Болаларни 1-синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида ва ундан ташқарида амалга оширилади
Йўл объектлари алоҳида рухсатнома олингандан сўнг қурилади ва таъмирланади
📌 "Де юре" ва "де-факто" сўзи нимани англатади?
🔸Де-факто сўзи лотинча "de facto" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "амалда", "аслида" деган маъноларни англатади. Ушбу сўз мунозара мавзуси расмий мақомга эга бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Чунончи, юриспруденцияда (ҳуқуқшуносликда) бу сўз "қўлланилади ёки ҳақиқий саналади, лекин расмий равишда ўрнатилмаган" деган маънони англатади.
Оддий қилиб айтганда, "амалда", "аслида" сўзлари ўрнига де-факто ишлатилади.
🔹Де-фактонинг қарама-қаршиси - де-юре ҳам лотинчадан кириб келган бўлиб, "қонуний равишда", "ҳуқуқ бўйича" деган маънони ва у қонун билан қабул қилинганлигини англатади. Амалда де-юрени ўрнига "қонунан", "расман", "расмий равишда" сўзларини қўллаш мумкин.
Мисол учун, айрим мамлакатларда айбсизлик презумпцияси де-юре амал қилади, аммо амалда де-факто у амалга оширилмайди.
Бу шуни англатадики, расман бу презумпция мавжуд ва қонун билан қабул қилинган, аммо аслида унга риоя қилинмайди.
@Yurist_GUVD
🔹"Биз ҳеч нарсани қонунларни ёмон билганимиздек билмаймиз, ваҳоланки уни ҳар биримиз яхши билишимиз лозим."
🔸„Ничего мы не знаем так плохо, как законы, хотя их-то как раз должен знать каждый.“
👉Оноре де Бальзак - француз ёзувчиси, драматург
@Yurist_GUVD
🔸Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.
🔹Ходимни огоҳлантириш муддати ичида, бундан меҳнатга оид муносабатларни унинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан тугатиш тўғрисидаги огоҳлантириш мустасно, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида 1 кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.
🔸Ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.
@Yurist_GUVD
❇️ Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:
🔹оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.
✔️Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.
🔍 Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.
@Yurist_GUVD
❇️“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тузилади:
🔹Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси);
🔹Ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар).
✔️ Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
🗓 Ҳар йили 15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунгача махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини туну кун қабул қилиниши ташкил этилади.
📁 “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади.
🔍 Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.
📝 Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чоралари кўрилади.
@Yurist_GUVD
❇️"112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.
☎️ “112” ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.
@Yurist_GUVD
❇️Бюрократия – бу атаманинг ўзагини ташкил этувчи “бюрократ” сўзининг луғавий маъноси французча bureau –стол, кratos –ҳокимият сўзларидан олинган бўлиб, “стол ҳокимияти” маъносини англатиб, у сиёсий маънода – давлатга тегишли бўлган ишларни махсус ваколатли шахслар томонидан ва сиёсий аппарат томонидан олиб бориладиган бошқариш ҳамда олиб бориш тизимини англатса, кўчма салбий маънода эса давлат бошқарувининг расмиятчилик, қоғозбозлик, фуқаро манфаатларига беэътиборлик каби салбий жиҳатларини англатадиган тушунча.
@Yurist_GUVD
3️⃣0️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🗡 1381 йил —Англияда Уот Тайлер бошчилигидаги йирик деҳқонлар исёни бошланган;
🔥 1431 йил— Жанна д'Арк Руанда гулханда ёқиб юборилган;
🌎 1498 йил— Христофор Колумбнинг учинчи экспедицияси бошланган;
🤴1574 йил — Ҳенри III Франция қироли бўлган;
⚔️ 1635 йил — ўттиз йиллик уруш: Швецияда уруш даври тугаган ҳолда Прага тинчлиги имзоланган;
🇵🇾 1816 йил— Хосе Гаспар Родригез де Франция Парагвай Республикасининг абадий диктатори деб эълон қилинган;
📌 1871 йил — Париж Коммунаси қулаган;
👑 1876 йил — Усмонли султони Абдулазиз жияни Мурод фойдасига тахтдан воз кечган;
⛹️ 1879 йил —Америкалик магнат Уилям Вандербилт Нью-Йоркдаги энг йирик спорт маркази бўлган Madison Square Garden'ни яратиш режасини эълон қилган;
📌 1896 йил— Нью-Йоркда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси биринчи марта расмий равишда қайд этилган: Ҳенри Уэллснинг автомобили Эвелин Томаснинг велосипедига тўқнашиб кетган;
☎️ 1900 йил— Париждаги Бутунжаҳон кўргазмасида даниялик муҳандис Валдемар Поулсен ўзи ихтиро қилган қурилма— телеграфни намойиш қилган. Бу аслида овоз ёзиш учун тасма бўлган;
📌1908 йил —Буюк Британияда биринчи халқаро аэронавтика мусобақаси бўлиб ўтган;
📌 1922 йил — Вашингтонда АҚШ Олий суди судьяси Уилям Ховард Тафт томонидан Линколн ёдгорлиги очилган;
⚔️1941 йил —Крит ороли Вермахт томонидан босиб олинган;
💣1942 йил — Британия самолётлари томонидан Кёлн бомбардимон қилинган;
⛓ 1942 йил —Партизанлар ҳаракатининг марказий штаб-квартираси ташкил этилган;
🇬🇧 1948 йил— Буюк Британия Ҳамдўстликнинг барча давлатларига Британия фуқароси мақоми берилган;
🎷1962 йил — Бенни Гудман бошчилигидаги АҚШ жазменлари тарихда биринчи марта Совет Иттифоқида чиқиш қилишган;
🚫 1969 йил — Ғарбий Германия Шарқий Германияни тан олган давлатларга зудлик билан душманлик кўрсатиш сиёсатидан воз кечган;
🇪🇸 1982 йил — Испания НАТОнинг ўн олтинчи аъзоси бўлган;
🇺🇿🇷🇺1992 йил— Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган;
@Yurist_GUVD
❇️ Ижтимоий тармоқлардаги диний материаллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга "лайк" босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик борми?
👉Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг!
👉 Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!
🔸 Батафсил видеороликда
ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади
“Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.)
✅Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулидан давлат гранти квоталарининг ОТМлар кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.
🔹 2024/2025 ўқув йилидан ҳар бир таълим йўналиши бўйича ОТМнинг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
🔸 2025 йилдан давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланади.
👉Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6937332
@Yurist_GUVD
❇️Мансаб сохтакорлиги нимани англатади?
🔹Мансаб сохтакорлиги – давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг:
✔️ ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши,
✔️ ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши.
Мансаб сохтакорлиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишида ифодаланади.
🔸Манба: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддасига асосан жиноий жазо белгиланган.
@Yurist_GUVD
❇️ “Адолат йўқолган пайтда, ҳаётнинг қадрини белгилайдиган бошқа ҳеч нарса қолмайди”.
Иммануил Кант
@Yurist_GUVD
2️⃣8️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🌎1539 йил— Испаниялик конькистадор ва Куба губернатори Эрнандо де Сото Флорида қирғоғидаги Тампа кўрфазига кириб келган. Унинг олти минг аскарлик отряди замонавий Жоржия штати ҳудудидан ўтиб, 1542 йил майга қадар Миссисипига етиб борган;
⚔️ 1794 йил — Биринчи коалиция уруши пайтида Киррвайлер жангида француз армияси прусслар томонидан мағлубиятга учратилган;
📜 1812 йил— 1806 йилдан бери давом этган Россия-Туркия уруши М.И.Кутузовнинг турклар билан Бухарест тинчлигини тузиши билан тугаган;
⛓1830 йил— АҚШ президенти Эндрю Жексон ҳиндларни ўз ерларидан ҳайдаб чиқаришга рухсат берувчи ва Миссисипидан шарқдаги барча ҳиндуларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини рад этган қонунни имзолаган. Сургун 1831 йилда бошланган; баъзи ҳинд қабилалари исён кўтаришган, баъзилари қонуний равишда норозилик билдиришга уринишган ва энг олий федерал судга мурожаат қилишган, аммо улар АҚШ фуқароси эмасликлари туфайли конституция билан ҳимоялана олмаганлар;
📌 1863 йил— Бостонда АҚШда фақат қора танли аскарлардан иборат биринчи полк ташкил этилган;
⚔️1871 йил —бир ҳафта давом этган қонли жанглардан сўнг Париж Коммунаси йўқ қилинган. Жанглар ва қатллар пайтида 25 минг коммуначи ўлдирилган, 40 мингга яқини қамоқхоналарга ташланган ёки Янги Каледония ва Жазоирда оғир ишларга юборилган;
🇦🇷🇨🇱 1902 йил —Аргентина ва Чили ўртасида Май пакти имзоланган, бу Жанубий Америка қуролланиш пойгасини чеклаб низоларни ҳал қилиш тартибини белгилаб берган;
⚔️1905 йил — Рус-япон урушидаги Тсусима жангида рус флоти мағлубиятга учраган;
📑1921 йил — Россия Компартиясининг Х съездида «Янги иқтисодий сиёсат» (НEП)га ўтиш дастури қабул қилинган;
🇮🇳1956 йил — Франция Ҳиндистондаги собиқ француз мустамлакаларини Ҳиндистон Иттифоқи таркибига берган;
📰 1961 йил —Британиянинг «Observer» газетаси Лондон адвокати Питер Бененсоннинг Амнистия тўғрисидаги мурожаатини нашр этган, Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тузилган;
🚉1961 йил — "Orient Express" поeздининг Париждан Бухарестга сўнгги қатнови; у 78 йил давомида фаолият юритган;
📌1964 йил —Фаластинни озод қилиш ташкилоти тузилган;
📌1970 йил — Ғарбий Германияда биринчи марта асаб тўқималарини трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган;
🤝 1976 йил — Москвада Совет Иттифоқи ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида тинчлик мақсадларида ер ости ядровий портлашлари тўғрисида битим имзоланган;
🇺🇿1992 йил— Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти тўғрисида президент фармони қабул қилинган;
🇲🇨🇪🇷 1993 йил —Монако Эритрея билан бир вақтда БМТнинг 182-аъзоси бўлган;
🔥 1995 йил —Нефтегорскда зилзила юз берган, Сахалиннинг Нефтегорск қишлоғи бутунлай вайрон бўлган;
🛳1997 йил —Киевда Россия ва Украина Қора денгиз флотини бўлиниши тўғрисида ҳужжатлар тўпламини имзолашган;
💣1998 йил — Покистон Белужистон вилоятида ҳар бири 18 килотон қувватга эга бўлган 5 та ядровий зарядни синаб кўрган;
⚖️ 1999 йил — 15 йиллик баҳс-мунозаралардан сўнг Канадада ўсмирлар учун жиноий жавобгарлик ёшини 16 ёшдан 14 ёшгача туширилган.
@Yurist_GUVD
Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади
👉Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
🔹Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда манфаатдор шахснинг судга мурожаат этиш ҳуқуқи ва манфаатдор шахс тушунчаси берилган. Жумладан,
🔸Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.
🔹Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
👉Манба: Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 4-моддаси
@Yurist_GUVD
🔹Зарар – ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда).
@Yurist_GUVD
4️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📜 1776 йил —АҚШнинг Мустақиллик декларацияси имзоланган;
📰 1848 йил — Карл Маркснинг Коммунистик манифести биринчи марта нашр этилган;
📚 1862 йил— Чарлз Додгсон Алиса Лидделлга қуённинг орқасидан Мўъжизалар юртига югурган қиз ҳақида ҳикоя қила бошлаган. Ўн ёшли қизча воқеани тўлиқ ёзиб беришни талаб қилган. Додгсон Люис Керол тахаллуси билан "Алиса мўъжизалар мамлакатида» всанини ёзган;
⚔️ 1941 йил — Югославия Коммунистик партияси немис фашист босқинчиларига қарши партизан уруши бошланганлигини эълон қилган;
📌 1946 йил— Кёнисберг шаҳри номи Калининград деб ўзгартирилган;
🇵🇭 1946 йил — Филиппиннинг мустақиллиги тан олинган;
🇯🇲 1959 йил —Ямайка Ғарбий Ҳиндистон Федерацияси таркибида қолган ҳолда ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;
🇺🇸 1960 йил — Гавайи ороллари аннекция қилиниши муносабати билан АҚШ байроғига 50-юлдуз қўшилган;
📣 1969 йил— Испания диктатори генерал Франко Гибралтарнинг барча аҳолисига Испания фуқаролигини эркин қабул қилишни таклиф қилган;
🇰🇷🇰🇵 1972 йил —Пхенян ва Сеулда КХДР ва Жанубий Корея расмийлари ўртасидаги музокаралар натижасида имзоланган ва Кореяни тинч йўл билан бирлаштиришнинг асосий тамойилларини белгилаб берган Шимол ва Жанубнинг қўшма баёноти эълон қилинган;
🇨🇻 1975 йил —Кабо-Верде ороллари Португалиядан мустақилликка эришган;
🔫 1976 йил —Энтеббе операцияси: Исроил хавфсизлик кучлари Уганда Энтеббе аэропортида гаровга олинганларни озод қилган. Отишма пайтида 5 исроиллик, 6 террорчи ва 23 угандалик ўлдирилган. Гаровга олинган 101 киши қутқариб қолинган;
🗽 1986 йил — АҚШ президенти Рональд Рейган, Франция президенти Франсуа Миттеран иштирокида Нью-Йоркдаги реконструкциядан сўнг Озодлик ҳайкали очилган;
📌2001 йил — ҳайкалтарош Зураб Церетели 1997 йилда автоҳалокатда вафот этган Уэлс маликаси Диана Спенсерга ёдгорлик яратган;
⚽️🏆2004 йил — Греция биринчи марта Европа футбол чемпиони бўлган.
@Yurist_GUVD
1. Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди? Машина эгаси ёки уни бошқарган одам?
МЖТКга кўра, ҳуқуқбузарлик камера (махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари) орқали аниқланса, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг эгаси тортилади. Агар машина юридик шахсга тегишли бўлса, шу машина бириктирилган ходимга жавобгарлик қўлланилади.
Агарда қоидани машинани унинг эгаси эмас, балки бошқа киши, (масалан, ушбу машинадан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ёки машинани унинг эгаси розилигисиз эгаллаб олган шахслар) бузган бўлсачи? Бундай ҳолда машина эгаси қарор устидан шикоят бериб, ўша пайтда машинани ўзи бошқармаганлигини исботлаб берса, жавобгарликка тортилмайди.
2. Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди?
Ички ишлар ходими тезликни оширганлик учун маъмурий баённома расмийлаштираётганда рухсат этилган тезлик ва ҳайдовчи ҳаракатланган тезликни аниқ кўрсатиши керак. Масалан, «ҳайдовчи 50 км/с тезлик чегараланган жойда 95 км/с тезликда ҳаракатланиб келди».
Таъкидлаш керакки, радар ва машина спидометрларидаги хатоларни ҳисобга олиб туриб, ҳайдовчи ҳаракатланган тезликдан соатига 5 км чегириб ташланган ҳолда маъмурий баённома тузилади (масалан, радар 85 км кўрсатса, 80 км ёзилади). Агарда ушбу талабга амалга қилинмаса, маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас.
3. Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми? Имзоламаса, нима бўлади?
Киши агар расмийлаштирилаётган маъмурий баённомага рози бўлмаса, унга имзо қўймаслиги мумкин. Шу билан бирга у баённомага нега имзо қўймаганлиги сабабларини ҳам ёзиб қўйишга ҳақли.
Шунга қарамай, бу маъмурий баённома расмийлаштирилмаслиги ва унга жазо қўлланилмаслигига сабаб бўлмайди. Бу ҳолатда ички ишлар органи ходими ҳуқуқбузар баённомани имзолашдан бош тортганини ёзиб қўяди ва гувоҳлар ва (ёки) холислар (2 та ёки ундан ортиқ) иштирокида расмийлаштирилади. Агарда ушбу талабга амалга қилинмаса, маъмурий жазо қўллаш мумкин эмас.
4. Маъмурий иш неча кунда кўриб чиқилиши керак? Қарор неча кунда ҳуқуқбузарга берилади?
Маъмурий иш маъмурий баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор 3 кун ичида буюртма почта орқали ҳуқуқбузарга юборилади.
5. Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа, уни тўламаса ҳам бўладими?
Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа бўлади. Фақатгина ҳуқуқбузарни иш қачон ва қаерда кўриб чиқилиши ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилган ва огоҳлантирилганлигини тасдиқловчи маълумотлар бўлган тақдирда. Шунингдек, ҳуқуқбузар ишни кўриб чиқишни кечиктириш тўғрисида илтимоснома киритмаган бўлиши лозим.
Агар бу талабга риоя этилмаган тақдирда қарор бекор қилиш бўйича шикоят қилиш ва қарорни бекор қилдириш мумкин.
6. Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми?
Агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой ижрога қаратилмаган бўлса (айтайлик, қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди.
Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
7. Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб (давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб) 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
@Yurist_GUVD
❇️Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди
Қонун (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.) билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди
🔰Унга кўра:
✔️Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш:
🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлган.
✅ Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса:
🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.
❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@Yurist_GUVD
❇️ Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади
✅ Қарорга кўра, қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
🔹фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;
🔸шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
🔹вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;
🔸вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
💠 “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:
🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
🔸2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.
@Yurist_GUVD
❇️ Меҳнат низолари хусусида. Ҳуқуқингизни билинг...
🔸Ишдан ноқонуний бўшатишди ёки асоссиз интизомий жазо беришди бундай ҳолларда суд (фуқаролик)га мурожаат қилиш муддатини ўтказиб юбормаслик керак!
🔹 Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан, якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
🔸 ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой;
🔹 ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил;
🔸 бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой.
✔️Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди.
@Yurist_GUVD
❇️ Инаугурация (инг. inauquration) – бир қатор давлатларда янги сайланган давлат бошлиғининг мансабини эгаллашига бағишланган тантанали маросимнинг номланиши.
@Yurist_GUVD
❇️Bilasizmi?
👉 Qanday qilib "Yoshlar daftari" koʻmagida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kurs xarajatlarini qoplash mumkin?
👉 Ushbu imkoniyat kimlar uchun, qay tartibda amal qiladi?
🔹 Savollarga quyidagi lavha orqali batafsil maʼlumot oling.
@Yurist_GUVD
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди
❇️ Фармонга кўра, қуйидагилар адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
🔹аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;
🔸жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
🔹фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш;
🔸давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш
👉Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6937312
@Yurist_GUVD
❇️ "Болани ўйин ўйнашдан тўсиш ва тинимсиз таълим олишга мажбурлаш боланинг қалбини ўлдиради, зеҳнини пасайтиради, ҳаётини заҳарлайди".
🌿 Манба: Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дийн"
@Yurist_GUVD
❇️ Оила кодекси – оила ҳуқуқининг манбаи, бутун кенг қамровли оила қонунчилигининг негизи – Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексидир.
🔹Оила кодексининг вазифаси: оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуриш, оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишга йўл қўймаслик, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга ошириши ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.
🔸Оила кодекси – 8 бўлим, 30 боб, 238 моддадан иборат.
@Yurist_GUVD
❇️ Бепарволик – жиноят содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилади.
@Yurist_GUVD
👉 Контракт учун фоизсиз кредит. Таълим кредити бўйича муҳим 7 саволга жавоб:
1. Таълим кредити қай тартибда ажратилади?
Талабаларга таълим кредити ажратиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил қилинган.
Мазкур жамғарма орқали ажратилган кредитлар фоизи Марказий банк асосий ставкаси миқдорида белгиланади, бугунги кунда 14 фоиз.
Жамғарма кредитларни банклар орқали ажратади. Кредит ажратадиган банклар рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.
Бошқа таълим кредитларнинг фоиз ставкаси, уларни олиш, қайтариш тартибини банклар мустақил белгилайди.
2. Кредитлар кимларга ажратилади?
Таълим кредити ўқиш муддати бир йил ва ундан кўп бўлган барча ОТМларда, техникум ва коллежларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётганларга берилади.
Бунда таълим ташкилотининг давлатники ёки хусусийлигининг аҳамияти йўқ, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий таълим муассасаларида ўқиётганларга ҳам таълим кредити ажратилади.
“Супер контракт”ни тўлаш учун таълим кредити берилмайди.
3. Кредит олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Кредит олиш учун банкларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
– ариза;
– шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда).
шартномада ўқишни тамомлашнинг муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
– гаров ва кафиллик бўйича ҳужжат.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (реестрга киритилганлар учун);
– банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Мазкур ҳужжатлар билан бир вақтда паспорт ёки ID-карта кўрсатилади (мазкур ҳужжатларнинг нусхаларини аризага қўшиб топширган маъқул).
Аризани исталган вақтда бериш мумкин, аниқ чекловлар мавжуд эмас.
4 .Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?
Ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиб, кредит ажратиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Ариза рад этилганда унинг сабаби кўрсатилиши керак.
Кредит бериш маъқулланганда, талаба ва банк ўртасида бир йиллик контрактни тўлаш ҳақида шартнома тузилади.
Кейинги ўқув йили учун кредит олишда талаба ўша йил учун шартномани олиб келади ва қўшимча келишув тузилиб, кредит ажратилади.
5. Кредит фоизи қанча?
Кредит Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида, яъни 14 фоиз миқдорда ажратилади. Барча хотин-қизлар учун эса кредит фоизлари жамғарманинг ўзи томонидан қопланади. Бу дегани хотин-қизларга кредит ФОИЗСИЗ ажратилади.
6. Кредит нақд кўринишда бериладими?
Кредит талабанинг пластигига ёки нақд кўринишда ўзига берилмайди, кредит ОТМ шартномасида ёки ҳисоб варақаси/фактурасида кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кредит контракт миқдорини тўртга бўлиб ўтказилади. Масалан контракт 20 млн бўлса, ҳар чоракда 5 млндан ўтказилади.
Контрактни ҳар ярим йилда ёки бирданига тўлаш керак бўлса, талабанинг ёзма аризасига асосан контракт 2 га бўлиб ёки бирданига тўланиши мумкин.
7. Кредит қачон қайтарилади?
Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. Фоиз тўловлари эса банк томонидан белгиланган муддатда тўланади.
Бу нима дегани? Масалан, талаба 20 млн кредит олди ва у ўқишни 2026 йил 1 июлда тугатади. Талаба 20 млн сўмни 2027 йил 1 февралдан бошлаб 7 йил давомида (2034 йилгача) тўлайди. 20 млннинг устига қўйилган йиллик 14 фоизни эса банк белгилаган вақтдан бошлаб тўлайди.
Талаба кредитнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизини 180 кундан кўп муддат тўламай юрса, банк гаров ҳисобидан қарздорликни қоплайди.
@Yurist_GUVD