани учун иложи бўлса аел шифокор сўраган. Лекин икки соатда ҳам аёл шифокор топилмагани учун тунги соат 00:15 да эркак шифокор бир ўзи кириб келган. Учта шприцда укол қилган. Охиргисини қилаётган пайтдаёқ аёл ўзини ғалати ҳис қила бошлаган. “Миям бирдан маст одамникидай гаранг бўлиб қолди, осмонга учаётгандек бўлдим. Эс-ҳушим жойида, лекин оёқ-қўлим бўшашиб ўзимга бўйсунмай қолди” деди.

Хуллас, тезёрдам шифокори аёлнинг ожизлигидан фойдаланиб унга ножўя қилиқлар қилган, қўли билан жинсий зўрлаган. Яна кўпроқ ишлар қилмоқчи бўлгану, аёл ҳоли борича қаршилик қилавергач, ниҳоят кетган.

Аёл эртаси кечгача хаёли ўзида бўлмаган, кечга бориб нима бўлганини англаб бонг ура бошлаган. Лекин 102 га қўнғироқ қилингач етиб келган участка нозири етарли тезкорлик кўрсатмаган, аёлга “барибир исботлашингиз қийин” деб мурожаатидан воз кечишга ундаган. Аёл қатъият кўрсатгач, судмедэкспертизага йўлланма берган. Бу жума кечқурунги гап.

Аёл судмедэкспертизага борган, иш куни тугаб қолгани учун иши битмаган. Эртаси шанба ҳам шу аҳвол. Судмедэкспертиза, наркологияга бориб вақти зое кетган (қизиқ, улар ҳафтада 5 кун соат 4 гача ишласа, бошқа вақтларда қилинган жиноят излари душанбагача кутииб ўтирадими?) Участковой эса ҳамон “барибир исботлай олмайсиз” позициясида шекилли, етарли ҳаракат қилмай, аксинча, аризани қайтариб олиш ҳақида гап очяпти нуқул. Тезёрдам қолдириб кетган шприцлардаги модда қолдиқларини ҳам ҳеч ким эътиборга олмаяпти. Порталга қилинган қўнғироқлар, мурожаатлар охиригача эшитилмай қўйиб қўйиляпти. Аёл ишонмаяпти адолатга, лекин уни топмоқчи, шундан жуда жонсарак.

Аёлнинг аҳволи жуда ёмон, ҳам ўша “шифокор”нинг ифлос ишидан хўрланган, ҳам бу сусткашлик ва эшикма эшик тўпдек тепилишлардан чарчаган.

Ўзи жинсий жиноятлар кўпда очилмай қолиши ва давом этаверишининг сабаби ҳам шуки, қурбонга жуда қийин бўлади ниманидир исботлаш ва айни пайтда бу хўрлик ва сарсонликларга чидаш.

Ҳурматли Ички ишлар вазирлиги масъуллари. Бу ишни шундай қолдириб бўлмайди. У аёл эс-ҳуши жойида, зиёли оиланинг фарзанди, ўзича воқеалар ўйлаб топишдан манфаати йўқ. Бу ишга жиддий қарашингизни сўрайман. Ўша “шифокор” жазосиз қолишига ишониб ифлос ишни қиляпти экан, демак сизлардан ҳеч ким қўрқмай қўйган, жазо муқаррарлигига ишонмай қўйган. Агар юзта, ҳатто мингта ёлғон мурожаатга битта рости тўғри келса ҳам, у етарлича ва тезкор ўрганилиши керакмасми? Аввал бошданоқ ходимларингиз “ҳеч нимани исботлай олмайсиз” деб ўтирса, зўравонлар арқони баттар ечилмайдими?

Ҳурматли соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. 103 да қўнғироқларни қабул қилганингизни кўрдик. Одамлар жонидан ўтганидан шифокор чақиришади, биласиз. Тизимдаги ўн, юз минглаб одамларни миясига кириб чиқиш ва ахлоқига жавоб бериш қийин бўлса ҳам, бунга мажбурсиз. Ҳеч бўлмаса, шундай рискларнинг олдини олиш учун беморнинг уйига шифокорларингиз ёлғиз кирмаслигини таъминлаш мумкин-ку.

Шифокор чақирсанг ёрдам сўраб, у зўрласа. Ички ишларга айтсанг, у “барибир бефойда” деб ўтирса. Нима қилсин одамлар, беморлар? Дори ичиришга қўрқиб қолдик, энди тезёрдам ҳам чақирмайликми? Индамай ўлиб берақолайлик!

Узр. Жуда жаҳлим чиқяпти, алам қиляпти, бечора ҳимоясиз у аёл учун ачиняпман. Қаердадир бир палид юрибди шифокор оқ халатига доғ тушириб. Бу қачонгача давом этади???

@shahnozxon

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🏆Хоn Saroy жамоаси аъзоси Бахшулла Сайфуллаев жаҳон чемпиони бўлди! 

Жорий йилнинг 6-12 ноябр кунлари Жанубий Кореянинг Вонжу шаҳрида bodybuilding ва фитнес бўйича ўтказилган 14-жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. 

🥇Спортчимиз Бахшулла Сайфуллаев ушбу чемпионатда иштирок этиб bodybuilding устаси йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. 

Бахшулла Сайфуллаевга жаҳон чемпиони бўлгани муносабати билан Хоn Saroy компанияси томонидан 4 хонали хонадон совға қилинди.

Қўшимча маьлумот учун:

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐 xonsaroy.uz

Читать полностью…
Подписаться на канал