“Бешинчи қаватга чиққанидан сўнг жаноб Ҳидоятовнинг тили калимага келмай қолди” — Зоир Мирзаев
“Чирчиқ шаҳрида уйларни сотишда коррупцион схема ишлаяпти. ‘Откат’ оляпти, ‘шапка’ оляпти, иккита одам бошқаряпти. Сизларнинг буни очгиларинг келмаяпти, вилоятдан туриб очиб беришимизни кутяпсизлар. Одамларда Чирчиқда тўғридан тўғри уйни сотиб олиш мумкин деган ишонч йўқолган. Қурилиш ташкилотига мана бу домни битказдингми деган сўров йўқ. Жаноб ҳоким мени 85-90 фоизи тайёр деб бир уйга олиб кирди, 50 фоиз ҳам тайёр эмас экан. Бешинчи қаватга чиққанидан сўнг жаноб Ҳидоятовнинг тили калимага келмай қолди. Алдолмади ўзи ҳам. Бешинчи қаватга ўзи ҳам биринчи марта чиқиб тургани сезилиб қолди”, — дейди Зоир Мирзаев.
Daryo.uz
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон Футбол ассоциациясида юрист бўлиб ишлаган, ҳозирда мустақил иш олиб бораётган футбол юристи бўлган дўстим Дилшод Норқобилов билан суҳбатлашдик. Кўп мен тушунмаган футбол қоидаларини тушунтириб берди.
Подкастда:
⚽️ бизда ёш кичрайтиришлар қандай фош қилингани,
⚽️ Трансферлар қоидалари ва Месси нега Барсага ўтолмаслиги,
⚽️ Букмекерлар футболни ривожлантириши,
⚽️ Куперга нега "отти калласидек" пул берилгани,
⚽️ Клублар нега ҳокимлар қўлига қараб қолгани,
⚽️ Бизда ҳам бўлган футболдаги суд низолари,
футболчилар қандай солиқдан қочиши ва бошқа шу каби масалалар тушунтирилган.
📹Видео👉 https://youtu.be/Nhik7MBzix8
👉 @bahodirahmedoff👈
❗️ Солиқ ва божхона хизматларидан кенг фойдаланиш мақсадида Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳамкор тадбиркор” платформасини ишга туширди. Портал орқали ҳужжат топшириб, хизматлардан осон ва қулай усулда фойдаланиш имконига эгасиз.
Аввалроқ “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида айрим тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайдиган бўлганди.
Бундан ташқари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни камида бир йил давомида иш билан таъминлаган тадбиркорларга (улар жами ишчилар сонининг камида 20% ташкил этганда) турли миқдорда солиқ имтиёзлари тақдим этилади.
Имтиёзлар бериляптими, албатта улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. 😉
“Ҳамкор тадбиркор” платформаси учун ҳавола: https://my.chamber.uz/
Зафар ака, прокурорлар масаласида сиз тилга олган "Фаренгейт бўйича 451" асари қандай асар? Қандай мазмунда ёзилган? Ўзбекчаси борми? Қаердан олсак бўлади, деб обуначилар сўрашибди.
Рэй Брэдберининг ушбу асари asaxiy.uz'да ўзбекчада мавжуд. Асар илмий-фантастик жанрда ёзилган. Яқин келажакдаги тақиқлар даври башорат қилинган. Тоталитаризм нималарга олиб келиши очиқлаб берилган. Асарни ўқиш жараёнида нима учун асар фаренгейт бўйича 451 деб номланганини ҳам тушунасиз. Жуда қизиқарли асар. Ўқишни тавсия қиламан.
📚Шу ердан сотиб олинг👉 https://asaxiy.uz/product/rei-bredberi-farengeit-buiicha-451-predzakaz
@Zafarbek_Solijonov
"Сирдарё садоси" ёзмоқда:
Боёвут туманининг Гулистон шаҳарга туташ "Янги авлод" маҳалласида 6-4-2 сотихли ҳовли уйлар қурилган. Шаҳарга яқин бўлганлиги боис, айрим коммунал хизматлари Гулистон шаҳри билан боғлиқ, айримлари эса Боёвут туманига қарашли. Мисол учун "Тез ёрдам" чақириб телефон қилсангиз тумандагилар келишади, "Свет" билан боғлиқ муаммога шаҳар, "Газ" билан боғлиқ муаммога туман, "Интернет"га шаҳар, "Сув"га туман...
Такрорий #мурожаат йўллашларича, ушбу маҳаллага "Тоза ҳудуд" вакиллари камнамо қатнаб қолишган. Қайта-қайта қўнғироқ қиласиз: шаҳарга ва туманга. Доимгидек улар юзага келган вазиятни қандайдир техник ҳолатлар билан изоҳлашади, тўғри тушунтириш ишларини олиб боришади. Уйлар атрофида эса тўпланиб қолган чиқиндилар дайди итлар маконига айланмоқда. Ушбу муаммолар бартараф этилишига Гулистон шаҳар ёки Боёвут тумани ҳокимлигининг масъуллари эътиборларини қаратишларини, ҳудуддаги коммунал соҳа билан боғлиқ муаммолар устидан қатъий назорат ўрнатилишини сўраб қоламиз!
👉 @Zafarbek_Solijonov
5−13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида ўтаётган 64-Халқаро математика олимпиадасида (ИМО) 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Ғолиблар энди 66 миллион сўмдан, устозлари эса 49,5 миллион сўмдан олади. Ушбу олимпиадада дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этмоқда.
Шахсан мен учун мана шу бронзалар қадри жуда баланд. Дунёни ақл бошқараётган вақтда бу бронза куни келиб яна натижа беради. Улар нафақт ҳозирдан оиласига маблағ олиб келишди, балки устозиниям бойитди. Энди қолган ўқувчи ва ўқитувчилар ҳам улардан мотивация олиши керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мавжуда Мирзаевага қўйилгани айтилаётган "таносил ёки оитс/оив касаллигини тарқатиш" моддаси масаласида хулосага шошмаслик керак. Бошқа исмдаги аёлларнинг ушбу моддага алоқаси бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси судда аниқланади. Унгача ҳамма айбсиз, шошмаслик керак — презумпция.
Таҳминимча, ушбу модда қўшилганига қараганда суд жараёнлари ёпиқ кўрилиши эҳтимоли жуда катта. Ушбу кейсда менга энг қизиқ туюлган жойи — амалдаги Андижон шаҳар ҳокими ва собиқ вазирлар. Улар қайси моддаларга алоқадор?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президентга шу йил февралда Сингапурни ривожлантириш учун "иккинчи йўл"ни танлаб қўйган Ли Куан Юнинг китобини совға қилишганакан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шавкат Мирзиёев сайловда 87,05% овоз билан ғалаба қозонди
МСК душанба куни президент сайловининг дастлабки натижаларига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87,05% овоз олганини маълум қилди. Суратда бошқа номзодларнинг тўплаган овозини кўришингиз мумкин.
МСК раиси Зайниддин Низомходжаев Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/10/results/?utm_source=push&utm_medium=telegram
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз берувчиларнинг иштироки тўғрисида ахборот
✔️ Соат 15:00 ҳолатига овоз берганлар сони
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик ҳожиларнинг овоз бериш жараёни бошланди
Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз бермоқда.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун ушбу меҳмонхонада овоз бериш пункти ташкил этилди.
Зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, «Qumbız awıl» МФЙ, «Dárbent» кўчасидаги 26-мактаб биносида жойлашган 83-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловига овоз бериш жараёни
👉 @Zafarbek_Solijonov
Хитойдаги элчихонамиз ҳам сиёсий тадбирда фаол қатнашмоқда. Ватандошларимиз учун 49 сайлов участкаси ташкил қилинган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эрдоған ва Зеленский учрашди. Кўп қутбли сиёсат олиб бораётган бугунги Туркия ҳозиргача Украинага моддий ва ҳарбий кўмагини бериб келди. "Айиқ"нинг иштаҳаси янада очилиб кетмаслигидан турк дўстларимиз ҳам манфаатдор. Шу ва бошқа сабаблар билан расмий Анқара Киевни қарши ҳужумидан аввал энди ҳам рад қилмаса керак. Босқинчилик урушида Украинага осон бўлмаётганини кўрсатадиган фотони ҳам юклаб қўйяпман. Ҳозиргача украинлар босқинчининг қанчасини йўқ қилди?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳалиги куни Фарғонанинг Еттибулоғи йўлида йўлдан ўтишни бошлаётган типратиканга "аваренкам"ни ёқиб йўл бердим. Орқамдаги учта машина ҳам кутди. Ўша вақти ўзимни шунақанги қудратли, ўзимга ишончли ҳис қилдим, буни тасвирлолмайман. Табиатимизни севайлик, асрайлик.
👉 @Zafarbek_Solijonov
18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
➖Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
➖Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
➖Ер ости кон ишчиси;
➖Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
➖Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
➖Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
➖Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
➖Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
➖Газ тақсимлаш станцияси оператори;
➖Тиббий препаратларни дозаловчи;
➖Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
➖Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
➖Гипсни қиздирувчи;
➖Асфальтбетончи;
➖Новвой;
➖Хамир қорувчи;
➖Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
➖Музқаймоқ тайёрловчи;
➖Наққош;
➖Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
➖Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
Манба: ЎзА
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кеча Kun.uz'да асфальтлаш нархи масаласида яхши материал чиқди. 1 км йўл бизда 950 минг долларга тушиши айтилади. Японияда қанча билмадим-ку, аммо уларда асфалтьлаш жараёни ҳам меҳр билан бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бандихон прокурори фермерни сўкди ва интизомий жавобгарликка тортилди. Эндиликда фермер истаса, прокурорни судга бериб, моддий ва маънавий зарар ҳам ундириши мумкин. Бироқ секторидаги фермерни урушган прокурор иши илдизига эътибор қаратмаяпмиз. Эски постим:
Конституциядаги маъмурий бўлинишга истисно тарзда оғзаки сектор тизими ҳам жорий қилинди. Прокуратура шундан бери асосий фаолиятидан оғимоқда. 21 йил аввал қабул қилинган ҳужжати эса эскирган, аммо амалда. Прокурорлар ҳақида айрим хабарларни кўрсам кулгим келади: ун тарқатди, буғдойда, пахта теримида, фалончини хабар олди ва бошқалар.
Прокуратурани сектор тизимидан чиқариш керак. Қонун ижросини таъминлаши ва жиноятчиликка қарши курашиши, олдини олиши керак бўлган прокурорлар такрорланувчи ижтимоий функцияларни бажариш билан банд. "Оқсоқол қани? Қийналган оилага кийим тарқатяпти. Прокурор қаерда? У ҳам ҳудди шу иш билан қўшни маҳаллада". Кулгулими? Маҳаллий "диктаторчалар" бўлган ҳокимларга бўйсунишлари эса ёзилмаган қонун. Улар бир вақтлари бу ишлар учун ўқимаган. Оёғи ердан узилган мансабдорларни рамкага солувчи куч бўлиши зарур, прокуратура.
Фаренгейт бўйича 451 асарида Кларисса касби ўт ўчирувчи бўлган Монтэгга "ростан ҳам бир вақтлари сизларнинг асосий ишингиз ўт ўчириш бўлганми?" дея савол беради. Ғалатими? Чунки юқорининг топшириғи билан китобларга ўт қўйишга ўтган ўт ўчирувчилар асосий иши - ўт ўчиришни унутишганди. Прокуратуранинг янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини тезлаштириб қабул қилмасак, уларни ўз вазифаларини бажаришга йўналтирмасак, прокурорлар ҳам аслиятини унутишни бошлайди. Ишонаверинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
📚 Абитуриентлар учун навбатдаги қулайлик!
Энди Men talaba платформасида бир маротаба профил шакллантирган ҳолда нодавлат ҳамда хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларига ҳужжат топширишингиз мумкин. Шу тариқа, алоҳида ариза тўлдириш билан боғлиқ қийинчиликлардан халос бўласиз.
Mentalaba.uz платформаси орқали нафақат барча давлат олийгоҳлари ҳақидаги маълумотлар, балки уларнинг йўналишларидаги квоталар ва кириш баллари билан ҳам танишишингиз мумкин.
Mentalaba.uz абитуриентларга илм олиш йўллари ва имкониятларини кўрсатган ҳолда уларга қарор қабул қилишда кўмаклашади. Бундан ташқари, Men talaba талабага айланган абитуриентларга 100 та ноутбукдан бирини ютиб олиш имконини тақдим этмоқда.
Sayt | Telegram | Telegram bot | InstagramРеклама
Юрист сифатида "Kompromatuz иши" юзасидан яна бир-икки фикр бермоқчиман. Қонунларга кўра, давлат сири ва жинсий жиноятлар билан боғлиқ ишлар судда ёпиқ тарзда кўрилади. Тергов органининг у ҳақдаги маълумотлари Олий суд базасига киритилмайди, одатда. Қолган ҳолатларда тергов органи қандай маълумот берган бўлса, аслича, давлатнинг ошкоралик талаби билан Олий суд базасига жойланади ва муҳим жойи — бу якуний хулосамас. Ҳаммаси суд терговида аниқ бўлади. Қўйилган моддалар тўлиғича ёки қисман олиб ташланиши ёки бўлмаса, бошқа жиноятлар таркиби ҳам аниқланилиши мумкин. Унгача хулосага шошмаслик керак.
Яна жиноят процессуал кодексига кўра, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотларни ошкор қилмаслик мақсадида ҳамда жабрланувчининг, гувоҳнинг ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг, худди шунингдек, улар оила аъзоларининг ёки яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш тақозо этилган ҳолларда бошқа ишларни суд ажрими билан ёпиқ суд мажлисида кўришга йўл қўйилади.
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш барча процессуал қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ишни ёпиқ мажлисда кўриш тўғрисидаги суднинг ажрими буткул муҳокамага нисбатан ёки унинг алоҳида қисмларига нисбатан чиқарилиши мумкин. Бу ажрим суд мажлисига йиғилганларга тааллуқли бўлиб, жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Хулоса қилсак, Мирзаевага қўйилган модда жинсий эркинликка қарши жиноятлар таркибига кирмайди. Мирзаева ишда айнан ўзи иштирокчими, бу ҳам ҳозирча номаълум. Таносил ёки ОИТС/ОИВни тарқатиш жинояти ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар рўйхатига киради. Шу сабаб тергов органининг ушбу маълумотини Олий суд шундайлигича жойлаган. Суд очиқ ёки ёпиқ кўрилишиям судьяга боғлиқ. Етарли асослар топилса, ажрим билан юқорида мен кўрсатган асослардан бири билан иш ёпиқ кўрилишиям мумкин.
Унгача хулосага шошмай, бир-биримизга аччиқ қилмай, вазиятни баттар чигаллаштирмай, суд жараёнларини кутганимиз — энг маъқули. Очиқ судга эришиш биз учун энг яхшиси. Унгача кимнидир айблаб ташлашдан ҳар қандай ҳолатда ҳам тийилган маъқул.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Kompromatuz иши" доирасида ушбу маълумот тарқатилмоқда. Жабрлангани айтилаётган дарёуз мухбири Отабек Қўлдошев билан боғландим. Улар ушбу маълумот ёлғон эканини айтди.
Шунингдек у ўз каналида: “Компроматўзб иши” доирасидаги суд 18 июль куни бўлиб ўтиши бўйича жабрланувчилар рўйхати эълон қилинди. Бироқ мени ҳам бу рўйхатга киритишгани хато. Мен бу журналистларнинг ҳеч биридан жабрланмаганман. Емаган айбловларга мени аралаштирманг😄 — деб ёзмоқда. Ёки ҳудди шу номда бошқа шахс борми?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мирзиёев ўнлаб ҳокимларни ишдан олди. Уларнинг фаолиятини Бош прокуратура ўрганадиган бўлмоқда. Шу ўринда эски гапни қайтаришнинг айни вақти деб ўйлайман. Ҳокимларни тезроқ Кенгаш раислигидан олиб, унга ҳисобдорлигини ошириш керак. Янги қомус ишлаб чиқилишида бу "фишка" билан роса мақтанилди. Ижросини ҳаммамиз кутиб қолдик.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида соат 20:00 да овоз бериш якунланди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига, 13 млн 459 минг 677 нафар фуқаро ёки умумий овоз берувчиларнинг 69,85 фоизи сайловда овоз берди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Алоқабанк ҳам бугунги муҳим сиёсий жараёнга ўзгача ёндашибди. Банкнинг Zoomrad иловаси сайловга бағишланган дизайнини тақдим этибди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шавкат Мирзиёев ҳам оиласи билан сайловда ўз овозини берди.
#ЎзЛиДеП
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатимиз раиси Танзила Норбоева ҳам невараси билан бориб, ўз овозини берди. "Фарзандларимизнинг эртанги куни учун бугун ўз овозимни бердим", - дейди Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Москвада ватандошларимиз овоз бериш жараёнларида қатнашмоқда. Ўша гап, уйда ўтирсангиз ҳам вақт ўтади. Сайловга боринг ва сиёсий фаол эканингизни намойиш қилинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мақсадли якун...
Тошкентда 3-7 июль кунлари ўтказилган "Янги Ўзбекистон: тараққиёт, иннивация ва маърифат" халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги якунланди.
60 дан ортиқ хорижий мамлакатдан келган экспертларни жамлаган ушбу ҳафталик тантанали равишба якунланди. Ҳафталик охирида модалар намойиши бўлиб ўтди, шунингдек, экспертларнинг фикрлари эшитилди.
Бир ҳафта давомида мутасаддилар ва хорижий меҳмонлар иштирокида ўтган турли соҳаларга оид давра суҳбатларида турли йўналишлар бўйича ажойиб таклиф ва маслаҳатлар берилди — тажриба алмашилди. Мана шу тадбирнинг асосий мақсадларидан бири эди.
👉 @Zafarbek_Solijonov