Ёлғон хабар ва ҳали йўқ машинага шунча ҳаракат. Навбатга туриш ҳам йўқ. Оёқ кийимиям қолиб кетди. Мактаб, кутубхонага шунақа чопмаган инсон, моддиятга шунақа интилса керак. Шарманда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
10-11 синфларга жорий қилинаётган янги амалиёт репетитор тизимини синдириши мумкинми? Таълим масъуллари шу саволларга жавоб беради.
🎥👉 https://youtu.be/HrVbhLgvrT8?si=Xlf9FHHIZw0MkeNF
@Zafarbek_Solijonov
2017-2018 йиллар ҳамма айбни Каримов даврига тўнкашди. Орадан 7 йил ўтди. Ислоҳот қилиш учун катта муддат эди. Буни билишди. Энди айбни ўзлари "янги қон" дея мақтаб, лавозимга тайинлаган ва тушунарсиз сабаблар билан ишдан олинган ёшларга тўнкашяпти. Ҳеч қари кадрларимиздан айб чиқмайдида...
👉 @Zafarbek_Solijonov
🏦“Яширин иқтисодиёт”ни камайтиришга қаратилган Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Ушбу қонунга кўра жиноят кодексига қуйидаги ўзгартириш киритилади:
Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқарганлик, сақлаганлик, ташиганлик, ўтказганлик, ишлар бажарганлик ёки хизматлар кўрсатганлик учун жавобгарликни кучайтиришга, этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашга тааллуқли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга:
Санитария тўғрисидаги қонунчиликни ва ветеринария қоидаларини бузганлик, ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилишига, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланганда карантин қоидаларини, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг хавфсизлиги нормаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишига қаратилган ўзгартиришлар билан тўлдирилди.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга
Хусусан, шахснинг муайян фаолият тури билан шуғулланиши учун суднинг тақиқи мавжуд бўлганда лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат беришни рад этиш учун асослар кенгайтирилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Америкалик яҳудийлар АҚШ Исроилнинг Ғазога ҳужумини қўллаб-қувватлаётганига норозилик билдириб, Нью-Йоркнинг марказий вокзалида ўтирган ҳолда норозилик ўтказишди. Нью-Йорк полицияси одамлар оқимини тўхтатиш учун вокзалга кириш йўлларини ёпди.
Кун.уз
👉 @Zafarbek_Solijonov
Амалдаги янги тизимда ўқитувчи 2000 доллар топа оладими ва қандай қилиб? Вазирлик мутасаддилари жавоб беради. Батафсил қуйидаги линкда.
🎥👉 https://youtu.be/HrVbhLgvrT8?si=Xlf9FHHIZw0MkeNF
@Zafarbek_Solijonov
ICT Week Uzbekistan (ахборот ва коммуникация технологиялари ҳафталиги) 2023 тадбирида свет ўчиб қолгани айтилмоқда. Тугади😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат раиси пробация тўғрисидаги қонун муҳокамасида қуйидаги фикрни берди:
Охирги уч йилда пробация бўлинмалари назорати остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этилиши ҳолатлари сезиларли равишда камаймоқда. Масалан, 2021 й. – 1086, 2022 й. – 845, 2023 (9 ой) – 353 ни ташкил этади. Бу жуда яхши статистика, бироқ пробация хизмати самарадорлиги фақат бу билан ўлчанмайди.
Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, пробация хизмати муҳим ижтимоий функцияни ҳаммаси бажариши лозим. Мазкур йўналишнинг алоҳида яхлит Қонун билан тартибга солиниши кўп жиҳатдан ҳам шу омил билан боғлиқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Онлайн кузатинг.
ЮТЮБ
@Zafarbek_Solijonov
Украина-Россия, Ғазо секторидаги урушлар охирги вақтлар мени тинчлик ҳақида кўпроқ фикрлашга чорламоқда. Истаймизми, йўқми, ҳолатларни ўзимиздаги вазият билан солиштиришга ундамоқда. Миямда охирги тўхтам шу — охири сулҳ билан тугатиладиган урушлар вақтида тўхтагани яхши. Урушдан энг кўп аёллар ва болалар жабр кўравераркан. Дунё аламзадаларни кўпайтиргани қоларкан.
Ўзимиздаги тинчликка масъуллар бу борада биздан кўра бошқачароқ форматда ўйлашига ишонаман. Тинчликка барҳам бериши мумкин деб ўйлашадиган кичик ҳолатлар ҳам уларни нега бу даражада ташвишга солишини англаётгандекман. Аммо иккала урушнинг илдизида ҳам улкан коррупция, жамиятини ўйламаслик ва ўзбилармонлик ётишини улар ҳам тушунади деб ўйлайман.
Ҳа, бизга тинчлик керак, аммо элитар коррупция, непотизм каби иллатлар тинчлик девори нурашига хизмат қилса қиладики, унинг мустаҳкамланишига хизмат қилмайди. Аввало шу онгостимизда бўлсин. Коррупциясиз тинчлик ҳақида кўпроқ ўйлайверишимиз керак, фикримча.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Янги қон", "ёшлар" деб мақтаниб олиб келинган ва энергиясидан фойдаланилган ёш мансабдорлар омма олдида обрўсизлантирилиб, ишдан олинмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"InnoWeek-2023" - ёшлар учун мотивация
Ўтган ҳафта давомида бу йилги "InnoWeek-2023" тадбирларини кузатиб бордик ва унинг қамрови йилдан-йилга кенгайиб бораётгани яққол сезилмоқда.
Эътиборимни тортгани шу бўлдики, "start-up"лар учун алоҳида кун ташкил қилинди. Кун давомида "start-up"чилар шу жойнинг ўзида ўз тақдимотларини ўтказишди ва энг яхши лойиҳаларга дастлабки ёрдам сифатида 10.000.000 сўмдан молиявий маблағлар ажратилди. Биргина тақдимот учун шунча маблағ ажратилди. Бу эса шубҳасиз ёшларга мотивация бўлади. Агар ёшлар ўз лойиҳалари устида ишлашда давом этишса, давлат томонидан ҳам илмий ғоя ва "start-up"ларнинг молиялаштириш даражаси ошириб борилади.
Бундан ташқари, ёшлар ўз лойиҳалари билан кўргазмада қатнашиб, инвесторлар билан ҳам фикр алмашишди. Ташриф буюрганларга эса кун давомида халқаро экспертлар турли тренинг ва мастер-класслар ўтказиб беришди. Қайсидир маънода ҳафталик нетворкинг учун ҳам қулай майдонча бўлди. Давлат ўзи нима қилиб беряпти деган савол берувчилар учун "InnoWeek-2023" ҳафталиги ўзига хос жавоб бўлди. Давлат ҳаракат қилаётган барчага имконият яратиб бермоқда. Ёшлардан фақат ҳаракат, сабр ва билим талаб қилинмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
«Ҳумо Арена»да Ўзбекона хоккей!
23 ва 24 - октабр кунлари пойтахтимизнинг «Ҳумо» хоккей клуби миллий услубдаги ўйинларни ўтказади ва сиз бу тадбирни ўтказиб юборишни истамайсиз!
Тадбир давомида сиз нафақат қизиқарли ўйин, балки ажойиб муҳит, миллий қўшиқлар, кўнгилочар рақслар ва турли хил танловларда иштирок этишингиз мумкин бўлади!
Чипталар iTicket.uz сайтида.
Ўйинларнинг бошланиш вақти 19:15
👉 @Zafarbek_Solijonov
📣📣 “Зиёлилар” ТОП 100 лидерлар тўпламига киришга шошилинг!
❗️ Азиз ўқувчилар! “Зиёлилар” тўплами лойиҳасида иштирок этишни истайсизми?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш жамғармаси юртимиз мактаб ўқувчилари учун ўзига хос лойиҳани тақдим этмоқда.
Лойиҳа доирасида 1-11-синфларнинг энг иқтидорли, илғор, ташаббускор ўқувчилари аниқланиб, “Зиёлилар” ТОП 100 мактаб лидерлари тўпламига киритилиб, сертификат билан тақдирланади.
👉 Лойиҳада иштирок этиш учун http://ziyolilar.school сайти орқали ўзбек ёки рус тилида анкета тўлдириб, ариза топшириш мумкин.
Болалар нафақасини олаётган оилада кейинги фарзанд туғилса, фуқаролардан ариза талаб қилмаган ҳолда автоматлаштирилган тарзда нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш таклиф этилаётган экан.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза бериш ҳуқуқи берилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
«Авто 60 ой» ишида 8 йилга қамалган Жамшид Баҳодиров озодликда экани маълум бўлди
Жамшид Баҳодиров ва унинг жиноий шериклари суднинг 2021 йил 29 март кунги ҳукми билан 6 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Kun.uz ихтиёрига келиб тушган маълумотларга кўра, айни пайтда Жамшид Баҳодиров очиқда. Шикоятларга кўра, у фуқароларга “арзон ва қулай шартларда автомобил ҳамда квартиралар олиб бериш хизмат”ларини кўрсатмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикасининг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битимда (Анқара, 2023 йил 16 март) назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2000та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланмоқда.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат 46 ялпи мажлисини давом эттирмоқда. Онлайн томоша қилинг.
ЮТЮБ
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш тизими мустаҳкамланмоқда
“Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти каттадир.
Мазкур қонунларнинг мақсади ва аҳамияти одил судловнинг таянч принциплари – қонунийлик, асослилик ва адолатлилик талабларини таъминлашга қаратилган. Айнан ана шу уч омил одил судлов сифати ва самарадорлигини амалда намоён қилади.
Бунда устувор мақсад – фуқароларимизнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш, суд сансалорлиги ва оворагарчиликларнинг олдини олиш, судларга ишончни мустаҳкамлашдир. Афсуски, фуқароларимиз адолат излаб судма-суд овора бўлаётган ҳолатлар кўп. Жумладан, парламентга ҳам айнан суд низолари билан боғлиқ кўп мурожаатлар келиб тушмоқда.
Албатта, процессуал тартибларни ўзгартириш, такомиллаштириш жуда муҳим, бироқ бу билан муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Ёндашув, сифат ва мазмун ўзгариши керак. Бунда, асосий маъсулият Олий суд, судялик ҳамжамияти органлари зиммасидадир.
Шу билан бирга, кодексларга киритилаётган ушбу янгиликлардан аҳолининг хабардорлигини оширишга жиддий эътибор қаратиш, бу борада нафақат судлар, балки бошқа масъул тузилмалар, жумладан, Сенат ва маҳаллий Кенгашлар имкониятларини ҳам сафарбар қилиш зарур — Танзила Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонунга кўра, йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин. Йўл участкаларида қатнов қисмининг 50 фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.
"Мазкур Қонун йўлларда юртдошларимиз хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини тўғри ва тизимли йўлга қўйиш, мутасадди органлар ўртасида самарали ҳамкорликни жорий қилиш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади" — Танзила Норбоева.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ялпи мажлисда пробация мавзуси муҳокамада. Сенат каналида обуначилар пробация нима деб ёзмоқда.
Пробация хизмати илк бор 1887-йилда Англия жорий этилган. Ҳозирда кўплаб ривожланган мамлакатларда шундай хизмат фаолият юритади.
Пробация “синов” деган маънони англатиб, халқаро амалиётда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш билан шуғулланади. Яъни, суд ҳукми ёки ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар томонидан жазонинг ижро этилишини таъминлайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қўштирноқ подкастимизнинг навбатдаги сони чиқди. Мавзу — таълим. Мутахассислар билан 10-11 синфлар учун танлов фанлари, нима учун президент мактаблари битирувчиларига имтиёзлар берилиши, мажбурий меҳнат, айни вақтда мактаб ўқитувчиси тизимда ишлаб 2000 $ топа оладими, йўқми, дарсликлар, "районо"лар тақдири ва бошқа шу каби мавзуларда суҳбатлашдик.
Вазирлик мансабдорлари Сардор ака ва Дилшода опалар билан аксар фикрларимиз бир жойдан чиқди. Коммент, лайклар билан лойиҳамиз оммалашишига ҳисса қўшишингизни илтимос қилардим. Кутилган саволларга жавоб олсангиз хурсанд бўламиз. Асосий мақсадимиз шу аслида.
🎥👉 https://youtu.be/HrVbhLgvrT8?si=Xlf9FHHIZw0MkeNF
@Zafarbek_Solijonov
Бугун ICT WEEK 2023 кўргазмаси очилиш маросими бўлди. Тадбирда President Tech Award мусобақаси ғолиблариям тақдирланди. INHA университети талабалари Мафтуна Зиямова, Ясмине Аблеева, Давид Алкамян ва Иқтисодиёт олий мактаби талабаси Беҳруз Аъзамлар "Соғ бўл" лойиҳаси билан 100 минг доллар ютиб олди. Ҳадеб нолигандан, бекорчи юргандан шунақа танловда қатнашиш керак. Болалар аллақачон ўзларининг илк инвестицияларига эга бўлди😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Умрзоқов жамоаси аъзолари ишдан олинаётгани оммага бўрттирилаётганига қараганда бу учун катта маблағ тикилган ва айни ҳолат бошқа мансабдорларга "дарс" бўлиши мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бу ишлар ҳам ҳозирча яширин қолса керак ва балки навбатдаги Ўзбекистонда барчаси ҳақида тўлиқ билиб олармиз. Ҳеч нарса абадиймас.
Бироқ бир нарса бор. Шу каби "сарой кураш"лари ҳақида ҳамма билиши қанчалик тўғри? Масалан бу каби ишлар менда амалдаги ҳокимият ёш кадрлардан хавфсираши, адолатли дея атаётган бошқарувига ишончсиз қараётганидек туюлмоқда. Шунингдек, бу тенденция бошқа ёш кадрларда ташаббускорлик руҳиятини тушириши ҳам мумкин.
Бир нарсани унутмаслик керак, ҳар қандай ички курашлар эски ва ўзгармас кадрлар фойдасига хизмат қилаверади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фермер, деҳқонлар "каттаси" Актам ака Ҳаитов Анжангаям борди. Булоқбошилик Қосимжон ака 5 сотихли томорқасида турли ҳил сабзавот, полиз экинликлари экиб, йилига 3 марта ҳосил оляптикан. Ерини ажриқдан тозалашга эринадиган дангасаларга ташлаб қўямиз😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Адвокатлар палатаси баёнот берди, лекин...
Адвокатлар палатаси, ниҳоят янги касб-этика қоидалари лойиҳасидаги адвокатлар оёғига болта урадиган қоидалар юзасидан қуйидагича баёнот берди:
"Ижтимоий тармоқларда адвокатлар орасида муҳокама этилаётган Адвокатнинг касб этика Қоидаларини янги 55 банд билан тўлдириш юзасидан таклиф этилган матн билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раҳбарияти нафақат келишмаслигини, балким қатъий қарши эканлигини ва бундай бўлмаслигини билдиради.
Шу билан бирга, адвокатларимиздан Адвокатнинг касб этика Қоидалари юзасидан ўз таклифларини ёзма равишда Адвокатлар палатасига етказишларини сўраб қоламиз".
Палатанинг бу баёноти шахсан мени қониқтирмади. Сабаби, Палати лойиҳадаги фақат 55-бандга қаршилигини билдирмоқда холос. Лойихадаги қолган асоссиз ва бир-биридан мантиқсиз бандларчи?
Масалан, 8-банддаги "...мижозларни йўлдан оздириши ёки ишнинг муваффақиятли натижаси учун асоссиз умидларни келтириб чиқариши мумкин бўлган баёнотлар, маслаҳатлар, ноаниқликлар бўлмаслиги керак" деганда нимани тушуниш керак? Ё бўлмасам, шу банддаги "адвокат ўзини ёки адвокатлик тузилмаси фаолиятини реклама қилиши мумкин эмас" деган қоидачи? Келинг, унда ҳамма адвокатлар ўз офиси тепасига осилган "адвокатлар" деган ёзувни олиб ташласин. Бирор-бир фуқаро қаерда адвокатлар борлигини умуман билмасин.
Ёки, лойиҳанинг 19-бандидаги "ўз ҳамкасблари ва бошқа шахсларнинг касбий ва ишбилармонлик фазилатларини оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда чиқиш орқали танқидий муҳокама қилишга ҳақли эмас" деган қоида ҳам сўз ва фикр эркинлигига тамомила зид.
Лойиҳанинг 57-бандида "адвокат адвокат сўровини юборишда қонунчилик ҳужжатларида қайд этилган нормаларни тушунтириб беришни сўраб мурожаат қилиши мумкин эмас" дейиляпти.
Кечирасиз, бирор-бир қонун ёки қонуности ҳужжатида чекланмаган "тушунтириш сўраш" ҳуқуқини чеклашга нима ҳаққингиз бор сизларнинг? Демак, биргина мана шу нарсага эртага адвокатнинг лицензиясини бекор қиласизларми? Инсоф борми сизларда?
Ҳуллас, бугунги баёнотдан палатанинг амалдаги маъмурияти позицияси адвокатура учун тушунарсиз ва мавҳум эканлиги янада ойдинлашди.
2023 йил 17 ноябрь куни бугунги маъмуриятнинг ваколат муддати тугайди ва 18 ноябрь кунидан палатага янги раҳбарият сайланиши керак. Адвокатуранинг эртанги тақдирини ҳал қиладиган энг муҳим ҳужжатларни ишлаб чиқилишини бугунги маъмуриятга қолдириш жуда катта хато деб ўйлайман.
Аввал янги раҳбарият сайлансин, улар адвокатларга ўз режалари ва стратегиясини эълон қилсин. Ана шундан кейин, адвокатурага оид зарурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишлари бошланса тўғри бўлади.
👉@yuristkadr
Адвокатура фаолияти яхшиланишига қарши лойиҳа
Адвокатлар палатаси касб этика қоидалари янги лойиҳаси билан адвокатдаги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларини муҳокама қилиш ҳуқуқини чекламоқчи. Солиқ тўловчининг давлат хизматчисини танқид қилишига сунъий тўсиқ қўймоқчи, соддароқ айтсам.
Палата адвокатуранинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизими ҳисобланади. Юқоридаги лойиҳа билан палата "конституциядаги ваколатимдан фойдаланмаслигим учун тилимни кесиб ташлаяпман" демоқчи. Палата адвокатларнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида фаолият кўрсатиши шарт. Ташкилот мазкур принципни бузмоқда.
Палатанинг асосий вазифаларидан бири адвокатурани янада ривожлантиришга, унинг обрў-эътиборини оширишга, адвокатуранинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтиришга кўмаклашиш ҳисобланади. Палатада адвокатларни уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ таъқиблардан, чеклашлар ва тажовузлардан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш ваколати бор. Ташаббусли лойиҳа эса бунинг тескарисини кўрсатмоқда.
Мирзиёевнинг очиқлик сиёсатини "ноллаштириш"ни мақсад қилган ташаббускорлар ушбу лойиҳани қайта кўриб чиқиши ва хатоларини тўғирлашига ишонаман ва кутаман.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди
Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетга чиқиб кетди.
Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi