zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Пригожин енгилса ҳам Кремлгача бориши керак эди. Ҳозиргидек ҳалок бўлгандан шу яхши эди. Бироқ у сўзларга алданди, кўплар қатори. Элита эса хиёнатини кечирмаслигини тушуниши керак эди. Сал кам қаҳрамонга чиққан қўзғолончининг тақдири шундай қолмаслиги аниқ эди.

Вагнерчилар энди нима қилади? Москвага ҳужумми? Йўқ, у мақсад Пригожин билан кетганга ўхшайди. Улар молиявий таъминотсиз қолгач, табиий тарқалади ёки Кремлдан бирор режа кутишади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин ҳиндлар ҳам буни уддалади. Улар ҳам "Викрам" номли аппаратини Ой сиртига муваффақиятли қўндирди. Икки кун олдин русларники муваффақиятсизликка учраганди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

IT Park ва Coursera биргаликда One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этди. Эндиликда, ушбу ҳамкорлик натижасида уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетларда сифатли таълим олиш мумкин.

Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин. Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.

Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг ва яхши ўқитувчилардан таълим олинг.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️«Бизнесни ривожлантириш банки»га тадбиркор раис керак

Президент тадбиркорлар билан учрашувда “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилишини маълум қилди.

Давлат раҳбарига кўра, янги банк арзон кредитлар ажратади, соҳа вакилларини тадбиркорликка ўқитади, уларга лойиҳа қилиб беради, фаолиятини молиялаштиради. Умуман, фаолияти, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари мутлақо бошқача бўлади.

📌 Қайд этилишича, Бизнесни ривожлантириш банкига бюрократ бўлмаган, ҳозирги вазиятни яхши тушунадиган, шу соҳанинг вакили саналган тадбиркор раис этиб тайинланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси Танзила Норбоева Фаластин давлат Ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Риёд Малки билан учрашди. Икки томонлама иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалар ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда “tax-gap” тизими адолатсиз эканини билдирди.

“Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax-gap” тизими адолатсиз эканини билдирган. Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан “tax-gap” билан боғлиқ”, – деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax-gap” бекор қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган. 

18 август куни Ўзбекистондан Украинага юборилган 10,5 тоннали гуманитар ёрдам қабул қилиб олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Бугун Украин-ўзбек дўстлиги халқаро жамияти раиси Любомир Башинский жамоат ташкилотлари вакиллари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юкни қабул қилди», — деб ёзди Украина дипломатик миссияси раҳбари.

Украинага юборилган юкдан пойабзаллар (қишки, спорт ҳамда болалар учун), аёллар ва болалар трикотаж кийимлари ўрин олган бўлиб, умумий қиймати 785 844 гривна ёки 21 282 долларни ташкил этади. Шунингдек, умумий қиймати 157 771 гривна (салкам 4273 доллар) бўлган тиббий буюмлар — шприц, пахта ва инфузион тизимлар топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар боладан иборат гуруҳ Ўзбекистонга етиб келганди.

👉 @fayzboguz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда уруш фронти яна жонланяпти. Украина қуролли кучлари Россия томонидан ўрнатилган мина майдонини ёриб ўтиб, Токмак шаҳрини озод қилишга киришгани айтилмоқда. Босиб олинган ҳудуднинг биринчи чизиғида жанглар бошланган.

Демак украиналар қуёшда қизиган миналарни портлатиш ва бошқа турдаги сапёрлик хизматидан унумли фойдаланишмоқда. Бироқ бошқа томондан совуқ кунларам яқинлашмоқда. Бу кетишда асосий қарши ҳужум кейинги баҳор, ёзга қолса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сиз билан ажойиб топилмани бўлишмоқчиман — Россия ва Ўзбекистон ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш учун Аvosend хизмати.

Ушбу иловада белгиланган комиссия мавжуд, шу сабабдан ҳар бир пул ўтказмаси учун қанча тўлашимни аниқ биламан.

Ўзбекистондан пул ўтказмасини юборишда комиссия 4 999 сўм, Россиядан еса 19 рубльни ташкил этади.

Бундан ташқари, пул юбориш жараёни жуда оддий ва тез.

Агар сиз молиявий операцияларингиз учун қулай ва самарали вариант излаётган бўлсангиз — сизга Аvosend-ни тавсия қиламан!

Батафсил маълумот ва иловани юклаб олиш учун ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

25 ёшга киргунча сиз 3 хислатга эга бўлишингиз керак. Биринчиси чет тилларини ўрганиш, кун тартибига қатъий риоя қилиш ва негатив гапларга қулоқ солмаслик.

Ҳозир чет тилини ўрганиш долзарб. Яхши компанияда яхшигина соққага ишламоқчи бўлсангиз камида 2 та чет тилини билишингиз талаб этилади.

Қонунчилик палатаси депутати Нодир Тилаволдиев охирги 6 йилда хорижий тилларни ўргатиш бўйича қилинган ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида сўз юритибди.

Ака ёзяпти: Ҳозирда 22 та хорижий давлатлардан 551 нафар хорижлик инглиз тили мутахассисларининг маълумотномалари ўрганиб чиқилиб, шулардан 236 нафари билан суҳбат жараёни ташкил қилинди, 185 нафар хорижлик инглиз тили мутахассисларига ишга қабул қилиш бўйича дастлабки таклифлар юборилди.

Тил ўрганиш шундай жараёнки ўша давлат атмосферасида яшаб кўриш, одамлари билан гаплашиб кўриш керак. Хорижлик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш эса болаларимизга ана шу имкониятни беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Сардор Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимини тарк этган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда.

Манбанинг тасдиқлашича, эндиликда президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.

Манба

P.S. Расман: Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🔴 #LIVE

OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди. Унда мамлакатда валюта барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини ошиб кетишини олдини олиш, экспорт ҳажмларини ошириш орқали миллий валютамизнинг хорижий валюталарга нисбатан қадрини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Онлайн
👇👇👇

https://youtu.be/Hx8iQqIasl0

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

1991 йилдан 2016 йилгача ёшларга оид атиги 25 та қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлса, 2016 йилдан 2023 йилгача қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар 100 дан зиёдни ташкил этмоқда. Бу ҳақида “Янги Ўзбекистон” газетасининг 15 августдаги сонида сўз борган.

Ўзбекистон аҳолиси 2040 йилга бориб 50 миллионга етиши прогноз қилиняпти. Бу даврга бориб, аҳолининг тахминан 60 фоизини ёшлар ташкил этишини инобатга олсак, уларга муносиб ҳаёт шароити яратиш учун хавфсиз давлат, самарали бошқарув, барқарор иқтисодиёт, ижтимоий кафолатлар зарур эканини янада чуқурроқ англаймиз.

Бундай кафолатлар янги таҳрирдаги Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилди. Унга кўра, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди. Уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги фаол иштирокини рағбатлантиради.

Ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, иш билан бандлиги учун шарт-шароит яратиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгилангани эса ёшларимиз учун ғоят муҳим ҳодисадир. Албатта, бундай ҳуқуқий дастур ва режаларнинг барчаси халқимиз ва ёшлар билан доимий мулоқотларда олинган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида ишлаб чиқиляпти.

👉  @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украина Бош прокуратураси маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери ушбу ҳудудларда 502 та бола ҳалок бўлди. Снаряд, дронлар осмонда учиб юрган уруш макони.

Ҳеч қандай уруш бўлмаётган, осмони мусаффо Ўзбекистонда эса камида 65 нафар боланинг бир хил сабабли ўлимини бирор сўз билан изоҳлаб, тушунтириб бўлмайди, ростан. Уларга мотам эълон қилиниши керак. Давлатнинг тепасида турганлар вафот этганларга ҳукумат бефарқ эмаслигини кўрсатиши уларни йўқотган яқинларига ҳам ҳарна қўллов бўлишини тушуниши керак.

Ва энг асосийси, Давлетов айтганидек, бу фожиа ҳақидаги хотира халқ саломатлиги ва хавфсизлиги учун масъул раҳбарларга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун сабоқ бўлиб қолиши керак.

👉  @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Бу ерда йўл ўтказгич қурилган бўлиши керак эди" принципи аслида ўзини қанчалик оқлаши яна бир бор исботини топмоқда, дўстлар😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

25 июнь куни ёзган эканман:

“Кеча дунё Россиядаги воқеаларни бутун диққати билан кузатди. Воқеалар қаршисида ожиз қолган Путин элитаси бу воқеани ҳеч қачон унутмаса керак. Пригожиннинг бошсиз танасигина уларни тинчлантириши мумкин. Чунки Путиннинг сўзи қайтди. Хойинга чиқарилган, жиноят иши очилган Пригожин оқлаб қўйиб юборилди.

Элитага бу ёқмаслиги аниқ. Пригожинга қаршилик қилган ўнлаб ҳарбийлар тақдири нима бўларкин, шу қизиқ менга? Уларнинг ўлими қандай расмийлаштириларкин? Бу воқеада ҳеч ким айбдор эмас, демак хойин йўқлиги ҳисобига қаҳрамон ҳам йўқ. Пригожинга очилган моддалар қайтиб олинди (қонун диктаторлар қўлида ўйинчоқ бўлиши яна исботланди). Улар қаҳрамон эмасми шунда?

Таҳминимча, Кремль Пригожинга берган ваъдаларини бажаришга шошмаса керак. Вақт ҳам эндиликда Путин фойдасига ишлайди. Хуллас show must go on!”

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Киноижодкорлар Самарқандда...

Кинематография агентлиги Мустақиллик байрами муносабати билан халқ ва киноижодкорлар учрашувини бошлабди. «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойлиги давомида вилоятларга Кинокарвон ташкил этиляпти экан. Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, маҳоратли актёр ва актрисалар Вазира Юнусова, Мукаррама Бекмуродова, Эгамберди Раҳимов, Дилшодбек Каттабеков каби таниқли ижодкорлардан иборат Кинокарвон Самарқандда ижодий сафар уюштирибди.

Киноижодкорлар билан учрашувлар ва янги фильмлар намойишлари халқда ижобий таассурот қолдирмоқда.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Видеоси: янги раис бўйича президент талаблари. Шундай сифатларга эга бўлмаган инсон банкка раис бўлмоқчи бўлса, ким бўлса ҳам чучварани хом санабди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкентдаги 60-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бошланғич синфлар учун тайёрланган замонавий дарсликлар кўргазмаси ўтказилди. Унда Саида Мирзиёева, вазиримиз Ҳилола Умарова ва соҳа вакиллар қатнашди.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Суд трансгендер аёл Катерина Майерсни мамлакатни тарк этишга урингани учун жавобгарликка тортди. Чунки у 2021 йилгача Россия федерал хавфсизлик хизматида (ФХХ) 12 йил офицер сифатида ишлаган Александр Чумаков бўлган. Ходимларга эса маълум вақт давлатидан чиқиш тақиқланган. Дунё қизиқ, Россия каби давлатларда унданам қизиқ😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент тадбиркорлар билан учрашувда кичик тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириб олиши учун мутлақо янги ёндашувлар жорий қилинишини айтган эди.

“Қишлоқ қурилиш банк”ни “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирамиз. Ушбу янги банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш услуби ва молиялаштириш механизмлари ҳам янгича бўлади. Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес маркази ташкил этилади”, – деган эди давлат раҳбари.

Маълум бўлишича, янги тизимни жорий этиш бўйича алоҳида қонун қабул қилинади. Бунда марказ билан ҳамкорликда кичик бизнес лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ барча жараёнлар соддалашган тартибда белгиланади.

Банк ҳам, марказ ҳам янги лойиҳа даромад келтириб, тадбиркор фаолияти ривожланишидан манфаатдор бўлиши учун янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, икки йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг айланма маблағи учун ўтказиб берилади. Яъни, тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2023-йилнинг 1-2-чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби бу — UZTELECOM

Интернет кўп жиҳатдан ҳаётимизга енгиллик яратяпти, десам адашмайман. Ҳам вақт, ҳам моддий томондан. Айниқса ижтимоий тармоқлар, қўнғироқ қилишданда арзонга тушяпти, интернет тезлиги эса аввалдан кўра анча яхши. Балки хабарингиз йўқдир, куни кеча, UZTELECOM Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи халқаро Ооklа® компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясига сазовор бўлди. Бу эса Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги ва қамровини яққол далили.

Ҳозирда, Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти аҳолиси 5 G теҳнологиясидан тўлиқ фойдаланиб келяпти. Энди оддий файллларни ёки суратларни юклаш учун ҳам кўп вақт сарфламаймиз. Бу каби амалиётларни бажариш учун бир неча сониялар кифоя. Онлайн платформалардаги онлайн транслациялар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардан фойдаланиш ҳам шукурки, техник узулишларсиз бўляпти. Ҳадемай, ютимизнинг чекка ҳудудларигача 5 G теҳнологияcи кириб борса, яна қувонардик.

Батафсил маълумотлар

Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қолганларда қанақа билмадим-у лекин мен китоб варақламай қўйсам, жуда майда мавзуларга аралашиб қоламан. Кунимда самарадорлик кескин камаяди. Ўзимдан ичим чиқмай, характерим ҳам оғирлашади. Кунда беш бет китоб варақласам ҳам ишончим ортганга ўхшайди. "Кунингдан бир кунинг қолсаям китоб ўқи")

"Мамлакатлар таназзули сабаблари"ни тугатганман. "Катта ўйин"ни ўқияпман. Навбатда "Яланғоч иқтисодиёт" кутиб турибди. Уччала китоб ҳам дунёқарашингиз кенгайишига хизмат қилади. Кутубхонангиз бойигани қолади.

Асаҳий эса катта чегирмалар эълон қилишда давом этади. 3 та китоб атиги 149 минг сўм!

👉 https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент тадбиркорлар билан учрашувда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Давлат раҳбарига кўра, эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.

Алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.

Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади, деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тизер!

Қўштирноқ Подкастнинг бу сонида урушнинг мигрантларга таъсири ҳақида суҳбат бўлди. Подкастда уруш туфайли Россияга кетиш камайдими йўқми, ўзбекистонликлар урушга жалб қилинмаслиги учун нималар қилинаётгани, мигрантларнинг муаммолари, Кореяга ишга кетиш, Буюк Британияда қулупнай теришга бориш каби мавзуларда гаплашилди.

Подкастни кўриш:👉
https://youtu.be/ivWs6MRTLkc

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украина ҳарбийлари майдонларни миналардан тозалашнинг янги тактикасидан фойдаланмоқла — CNN

Кеч тушгач, ҳаво совий бошлайди, шунда сапёрлар иссиқликни аниқлай оладиган дронлар учиради. Экранда эса кун давомида қуёш нурида қизиган миналар ярақлаб кўринади. Топилган миналар махсус сочма зарядлар билан портлатилади.

Манба: Kunonline

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Канададаги кичикроқ Вилмот шаҳарчаси мери Наташа Салонен йилига 90 минг доллар даромад қилсаям, ўзи раҳбарлик қилаётган шаҳарчадан уй сотиб ололмаётганини таъкидлаган.

Манба: Kunonline

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ижтимоий тармоқларда билиб-билмай одамлар  миллий, ирқий, этник ёки диний камситишга сабабчи бўлиб қоладиган постларга чиқишларга тез-тез кўзимиз тушиб қолади. Унутмаслик керакки, бунинг оқибатли яхши бўлмайди. Айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида одамларни этник еки диний камситиш жамиятда кучли нифоқ, бўлинишни келтириб чиқариши сир эмас.

Одамни динга муносабати туфайли савдо ёки хизмат кўрсатиш объектига киритмаслик, миллатидан келиб чиқиб хизмат кўрсатишдан бош тортиш миллий ёки диний мансублигига кўра камситишнинг бир тури ҳисобланади. Қонунчиликда бундай ҳаракатлар учун тўғридан-тўғри жавобгарлик керак. Хорижда бундай ҳаракатлар кескин қораланади ва жазоланади.

Нимага шундай? Афсуски, бизда қонунчилик бундай ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо беришда нўноқроқ назаримда. Шу сабабли, бу соҳадаги қонунларни такомиллаштириш ҳақида масъулларимиз бош қотириши вақти келди деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Математика ва табиий фанларни ўрганиш сиз ўйлаганингиздан кўра анча осон.

Батафсил👉 http://asaxiy.uz/u/64ae84b373ca0

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

12 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушган ва 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Транспорт прокуратураси

Читать полностью…
Подписаться на канал