5 июнь куни соат 00.30 ларда Олмазор туманида яшаган 1985 йилда туғилган эркак қўп қаватли яшаш уйининг 4-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Текшириш давомида марҳум пластик ром ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги ва сўнгги вақтларда қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги аниқланган.
Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳаётбек Шамсутдинов
👉 @Zafarbek_Solijonov
Аксар ваъдалар бажарилиши кечикиб кетди. Энг муҳимларини бажаришни бошлаш керак. Давлат хизматчиларининг даромадлари ва харажатларини декларациялаш мана шу ваъдаларнинг энг асосийларидан бири ҳисобланади. Давлат нимани кутмоқда? Шу савол мен учун қизиқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
“Справедливая Россия” партияси етакчиси Мироновнинг Қозоғистон ва Қирғизистон қаторида Ўзбекистон ўз фуқароларини Россия томонидан ўтказилаётган “махсус ҳарбий операцияда” иштироки учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ва бу бир ташкилот (ЕОИИ) доирасида ҳамкор мамлакатлар учун қанчалик тўғри бўлишини сўроқ остига олди.
Бизнингча, Миронов бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлагани маъқул.
Чунки, аввало, Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ Жиноят Кодексининг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг моддий манффатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бошқалар билан бирга куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик приципига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланганлик учун жиноий жавобгарликка тегишли норма 1994 йилда қабул қилинган.
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 154-прим1 модда эса 2003 йилда киритилган.
Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсийсий ва айниқса бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз.
Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.
P.s.: Мироновнинг ЕОИИга аъзо эмаслигимизни билмаслиги ҳақида гапирмадик.
@bbekmurodov
Намангандаги икки қишлоқни боғловчи антиқа кема
Мингбулоқнинг Қорашаҳар ва Попнинг Тўда қишлоқлари аҳолисининг 100 йилдан бери яқин қўшничилик муносабатлари ушбу «паром» — сув кемаси билан боғлиқ. Ҳозирда ушбу кема орқали енгил машиналар 5000 сўм, от-эшшак арава 4000 сўм, пиёдалар эса 2000 сўмдан ўтади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
☝️Агар, сиз 🇺🇿 давлат субсидиялари
• Субсидиялар олиш
• Ипотека уйлари олиш
• Қаерга мурожаат қилиш кераклиги
• Банкдан кредит олиш
• Бола пули олиш
• Уларни қандай олиш тартиби
• Қайси ҳужжатлар шартлиги
• “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг ҳуқуқлари
• Кам таъминланган оилаларга бериладиган имтиёзлар ва бошқа турдаги ҳуқуқий саволларга жавоблар олишни истасангиз унда ушбу канал сиз учун👇👇👇
👉 Барча фойдали маълумотлар шу ерда: /channel/+egvs79e9xF8wMmMy
/channel/+egvs79e9xF8wMmMy
Дам олиш куни бўлгани учун ўзимга-ўзим дам эълон қилдим. Кино кўрдим, китоб ўқидим, нимадирлар қилиб чалғитмоқчи бўлдим ўзимни. Қўлим эса телефонга кетиб қолаверди барибир. Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг энг катта қисми бўлиб қолгани рост ва бундан бироз ташвишдаман ҳам ҳатто.
Бугунги замон ёшлари эса шу нарса билан улғайишмоқда. Улар бугун ҳар соҳада ўзларини кўрсатмоқда. IT соҳаси гуллаган бир замонда уларни фақат қўллаш керак.
Дарвоқе, President Tech Award лойиҳаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Шу лойиҳанинг видеоклипи ишланибди, унга реппер Конста қўшиқ айтган. Клипда кўплаб блогерларни кўриш мумкин. Очиғини айтганда, клип ҳам, қўшиқ ҳам бомба.
Мусобақа учун аризалар шу ой якунига қадар қабул қилинади, вақт жуда оз қолган. awards.gov.uz сайти ёки @PresidentTechAward канали орқали рўйхатдан ўтиш ва танлов шартлари билан танишиш мумкин. Шошилинг 🔥
Биз туркий миллатмиз. Ўзлигимизни унутмайлик. Ютюбда янги лойиҳа — "Қурултой"га старт берилди. Унда миллатимиз зиёлилари Ғарбий турк хоқонлиги, унинг тарихи, араб босқини ва бошқалар хусусида фикр алмашган. Бугунга зерикмаймиз. Подкастни кўрамиз. Ўзлигимизни англасак, мақсадларимиз улканлашади. Шу ерда ўлжасига отилаётган турк бўрисининг увиллаши😎
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/Md1IcNGMPu4
@Zafarbek_Solijonov
Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини чеклаётган Толибонга норозилигини шу каби рақслари билан ифодаламоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бугун ҳам Сенатнинг ялпи мажлиси давом этди. Унда бир қатор муҳим ҳужжатлар муҳокама қилинди. Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Қонун муҳокамаси давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева айрим масалаларга тўхталди. Унга кўра, техник регламентлар, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш алоҳида жиддий хавфларни келтириб чиқаради. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари мувофиқлиги бўйича содир этиладиган бундай ҳуқуқбузарликлар нафақат давлатга иқтисодий зарар етказади, балки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф солиши мумкин.
ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда. Агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда адвокатларга ишонса бўладими? | Qo'shtirnoq Podkast|
YOUTUBEда яна бир ажойиб канал — Qo'shtirnoq Podkast’ни бошладик. Ушбу подкастда мутахассислар, экспертлар ва блогерлар жамият учун муҳим мавзуларда фикр алмашадилар. Соҳалар ҳам турлича бўлади.
Ушбу подкастнинг 1-сонида адвокатура мавзуси кўтарилди. Унда адвокатлар Абдумалик Абдуллаев ва Хайрулло Қосимов ва камина Баҳодир Аҳмедовлар адвокатлик касбининг аҳамияти, унинг обрўси, сирлари, муаммолари ва ютуқлари ҳақида гаплашдик. Мен иштирокчи-модератор сифатида қатнашдим.
Адвокатурадаги қизиқ воқеаларни ҳам эслаганмиз.
Тўлиқ видеони YOUTUBEда томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/X_-ldzqV10Q
Сенат раиси Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрами билан табриклади:
"Бугун бутун дунё ҳамжамияти, шу жумладан Ўзбекистон ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини кенг нишанламоқда. Эслатиб ўтаман, ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан буён байрам сифатида нишонланиб келинади.
Ушбу кун нафақат байрам, балки масъул ташкилотлар томонидан болалар манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг сарҳисоб қилиш, эришилган натижаларга холис баҳо бериш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олиш куни ҳамдир.
Фурсатдан фойдаланиб барчамиз номимиздан юртимизнинг азиз болажонларини ушбу байрам билан табриклайман, уларга соғлик ва келгусида ҳаётларида улкан мувафақиятлар тилайман", — дейди Норбоева.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танзила Норбоева янги қонун масаласида фикр берди:
"Манфаатлар тўқнашувининг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда, яъни бундай ҳолатда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар суд ҳукми орқали бекор қилиниши мустаҳкамланмоқда.
Табиийки, бу манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва шу орқали умуман коррупцияга қарши кураш жараёнини фаоллаштиришга ҳам ижобий таъсир этади. Зеро, айнан манфаатлар тўқнашуви давлат органларидаги коррупциявий ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади", — дейди Сенат раиси.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Сенат раиси янги конституция масаласида фикр билдирди:
Конституциямизнинг янги кафолатлари мазмунини жамоатчиликка етказиш, қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш ишларини ташкил қилиш, маҳаллий вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш ҳамда Президентимиз фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш йўналишлари бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.
Сенаторлардан ҳар бир вазифанинг бажарилишига масъулият билан ёндашиши талаб этилади. Сизлар кўпроқ жойларга чиқиб, ўз сайловчиларингиз билан учрашувлар ўтказишингиз зарур.
Youtube'да кузатинг
👉 @Zafarbek_Solijonov
📱 Топ харастеристикага эга ҳамёнбоп смартфон излаяпсизми?
Миршакар Файзуллаев янги HONOR X9a ни тавсия қилади:
✅ Кучли ҳимоя ойнасига эга 120 Гц.ли OLED-экран
✅ Уч хил рангдаги мат ёки силлиқ сиртга эга ингичка корпус
✅ Маълумотларни сақлаш учун 128 ГБ, ва 6+5 ГБ оператив хотирага эга Snapdragon 695 5G
✅ Батарея қуввати 5100 мА⋅с ва тезкор қувватланиш (40 Вт)
📍 HONOR X9a аллақачон Ishonch, Idea, Asaxiy ва бренднинг бошқа ҳамкор дўконларида сотилмоқда.
🎧 11 майдан 15 июнга қадар смартфонни харид қилганда совғага HONOR CHOICE Earbuds X3 Lite TWS-қулоқчинларига эга бўласиз!
📲 Бот: /channel/honor_uz_online_bot
📱: Instagram
Ўзбекистонда ёшлар ойлиги бошланди
Юртимизда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор Ўзбекистоннинг энг бебаҳо бойлиги, келажаги ва устуни бўлмиш ёшларга берилган.
3 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида, 5 июнь куни Хоразм вилоятида бу йилги ёшлар ойлиги ёшларга хос энергия ва юқори кайфиятда бошланди. Ёшларимиз ўзлари айтганидек, атмосфера бомба даражада!
Ёшлар ойлиги барча ҳудудларда юқори савияда ўтказилади. Бунинг учун ташкилотчилар жуда катта тайёргарлик кўришгани айтилмоқда. Ёшлардан эса бу ойда янада актив бўлишлари кифоя.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Июнь келди, кимдир қизиқарли бирор нима ўқишга канал қидириб юрган бўлса, қуйида сизларга замонамизнинг замонавий, дунёвий ва либерал қатлами аро қалам юритувчи блогерларини таклиф қиламиз:
🤓😛"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.
🤘🫡Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!
🎭👉Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!
⚡️🌎 23,5° бурчак остида - дунё бўйлаб содир бўлаётган воқеа ҳамда янгиликларни тезкор ва аниқ, пропагандадан холи етказиб берувчи канал. Энг сара статистик маълумотлар, тарихий шахс ва воқеалар, тушуниш қийин бўлган атамалар изоҳи, дунё воқеаларига экспертларнинг фикрлари жамланган мақолаларни ҳам фақат шу каналдан топасиз.
🔥👉 Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.
🤑😎Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.
👔🫵 Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.
😇😌Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.
🐌🌳 Наблюдения под чинарой - Ферузхон Якубходжаевни канали. Русийзабон - туркий қон ўзбек блогери, центр сдержанности и холодного анализа, узбекофил без русофобии.
🕵🏻🦍Али Каххоров - авторский канал любителя-исследователя, где абсурд и реальность сложно различить. Невиданные истории и факты в зоолоогии вас удивят и не оставят равнодушными.
🤟 🎸Rockistan - ўзбек тилида рок ҳақида ёзадиган ягона канал. Нега ягона? Негаки бу каналда фақат рок жанридаги мусиқа тавсия қилинмайди, балки унинг тарихи ҳикоя қилинади, таҳлиллар берилади. Хуллас, рок олами ҳақида тўла тасаввурга эга бўласиз.
«Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо ва кузатувчилардир. Агар ушбу мамлакатлар фуқаролигига эга бўлган руслар ўз тарихий ватанига ёрдам беришга ва «махсус ҳарбий операция»да иштирок этишга қарор қилса, қамалади. Бу бемаънилик! Биз бу масалани давлатлараро даражада ҳал қилишни таклиф қиламиз! Агар гап [ЕОИИ ташкилотига] аъзо давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида кетаётган бўлса, унда, албатта, жиноий таъқиб бўлиши мумкин эмас», деган эди ўрусс депутати Миронов.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳакерлар Қримдаги айрим телеканалларни бузиб киришди ва Мудофаа вазирлигининг ушбу ролигини намойиш қилди. Унда қарши ҳужум вақтида қримликлардан сукут сақлаши сўралган. Яшасин украин армияси, йўқолсин босқинчи ўрус!!!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлардаги ИИВ ходимлари билан бўлган воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, жараёнларнинг камерага муҳрланишидан кўпроқ орган ютаркан. Ҳақиқатни ойдинлашишига хизмат қиларкан. Ўзига тўғри, суриштирув-терговни қонунан амалга оширган ходим ҳар бир ҳолатни видеога олишдан қўрқмайди. Чунки гумонланувчи, айбланувчи бўлган шахсга нимадир бўлса, ушбу тасвирлар унинг фойдасига хизмат қилишини билади.
Яна бир гап. Жамоатчилик вакиллари ҳам бир ҳолатни ҳисобга олиши, унутмаслиги керак. Қайсидир тараф бошқа тарафни (айниқса давлат ташкилотини) айблаб чиқдими, иккинчи тараф фикр бермагунча "лой чаплаб ташлаш"дан тийилган маъқул. Муносабат кутиш, сўраш, талаб қилиш, саволлар ташлаш бу ҳолатда энг тўғри йўл бўлади. У ерда ҳам ўзимиздан чиққан ватандошлар ишлашини унутмайлик.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бизни таълим қутқаради. Унга инвестиция киритавериш керак. Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 6 та кумуш ва 13 бронзага эга чиқди.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov
Гулнора Каримовадан жабрланганларни зарари қопланадими?
2016 йилда менга “Қувасойцемент” АЖ нинг бир нечта акциядорлари мурожаат қилишганди. Масала, уларнинг акциялари собиқ директорлар томонидан олиб қўйилиши натижасида 2009-12 йилларда келиб чиққан зарарларни ундиришда адвокат сифатида ёрдам бериш.
Мен ишни ўрганиб, рад жавобини бердим, чунки ўша пайтларда “Қувасойцемент” АЖ Гулнора Каримовага қарашли одамлар томонидан бошқарилганлиги ҳеч кимга сир эмасди. Г.Каримованинг ўзи 2016 йилда озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлиги ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлсада, барибир унга бориб тақалувчи ишлар бўйича шикоят қилишнинг ўзи ҳам жуда хавфли иш эди.
2017 йил бошларида “Қувасойцемент” АЖ акциядорлари қайтадан менга мурожаат қилишди, бу пайтга келиб Ш.Мирзиёев Президент бўлиб, катта ислоҳотлар бошланган пайт эди. Шу сабабли яхши ният билан иш бошладик.
Аввало, Яратганнинг инояти билан, қолаверса, прокуратура ва суд органларининг биз тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб, қонуний бахо берганликлари натижасида суднинг ҳукми билан адолат тикланиб, 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига Г.Каримова ва бошқалардан 27.424.332.558,33 сўм ундириш белгиланди.
Суд ҳукми билан 2020 йилдаёқ прокуратура депозитида сақланаётган пуллар ҳисобидан зарарнинг 19.557.861.038,90 сўми жабрланувчиларга тўлаб берилди. Қолган 7.866.471.519,43 сўм зарар Г.Каримова ва бошқалардан солидар тарзда ундирилиши белгиланган.
Шундан кейин, деярли уч йил мобайнида қолган суммани ундириш учун мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Биз мурожаатларимизда Г.Каримованинг Ўзбекистондаги мулклари мавжуд бўлмаса, ундирувни чет элдаги мулкларига қаратишни сўраб, халқаро шартномаларга асосан ундирувни амалга ошириш мумкинлигини асослаб бердик.
Бироқ барча мурожаатлар айланиб-айланиб МИБ га боради. МИБ ҳам бир хилда жавоб беради: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбат асосида тўлаб берилиши маълум қилинади.
Шундан бошқа жавоб йўқ.
Ва ниҳоят Г.Каримовага тегишли пулларнинг бир қисми қайтарилиши ҳақида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида битим тузилди, афсуски ушбу битимда қайтарилаётган пуллар ҳисобидан Г.Каримовадан жабрланувчиларга етказилган зарарни қайтариш кўзда тутилмади.
Ваҳоланки, БМТ нинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 57-моддаси (Активларни қайтариш ва уларни тасарруф қилиш) нинг 3-банди с-кичик бандида барча “бошқа ҳолатларда, биринчи навбатда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга, бундай мол-мулкни унинг аввалги қонуний эгаларига қайтарилиши ёки жиноятдан жабр кўрганларга компенсация тўланиши масаласи кўради” деб белгиланган.
Менимча, Ўзбекистон томонида туриб музокарага киришган масъуллар томонидан ўз фуқароларига етказилган зарарларни ундириш масаласида етарли чоралар кўрилмаган. Қўпол қилиб айтганда, шунчаки, тупуриб қўйилган.
Шу сабабли биз ҳимоям остидаги фуқаролар билан маслаҳатлашиб, ўзинг учун ўл етим деган мақолга риоя қилиб, БМТ бош котибига ва Швейцария Конфедерацияси Президентига мурожаат қилмоқчимиз. “Г.Каримованинг пулларида бизни ҳақимиз бор, лекин бизни ҳукуматимиз вакиллари бу ҳақда сизга маълум қилмаган бўлса керак, шунинг учун Г.Каримованинг пуллари қайтарилишида 1 300 дан ортиқ жабрдийдаларни ҳам инобатга олинглар, жа борса 700 000 АҚШ долларига тўғри келади” деган маънода.
Бу ҳақда ёзишимдан мақсад, эртага БМТ ёки Швейцария ҳукумати томонидан Ўзбекистон тарафига қандайдир эътироз билдирилса, шу масалани ўзимизга айтганларингда кўриб чиқардик, дейдиганлар чиқиши мумкин. Аслида оиладаги муаммоларни оила бошлиғи ҳал қилади, муаммо ташқарига чиқмасин, дейди. Лекин шу муаммолар оила бошлиғигача етиб бормаяпти, шекилли.
PS: Илгари ҳеч қачон шу постни максимал тарқатишга ёрдам беринг деб ёзмаганман. Бироқ ушбу постни масъул шахсларга етиб боришига ёрдам берсангиз, 1 300 дан ортиқ жабрдийдаларни дуосини оласиз, бу аниқ.
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), УНИCЕФ ва Жаҳон банки Ўзбекистонда янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ташкил этилиши борасидан қўшма баёнот эълон қилибди.
Баёнотда маълум қилинишича, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Болалар жамғармаси (УНИCЕФ) ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлайди. Бу Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ҳамда бутун ҳаётлари давомида алоҳида шахслар ва оилаларнинг камбағаллик, заифлик ва ижтимоий четланишини камайтиришга ва олдини олишга қаратилган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини, шунингдек Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.
Администрация раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳам ушбу агентликнинг ташкил этилиши анчадан бери зарур бўлиб келганлиги ҳақида ёзибди.
Баёнотнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенат ялпи мажлисида уяли алоқа операторлари ҳамда теле, радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёзлар берилиши муҳокама қилинди. Провайдерлар фаолиятини кенгайтириш мақсад қилинган. Давлат божи камайтирилиб, ушбу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларлан Б.Ҳ.М.нинг 25 минг баравари миқдорида бож ундирилиши белгилаб қўйиляпти.
Шу билан бирга, агар уяли алоқа виртуал оператори томонидан навбатдаги йиллик давлат божини тўлаш давридан олдинги молия йилида кўрсатилган кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 миллион бараваридан ошган тақдирда, ушбу уяли алоқа виртуал оператори даромадининг 1 фоизи миқдорида қўшимча давлат божи тўланиши белгиланмоқда.
Сенаторларнинг таъкидлашича, Қонуннинг қабул қилиниши натижасида уяли алоқа виртуал операторлари фаолиятини кенгайтиришга ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун адолатли рақобат муҳити яратишга эришилади. Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, ушбу қонунни ҳам соҳадаги тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ечишга қаратилган навбатдаги қадам деб кўриш мумкин.
Жумладан, ўзини мустақил алоқа тармоғига эга бўлмаган уяли алоқа виртуал операторларга (провайдер) лицензия берганлик учун давлат божи миқдорини юқорилиги мазкур соҳада тадбиркорлик фаолияти бозор қоидалари асосида ривожланишини чеклаб қўймоқда.
Давлат божини сезиларли камайтирилиши соҳадаги тадбиркорлар ихтиёрида қўшимча маблағлар қолиши билан бирга, тақдим этилаётган имтиёзлар виртуал мобил алоқа бозорининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ва мамлакатимизда янгидан янги хорижий инвестициялар киритиш орқали телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш учун имкон беради.
Мазкур рағбатлантириш чоралари орқали тадбиркорлик субъектларига енгиллик берилиб, хусусий телерадиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга эришилади.
Таҳлилларга кўра, ҳудудлардаги хусусий телеканал ва радиоканаллар ўз телерадиодастурларини эфирга узатиш ҳамда моддий-техник базаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашда айрим молиявий қийинчиликларга дуч келмоқдалар.
Шу боис қонун билан телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштирганлик, қурганлик, улардан фойдаланганлик ва уларнинг хизматларини кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари 50 фоизга камайтирилмоқда.
Бунда теле- ва радиоканалларнинг молиявий имкониятларини яхшилашга, яъни 4,1 млрд сўмга яқин пул маблағларини хусусий телерадиоэшиттириш субъектлари фаолиятини ривожлантиришга эришилади. Қонун билан давлат божини ундиришда яна бир қўшимча имтиёз берилиб, унга кўра, йиллик ундириладиган давлат божининг миқдори тенг равишда йилнинг ҳар чорагида бўлинган ҳолда тўлаш механизми яратилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтларда юз бераётган адолатсиз "қама-қамалар" масаласида икки оғиз фикр билдиргим келди. Замонавий дунёда давлатлар қудратини жамоат фаолларини қўрқитишмас, халқига эркинлик улушларини беришда давом этиши орқали кўрсатади. Бу билан юқори қанчалик олийжаноб эканини ҳам билдиради. Барибир ҳамма эркинлик йўлига ўтади. Охирги ва ҳамма ачиниш билан қарайдиган давлатлар қаторида бўлиб қолмасликни сиёсий элитамиз кўпроқ ўйлаши керак аслида. Эркинликка сабабчи бўлди деган номда тарихда қолиш анча-мунча сиёсатчигаям насиб қилавермайди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.
Қонунни кучга кириши Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан ҳам алоҳида масъулиятни талаб этади. Зеро, бу соҳада маъмурий ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва мутаносиб жавобгарликни белгилаш - янги йўналиш. Бунда ҳам соҳага оид билимларни ошириш, ҳам бу турдаги ҳуқуқбузар шахслар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш керак бўлади", — деди Сенат раиси.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги озодликдан маҳрум қилиш муассасасида сақланаётган собиқ давлат хизматчисининг хати асосида ажойиб ролик олибди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенаторлар "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонунни маъқуллади.
Қонун давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Шуниндек, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Японияда қизиқ ишлар бўляпти. Бош вазир Фумио Кишида катта ўғли Сётаро Кишидани сиёсий котиблик лавозимидан озод қилди. Бунга сабаб — ўғлининг расмлари тарқалди, уларда Сётаро дўстлари билан ўтган йили Бош вазир қароргоҳида янги йилни нишонлагани акс этганди. Расмий учрашувлар бўладиган жой бўлгани учун жамоатчилик жиддий эътироз билдирган. Даданг (қайнотангмас) Япониядек давлатни бошқарсаю эркалик қилолмасанг, шуям иш бўлибдими энди!?😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Бир вақтлари мухолифга айланишини айтган Қодиров Исроилга ютқазган ёшларимиз ҳақида)
👉 @Zafarbek_Solijonov