zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

“Заковат-Гамбит” шахмат турнири ёшларни янада илҳомлантиради” — деди гроссмейстер Хоу Ифань

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган III “Заковат-Гамбит” шахмат турнирида меҳмон сифатида иштирок этаётган хитойлик гроссмейстер Хоу Ифань бу каби мусобақалар ҳаваскор ўйинчиларни янада юқори даражага ўсишларига ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

“Ёшларни ўзидан анча кучли шахматчиларга қарши дона суриши уларни янада илҳомлантиради. Бундай тадбирлар шу учун муҳим. Масалан, ўзим 6-7 ёшлигимда Хитойнинг энг кучли шахматчиларига қарши ўйнаганман ва бу менга кучли таъсир қилган”, — деди гроссмейстер Хоу Ифань.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Узоқ кутилган лойиҳалар ўтишни бошлади. Сенат ишчи гуруҳи узоқ вақтдан бери ишлаётган қонун қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, вояга етмаганларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг болаларга таълим-тарбия бериши, уларни соғломлаштириши, болалар спорти, ижодий ташкилотларида ишлаши тақиқланадиган бўляпти.

"Эндиликда қасддан одам ўлдириш, вояга етмаган шахснинг номусига тегиш, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш ёки сақлаш, терроризм, шунингдек бошқа турдаги жиноятлар учун илгари ҳукм қилинган шахслар мазкур реестрга киритилади. Реестр махсус ахборот тизими орқали шакллантирилади ва юритилади.

Энг муҳим ва эътиборли томони шундаки, реестрга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади" - дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сизда уят ҳисси борми, жаноблар?

Психологияда “испанча уят” деган иборани яқинда ҳамкасб устозлардан биридан эшитдим. Аммо бундай туйғуни кўп марта ўзимда туйган эканман. Яъни, қимнингдир қилган ножўя иши учун ўзимни беҳузур ҳис қилганман. Дўстим, яқиним, ҳамкасбимнинг номуносиб хатти-ҳаракатлари баъзан уялтирган мени.

Қўлимга Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 7 ноябридаги Зафар Атахановга оид ажрими келиб тушди. Ажрим Тўрткўл тумани судининг 6 октябрь кунги ўқитувчи-блогерни жазолаш борасидаги маъмурий қарорини бекор қилган. Ҳолбуки, Тўрткўл судининг бу қарори соҳада ишлаётган ҳар бир судьяда уят ҳиссини пайдо қилиши керак.

Масалан, суд ҳужжати ҳеч бир экспертиза ёки мутахассиснинг хулосасига таянмай ўқитувчи-блогерни туҳматчига чиқарган, зўровонга айлантирган. Суд қарорининг баён қисмида бўйдоқ йигит суднинг асословчи қисмида олти болали эркакка айланиб қолибди. Судья ИИБ томонидан олиб кирилган “махсус иш”ни ҳатто варақлаб ҳам кўрмаган. Суд қарорини бошқа бир суд қарорининг устига ёзган ва икки қарор бир-бири билан аралашиб кетган. Инсон тақдирига шунчалар бефарқлик!

Мен президент Мирзиеёвни судларнинг ахлат тизимга айланиб қолгани ҳақида гапирганида уни қўполликда айблагандим. Аммо, афсуски, бу энг тўғри таъриф ва ибора экан. Суд қарорини ўқиб кўринг, тақдиримиз шундай судьялар қўлида эканидан қўрқиб кетасиз!

Орадан 40 кун ўтганига қарамай Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Судьялар Олий кенгаши Тўрткўл тумани судининг бу қарорига ҳатто муносабат ҳам билдирмади, демоқчи эдим-у, фикримдан қайтдим. Нима ҳам дерди?! Шунақа, “ааа” қилиб қўйдик, дермиди?!

Менимча, бу идораларнинг матбуот хизматларини юритаётган журналист ҳамкасбларимизда ҳам испанча уят ҳисси пайдо бўлган кўринади. Шунинг учун уни чиқмаётгандир, аммо уятдан мосуво тизимнинг ўзи бу каби судьяларни ҳимоя қилмоқда, аксинча, унга чора кўрилган бўларди.

Абдураҳмон Ташанов

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🛍 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan istalgan xaridlaringizni amalga oshiring!

Karta orqali maishiy texnika, uy jihozlari, zargarlik buyumlari, avtomobil ehtiyoj qismlari va boshqa turdagi ko'plab tovarlarni hamkor do'konlardan sotib olish hamda kafe-restoran, kurslar va klinikalarning to'lovlarini amalga oshirish mumkin.

Miqdori: 66 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)

👉 Kartani "Open card: nasiya kartasi" ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring — IOS | Android

Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда  “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг Самарқанд вилоятидаги ижроси юзасидан олиб борилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Вилоятда вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолати йилдан йилга ортиб, 2021 йилда 1 331 тани, 2022 йилда 3 941 тани ҳамда 2023 йилнинг 8 ойи давомида эса 3 128 тани ташкил этган.

Шунингдек, вояга етмаганлар орасида содир этилган жиноятлар сони ҳам ортган. Хусусан, 2022 йилнинг 8 ойи давомида жиноятлар сони 92 тани ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 129 тани ташкил этиб, 40 фоизга ортганлигини кўрсатмоқда.

Профилактик тадбирлар давомида 39 нафар мактаб ўқувчиси порнографик, 58 нафари эса зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб этувчи материаллар сақлагани аниқланган. 2 221 нафардан ортиқ тарбияси оғир бўлган болалар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 1 853 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Криминоген вазият оғир деб белгиланган 76 та таълим муассасасига ИИБ раҳбарларининг бириктирилганлигидан мактабларнинг хабардор эмаслиги ушбу тизим амалда ишламаётганлигидан далолат беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова 2024 йил учун таклиф этилган бюджетнома муҳокамасида энергетик ичимликлар учун алоҳида акциз солиғи солиш таклифини билдирди. Унинг таклифини ҳамма турлича қабул қилди. Мен бу таклифни қўллаган бўлардим. Инсонлар соғлиғи ҳақида гап кетаркан, энергетик ичимликларнинг қимматлашиши фақат фойдага ишлайди.

Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига чекловлар ўрнатилган. Масалан, аксарият мамлакатларда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни пуллаш ман қилинган. Ўзбекистонда ҳам бу борада қонуний чекловлар амалда. Унга кўра, энергетик ичимликларнинг 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Ҳумо” ҳафта охирида “Арлан”га қарши музга тушади!

Жамоалар турнир жадвалида биринчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда ва 18 ва 19 - ноябрь кунлари соат 17:00да Тошкентда ўзаро тўқнаш келишади.

"Ҳумо" унчалик муваффақиятли бўлмаган сафар сериясидан сўнг уйига қайтди: жамоа олти учрашувнинг тўрттасида мағлубиятга учради. Ушбу сериядаги очко йўқотгани учун қанотлилар турнир жадвалидаги пешқадамликни қўлдан бой беришди. “Арлан” жамоамиздан олдинга ўтди, демак, навбатдаги ўйинлар мунтазам чемпионат якуни тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Лига тўпурарлари рўйхатида ушбу жамоалар вакиллари ҳам куч синашмоқда. “Ҳумо” ҳужумчиси Вадим Кравченко 26 учрашувда 31 очко жамғарган. Унинг таъқибчиси “Арлан” клубидан Дмитрий Грентс 24 ўйинда 28 очко тўплади.

Бўлажак ўйинларнинг шиддати ва аҳамиятидан келиб чиқиб, уларни "дерби" деб аташ мумкин. Трибунада ҳам, музда ҳам жуда иссиқ муҳит бўлиши аниқ. “Ҳумо” ушбу ўйинларга янги хоккейчилар билан кучаймоқда. Жамоага янги дарвозабон ва иккита ҳимоячи қўшилди, улардан бири МХЛда ўйин тажрибасига эга.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Раматов

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Муҳайёнинг бугун туғилган куни. У Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази ходими. Автоҳалокат туфайли 2-гуруҳ ногиронлиги бор. Ўзи олий маълумотли. Марказда икки йилдан бери ишлайди.

Расмга тушатуриб “Ёшиз неччида?” десам, “Бугун туғилган куним” деб қолса-да. Совғасиз борганимга уялдим, қарз бўпкелдим. Муҳайёни табриклайман, унга узоқ-умр, саломатлик ва бахт тилайман.

Президент қарорига кўра давлат ташкилотларида ногиронлиги бор шахсларни ишга олиш бўйича квота белгиланган, яъни маълум миқдорда ишга олиниши керак.

“Тил - тур 2” ни бисмилло деб водийдан бошладик. Адлия органлари ва муассасаларидаги ҳолатни ўрганяпмиз.

Шаҳноза Соатова

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одил судлов: Фаолликда нотенглик

Адвокатлар жиноят ишлари бўйича суд муҳокамаларида тараф сифатида иштирок этишар экан, улар қайси тарафда қатнашишидан қатъий назар, фаоллиги айни ҳақиқат.

Лекин, афсуски, давлат айбловини қувватлашда прокурорлар иштирокини доим ҳам фаол, дея олмаймиз. Ваҳоланки, Бош прокурор давлат айбловини қувватлаётган прокурордан суд муҳокамаси давомида далил-исботларни текшириш ва уларга баҳо беришда фаол бўлиши талабини қўйган. Аслида бу ҳам жиноят-процессуал кодекс талабларидан келиб чиққан талаб.

Назаримизда, фаол бўлмаган прокурорлар "Суд ҳукмини ўқийверсин-чи, ҳукмни олиб, керак бўлса протест билдирармиз", - деётгандек ҳаракат қилишади. Баъзилари эса суд терговида иштирок этмасдан, тарафлар музокарасига келганда пайдо бўлиб, аввалдан маълум шаблон нутқларини қилиб, чиқиб кетишади.

Агар адвокат суд муҳокамасига прокурорнинг келмаганлигига эътироз билдирса, саотлаб кутишга тўғри келади. Шу сабабли судья давом эттирамиз деган фармойишини адвокат тўғри қабул қилади. Шундай вазиятлар бўлмоқдаки, ишда прокурорни қатнашишига эришиш учун илтимос оҳангига ўтишга ҳам тўғри келмоқда.

Суд ҳукм ўқиса, прокурор нутқидан умуман 180 градус бошқача қарорни эълон қилса, агар прокурор келишса, суддаги нутқи билан ёзма тақдим этган нутқида фарқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда у суд ҳукмига қараб ўз нутқини бир оз фарқ билан мослаштириб қўяди. Прокурорни текширадиган прокурор билмаса бўлади-да, суд хусусий ажрим чиқаришга тоқати борми?

Бизга кўра, баъзида худдики судья билан прокурор айблов нутқи хусусида келишиб олгандек. Нима дерди, судья ҳукм ўқиб, мана эътибор бердингларми, прокурор сўраганини бермадимку, сўраганини берсам ҳам бўлар эди, лекин ундай қилмадим, енгиллик қилдим, шунда ҳам суд ҳукмига шикоят билдирсангиз ношукурлик бўлмайдими деган қабилида иш тутаётгандек...

Хуллас, фаол давлат айблови корпуси шаклланишини кутиб одил судловдаги айрим ислоҳотлар нима учун кечикаётганлигидан ташвишдамиз дея ҳақли айта оламиз.

Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шаҳар ҳаёти, унда учраб турадиган турли ҳолатлар ҳақида қизиқ фикрлар, аччиқ ҳақиқатлар, сарказмларга бой постлар бериб борадиган канални сизга тавсия қиламиз.

Обуна бўлинг
канал манзили

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда яшил макон лойиҳаси кенг амалга ошириляпти. Сенат раиси айни вақтда Самарқандда. Бмтнинг чўлланишга қарши масъули Иброҳим Тиау билан учрашди. Чўлланишга қарши курашиш бўйича музокара ўтказилди.

"Кўлами глобал тарзда кенгайиб бораётган чўлланиш ва ер деградацияси, чанг бўронларини олдини олиш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш йўналишида БМТнинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари эътиборимиз марказида бўлди. 

Иброҳим Тиау Ўзбекистоннинг яшиллик оламини қайта тиклаш борасидаги ташаббуслари, эришаётган ютуқлари нақадар жиддий эканини, ерлар деградациясининг олдини олиш, шунингдек, ернинг қайта тикланиши бўйича мамлакат кенг кўламли ишларни амалга оширган ҳолда етакчи давлатлар қаторига киргани, олиб борган амалий ҳаракатлари билан барчага намуна бўла олганини эътироф этди.

Экологик кун тартиби, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни изчил давом эттириш, оқибатларни юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатлар ва чораларни ишлаб чиқишга келишиб олдик", — дейди Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Билаги бор бирни йиқар - билими бор мингни

Бугун MY5 телеканали ҳамда Uzbekistan's Club'нинг Youtubeдаги саҳифасида чет элда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабаларнинг ҳаётидан ҳикоя қилувчи O'zbekistonlik.Students лойиҳасининг 2 эпизоди премьераси бўлиб ўтди.

Лойиҳа "Ўзбекистонлик" номли бошқа лойиҳанинг ўзига хос "spin-off"и саналиб, ҳар иккаласининг ҳам формати  ўта сифатли ҳамда барча ватанпарварлар, чет элда яшовчи ёки ўқувчиларнинг умр-кечмишларига қизиқувчилар учун тавсия қилинадиган контент ҳисобланади. Шахсий тавсиям, бу лойиҳанинг аввалги сонини ҳам албатта томоша қилинг.

Бу янги эпизодда Туманли Албионда ўқиётган ёшлар ҳаёти билан танишамиз. Улар Буюк Британиянинг Ридинг университети юридик ҳуқуқ йўналиши талабаси фарғоналик Юлдуз Ғаниева ва Лондон Брунел университети талабаси тошкентлик Ғайрат Юсупов .

Премьерани ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин ва албатта, яқин танишлар, қариндошлар ва бошқа яқинларингиз билан ҳам улашиб қўйинг

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бош вазир Эрдўғанга: "Юртимизга барака олиб келдингиз, 8 ойдан бери ёғмаган ёмғир ёғди".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қозоғистон раҳбари Путин билан учрашувда она тилисида нутқ сўзлади. Путин ва рус делегацияси вакиллари қулоқчинларни шошилиб тақиб олишга мажбур бўлди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Адолат” социал-демократик партияси “2024 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасига муносабат билдирди.

Таъкидланишича, ўрганишлар давомида айрим масалалар юзасидан саволлар юзага келган. Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра, Чилонзор тумани ҳудудидан Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўл бўйидаги аҳоли хонадонлари ва хизмат кўрсатиш объектларини реновация асосида кўп қаватли қилиб қайта қуриш ҳамда биринчи қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси, хусусан, уни амалга оширишнинг қатъий талаб ва тартиблари, уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларига риоя этиш кафолатлари бўлмасдан туриб, бу борада лойиҳаларнинг амалга оширилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларига путур етказиши мумкин.

Шу сабабли, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси мазкур қарор лойиҳасини реновацияга оид қонунчилик асослари мавжуд эмаслигини  ҳамда кенг жамоатчилик, шу жумладан Чилонзор тумани аҳолиси билан ҳар томонлама муҳокама қилиб, уларни фикрини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Беҳруз ака оиласи билан Германияда яшайди. Инстаграмда кузатувчилариданман. Бу сафар шаҳар ҳокимиятидан репортажча тайёрлаган. "Ука ким чақирди, паспортингиз борми, телефонингизни топширинг, ҳозир одам тушади сизни олгани, бошлиқ ҳозир йўқ, мажлисда, анави яна келибди, у хонадан бу хонага ўтказинглар папкаларни" каби нарсаларсиз ҳам яшаса бўларкан😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ниҳоят!

Техник сабабларга кўра бугун Qurultoy'нинг чиқиши бироз кечикди. Лекин чиқди.

Иккинчи мавсумнинг иккинчи меҳмони - археолог, тарих бўйича PhD Сурат Кубаев. Ака билан тўрт йилдан буён бирга ишлаймиз ва жуда кўп ҳамсуҳбат бўлганмиз. Ўша суҳбатларимизда айтилган фикрларнинг бир қисми билан кенг оммани танитиш учун Сурат акани Qurultoy'га таклиф қилдим.

Сурат ака амалиётчи тарихчидир. Ҳар йили бир неча ой Қанқатепа, Қоратепа, Мингтепа, Ахсикент сингари қадимги шаҳарлар харобаларида қазилма ишлари олиб боради, топилмалари асосида теша тегмаган, ҳали тарих дарсликлари тугул монография ва энциклопедияларда акс этмаган янги хулосаларни беради.

Бу суҳбатимизда ана шундай топилмаларни кўрасиз, янгиликларни эшитасиз. Кўринг.

PS: бирйўла Qurultoy'нинг янги интросига баҳо беринг.

PS2: яна бир гап. Подкастимиз монтажи илк бор сунъий онг ёрдамида амалга оширилди. Хуллас, ҳар томонлама илғормиз.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатор Сангинов кўмаги билан "Вочах" қишлоғидаги хонадонларга электр токи борди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Чёрный делфин"даги маньяк ва каннибаллар

Бу видеони қилишга биринчи Гио Пиканинг Чёрный дельфин қўшиғи туртки берди. Қўшиқ баҳона бу жой эътиборимни тортди. Россиядаги энг даҳшатли махсус тартибли колония “Чёрный делфин”да вахший одамхўрлар, маньяклар, террористлар, жиноий уюшма ташкил қилганлар сақланади. Бу ўта оғир жиноят қилган ва умрбод озодликдан маҳрум қилинган вахшийлар учун ташкил қилинган махсус жой. Биз у ернинг “машҳурлари”, у ердаги қаттиқ тартиб ҳақида сўзладик.

Видеода шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва уларни жазони ўташ тартиби ҳақида қонунчиликка асосланиб фикрлашдик.

Видеони ёш болалар ухлаганда кўринг. Иложи бўлса светларни ўчириб кўринг (агар дух етса😉)

📹👉18+ ВИДЕО

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Done! Бу кўрсатувниям кўриб бўлдим. Битта олдингиси стартда. Одам қаригани сари камроқ гапиришга ўтаркан. Шунчалик кўп информацияки, айтиб ўтиргим келмади. Эҳ коммунчилар дедим холос, кулиб қўйдим, шунчаки.

Кириб, кўриб, "Зафареллочилар шетта" деб коммент ёзсангиз, Нурбек дўстимнинг лойиҳаси оммалашарди. Ютюбниям эгаллайлик, фойдали лойиҳалар билан.

👉 https://youtu.be/9pRzzwNTiLM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Universalbank  пластик карталардан пул маблағлари ечиб олиниши борасидаги вазиятни изоҳлади

Пул Unired иловаси орқали турли банкларнинг карталаридан ўғирланганлиги маълум қилинди.

11-ноябрь куни банк фойдаланувчилари карталаридан пул ечиб олинаётганлигини пайқашди. Universalbank воқеани текшираётгани ҳақида хабар қилди ва Unired иловасидаги барча жараёнларни вақтинча тўхтатди.

UPD: сўнгги маълумотларга кўра, банк антифорд тизими томонидан тўхтатиб қўйилган 380 миллион сўмни қайтаришни бошлаган.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Минглаб ҳоким ёрдамчиларидан бир-иккитаси пора билан қўлга тушиб қолса шунақанги ваҳима қилишадики, ҳудди Ўзбекистонда порахўрлик қолмабди, фақат ҳоким ёрдамчилари порахўракан деб ўйлаб қоласан. Хабари дунёни бузади.

5 йилдан ортиқ вақт ўтдики, "мана ҳоким, пора билан қўлга тушди" деган видео ёки хабар кўрмабман. Ёки борми? Нечта? Яхшиям ҳоким ёрдамчилари лавозими президент ташаббуси билан ташкил қилинган. "Мана ёшларингизнинг аҳволи, ўзимиз яхши барибир" демоқчими президентга кимдир?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Siz ham Toyota BZ4X elektromobilini yutib olishni istaysizmi?

🥳 Agrobankning xalqaro pul o'tkazmalari bo'yicha aksiyasi g'olibi namanganlik Umidjon Tajibayevga Toyota elektromobili tantanali ravishda topshirildi.

Ammo aksiya hali davom etmoqda va ikkinchi elektromobil sohibi aynan siz bo'lishingiz mumkin.

💸 Buning uchun xorijiy davlatlardan 1 million so'mdan yuqori mablag'dagi onlayn pul o'tkazmalarini Agrobank kartalariga muntazam ravishda amalga oshirish kifoya.

🎁 Shuningdek, 20-dekabrga qadar har oy 3 ta Xiaomi Himo C26 velosipedlari va 4 ta iPhone 14 smartfonlari g'oliblari aniqlanib boriladi.

👉 Batafsil

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дунёга машҳур Euronews'да ўзбек ҳоккейи тирилаётгани ҳақида кўрсатув кетди. Журналист машғулотларда қатнашиб, бунга шахсан ўзи гувоҳ бўлди. Лавҳаларда ҳоккейчиларимиз ютуқлари ҳам алоҳида эътироф этилган.

“Хоккей 30 йилдан бери ривож топмаган янги спорт тури десак, адашмаймиз, - дейди Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фазылов. – Биз уни қайта тиклаб, янада тарғиб қилмоқчимиз. Федерациямизнинг мақсади – 2025-йилда хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш”.

Қисқа 5 йил ичида хоккей Федерацияси нафақат “Ҳумо” хоккей клубини ва мамлакатнинг муваффақиятли ёшлар терма жамоасини яратишга, балки ўзбек хоккейини мухлисларининг севимли ўйинига айлантиришга муваффақ бўлди. Республикамизнинг асосий муз саройи — Humo Arena мажмуасида ўйинлар рекорд даражадаги томошабинларни чорламоқда ва хоккей Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинадиган нуфузли спорт турларидан бирига айланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Оёқ кийими устидан бахилы киймасданоқ дарахт экишга тушиб кетган Сенат раиси Норбоева. Суюнчи фильмидаги галстугини ечмай кўприк қурилишига киришиб кетган раис образи эсга тушди😁👍

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қишда газ билан боғлиқ муаммолар бўлиши эҳтимоли бўлса, шуни ҳозирдан айтиш керак. "Халққа фалон киши фалон вақтгача ёқиши мумкин бўлган газ, аҳолига арзон тарқатилиши мумкин бўлган кўмир ўғирланди" деган хабарларни тинмай, кўпиртириб тарқатиш иш бермайди.

Биринчидан, халқ энг катта ўғриларни билади. Нима бўлса ҳам айбдор сифатида уларни кўрсатаверади. Иккинчидан, халққа бу хабарларнинг умуман қизиғи йўқ. Давлат томонидан прогноз ва улар ҳозирдан қишга тайёрланиши, ресурс ғамлаши керак, бўлармикин, бўлмасмикин демай.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Афсус билан айтиш керак, ўқитувчиларга сарфланаётган маблағларимиз натижасини кўрсатмаяпти" — деди "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров. Алишер ака тўғри гапиряпти. Бизга ростан ҳам натижа муҳим. Бунинг бадали оғир бўляпти.

Келгусида Алишер акадек халқ вакили бўла туриб, ҳукуматга кўпроқ ён босадиган, кучсиз қатлам бўлган ўқитувчи, мигрантларнинг чўнтагини ҳисоблайдиган, "қоракўзлар"га берилаётган кераксиз имтиёз, субсидияларга эса жим турадиган депутат, кадрлар умуман керакмас. Алишер ака ўзидақалар кўпайишидан хавфсираяпти холос. У тўғри гапиряпти. Бунга эса камида ўн йил керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мен фарзандларимга ҳар доим маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган сут, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотларидан харид қиламан.

Бир куни супермаркетда йогурт сотиб оламан деб турсам, бир опа келиб кўз олдимда Россия ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган йогуртни қўлида ушлаб турди, якунда эса қарор Россияда ишлаб чиқарилган йогурт фойдасига бўлди.

"Опа нега ўзимизда ишлаб чиқарилганини олмадингиз? Ахир, бизники органик ва ундан яхшироқ, таркибида ҳам фойдали витаминлар кўп", деб тушунтиришимга қарамасдан, "Россияники арзонроқ экан", дея ўшанисини олиб кетдилар.

Демак, одамларимизга органик ва органик бўлмаган сут фарқини тўғри тушунтириб беришимиз, уларни фарқлай олишда мезонлар белгилашимиз керак экан. Истеъмолчиларнинг соғлиғи ҳақида гап кетганда, масала долзарб бўлиши шарт. Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини йўлга қўйиш лозим.

Кеча Президент ўтказган йиғилишда бу масалага алоҳида урғу қаратилиб, йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани ҳақида сўз борди – табиий сут ва қуритилган сутдан қайта ишланиб тайёрланган сут пештахталарга алоҳида жойланиши кераклиги таъкидланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)

Биз икки шахс (фуқаро ёки тадбиркорлик субьектлари) ўртасида низо чиққудек бўлса, буни ечими фақат суд деб миямизга қуйиб олганмиз. Аслида муқобил вариантлар кўп ва суд ҳам тарафларнинг низолашишига қош-қовоғи учиб тургани йўқ. Йўқса Иқтисодий процессуал кодекси 130-моддасида суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади дея белгиланмаган бўларди.

Мамлакатдаги бизнес субъектлари ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ташкил этилган. Бу жуда тўғри механизм. Нега?

Судлашмоқчи бўлган икки бизнес субъекти ҳам яхшиси низони иш муомаласи одатлари билан ҳал этганидан манфаатдор. Бутун дунё даражасида машҳур Арбитражлар мавжуд. Лондон халқаро тижорат арбитражи (LCIA), Париж халқаро савдо палатаси қошидаги арбитраж суди (ICC), Стокгольм савдо-саноат палатаси Арбитраж институти (SCC) каби мисоллар етарли. Суддан кўра инвесторлар арбитражларни маъқул кўради. Халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги Қонунимизнинг 44-моддасида ҳам Арбитраж суди ҳал қилув қарорини адолатлилик бўйича ёки «дўстона воситачи» сифатида фақат тарафлар унга тўғридан-тўғри ваколат берган тақдирдагина қабул қилади дея белгиланган. Биз улар хоҳлаган муҳитини яратиб берайлик, иқтисодиётни кўтаришни уларни ўзига қўйиб берамиз кейин.

Диана Байзакова (Тошкент халқаро арбитраж маркази директори)нинг айтишича, кўплаб хорижлик малакали арбитрлар Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC)га жалб этилмоқда экан. Бу ҳақда у Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форумида айтиб ўтган.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…
Подписаться на канал