Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди.
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади.
Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.
Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?
• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?
• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?
• Илмий янгиликлар қандай қилинади?
• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?
• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?
• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз?
• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?
Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.
Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган.
Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Нархи: 89 000 Сўм.
Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866
Амалдаги Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровани президент бекорга ушбу лавозимга танламаган. Чунки Умарова ўз жамоаси билан олдинги иш жойида натижа кўрсатди. Тажриба, билимлари бизга зарур. Оддий бир мисол: президент мактабларидаги стандарт ривожланган дунё стандартига жавоб бермоқда ва уни ўзимизда кенгроқ жорий қилиш керак.
Эндиликда президент мактабларида бўлган "Мезонларга асосланган (сумматив-форматив) баҳолаш тизими" бошқа умумтаълим мактабларида ҳам жорий қилинадиган бўлди. Ушбу мавзуда ташкил қилинган семинар-тренингда 60 дан ортиқ мактабдан келган 100 дан ортиқ раҳбар кадрлар қатнашди. Янги баҳолаш тизими шу йилдан танлаб олинган мактабларда жорий этилади. Мана буни тизимли ўзгариш деса бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
⚡️Фарзанд учун энг тўғри инвестиция – унинг таълим олиши учун қилинганидир!
Фарзандини хусусий мактабга беришни ўйлаган ота-оналарда танлов борасида иккиланиш бўлиши табиий. Чунки, хусусий мактаблар сони кўп ва улар сизга турли таклифларни тақдим этишади.
Registon мактаби нимани таклиф этади?
🗺 Қулай жойлашув
— Registon хусусий мактаби Тошкент шаҳрининг ҳартомонлама қулай марказида, Шайҳонтоҳур туманининг "Тинчлик" метро бекатига яқин манзилда жойлашган. Зеъро, мактабнинг қулай жойлашуви муҳимдир. Айниқса, фарзандини мактабга олиб келадиган ота-оналар учун.
💪 Кучли ўқитувчилар
— Бу жиҳат бизнинг фахрланадиган устун томонимиз. Registon хусусий мактаби устозларнинг билими бўйича энг сараси ва етарли тажрибага эгаларини тўплашга муваффақ бўлди.
✅ Баҳолашнинг сифат назорати
— Баҳолашга жиддий эътибор қаратилади. Мактабимиздаги ўқувчиларнинг билими доимий сифат назоратидан ўтади, яъни Assessment centre томонидан ҳар чоракда имтиҳон олинади. Адолатли тарзда баҳоланган ҳақиқий баҳо боладаги камчиликларни эрта аниқлаш ва уни тўлдириш имконини беради.
👤 Индивидуал ёндашув
— Дунёда иқтидорсиз боланинг ўзи йўқ. Ҳар бир бола алоҳида дунё ва унинг қайси соҳага иқтидори борлиги фақатгина индивидуал ёндашув орқали аниқланади. Registon хусусий мактаби ҳар бир боланинг иқтидорини кашф этиш, шунга мос соҳа танлашига ёрдам бериш ва соҳанинг етук мутахассиси, ҳақиқий лидери бўлиши учун йўналиш беришни мақсад қилган.
🇺🇸 Инглиз тилини native speaker'лар ўргатади
— Registon хусусий мактабида 1-тили инглиз бўлган (native speaker) хорижлик тажрибали педагоглар дарс беришади ва бу болаларнинг чет тилини самарали ўрганишларига хизмат қилади.
Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки рўйхатдан ўтинг, ўзимиз боғланамиз!
💬 @Registan_school_infobot
📞 +998910022700
📍Мактаб манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чустий маҳалла, Ғунчанинг рўпарасида
Telegram | Instagram | Facebook | registan_school">YouTube
Ёшлигимизда бутун мактабимизда битта компютер бўларди. Ўшани асраб-авайлаб ишлатардик. Бошланишига доскага клавиатуранинг расмини чизиб олиб ўрганган авлод биз бўламизда мана😁. Барибир ҳозиргиларга биздан кўра мазза, даладан чиқарволиниб, таълимига эътибор қаратиляпти. Нима техника керак бўлса, таъминлашга имкон қадар ҳаракат қилишяпти.
Мисол учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Хитой билан бу борада келишувга эришганди. Шартномага кўра, 1303 та замонавий компютерлар тўплами Ўзбекистонга келди ва ушбу карвон тезда Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Хоразм ҳудудларимизга жўнатилди. Маълум бўлишича, янги ўқув йили бошлангунча қолган ҳудудларга ҳам техникалар етказиларкан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳақиқий сайлов ўтказилса, шунақа об-ҳаво шароитида яшиллар каттагина фоиз олган бўларди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Жорий йилнинг 24 май санасида Президент имзолаган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг мақсади алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу қонундан келиб чиқиб, кўчадаги сигарета сотадиган «точка»ларга рейдлар бошланди. Чунки тамаки маҳсулотларини бу шаклда ёки доналаб сотиш мумкин эмас. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг Нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган шахснинг ёнидан 495 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари топилган ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Сўнгги 2 йилда ноқонуний сигареталар муаммоси давлат ва жамиятнинг диққат марказида бўлиб турибди. Тадқиқотларга кўра, 2023 йилнинг дастлабки беш ойида, Ўзбекистонда аллақачон 700 миллион донадан ортиқ ноқонуний сигареталар сотилган ва бу давлат бюджетига 250 миллиард сўмга яқин зарар етказган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Самарқандда қум бўрони. Дюна, Интерстеллер фильмлари эсга тушяпти😢
👉 @Zafarbek_Solijonov
Silk Road Samarkand Лондондаги илк ўзбек маданият фестивалида ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилди
Кеча, бугун Лондонда, таниқли Tower Bridge кўприги яқинида Ўзбекистон маданияти фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбирда меҳмонлар шарқона нозу- неъматлар, машҳур ўзбек палови, Марказий Осиё усталарининг кўп асрлик анъаналари билан, шунингдек, Ўзбекистондаги янги манзил - Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлмоқда.
Фестивалда Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази павильони тадбир меҳмонларининг алоҳида эътиборини тортди. Бу ерда улар сайёҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишишган. Европаликларнинг ўзимизга жалб қилавериш керак. Шунақа лойиҳаларимизни кўрса, билса, бизга келишади, туризм ривожланади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тез-тез ижтимоий тармоқларда учратиб турамиз, айрим ташкилотлар қанақадир танлов ўтказса, сертификат, ташаккурнома ёки шунга ўхшаш арзимас нарсалар бериб юборишига кўп гувоҳ бўламиз. Бу эса эътирозларга сабаб бўлади.
Аммо муносиб тақдирлашни ҳисобга оладиган яхши лойиҳалар ҳам бор. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Самарқандда ўтказилган “Касблар танлови” ошпазлик йўналишининг Республика босқичи ғолиби 100 млн сўм билан тақдирланибди. 2-ўрин 75 млн, 3-ўрин эса 50 млн олган.
Фақат бу эмас, Ёшлар ишлари агентлиги тепасида турган танловларда ёшлар муносиб тақдирланган. Масалан, “Билим учун 100 млн” лойиҳасини эсланг, математик укамиз ғолиб бўлиб, штир 100 млн сўмни қўлга киритганди.
Айтмоқчи бўлганим, бирор танлов ташкил қилиб, одамларнинг вақтини олгач, мана шундай чиройли тақдирлаш ҳам бўлиши керак. “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкилотчилар чиройли ўтказиш билан бир қаторда, муносиб тақдирлашни ҳам жойига қўйибди. Гап йўқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кўплаб ғарб давлатларида шундай: халқнинг пули бор жой борки, халқ, вакиллари, жамоатчилик назорати бўлади. Улардаги жамоатчилик кўп жиҳатдан биздагидан фарқ қилади. Уларда кўпроқ институтлар ишлайди ва ишни охиригача олиб боради. Уч кун муҳокама қил, бошқа мавзуга ўт ва унут эмас.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу кунларда бизнинг делегация Швейцариянинг Женевасида Халқаро меҳнат конференциясида қатнашмоқда. Танзила Норбоева учрашувлар вақтида ХМТ Бош директори Жилбер Унгбо билан учрашиб, ташкилот ва Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришган.
Норбоевага кўра, ХМТ томонидан соҳадаги ютуқларимизнинг юқори эътирофи — Ижтимоий адолат коалициясини тузиш ва унга аъзо сифатида Европа ва Марказий Осиё минтақасидан биринчи бўлиб Ўзбекистонни киритиш ташаббусининг амалий муҳокамасидир. Демак Ўзбекистон ижтимоий давлатга айланиш ислоҳотлари устида жиддий ишлар бошлайди. Жуда яхши "сигнал".
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тиллар карвони сиз томон йўл олмоқда
🔥 "Ибрат Фарзандлари" Xорижий тиллар марафонининг кейинги манзили Хоразм ва Фарғона вилояти экан.
▪️Хоразмлик ёшларни 17 июнь куни соат 10:00да Урганч шаҳри Амир Темур истироҳат боғидаги Ёшлар марказига таклиф қиламиз (Локация).
▪️Фарғоналик ёшларни эса 20 июнь куни соат 10:00да Фарғона политехника институтига таклиф қиламиз (Локация).
П. С. Шошилинг, сизни ажойиб мастеркласс ва учрашувлар кутмоқда...
Рўйхатдан ўтиш учун: @ibrat_register_bot
Бир ҳудудга борганда "сизлардаги шароитни ҳам Тошкентдагидек қиламиз" деган пиардан қочиш керак. Бу ҳолат маҳаллий аҳолини камситишга хизмат қилади. Бизда шароит оғир, уларда яхшиканда деган ўйловга чорлайди. Айниқса суверен ҳудудга борганда. "Замонавий давлатлардек" деган сўз бирикмаси турганда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон янги конституцияни асос қилиб, ижтимоий давлатга айланиш сиёсатини танлаганидан хабардорсиз. Ҳатто бўлғуси ислоҳотлар учун янги агентлик ҳам тузилди. Ёш ҳоким ёрдамчилари бошқарув, ижтимоий сиёсатни ўзлаштириши учун Хитойга ўқишгаям юборилди.
Шу масалаларда Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ISSA) Бош котиби Марсело Аби-Рамия Каетано ва ХМТ тузилмаси директори Мария Андре билан учрашди. Ушбу учрашувлар бизга халқаро тажрибадан фойдаланишда керак бўлади. Уларда бу борада каттагина тажриба бор.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Масхарабозлар била туриб кулгули таклифларини билдиришда давом этмоқда. Улар "ҳаракири" усулида ўзини-ўзи тўлиқ тор-мор қилиши ва бу ўликни ҳамма кўриши керак, айниқса тепа. Шундай обрўсизланишсинки, асосий рақиб тилга олишига ҳам ҳожат қолмасин. Бир вақтлари ота-онаси шу қисматни ният қилганмикин ёки? "Болагинам, катта бўлсанг, сендан каттароғига ютқазиб бергин, омин".
Ҳозирги иш жойида қолиши, кейинги сайловларда ҳам ютқазиб бериш каби "масъулиятли" вазифаларини бажаришда танланиши шу вақтда аниқ бўлади. Ўзлари ҳам рози ва хурсанд. Садоқат кўрсатиши учун бунданам яхши фурсат бормикин!? Авлодига қарасангиз, "шу жойгача келишнинг ўзи бўлмаган, сен нимага эришдинг, ҳасад қилма" дея тақдири аниқ мағлуб қондошининг ҳимояси билан банд. Ажиб олам)
👉 @Zafarbek_Solijonov
🏗21 июнь NRG қурилиш компанияси биринчи марта атиги 5 соат давом этадиган ноодатий акция эълон қилмоқда
Шу куни “Avalon” бизнес марказида «Чегирмалар кечаси» ўтказилади. Унда улгурган омадли харидорларга компания чегирмали махсус шартларда хонадонни расмийлаштириб беради. Максимал чегирма - 25%гача!
«Чегирмалар кечаси» акциясида NRG компаниясининг 6 та турар жой мажмуаси қатнашади:
🔺NRG U-TOWER — пойтахтнинг қоқ марказидаги, Халқлар дўстлиги майдонида, ажойиб шаҳар манзараси кўриниб турувчи мажмуа;
🔺NRG PARK — Ғофур Ғулом боғига қараб қурилган, дарё бўйидаги шинам яшил оролча;
🔺NRG HAYOT — телеминора қаршисида жойлашган кам қаватли ихчам бизнес-тоифадаги уй;
🔺NRG JOMIY — Олмазор туманида жойлашган турар жой мажмуаси;
🔺NRG QORASUV — Темур Малик кўчаси бўйлаб жойлашган замонавий дизайн, қулай планировка, шинам ҳовлига уйлар;
🔺NRG VOHA — Қорасув даҳаси, Никитин кўчаси рўпарасида премиум тоифасидаги турар жой мажмуаси.
🔺Шунингдек, харидорларга ҳар бир турар-жой мажмуасида замонавий ва функционал офис майдонларини сотиб олиш учун қулай шароитлар таклиф этилади
❗️Акцияда қатнашиш учун аввал ушбу бот орқали рўйхатдан ўтиш керак - @NRGRealEstate_bot
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон президентининг Эронга сафари чоғида янграган гапларда мен учун битта нуқта ажралиб турди. (Лекин Ўзбекистон тарафи тарқатаётган баёнотларда бу гап йўқ.) У ҳам бўлса, халқаро санкциялар. Tehran Times ёзишича, ўзбек ҳамкасбини қабул қилган Эрон президенти Иброҳим Раиси ўз давлати “таҳдидлар ва санкциялар”ни тараққиёт имконияти сифатида ишлатганини айтди. Балки биларсиз, Россия Украинага бостириб киргунга қадар Эрон дунёдаги энг санкциялашган давлат эди. Ҳозир иккинчи ўринда - иқтисоди жуда катта зарар кўрган. Ўтган ой ҳатто Украина Эронга санкциялар эълон қилди, апрелда Ғарб яна кучайтирди.
Президент Мирзиёев Эроннинг олий мулласи Ҳоманаи билан учрашганида, Mehr News Agency ёзишича, Эроннинг санкцияларга чидамлилиги ва “доно Лидер остида” ҳар қандай босимларни енгиб ўта олганини олқишлаган. Ҳоманаи эса узоқ йиллар ривожланмай қолган Эрон-Ўзбекистон алоқаларига “рақиблар” борлиги ҳақида гапирган.
Раиси ҳам, Ҳомании ҳам Ўзбекистонга денгизга чиқиш транзит йўлларини таклиф қилишди. Бу денгиз йўллари билан Ўзбекистон дунё бозорларига маҳсулот чиқара олади. Қоғозда бу жуда жозибали албатта, лекин ўртада ўжар Туркманистон бор. Эроннинг Форс кўрфазидаги портларида ҳам муаммолар кўп кузатиляпти, ва айнан санкциялар сабаб. Икки ойча олдин Бандар Имом Ҳомайни ва Бандар Аббос портларида 650 минг тонна буғдой қолиб кетти, ноябрда ҳам қиймати 1 миллиард долларлик маҳсулот ойлаб қолиб кетганди, чунки Эронда валюта ўта кам. Лекин охирги вақтда Хитойга жуда кўп арзон нефть сотиб салгина ўзини тиклаб олди. Ички низолар ҳам режимни титратган.
Хуллас, Ўзбекистон ҳамма билан савдо қилгани яхши албатта, лекин санкциялар объектлари билан бу жуда осон кечмайди. Трамп “кимки Эрон билан савдо қилса, Америка билан қилмайди” деганди ва бу риторика ҳануз ўзгармади. Кеча Эроннинг ҳориждаги мухолифати NCRI ёзишича, Эрондан махфий ҳужжатни қўлга киритган - унга кўра, Эрон санкцияларни айланиб ўтиш учун ўзига хайрихоҳ давлатлар клубини тузиш устида ишлаяпти. Охири баҳайр бўлсин.
Ибрат Сафо
👉 @Zafarbek_Solijonov
Партиядан чиқишди. Бугун тозалаб қўйишибди. Мана реклама баннерларининг фойдали томони, сизлар бўлса норози бўласизлар😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Офис, уй деразаларингизни ёпинг, болаларингизни кўчага чиқармай туринг, Сергели тарафдан пойтахтга ҳам чанг бўрони келаётгани айтилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Украин жангчилари ўз ҳудудларини озод қилиш учун курашмоқда. 4-5 дақиқаларни диққат билан кўринг. Унда ўлдирилганлардан шахсини тасдиқловчи ўзбек ҳужжати чиқиб келмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яқинда тил даҳоси, замонавий ўзбек журналистикаси устунларидан бири ва албатта қадрдон акам Элдор Асанов билан суҳбатимизда "Элдор ака, сиз янги лойиҳалар бошлашингиз керак, кераксиз ишлардан қочиб, жамиятимиз тараққиётига фойда келтирадиган лойиҳалар билан шуғулланинг, ҳар ҳил неандертал мияларга вақт сарфламанг, билимингиздан улашишда давом этинг" дегандим.
Гапим кучли таъсир қилиб, Элдор ака ва бир қатор фаоллар янги челлендж бошлашди — Медиасаводхонлик. Айни вақтда биз учун энг керакли билимлар жамланмаси. Медиасаводхонлик асосида одамларни ҳамма нарсани сўроққа тутишга, шубҳа билан қарашга, текширишга ундайдиган феъл-атвор модели ётади. Нима берса, ҳазм қилиб кетавермайсиз. Бу жиҳатдан медиасаводхонлик приёмлари маълум маънода илмий методларга яқин туради.
Асановга кўра, медиасаводхонлик ҳақида кўп гапирганимиз билан, унинг зарурати, моҳияти кенг оммага тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Жамиятда ахборотни текшириш, фейклардан қочиш ҳали ҳам одат тусига киргани йўқ. Булутда акс этган ёруғликни фаришта деб ўйлайдиган, вакцинацияни бизни ўлдириш учун еврейлар ўйлаб топган деб ҳисоблайдиган фуқароларимиз тез-тез трендга чиқиб кетяпти.
Шу сабаб Элдор Асановнинг чақириғига жавобан лаббай деб челленджга қўшилмоқдаман. Сиз ҳам қўшилинг! Ижтимоий фаол бўлинг. Бизни қўллаб-қувватланг.
#bemediasmart
#ishon_ma
#ergash_ma
#tarqat_ma
Огоҳ бўл, медиа!
Are you mediasmart?
@mediasaboq
Журналист акам Элмурод Эрматов шунақа деб ёзмоқда. Яна бир сериал ишлаш учун тайёр сценарий. Аламли, ижтимоий томондан ҳам инқироздамиз, афсус.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Ҳокимбуво"лар селекторлар вақти "фалончи, тур ўрнингдан, чиқиб кет залдан, аризангни ёзасан!!!" деган ҳайқириқни кўп чиқаради. Қонунан бу мумкин эмас. Меҳнат кодекси бу каби ўзбошимчаликка қарши курашади. "Қўштирноқ" лойиҳамизда шу ва бошқа қизиқ мавзуларга тўхталганмиз. Бу бошланиши. Кўринг ва кузатиб боринг.
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/Qfruotf29eE
@Zafarbek_Solijonov
Нью-Йорк собиқ мэри Билл де Блазио 2020 йилги президентлик сайловлари олдидан тарғибот пайтида полиция департаментидан фойдалангани учун 155 минг доллар жарима тўлаши ва шаҳар ҳисобига 319 минг доллардан кўпроқ пул ўтказиши керак. Бу ҳақда АҚШ Манфаатлар тўқнашуви кенгаши (CОIB) баёнотида айтилади.
Ҳужжатга кўра, де Блазио сайлов кампанияси доирасида штатдан ташқаридаги 31 та сафарида ўзи билан олиб юрган шаҳар полицияси хавфсизлик хизмати ходимининг йўл харажатларини шаҳар бюджетидан тўлаган. Де Блазио ва рафиқасига 2019 йил май-сентябрида ҳамроҳлик қилган ходим, Нью-Йорк полициячисининг маоши ва қўшимча иш ҳақини ҳисобга олмаганда, собиқ мэрдан 319 794 доллар олиши кутилмоқда.
Кенгаш раиси Милтон Уильямснинг айтишича, мернинг сайловолди сафарлари учун шаҳар ўз бюджетидан пул тўлашга мажбурмас. CОIB де Блазиога жарималарни тўлаш учун 30 кун муҳлат берди. Адвокати Эндрю Челли Кенгашнинг қарори “ўйламасдан ва ўзбошимчалик” билан қабул қилинганини, бу конституцияга зид эканини айтди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Мурожаат келди:
Давлат халққа осон бўлсин, деяпти. Одамларни рози қилиш ташвишида. Айрим ижрочи ташкилоту идоралар эса одамларга йўқ жойдан қийинчилик, муаммо яратиш билан овора.
Тошкентнинг Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси, 115-уй олдидаги мана бу видеодаги ҳолат сўзимизга яна бир исбот. Тақиқловчи белгини ўрнатишнинг ҳам ўз қоида ва талаблари бордир, оғайнилар? “Соққа”қилиш учун дуч келган жойга, яна ҳар ўн метр оралатиб “знак” қўявериш қайси “калла”нинг ижоди? Сал ақлга қўшиб, виждонни ҳам ишлатиб турайлик...
Масъуллар "бу ҳудудда авариялар сони кўпайгани сабабли аҳоли истагига кўра, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тақиқловчи белгилар ўрнатилган" дейди.
Бу ҳудудда яшовчи ва ишловчи одамлар эса ана шу манзилда бирорта авария ҳолати бўлганини кўрган ҳам, эшитган ҳам эмас. Қолаверса, "кўп сонли аҳоли истагига кўра" дея важ келтирилаётган худди шу аҳолининг ўзи ўринсиз ўрнатилган бу белгиларнинг олиб ташланиши учун идорама-идора югуриб, сарсон бўлиб юрибди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Айтганча, бу аёл Ўзбекистон 24 телеканали рус редакцияси журналисти Кристина Зуева (асли мўйноқлик) экан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кечаги қайта ишлатилган "қарта" — Азон овози янграши масаласидаги диний пиар ҳам ўхшамади. Мен билган диндор қатлам унга Умра зиёратидек эйфарияга берилмади. Бу яхши. Соддаликдан қочишяпти. Чунки улар ўз ҳуқуқларини талаб қилмоқда, асл вазиятни кўрди, кўриб келмоқда. Охирги воқеаларни эслатиш шартмас.
Яна бир гап. Номзодлар нутқига қарасангиз, уларнинг ҳаммасида сўз эркинлиги масаласида режаларни кўрмаётгандекман. Балки бордир, аммо оммалашмади. Ҳарқалай кўзим тушмади. Бу нимадан дарака? Уларга фарқи йўқ (хунукроқ сўз ишлатгим келмади). Улар жамиятни сўз эркинлигисиз ҳам ривожлантира оламиз деб хато ўйлашаяпти шекилли.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Xon Saroy'нинг навбатдаги «Diplomat» лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди!
4 июнь якшанба куни Хон Сарой ўзининг навбатдаги «Diplomat» лойиҳаси очилиш маросими бўлиб ўтди. «Diplomat» лойиҳаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 6 мавзеси, Америка элчихонаси яқинида жойлашган. Лойиҳа қурилиши 2021 йил май ойида бошланган. Лойиҳадаги умумий хонадонлар сони 304 та бўлиб, уларнинг майдони 35.2 м² дан 124.7 м² гачани ташкил қилади. «Diplomat» лойиҳаси қулай ва хавфсиз жойлашув билан бошқалардан ажралиб туради.
2022 йилда “Xonsaroy”, “Ayvon”, “Mega tower”, “Pandora” лойиҳаларидаги хонадонлар калитларини ўз эгаларига топширди. Ҳозирги кунда яна 6 лойиҳаларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐xonsaroy.uz