zafarbek_solijonov | Неотсортированное

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Подписаться на канал

Zafarbek Solijonov

Бухорода 20 йиллик тажрибага эга Салимов академияси бор. Ўқитишни жойига қўяди. Ушбу академиянинг "MathAcademy" хусусий мактаби ҳам бор. Ўтган йили 100 % битирувчилари ОТМга кирган. Республикада биринчи бўлишган. Ушбу мактаб бутун респубоикадан 9-10 синф қабулини бошлади.

Тиббиёт, техника, иқтисодиёт, педагогика, IT, IELTS, CEFR ва ижтимоий-гуманитар йўналишлари бор. Қорақалпоғистон ёки Андижондан борсангиз ҳам фарқи йўқ, ётоқхона, шароитлари бор. Шошилинглар. Қабул куни фақат бир кун — 18 июн. Жой ҳам чекланган. Зўр имконият. Мактаб Ғиждувонда, 2 касб-ҳунар мактабида, туман ИИБси тўғрисида жойлашган.

Ҳозир рўйхатдан ўтсангиз ҳам бўлади👉 шу ерда

☎️Батафсил тел:
+998907123507
+998912441679

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқанд Давлат университетининг Биология факултетида 1969 йилда қурилган ноёб иссиқхона. Аввалги ва ҳозирги ҳолати экан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Саудия Арабистони Умра зиёратига келган уйғур мусулмонларни ушлаб, Хитойга топширди. Улар орасида 13 ёшли қиз бола ҳам бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда Туркий давлатлар таълим вазирлари йиғилган. Таълим бўйича энг муҳим келишувларга эришилиши кутиляпти. Қудратли туркий дунёмизни тиклашимизда таълим бўйича ҳамкорликнинг ўрни катта.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Депутатлар деҳқончилик билан шуғулланишини билмадим-у аммо товуқ боқиб, пахтани бопласа керак😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар хил фестивал, 10 тонналик ош, бир километрли лаваш пиарларидан кўра кўпроқ илмий томондан пиар қилинишларни оқлайман. Бизга жиддийроқ, кадрлар захираси шаклланаётган давлатдек қарашларини исташимдан бўлса керак бу истак. Хива шу кунларда орзуимни ушалтиряпти.

Кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Буёғи ён қўшни давлатлардан тортиб Гуржистон, Ҳиндистон-у Германия, Бразилиядан ҳам ўқувчилар беллашувга келяпти. Ҳамма шу ерда😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Cаида Мирзиёева Ўзбекистон ва Афғонистон қизларига сертификат топширди

Ҳозирги пайтда кенг жамоатчилик қизларнинг касб-ҳунар эгаллаши, ўз ишининг мутахассиси бўлиб етишиши уларнинг келажаги учун муҳим эканлигин англаб етаётгани қувонарли.

«Қизлар замонавий IT соҳасининг сир-асрорини эгаллаётганини кўриб, қалбим қувончга тўляпти.  Бу IT оромгоҳи қизларнинг ўзларига бўлган ишончларини уйғотишда муҳим қадам бўлди.

Шунингдек, иккала мактаб ўқувчилари орасида афғонистонлик қизлар бўлиб, улар ҳам ихтисослаштирилган оромгоҳда таҳсил олишгани жуда муҳим. Қўшни мамлакатда таълим олмоқчи бўлган қиз-аёллар қандай қийинчиликларга дуч келишини ҳаммамиз яхши англаймиз. Мен Ўзбекистон уларнинг бир неча нафарига бўлса-да, орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам бераётганидан фахрланаман!», — деб ёзди Мирзиёева ўз Телеграм-саҳифасида.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент шаҳрини Назарбек шаҳарчаси билан боғловчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Салкам 1 километрлик узунликдаги кўприк қурилиши 2021 йил охирида бошланган эди. Йўл ўтказгич қурилиши натижасида поезд ва автомобиллар йўллари кесишуви сабаб ҳосил бўладиган тирбандликларга барҳам берилди. Расмийларга кўра, иншоот қурилишига 113 миллиард сўм сарфланган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

#VisionPro
Киноларда кўрган фантастик ҳодисаларни реал ҳаётга кўчириб бериши мумкин бўлган Apple Vision Pro кўзойнаклари ҳақида мана бу ерда яхши видео тайёрланибди.

Видеода кўзойнакнинг барча деталларини эринмасдан тушунтириб ўтилган экан. Видеони кўриб Кўзойнакни таққандек бўласиз, ишонаверинг…))
👇👇👇
https://youtu.be/dw9Q1tV3i4k

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат хизматлари бўйича тушумларнинг 1 млрд сўмдан ортиғи ўзлаштирилгани маълум бўлди

Собиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариши лозим бўлган 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштириб юборилган. Адлия вазирлиги бу пуллар аҳолига тўлиқ қайтарилгани, 7 нафар ходим лавозимидан озод қилиниб, иш прокуратурага юборилганини маълум қилди.

Манба

P.S. Вазирлик матбуот котиби алоҳида боғланиб маълумот эски экани ва айнан вазирлик аудити барчасини бошидан назорат қилганини айтди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Иттифоқинггаям, таможнянггаям, президентинггаям деди, қўрқмади...

Тожикистон Евросиё Иқтисодий иттифоқига қўшилиш нияти йўқлигини айтди. Афтидан Тожикистон ҳафа - ўтган ҳафталарда Россияда мигрантларни қаттиқ хўрлашяпти, омончилар дубинкалар билан уриб, қанчасини қийнади. Ўзбекистон бир нима деганини кўрмадим, лекин тожиклар ўз фуқароларига ҳурматни талаб қилиб норозилик нотасига ўхшаган мурожаат юборишибди.

"Тожик тарафи миграцион жараёнларни тартиблаштириш бўйича Россия давлат идоралари олиб бораётган тадбирларда Россия ҳудудида бўлиб турган Тожикистон фуқароларининг базавий ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилиниши кераклигини урғулади. Бу аснода, давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари орқали Россия томонига расмий мурожаат йўлланган ва бизнинг фуқароларимизга бўлаётган бундай муносабатнинг қанчалар қонуний ва маъқул эканини текшириш сўралган", - деди Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

Ибрат Сафо

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳар қандай муаммо ўзимизники. Уни четдан келиб ҳеч ким ҳал қилиб бермайди. Муаммони ўзимиз, мана шу ёндош ҳудуддаги давлатлар биргаликда ҳал қилишимиз керак. Ўзимиздагини ўзимиз ҳис қилоламиз. 13-14 июнь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг катта учрашуви ўтказилади. Тадбирни ўтказиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигимиз зиммасига тушди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва бу йўлда аниқ режалар тузиб олишдан иборат бўлмоқда. Унда ўзбек, турк, қирғиз, озар, қозоқ таълим вазирлари ва ташкилот бош котиби ҳамда Халқаро туркий академия президенти маслаҳатчиси қатнашиши кутилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

O‘zbegim Development компанияси яна бир янги лойиҳа Shoshkent турар-жой мажмуаси қуришни бошлабди.

"Фрегат" кафеси рўпарасида қурилаётган объект 14 қаватли 4та блок бўлади. Новостройка ичида ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнесс залларигача бўлади. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар қурилади.

Тошкентда вужудга келаётган энг катта муаммо бу парковка масаласи бўлиб қолмоқда. Кетма-кет қурилаётган уйларнинг рекламасини кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади. Лекин чуқур ўргансангиз, у ерда машина қўйиш учун жой бўлмайди. Уйни олишга оласиз лекин энг катта бошоғриққа дуч келасиз. Shoshkent турар-жой мажмуасида эса бу муаммо бўлмайди. У ерда ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади. Қишнинг совуқ кунларида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам машинангиз хавфсиз жойда туради. Буниси янги уй сотиб олишда энг муҳим жиҳатлардан.

☎️ Сотув офиси аллақачон иш фаолиятини бошлади. Ҳозирданоқ бориб уй харид қилишингиз мумкин: +99855 500 90 90

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Менда бир таклиф бор.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қошида “Элитар коррупцияга қарши самарали курашиш, унинг олдини олиш ишларини устида тизимли ишлаш ва элитар коррупция объектларини эҳтиёткорлик билан четлаб ўтиш бюроси” ташкил қилиниши керак. Ана шунда бу муаммолар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.

Бу ҳам бир таклифча-да.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бишкекда сув таъминотига чекловлар жорий қилинди. Кечаси 11 дан эрталаб 6 гача айрим жойлари сувдан узиб қўйиляпти. Хусусий ҳаммом, автомойка, бассейн ва бошқа жойлар ёпиляпти. Яқин келажакда сув Марказий Осиё олдида турган энг катта муаммо ҳисобланади. Бизникилар ҳам сувни тежаш бўйича ҳукуматга тезроқ таклифлар бериши керак. Болаларимизнинг сувини исроф қиляпмиз, дўстлар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бош прокуратура матбуот бошлиғи

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳуқуқшунос Диёра Рафиеванинг Би-би-сига айтишича, Самарқандда тартибсиз қурилишлар, миллий меросни йўқ қилиш, ерларни тақсимлаш, ҳаракатсизлик ва кўзбўямачиликлар ушбу тарихий шаҳарни катта хавф остига қўймоқда.

Рафиевага кўра, 19-асрда қурилган ушбу бино миллий тарихий мерос рўйхатида эди, аммо томи олиб ташланган ва емирилишига йўл қўйиб берилган. Унга кўра, бино сўнгра миллий тарихий мерос рўйхатидан олиб ташланган. 12 асрда қурилгани айтилган Абди-Дарун мақбараси ҳудудида қурилиш ишлари кетмоқда.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Афғонистонда ҳижобга риоя қилмаган ҳомиладор аёлни ўғли пичоқлади

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида ҳомиладор аёл ўғли томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, аёл дўконга харид қилиш учун чиққан, “Толибон” ҳаракати вакиллари уни ҳижобга риоя қилмаганликда айблаган. Шундан сўнг, улар аёлни уйининг эшиги олдига келиб, эри ва ўғлини чақириб, аёл ҳижобга риоя қилмаганини айтган. “Толибон” расмийларининг музокараларидан сўнг аёлнинг ўғли уни 75 ёшли эрининг кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган.

Манбаларга кўра, аёл 26 ёшларда бўлган ва қорнида тўққиз ойлик чақалоғи билан ўгай ўғли томонидан шафқатсизларча пичоқланган. Ҳолат юзасидан аёлнинг эри “Толибон” томонидан ҳибсга олинган, бироқ унинг ўғли қочиб кетган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда хорижий тиллар марафони ташкил қилинмоқда

Марафонда ёшларга 13 та хорижий тил бўйича халқаро тажрибага эга спикер ва ўқитувчилар билан биргаликда учрашув ва мастер-класcларда бепул қатнашиш имкони тақдим қилинади.

Ўзбекистон ёшларини қамраб олувчи марафон 14 июнь куни соат 10:00да Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида бошланади. Ушбу марафонда барча самарқандлик ёшлар иштирок этишлари мумкин. Албатта, СИЗ ҳам қатнашинг.

Эслатиб ўтамиз, марафон бошқа ҳудудларда ҳам давом этади.

Рўйхатдан ўтиш учун:  @ibrat_register_bot

Манзил: Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 98-уй (локация)

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча Қўқон бозорида дахшатли ёнғин бўлди. Бир-икки депутатларни кузатдим. Бу масалада муносабат берди. Қолгани оғзига мум тиққан. Бефарқ ва қизиғи ҳам йўқдек. Муносабат берган озлар ҳам аммо мен кутганимдек эмас. Мен ҳурмат қиладиган депутат саволлар билан масъулларни кўмиб ташларди:

Ёнғин нимадан келиб чиқди? Қўриқлаш тизими борми? Улар ўт ўчирувчиларга вақтида хабар берганми? Улар ўз вақтида ёнғин бўлаётган ҳудудга келдими? Нега ёнғинни ўз вақтида ўчира олишмади? Ўт ўчириш машиналари эркин ҳаракатланиши учун йўлаклар стандартларга жавоб берадими? Савдогарлар мол-мулкини шу каби фавқулодда ҳолатлар учун суғурта қилдирганми? Қилдирмаган бўлса, суғурта тизимимизнинг жозибадорлигини оширишда қандай муаммоларимиз бор? Одамлар нега бу тизимга ишонмайди ва шу каби саволлар.

Дуодан аввал берилиши керак бўлган саволлар кўп эди. Дуога бемалол улгурамиз, ўртоқлар. Саволлар ва унинг жавоблари муҳим бўлиши керак, биринчи навбатда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир-икки ҳафта олдин зарилроқ иш билан такси чақирдим. Келди. Машинага чиқдим. Саволлар бошланди. “Исминг нима укам? Маҳалла қатта? Нима иш қиласан? Қанча топасан ойига? Оиланг борми?” Одатда нега сўраяпсиз десанг, “ўзим укам, нима сўраб бўлмайдими?” дейдида яна хафа бўлиб қўяди. “Одолжение” ҳам қилади йўл давомида.

Ойлик, оила ва бошқа масалалар ўта шахсий ишлар. Бундан сизга наф йўқ. Хизмат сўралди, ҳақ келишилди и всё, бажар ва раҳмат + пулни қабул қилиб ол. Бир марталик хизмат учун шунча маълумот оғирлик ҳам қилиши керак аслида.

“MyTaxi”да бунақа нарсани ҳали кўрмадим. Балки бошқаларда бошқача бўлгандир, ҳарқалай, мени безовта қилмайди шопир (ака). Юрак ҳовучлаб, картаям бўлўврадими, десанг, нега бўлмас экан, деган жавоби одамни ҳотиржам қилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жамият, тараққиёт таназзулига етаклайдиган ёт ғоялар очиқ майдонда ва ўзига тенг, амалда синов, тажрибадан ўтган рақиби томонидан янчиб ташланиши керак. Ўлигини ҳамма кўриши зарур. Уларга қарши кучдан фойдаланиш натижа бермайди. Кейинроқ ўша ғоя инсонлар онггида тараққиётга етаклайдиган энг тўғри ғоя бўлгани, шу сабабли узоқ йиллар эзилиб келгани акс этаверади. Қизиқиш кескин ортиб кетиш эҳтимоли ҳам кўп. Жабрдийдадек кўрилаверади. Бекорга ғояга қарши ғоя дейилмаган. Энг тўғриси шу аслида.

Бунинг учун давлат соғлом рақобат муҳитини яратиши, тенг имкониятлар бериб, бир томон иккинчи томонга куч ишлатишига тўсқинлик қилиб турса, қонунлар назоратини амалга оширса етади. Давлат бундай соғлом курашлар ташкил қилишдан қочса, бутун масъулиятни зиммасига олиб, "меники тўғри" принципида давом этса, яхшироқ манзилларга ҳали бери етиб боролмайди. Буни тарих кўп бора исботлаган. Китоб варақлаш кифоя.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги "Вазирга мурожаат" лойиҳасини давом эттирмоқда. Бу сафар ҳам Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова порталга юборилган саволларга жавоб қайтарган. Ходимларнинг бу каби ҳуқуқий онггини оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларни олқишлайман.

Сизда ҳам мурожаат ёки ташаббус бўлса, http://vazir.uzedu.uz га йўлланг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат ўзимизникиларнинг, балки чет эллик туристларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида қандай дам олиш мумкинлиги ва туризмни ташкил қилиш бўйича ўз таклифларини берди. Унинг мавжуд ва келгуси потенциалини кўрсатган.

Юқоридаги видеода сайёҳлик марказида ҳақиқий дам олиш учун яратилган шароитлар ҳақида гапирилган. Самарқанд сайёҳлик марказига ҳали ҳам бормадингизми? Унда умрингиз ўтяпти, фурсатдан фойдаланинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бизнинг давлат кучини аҳолисига кўрсата олади холос. Бор гап шу.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қашқадарёлик ижодкор Умид Нормуратов видеоматериалларини анчадан бери кузатаман. Мавжуд маълумотларни кузатувчига максимал даражада етказишга ҳаракат қилади. Масалан ушбу видеосида Шахрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновнинг бирламчи ижтимоий соҳада олиб борган ишларини кўрсатган.

Бюджет кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қарасак, таълим ва тиббиётга биринчи навбатда маблағ ажратиш ҳокимликнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Шаҳрисабзда ҳокимият асосий функциясини бажармоқда. Одамларнинг оғирини енгил қилиб, каттагина тиббиёт муассасасини замонавий кўринишга келтирган. Болаларимиз сифатли ва сўнгги техникалар билан жиҳозланган туғруқхоналарда туғилиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда Яндекс Еданинг пуллик доставка хизматга ўтгани ҳақидаги хабарларга кўзим тушди.

Мантиқан ўйлаб кўрсак, барча бизнесда янгилар текин хизматларни йўлга қўйишдан иш бошлайди. Чунки таклиф қилаётган хизматларнинг синовдан муваффақиятли ўтиши бизнесни давом эттириш учун муҳим қадам ҳисобланади.

Синовдан ўтган ҳар қандай бизнес кейинчалик ўз йўналишини ўзгартириб олиши мумкин.

Масалан яқинда иш фаолиятини бошлаган Узум ҳам 0дан бошлаб кўтарилди.

Яндекс Едада барча курерлик хизматлари ҳохлаган жойга атиги 2 минг сўм эвазига амалга оширилади.

Албатта нархи экспресс 24 дан сезиларли даражада паст. (Масалан улар фақат яқин туманларга доставка хизмати 7 минг сўм бўлса, узоқ жойларга эса 40 минг сўмгача).

Кўриниб турибдики, уларда вазият бошқа ва шунга кўра пули ҳам ўзига яраша.

Яндекс Еда ҳам кейинчалик доставка хизматлари нархларини кўтариши мумкин, лекин ҳозирча бу муҳим ва асосли эмас. Ва бозор нархидан анча паст.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Адвокат акам Абдумалик Абдуллаев ҳақли саволларни ўртага ташламоқда:

Куни кеча Қонунчилик палатасида судланганликка оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун жазони ўтаб бўлганидан кейин, судланмаган деб ҳисобланиши илгари сурилган.

Албатта буни қўллаб қувватлаймиз, лекин лойиҳанинг биз қўшилмаган жиҳатлари ҳам бор. Жумладан, қонунчиликда шундай жиноятлар борки, улар қандай таснифланганлигидан қатъий назар салбий хулқ-атворнинг энг чўққисига чиққанликни ўзида намоён этади. Масалан, номусга тажовуз қилишга қаратилган жиноятлар.

Бундай жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан қонунчилик орқали рағбатлантирувчи моддалар белгиланишига қўшила олмаймиз. Аксинча, бундай жиноятчилар етиштиришни тўхтатишга қаратилган янги императив нормалар устида бош қотиришимиз керак, деб ҳисоблаймиз.

Шу муносабат билан жамоатчилик фикри албатта ҳисобга олинган ҳолда қонун лойиҳасини қайта танқидий кўриб чиқишга чақирамиз.

Яъни ўша гап: Қош қўяман деб, кўз чиқармайлик!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда илк Аксилкоррупция алифбоси яратилибдимиш. Алифбо болалар, ёшлар ва педагог-мураббийлар учун мўлжалланганакан. Муаммо алифбодамас, муаммо Антикоррупция агентлиги ҳаммамиз кўриб турган элитар коррупционерларга қарши курашмаётганида, ҳануз давлат хизматчиларининг даромад ва харажатлари декларацияланмаётганида.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🇫🇮 Финландияда тезлик оширган қоидабузарга 121 минг евро жарима белгиланди

Кунузга кўра, 76 ёшли бизнесмен Андерс Виклёф белгиланган тезликни 32 км/соатга оширган. Тартиб посбонлари бу унинг учинчи қоидабузарлиги эканини инобатга олиб, бир ҳафталик даромадига тенг жарима ёзишган. Андерс йирик ишбилармон ва унинг компаниясининг йиллик даромади 350 млн еврога тенг.

Айрим ҳолларда қарор қонуний бўлиши мумкин, бироқ адолатсиз бўлади. Бу ҳолатда ҳам қонуний, ҳам адолатли деса бўлади. Чириган ғарб😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Подписаться на канал