zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Одамлар ақлий меҳнати билан қанчалар кўп пул топади. Бу ҳолат ўзимиздаям бўлади. Масалан Андижонда фермер хўжалиги тутнинг янги навини яратиб, икки ярим миллион доллар ишлаб топди. Ишониш қийин-а? Лекин бу рост.

Қўштирноқ подкастимизнинг навбатдаги сонида айнан шу хусусида — интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича суҳбат уюштирилган. Ўртага анча долзарб саволлар ташланган. Ақлий озуқа кўриш учун ҳам видеони кўринг.

Видео шу ерда🎥👉 https://youtu.be/Kft0V2r_YJg

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шавкат Мирзиёев: Биргина Тошкент вилоятидаги жами 5 мингга яқин кўп қаватли уйларнинг ярми бундан 50 йилдан олдин қурилган. Шу боис, йил якунигача ушбу уйларнинг жорий ҳолати, жумладан зилзилага чидамли эканлиги тўлиқ ўрганилади.

ЛиДеП номзоди жуда тўғри масалани кўтарган. Туркиядан сабоқ деб тушундим. Эртага қандайдир бахтсиз ҳодиса сабаб катта йўқотишга учрагандан кўра шуниси энг тўғри йўл. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев эса айни вақтда ҳокимлик имижига ишлаётган кам сонли ҳокимлардан. Зойир ака эндиликда бу ишларнинг қонуний тарафини назорат қилса етади. Шунда Мирзиёев сайловда ютса ва бу ишлар ижроси таъминланса, давлатимиз имижига ҳам путур етмайди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сайловда уйда ўтирмаслик керак. Ҳар биримиз унда қатнашиб, ўз позициямизни билдирайлик. Ҳар биримизда сиёсий фаоллик бўлсагина ўзимиз истаган жамиятни қура оламиз. Уйда ётсангиз ҳам, бориб ўз номзодингизга овоз берсангиз ҳам вақт ўтади. Бироқ иккинчисида ўз келажагингизга бефарқ бўлмаган бўласиз. Тошкент ёшлари яхши челлендж қилишибди. Менга ёқди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хонадонингизга қулай нархларда эга бўлинг!

⚡️Юнусобод туманига чегарадош бўлган ҳудудда қад ростлаётган «Ocean» лойиҳасидаги 2 хонали хонадонга бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини фоизсиз муддатли тўлов асосида ойига 7,2 млн сўмдан тўлаб боринг.

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун;
☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 хonsaroy.uz

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зафар ака айрим чекларимизга кэшбэк берилмаяпти, нега деб сўрамоқда. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида номли Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати бор. Унга кўра:

🔻берилган кундан бошлаб ўн календарь кун ўтган чеклар;
🔻аввал рўйхатдан ўтказилган ёки сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми қайтарилган чеклар;
🔻автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
🔻шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари;
🔻жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилмайди.

Менимча, қолгани ўтяпти. Ўтмаса менга ёзинглар. Манзилига етказамиз. Ўзим ҳам кэшбэк йиғаман. Фақат у пул хотиннинг шахсий фондига кетади😁

#lawyer_time

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2 дақиқа учун 250 миллион

Халқаро фестиваллар дирекцияси Сирдарёда ўтказилган бахшичилик фестивалида 120 секундлик салют учун 250 миллион сўм сарфлаган. Дирекция раҳбари Ўзбекконцерт собиқ директори Одил Қаххоров ҳисобланиб, у Маданият вазирлиги ҳузурида ташкил этилган.

#Маданият_ва_туризм_вазирлиги

👉 @
Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

— Не устали?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай даражада деб сўрашса шундай жавоб бериш мумкин:

Қайсидир ташкилот журналистларини йиғиб олиб, "Ўзбекистонда сўз эркинлиги юқори даражада" деб ролик тайёрласа, кимдир "ёлғон, ҳали журналистга босим учун жавобгарлик масаласи белгиланмаган, ижро вакиллари фаолиятига аралашганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланган ҳатто, ўзингизни алдаманг" деб гапирган инсонга босим бўладиган даражада деб жавоб бериш мумкин.

Эртага журналистлар журналистга босим учун жавобгарлик белгиланмаган юртда юқори кайфият билан байрамини ўтказади)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Зафар ака ўзимиздаги янгилик, воқеалар ҳақида ҳам ёзиб туринг дейишмоқда. Шу сабаб яқин вақт давомида ўзимизда вазирлик, қўмита, агентлик, вилоят ҳокимликлари ва бошқа давлат идоралари, давлат банклари нималар харид қилмоқда, давлат дастурлари ижросини таъминлашмоқдами ёки йўқ деб саволларга навбати билан тўхталмоқчиман.

Давлат активларини бошқариш агентлигини айни вақтда Акмал Ортиқов бошқармоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғридан-тўғри шартномалар билан ишлаб туради. Масалан биргина "KPMG VALUATION AND CONSULTING" МЧЖ билан йил бошидан буён бош офис хизмати, корхоналарни бошқариш соҳасидаги маслаҳатлар хизматлари учун 2 миллиард 219 миллион сўм, 3 миллиард 399 миллион сўм, 647 миллион сўм, 649 миллион сўм, 2 миллиард 749 миллион сўм, 14 миллиард 406 миллион сўм, 5 миллиард 419 миллион сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузган.

Давлат дастури ижроси масаласида ҳам саволларимиз бор. 2023 йил давлат дастурида шу йил апрелигача давлат иштирокидаги корхоналар, хўжалик фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ва давлат кўчмас мулк объектларини давлатда сақлаб қолиш мезонларидан келиб чиқиб «сот ёки тушунтир» тамойили асосида давлат иштирокидаги корхоналар сонини кескин қисқартириш ҳамда камида мингта давлат активларини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди.

Ижрочи сифатида Давлат активларини бошқариш агентлиги белгиланганди. Ушбу банд ижроси нима бўлди? Умуман агентлик 2022 йил давлат дастури ижроси (бу масалада ҳам саволларимиз бор) ва бошқалар тўғрисида матбуот анжумани ўтказса бўларди. Саволларимиз ҳам йиғилиб қолди. Ортиқов қачон охирги марта очиқ матбуот анжумани ўтказгани ҳам эсимда йўғакан. Юқоридаги масалалар бўйича эса агентликдан муносабат кутиб қоламиз.

#давлат_активларини_бошқариш_агентлиги

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Пригожин Ростовдан қаҳрамонларча чиқиб кетмоқда. У нафақат сиёсий элитани қўрқита олди, балки рус халқи кучлиларга эргашиши ва Путиннинг анчайин кучсизланганини кўрсатиб берди. Бу эса амалдагиларни кўпроқ ўйлантиради.

P.S. Путин Пригожин босқини вақти маълум вақтга иккинчи одам бўлиб қолди. Бу эса диктатура учун чинакам шармандалик😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Менимча Пригожинга Шойгу ва Герасимовнинг ишдан олиниши, урушни давом эттириши мумкинлиги ваъда қилинди. Бироқ ҳолат шундай бўлса, Пригожин барибир тез орада трибуналга тортилиши мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Воронеж атрофида портлаш овозлари эшитилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эрдоғаннинг Путиндан устун тарафлари кўп, автократ сифатида. У бошқарувга қандайдир ташқи ёки ички душман хавф солишни бошласа, аҳолисини кўчага чиқартира олган (ҳозир билмадим). Эрдоғаннинг видеочақирувидан кейин танкларга қарши чиққан турклар воқеаси эсингиздами? Ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган минглаган ҳарбийлар ўшанда ҳеч нарса қилолмай қолганди, халқ олдида?

Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат аҳолисида ватанпарварлик ва бефарқ бўлмаслик хусусиятларини ривожлантиравериши керак. Бугунги Кремлнинг бошига тушган иложсизлик бошқа автократларнинг ҳам бошига тушмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Агарда ҳозир Путин саройидан чиқиб, "олға халқим, душман" деса, рус халқи супермаркетга шошади холос. Бу эса ҳақиқат.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар уруш, инқилоб, ағдарилиш шуни кўрсатадики, халқ яна ўзи билан ўзи қолаверади. Мен миллатим учун ўламан, жоним фидо деганлар кемани биринчи тарк этади. Путин элитаси Москвани секин-аста тарк этаётгани тарихий ҳақиқатни яна исботламоқда. Вазият шундай давом этса, рус ерларидаги озодлик ҳаракати, миллатчилари ҳам тез орада жонланиб қолса керак.

Вагнерчилар эса ҳар дақиқада Москвага яқинлашмоқда. Вагнерчилар таркибида 25 минг атрофида жангчи украин ерларида курашаётганди. Бироқ Путин уларни менсимади, нутқларида уларни тилга олмади. Беэътибор бўлиб, уларни менсимасликка ҳаракат қилди. Энди эса унинг миясида биргина савол — нима бўлади?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тезлик 60 га тушиши тўғрими?🛑

Яқинда юртимизда автомобил ҳаракатланиш тезлиги пасайтирилди.

Бу каби қарорлар нима учун керак? Улар бизга қандай фойда беради?

Эксперт-урбанист Искандар Солиев жавоб берди.

Жавобни тўлиқ билиш учун 👉🏻https://youtu.be/2TH5mKYmBsg

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сўнгги пайтларда телеграмда ҳам кучли юрист ва адвокатларнинг каналлари кўпаймоқда, адвокатура тизими ҳам жадал ривожланяпти. Бугун сизларга ана шундай топ адвокатлардан бири ✅@advokat_Abdullayev акамнинг каналини тавсия қиламан.

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Республикамизда бўлаётган энг актуал суд жараёнлари, уларга мутахассис сифатида фикрлари билан ўртоқлашади. Бундан ташқари, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб борилади.

Нафақат юридик соҳада таълим олаётган талабалар, балки ҳар бир ҳуқуқий фаол фуқарога реал кейслар билан ишловчи адвокатларнинг контентлари қизиқ бўлиши аниқ.

Каналга уланиш👉  📱 @advokat_Abdullayev

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Литвада 2000дан ортиқ ўзбекистонлик истиқомат қилмоқда - Eurodas компанияси раҳбари Роман Холенков

Тошкентдаги Эвент Ҳалл марказида ўтаётган халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Литвада жойлашган Eurodas компанияси раҳбари Роман Холенков "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат"  сессиясида нутқ сўзлаб, Литвадаги меҳнат миграцияси ва унда ўзбекистонликларнинг улуши ҳақида гапирди.

— Литвада 3 млн аҳоли бор. 2023 йил бошидаги статистикага қарайдиган бўлсак, Литвада 2000га яқин ўзбек фуқаро истиқомат қилмоқда. 2023 йил февраль-апрель ойлари ҳисобида 2831 киши вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўради. Булар, асосан, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Тожикистон фуқаролари. 2500дан ортиқ рухсатнома асосида уларга иш берилди. Булардан 21 фоизи бизнинг компания томонидан ишга жойлаштирилди. Компаниямиз ишчиларга тўлиқ ижтимоий ҳимоя таъминланган жойдан иш беради. Ишчилар барча тўловдан тўлиқ озод этилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Лепс шунақа ёзибди. Ўзи буларга теккан касал шекилли — ҳаммани "заказчи"га чиқариш. Европа, Америка айбдор ҳаммасига. Ўзим еб қўйдим, босқинчилик урушини оқлаяпман, камига моддий рағбатлантиряпман, ўзбек, қозоқ, қирғиз энди мустақил, ватанпарварлигини намойиш қиляпти, фаоллари тарихни яхши биларкан, халқининг кўзи очилишига хизмат қиляпти демасканда. Кейинги гал келсанг, хафа бўлма, концертингга ўзим тушаман, қолган томошани ўшанда кўрасан, сюрприз. Яхшиси сен ва бошқа кремлпараст босқинчилар, қисиб юр ватанингда, концерт бергани келма.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яхши хабар.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:

“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Танзила Нарбаева олиб борди. Нарбаева амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳада муаммоли масалалар ҳам йўқ эмаслигига тўхталиб ўтди:

– Олдимизда меҳнат муносабатларини халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, қолаверса, гендер тенгликни таъминлаш ва бошқа шу каби масалалар бўйича вазифалар турибди. Тасдиқланган “йўл хариталари”даги вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарур. Ишларимиз қайсидир рақамларни тўғрилаш эмас, балки аниқ натижага йўналтирилган бўлиши лозим. Белгиланган чоралар биринчи навбатда инсон ҳуқуқларини таъминлашга, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, фуқаролар учун хавфсиз, муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган — деди, Комиссия раиси.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Иқтисодчи Бакиро бизнес текшируви кўпайиб бораётгани ҳақида ёзибди. Давлат хизматчилари орасида шундайлар борки, улар ўзларига берилган ваколатни ё нотўғри тушунади, ёки кучи кўпайиб кетадими, тегмаган одамга бориб тегинади.

Тадбиркорлик — сўнгги йилларда Ўзбекистонда энг тез ривожланган соҳа. Эркинлик берилди, тегинилмади, мана ҳозиргача соғлом рақобат асосида соҳа ривожланяпти. Айрим қўли қичиб қолганларнинг қиладиган иши қолмаган шекилли, “текшир-текшир”ларни кўпайтиришибди.

Барака топгурлар, тегинманглар шу тадбиркорларга. Нима ҳалақит беряпти? Блогерларнинг гапини эшитмасанглар, шахсан давлат раҳбарининг бу борадаги позицияси ва гапларини билиб олинг. Инсоф биланда энди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бош прокуратурага кўра, Хоразмда "Damas" ҳайдовчиси ИИБ бошлиғини уриб юборибди. Ҳайдовчига жиноят иши очилган, орган бошлиғининг аҳволи оғир эмиш.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги "Call-center" ишга туширилди

🗳 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" ишга туширилди. 

📞"Call-center" орқали Ўзбекистон Республикаси сайловига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

☎️ "Call-center" рақами: 1200

‼️ 1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча дунё Россиядаги воқеаларни бутун диққати билан кузатди. Воқеалар қаршисида ожиз қолган Путин элитаси бу воқеани ҳеч қачон унутмаса керак. Пригожиннинг бошсиз танасигина уларни тинчлантириши мумкин. Чунки Путиннинг сўзи қайтди. Хойинга чиқарилган, жиноят иши очилган Пригожин оқлаб қўйиб юборилди.

Элитага бу ёқмаслиги аниқ. Пригожинга қаршилик қилган ўнлаб ҳарбийлар тақдири нима бўларкин, шу қизиқ менга? Уларнинг ўлими қандай расмийлаштириларкин? Бу воқеада ҳеч ким айбдор эмас, демак хойин йўқлиги ҳисобига қаҳрамон ҳам йўқ. Пригожинга очилган моддалар қайтиб олинди (қонун диктаторлар қўлида ўйинчоқ бўлиши яна исботланди). Улар қаҳрамон эмасми шунда?

Таҳминимча, Кремль Пригожинга берган ваъдаларини бажаришга шошмаса керак. Вақт ҳам эндиликда Путин фойдасига ишлайди. Аммо бу ишлар ўз ўрнида янги томошаларга йўл очади. Биз билган Пригожин ҳам бир гапдан қоладиган эмас. Нималардир ўйлаб топади. Яна унга оломон қўллови ҳам ёқиб тушган бўлса ажаб эмас. Маззасини билволди. Хуллас show must go on!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фойда-фойда, кимга фойда? Москва атрофи ковланиб ташлангани учун асфалтчиларга фойда. Яна асфалт қилиб, қўшиб ёзиб, пул ювишда давом этишади. Асфалтчи бўл, болам😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Пригожин ҳужумдан тўхтагани ҳақида аудио хабар чиқаргани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кремлнинг бу қарори эса бошқа тарафдан ўзига қарши ишлайди. Руҳланган украинлар қарши ҳужумини тезлаштиради ва ҳатто Россия ушбу воқеалар фонида Қримни ҳам бой бериши мумкин. Ҳужум чизиғи кучсизланиши Киев фойдасига.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кремлнинг кейинги қадами ўн минлаб вагнерчилардан Москвани имкон қадар мудофаа қилиб туриш бўлса керак. Ушбу ҳолатда вақт Путиннинг фойдасига хизмат қилади. Бу орада Путин Украина ҳудудидаги айрим мудофаа чизиғи ҳарбийларини Москвага йўналтиришга эришади. Кремль камида шу қарорга келса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вазият шу даражага келдики, бир вақтлари "Путин Марказий Осиёни қутқаряпти, ҳимоячимиз, уни Исломга даъват қиламиз" деганлар энди дўппи тор келганда ундан воз кечиб юборяпти. Бу иккиюзламачиликмасми, дўстлар? Оз қолди. "Катта одамлар"га ташланиб қўйган вақтини эслаб турсин, "кимлар"дир😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ростовда вагнерчилар ва қодировчилар тўқнашгани, қодировчилар жангсиз таслим бўлаётгани акс этган видео тарқамоқда. Вагнерчилар тик-токчи эмас, улар ашаддий жиноятчилар ва миссияси аниқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал