Йод операцияси хом эдими?
Одатда оммавий нимадир тарқатилишидан аввал ўша маҳсулотга кимларда эҳтиёж бор ёки йўқ, алоҳида рўйхат шакллантирилиши, эҳтиёжи йўқ инсонга ушбу дори, препаратнинг берилиши нимага олиб келади, огоҳлантирилиши ва бошқалар ўрганилиши шарт. Бироқ боғча, мактабларда оммавий йод ва бошқа дорилар тарқатилишида ушбу жиҳатларга эътибор қаратилинмаган кўринади.
Кеча Чустда боғча болалари оммавий шифохоналарга ётқизилди. Бугун бошқа ҳудудларда ҳам ушбу ҳолатга ўхшаш вазият юз бераётгани айтилмоқда. Боғча, мактабларда болаларимиз хавфсизми? Айни вақтда ушбу саволни бериш жуда оғир. Ушбу ҳолат шахсан президент Мирзиёев назоратига олиниши зарур. Керак бўлса, бу борада хавфсизлик кенгаши йиғилиши чақирилсин. Айни шу ҳолат алоҳида махсус комиссия томонидан ўрганилишга муҳтож, фикримча.
Нега бу ҳолат юз берди? Дори-препаратлар ким томонидан мамлакатга олиб кирилди? Ёки ишлаб чиқарилди? Кимнинг ташаббуси билан ушбу ҳаракатлар содир этилди, этилмоқда? Нега юқоридаги ҳолатлар юз бермоқда? Ўрганишлар ўтказилганми? Ўрганилишлар натижаси қани, рўйхатчи, фоизларчи? Ўрганилган бўлса, нега юқоридаги ҳолат юз бермоқда?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўтган йили Ёшлар ишлари агентлиги икки босқичли “Билим учун 100 миллион” олимпиадасини ўтказиб, 1-ўринни қўлга киритган математик укамизга 100 млн сўм, қолган 99 финалчининг ҳар бирига эса 1 млн сўмдан пул мукофотини нақд санаб берганди.
Алишер Саъдуллаев олимпиаданинг 2023 йилги мавсуми бошланганини эълон қилди. Қувонарлиси, ҳеч қандай ёш чегараси қўйилмаган, барча бирдек қатнашиши мумкин экан. Кўпчилик учун кенг имконият, яхши ўйлашибди шу томонини. 1-ўринга яна 100 млн сўм мукофот экан.
@bilimtestbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, олимпиадада қатнашишни бошланг, нафақат пул мукофоти учун, балки билимларни синаб кўриш учун ҳам қатнашиб кўравериш керак. Олимпиаданинг 1-босқичи 1 декабргача бўлиб ўтаркан. Уёғи кейин финал ва тақдирлаш.
Қатнашинг, фарзандларингизга, яқинларингизга ҳам тавсия қилинг. Билим олиш масалалари ҳамиша трендда юриши керак. Иштирок этиш учун: @bilimtestbot
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шаҳардаги "пробкалар" ёки ҳавонинг захарланишига қарши ечимни автоуловларнинг рақамига қараб, айрим кунлари ҳаракатланишини тақиқлашни таклиф қилишади. Бу ҳам деярли иш бермайди. Мексика ҳукумати 1989 йилда пойтахтда ҳаво ифлосланишига қарши курашиш дастурини ишга туширди. Янги қонунга кўра, барча автоуловлар навбати билан ҳафтада бир кун кўчага чиқиши тақиқланди. Мақсад ҳаракатланаётган машиналар сонини камайтириб, ҳавони тозаланишига эришиш эди.
Амалда нима бўлди? Одамлар бошида норози бўлди. Лекин улар кейинроқ тақиқланган кун учун иккиламчи бозордан арзонроқ машина сотиб олишни бошлади. Арзон машина эса захарли тутунни кўпроқ чиқаради. Дастур иш бермади. Ҳаво баттар захарланди. Ҳукумат ҳужжатини бекор қилишга мажбур бўлди. Ўрнига эса автомобиллардан чиқадиган газлар миқдорини мажбурий тарзда ўлчаш тартибини жорий этди. Жамоат транспортини ривожлантиришга эътиборни кучайтирди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ishonch.uz мухбири дарахтларни мудҳиш усулда йўқ қилаётганларни фош қилиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказди
Сўнгги пайтларда дарахтлар ҳеч бир сабабсиз қисқа муддатда бирдан қуриб қолмоқда. Айрим тадбиркорлар ва мутасаддилар дарахт илдизига қуритиб юборадиган махсус суюқлик қуяётгани ҳақида миш-мишлар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, шу йилнинг сентябрь ойида Олмазор тумани, Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласида тадбиркор қурилиш қилиш мақсадида дарахтларнинг тагини тешиб, қуритиб юборадиган суюқлик қуйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қизиғи, айни кунда ўша дарахтлар бирин-кетин қуриб бораётир.
«Тўғриси, бундай дориларнинг тури кўп. Асосан, бегона ўтларни йўқ қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган. Аммо шундай дориларнинг дозаси кучли бўлгани катта дарахтларни ҳам бемалол нобут қила олади. Ўзимизда қўлбола усулда тайёрланиб, «номсиз заҳар», деб сотилаётган суюқликнинг таъсири ҳам жуда юқори. Кукун, капсула шаклидагиси эса асосан Россиядан келтирилади. Уларга сув аралаштириб, дарахтларнинг илдизига қуйилса, тахминан, 15-20 кун орасида ўз натижасини беради. Нархи 30 мингдан, 300 минг сўмгача. Бу дориларнинг харидори айниқса, Тошкент, Фарғона, Андижон, Сурхондарё вилоятида кўп. Бир келганда 100-200 қутигача сотиб олишади. Мазкур маҳсулотларга қўшни Қозоғистондан ҳам харидорлар келиб туришади. Қисқаси, ҳозир бу дориларнинг бозори чаққон».
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Грузиянинг бошқарув институтлари ўртасида қизиқ жараёнлар бўлмоқда. Мамлакатнинг "Грузия орзуси — демократик Грузия" ҳукмрон партияси президентга қарши импичмент жараёнини бошлади. Сабаб сифатида президент Зурабишвили ҳукумат рад этишига қарамай Европага хизмат сафарини амалга оширган.
Партия лидери амалдаги президентни конституцияни бузишда, мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолик учун номзод мақомини олишига тўсқинлик қилаётганликда айбламоқда. Бош қомусга кўра, президент ташқи сиёсатда вакиллик вазифаларини фақат ҳукумат розилиги билан амалга ошира олади.
Хўш, энди нима бўлади? Импичментни якунлаш учун 100 нафар парламентарийнинг қўллаб-қувватлаши талаб қилинади, бундан ташқари, радикал мухолифатнинг овозисиз уни ижро этишнинг иложи йўқ. Соддароқ айтсам, президентни ишдан олиш учун мустаҳкам механизм ишга тушиши керак бўлади. Грузияда ҳокимиятлар бир-бирини шундай тийиб туради.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Humo" ҳоккей клуби тарих қуришни бошлади😎
Ҳоккей жамоамиз ўз тарихидаги илк расмий соврин — Қозоғистон кубогини қўлга киритди. Турнирда ҳоккейчиларимиз қозоғистонлик жамоаларга қарши ўтган олти ўйиннинг ҳаммасида ғалабага эришди. Кўкшетаулик "Арлан"га қарши финал қарийб тўрт соат давом этган. Ўйиннинг 109 дақиқасида ғалаба голини ҳужумчимиз Павел Синявский киритган.
Дарвозабонимиз ҳам "подарка"масакан. 58 та зарбани қайтарган. Энг яхши мураббий, энг яхши дарвозабон ва энг яхши ёш ҳоккейчи унвонлариям бизникиларга насиб қилди. Ҳоккей кўрадиган даврларимизам келди. Билет олиб, ҳоккейга тушиб турайлик. Жамоамиз эса ғалабага интилишда давом этаверсин. "Humo" парвоз қилаверсин. Ҳоккейдаги драйв бошқачада барибир.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Пахта ҳукмронлиги ўзбекнинг пешонасига ёзилган бало бўлди. Пахта сиёсати Оролни қуритди, экологиямизни инқирозга олиб келди, иқтисодиётимизни, таълим тизимини издан чиқарди. Оқибатда бир неча авлод чаласавод бўлиб вояга етди. Биз бунинг асоратлари билан ҳалигача курашяпмиз — Шавкат Мирзиёев.
👉 @Zafarbek_Solijonov
🎓 Бир йўла бир нечта олийгоҳга ўқишга кириб, биттасини танлашда қийналяпсизми? Биз Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тавсия қиламиз!
Чунки бу ОТМда янги ўқув йилидан эътиборан “Касб эгаси” дуал таълим тизими ишга тушади. Бу ўқишда ўқиб, бир вақтнинг ўзида ишлаш имконияти, дегани.
Энг асосийси – талабалар иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Талабалик давридаёқ молиявий мустақил бўлишни ва ўқишни тамомлагач, етук мутахассислардан бирига айланишни истасангиз, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини танланг!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Грузия ҳукумати президент Зурабишвилининг 10 та давлатга ташрифига (жумладан Украинанинг мустақиллиги муносабати билан бориладиган) рад жавобини берди. Президент администрацияси ҳукуматдан тушунтиришсиз рад жавобини олганлиги айтилади.
Ошдан олинглар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент раислигида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди
«Муаллим ва ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратяпмиз», деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. Хусусан, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошгани (ўртача ойлик 3 миллион сўм) таъкидланган.
Натижада, 6 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони – 23 мингга етган, 10 млн сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин муаллимларга Вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти. Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.
Манба
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтганди.
Камерал текширув нима?
Камерал текширув – бу солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари, молиявий ҳисоботлар, шунингдек, солиқ органи ўзида мавжуд бошқа маълумотларни таҳлил қилиши асосида солиқ органи томонидан амалга ошириладиган ўрганиш.
Камерал текширувда солиқ тўловчидан бошқа молиявий маълумотлар ҳам сўралиши мумкин. Натижаси бўйича солиқ тўловчига талабнома берилади, солиқ тўловчи ушбу талабномага 5 иш кунида асосли эътирозларини билдириши ёки аниқлаштирилган ҳисоб-китобларни топшириб, солиқларни тўлаши лозим бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева:
«Айнан эрта туғруқлар сонининг кўплиги, қолаверса шаҳар болалар шифохонасидаги неонотология (кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш) бўлими ортиқча юклама билан ишлаётгани сабабли ҳам шаҳар туғуруқ комплекси негизида алоҳида перинатал маркази ташкил этиш зарур.
Лекин, мана шундай перинатал марказларини ташкил қилиш масалалари асоратли туғруклар ва ногиронликни олдини олиш учун ўрни ниҳоятда катта. Айнан мана шу масала давлатимизда катта устивор йўналиш этиб белгиланган. Шунинг учун перинатал марказларини эътибордан четда қолдириш мумкин эмас.
Ушбу объектни 2024 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилиши масаласини Соғлиқни сақлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирликлари томонидан ижобий ҳал этилиши мақсадга мувофиқ».
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат раиси аҳолини қийнаётган муаммоларга диққат қаратди:
"Дарҳақиқат Наманган вилоятига сафаримиз давомида ҳудуд фаоллари ушбу масалани кўтардилар. Қолаверса ўзимиз ҳам бевосита объектни кўздан кечирдик. Бино ҳақиқатдан ҳам таъмирга мухтож. Шу билан бирга мазкур йўналишга доир яна бир масала кўтарилган эди, яъни Наманган шаҳри аҳолиси учун алоҳида перинатал марказ ташкил этиш масаласи. Маълум бўлишича, бугунги кунда Наманган шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга яқинлашган. Шаҳарда бор йўғи 4 та туғруқхона фаолият юритмоқда. Вилоят перинатал маркази ҳам шу ҳисобда (250 ўринли).
Бироқ, шаҳар аҳолиси, жумладан туғиш ёшидаги аёллар сони муттасил ўсиб бормоқда (170 минг нафар). Ўтган йилда шаҳарда умумий туғруқлар сони 20 мингдан зиёдни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 6 ойида салкам 12 мингтага етган. Булар орасида эрта туғруқлар ҳам бор (2022 й. – 1 300 та, 2023 й. 6 ойида – 539 та).
Айнан эрта туғруқлар сонининг кўплиги, қолаверса шаҳар болалар шифохонасидаги неонотология (кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш) бўлими ортиқча юклама билан ишлаётгани сабабли шаҳар туғуруқ комплекси негизида алоҳида перинатал марказ ташкил этиш таклифи билдирилган. Фикримизча Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур масалани атрофлича ўрганиб, хулоса бериши зарур. Тўғри, шаҳар ҳудудида вилоят перинатал маркази ҳам жойлашган. Лекин сиғим жиҳатдан бугунги талабга жавоб берадими? деган савол туғилади.
Юқорида айтганимдек, эҳтиёж йилдан йилга ўсиб бормоқда. Аниқ, объектив ҳолатни тўлиқ очиб берадиган хулоса керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этаётган бўлса мазкур масалалар бўйича муносабат билдириши керак".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Йод етишмаслиги ақлан заифликка олиб боради. Тарқатилишдан аввал яхшилаб ўрганилмагани ҳам йод танқислигидан юзага келган бўлиши мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ленинградда руслар ўзбек, тожик мигрантларини урушга она тилисида тарғиб қилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиби" қандай китоб?
✅ Совуқ урушдан кейинги дунёда халқларнинг маданий ва диний хусусиятлари можароларнинг асосий манбаси бўлиши ҳақидаги теория.
✅ Ташқи алоқалар ҳақида ёзилган энг ишончли асар дея таъкидланган китоб
Нега бу китобни ўқиш керак?
✅ Китоб сизга бугунги сиёсий ҳодисаларни тушунишга ўзгача ёндашув ва тобора торайиб бораётган дунёни англашда янгича луғат тақдим этади.
Ҳантингтон цивилизациялар тўқнашувини тарихий ҳодиса, деб ҳисоблайди.
Ўз рисоласида олим келажакда можаролар асосан турли цивилизациялар ўртасидаги қарама-қаршиликлар туфайли содир бўлади, деган фикрни илгари сурди.Унинг назаряси қанчалар туґри чиқмокда буни мутола орқали билиб оласиз!
Таржимон: Жавлон Қодиров
Муқова: Қаттиқ
Бетлар сони: 557
Нархи: 65 000
Буюртма бериш: @bookuzbot
Тел+998712300050
Сайт орқали: 👉 буюртма 👈
@bookuzbekistan — янги китоблар
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” директори Мирзоҳид Қодиров ССВ вазирининг буйруғи билан Францияга хизмат сафарига юборилган вақтда марказга 7 ой аввал порахўр деб танқид қилинган Агзам Нортоев директор этиб тайинланади. Бу буйруқни ҳам вазир Иноятов имзолаган. Қизиғи, Мирзоҳид Қодиров ҳали расман лавозимда ва Парижда марказ раҳбари сифатида халқаро ҳужжатларни имзоламоқда.
Бир ташкилотда бир вақтда икки раҳбар. Нималар бўляпти ўзи бу юртда?😁
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қизилқум чўлларида "Стихия" электрон мусиқа фестивалидан газета материал тайёрлабди. Гапни қисқароқ қиламан ёшлар. Ҳозир даврингиз, яшаб қолинг. Бизни катталар "буюк келажак" билан алдашди. Биздек бўлманг. Ҳуқуқингиз учун курашинг. Замон сизларники. Қандай яшашни ўзингиз белгиланг.
Омадсизлар белгилаб бермасин. Сизларга ақл ўргатаётган ўшалар ўзлари ҳеч нарсани уддалашолгани йўқ. Ўзлариям тўлиқ тушунмаган "пропаганда" қурбони холос. Ўзларидек бахтсиз бўлишингизни хоҳлашади. Нормал инсон ҳеч қачон бошқанинг конституцияда белгиланган "дам олиш ҳуқуқи, эркинлиги"ни бузишни ўйламайди. Уларни шунчаки "игнор" қилинг. Чиройлироқ қилиб "тупуринг". Бахтли яшашда давом этинг, ёшлар😎✊
Материал
👉 @Zafarbek_Solijonov
🎉 Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнасига китобхонлар учун кутилмаган совға
Байрам муносабати билан iBook дўконидан юқорида кўрсатилган сиёсий китобларни ❌ 182 000 сўм эмас, 32 % лик чегирма билан ✅ 124 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.
🗓️ Чегирма 2-сентябрдан 7-сентябргача давом этади. Ушбу имкониятни қўлдан бой берманг.
🍁Кузни ёқимли ва ҳамёнбоп чегирмали харидлар билан бошланг.
Буюртма учун:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Манзил: Chilonzor, Shuhrat chorrahasi
💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook
Мақсад аниқ бўлса, одам комфортниям унутиб, мақсади сари олға интилаверади. Миллатни китоб ўқийдиган, зиёли қилишни мақсад қилган инсонлардан бири дўстим Аллаев ҳисобланади. Китоб ва Феруз Аллаев ўзбек медиа оламида ассоциация бўлиб қолди қандайдир.
Аллаев бу сафар китобдан пул қизғонадиган ёки китобга пули бироз етмаётган инсонлар учун ҳам акция қилди. 1-2-3-сентябр кунлари Асахий Букс китоб дўконларида меҳмон бўлган ҳар бир китобхонга 20 минг сўмдан пул берилади. Севимли китобни сотиб олиш учун энг яхши имконият.
Дўконлар манзили, иш вақти рақами шу ерда👉 /channel/asaxiybooks/5914
❗️Панорама филиали 1-сентябр куни ишламаскан. Таклиф ўша кунлар учун ва фақат Асаҳий китоб дўконларига.
Кеча Кинематграфияга агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Абдулла Орипов» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтибди. Фильм қарийб 2 йил давомида Ўзбекистон ва АҚШда суратга олинган. Бориб кўрганлар жуда мақтаяпти.
Абдулла Орипов катта шахс, замонавий тарихимиздаги энг яхши ижодкорлардан бири эди. У инсон ҳақидаги фильмни томоша қилишни ҳаммангизга тавсия қиламан.
Дарвоқе, бугун ҳам Киночилар уйида фильм намойиш қилинаркан, КИРИШ БЕПУЛ!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди
Вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Президент раислигида ўтказилган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланганини таъкидлади.
Тренинглар аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Тренинглар доирасида, шунингдек:
➖Ўзбекистон Республикасининг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими,
➖иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни,
➖ хорижий мутахасисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари
➖Хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида сўз юритилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилда мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинади. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи билан бўлиб қайтди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлган музокара ва мулоҳазаларни ОАВ ва блогерларнинг саҳифаларидан ўқиб, бохабар бўлганингиз аниқ. Хабарлар орасида парламент вакиллари - депутатларнинг муносабатларини ҳам учратиш мумкин.
Мени эътиборимни тортган жиҳат тармоқларда депутатларнинг twitter'да давлат ташрифидаги янгиликлар ҳақида берган муносабати эмас, балки уларни twitter ёки бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллашаётгани бўлди.
Биласиз амалдор ва сиёсатчиларни ижтимоий тармоқларда доим ҳам фаол равишда кўрмаймиз. Охирги вақтларда эса депутатларнинг тармоқларда фаоллашгани эса қувонарли ҳол.
Халқ вакиллари бугун халққа янада яқин бўлиши, тармоқ фойдаланувчиларининг фикрлари билан танишиб, керак бўлса қонун лойиҳаларига таклифлар тайёрлаши жамоатчилик учун фақат фойда бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, 2020-2021 йилларда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар учун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан субсидия маблағлари тўлаб берилган. Бироқ, мазкур амалиёт марказлаштирилган тартибда амалга оширилганлиги сабабли ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан ҳудудий даражада, яъни туман ғазначилиги, маҳаллий Кенгаш ва жамоатчилик назорати ўрнатилмаган. Оқибатда мазкур даврда ажратилган жами субсидияларнинг қарийб учдан бир қисми (30 фоиз), аниқроғи 315 млрд сўми амалда сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаган майдонлар учун сарфланган.
Ёки, ўтган йилги инвестиция дастури доирасида давлат
мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларда амалга оширилган ижтимоий лойиҳаларга марказлаштирилган тартибда ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳам маҳаллий Кенгашлар назоратидан четда қолган. Ҳудуд даражасида депутатлик ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилмагани айрим йўналишларда ишлар сифати талаб даражасида бажарилмаслигига олиб келмоқда.
Масалан, ўтган йилда биргина йўл инфратузилмаси учун ажратилган маблағлар доирасида ҳудудларда 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган. Таҳлил қилиб кўрилса, буларнинг ҳаммаси очиқлик таъминланмаганлиги масаласига бориб тақалади. Биз ҳар гал маҳаллий Кенгашларни фаол бўлишга, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар сифатини назорат қилиб боришга чақирамиз.
Ҳудуддаги лойиҳаларга ажратилаётган маблағлардан на маҳаллий Кенгаш, на ҳудудий ғазначиликнинг хабари бўлса, у ҳолда қандай назорат ҳақида гап кетиши мумкин?! Вазирлар Маҳкамаси, хусусан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу масалани жиддий ўрганиши ва самарали ечимини бериши шарт" — Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари бўйича Сенат раиси фикрлари.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Иқлим нисбатан ёмонлашгани сабаб ўсимлик ва ҳайвонот оламини ҳар қачонгидан кўра асраш давлатимизнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Сенат ялпи мажлисида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинмоқда. Бу борада Норбоева ўз фикрини билдирди:
“Муҳим Қонун. Зеро
аҳоли сонининг ўсиши, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда агро-экологик омиллар кўплаб соҳалар қатори ўсимликлар ҳимояси соҳасида ҳам янги, замонавий ёндашувларни тақозо этмоқда.
Ҳозирда мазкур йўналишда мустаҳкам ҳуқуқий, институционал асослар яратилган. Ушбу Қонун эса соҳани ҳуқуқий жиҳатдан бугунги кун талабларига мос ҳолда янада такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли.
Инсон соғлиғи ва атроф-муҳит хавфсизлиги ҳамда биологик усулни қўллаш устуворлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий принциплар сифатида мустаҳкамланаётгани бу борадаги янги ёндашувнинг туб мақсади ва мазмунини акс эттиради.
Шу билан бирга, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳудудлар имкониятларини оширишга жиддий эътибор қаратиш зарур.
Қонун нормалари ва ундан келиб чиқадиган янги тартиб-таомилларнинг амалда бир хил ва самарали қўлланиши учун тизим ходимлари зарурий малака ва кўникмаларига эга бўлиши шарт.
Ўсимлик дунёсига бўлган муносабат негизида аслида инсонларга бўлган муносабат ҳам шаклланади.
Шу боис, мутасадди вазирлик ва идоралар ходимлар малакасини мунтазам ошириб бориш бўйича аниқ чоралар белгилаб олишлари зарур”.
👉@Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Онлайн кузатинг. Шу ерда.
@Zafarbek_Solijonov