zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

“Марям”, “Қизил куртка”, “Жиним”, “Садоқатли Ҳасан” – туркий тилли давлатларнинг фильмларини томоша қиламиз!

Туркий тилли давлатлар – улар бизнинг қардошларимиз, тилларимиз ўхшаш, дилларимиз бир. Шунинг учун ҳам бу мамлакатларнинг киноижодкорлари суратга олган фильмлардаги воқеликлар худдики ўзимизнинг ҳаётимиздан олинганга ўхшайди.
Бугун старт олган ХВ Тошкент халқаро кинофестивали 2-октябрга қадар давом этади. Унда Озарбайжоннинг “Марям” драмаси, Қозоғистонинг “Жиним” фантастик комедияси, Қирғизистониниг реал воқеалар асосида ишланган “Находка” фильми, Туркманистониниг “Қизил куртка” драмаси, Туркиянинг “Садоқатли Ҳасан” ва ўзбек миллий фильмлари намойиши бўлиб ўтар экан. Менимча, катта экранлардаги бу намойишларни ўтказиб юбориб бўлмайди. Камида текинга кўриш имкони бўлса! (Фильмлар рўйхати ва намойиш вақти)

Яна бир гап, эртага, 30-сентябрь куни Тошкент (Ўзбекфильм)да илк бор Туркий тилли давлатларнинг “Қардошлик санъати” форуми бўлиб ўтаркан. Унда Турксой халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиши ва туркий халқлар кинематографлар уюшмасини ташкил этиш ҳамда бир қатор меморандумлар имзоланиши кўзда тутилган. Агарда ушбу давлатлар ва юртимиз киноижодкорлари бирлашса борми, кинематографиямиз яна бир қадам олдинга силжиган бўларди. Қўшимчасига давлатлар ўртасида дўстлик анъаналари ҳам янада мустаҳкамланарди.

Кинофестивал доирасида ўтказилаётган тадбирлар ва бошқа янгиликларни @tiffest телеграм канали ва tiffest.uz сайтида кузатиб боришингиз мумкин.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун борасида Норбоева фикрлари:

"Муҳим Қонун. Кутилган Қонун. Биз бугун бир миллат, бир давлат бўлиб ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришишда айнан таълим-тарбия стратегик аҳамиятга эга.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларида жами 640 минг нафардан зиёд ўз ишининг жонкуяри бўлмиш педагоглар фаолият олиб бормоқда.

Қонун биринчи навбатда ана шу миллат фидойиларининг ҳақ-ҳуқуқларини, жамиятдаги обрў-эътиборини юксалтиришга, қолаверса улар орқали миллионлаб фарзандларимизни қамраб олган таълим даргоҳларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга, таълим-тарбия сифати ошишига хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Афсуски, яқин тарихимизда устоз-мураббийларга эътибор сусайиб кетган даврлар ҳам бўлди ва бунинг оқибатлари ҳозиргача сезилади.

Ўтган қисқа давр мобайнида таълим соҳасидаги ислоҳотларимиз доирасида ўқитувчи-мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, ўқитувчиларни уларга хос бўлмаган ортиқча ишларга жалб қилишга нисбатан муросасиз сиёсат шакллангани – инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Кимда-ким бунга журъат қилса, лавозимию мақомидан қатъий назар қонун олдида жавоб бериши таъминланмоқда.

Ўқитувчиларимизни таълим жараёнида ортиқча юкламалардан, кераксиз қоғозбозликдан халос қилиш бўйича ҳам қатъий чоралар кўрилди. Уларни моддий тарафлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда.  

Мазкур қонун педагог мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаши баробарида, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга оид ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишига ишонамиз.

Бунинг учун эса энг аввало уларнинг Қонундан хабардорлиги даражасини ошириш, нафақат ўқитувчи-педагоглар ўртасида, балки бутун жамиятимизда мазкур Қонун тарғиботини кучайтириш биринчи галдаги вазифа бўлиши керак.

Фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан юртимиздаги барча устоз-мураббийларни муборакбод этамиз!

Ўйлаймизки, Қонуннинг қабул қилиниши улар учун байрам олдидан муносиб туҳфа бўлади".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Танзила Норбоева ялпи мажлисни "Сергели воқеаси" ҳақида ҳамдардлик сўзлари билан бошлади. Барчаси давлат раҳбари, парламент ва бошқа давлат ташкилотлари назоратида эканини айтиб, фаолларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинибди.

Унда парламент палаталари, қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз аксини топган. Лойиҳа билан 14 та қонун (жумладан, Сайлов кодекси)га тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали ҳамда Қонунчилик палатасининг веб-сайтига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. Таклиф ва мулоҳазалар 28 сентябрдан 14 октябргача қабул қилинаркан. Сиёсий жараёнларга бефарқ бўлманг ва муҳокамаларда фаол иштирок этинг!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Сергелидаги портлаш юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўша қилмиш оғир оқибатларга олиб келиб, одам вафот этишига сабаб бўлди. Шу сабаб шу модда билан иш очилди. Яна бир бола вафот этди. Катта авлод хатоларининг жабрини келажак ейди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизда асоратларни бартараф этиш ва буни ютуқ сифатида кўрсатиш бўйича каттагина Сардоба тажрибаси бор. Сергелидаги "портлаш воқеаси"да ҳам ушбу методни қўллашса керак. Ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилинганми ёки йўқ деган саволларни бериб чуқурлашманглар, бу билан болаларга ёд беришни эплолмаганларнинг ўзлари шуғулланишади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тасаввур қилинг, миллиардлаб сўмлик танлов эълон қилиняптию фақат шу айнан ва ягона "Samo" МЧЖдан таклиф келаркан. Қолган юзлаб дори ишлаб чиқарадиган компаниялар, дистрибюторлар бехабар қоларкан. Жуда ишончли а? Демак ушбу ҳолат "занжир"нинг бошроқ қисми экан. Ўрганишлар албатта шу ерлардан бошланиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги XIX Осиё ўйинларига бағишланган  «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да иштирок этди.

"Халқаро тадбирнинг дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилаётгани биз учун айниқса қадрли. Чунки, ҳунармандчиликнинг ушбу йўналиши мамлакатларимизни камида уч минг йиллик тарихи билан бирлаштириб туради.

Ипак билан савдо қилинган даврларда бизни қалин дипломатик муносабатлар, маданият ва технологиялар алмашинуви янада яқинлаштирди. Бу эса Буюк Ипак йўли бўйлаб ўзаро тараққиёт ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилган. Анъаналаримиз ва асосий қадриятларимиз  ўхшашлиги ҳам балки шундандир", деб ёзган Мирзиёева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📱 HONOR 90 билан сиз оилангиз ва яқинларингиз билан алоқада бўласиз: 

🔋 HONOR 90 ичига 5000 мАс ҳажмли аккумулятор жойлаштирилган, у бир кун ишлатишга бемалол етади. Бир марта қувват олганда смартфон 19,5 соатгача узлуксиз маҳаллий видеоузатувни таъминлаши мумкин.

☑️ 66 волтли HONOR SuperCharge ёрдамида батареяни атиги 15 дақиқада 45% қувватлантириш имконияти мавжуд.

👍 Тезкор ва тежамли HONOR 90 Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 Accelerated Edition процессори билан жиҳозланган.

Нархлар:
• HONOR 90 – 12+512 GB – 6 669 000 сўм
• HONOR 90 – 8+256 GB – 6 259 000 сўм

🕊 Telegram bot 
📱 Instagram
🌐 Web-site

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сиёсий жавобгарлик ростан ҳам бўлиши керак. Халқаро қидирувда бўлган шахс қандай қилиб Ўзбекистондаги сиёсий тадбирларда бемалол нутқ сўзлаб, дори сотиб юрибди? Интерполнинг Тошкентдаги бюроси ва бошқа масъуллар нега бу ҳақда билмаган? Нега у ва унинг оиласига болаларимиз тақдири топширилиши керак? Нега очиқ тендер ўтказилмади? Антикоррупциячи Бурхонов ҳолатга нима деркин? Адлия, Бош прокуратурачи? Президентга тақдимот қилинганда, учрашувларда "фильтр" фақат маддоҳ бўлмаганларга қарши ишлайди холосми?

Давлат деган институт билан аҳоли ўртасидаги ижтимоий келишувлардан энг муҳими бу — соғлиқни сақлаш хавфсизлиги. Бироқ биз янги Ўзбекистонда ўзимизни хавфсиз ҳисобламай қўйяпмиз. Ҳамма нарса аралашиб кетди. Ким ўғри, ким ислоҳотчи, билмай қоляпмиз. Дахшатли туш кўраётгандекмиз...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Миллатга фойда келтираётган "MetsenatUz" лойиҳаси ҳақида билсангиз керак. Лойиҳа иқтидорли ва пулдан қийналган ёшларни моддий қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа давом этяпти. Бу сафар "Taiba finance" МЧЖ савоб ишни давом эттирадиган бўлди. Талабалар учун грант ажратилди.

Бакалавр (кундузги таълим)да ўқийдиган 30 нафар талабанинг бир йиллик контракт пули (стипендиясиз) тўлаб берилади. 31 октябргача вақтингиз бор. Топширинглар. Қуйида линкни қолдираман. Тадбиркорлар эса лойиҳага ёрдам бериб, ҳам рекламадан пул тежаши мумкин. Талабаларга грант ажратса, ушбу ташаббуси 22 та ОАВ ва блогларда текин реклама қилинади, савоб билан 178 миллион сўм ёнга қолади. Зўр а? Хабарни тадбиркор ва талабаларга ташлаб қўйинг.

Линк👉 https://imkon.uz/metsenat/125

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Нормал давлатларда суд ва қонун сўнгги нажот ҳисобланади. Мулк ҳуқуқи муқаддас деб эътироф этилади. Уни бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмайди. Юқоридаги видеода ҳам шу ҳолат баён этилган. Тадбиркорнинг ишончли вакили ҳуқуқий ҳужжатлар билан барчасини асослаб берган. Судларам уларнинг фойдасига қарор чиқарган.

Сиз ҳам видеони кўра туриб, тадбиркорнинг ўзи давлат ҳимоясига муҳтож бўлиб қолганини тушунсангиз керак. Чунки у ўша ҳудуд аҳолисига йиллар давомида фойдаси тегиб келган. Буни ўша ердаги аҳолиям тасдиқласа керак. Шунингдек, тадбиркор ўтган вақт мобайнида айни ҳудудга чиқарилган солиқларниям ўз вақтида тўлаб борган. Ҳужжатлари "гапиряпти" — ҳудуд унга қарашли. Энг қизиғи, тадбиркор бошқа ҳудудга болалар майдончасиниям қуриб беришгача рози.

Бу каби ҳолатларда эса ноқонуний бўлган ҳаракат, муносабатлардан тийилган маъқул. Бор таклифданам айрилиб қолиш ҳеч гапмас. Давлат эса тадбиркорини ҳимояси остига олиши лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Акфа университетидаги видеолар шуни кўрсатмоқдаки, масъул вазирлик ҳолатга жим қараб турмаслиги керак. Эски раҳбарият бўйича ҳар хил фикрлар билдирилмоқда. Бош прокуратура ҳолатни тўлиқ, холис ва адолатли ўрганиб, қонун бузилган ва пуллар ўғирланган бўлса, жиноят иши очиб, айбдорларни қонун олдида жазога тортсин. Ҳозирча ҳолатни диққат билан кузатганимиз дуруст, бир тарафга ён босиб қўймай.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир неча йил аввал Руминиядаги бир концерт клубида чиққан ёнғин 64 кишини ўлдирди, ва ҳукуматнинг бошига етди. Ҳодисада 130дан ошиқ ёш йигит-қизлар даҳшатли жароҳатлар олиб майиб бўлишди. Аниқланишича, клуб раҳбарияти ёнғин хавфсизлиги қоидаларига бўйсунмаган. “Бўйсунган” дея қайд этилиши учун ҳукумат идорасига пора берилган. Бу Руминия учун оддий коррупцион ҳолат эди, лекин бу сафар талафот ҳаммани ларзага солди.

Аммо, коррупция занжири бу ҳалқада тугамади. Ҳалок бўлганларнинг 27 нафари ёнғин вақтида ўлган бўлса, қолган 37 нафари келгуси бир неча кун ичида Руминия касалхоналарида ўла бошлади. Ҳукумат вазият назорат остида эканини айтиб, ҳатто мавжуд бўлмаган янги касалхона тақдимотини эълон қилди. Нега унда ўнлаб ёшлар касалхоналарда ўлаётганди?

Бир куюнчак шифокор аноним тарқатган видеода клубда куйган беморнинг ярасидан қуртлар чиқаётгани акс этди. Журналистлар суриштирув бошлаганда аниқландики, Руминиядаги касалхоналар барча дезинфекция суюқликларини битта монопол компаниядан олган, бу компания эса унга сув қўшган. Шунча кўп сув қўшганки, баъзи тестларда дезинфекция моддаси атиги 10% бўлган. Жарроҳлар қўлини ювганида атиги 0,01% антибактериал модда бўлган. Дезинфекция фойдасизлиги сабаб касалхоналарда қадимий ва антибиотикка бардош бероладиган бактерия гуллаб кетган. Аниқланишича, ҳукумат, тиббиёт расмийлари ва касалхоналар пора эвазига бу самарасиз суюқликни сотиб олаверган. Аввалроқ хавотир туғилганида эса, ҳукумат буни бости-бости қилган.

Бу ҳодиса коррупция Руминияда ҳудди ўша бемор ярасидек қуртлаб, чириб кетганини намойиш қилди. Барча соҳалар ўзаро боғлиқлиги, бир жойда бошланган занг бутун тизимни ич-ичидан емира олиши исботланди.

Биз одатда коррупцияга қўл силтаб, қоғозда “курашамиз”. Бемордан суюнчи олган докторнинг хавфи катта эмасдир, лекин цемент ўрнига қумдан турар жой, мактаб, сув омборию кўприклар қураётганлар, ҳайдовчилик гувоҳномасини сотаётганлар, уларнинг жиноятидан юз ўгираётган ва ҳайрихоҳ идоралар бир кун кўп сонли бегуноҳ одамлар ўлимига жавобгар бўлиши мумкин. Таълим, тиббиёт, фармацевтика, экология, илм-фандаги коррупция қинғир, сохта мутахассислар кўпайишига олиб келади ва бу жамиятнинг чиришини кучайтиради. Кўза кунида синади. Ислоҳот дейсизми? Коррупцияга қарши жиддий курашилмагунча, анови аканинг гапи гап.

Ибрат Сафо

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Совуқ кунларда ис гази ёки газни сизиб чиқиши бутун дунё бўйлаб одамларнинг заҳарланиши ва ўлимига сабаб бўлади. Соғлиғингиз ва ҳаётингизни асраш учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида хонадондаги газ плиталари, шамоллатиш тизими, иситиш қурилмалари ва дудбуронларни мунтазам текшириб туриш лозим.

Газ жиҳозларига сифатли техник хизмат кўрсатиш бўйича 1104 рақами ёки “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг 104 рақамли диспетчерлик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Август ойида бўлиб ўтган 43, 44-ялпи мажлисларимизда ҳам ҳамкасбларимиз томонидан ҳудудлардаги айрим муаммоли масалалар кўтарилган эди. Масалан, қўмита раиси Қутбидин Нукритдинович Бурханов кўп қаватли уйлардаги лифтлар билан боғлиқ муаммоларни кўтарган эдилар.

Тоғ-кон саноати, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси;
Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси муаммони амалда ҳал қилиш чораларини кўришлари, тизимли масалалар бўйича аниқ таклифлар тайёрлашлари ва бизга ахборот беришлари керак эди.

Лифтлар билан боғлиқ муаммолар:

- жорий йилнинг 18 июнь куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй лифти носозлиги оқибатида 11 киши жабр кўрган;
- янги қурилган уйлардаги қарийб 400 га яқин лифтда аниқланган камчиликлар бартараф этилмасдан фойдаланиб келинмоқда.

- қонунчиликка мувофиқ лифтлар ҳар ойда техник кўрикдан ва йилида бир мартда техник синовдан ўтказилиши зарур. Бироқ, масъул 2 та инспекциянинг ушбу вазифани амалга ошириш учун ташкилий ва моддий-техник имконияти йўқ.

Марҳамат, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва масъул инспекция вакиллари иштирок этаётган бўлса, ахборот беришсин" — Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Анъанага мувофиқ ялпи мажлис кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан аввал сенаторлар ҳудудларда олиб борган ўрганишлари давомида аниқланган мавжуд камчиликлар, фуқароларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни кўтарди.

Хусусан, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида “УЗБEКИСТАН AIRWAYS” АЖга қарашли авиакассалар фаолияти билан боғлиқ айрим муаммолар сабаблари дастлабки тарзда ўрганилганлигини айтиб ўтди.

Унга кўра, авиачипта сотишда эскирган бюрократик усуллар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг 2015-йил 25-октабрдаги 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқноманинг эскиргани, ундаги тегишли нормаларнинг такомиллаштирилмагани фуқаролар учун ўринсиз, мантиқсиз тўсиқларни юзага келтирмоқда.

Мазкур Йўриқноманинг  тегишли бандига мувофиқ, агар фуқароларимиз “УЗБEКИСТАН AIRWAYS”га қарашли кассалардан ўз яқинлари учун авиачипта сотиб олмоқчи бўлишса, улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинмоқда.

Паспортнинг асл нусхасини тақдим этмаган фуқароларга эса авиачипта сотилмаяпти.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг 45 ялпи мажлиси бошланди.

Ютюб

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Нормал давлатларда нега давлат ишида ойлик кам, қачон оширасизлар, етмаяпти, қачон бозор иқтисодиётига тўлиқ ўтамиз деб муаммони энг биринчи давлат ишчиларининг ўзи кўтаради. Бизда эса деярли ҳамма жим, уч миллион ойликни Тошкентда қандай етказаман ёки етказяпсизлар демайди. Ёки бирор давлат хизматчиларининг чиқиб, бор кучи билан курашганини биласизларми?

Чунки кўпчилик ота-онаси тўплаб қўйган ресурсни еб, куни келса бошлиқ бўлиб, кейинроқ "бойиб кетиш"ни ўйлайди. Давлат иши бойиш учун восита. Чунки улар ҳам ўзининг бошлиқлари ва қариндошлари қандай роҳатда яшаётганини билади, кўриб туради. Унгача бошлиғи ноқонуний буйруқ берсаям, чидаб ишлайверади. Бошлиқ бўлгунча эса мослашиш, чидаш, яшаб қолиш керак. Барчаси шунинг устига қурилган.

Шу сабаб юқоридаги ҳолатлар юз бераверади. Биров ҳисоб сўрамайди. Масъулиятсизлик эса кундалик ҳаётга айланган бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлганлар учун Focus ўқув марказини тавсия қиламан. Ўқув марказида таҳсил олиб, Ўзбекистондаги таълим сифати яхши мактабларда ўқиш мумкин. Масалан ушбу ўқув марказида ўқиган 20 дан ортиқ бола президент, Хоразмий номидаги мактабларда ўқимоқда, ўқиди.

📞Контакт: (94) 6402229 (71) 2446647

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими Ҳилола Умарова ёзмоқда:

"Сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилди. Президентимиз ташаббуслари билан тадбиркорларга нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш мақсадида имтиёзли шартларда кредитлар ажратилиши йўлга қўйилди.

Натижада 2018–2023-йиллар давомида давлат-хусусий шериклик асосида 1657 та нодавлат боғчалар ташкил қилиниши орқали 144 мингдан ортиқ болалар ўрни яратилди.

Давлат ва хусусий шериклик асосида боғчалар ташкил этган тадбиркорлар томонидан сўнгги кунларда мазкур имтиёзли кредит даврини узайтириш бўйича жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Ушбу тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Президентимиз томонидан имзоланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ–316-сон, 27.09.2023-й.) ўз вақтида қабул қилингани айни муддао бўлди.

Ушбу Қарор билан 2018–2022-йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этган тадбиркорларнинг ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024-йилнинг 1-октабрига қадар узайтирилди. Имтиёзли кредитларнинг табақалашган фоиз ставкалари ва муддатлари тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида қайта белгиланди. Бунда кредит муддатлари узайтирилиб, фоиз ставкалари камайтирилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилганда, улар бўйича фоиз ставкасининг табақалаштирилган фоиз ставкаларидан ошадиган (асосий ставканинг 1,75 бараваригача) қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиниши белгиланди.

Мазкур Қарорнинг имзоланиши Давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, болажонларимизни мактабгача таълим қамровини кенгайтиришга қаратилган яна бир муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Шу ўринда таълим соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган барча тадбиркорларимизга фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қоламан".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ССВ вазири дори билан боғлиқ машмашага шундай муносабат берди. Шунақа муносабат бериш мақсад бўлса, унда нега журналистлар вақти ўғирланиб, матбуот анжумани ўтказилди? Вазирдаги бу хотиржамлик ўлим содир бўлмагани учун юзага келдими?

Аслида Иноятов оддий қилиб "бу бўйича ўрганишлар бошланган, суриштирув-тергов тугагач, тегишли ташкилот ўз хулосасини беради, вазият жиддий ўрганилмоқда" деса етарди. Бироқ нопрофессионал, жамоатчилик билан ишлашни билмайдиган мансабдор албатта кераксиз гаплариниям тиқиштириши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Шимолий оқим"ни ким портлатган? Турли версиялар ва аргументларни кўриб чиқамиз

Nord Stream - Шимолий оқим
, Европа энергетикаси тарихидаги энг мунозарали ва қиммат лойиҳалардан биридир. Бу Болтиқ денгизи туби бўйлаб Россиядан Германияга чўзилган иккита газ қувурлари лойиҳасидир. Ушбу лойиҳа Украина ва бошқа транзит давлатларни четлаб ўтиб, Россия газини Европага ишончли ва арзон етказиб беришни таъминлаши керак эди. Бироқ, 2022 йил сентябр ойида ҳеч ким кутмаган ходиса юз берди: Шимолий оқимининг бир нечта нуқтасида кучли портлашлар юз бериб, қувурларни ёрилиши ва катта миқдорда газ оқиб чиқишига олиб келди.

Бутун қитъа учун жиддий иқтисодий, экологик ва сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган бу саботаж ортида ким турибди?

Бу саволга ҳали аниқ жавоб йўқ.
Европа расмийлари тергов олиб бормоқда. Бироқ, оммавий ахборот воситаларида ва жамоатчилик орасида кенг тарқалган бир нечта версияларни кўриб чиқиш мумкин.

Биринчи версия - Россиянинг иштироки. Ушбу мантиққа кўра, Украина ва Ғарбга қарши можаронинг кучайиши фонида Европа иқтисодиёти ва энергетика хавфсизлигига зарба бериш мақсадида Кремл "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилди. Ушбу версия Россия олдин ҳам сиёсий сабабларга кўра Европага газ етказиб беришни бир неча бор тўхтатганлиги, шунингдек ушбу лойиҳа АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияларнинг асосий нишони бўлганлиги билан қўллаб-қувватланади. Бироқ, ушбу версиянинг заиф томонлари ҳам бор:

1. Россия Европага газ элтувчи энг катта ва энг қиммат газ қувурини йўқотмоқда, бу орқали у миллиардлаб доллар ишлаб топиши мумкин эди.
2. Россия халқаро ҳамжамиятнинг янада катта изоляцияси ва ғазабини келтириб чиқариши мумкин.
3. Россия Болтиқ денгизининг ифлосланиши туфайли ўз экологиясига хавф солмоқда.

Иккинчи версия - АҚШнинг иштироки. Ушбу мантиққа кўра, Вашингтон Россиянинг Европа газ бозоридаги мавқеига путур етказиб, ўзининг Европага фаол равишда тарғиб қилаётган суюлтирилган табиий газини сотиш учун "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилди. Қўшма Штатлар газ қувурларини портлатиш учун минтақадаги махсус хизматлари ёки иттифоқчиларидан фойдаланган бўлиши мумкин.

Ушбу версияни қўлловчи аргументлар: АҚШ нинг "Шимолий оқим"га узоқ вақтдан бери қарши бўлганлиги, уни Европанинг энергия хавфсизлиги ва геосиёсий мувозанатига таҳдид деб ҳисоблаганлиги, шунингдек, АҚШнинг Россия билан совуқ уруш ҳолатида эканлиги ва урушда Украинани қўллаб-қувватлаши. Бироқ, ушбу версиянинг ҳам заиф томонлари бор:

1. Бу Қўшма Штатларга Германия ва "Шимолий оқим"га сармоя киритган бошқа Европа мамлакатлари билан муносабатларни бузиш хавфини туғдиради.
2. Бу ходиса Россиянинг Украина ёки АҚШ га ҳамкор бошқа минтақалардаги тажовузкорлигини ошириши мумкин.
3. Қўшма Штатлар халқаро ҳуқуқ ва тартиб ҳимоячиси сифатида ўз обрўсига путур етказмоқда.

Учинчи версия - Украина. Ушбу мантиққа кўра, украин ватанпарварларининг маълум бир жамоаси Россияга қарши курашнинг бир қисми сифатида, шунингдек, Европанинг Россия билан ҳамкорлигига қарши норозилик сифатида "Шимолий оқим"ни йўқ қилишга қарор қилган. Ушбу версия лойиҳанинг Украина манфаатларига зидлиги, шунингдек, Украинанинг Россия объектларига қарши саботаж ўтказиш тажрибасига эга эканлиги билан қўллаб-қувватланади. Бироқ, ушбу версиянинг ҳам заиф томонлари бор:

1. Бундай гуруҳ катта чуқурликдаги ва қаттиқ қўриқланадиган ҳудудда қандай қилиб газ қувурларига ета олгани номаълум.
2. Украинанинг Германия билан алоқаларига совуқчилик тушиши мумкинлиги.
3. Бу версияни биринчи бўлиб New York Times газетаси берган, аммо улар бу маълумотни қаердан олганликлари ва қанчалик ишончли эканлиги ҳақида батафсил маълумот бермади.

Кўриб турганингиздек, ушбу версияларнинг ҳар бири ўз далиллари ва қарама-қаршиликларига эга. Эҳтимол, ҳақиқат ўртада ёки бутунлай бошқа йўналишда ётибди. Ҳозирча биз фақат расмий тергов натижаларини кутишимиз ва унинг объектив ва шаффоф бўлишига умид қилишимиз мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиевга кўра, Парламентда шу кунларда кўриб чиқилаётган Олий Мажлис палаталари фаолиятига тааллуқли қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик қизиқишига сабаб бўлган.

"Айни пайтда айрим ҳамюртларимизда парламент сайлови муддатига оид ва бошқа мазмундаги саволлар учраб турибди. Аввало айтиш керак, мазкур қонун лойиҳаси билан 14 та қонун (жумладан Сайлов кодекси)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.

Иккинчи энг кўп учраган савол —  парламент палаталарининг ўзини ўзи тарқатиб юбориши ҳақидаги норма парламент сайлови муддатидан илгари ўтказилишини англатадими?Йўқ. Қонун лойиҳасида ушбу ваколатнинг белгиланаётгани жорий йилда муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтишини англатмайди.

Қонун лойиҳаси эндигина масъул қўмита ва фракциялар йиғилишларида концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Жамоатчилик муҳокамасидаги таклифлар, фикрлар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳалари масъул қўмита, фракциялар, умуман ялпи мажлисда камида яна икки босқичли муҳокамалардан ўтади ва Сенатга маъқуллаш учун юборилади. Сенат маъқуллагач эса, Президент имзолайди ва кучга киради", – деди Тожиев.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган?

Давлетовўз болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. Қўшиламан. Лекин ишонмайман.

Ўтган йили юзга яқин болалар сиропдан захарланиб ўлганида сиёсий жавобгарлик бўлмаганида, бу йил калий йодид қабул қилишдан кейин юзлаб болалар шифохоналарни тўлдирганида сиёсий жавобгарлик бўлишига ишониш жуда қийин. Ва ишонч синиб ҳам бўлган.

Лекин жиноий жавобгарлик бўлиши керак. Болаларни захарлаш орқали ейилган маблағларнинг охирги тийинигача, етказилган зарарларгача қуртдек ундирилиши зарур.

Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий йодид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олган ёзилмоқда. Тендерсиз, ёпиқ усулда, тўғридан-тўғри.

Йўқ, гап бу ерда Антиструмин 11 ой ичида 18,2%га қимматлаганида ҳам эмас, ахир ўзбек чиновниклари доим расмий инфляциядан 2 карра олдинроқ юради (халққа чиройли чизилган инфляция ишлатилади). Масала шундаки, чакана савдода худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда ҳам 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда.

Чакана савдода 2800/3000 сўм. Давлат буюртмасида эса 5500/6000 сўм.

Эътибор қилинг, бу чакана, яъни устига камида -10-15% устама қўйилган.

Мана бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шотир мирзалари бекорга ўзларининг хўжайинларини оқлаб-кўклаб ётишгани йўқ. Бекорга чуқуламасликка чақиришмаяпти. Чунки қанча чуқуласа, қанча кўп савол берилса, шунча кўп кетлар ва ўғри чўнтаклар очилиб кетади.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Пирамида” сериали бугун, 25 сентябрдан бошлаб эфирга узатилади

“Менинг юртим” телеканали ва “Panorama Fox” студияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда криминал, детектив жанрда реал воқеаларга асосланган “Пирамида” сериалини тақдим этмоқда.

Аҳмадбойни ҳамма яхши эсласа керак. Қанча одам куйиб қолганидан ҳам хабарингиз бордир. Бизга кириб келган бу пирамида тури ривожланган давлатлар тажрибасида учраганлар олдида ҳеч нарсамас. Улар бу каби пирамидачиларга тарғибот орқали ҳам курашди. Бу усул ҳам яхши натижа берган. Одамларни огоҳлантириш учун қилинган ҳар қандай ишлар таҳсинга сазовор.

Келгусида шу каби ишлар юз бермаслиги учун бизникилар ҳам шу мазмунда сериал олишди. Айтганча, сериал бюджетмас, ҳомийлар маблағи ҳисобига олинган ва энг асосийси, эзгу мақсад кўзланган. Ҳар хил, қайнона-келин, хиёнат ва бошқа мазмундаги сериаллардан шуниси фойдали.

Сериални бугун, 25 сентябрдан бошлаб соат 21:30да “MY5” телаканалида томоша қилинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

💸 "Золотая корона" пул ўтказмаларини JOYDA мобил иловаси ёрдамида қабул қилинг!

Уйдан чиқмасдан туриб, ҳеч қандай қийинчиликсиз "Золотая корона" тизимидан юборилган пул ўтказмаларни SQB карталарига қабул қилиш имкони сизда бор!

😀 Шунчаки JOYDA иловасига киринг ва қуйидаги амалларни бажаринг:
✔️ "Ўтказмалар" бўлимида "Золотая корона"ни танланг;
✔️ Шахсий кабинетга кириш учун тасдиқлаш кодини олинг;
✔️ Шахсий маълумотларингизни киритинг (Ф.И.Ш), улар пул ўтказмасини жўнатувчи томонидан кўрсатилган маълумотларга мос келиши керак;
✔️Карта рақамингизни кўрсатинг ва ўша заҳотиёқ пулни қабул қилинг!

Ҳали SQB картангиз мавжуд бўлмаса, банк офисларидан бирига мурожаат қилинг.

📞 Мурожаат учун: 712004343 ёки 1180

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Касалланган болалар бўйича ўрганиш, суриштирув, тергов ҳаракатлари давом эттирилиши керак. Бу кейс охиригача олиб борилиб, масъулларда айб бўлса, улар қонуний жазо олиши шарт ва бу ҳолат бошқа барча шу кабиларга "дарс" бўлиши учун жамоатчиликка мунтазам равишда маълумот бериб борилиши зарур. Гап соғлиқни сақлаш хавфсизлиги, келажак ҳақида кетмоқда. Улар эртага бизни кечирмайди. Инсон қадри учун деган шиорларимизга амалимиз тушиши лозим.

Дорилар тендер асосида олинганми? Чунки шахсан ўзим давлат харидлари базасидан маълумот ололмадим, балки бордир. Тендерсиз дорилар тарқатилган бўлса, бу ишлар қонунчиликка зид эмасми? Дорилар тарқатилишидан аввал яхшилаб ўрганилганми? Нима учун болалар соғлиғи ёмонлашди? Шу ва бошқа саволлар ҳануз долзарблигича қолмоқда. Давлат раҳбаридан бу борада сиёсий иродасини сусайтирмаслигини кутамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.

Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда.

Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Президент матбуот котиби Шерзодбек Асадов

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Нега айрим ҳудудларда юз берган, қолган ҳудулардамас деб савол ташланмоқда. Ишлаб чиқаришда айнан қайсидир жараёни, партиясида, маълум қисмида хатолик юз берса, шундай ҳолат юзага келиши мумкин. Бу савол ҳолатни оқлаши мумкин эмас. Ҳолат охиригача ўрганилиши керак. Воқеалар ривожини кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал