zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Стажёр-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди

❗️Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.

Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажёр-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

“Ўқитувчи-стажёр” билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажёрларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.

Шу муносабат билан, вазирликнинг 2023-йил 9-августдаги тегишли хати билан ўқитувчи-стажёрларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023-йил 1-ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024-йил 1-январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент халқаро аэропорти томон солинаётган янги йўл ўтказгичнинг тўсини (балкаси) темирйўл устига қулаб тушди.

Менга нима? Бирор қариндош, дўстимга зарар етмадию.

#сарказм

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахматова “тирик етим” бўлиб қолаётган болалар мавзусида тўғри фикрларни билдирибди.

“Отасиз ўсаётган фарзандларни ёки икки ўтни орасида вояга етган болаларни, кўрмаган одам орамизда бўлмаса керак.

Тан бериш керак, баъзи опа-сингилларимизнинг иродаси, матонати шу қадар кучли бўладики, ҳеч кимдан ҳеч қандай ёрдам сўрамасдан, ўзиниям, боласиниям эплаб катта қилиб олади. Лекин барибир тўлақонли оилада вояга етишнинг ўрни бошқа. Ачинарлиси, кўпчилик болалар катталарнинг айби билан туғилишиданоқ “тирик етим” бўлишга маҳкум бўлиб қоляпти.

“ЗАГС” қоғози бўлмасаям, никоҳ ўқиб қўяётган айрим шахслардан сўрагим келади: Шу шаръий никоҳ орқали барпо бўлаётган оиладаги фарзанднинг насл-насаби, оталик мақоми белгиланишига кафил ёки гувоҳ бўла оласизми?

Аниқ биламан: бола тақдири учун ҳал қилувчи паллада ҳай баракаллачиларнинг ҳеч бири атрофда қолмайди. Аксинча, алимент, мерос масаласида низолашаётганлар сафи кенгайиб боради.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган. Ваҳоланки, 2020 йилда бу рақам 16 564 тани ташкил қилган.

Қонуний никоҳсиз никоҳ тузишга оид диний маросимларни ўтказишга жавобгарлик борми ўзи? Бўлса нимага ишламаяпти?”, – дея таъкидламоқда Холмахаматова.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Савдо-саноат палатаси бизнес юритишда дуч келинаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказганидан хабарингиз бор. Ўша сўровнома натижалари чиқибди. Унда 2 мингдан ортиқ тадбиркор қатнашибди.

Натижаларга эътибор қилсак, ундан солиқ тизимига оид эътироф ва бир қатор муаммолар ўрин олган. Масалан, респондентларнинг 62 фоизи сўнгги йиллардаги солиқ ислоҳотлари корхоналар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатганини айтган.

Шунингдек, тадбиркорлар солиқ тизими ходимларининг 31 фоизи масъулиятсиз эканлигини кўрсатиб ўтган бўлса, овоз берувчиларнинг 29 фоизи рақамлаштириш етарли эмаслигини маълум қилган.

Батафсил маълумотлар билан инфографикада танишинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Лўли тиламчилар жуда кузатувчан бўлади. "Ёш бола кўтарсам, одамларнинг раҳми келади ва пул беради" деб эмизикли боласи билан кўчаларда юради. Мирзиёев даврида диний эркинлик берилгач, светофорларда ҳижоб ўраган лўли аёллар ҳам кўпайди. Шу орқали кўпчилик бўлган мусулмон қатламдан пул ундиришни ўйласа керак, мақсади нима яна ўзи билади. Аммо Каримов даврининг сўнгги йилларида ҳижоб ўраган лўли аёлларни кўрганимни эслолмадим. Улар мослашувчан ҳам)

Бир ҳафта олдин уларнинг янгича турига дуч келдим. Тинчлик метро тарафга иш билан машинада оилавий кетаётгандик. Светофорга яқинлашиб, тезликни камайтиргач, қўлида янгироқ супурги, эгнига ободонлаштириш ходимлари формасига ўхшаш кийим кийган лўли аёллар машиналарга ёпишишди. "Чарчадик, овқат-сувга пул бериб кетинг ака" дея пул йиғишга тушиб кетишди.

Айрим ҳайдовчилар ободонлаштириш ходими деб пул берган бўлсаям керак. Ўзим ҳам лўли эканини яхшилаб кузатгач билиб қолдим. Одатда ободонлаштириш ходимлари бунақа иш қилмайди. Бу каби масалаларда мағрур бўлади. Кийимлари ва супургисидан ишлагани, ишлаётгани билиниб туради. Яна ободонлаштириш ходимларига ҳам хабар бердим, ҳайрон қолишди. Ўзингиз учун билиб қўйинг деб айтиб қўйяпман, қолгани ўзингизга ҳавола.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

​​📣 Registon хусусий мактабида қабул давом этади!

Нега айнан Registon хусусий мактаби?

🗺 Шаҳар марказидаги қулай жойлашув.
🇷🇺 Қадриятларга асосланган Ўзбек ва рус синфлари;
☪ Шарқона тарбия дарслари!
🍽 4 маҳал ҳалол таом;
👩🏻‍🏫 Тажрибали, креатив ўқитувчилар;
🏓 Соғломлаштирувчи спорт тўгараклари;
🩺 Психолог ва логопед хизматлари;

Шошилинг, қабул имтиҳон асосида амалга оширилади, ўқувчилар сони эса чекланган!

Унутманг! Фарзандларимизга ёрқин келажакни фақатгина унга берилган сифатли таълим орқалигина кафолатлай оламиз.

Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки админларимиз орқали мурожаат қилинг!

💬 @rgnschooladmin
📞 +998910022700

📍Мактаб манзили: Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур тумани, Чустий маҳалла, Ғунчанинг рўпарасида.

Telegram | Instagram | Facebook | registan_school">YouTube

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Танзила Норбоева Фарғонада — давлат дастурлари ижроси парламент назоратида

Материал

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Асакадаги мактабда устозлар ғишт ташиётгани айтилган хабарлар юзасидан муносабат берилди. Ушбу ҳолат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда дарҳақиқат ушбу қурилиш ишини мактаб жамоаси ўз ташаббуслари асосида бошлашга ҳаракат қилингани, унда мактаб, туман ва вилоят бошқарув органлари томонидан ҳеч қандай топшириқ берилмаганлиги аниқланди.

Аммо ушбу ташаббус устозларнинг лавозим мажбуриятлари доирасида эмаслиги сабабидан олди олинди ҳамда мактаб раҳбарини эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши режалаштирилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тумандаги 54-умумтаълим мактабига зарурий янги ўқув бинонинг қурилиш ишлари Асака тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг тавсияларидан келиб чиқиб, 2024-йилга белгиланган мақсадли режалар доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун "Қўштирноқ подкаст" лойиҳамизда айнан мигрантлар масаласида гаплашгандик. Тайёр бўлса улашамиз. Ўша ерда экспертларимиз бир фикр берди — давлат мигрантларнинг пулига қараб қолмаслиги керак, янги иш ўрни ташкил қилиб, уларни ўзимизга қайтариш керак. Уларни ўқитиш учун миллионлар сарфлаганмиз ахир. Шунингдек, хорижда ишлаётган ота-онасини кўрмаётган болалар "меҳр инқирози"га учраши, бунинг асорати жамият учун ёмон бўлиши мумкин деди.

Подкастдан чиқибоқ шахсийга қарасам, дўстим, шоир Мирзоозод шу видеони ташлабди: "Зафарбек қаранг, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мигрантлар билан онлайн суҳбатлашиб, уларни юртга, вилоятда янги ташкил қилинган иш ўринларига қайтаришни таклиф қиляпти. Улар билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммоларини ўрганяпти" деди. Мирзо бу видеони улашмасам бўлмайди, уят бўлади дедим. Инсон қадри бўлаётган вилоят бошқа ҳудудларгаям ўрнак бўлсин. Зойир акага эса респект!

P.S. Орқароқда Тўра Боболов ҳам мастер-класс оляпти)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Орзулар лойиҳасидан ҳамёнбоп таклиф!

Барча қулайликларга эга бўлган Орзулар лойиҳамиздан 1 хонали хонадонинг бошланғич тўловини амалга оширинг ва қолган қисмини ойлик 5,3 млн сўмдан тўлаб боринг!

Ҳамёнбоп нархларда хонадон харид қилишга улгуриб қолинг!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун
☎️  712007400
☎️  555017400

🌐 хonsaroy.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Абитуриентлар диққатига

Абитуриентлар учун яна бир муҳим хабарни эълон қиламиз. Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларига қабул бошлади.

Ўзбек тилидаги таълим йўналишлари:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш

🔝 Энг замонавий шарт-шароитларга эга Халқаро Университетда ўқиш имкониятини қўлдан бой берманг, азиз абитуриентлар!

▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм

Рўйҳатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz

📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқанд халқаро аэропорти 2023 йилнинг биринчи ярмида 400 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган. Тарихий рекорд янгилаганди.

Йўловчи оқимининг асосий ўсиши халқаро йўналишларга тўғри келди. Маълумотларга кўра, Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Дубай ва Абу-Дабига парвозлар энг кўп бўлган. Йилнинг биринчи ярмида ички авиақатновлар ташиш ҳажми 45 975 йўловчини ташкил этган. Тошкент эса энг кўп учадиган ички йўналишга айланган.

2023 йил бошидан Самарқанд халқаро аэропорти ўз йўналиш тармоғини кенгайтирди ва йилнинг биринчи ярмида Самарқанддан парвозлар 6 та ички ва 18 та халқаро йўналишларда амалга оширилди. Улардан Тел-Авив, Ал-Қувайт, Минералний Водий ва Самара биринчи бор очилган янги йўналишлар ҳисобланади. Машнақа гаплар.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Azon.uz барча лойиҳаларини тўхтатади. Сабаблари кейинроқ, маъқул топилса, маълум қилинади" деди сайт таъсисчиси Мубашшир Аҳмад. Ҳозирча сабаблари номаълум. Таҳририят нега ёпилди? Давлат талаб қўйганми ёки йўқ? Талаб қўйган бўлса қандай талаблар? Талаблари қонунийми? Азонуз давлат талаблари бўйича ёпилдими? Ёки талабларни бажаргандан кўра, фаолиятини тўхтатиб қўя қолишни маъқул кўришдими? Ёки бўлмаса фаолияти иқтисодий сабаб билан тўхтадими? Ёки ёпилишига умуман бошқа сабаб борми? Ҳали ҳеч нарса маълум эмас.

Ҳали ҳеч қандай сабаб айтилмай туриб, иккита тоифа пайдо бўлди. Биринчи тоифа ичида азонуз лойиҳаси ёки ундаги материалларни конституциядаги дунёвий давлатчилик принципига зид деб билган ёки улардан нафратланадиган (сабабини ўзи билса керак), ёки бўлмаса бошқа сабаб билан азон ёпилганидан розилар ёки хурсандлар. Улар байрамни эрта бошлаб юборишди. Чунки таҳририят ҳам, таъсисчи ҳам, давлат ҳам сабабларини ҳали айтгани йўқ. Агар бу сўз эркинлигига қарши тенденциянинг бир қисми бўлсачи? "Қора булут" эса ҳамманинг бошига келишини унутмайлик.

Иккинчи тоифа ичига эса охирги воқеалардан ҳавотирга тушаётган либерал қатлам ёки азонуз мухлислари, ёки бўлмаса Мубашшир Аҳмад, таҳририятдагиларнинг яқинлари ва бошқалар киради. Улар ҳам ҳозирча эрта мотам тутишни бошлади. Ҳолатнинг ҳали сабабларини билмай туриб, сўз эркинлигига таҳдид сифатида кўраётганлариям бор орасида. Лекин, яна ўша гап, таҳририят ҳам, таъсисчи ҳам, давлат ҳам сабабларини ҳозирча очиқлагани йўқ. Менимча, энг тўғри йўл — кутиш, сабабларини билиш. Кейин қандай реакция қилиш ҳамманинг ўзига боғлиқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фирибгарнинг қалби бўлмайди

Оғир касалликка учраган қиз учун хайрия мақсадида йиғилган пулларни алдаб, ечиб олишган.

Қизнинг онаси билмасдан фирибгарларнинг катта пул берамиз деган гапига ишониб, тасдиқлаш кодини айтган. Улар эса барча пулларни ечиб олишган. Хайриятки, ИИВ ходимлари фирибгарни ушлашган.

Қўштирноқ Подкастнинг навбатдаги сони фирибгарлик мавзусига бағишланади.

Унда адвокатлар Баҳодир Аҳмедов, Хайрулло Қосимов ва Бекзод Ғаниевлар фирибгарларнинг турлари, уларга қандай алданмаслик, фирибгарлик учун жазо турлари ҳақида гаплашишди.

Томоша қилинг 👉🏻 https://youtu.be/HcshkdqSbNI

❗️Огоҳ бўлинг! Тасдиқлаш кодини ҳеч кимга берманг!

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Зеро статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда волонтёрлик гуруҳлари аъзоларининг 80 фоизини ёшлар ташкил этади.

Қонунга кўра,  Ёшлар ишлари агентлиги соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби ваколатларга эга бўлади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактагача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, янги ўқув йилида биринчи синфга 730 мингдан ортиқ уқувчи қабул қилинаркан. Уларга "президент совғаси" жамланмасини етказиб бериш аллақачон бошланди. Бу йил бола психологияси бўйича чуқур таҳлиллар асосида совға тарқатиляптикан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энди «Заковат»да дунё жамоалари ҳам иштирок этмоқда

12 август куни Тошкентда «Заковат» интеллектуал ўйинининг биринчи Осиё очиқ чемпионати старт олди. Икки кун давом этадиган йирик турнирда Исроил, Кипр, Германия каби жами 14та давлатдан 55та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Турнир спортча версияси ҳамда брейн-ринг ўйини йўналишида бўлиб ўтади.

1-ўринни эгаллаган жамоа 100 миллион сўмни қўлга киритса, 2-ўрин 60 миллион, 3-ўрин 40 миллион сўм эгасига айланади.
https://www.youtube.com/watch?v=SGZXkDoQ58g

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яндекс билан боғлиқ бундай шов-шувларнинг барчаси ёзилган нарсаларни унчалик тушунмайдиганларни чалғитиш учун сунъий ўйлаб топилганга ўхшайди. Ўзингиз бир мулоҳаза қилиб кўринг.

Маҳаллий ОАВ ва блогерлар таксидаги сафарлар ҳақидаги маълумотларнинг РФ ФХХ учун очиқлиги ҳақида саволлар беришни бошладилар. Бунга жавобан Yandex Go омма олдида Россия қонунчилиги Ўзбекистонда кўрсатиладиган хизмат ва унинг фойдаланувчиларига нисбатан қўлланилмаслигини маълум қилди. Гарчи бу ҳаммага аён бўлса-да. Ва бу меъёр 1 сентябрдан кейин ҳам ўзгармайди.
 
Шунингдек, Яндекс компанияси Ўзбекистонда такси хизматини Нидерландиянинг юридик шахси орқали амалга оширади. Европада эса GDPR маълумотларини ҳимоя қилиш меъёрлари жуда қаттиқ бўлиб, уларга риоя қилишади.

Айтганча, сиз GDPR бўйича компаниялар учун жарималарни кўрдингизми? Кўпинча бу миллионлаб долларни ташкил этади. Шундай экан, ташвишланишга асло ҳожат йўқ.
 
👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

✍️ Профессионал ОАВ — Gazeta.uz юбилейини нишонламоқда. Ҳурматга сазовор, ҳеч ким тегмаган мавзуларда қалам тебратадиган ва энг зўр таҳлиллар бериб борадиган сайт. Ҳеч қачон сайтдаги мақолалар "404 not found!" бўлмаслигини тилайман. Gazeta.uz сени жуда яхши кўрамиз. Қариганимиздаям сени ўқишни истаймиз😊🙏

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентнинг раҳбарлар офисларидан чиқиб, одамлар орасида юриши, муаммоларни шахсан ўрганиши борасидаги талабларини ўзини ҳурмат қилган ва келажаги бор кадрлар бажариб келмоқда. Жамшид ака Абдусаломов яқинда Вазирлар Маҳкамасидан Туризм қўмитасига ўтди.

Ёш ва ғайратга тўла мутахассис. Янги биринчи ўринбосар туристлар оқими бошланадиган Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга бориб, у ердаги ҳолат билан шахсан танишди. Раҳбарлар жазирамада муздек хонасида ўтирмай одамлар орасида юргани фақат ва фақат жамиятимиз, давлатимиз фойдасига.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган — Олий суд

Дахшат!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Навбатдаги виждонли Ички ишлар ходими

Бухорода бир аёл 3-5 кунлик чақалоғини яшил рангли пакетда кўчага ташлаб кетган. Қоракўл ички ишлар бўлими ходимлари Шаҳзод Саидов ва Ҳабиб Абдураҳмоновлар шу ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган бўлган. Бола йиғисидан уни топиб олишган. Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва унинг ҳаёти сақланиб қолинган. Мана шундай виждонли ходимларимиз кўпайсин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давактивнинг фойда кўриб ишлаётган давлат компаниялари тўғрисидаги маълумотлари сўроқ остига олиниши керак

Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. Бир қарашда ҳаммаси жойидагидек, умумий олганда гўёки давлат назоратидаги компаниялар фойда ҳажмини ошириб келишмоқда. Лекин аслида асло ундай эмас.

Чунки Давактив фойда ва зарар миқдорларини бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича эълон қилган. Юмшоқ қилиб айтганда миллий стандартлар асосида исталган зарар кўраётган корхонани маълум муддатгача фойда кўраётган қилиб кўрсатиш мумкин. Реалликда бу кўрсаткичлар чиройли рақамлардан бошқа ҳеч нимани англатмайди, шунинг учун нормал кредитор, нормал инвестор, нормал ҳамкор доим халқаро стандартлар (IFRS) бўйича ҳисобот талаб қилади.

Биттагина мисол, рўйхатда 15- ўринда кўрсатилган Қишлоқ қурилиш банк 437,5 млрд.сўм фойда колган дея қайд этилган. Миллий стандартлар асосида тузилган ва очиқ платформага жойлаштирилган ҳисоботга кўра Қишлоқ қурилиш банки 2022 йилда 437,5 млрд.сўм фойда кўрсатган. Лекин аудитор тасдиғидан ўтган ва халқаро стандартлар бўйича тузилган ҳисоботга кўра, Қишлоқ қурилиш банк 2022 йилни 202,0 млрд.сўм зарар билан якунлаган. Мана шу рақам мавжуд реалликни акс эттиради.

Инобатга олиш керакки, гап ўзи Қишлоқ қурилиш банкда эмас (бошқа давлат банклари ва корхоналарида ҳам деярли шу аҳвол). Чунки улар аксар операцион йўқотишларни акс эттирмайди, харажатларни яширади ёки тан олмайди. Банклар мисолида ёлғонлар, айниқса 9- стандартда яққол кўриниб қолади (NPL давлат банкларида каррасига юқори, буни Марказий банк ҳам, банкларнинг эгаси ҳукумат ҳам билади).

Эътибор беринг, рўйхатда энг кўп фойда олган НКМК, ОКМК ва Миллий банк халқаро стандартлар бўйича молиявий натижаларини эълон қилмаган. Бу бошқа Ўз деб бошланадиган монополистларга ҳам тааллуқли.

Зарар кўриш бўйича рекордчи триллиончилар Ўзбекистон миллий электр тармоқлари, Uzgastrade, Ўзтрансгаз, Ўзбекистон темир йўллари кўрган зарари Давактив эълон қилганидан анча кўп бўлиши мумкин. Уларнинг биронтаси халқаро стандартлар бўйича молиявий натижаларини эълон қилмаган.

Президент қарорига кўра, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиши ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаши белгиланган.

Давактив эса давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаши керак.

Лекин Давактив учун Президент қарорини бажаришдан кўра, чиройли чизилган рақамларни кўз-кўз қилиши осонроқ. Ким текширади? Ким солиштиради? Кимга керак?

Давлат назоратидаги компаниялар Халқаро стандартлар бўйича ҳисобот тайёрлаш ва очиқлашга оид бу талабларни бажариши тугул, айримлари ҳатто ижод намунаси бўлган ва росмана чизиладиган миллий ҳисоботларни ҳам бериш вазифасига кўндалангига қўйиб қўйган

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тадбиркор давлат хизматига ўтса, тадбиркорларга наф бўладими?

Бугун Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар ва мансабдорларни йиғиб, очиқ мулоқот ташкил қилди. Учрашув темир йўл ва божхона соҳасидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ўтказилди. Божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбар ходимларига тадбиркорлар саволларни ёғдириб ташлашди.

ССП деса кўз олдимга судда иши кўрилаётган тадбиркорга бож масаласида текинлиги тарафдан туриб берадиган ташкилот келарди. Бугун шу стереотипим анчайин парчаланди. ССП давлат ва бизнесменлар учун очиқ платформа бўлишга ҳаракат қиляпти. Тизимли муаммолари бўлса, уларни жамлаб, юқорига етказишда жонбозлик кўрсатяпти. Мана шу функцияни асосий вазифаси сифатида кўрсатмоқда. Темирйўлчиларга собиқ тадбиркор — Ҳикматилла Раҳметов раҳбарнинг биринчи муовини в.б. бўлиб келгани сабабли биринчи марта бизнесга юз тутишди-ёв. Умрида эшитмаган муаммоларни ўзи учун "кашф" қилди деб айтоламан. Энди уларни саралаб, энг муҳимларини биринчи навбатда ҳал қилинса яхши бўларди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Humans янги «Супер Ноль» тарифини ишга тушуряпти. Тариф ўз ичига Телеграмга кунига 33 Мб ва Humans тармоғидаги рақамларга қўнғироқлар учун кунига 20 дақиқани олади — ҳар куни мутлақо текин.

Владимир Добрынин, Humans Group бош директори ва асосчиси бу ҳақида шундай дейди:

«Биз Humansда мулоқот қилиш табиий экан, алоқада бўлиб туришга ҳеч қандай сарф-харажат қилинмаслик ҳам табиий деб ҳисоблаймиз. Шу боис, биз янги ноёб «Супер Ноль» тарифини ишга тушурдик. Энг яқин инсонларимиз доимо ёнимизда — бир қўнғироқ, бир хабар, бир юборилган фотосурат ёки табассум белгиси (смаилик) масофасида бўлишлари керак. Доимо алоқада бўлишга ва бир биримизга ғамхўрлик қилишга ёрдам берамиз. Humans бу инсонлар ҳақида, мулоқот эркинлиги ҳақидадир».

Бу кўпчиликка керак эканлигига ишончим комил!

👉 Уланиш бўйича йўриқнома ҳаволада келтирилган

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Биринчи ярим йилликдаги давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ошиб кетган

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида давлат бюджети даромадлари қарийб 100 трлн сўмни, бюджет харажатлари эса 129 трлн сўмни ташкил этган. Бу маълумотларни эълон қилган иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз нутқида “дефицит” сўзини ишлатмади. У кескин ошган тақчилликни қоплаш манбалари ҳақида ҳам сўз очмади.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Интернетда маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланган айрим мигрантларимизни ҳар хил сабаблар билан рус милицияси қўлга олаётгани ҳақида эшитиб қоляпман. Бу хабарлар қанчалик асосли? Улар кейинроқ урушга мажбурлаб жалб қилинмайдими? Ўзбекистон ТИВ қирғизлардек фуқаролари ҳимояси учун Кремлга нота юбормадими? Бу борада саволларим ўзи кўп эди.

Энди бу хабарни қаранг: Путин қайтмоқчи эмас. У июль ойида рекорд даражада махфий фармонлар имзолади. Махфий фармонларнинг максимал сони 27-31 июль кунлари қайд этилгани қизиқ. Улар сафарбарликка тайёргарлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунчаки дахшат, айниқса уруш вақти шу ишлар бўлаётгани.

Энди нима бўларкин? Махфий фармонлари ичида мигрантларни қандайдир йўллар билан урушга жалб қилиш йўллари йўқмикин? Мигрантларимизга тавсиям, имкон қадар ўзингизни эҳтиёт қилинг. Урушга боришни кескин рад қилинг. Бошқа бирор гап айтишгаям ҳайронман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун тил ўрганиш аллақачон замон талабига айланиб улгурди. Ўқишда, ишда, умуман кундалик ҳаётимизда бунга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса, янги билимларни олиш учун ҳам тил билиш шарт бўлиб қолди.

Аввалроқ 10дан ортиқ хорижий тилларни энг профессионал устозлар нолдан бошлаб мутлақо бепулга ўргатадиган “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ҳақида ёзгандим. Эндиликда лойиҳа “IBRAT Academy” иловасини тақдим этибди.

Тил ўрганишда энди бепул видеодарслар билан чекланиб қолмай, иловадан ҳам фойдаланиб тилларни янада мустаҳкам ўрганиш мумкин. Илова ҳам мутлақо бепул ишлайди, ҳатто интернет ўчиқ бўлса ҳам ишлайди.

Илова тақдимоти: https://youtu.be/SgudttNC2bk

Иловани юклаш: Android | iOS

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дарёлар яқинидан ўтсам, шағалчилар қазиб ташлаганига кўзим тушади. Шу даражадаки, ноқонуний ковлашлар дарё оқимига таъсир қилиши, қирғоқ ўпирилиб тушиши ва шу каби салбий ҳолатлар ҳам йўқмас. Бугун Сенатда айнан шу масала кўтарилди, Раис Ҳукуматни танқид қилди:

"Айтиш керакки, парламент сўрови доирасидаги ишлар ҳолати кутилганидек эмас.
Оғир аҳволдаги Чирчиқ, Зарафшон, Оқдарё, Қашқадарё, Сангзор ва Қорадарё дарёларидан саноат миқёсида қум-шағал қазиб олишга мораторий эълон қилиш масаласи эътиборсиз қолдирилганини қандай тушуниш мумкин?!

Ҳудудларда қум-шағални фақат дарёдан олавермасдан бошқа жойларда, жумладан тоғли ҳудудларда алоҳида саноат зоналарини ташкил этиш масаласи ҳам очиқ қолган.

Буларнинг барчаси алоҳида бир вазирлик ёки ҳокимлик томонидан эмас, балки кенгроқ даражада ҳал қилиниши керак бўлган масалалар. Ўзи умуман, парламент сўрови муайян муаммога нисбатан давлат органини, унинг мансабдор шахсини нуқтаи назарини билиш учун юборилади.

Лекин, тақдим этилган маълумотлар ушбу йўналишдаги асослантирилган, аниқ нуқтаи назарини билиш имконини бермаяпти. Агар мораторий эълон қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, алоҳида саноат зоналари ташкил этиш қийин бўлса ёки сўровда кўтарилган бошқа муаммоларни ҳал қилишда реал қийинчиликлар бўлса, Ҳукумат буларни асослаб, очиқ айтиши, муқобил механизмлар устида бош қотириши керак эмасми?!

Парламент сўровида кўтарилган масалаларни алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш орқали эмас, балки қандайдир идоралараро ҳужжатлар билан ҳал қилишга уринишни-ку мутлақо тушуниб бўлмайди!" — дейди Танзила Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат бугун ҳам ялпи мажлисини тўғридан-тўғри эфирда давом эттиради.

🎥Ютюб

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал