zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

ОАВларда Путин хавфсизлик ходимларига Пригожинни ўлдиришни буюргани айтилмоқда. Путин ёки Пригожиннинг ўлдирилиши тарафларни музокарага бошлаши мумкин. Сиёсий элита эса Пригожинни ўлдирилишидан манфаатдор, Путиннинг эмас. Қўшнилардан эса садо чиқмаяпти. Остонадаги воқеаларни бостиришда ёрдам қўлини чўзган Кремль қозоқлардан дипломатик отказ олди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вагнерчилар Москвага бормаслиги учун йўллар ковлаб ташланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Россиядаги воқеаларга фейсбукдаги фаол қадрдонлар муносабат билдиришмоқда. Зерикманг😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бутун дунё Россиядаги воқеаларни кузатмоқда. Биз ҳам. Ушбу воқеа дунёга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Сиёсатга қизиқиш керак. Унга бефарқ бўлмайлик. Бошланғич билимларни ҳам ошириб боринг. Империялар тарихи, бизнинг ҳудудларга бўлган миссиялари, қандай ўйинлар қилгани, сотқинлар жамоасини қандай шакллантиргани, ҳудудларимизни қандай эгаллагани ҳақида ўрганиш ниятингиз бўлса, шу китобни тавсия қиламан.

Питер Ҳопкиркнинг "Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви" китобини ўзбек тилида ўқинг. Асаҳийга буюртма берсангиз, уйингизгача олиб келиб беришади. Ўзим ҳам яқинда сотиб олгандим.

Шу ердан сотиб олинг👉 http://asaxiy.uz/u/6391a8ce265f5

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вагнерчилар эгаллаган Ростовда "провокаторлар" пайдо бўлиб, улардан шаҳарни тарк этишни сўрашаётганди. Энди уларга қарши маҳаллий аҳоли чиқиб, уларни ҳайдаб, вагнерчиларни ҳимоя қилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Москва атрофига пулемётлар ўрнатилмоқда. Демак вазият биз кўраётганимиздан анча жиддий. Барчасидан ҳам федерация таркибидаги давлат, халқлар тақдири нима бўларкин? Россияда ростан ҳам бебошдоқлик бошланармикин? СССР парчалангандек дунёга хавфсиз парчаланишни кўриб, янги давлатлар пайдо бўлармикин? Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Путин элитаси бизнес-жетларда Москвани тарк этаётгани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Путин бизнинг президентга ўзи қўнғироқ қилибди. Ташқи сиёсатда баъзан шошмаслик яхши позиция.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Путинқуллардан биттаси: Бу хароми Американинг, массонларнинг ишида, итлар, хойин топишди, пул беришди, энди бу ишлар.

Иккинчи баран путинқул: яғе ошна, буям Путин даҳойимизнинг режаси, ҳаммаси ўйланган, барчани чалғитиб, кейин асосий армия билан Киевга ҳужум қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Путиндан бошқа ҳаммага ташланаётган Пригожин Путиннинг баёнотидан сўнг унга тўғридан-тўғри, биринчи бор ташланди. Аҳоли коррупция, бюрократия ва ёлғонлар ичида яшаётгани, амалдаги ҳукуматнинг ёнида турганлар, уни ҳимоя қилаётганлар унга шерик эканини таъкидлади.

Бошқа томондан, Путинга коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзо давлатлари ҳам ҳарбий ёрдам беришдан бош тортса керак. Айни вақтда вазият тобора таранглашмоқда. Россияга ҳамкор давлатлар ҳам баёнот беришга шошмаяпти, кузатяпти. Аксари аҳолисини тартибсизликларга аралашмасликка чақириш билан кифояланса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

МДҲ давлатлари президентларидан ким биринчи бўлиб Путлердан ҳол-аҳвол сўраса, ўша энг қўрқоқ президент бўлади. Кейинги ўринлардагилар қўрқоқ бўлади, аммо фоизи камроқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўтмишда ўзимизнинг дунёни титратган туркий халқларимиз паранжида юрмаган. Бу одатлар кейинроқ кириб келган. Аёлларимиз жуда эъзозда бўлган, азалдан.

“ҚУРУЛТОЙ” тарихий подкастида бунданда кўп тарихий ҳақиқатларимизни кўринг. Ишдан қайтиб, дам олиш вақти шундай фойдали подкастлар кўришга етмайди.

🎥Tўлиқ видеода кўринг👉🏻 https://youtu.be/2XzaLe5-NgM

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Пригожиндан кутилмаган чиқиш:

"Украина саккиз йил давомида Донецкка эмас, рус позицияларига ҳужум қилган. Украина қуролли кучлари НАТО билан биргаликда Россияга ҳужумни режаламаганди. Россия Мудофаа вазирлиги президент ва жамоатчиликни алдамоқда".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун бўйича Сенат раиси фикрлари:

"Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ушбу янгилик ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим.
150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига  мутлақо зид.

Ёки маъмурий жарималарни МИБнинг исталган ижрочиси эмас, балки фақат раҳбар ходимлари қўллаши мумкинлигига оид норма ҳам эътиборга молик деб ҳисоблаймиз.  

Фуқароларимиз манфаатларидан, қолаверса ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, қонунларимиздаги бу каби ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилаётгани бугунги кун талабига, фуқароларимиз манфаатларига жавоб беради.

Қонун имзоланиб, кучга кириши билан одамларимиз ушбу янгиликлардан ўз вақтида хабар топишлари зарур. Амалиётда эса юқоридаги каби ҳолатларга батамом чек қўйилиши шарт. Бу ҳақда фуқароларимиз барча ахборот ресурслари орқали (ТВ, матбуот, Интернет ва ҳ.к.) хабардор қилиниши керак.

Ушбу чора-тадбирлар қонуннинг асосий ижрочиси Мажбурий ижро бюроси томонидан ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши зарур".

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат 42 ялпи мажлиси бошланди. Жараённи Youtube манзилида онлайн кузатиб боринг. Сенат бу борада норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминламоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Собиқ жиноятчилардан қўшин тузилгани ва уларни кенг қамровда қўллагани Кремлнинг катта айби бўлди. Рус журналисти ва блогери Майкл Наки бу ҳақда огоҳлантириб, улар вақт ўтиб, бошқарувдан чиқиб, Москвагача келишини таҳмин қилган экан. Янги давр журналисти.

https://youtube.com/watch?v=7Lxvf4DCIf0&feature=share9

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Рамзаннинг "Ахмат" жангчилари Ростовга етиб келгани айтилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Путин эндиликда Москвадаги ҳолатни назорат қила олса ҳам катта гап. У зудлик ҳарбий ҳолатни бузганлик учун 30 кунлик ҳибсга олишга рухсат берувчи қонунни имзолади. Фуқароларни назоратда ушламоқчи. Аммо вагнерчилар Москвага яқинлашса, ҳолат у кутганидек бўлмаслиги мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Россия дунёга шарманда бўлишда давом этмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вагнерчилар ҳар бир эгаллаган ҳудудидан маҳбусларни озод қилиб, сафини кенгайтиришда давом этса керак. Кремлнинг ҳар қандай "келишув таклифи" бундан буён рад этилиш эҳтимоли катта. Жин кўзадан чиқиб бўлди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент матбуот котиби Песковга кўра, Путин Кремлда ишлашда давом этмоқда. Аммо Путин элитасига қарашли бир қанча самолётлар (Москва ва Питердаги) ҳаракатга келтирилгани айтилмоқда. Элитага яқин бўлган қариндошлар ҳам зудлик билан Москвадаги режаларига ўзгаришлар киритди.

Россияда бўлаётган бу ўзгаришлар бизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди. "Бешинчи колонна" деб аталмиш давлат ташкилотларидаги "айримлар" ҳозирдан ваҳимага тушаётган, катта юлдузчаларини силашни бошлаган бўлса керак. Уларнинг "оғзи" бўлган айрим фаоллар ҳам жойига солиб қўйилишидан умидвормиз, айниқса Кремль сиёсатини оқлаб келаётганлари.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вазият шундай давом этса, Кремль Москвага олиб борувчи кўприкларни портлатиб, интернетни тўлиқ ўчирса керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айни вақтда Украинада ушбу маҳсулотга бўлган талаб бир неча баробарга ортган. Эндиликда украин армияси Европа ва АҚШ парламентларидан қурол-яроғ эмас, попкорн экспортини оширишни сўрамоқда. Ушбу масалада ҳатто мамлакат раҳбари Зеленский ҳам чиқиш қилиб, аҳолини мавжуд попкорнни тежаб, тақсимлаб ейишга ундаши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Украин жангчиси. Икки душманинг бир-бирини ғажиётганини кўришдан ёқимлироқ нарсалар кам бу дунёда. Бу ажойиб туйғу. Баъзан ижтимоий тармоқда иккита тўда бир-бирини ғажиётса машнақа томоша қилиб тураман😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вагнерчилар Воронежда. Бизда кўчада бемалол юролмайдиган тўдалар сони биттага ортади шекилли — путинқуллар ҳисобига😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Вагнерчилар етакчиси Пригожин Кремлга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Украинанинг қарши ҳужуми ростан шу бўлса керак). Вазият охирини прогноз қилиб бўлмайдиган даражага етиб борди. Путин халққа мурожаат қилиб, Пригожинни хиёнатда айблади. Путин атом бомбасини ишлатишнинг айни вақти эканини тушуниши керак. Биринчи ўқ отилишини интиқлик билан кутяпман. Путинқулларга салом😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат бизга нега керак? Ҳеч шу саволни ўйлаб кўрганмисизлар? Биринчи галда, давлат хавфсиз яшашимиз учун керак. Одамларнинг осойишта яшашини таъминлаб бериши шарт. Бугун ютюб олами "ёнмоқда". Сабаби мана бу видеолар — бир, икки, уч, тўрт ва бошқалар. Олтиариқда қизиқ ишлар бўлаётганмиш. Туман Ички ишлари ҳолатга кўз юммоқдами?

Мендаги маълумотларга кўра, Фарғонанинг каттагина ҳудуди бўлмиш Олтиариқда "бойвучча"лардан бири ўзидан кетиб қолиб, кўчада, кундузи, қуролсиз инсонга бир неча бор пичоқ суққан. Қизиғи, пичоқлаган инсон кўчада бемалол юрганмиш. Агар давлат (туман ИИБ, прокуратура ёки ДХХси) ушбу ҳолатга диққат қаратмаса, қолганлар бу боладан ўрнак олиши тайин. "Ие, пичоқласаям ҳеч нарса бўлмаскану" деган тасаввур уйғониши аниқ.

Мирзиёев янги конституция билан хавфсиз, ижтимоий давлат қурмоқчи. Олтиариқ туман Ички ишлар бўлими президентнинг ушбу сиёсати моҳиятини англамаганмикин? Ёки бу ташкилот ҳуқуқбузарга чора кўрмаётган бўлса, прокуратура ишни назоратига олармикин? Ҳозирча кузатамиз. Қонунларга оёқ қўядиганнинг жойи қаерда эканини Олтиариқ туман мутасаддиларига эслатишим шарт эмасдир а?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қўштирноқ подкастимиз давом этади. Бу галги сонида Расул ака Кушербаев ва иқтисодчи Рустам Ҳасановлар билан "Open Budget" масаласида анча баҳслашдик. Расул ака билан депутатликдан кетиши ва бошқа нозик масалаларда ҳам енгил сарказмлар қилиб олдик😁

Хуллас опенбюджет қандай лойиҳа экани, камчилик ва ютуқлари, хориж тажрибаси ва бошқалар ҳақида суҳбатлашдик. Кўриб, коммент ёзиш сизлардан, бу каби фойдали контентларни давом эттириш эса биздан.

Подкаст шу ерда👉 https://www.youtube.com/watch?v=xhA9vLID4O4

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раиси айни кунларда энг долзарб муаммоимиз бўлиб турган сув масаласига тўхталди. Демак Норбоева доимгидек ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатади:

"Охирги пайтларда сув билан боғлиқ тизимли муаммолар ҳақида жамоатчилик бонг урмоқда. Турли танқидий-таҳлилий чиқишлар, асосли мулоҳазалар билдирилмоқда.
Бироқ масъуллар жим. Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз.

Ваҳоланки, дунёнинг кўплаб тараққий этган давлатларида ҳам уларда турмуш даражаси қанчалик юқори бўлмасин, сувни асраб-авайлашга ниҳоятда жиддий эътибор қаратилади, турли инновациялар жорий этилган. Бизда эса оддий кундалик рўзғор даражасидан тортиб, йирик давлат ташкилотларигача сувдан оқилона фойдаланиш маданияти ҳали тўлиқ шаклланмаган. Айниқса, катта шаҳарларимизда сувни исроф қилиш, тежамаслик ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланади", дейди Сенатимиз раиси.

Норбоева бу ишораси билан айрим ташкилотларнинг сукути биз учун қимматга тушаётганини урғулади. Гаплар ўз манзилига етиб бориши ва қайсидир ташкилотлар жонланиши аниқ)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи,  И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида 2022 йилда ташкил этилиши белгиланган Реставрация лабораториялари фаолияти ҳали йўлга қўйилмаган. 

Музейлар бинолари таъмирталаб ҳолатда, айримларида иситиш ва совитиш тизими ишламайди. Моддий техник базаси  эскирган. Инновацион технологиялар жорий этилмаган. Музейлар экспозицияси, техник жиҳозлари музей талаблари ва стандартларига мос келмайди.

Музей фондини сақлаш ҳолати ҳарорат ва намлик даражасига ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Экспонатлар кўргазмаси учун жой йўқлиги сабабли кўплаб ноёб ашёлар омборхоналарда қолиб кетмоқда. Музейларда ойлик маошларининг пастлиги кадрлар қўнимсизлигига сабаб бўлмоқда. 

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига 2021 йилдан буён Тошкент шаҳрининг Адиблар хиёбони – “Маънавият” шаҳарчасида  янги бино қурилиши таъкидлаб келинмоқда. Бироқ, ҳалигача мазкур масала ўз ечимини топмаган. Музейни таъмирлашни назарда тутувчи Президент ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси таъминланмаган. Музей биносида шароит йўқлиги сабабли унда сақланаётган 69 минг 575 та ноёб ашё хавф остида қолмоқда. 

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида музей ходимлари учун хона мавжуд эмас. Ходимлар экспозиция учун мўлжалланган хонада фаолият юритмоқда. Шунингдек, музей фондидаги экспонатлар учун ҳам жой етишмайди. 

Давлат уй музейларида ҳам ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд. Хусусан, Тамара хоним уй-музейи капитал таъмирга муҳтож, томдан сув оқади, поллар яроқсиз ҳолатда, электр билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисидан

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал