30 кун ичида Ғазода 4237 нафар бола ўлдирилибди. Солиштирадиган бўлсак, Украинада уруш бошланганидан бери, 620 кун ичида 545 та бола ўлдирилган. Иккаласи ҳам дахшатли статистика, ҳақиқий инсонлар буни яхши англайди. Аммо фаластинликлар учун чидаб бўлмас даражада оғриқли ва шунингдек, дунёнинг реакцияси ҳам кескин фарқли, Исроил фойдасига. Камида ноҳақ тараф зарарига ишлаши керак бўлган ва қўлланилмаётган санкциялар пакетида фарқ яққол кўзга кўриниб қоляпти.
"Ҳамас ўзи бошлади, ҳужум қилмаслиги керак эди, Исроил жавоб зарбаси бермоқда, қасос" ва шу каби гапларни ашаддий потенциал қотиллар аргумент сифатида ишлатади. Уларни ҳам террористлардан фарқи йўқ. Чунки Исроил армияси эндиликда на халқаро ҳуқуққа, на гуманизмга, на уруш қоидаларига амал қилмоқда. Бир мушт ейишини кутиб ётган вахшийдек гавдаланмоқда, кўз олдимизда. Энг асосийси эса либерализм, сўз эркинлиги каби ғоялар мағлубият остонасида турибди. Аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат.
Булар шу кунларда ичимни куйдираётган фикрларим эди...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда айрим мансабдорларнинг Сенат томонидан сайланиши тартиби белгиланди. Судялар олий кенгаши раиси ва аъзоларини, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини ҳамда Рақобат қўмитаси раисини президент тақдимига биноан Сенат томонидан сайлаш тартиби белгиланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Темурийлар хонадонига оид ноёб қўлёзма аниқланди
Самарқандда давом этаётган Конгрессда ЎзР Фанлар академияси Санъатшунослик институти илмий ходими Дилором Каромат Ҳиндистонда сақланаётган Акбаршоҳ буйруғи билан ёзилган ноёб китоб ҳақида хабар берди.
"Худобахш Хон кутубхонаси Ҳиндистондаги энг бой кутубхоналардан бири. У ерда Ўзбекистон тарихига оид ҳужжатлар ҳам бор. Мисол учун, Темурийлар тарихига оид араб ва турк тилларидаги қўлёзмалар. Улар орасида энг жавоҳир, ноёб қўлёзма бу "Тарихи хонадони Темурия" бўлиб, унда Амир Темур даврига оид 132 та миниатюра мавжуд. Биз бу қўлёзмани сейфда сақлаймиз, сейфнинг эса иккита калити бор, бири шаҳар ҳокимида, иккинчиси кутубхона раҳбарида. Қачонки шу икки калит биргаликда сейфга жойланса, унинг ичини очиш ва қўлёзмаларни кўриш имкони бўлади", деди олима.
Конгресс Самарқанд туризм марказида бўлиб ўтяпти. Ушбу марказ бундай йирик тадбирларни ўтказадиган ажойиб масканга айланиб бўлди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Yandex Ўзбекистонга таълим ва хавфсизлик технологиялари соҳаларини ривожлантириш учун бир йилда 450 минг доллардан ортиқ сармоя киритди
ICT Week ҳафталигида Yandex компанияси Yandex Go ва Yandex Eats иловаларида такси, етказиб бериш ва озиқ-овқат буюртма бериш хизматларининг асосий бозорларидан бири бўлган Ўзбекистонда 2023-йилдаги натижаларини сарҳисоб қилди.
Yandex Go вакиллари бундан бир йил аввал ICT Week 2022 ҳафталигида хавфсизлик технологиялари Ўзбекистонда компаниянинг асосий йўналишларидан бирига айланиши ҳақида эълон қилишган эди. Ўшандан бери сервис ушбу соҳага 350 минг доллардан ортиқ сармоя киритди. Шу вақт ичида амалга оширилган ташаббуслар қаторида буюртмаларни етказишда ҳайдовчи тезлигини ва автомобилни бошқариш услубини автоматик назорат қилувчи тизим ҳам мавжуд.
Yandex Go мактаб ўқувчилари учун STEM таълимни қулай қилиш ва Ўзбекистонда IT индустриясини оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим соҳасини ривожлантиришга 100 минг доллар сармоя сарфлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мактабда тарихни яхши ўқимаганлар ҳокимиятга чиқиб қолса, хатоларни такрорлайверади, ҳатто ўз кўзи билан кўрганларини ҳам.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқаро ҳуқуқ йўналишида ўқиганим, сиёсатдан хабардор бўлганим учун Ўзбекистондаги асосий очилиш ташқи сиёсатини жонлантириш орқали бўлади деб ҳисоблардим. Охирги вақтларда ривожланган давлатлар ва қўшниларимиз билан муносабат янада яхшиланаётгани Ўзбекистон бу борада муҳим реажаларига эга эканини кўрсатмоқда. Етти ўлчаб, бир кесиш сиёсати давом этмоқда ва бу биз учун энг яхшиси.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Отабек Бакировнинг ёзишича, 2023 йил мавсумида амалда қанча пахта териб олингани ҳануз саволли бўлиб қолмоқда. Топширилган пахта бўйича электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш муддати 3 кун бурун тугади. Ҳали солиқчиларимиз шаклланган фактуралар бўйича умумий маълумотларни очиқлагани йўқ.
"Норасмий олинган маълумотларга қараганда терим учун 3,6 триллион сўм берилган. Машина терими (243 минг тонна) билан ҳисоблаганда бу жами 2 564 000 тонна пахтага чўт беради.
Шунчаки қизиқ, терилган ва қоғозда кўрсатилган фарқ 40 кун бўлмасаям, 6 ойда билиниб қолади-ку. Келаси йилга июндаёқ тола тугаб қолса, текстилчилар октябргача нима иш қилади? Калава, тайёр мато экспорти-чи? Экспорт 500 миллион долларга тушиб кетса, буни қандай тушунтиришади? Пахта ёғи дефицит бўладими? Бир неча юз минг тонна кунжара, шелуха бўлмаса, гўшт нархи осмонга чиқиб кетадими? Бунга жавобан инфляцияни чизишни бошлаймизми? Ё гўшт нархини чеклаймизми?", – деди иқтисодчи блогер.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу гапимам ичимда қолиб кетмасин, ҳеч қайсининг одам бўлмасакансан, ўйлаб қарасам.
Читать полностью…Ҳоким ҳокисор, бечора, гўдакдек айбсиз бўлиб чиқса керак охирида. Яхшилаб текширсангиз қанотчалариниям топасиз. Бечоралар шунчалик лохки, бурнининг тагида ким соққа қилаётганини билмайди. Қалби тозада, ҳаммага ўзига ишонгандек ишонади. Беғуборлигидан юзларини мижиб-мижиб олсангда, селекторда🥲
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сурхондарёда 4 та археологик ёдгорликка 7 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган. Бош прокуратурага кўра:
-мил. авв. V–I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 м2 қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн. сўмлик;
-V–VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 м2 қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд. сўмлик;
-I–IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 м2 қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн. сўмлик;
-V–VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 м2 тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
«Боламни асраб қолинглар, ўлиб қолади деб йиғладим». «Док-1 Макс» судида жабрланувчилар сўроқ қилинмоқда.
Дарё
👉 @Zafarbek_Solijonov
Депутатингни сайласанг-у, уни кейин бошқа кўрмасанг, ҳатто танимасанг, бўлмайди-дааа..
Бу лавҳадаги депутатни кўпчилик танимаслиги мумкин. Лекин ўз ҳудудидаги сайловчилари, маҳаллалардаги "еттилик"лар яхши таниркан.
Маҳалладагиларни пиёда юрдираётган бу аёл Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Бухоронинг Когон туманидан сайланган депутат — Умида Раҳмонова бўлади.
Опа ҳақидаги хулосаларимни кейинроқ бўлишаман, унгача шу лавҳани кўришни тавсия қиламан.
"Бўларкан-ку", "Нега бизнинг депутатимиз маҳалламизга келмайди?" деб ёзилган изоҳлар фасли очиқ деб эълон қилинади. 😂😉😃
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кембриж университети фан доктори, биолог Темур Юнусов экология ҳақида қизиқ фикрларни билдирибди. Унинг фикрига кўра:
"Агар сизга 2 та кўйлак керак бўлса 10 та харид қилманг, чунки сиз харид қилмаган бошқа кўйлаклар учун сарфланадиган матонинг асоси бўлган пахтага сарфланадиган маълум миқдордаги сувни сарфланишини олдини олган бўласиз".
Ўзимиз унчалик ҳам эътибор қилмайдиган лекин муҳим нарсалар ҳақида соҳа мутахассисларини фикрларини эшитиш доим қизиқ бўлган. Ўз соҳасининг профессионаллари кўпайиши соҳа ривожига туртки бўлганидек, уларнинг фикрлари одамларнинг фикрлаши ва қайсидир маънода дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлиши мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кечадан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–874-сон, 31.10.2023 й.) билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра:
🔸 Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш:
➖БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🔸Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:
➖БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
🔸Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❕Тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш бундан мустасно.
🔸Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш:
➖БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мана шу мавзуда фикр бергим келди. Президент ҳам одам, қайсидир фикрлари ўзи юритаётган ҳозирги сиёсатига тушмаслиги мумкин. Ўша даврда шундай сиёсат юритишга мажбур бўлгандир. Тинмай хизмат сафарларида юришам осон эмас. Тушуниш керак.
Ҳақиқий ҳолатни тушуниб, эски яраларни даволаш осон бўлмаётганини англаб, вақтинча чора сифатида бу таклиф ҳам кўриб чиқилар. Чунки совуқ дея мактабни ёпиб қўйгандан шу яхшидир, балки. Яна билмадим. Танловлар орасидамиз. Қийин вазият. Кўпчиликни ўйлантирадиган мавзу.
Бироқ видеонинг шу қисмини чиқариш тўғри бўлмади. Айнан шу қисм чиқарилишидаги кутилмалар ҳисобга олиниши керак эди. Таклиф ўрнида керакли одамлар "ёпиқ эшик" ортида кўриб чиқса, тўғри бўларди, менимча. Жамоатчилик фикрларини ўқиб турганлар буни тушунган деб умид қиламан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Лондон кўргазмасида Silk Road Samarkand мажмуаси Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда
Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ва Rocket DMC Uzbekistan туристик компанияси шу кунларда Лондонда 6-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтаётган World Travel Market кўргазмаси доирасида Ўзбекистонни намойиш этмоқда.
Ўзбекистон стендида кўргазма меҳмонлари ва иштирокчиларига юртимизнинг барқарор ривожланаётган туризм соҳасинининг кенг имкониятлари ҳақида сўзлаб берилади. Биринчи куни стендга 500 дан ортиқ одам ташриф буюрди. Айниқса, дунёнинг йирик сайёҳлик компаниялари, шунингдек, бир қатор материалларни чиқариш мақсадида Silk Road Samarkand мажмуасига ташриф буюриш истагини билдирган журналист ва блогерлар қизиқиш билдирмоқда.
World Travel Market (WTM) дунёдаги саёҳат ва туризм соҳасидаги энг нуфузли тадбирдир. Кўргазма халқаро сайёҳлар ҳамжамиятини бирлаштиради. Ушбу кўргазма, туризм соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қидириш ва қиёсий таҳлил қилишни таъминлайди ва бутун дунёдаги экспонентларга ўзларининг туризм кўламини халқаро майдонда намойиш этиш учун имконияти яратади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 5-бизнес форуми бошланди.
Ташкилот бугунги кунда 500 миллион харидорга эга йирик савдо-тизими, йирик экспорт-импорт агломерати ҳамда умумий иқтисодий салоҳиятли ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантирувчи платформа ҳисобланади.
Халқаро иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим қадам ҳисобланган ушбу бизнес-форум ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакилларини тўплади. Тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан делегатлар ва мамлакатимиздан юзлаб вакиллар иштирок этмоқда.
Ўтган йил товар айирбошлашда энг кўп улуш Қозоғистон (37,5 фоиз) ва Туркия (26,3)га тегишли бўлди. Кейинги ўринларни Қирғизистон (10,2), Туркманистон (7,5), Афғонистон (6,1), Тожикистон (5,5), Эрон (3,5), Покистон (1,9) ва Озарбайжон (1,5) эгаллади. Ўтган йил республикамизнинг ИҲТ давлатлари билан савдо айланмаси 1,13 триллион доллардан ошди.
Форум ўзбек бизнеси учун манфаатли бўлиши кутиляпти. Унинг доирасида турли соҳалар бўйича миллионлаб долларлик шартномалар имзоланади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мен ҳурмат қилган зиёлиларимиздан Сардор ака Бабаев ушбу подкастда зўр фикрлар берганакан. Ростан ҳам Ҳақиқат вазирлиги бор жойда ҳақиқат бўлмайди. Яқинда чиққан "партия сессияси" видеоси ҳам ушбу фикрларни яна бир бор тасдиқлади. Улар эркин ижодга қарши ва санъат уларнинг болалигини эслатиб туриши керак, "жалла".
👉 https://youtu.be/R9AU2FpuP2c?si=Be7W9cIMpTENlI_T
@Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон тарихидаги санъат намуналари Грециянинг Корфу оролидан топилди
Тарих китобларимизда баъзи маданий меросларимизни Британия ёки Россия каби катта мустамлакачи бўлган давлатларга олиб кетилгани ҳақида ўқиганмиз. Бугунга келиб эса Маданий мерос Бутунжаҳон жамияти сабабли бошқа давлатлардаги Ўзбекистонга тегишли бўлган экспонатлардан ҳам хабар топяпмиз.
Ҳозирда Самарқанд шаҳрида Eriell group ҳамкорлигида ўтаётган VII Маданий меърос конгрессида Корфу оролидаги Осиё санъати музейи директори Деспина Зерниоти Гандҳара санъати намуналари топилганини маълум қилди. Ушбу қувончли янгиликдан хурсанд бўлишга сабаблар етарли.
Бутунжаҳон жамияти мазкур тўплам “Ўзбекистон маданий меъроси жаҳон тўпламларида” туркумининг навбатдаги жилдида чоп этилишини эълон қилди.
Конгресс Самарқанддаги янги туристик марказда бўлиб ўтмоқда. Ташриф буюрган меҳмонлар боқий шаҳар ўзгача таассурот қолдириб, маданий туризм учун ажойиб маконга айланганини қайд этишди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
— Бутунжаҳон жамиятининг фаолиятига назар ташласак, 7 йил ичида катта ишлар амалга оширилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир қанча чиқишларида бетакрор меросимиз ҳаракатдаги дастурга айланиши керак дегандилар. Маданий меросимиз бизни доимий равишда қўллаб-қувватлаши, шу билан бирга, илҳомлантириши зарур деган фикрни қайта-қайта айтганлар. Айнан шу сабабли сўнгги йилларда маданий мерос соҳасига оид ташкилотларда уйғониш кузатилмоқда.
Баҳром Абдухалимов, Ўзбекистон Республикаси ФА вице-президенти, Беруний номидаги шарқшунослик институти директори, тарих фанлари доктори, профессор.
Маълумот учун, бугун Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс асоси" VII Халқаро конгреси бошланган. Бутун дунё олимлари Самарқандда Ўзбекистон маданий мероси билан танишмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ва ниҳоят Ютюбдаги икки йиллик танаффусдан кейин "У ким эди?" лойиҳаси яна қайтди.
Лойиҳамизнинг бугунги сони АҚШ асосчи оталаридан бири бўлмиш Бенжамин Франклин ҳақида.
Дўстлар, кириб комментарий ёзиб, лайк падписка ва дуо қилиб қўллаб юборишларингизни сўраб қоламан. Яна бошқача қизиқарли, тарихий ва халқаро сиёсат масалаларида параллель лойиҳалар қилиш режада бор. Кузатиб боринг.
Видеони кўриш учун👉 https://youtu.be/LPMACXHaj8k?si=QHHGVk2j_JEnrkkB
🧠@nurbekalimov
Яқинда ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари, яъни Шаҳноза Мирзиёеванинг бевосита назорати остида Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасида комплекс 30-октябрдан бошлаб ўрганиш олиб борилаётган экан.
Айтилишича, бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Агентлик Тошкент вилоятининг Чиноз туманида жойлашган Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарган.
Бир неча ҳолатлар деганда муассасада қизларга нисбатан муносабат ҳақида гипирилаётган бўлиши мумкин.
Агентлик ўзини ташаббуси билан ўрганиш бошлаганига қараганда вазият жиддий.
Комплекс ўрганишлар натижаси хулосаси бўйича яқин вақт ичида маълумот тақдим этилар экан.
Кузатиб борамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Нега маданий мерос масаласида куйиб пишаман? Чунки зарарнинг бир қисмини халқ тўлайди. Масалан Учқўрғон иқтисодий судида кўрилган кейсни олайлик. Ижрога ҳам қаратилди.
Ҳоким тадбиркорга маданий мерос объектидан 10 сотих ер берворган. Тўрт миллиардга яқин зарар ҳисобланган. Ярми тадбиркорга, ярми имзо қўйган ташкилотга чиққан. Сал кам ярми, 1 миллиард 800 миллиони ҳокимлик ва давлат кадастлари палатасидан ундириладиган бўлмоқда. Яъни сиз ва мен тўлаган солиқлар ҳисобидан. Анави қўл қўйганларчи? Шунақа гаплар...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Булар ўғирлашниям энг осон, тез ва бефаросат йўлларидан боришади. Жуда зерикарли ва неандерталча йўл. Ақли шунга ярашада. Буларда мавжуд ёдгорликдан соққа қилиш фикри бўлармиди. Муқаддаслиги ҳақидаку индамайлик. Сурхондарёда ёдгорлик ҳудудига молхона ва ҳожатхона қурворибди, ҳалиям куляпман😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарорида нафақа тайинлашда фақатгина маълумотлар базаларига ишониб қолмаслик масаласига урғу қаратилиб, бир неча ечимлар таклиф этилган.
Биринчидан, оиланинг иқтисодий аҳволи электрон тизим орқали ҳар ойда қайта текширилиши таклиф этилган. Энди иқтисодий ҳолати яхшиланган оилаларга нафақаларни тўлаш тўхтатилади.
Иккинчидан, “маҳалла еттилиги” томонидан ижтимоий нафақа олувчи оилаларнинг мол-мулклари ўрганилиб, натижалари дастурга киритилади. Нафақа тўловини тўхтатиш ёки давом эттириш бўйича Ахборот тизими автоматик қарор қабул қилади.
Учинчидан, фуқароларни банд бўлишга рағбатлантирувчи мезон сифатида нафақа дастлаб 3 ойга тайинланади. Оиланинг “маслаҳат” олган ишсиз аъзоси 3 ой ичида ишга жойлашиши, малакаси етарли бўлмаганда малакасини ошириш курсларига бориши ёки норасмий бандлигини расмийлаштириши керак бўлади. Акс ҳолда, нафақа тўлови тўхтатилади.
Ўйлаймизки, бу ўзгаришлар киритилиши натижасида норасмий бандлик камайиши ва ишсизларни ўз бандлигини таъминланиши рағбатлантирилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу нарсани айтмасам, ўзимни кечиролмасам керак. Ўзи кўп гапларим ичимда турибди, чириб. "Қозоқлар биздан кўп нарсада олдинда, ҳаракат қилишимиз керак" деймиз. Бироқ оддий масалаларда эътиборсизмиз. Оддий мисол, яқинда Қарағанди вилоятидаги конда авария рўй берди. Ўттиздан ортиқ инсон ҳалок бўлди. 29 октябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.
Бизда айнан ҳукуматнинг айби билан, суддаям ҳаммаси аниқ бўляпти, 65 нафар бола (ёши катталармас, беғуборлар) вафот этди. Жамоатчилик уларнинг хотирасига бефарқ бўлмайлик, яқинларига оз бўлса-да малҳам бўлар, давлат эътиборликан дейишади, мотам эълон қилайлик деб таклиф берди. Бироқ ҳеч нарса бўлмади.
Нега ҳамма ерда инсон қадри деб байроқчалар силкитамиз-у Ўзбекистон келажаги деб мақтанадиган болаларимиз хотирасига бефарқмиз? Улар яшамоқчи эди. Ёки таклиф давлат хизматчисимас, оддий одамлардан чиққани учун бу иш амалга ошмадими? Оддийлар таклиф бергани оғир ботдими, ёки? Уят сизларга...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Замонавий хонадонлар қулай нархларда!
✨Сизнинг фаровон ҳаётингиз учун барча қулайликлар мужассам бўлган «Zo'rsan» лойиҳамиздаги 1 хонали хонадонга бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5.9 млн сўмдан тўлаб боринг.
Лойиҳа ҳудудида:
🔹Боғча ва мактаб
🔹Эсо-ҳудуд
🔹Хавфсиз болалар майдончаси
🔹24/7 ишловчи кузатув камералари жойлашади
Бот орқали боғланиш
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 712007400
☎️ 555017400
🌐 xonsaroy.uz
Президент мактаблари нега ташкил этилган? Унинг ташкил этилиши бошқа мактабларга нисбатан дискриминация эмасми?
🎥👉 https://youtu.be/HrVbhLgvrT8?si=Xlf9FHHIZw0MkeNF
@Zafarbek_Solijonov
Мен инсонларнинг қайсидир маҳсулотга бойкот ҳуқуқини ҳурмат қиламан. Қонунга зидмасми, марҳамат, билганини қилсин. Ўзининг иши. Бироқ жамоат фаоли Абдукарим ака Мирзаевнинг айнан бу борадаги фикрларини ҳам тинглаб кўринг.
Бирдан ҳукм қилишга шошманг. Нима демоқчи эканини тушунинг. Ўрнига нима бера оласиз ва у бундан яхшироқми? Илм орқали тан бердиртиришдан бошқа яхшироқ вариантингиз бўлса, тинглашга тайёрмиз. Фикрланг. Шунда нима хоҳлаётганимизни тушунасиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Пахта плани" тўлгани ростми?
Отабек Бакировнинг ёзишича, "пахта плани" тўлмаганига бир неча ишоралар мавжуд.
"Биринчидан, ажратилган ва молиялаштирилган "терим пули" ҳажмидан келиб чиқилса. Терим пули методидан ёндашилса, терилган пахта 3 миллион тоннадан ошмаган.
Иккинчидан, пахтани қабул қилиб олаётган кластерлар фермерларга қўяётган фактуралардан ҳисоб қилинса. Солиқ органларимизгаям қизиқ бўлса керак, нега кластерлар счет фактура киритишмаяпти? Киритилган фактураларга таянилса, 3,6 миллион тонна пахта чиқадими ё 2,6 миллион тонна?
Учинчидан, водийга қараб юрасизми, воҳага қараб юрасизми, далаларда иккинчи ё учинчи теримини қўя туринг, биринчи теримга ҳам қўл урилмай ётипти. Чунки сўзда бозор, амалда нобозор йўл билан жуда кам миқдорда терим пули белгиланди. Журналист Шокиржоновнинг Пайариқ далаларидан жўнатган видеосига қаранг.
Қизиқ, амалда ва қоғозда терилган пахта фарқи бу йил қандай методичка билан бартараф этиларкин?", – деди иқтисодчи блогер.
👉 @Zafarbek_Solijonov