Суд ажримидан сўнг ота ҳар хафта боласини кўриб туришга ҳаққи борми?
Юрист жавоби:
🔸 Оила кодексининг 66-моддасининг мазмунига кўра бола қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.
➡️Ушбу кодекс қоидаларига мувофиқ бола ота-онасига биринчи даражали қариндош ҳисобланди.
🔸 Шундай экан, фарзандлар сиз билан кўришиш ҳуқуқига эга.
🔹Шунингдек, мазкур кодекс 71-моддасига кўра ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир. Бундан ташқари кодекс 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эгалиги ва тарбиялаши шартлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
🔸 Сиздаги ҳолатни янада аниқ очиб берадиган нормага эътиборингизни қаратамиз. Қаранг! Боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу норма Оила кодекси 76-моддасида келтирилган.
🔹Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ:
👉 боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек вояга етмаганнинг шу ота-она билан кўришиш ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, суд ҳар бир аниқ ишнинг ҳолатларини инобатга олиб ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрилиш тартибини (вақти, жойи, кўришиш давомийлиги ва ҳ.к) баён этиши лозим.
🔺 Шунга кўра сиздаги вазиятда бола билан қачон, қандай тартибда кўришиш мумкинлигини суд белгилаб беради.
@Yurist_GUVD
Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
❇️ Мародёрлик ( фран. мaraudeur – талончи) − ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаш.
Мародёрлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддасида жавобгарлик белгиланган.
@Yurist_GUVD
Ҳукумат қарори (714-сон, 29.10.2024 й.) билан "Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қрнунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" тасидиқланди.
Ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди
✅ Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) билан "Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси" тасдиқланган.
❇️ Унга кўра, қатор соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали жамият тараққиёти ва аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
@Yurist_GUVD
🔸 Инсонлар ё ҳасад, ё кўролмаслик, ёки нафрат туфайли бир-бирининг дилини оғритадилар.
🔹Доно киши эса ақл-идрок ила буларнинг барчасидан устун туради.
Эпикур - қадимги грек (юнон) файласуфи
@Yurist_GUVD
❇️Prezident tomonidan imzolangan Qonun bilan Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi(O‘RQ-985-son, 28.10.2024 y.)
🔸Kichik hajmli elektr dvigatelli transport vositalarini va individual harakatlanish vositalarini boshqarish vaqtida sodir etilgan huquqbuzarliklar uchun ma’muriy javobgarlikni belgilashni nazarda tutuvchi o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda.
🔹Tez tibbiy yordam hamda yong‘in-qutqaruv bo‘linmalari transport vositalaridan foydalangan holda sodir etilgan qoidabuzarliklar yuzasidan ma’muriy ishlarni ortiqcha qog‘ozbozlikni bartaraf etish maqsadida tugatish tartibi joriy etilishi belgilanmoqda.
🔸 Maxsus avtomatlashtirilgan foto- va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yo‘l harakati qoidalari buzilishi to‘g‘risidagi ma’lumot jarima solish haqida qaror chiqarishga vakolatli bo‘lgan shaxsga 48 soat ichida yuborilmagan taqdirda, ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risida ish yuritilmasligi belgilanmoqda.
✅Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.
@Yurist_GUVD
❇️“O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy Qonun qabul qilindi(O‘RQ-982-son 25.10.2024 y.)
🔸Vazirlar Mahkamasi – ijro etuvchi hokimiyatning oliy organi bo‘lib, iqtisodiyotning, ijtimoiy va ma’naviy sohalarning samarali faoliyat ko‘rsatishiga rahbarlik qilishni, Konstitutsiya va qonunlar, Oliy Majlis palatalari qarorlari, Prezident farmonlari, qarorlari va farmoyishlari ijrosini ta’minlaydi.
🔹Vazirlar Mahkamasi O‘zbekistonda ijro etuvchi hokimiyatning yagona tizimiga rahbarlik qiladigan kollegial organdir.
🔸 Vazirlar Mahkamasi o‘z faoliyatida Oliy Majlis va Prezident oldida javobgardir.
🔹 Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining yaxlit tizimiga vazirliklar, qo‘mitalar, agentliklar va inspeksiyalar kiradi.
🔸 Vazirlar Mahkamasi O‘zbekiston Hukumatining a’zolari – Bosh vazir, uning o‘rinbosarlari va vazirlardan iboratdir. Qoraqalpog‘iston Respublikasi hukumatining boshlig‘i Vazirlar Mahkamasi tarkibiga o‘z lavozimi bo‘yicha kiradi.
❇️Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.
@Yurist_GUVD
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисини раис очиб, қайси низо кўриб чиқилиши лозимлигини, комиссия таркибини эълон қилади.
Раис тарафларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлигини, вакилларнинг ваколатини текширади, шундан сўнг комиссия мажлисида иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Меҳнат низолари бўйича комиссияда кўрилаётган якка тартибдаги меҳнат низосининг тарафлари:
далилларни тақдим этишга;
далилларни текширишда иштирок этишга;
комиссия мажлисида иштирок этаётган шахсларга, комиссия мажлисига таклиф қилинган гувоҳларга, мутахассисларга ва бошқа шахсларга саволлар беришга;
илтимоснома беришга;
комиссияга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
комиссия мажлисида иштирок этаётган бошқа шахсларнинг илтимосномаларига ва важларига қарши эътироз билдиришга;
комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилишга;
комиссия мажлисида аудио ва видео ускуналардан фойдаланишга ҳақли.
Меҳнат низолари бўйича комиссия якка тартибдаги меҳнат низосини моҳиятига кўра кўриб чиқар экан, аввал ходимнинг билдирилган талаблари хусусидаги тушунтиришларини эшитади. Шундан сўнг иш берувчининг вакили эшитилади, тарафларнинг далиллари текширилади, низони кўриб чиқишда иштирок этиш учун чақирилган (таклиф этилган) мутахассислар, гувоҳлар ва бошқа шахслар эшитилади.
❇️8. Ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиш мумкинми?
Меҳнат низолари бўйича комиссия ходимнинг аризасини қабул қилишни, агар меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ёки суднинг иш юритувида худди шу тарафлар ўртасидаги низо бўйича, худди шу предмет ва худди шу асослар бўйича бошқа ариза мавжуд бўлса ёхуд ариза ходимнинг номидан бунинг учун ваколатли бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ёки ушбу якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқиш комиссиянинг ваколатларига кирмаса, рад этади.
Аввалги мажлисда тайинланган меҳнат низолари бўйича комиссия раиси ариза берувчига аризани қабул қилишга доир ёзма равишда асослантирилган рад жавобини 3 кунлик муддат ичида беради.
❇️9. Меҳнат низолари бўйича комиссияга мурожаат қилиш муддати қанча?
Ходим меҳнат низолари бўйича комиссияга ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан 6 ойлик муддат ичида мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, меҳнат низолари бўйича комиссия муддатни қайта тиклаши ва низони моҳиятига кўра кўриб чиқиши мумкин.
Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш юзасидан мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади.
❇️10. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори қай тартибда чиқарилади?
Меҳнат низолари бўйича комиссия касаба уюшмаси қўмитаси ва иш берувчи вакилларининг келишувига кўра қарор қабул қилади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори асослантирилган ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
ташкилотнинг номи, якка тартибдаги меҳнат низоси ташкилот алоҳида бўлинмасининг меҳнат низолари бўйича комиссияси томонидан кўриб чиқилган тақдирда эса бўлинманинг номи, комиссияга мурожаат этган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, касби ёки мутахассислиги;
комиссияга мурожаат этилган ва низо кўриб чиқилган сана, низонинг моҳияти;
комиссия аъзоларининг ва мажлисда ҳозир бўлган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
қарорнинг моҳияти ва унинг асосланиши (қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига ҳавола қилинган ҳолда);
овоз бериш натижалари.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг пулга оид талаблар бўйича қарорида ходимга тегишли бўлган аниқ сумма кўрсатилиши керак.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори комиссия мажлисининг раиси ва котиби томонидан имзоланиб, мажбурий кучга эга бўлади ва бирон-бир тарзда тасдиқланмайди.
Меҳнат низоси бўйича комиссия қарорининг кўчирма нусхаси ходимга, иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитасига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида топширилади (юборилади).
✅ Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тўғрисида савол-жавоблар тўплами
❇️1. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби қандай?
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби Меҳнат Кодексида белгиланади.
Ходим учун янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низолари (даъвосиз хусусиятга эга бўлган якка тартибдаги меҳнат низолари) иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳал этилади.
❇️2. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар қайсилар?
Якка тартибдаги меҳнат низолари қуйидагилар томонидан кўриб чиқилади:
меҳнат низолари бўйича комиссиялар томонидан, бундан бевосита судда кўриладиган низолар мустасно;
суд томонидан.
Ходим меҳнат низосини ҳал қилиш учун ўз танловига кўра меҳнат низолари бўйича комиссияга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.
❇️3. Меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш тартиби қандай?
Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра меҳнат низолари бўйича комиссияни тузиш назарда тутилиши мумкин.
Иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра ёхуд жамоа шартномасида назарда тутилган ҳолларда меҳнат низолари бўйича комиссиялар ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилиши мумкин.
Ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидаги меҳнат низолари бўйича комиссиялар ташкилотнинг меҳнат низолари бўйича комиссиялари фаолият кўрсатаётган айни ўша асосларда иш юритади.
Якка тартибдаги меҳнат низолари ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг меҳнат низолари бўйича комиссияларида жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда аниқланадиган ушбу комиссияларнинг ваколатлари доирасида кўрилиши мумкин.
Меҳнат низолари бўйича комиссиялар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳар бир тарафдан вакиллар сони тенг бўлган ҳолда, тенг ҳуқуқлилик асосида тузилади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия тузиш тўғрисида ёзма шаклда таклиф олган иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси 10 кунлик муддатда ўз вакилларини комиссияга юбориши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг касаба уюшмаси қўмитасидан бўлган аъзолари тегишли касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан, иш берувчининг вакиллари бўлган комиссия аъзолари эса иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг сон жиҳатидан таркиби ва ваколатлари муддати жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида келишилган ҳолда тасдиқланадиган бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг иш юритиш тартиби иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида келишилган ҳолда тасдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш иш берувчи томонидан амалга оширилади. Иш берувчи ходимнинг розилиги билан унинг зиммасига комиссия фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун масъул шахс вазифаларини юклатиши мумкин.
❇️4. Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ваколатлари қанақа?
Меҳнат низолари бўйича комиссия меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни, меҳнат шартномасини қўллаш масалаларига доир якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган бўлиб, бундан бевосита суд томонидан кўриладиган низолар мустасно.
Ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларида тузилган меҳнат низолари бўйича комиссияларнинг ваколатлари иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга кўра тасдиқланадиган тегишли низомда ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади.
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади
❇️ Муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат – эҳтиёт чораларидан бири ҳисобланиб, айбланувчи ёки судланувчининг суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақируви билан етиб келиш ҳақида берган ёзма мажбуриятидан иборатдир.
@Yurist_GUVD
2️⃣9️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
📌1863 йил —Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда Халқаро Қизил Хоч ташкилотига асос солинган;
🇮🇹 1922 йил —Италия фашистларининг Римга юриши натижасида Италия қироли Виктор Эммануэл III Бенито Муссолинини Бош вазир этиб тайинлаган;
🇹🇷 1923 йил —Туркия Республика дея эълон қилинган ва Мустафо Камол Отатурк унинг биринчи президенти бўлган;
💰1929 йил — «Қора сешанба» воқеаси— Уолл-стрит фонд бозори қулаган;
🖊 1945 йил — Нью-Йоркда патент олинганидан 57 йил ўтгач). биринчи марта шарикли ручкалар сотувга чиққан;
🌧 1947 йил — қуруқ муздан илк маротаба ёмғир ёғдириш учун фойдаланилган;
⚔️ 1956 йил —Кадеш операцияси: Эркин ҳаракатни таъминлаш учун Исроил Франция ва Буюк Британия кўмагида Синай ярим оролига бостириб кирган;
🌐 1969 йил — ARPANET лойиҳаси доирасида тармоқдаги иккита компьютер ўртасида илк бор маълумотлар узатилган ва шу тариқа Интернет пайдо бўлган;
🦴1971 йил— физиотерапия амалиётлари бошланиб, кам кучланишли электр токи орқали синган суякларни тиклаш йўлга қўйилган;
👩🚀1998 йил —АҚШда энг кекса астронавт Жон Гленн (77 ёш-у 103 кун) коинотга учирилган;
🇨🇳2015 йил — Хитой ҳукумати 1979 йилда жорий этилган «Бир оила, бир бола» сиёсати ўз ниҳоясига етганини эълон қилган;
🎃2022 йил— Сеулда Хеллоуин байрами нишонланаётган пайтда вужудга келган тиқилинч сабабли 158 киши ҳаётдан кўз юмган.
@Yurist_GUVD
❇️Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди.
🛑Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
❇️Чиқиндиларни бошқариш агентлиги масъулларига кўра, аҳоли орасида чиқинди хизматларига қилинмаган тўловларни камайтириш учун электр энергияси тўловига чеклов ўрнатиш тартиби ишлаб чиқилган. Ушбу амалиёт тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, “Тоза макон” биллинг тизими ишга туширилгач жорий этилиши кутилмоқда.
@Yurist_GUVD
✴️ "Меҳнат кодекси"да белгиланган Дам олиш вақти тўғрисида анимацион ролик!
@Yurist_GUVD
❇️ Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:
✴️фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига - 3 ойгача;
✴️фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун - 6 ойгача.
✴️Муаллифлар жамоалари томонидан дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини ёзиш чоғида муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига муаллифлар гуруҳининг барча аъзолари имзолаган ёзма аризага мувофиқ ижодий таътил берилади. Муаллифлар таътилни ўзаро тақсимлашга ҳам ҳақли.
✴️Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.
✴️Ижодий таътиллар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
@Yurist_GUVD
❇️ Патронат - ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан, тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
@Yurist_GUVD
Ҳукумат қарори (708-сон, 28.10.2024 й.) билан "Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом" тасдиқланди
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади
✅ Даъвога қарши даъво бериш...
🔹Қарши даъво - процесснинг бир томонини (жавобгарнинг) бошқасига (даъвогарга) қарши даъвогар томонидан дастлаб жавобгарга қўйилган даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун қўядиган мустақил даъвоси.
Яъни, Сиз жавобгарсиз ва ўз манфаатларингизни ҳимоя қилиш мақсадида даъвогарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабнома билан қарши даъво киритиш ҳуқуқига эгасиз.
🔸Суд томонидан иш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар, жавобгар дастлабки даъво билан биргаликда кўриб чиқиш учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Қарши даъво судловга тегишлилигидан қатъи назар, дастлабки даъво кўрилаётган жойдаги судда тақдим этилади.
@Yurist_GUVD
3️⃣1️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 475 йил— Ғарбий Рим империясининг сўнгги императори Флавий Ромул Август тахтга ўтирган;
📜 1517 йил —Мартин Лютер ўзининг «95 тезис»ини Виттенбергдаги черков эшигига ёпиштириб, Рим-католик черковининг тавба қилишдаги роли, папанинг роли ва индулгенцияларни сотиш амалиёти ҳақида мунозараларни бошлаган;
⚖️1589 йил — Германиянинг Бедбург шаҳрида «Бедбурглик бўри» лақабли вахший қотил Питер Штумпф шафқатсизларча қатл этилган;
🇺🇸1864 йил — Невада АҚШнинг 36-штатига айланган;
📚1892 йил— Артур Конан Дойлнинг «Шерлок Холмснинг саргузаштлари» асари нашр этилган;
⚔️1922 йил —Муссолинининг қўшини Римга кириб, қирол саройига кириб боришган. Италияда фашистик инқилоб тугаб, расман фашистик давр бошланган;
🏔1941 йил —14 йиллик қурилиш ишларидан кейин Рашмор тоғидаги ёдгорлик қурилиши ўз ниҳоясига етган;
🇪🇬1956 йил — Сувайш канали инқирози: Буюк Британия ва Франция Сувайш каналини очишга мажбурлаш учун Мисрни бомбардимон қила бошлашган;
🇮🇳 1984 йил— Ҳиндистон Бош вазири Индира Ганди сикх тансоқчилари томонидан ўлдирилган;
🇺🇿1996 йил— Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ташкил этилган;
🌎 2011 йил — БМТ ҳисоб-китобларига кўра Ерда етти миллиардинчи одам туғилган.
@Yurist_GUVD
❇️Prezident tomonidan imzolangan Qonun bilan ayrim kodekslarga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritildi(O‘RQ-984-son, 28.10.2024 y.)
🔸Jinoyat kodeksiga foydali qazilmalarni qonunga xilof ravishda qazib olishni shunday harakatlar uchun ma’muriy jazo qo‘llanilganidan keyin takror sodir etganlik uchun, shuningdek foydali qazilmalarni oltin izlovchilar usulida ruxsatnomasiz qazib olganlik uchun jinoiy javobgarlikni nazarda tutuvchi qo‘shimchalar kiritilmoqda.
🔹Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga yer uchastkalarini o‘zboshimchalik bilan egallab olish, o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini amalga oshirish, shuningdek yer berish tartibini buzish bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni sodir etgan shaxslarga nisbatan ma’muriy bayonnoma tuzish yuzasidan ichki ishlar organlariga zarur vakolatlar berilishini nazarda tutuvchi o‘zgartirishlar kiritilmoqda.
✅Qonun rasmiy e’lon qilingan kundan e’tiboran kuchga kiradi.
@Yurist_GUVD
❇️11. Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишни судга ўтказиш ва меҳнат низолари бўйича комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби қанақа?
Агар меҳнат низолари бўйича комиссия 10 кунлик муддат ичида якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқмаса ёки ҳал этмаса, манфаатдор ходим ёки унинг вакили судга мурожаат қилишга ҳақли.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи комиссия қарорининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда судга шикоят қилиши мумкин.
Ушбу муддат ўтказиб юборилганлиги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Суд ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, бу муддатни тиклаши ва якка тартибдаги меҳнат низосини моҳиятига кўра кўриб чиқиши мумкин.
@Yurist_GUVD
❇️5. Меҳнат низолари бўйича комиссияга ариза бериш тартиби қандай?
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга келиб тушган аризаси рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Ходимнинг меҳнат низолари бўйича комиссияга берилган аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
сана (ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган ва у комиссияга мурожаат қилиш учун муддатнинг ўтиши бошланишини қайси сана билан боғласа, ўша сана);
ходимнинг важларини тасдиқловчи ўзида мавжуд бўлган важлар;
ходимнинг талаблари;
аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
❇️6. Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш учун тайёрлаш тартиби қанақа?
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлис ўтказилгунига қадар:
якка тартибдаги меҳнат низосини тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бўлган ҳолатларни аниқлайди (исботлаш предметини аниқлайди);
низони ҳал қилишда таяниш керак бўлган қонунлар ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқлайди;
низони кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг таркибини аниқлаштиради;
ҳар бир тараф ўз талабларини асослаш учун тақдим этиши керак бўлган далиллар рўйхатини белгилайди.
❇️7. Якка тартибдаги меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқиш тартиби қандай?
Меҳнат низолари бўйича комиссия якка тартибдаги меҳнат низосини ходим ариза берган кундан эътиборан 10 календарь кун ичида кўриб чиқиши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссияларда кўриладиган якка тартибдаги меҳнат низолари, зарур ҳолларда, ходимнинг ишдан ташқари вақтида кўриб чиқилиши мумкин.
Меҳнат низоси ариза берган ходим ёки унинг вакили иштирокида кўриб чиқилади.
Ходим ёки унинг вакили йўқлигида меҳнат низосини кўриб чиқишга фақат ходимнинг ёзма аризаси асосида йўл қўйилади.
Ходим ёхуд унинг вакили меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлисида ҳозир бўлмаган тақдирда, меҳнат низосини кўриб чиқиш кейинга қолдирилади.
Ходим ёки унинг вакили узрли сабабларсиз иккинчи марта мажлисда ҳозир бўлмаган тақдирда, комиссия масалани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин, бу эса ходимни Меҳнат Кодексида белгиланган муддат доирасида меҳнат низосини кўриб чиқиш ҳақида такроран ариза бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Комиссиянинг аризани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисидаги қарори аризани кўриб чиқишдан олиб ташлаш сабаби албатта кўрсатилган ҳолда ходимга ёзма шаклда етказилади.
Ходим меҳнат низосини меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида ушбу низони тугатишга ҳақлидир.
15 ёшдан 16 ёшгача бўлган ходимларнинг якка тартибдаги меҳнат низолари ота-онасидан бирининг ёки васийсининг иштирокида меҳнат низолари бўйича комиссияда кўриб чиқилади.
Ходим, касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат низосини кўриб чиқишда иштирок этиш учун адвокатни, экспертни ёки бошқа учинчи шахсни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари бўйича комиссия ўз мажлисига гувоҳларни чақириш, мутахассисларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг талабига биноан иш берувчи (унинг вакиллари) комиссияга зарур бўлган ҳужжатларни комиссия томонидан белгиланган муддатда тақдим этиши шарт.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар ҳар бир тарафдан комиссия аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисида иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг тенг миқдордаги вакиллари иштирок этиши керак.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ваколатга эга бўлмаган таркиби томонидан қабул қилинган қарор ғайриқонунийдир.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ҳар бир мажлисида раиснинг вазифалари иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитасининг вакиллари томонидан навбатма-навбат бажарилади.
Бунда раиснинг ва котибнинг вазифалари айни бир мажлиснинг ўзида бир тараф вакиллари томонидан бажарилиши мумкин эмас.
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг биринчи мажлисида комиссия аъзоларининг (ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг) келишувига кўра ушбу мажлиснинг раиси ва котиби белгиланади. Комиссиянинг кейинги мажлисларида ҳар бир кейинги мажлис учун раис ва котиб тайинланиб, мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни чақириш уларнинг зиммасига юклатилади.
☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
@Yurist_GUVD
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади
❇️Вердикт (лотинча vеrе diktum – ҳақ гап айтиш) – айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этган маслаҳатчилар (присяжнийлар)нинг судланувчи айбдор ёки айбдор эмаслиги, шунингдек, айбдор бўлса, унга шафқат қилиш–қилмаслик тўғрисидаги хулосаси.
🔹Қасамёд этувчилар вердиктни 6, 9 ёки 12 кишилик ҳайъатда чиқаради. Ҳайъат якдил қарорга эришмаган тақдирда, баъзи мамлакатларда мутлоқ кўпчиликнинг фикри инобатга олинади.
@Yurist_GUVD
Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди