zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

🪐 Tashkent International University – билим ва имкониятлар бирлашган маскан!

Tashkent International University ўз фаолиятини бошлади! Университет билан бирга:

☑️ 4 йилда иккита мутахассисликни қўлга киритинг!
☑️ Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг!
☑️ Ўқишни чет элнинг нуфузли университетларидан бирида давом эттиринг!
☑️ 100% гача грант ютиб олинг!
☑️ Дарслар юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилади!
☑️ Замонавий муҳитда сифатли билим олинг!

📝 Tashkent International University Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Лицензия №146186.

Қўшимча саволлар учун қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:

☎️ Ахборот-маслаҳат маркази:
+998 95 131 5555, +998 95 383 5555

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 7-уй.

Сайт | Telegram | Instagram

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Лондонда «Ўзбекистонлик» III Халқаро форуми бўлиб ўтди. Видеолавҳалардан билиш мумкинки, тадбир юқорида савияда ташкил этилган ва Европанинг энг нуфузли шаҳарларидан бирида Ўзбекистон номи асосий мавзуга айланган.

Бу каби тадбирлар ҳомийлар ҳисобидан кўпайса яхши бўларди. Ўзбекистон имиджини юқорига кўтариш учун ҳам савияси юқори бўлган шу каби халқаро форумлар жуда муҳим ҳисобланади.

Энг асосийси эса бу тадбирлар дунёнинг барча бурчакларидаги ўзбекистонликларни бирлаштирмоқда. Бу давом этиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Марҳум Немцов тўғри айтган, Путлер кабилар доимий тарзда ташқи душман излайди ва шу орқали жамоаси билан ҳокимиятда узоқ қолишни режа қилади. Бизда бўлган "олисдаги маҳмадона" каби ҳолатларнинг тагида ҳам шу сиёсат турган. Душман ясайсан, ҳамманинг эътиборини шунга қаратасан, ўзинг эса қариндош-уруғинг, дўстларинг билан халқнинг пулини ўғирлашда давом этасан ва диктатурангни мустаҳкамлайсан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбек тили ривожига ҳисса қўшаётган лойиҳадан байрам совғаси😎

21-октябрь — "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" муносабати билан "Asaxiy books" жиддий чегирма эълон қилади. Фақат бир кун  "Asaxiy books" доирасида 5 йил давомида чиққан барча китобларга 21% чегирма тақдим қилинади. Ҳам пул тежаш, ҳам ўзбек тилида янги китобларни молиялаштириш учун яхши имконият.

21% чегирмадаги китоблар 👉 : https://asaxiy.uz/product/knigi/asaxiybooks-kitoblari

Китоб дўконлари манзиллари: /channel/asaxiybooks/5914

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📱 HONOR 90 билан сиз оилангиз ва яқинларингиз билан алоқада бўласиз: 

🔋 HONOR 90 ичига 5000 мАс ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган, у бир кун ишлатишга бемалол етади. Бир марта қувват олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз маҳаллий видеоузатувни таъминлаши мумкин.

☑️ 66 ваттли HONOR SuperCharge ёрдамида батареяни атиги 15 дақиқада 45% қувватлантириш имконияти мавжуд.

👍 Тезкор ва тежамли HONOR 90 Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 Accelerated Edition процессори билан жиҳозланган.

Нархлар:
• HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
• HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм

🕊 Telegram bot 
📱 Instagram
🌐 Web-site
Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир қатор ОАВлар АҚШнинг "Citibank" банки ходими, ўзбекистонлик Нозима Ҳусаинова антисемитистик руҳдаги пости учун ишдан ҳайдалгани ҳақида ёзмоқда. Маълум қилинишича, у "мана нима учун Гитлер яҳудийларни қириб юбормоқчи бўлган" деган мазмунда пост ёзган бўлган. Рост бўлса, шунча йиллик карерасини ўзи барбод қилибди ва мактабда тарихни яхши ўқимаганакан. Бўлмаса, болалар терисидан қўлқоп тиккан ёвуз Гитлер ишини оқламасди. Айни вақтда ушбу номдаги инстаграм саҳифаси топилмади ёки деактивация қилинган бўлиши мумкин. Агар мавжуд бўлса, ҳозирча у изоҳ бермади.

Эшитишимча, АҚШга грин карта ўйнайдиганлар, айрим ривожланган давлатларга ўқиш, иш, саёҳат қилмоқчи, бормоқчи бўлганларга виза беришда ҳам ушбу борада чуқурроқ ўрганишлар ўтказилиши мумкинакан. Ҳатто ҳиссиётда ҳам инсон инсон бўлиб қолиши лозим. Гитлер ҳам аввалига ҳиссиётга берилган, кейинроқ ҳокимиятга эришиши билан ҳиссиётини амалиётга кўчирган. Уруш бўлмасин, Фаластин-Исроил масаласи тинчлик йўлида ҳал бўлсин. Болалар ўйинчоқ ўйнашда давом этсин. Ушбу ҳолат тинчликсевар ва нейтрал давлат фқуароларига дарс бўлсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Воитовга очиқ хат: Бозор нархлари ҳақида фермерлар озод этилгач, жиддий гапириш мумкин

Ҳурматли вазиримиз Воитовнинг Ўзбекистонда пахта нархини эркин бозор белгилашини яна бир бор таъкидлагани хурсанд қилади. Демак ният жиддий.

Фақат қарз қилинган хизматкор ва хўжайин, оёғи боғлиқ крепостной ва феодал, ҳақсиз қул ва қулдор ўртасида эркин нарх қандай шаклланишини ҳеч қурса назарий жиҳатдан тушунтириб берилса, кўп саволларга аниқлик киритилган бўларди.

Вазиримиз тилга олган эркин бозор фермер пахтасини у боғлаб берилган кластерга сотмаслик ҳуқуқини ҳам кафолатлайдими? Ахир эркин нархда сотмаслик ихтиёри ҳам мавжуд.

Вазир тилга олган эркин бозор нархининг фермер умрида кўрмаган ва кўрмайдиган Нью-йорк биржасидаги тола нархидан келиб чиқиб чўтга солинган формулага нима алоқаси бор? Қачондан бошлаб эркин нарх формула билан белгиланадиган бўлди? Ахир фермер тола эмас, хом пахта сотади. Қачон кўргансиз, нефтчилар нефть нархини бензинга боғлаб формула билан сотганини. Сиз чўтга солган, юмшоқ креслода ўтириб ҳисобланган 8 минг сўм пахта нархи эмас. Пахта нархи очиқ бозорда, хусусан сотувчисиям, олувчисиям эркин бўлган биржада аниқланади.

Январдаги қарор ҳақида тинимсиз эслатасиз. Лекин январдаги қарорда пахта нархи октябрга келиб, фермер, қимматлаштирилган уруғлик, ёқилғи, ўғит, техника хизматидан бўғзигача қарз бўлиб улгурган октябрда нарх белгилансин дейилмаган. Қарорнинг 2- бандини бошқатдан ўқинг! Сизнинг севимли кластерларингиз фермерларга февралда 1 кило пахтани 6500 сўмдан оламан деганда фермерлар пахта экишга киришган бўлишармиди? Тан олинглар, била туриб, фермерларни том маънода алданишига йўл қўйиб бердинглар.

Дарвоқе, ўша қарорга кўра 2024 йил ҳосили учун 2023 йил 1 октябргача шартномалар тузилиши керак. Бугун 20 октябрь. Нега бу ҳақда индамайсиз? 2024 йил ҳосили учун нечта кластер нечта фермер билан, қайси нархларда шартнома қилди?

Сиздан ҳеч ким субсидия ҳам, имтиёз ҳам сўраётгани йўқ. Дўст-биродар кластерларингизни мажбурланг ҳам дейилаётгани йўқ. Ўзларингиз белгилаган қоидаларга ўзларингиз амал қилинг. Бўлди. Фермерга бундан ортиғи керакмас.

Қолганини сиз ният қилиб айтганингиздек эркин бозор ҳал қилиб беради.

Отабек Бакиров.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир йил муддатли ҳарбий хизматни ўтаганман. Ҳуқуқшунос сифатида қонунлардан ҳам хабарим бор. Чегара тўғрисидаги, қўриқлаш, патрул-пост хизмати, ҳарбий низом ва бошқа қонунлар бўйича ҳам ДХХ чегарачилари барчасини тўғри амалга оширган.

Видеони кўрсангиз, фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатгани, қочишдан аввал уларни ургани, ҳатто қуролига ҳам ёпишганининг гувоҳи бўласиз. Осмонга огоҳлантирувчи ўқлар отилган ва кейинги барча ҳаракатлар ҳам қонуний бўлган. Чегарачиларга давлат мукофот пули ва камида кўкрак нишонлари бериши керак. Марҳумларнинг оиласига эса сабр тилайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қулай нархдаги хонадонлар!

✨ Хон Саройнинг қурилиш ишлари давом этаётган “Орзулар” лойиҳасидан 2 хонали хонадон харид қилинг ва қолган қисмини ойига 7 млн сўмдан тўлаб боринг.

🔑 Қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энг прогрессив ўзбекистонликларнинг ТОП 20 талиги эълон қилинди

“Uzbekistan’s club” журналининг янги сонида таҳририят версиясига кўра энг прогрессив ўзбекистонликларнинг ТОП 20 талиги эълон қилинибти. Бундай рўйхат миллатнинг шу номга энг муносиб вакилларини аниқлаш ва уларнинг фаолиятига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш учун мунтазам тузиб борилади. Айтишларича, рўҳатда чиновниклар, санаъаткорлар, иқтисодчи ва журналистлар кирган. Расмда рейтингни бир қисми. Тўлиқ рейтингни "Uzbekistan's club" журналида кўриш мумкин.

Форумни Лондонда бўлиб ўтишига Ucell, Uzbekistan airways ва Турин политехника университети каби ҳамкор ташкилотлар улкан ҳисса қўшган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"План" деган нарса қалбан коммунистлар тепадан кетмагунча йўқ бўлмайди. Чунки "план" уларга кўп нарсани эслатади. Қизил гиламдаги қарсаклар, орденлар, гуллар, фахрий ёрлиқлар, терим вақти ароққа бўкиш, шефчилик ва бошқа шу кабиларни ёдига солаверади. Носталгия. Бир нарса аниқки, бунақалар билан янги Ўзбекистонни умуман қуриб бўлмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қозоғистонликлар бизнинг кинофестивални мақтамоқда

Уларнинг мақоласида: "Очилиш маросими бўлиб ўтган кунда (Ўзбекистондан) кўп нарсаларни ўрганишимиз керак деб ўйлаган бўлсам, ёпилиш маросимидан кейин афсуски биз бундай даражага эриша олмаймиз, деган фикрга келдим" дейилган.

Ҳаа, Ўзбекистон ўзини дунёга яна бир марта танитди. Хорижликларнинг ўзи 4 кун Тошкент ва Самарқандда юриб ҳиссиётларини яшира олмаган. Кўпчиликда илиқ таассурот.

Кеча Президент фаолиятига бағишланган телелойиҳада кинофестивалга келган таниқли сербиялик режиссёр ва актёр Эмир Кустурицанинг Самарқандни Парижга тенглаштирган фикрлари давлат раҳбарига ўқиб эшиттирилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди

/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi

Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетга чиқиб кетди.

Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+sfXKqWaSomI2MDhi

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Platina.uz нашри “2023 йилда энг яхши ишлаган ҳоким қайси?” номли сўровнома ўтказяпти экан. Ҳозирча энг юқори ўринда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов боряпти.

Ҳокимлар йил давомида қандай ишлаганига халқ ҳаққоний баҳо бериши керак. Қуйидаги ҳаволалар орқали муносиб кўрган ҳокимингизга овоз беринг.

Овоз бериш учун:
1-қисм:
/channel/platinauzb/3713
2-қисм: /channel/platinauzb/3714

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Турли соҳаларга имтиёзлар берилиши одат бўлиб улгурган Ўзбекистонда тадбиркорлар учун берилган имтиёз яхши фойда бермоқда дейиш мумкин. Тан олиш керак, охирги йилларда бизнес шу қадар ривожланяптики, тарифга тил ожиз. Нимадир ҳаракат қилсангиз, албатта, нон топа оласиз тадбиркорликда. Фақат бу учун сифатни яхшилаш керак.

Яқинда ўз янгиланган Президент ҳузуридаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан 30 дан ортиқ умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи мезонлар орқали тадбиркорликнинг ишончлилик рейтинги шакллантириш таклифи берилибди. Рейтингга таянган ҳолда тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар, қулайликлар тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

Аслини олиб қараса, ушбу рейтингга кириши мумкин бўлган тадбиркорлик субъекти ана шундай имтиёзлар орқали ривожланган. Бироқ, шундай бўлса-да ўз имижини ҳар томонлама яхшилаган, истеъмолчилар кўнглидан жой олган тадбиркорлик субъекти ривожланишда давом этиши лозим. Фақат бир нарса — рейтинг сунъий тузилмаслиги, ўз номи билан ишончли бўлиши шарт. Бўлмаса, туппа-тузук ишлаб турган тадбиркорлик субъектларига ҳам, рейтингни тузган кенгашга ҳам ишонч йўқолади. Бу эса жуда ёмон.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Адлия вазирлиги Адвокатлар касб этикаси лойиҳасига муносабат билдириши керак

Вазирлик бир вақтлар Театр арбоблар уюшмасининг хатига муносабат билдирган эди. "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун 4-моддасига таянилганди. Кўпчиликнинг жонига оро кирганди ўшандаги ўрганиш. Мана бу масала бутун Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ўта қаттиқ салбий таъсир ўтказади. Ким билан гаплашсам бу тартибдан умидсизликка тушмоқда. КХДРда ҳам йўқ бўлса керак бундай тартиб?!

Бутун дунёда адвокатлар турли қонунларни қўлланилиши, суд амалиёти ҳақида ўз фикрларини билдиради. Қайсидир тартиб ҳақида юридик фикр керак бўлса ҳам журналистлар адвокатга югуради. Чунки улар юридик асослантириб тушунтириб беради. Аммо лойиҳа ўтса, энди бундай бўлмайди.

Сўз эркинлиги Конституцияда ёзилади, аммо амалиётдаги мана бундай ички хужжатларда жамоатчиликнинг энг фаол қатлами бўлган минглаб адвокатларга гапириш ҳуқуқи чекланади ва амалда гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмайди. Ички хужжатлардаги чеклов билан конституциявий норма амалда сервантдаги биллур идишдек ялтираб тураверади. Ҳеч қачон ишлатилмайди. У меҳмонларга кўз-кўз учун керак.

Келинг бўлғуси вазиятларни тасаввур қилиб кўрайлик: 1) Адвокатлар суддан чиқяпти, журналист фикр сўраяпти. Адвокат апелляцияга бермоқчилигини, суд ҳукмидан норозилигини айтмоқда. Бу ҳолатда ҳам норозилик кайфиятини уйғотган бўлиб қоладими? 2) Ёки биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (ҳукми) устидан апелляцияда ютди ва мана адолат бўлди апелляция зўр кўрди, биринчи инстанция суди қонунни нотўғри қўллаганди, деди. Бу ҳам ўша бандга тушмайдими? 3) Адвокат судда нутқ ирод қиляпти ва у табиийки айблов билан келишмаяпти. Буёқда ОАВ трансляция қиляпти, жонли эфир кетяпти. Бу ҳолатда қандай бўлади?

Нодавлат ташкилотларни, шунингдек адвокатура институти бўйича Адлия вазирлигидаги масъул бўлимлар буни ўрганиб чиқиши ва сўнгра вазирлик баёноти бериши керак. Малакали юристлар кўп у ерда.

Юқоридаги 2022 йил 10 сентябрда берилган баёнот каби бу сафар ҳам вазирлик ўрганиши керак. Янги Конституция 20-моддасида "Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди", дея қатъий белгиланган.

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!

Она тилимизни ривожлантириш, унинг нуфузини мустаҳкамлаш ҳар ким учун шарафли масъулият ҳисобланади.
 
ibratfarzandlari?si=kxR59XuuZIhb3ngq">"Ибрат Фарзандлари" лойиҳаси "Ўзбек тилидан саводхонлик дарслари" ҳамда глобал дунё учун инглиз ва рус тилларида ўзбек тилини ўргатувчи креатив дарсларни тақдим этмоқда ва тилимиз ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Қайд этилишича, ишлаб чиқилган 100 та видеодарс ёрдамида ўрганувчи она тилимизда мулоқот қила олиш даражасига етиши мумкин. Шу пайтга қадар саводхонлик дарсларини 40 минг томошабин кўрган бўлса, рус тилидаги ўзбек тили дарсини 266 минг ва инглиз тилидаги дарсни эса 107 минг фойдаланувчи томоша қилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Россия Думаси депутати Михаил Делягин Ўзбекистон Президенти Администрацияси вакили Қахрамон Қуранбоевнинг ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун ватандошларимиз ҳисобидан Россияда боғча ва мактаблар ташкил этиш ҳақидаги сўровини ноқонуний ҳисоблади.

Эмишки, бу Россия конституциясига зид бўлиб, дискриминацияга сабаб бўлар экан.

Қолаверса, рус депутати Ўзбекистонга қарата жиддий айбловларни илгари сурди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар Россия ичкарисида руслар учун бегона ва душман анклавларни яратишга қаратилган онгли сиёсатдир.

Шу билан бирга, у Ўзбекистон Россияга “сиқиб чиқарган” ўз фуқароларини қайтариши лозимлигини билдирган.

Биринчидан, ҳар қандай мамлакат ўз фуқаролари тўғрисида қайғурган ҳолда, уларга зарур шароитлар яратиш бўйича ташаббусларни илгари суриши нормал ҳолдир. Ушбу ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш сўзсиз Россия қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Иккинчидан, Россияда меҳнат қилаётган ватандошларимиз, табиийки, ҳалол меҳнатлари эвазига ўз оилаларини моддий таъминламоқдалар, Россия уларни текинга боқмаяпти. Бу борада уларнинг аксарияти ёшларни ташкил этган ҳолда, ўзларининг айни кучга тўлган даврларида Россия иқтисоди учун хизмат қилмоқдалар.

Учинчидан, рус депутатининг иттифоқчи мамлакатга нисбатан бу каби ўта оғир айбловларни илгари суриши Россия билан муносабатларда ҳаттоки энг яқин ҳамкорларини ҳам хушёрликка даъват этади.

Тўртинчидан, ўртоқ Делягин Михаил, агар сиз айтгандек, Россия Федерацияси каби катта мамлакатни меҳнат мигрантлари “парчалай” олса, олдингизда давлатчиликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа муҳимроқ вазифалар турибди.

Михаил, бизда эркин ОАВ бор, Дума депутатлари айтаётган фикрлар Ўзбекистон жамоатчилигига етиб боради ва шубҳасиз мамлакатингизга нисбатан салбий фикрни шакллантиради. Давом этинг.

BOBUR BEKMURODOV

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигидаги комиссия шу кунларда Россияда ўқиётган, ишлаётган мигрантлар шароитлари билан танишди. У Россия давлат думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россиядаги мигрантлар болалари учун боғча ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраган. Бунга жавобан Михаил Делягин қуйидагича фикр билдирган:

“Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Россия конституцияси ҳақида ҳеч нарса эшитмаган бўлса керак. Бу қонунда одамларни миллатига кўра камситиш тақиқланган. Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ. Тахминан, худди тожик диаспораси жаноблари фақат тожикларга хизмат кўрсатадиган тожик тиббиёт марказлари очилиши ҳақида гапирганда нимани назарда тутган бўлса, бу ҳам худди шундай.

Бу Россияни ичидан емириб, кейин эса йўқ қилиш бўйича атайлаб олиб бориладиган сиёсат. Бунда аввалига бегона бўлган, кейин эса душман кайфиятидаги анклавларни яратишга ҳаракат қилинади. Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида. Ва Россияга сиқиб чиқарган фуқароларини қайтариб ватанига олиб кетиши керак. Чунки, айтайлик, Тожикистон аҳолисининг учдан биридан кўпроғи Россияда яшайди. Бу ҳолат Тожикистон учун ҳам, Россия учун ҳам мутлақо нормал эмас”.

2022 йилда Михаил Делягин федерал телеканаллардан бирида Озарбайжондан Россияга таҳдидлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, бу давлатнинг нефть саноатига ядровий зарба беришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу баёнот “ҳеч қандай ҳолатда Россия Федерациясининг расмий позициясига мос келмаслигини” айтиб ўтган, Озарбайжон эса мазкур депутатни халқаро қидирувга берганди.

Кремль ўзидаги иллатни бошқача тўнкашга уста. Бизнинг депутатлар ҳам жиддий "жавоб зарбаси" йўллаши керак. "Дипломатик конфликтча" чиқса, ушбу ҳолатда депутат сўз эркинлигига экани ва бироқ бу ҳолат давлатнинг расмий позицияси эмаслиги билан ўзлари қўллаган усулни қўллаш мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аввалроқ "Рашмилк", "Рекоцемент" лойиҳалари асосчиси марҳум тадбиркор Раҳмиддин Мирзаевнинг сирли ўлими ва ундан кейинги вофеалар ҳақида ёритгандик. Dalil.uz катта суриштирув ўтказди. Айни вақтда ушбу ҳолат бўйича суд ишлари давом этмоқда. Навбатдаги видео ҳам шулар ҳақда.

Давлат нима учун ушбу ҳолатларга бефарқ бўлмоқда? Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновчи? Ахир гап миллиардлаб солиқ тўлаган марҳум тадбиркор тақдири устида кетмоқда. Иккита ишчи ўрни яратганни бошда кўтараман деган даврлар ўтдими? Биз ушбу ҳолат бўйича адолат кутмоқдамиз ва охиригача борамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги октябрнинг 20-санасига келиб маълум қилишича, 2023 йил пахта ҳосили учун кутилаётган минимал нарх 1 кг/8 000 сўм саналади.

Вазирлик пахта нархини бозор белгилашини яна бир бор таъкидлашни унутмаган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бозор нархлари ҳақида фермерлар озод этилгач, жиддий гапириш мумкин, деб ёзмоқда.

“8 минг сўм
пахта нархи эмас. Пахта нархи очиқ бозорда, хусусан сотувчисиям, олувчисиям эркин бўлган биржада аниқланади”, дейди иқтисодчи вазирга очиқ хатида.

P.S.: пахта йиғим-терими бошлангандан бери фермерлар айюҳаннос солишмоқда, ўз кенгашига (тишсиз), сиёсий партияси(тишсиз)га эга бўлган фермерларни ҳеч ким эшитмади, уларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Қишлоқ хўжалиги риски ўта юқори тармоқ, давлат нархни бозорга тўнкаб, сувдан қуруқ чиқишга ҳаққи йўқ.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг хабар беришича, Kun.uz сайтида «Хоразмда 9-синф ўқувчилари шоли ўримига жалб қилинди» сарлавҳали мақоладаги ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мурожаатига асосан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Бош прокуратура томонидан ўрганилди.

Хуқуқбузар шахс МЖТК 49-моддаси 3-қисми ва 491-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Унга жазо ҳам қўлланилади. Давлат бир вақтлар бир зумда ёпилиб олди, мажбурий меҳнат оддий ҳолга айланди. Бироқ янги давр келиб, алоҳида комиссия тузилиб, мажбурий меҳнат ҳозирги даражага келтирилгунча тин олинмади. Бироқ юқоридаги ҳолатлар учраб туриши ачинарли ҳолат.

Реакция бўлаётгани, чора кўрилаётгани эса давлатнинг позицияси ўзгармаганини кўрсатмоқда. Лекин онггига мажбурий меҳнат тушунчаси оддий ҳолдек сингиб кетган мансабдорлар шуни тушуниши керакки, энди ҳаммаси ўзгарган ва олдингидек бўлмайди. "Каттаконлар" йиғилган комиссиянинг ўзи бу позицияни ҳимоя қилади. Биз фаоллар эса уларни қўллаймиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Оғир ҳаётий ҳолатдаги шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими ишга тушади

“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилиши, 2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилиши белгилаб қўйилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қорақалпоғистонликлар самимий ва дангалчи инсонлар бўлишади. Ва у ернинг аёл депутатлари ҳам шундайлиги одамни хурсанд қилади.

Мазкур видеони кўриб, халқ вакили жуда камтар ва самимий инсонлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Депутат опамизнинг мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини кўздан кечириши ва расмиятчиликдан узоқлашган ҳолда пахта териши ҳурсатга сазовор. Бу кимгадир кичик нарсадек туюлар, лекин ўзини бошқалардан устун қўймайдиган депутатлар борлигини кўриш албатта ёқимли.

Видеони кўринг ва ўзингиз хулоса қилинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент вилояти Тошкент туман прокурори ёрдамчиси 4 минг доллар олаётганда ушланди — Kun.uz манбаси

Kun.uz манбасининг хабар беришча, Тошкент туман прокурори ёрдамчиси Ж.С. фуқарони Миллий гвардияга ишга киритиб қўйиш учун 4 000 доллар олган вақтда ушланган. Жиноий ишга Жамоат хавфсизлиги университети ходими ҳам аралашгани айтилмоқда. 

Kun.uz ушбу масала юзасидан Миллий гвардия ва Бош прокуратура матбуот хизматларига сўров юборди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

✈️ Air Marakanda компанияси China Southern Airlines авиакомпанияси билан ҳамкорликни бошлади. Шу муносабат билан тарихда илк бор Урумчи шаҳрига биринчи рейс ишга туширилди. Авиакомпания Хитойдан Самарқандга парвозларни амалга оширадиган биринчи авиарейсга айланди.

Очилиш маросимиям ўзига хос бўлди. Чой маросими ўтказилиб, машҳур Самарқанд тут қоғозига Хитой тилида каллиграфия ёзувлари битилган кўргазмалар майдони ташкил этилди. Маданияти орқали уларнинг кўнглига йўл топилди. Анъанага кўра, самолётни Самарқанд аеропорти аеродромида сув аркаси билан қарши олинди ва Хитойдан келган биринчи йўловчиларни ўзбек миллий чолғулари - карнай ва сурнай садолари остида кутиб олишди.

Энди Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Синьцзян-Уйғур автоном туманининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига Самарқанддан ҳар душанба соат 01:30 да учиб борса бўлади. Урумчи халқаро аеропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба куни соат 23:20 га режалаштирилган. Парвозларнинг барчаси замонавий Boeing 737-800 самолётларида бизнес- ва эконом-классларда амалга оширилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инвестор ва ҳокимиятнинг ваъдаларига ишониб, уй-жойсиз қолган аёл мурожаат қилмоқда.

Шахсан мен уйни бузиш ҳисобига "осмон"ларни ваъда қиладиган ҳокимият ва унинг "хон"ларига ишонмай қўйганман. Сизга ҳам шундай ваъда қилишса ишонманг!

👉 @r_kusherbayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қурултойнинг бу сони алоҳида "папкам"да турганди. Бугун йўлда эшитиб юрдим. Кўпларингиз ўйлаб юрган мушоҳадаларга содда тилда дуч келишингиз мумкин. Менда шундай бўлди.

Дунё авваллари билимсизлик очликка сабаб бўлиши ҳақида кўпроқ қайғурган бўлса, айни вақтда билимсизлар ривожланган давлатларга барибир катта хавф сифатида қолаверишини тушунаётган бўлса керак, фикримча. Подкастни кўринг.

👉 https://youtu.be/tjWSDUAT95Q?si=vkbrU-BCl8HecgmQ

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#Promo_rolik
#Innoweek

📣📣16-20-октябр кунлари энг йирик инновацион тадбир “Innoweek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади

Бу йилги ҳафталик “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” мавзусида ўтказилади.

Ҳафталик доирасида кўргазмалар тақдимоти, хорижий етакчи компаниялар билан учрашув ва келишувлар, халқаро шартномалар, конференция ва форумлар ташкил этилади.

Батафсил маълумот👉 www.innoweek.uz

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Ишонч" раҳбари Ҳусан ака яхши мавзу кўтаряпти. Ҳақиқий ижод билан шуғулланадиган таҳририятлар шундайларни деб маломатга қолаверади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал