yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

👉Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак:

‼️Энг муҳим 10 та масала

➡️ 1. Қарздор кредитни тўлолмаса, нима бўлади?

Кафилликнинг моҳияти шундай – кафил қарздор олган кредитини тўлаши учун жавобгарликни ўзига олади. Бундай жавобгарлик қарзнинг тўлиқ суммасига ёки бир қисмига бўлиши мумкин (шартномада келишилади).

➡️ 2. Битта кредит бўйича бир нечта кафил бўлса, қарз кимдан олинади?

Одатда барча кафиллар банк олдида солидар жавобгар бўлади (субсидиар белгиланиши ҳам мумкин). Агар қарздор кредитни тўламаса, банк қарзни исталган битта кафилдан ёки ҳаммасидан бир пайтда сўраши мумкин. Банк олдида барча кафиллар тенг қарздор саналади.

➡️ 3. Кафил қарздорнинг кредитларини тўламаса, нима бўлади?

Агар қарздор ҳам, кафил ҳам кредитни тўламаса, банк уларнинг ҳар иккаласини судга бериши мумкин. Кафил қарздор билан бир хил ҳажмда жавоб беради.

➡️ 4. Кредит олингандан сўнг кафилликдан воз кечиш мумкинми?

Кафил бўлиш учун ёзма шаклда кафиллик шартномаси тузилади. Бу шартномани эса бир томонлама бузиб бўлмайди. Шундай экан, кафилликдан бош тортиш имконсиз. Кафил ишини йўқотиши, касаллик, фарзанди учун контракт тўлаши, кафиллик берган таниши билан ораси бузилиши ёки бошқа сабаблар шартномани бузишга асос бўлмайди.

➡️ 5. Қандай қилиб кафилликни бекор қилиш мумкин?

Қачон кафиллик бекор бўлади?

Биринчи ҳолатда, қарз (кредит) ёпилса.
Иккинчи ҳолатда, кафилнинг жавобгарлиги унинг розилигисиз оширилса ёки бошқа ноқулай оқибатларга олиб келса.
Учинчи ҳолатда, кафиллик берилган одам кафилнинг розилигисиз ўзгарса.
Тўртинчи ҳолатда, кредитор келишилган пул ёки хизматни қабул қилмаса.
Бешинчи ҳолатда, кафиллик муддати тугаса.

➡️ 6. Кафилнинг ўзи кредит ололадими?

Мумкин, аммо доим ҳам эмас. Бу қарор банкнинг кредит сиёсатига ва кафилнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашга боғлиқ бўлиб, бу ҳолда қарз олувчи сифатида баҳоланади.

Агар қарз олувчи бошқа кредит бўйича кафиллик бўлса, банкнинг кредит бериш тўғрисидаги қарорига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:

⏺кафиллик бўйича ажратилган кредит суммаси;

⏺сўралган кредит миқдори;

⏺кредитнинг муддати ва уни қайтаришгача бўлган муддат;

⏺даромад миқдори – кафил даромади иккала кредит бўйича ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлиши керак.
Шу билан бирга, қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

➡️ 7. Бир пайтда иккита қарздорга кафил бўлиш мумкинми?

Ушбу масала банкнинг кредит сиёсати ҳамда асосий қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш натижаларига боғлиқ. Натижалар банкнинг сиёсатига мос бўлган тақдирда кафилликка рухсат берилади.

➡️ 8. Кафил қарздорнинг кредитини ёпиб қўйса, нима бўлади?

Бундай ҳолатда банкнинг кредит бўйича барча ҳуқуқлари кафилга ўтади. Аммо кафилнинг ҳуқуқлари у банкка тўлаган пул миқдори билан чекланади. Эндиликда кафил қарз берувчи ҳисобланади. У қарздордан фоизлар, бундан ташқари, ўзига етган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.

➡️ 9. Кафил ўзининг кафиллиги учун пул сўраши мумкинми?

Мумкин, агар қарздор ва кафил ўртасидаги шартномада бошқача шарт бўлмаса. Кафиллик учун тўлов миқдори ўзаро келишилади.

➡️ 10. Кафил бўлишдан олдин қандай маълумотларни аниқлаштириб олиш керак?

Биров қарзини қайтиришини кафолатлаш жиддий қарор. Қарорнинг жиддийлиги кредит миқдорига қараб ошиб бораверади. Шунинг учун кафиллик берилаётган ҳар бир ҳолатда ҳиссиётларга берилмай вазиятни таҳлил қилиш керак.

Вазиятни қуйидаги маълумотлар асосида баҳолаш мумкин.

⏺кредит суммаси ва фоизи;
⏺кредит муддати;
⏺кредит тури ва мақсади;
⏺кредит тўлов графиги бўйича ойлик тўлов суммаси;
⏺кредит таъминотига бошқа гаров мулклари қўйилган ёки қўйилмаганлиги;
⏺кафиллик берилаётган кишини бошқа кредитлари бор ёки йўқлиги;
⏺кафиллик берилаётган кишининг ойлик даромадлари;
⏺кафиллик берилаётган кишини шахсий характери: пунктуаллиги, тартиблилиги, ҳисоблилиги.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Таълим учун тўловга даромад солиғи тўланмайдими?

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Ходим ишдан четлаштирилганда унга ойлик иш ҳақи тўланадими?

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади

🔸“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.)

👉 Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

🔹Бунда, ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/6906830

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔸"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

🔹Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

🔹Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

🔹Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹

Ёмғир ёғаётганда ойна тозалагичи ишламайдиган транспортни бошқариш тақиқланади


Манба: Йўл ҳаракати қоидалари

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣6️⃣ МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🤴 1204 йил— Фландрия герцоги Болдуин янги яратилган Лотин империясининг биринчи императори сифатида тахтга ўтирган;

📌 1703 йил— Санкт-Петербург шаҳрига асос солинган;

📜 1769 йил — Виржиния парламенти Буюк Британиянинг америкалик мустамлакачилардан солиқ йиғиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида қарор чиқарган;

⚔️ 1811 йил— Испаниядаги Албуэра қишлоғида Англия, Испания ва Португалия қўшинларининг (43 минг) бирлашган кучлари Наполеон (23 минг) қўшинларини мағлубиятга учратган;

📚 1836 йил— 27 ёшли Эдгар Аллан По ўзининг 13 ёшли амакиваччаси, сил билан оғриган Виржиния Клеммга уйланган;

1849 йил — Карл Маркс Германиядан бадарға қилинган.

📌1871 йил —Британия Колумбияси Канаданинг олтинчи вилояти деб эълон қилинган;

🚟1881 йил— Берлиннинг чеккасида дунёдаги биринчи электр трамвай юрган;

⚽️ 1901 йил—Буюк Британия ташқарисидаги биринчи футбол ўйини Монтевидеода Аргентинанинг Уругвай устидан 3: 2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган;

✈️1919 йил— Америкалик учувчи Алберт Рид томонидан Атлантика океани орқали биринчи парвоз бошланган;

🏆1929 йил — Голливудда (АҚШ) илк "Оскар" фильмларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтган;

📻 1941 йил —Франция маршали Петейн радиодаги нутқида немис фашистлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида эълон қилган;

📨1948 йил —Исроил ўзининг биринчи почта маркаларини чиқарган;

🪐1969 йил — Совет сайёралараро Венера-5 космик кемаси Венера сайёрасига етиб борган;

🇩🇪1974 йил —Ҳелмут Шмидт Германия Федератив Республикасининг бешинчи федерал канцлери этиб сайланган;

🚗1983 йил —Лондон полицияси тўхташ қоидаларини бузганлик учун биринчи марта қулфлаш мосламаларини ишлатган;

🇺🇿🇯🇵 1994 йил—
И. Каримовнинг Японияга расмий ташрифи бошланган;

🇺🇿 🇻🇪1996 йил— «Ўзбекистон Республикаси ва Венесуэла Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида»ги Протокол имзоланган;

📌2003 йил— Касабланкадаги яҳудийлар яшйдиган жойларга қарши ўз жонига қасд қилиш ҳужумлари серияси;

🇺🇿🇯🇵2006 йил—Иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Япония давлатлари ўртасида саккизинчи мажлис бошланди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ichki ishlar organlari va Milliy gvardiya harbiy xizmatchilarini har qanday turdagi ma'muriy javobgarlikka tortish mumkin emas faqatgina...

👉Harbiy xizmatchilar va yig‘inga chaqirilgan harbiy xizmatga majburlar, shuningdek ichki ishlar organlari hamda Milliy gvardiya
oddiy askarlari, boshliqlari tarkibiga mansub shaxslar O‘zbekiston Respublikasi Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksining 16-moddasiga muvofiq:

🔹ijro hujjatini ijro etmaganligi;

🔸sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to‘g‘risidagi qonunchilikni;

🔹yo‘l harakati qoidalarini;

🔸ov qilish, baliq tutish va baliq zaxiralarini saqlash qoidalarini,

🔹bojxona qoidalarini buzganligi uchun umumiy asoslarda ma’muriy javobgar bo‘ladilar.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD


Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади


❇️ “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) қабул қилинди

👉 Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

🔹2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги;

🔸2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари”.

👉 2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.

🔹 Қарорга мувофиқ, қуйидаги тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади:

✔️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;

✔️Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.

✔️Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

🔹ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;

👉электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹 Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

1.
Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2
. Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3
. Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4.
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5.
Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6.
Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7.
Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8.
Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9.
Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Унификация– маълум бир ижтимоий муносабатларни бир хил тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқишга қаратилган бир ёки бир неча давлатнинг махсус органлари фаолияти.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉 Инсоннинг улканлиги унинг бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг буюклиги ҳам унинг сони билан билан ўлчанмайди; ягона меъёр бўлиб унинг ақлий ривожланганлиги ва ахлоқий даражаси хизмат қилади.

🔸Величие народа не измеряется его численностью, как величие человека не измеряется его ростом; единственной мерой служит его умственное развитие и его нравственный уровень.

Виктор Гюго


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

"Ёшлар дафтари"га киритилган бемор ёшларга даволаниш учун субсидия берилади


👉Манба: ВМҚ-312-сон, 07.06.2022 й.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Терроризм (лотин. terror – қўрқинч, даҳшатга солиш) – сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк объектларини йўқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирор-бир ҳаракат содир этишга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган.

🔸Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 155-1, 155-2, 155-3- моддаларида терроризм учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар мустаҳкамланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

“Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилади


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Иш ўрни қисқарган ходимни раҳбар иш билан таъминлашга мажбурми?

Иш ўрни қисқарган ходимни раҳбар иш бн таъминлашга мажбурми? Иш ўрни қисқарган ходим агар 1 ой ичида иш тополмаса ходимга ишсизлик нафақасини бериш тартиби қандай бўлади.

🔹ЖАВОБИ:

🔸Иш берувчи қисқартиришга тушган ходимни иш билан таъминлашга мажбур эмас.

🔸 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-қисмида агар меҳнат шартномаси штатлар ёки ходимлар сони қисқариши муносабати билан бекор қилинадиган бўлса ҳам иш берувчи ишдан бўшатилган ходимга кўпи билан 2 ойлик иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб бориши кўрсатилган.

👉Эътибор беринг, бунда ходим ишдан бўшаганидан кейинги 2 ойлик давр назарда тутиляпти, яъни ходим қисқартириш сабабли ишдан бўшаган бўлса ҳам, агар у ишга жойлашмаган бўлса, иш берувчи ходимнинг аризасига асосан унга ишдан бўшаганидан кейинги 2 ой давомида унга иш ҳақи тўлаб беради (ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда).

👉Бу модданинг 4-қисмига кўра агар ўша ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин 30 календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, меҳнат органи берган маълумотнома бўйича 3-ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи олишга ҳақли. 4-ойдан бошлаб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 6 ойга ишсизлик нафақаси тайинланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉 Банкнинг "Қора рўйхатидан чиқиш мумкинми?

Банкдан кредит олган эдим, аммо ўз вақтида тўлай олмадим. Банкдан кредит олай десам бермаябди. Қора рўйҳатдасиз деябди.
Яна кредит олиш учун қандай қилиб қора рўйҳатдан чиқишим мумкин.

🔅ЖАВОБ:

👉 «Қора рўйхат» аслида мавжуд эмас ва Кредит бюро томонидан қарз олувчиларнинг «қора рўйхат»и юритилмайди.

🔹Ушбу атама баъзи кредит ташкилотлари томонидан кредит олиш учун ариза берувчининг кредит тарихи салбий бўлган ёки скоринг бали паст бўлган ҳолларда уларга кредит ажратилишини рад этиш учун ишлатилмоқда

🔹Сиз ижобий кредит тарихини шакллантириш учун мунтазам равишда тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ёки муддатидан олдин амалга ошириб боришингиз керак бўлади.

🔹 Шу билан бирга, қарз олувчи доимий равишда кредит олган ва уни ўз вақтида (тасдиқланган тўлов график жадвалига мувофиқ) сўндириб борган бўлса, келгусида кредит олиш имконияти янада ошиб боради.

🔸 Сиз Марказий банкка мурожаат қилиб салбий кредит тарихингизни тўғрилашда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади


“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.)

👉Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.

🔹 2024 йил 1 июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/uz/pdfs/6916638

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

📝 Қарз бераётганда уни оддий ёзма шартнома билан расмийлаштириш керак.

🧾Қарзнинг миқдори БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн 400 минг сўмдан) кўп бўлса, ёзма шартнома тузилиши шарт.

❕Қарз олувчи ёки берувчининг бири юридик шахс бўлганида эса қарз миқдоридан қатъи назар ёзма шартнома тузилиши керак.

📌 Қарз олувчидан тилхат олиш ёки қарз берилганлигини тасдиқлайдиган ҳар қандай ҳужжат ҳам ёзма шартноманинг ўрнини босади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади

🔰 Фармонига мувофик, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.

📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади.

✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

⚡️ Korrupsiya haqida xabar bergan yoki korrupsiyaga qarshi kurashda ko‘maklashganlar mukofotlanadi

Korrupsiyaga oid huquqbuzarlik haqida xabar bergan yoki korrupsiyaga qarshi kurashishga boshqa tarzda ko‘maklashgan shaxslar quyidagi miqdordagi bir martalik pul mukofoti bilan rag‘batlantiriladi:

💵 a) korrupsiyaga oid ma’muriy huquqbuzarlik haqida berilgan xabar uchun — BHMning uch baravari miqdorida;

💵 b) pora summasi yoki yetkazilgan zarar yoxud o‘zlashtirilayotgan (o‘zlashtirilgan) mulkning qiymati BHMning o‘ttiz baravarigacha bo‘lsa:

➖ ijtimoiy xavfi katta bo‘lmagan jinoyat uchun — BHMning besh baravari miqdorida;

➖ uncha og‘ir bo‘lmagan jinoyat uchun — BHMning yetti baravari miqdorida;

➖ og‘ir jinoyat uchun — BHMning

o‘n baravari miqdorida;

➖ o‘ta og‘ir jinoyat uchun — BHMning o‘n besh baravari miqdorida;

💵 v) pora summasi yoki yetkazilgan zarar yoxud o‘zlashtirilayotgan (o‘zlashtirilgan) mulkning qiymati BHMning o‘ttiz baravaridan yuz baravarigacha bo‘lsa:

➖ ijtimoiy xavfi katta bo‘lmagan jinoyat uchun-BHMning o‘n baravari miqdorida;

➖ uncha og‘ir bo‘lmagan jinoyat uchun — BHMning o‘n besh baravari miqdorida;

➖ og‘ir jinoyat uchun — BHMning yigirma baravari miqdorida;

➖ o‘ta og‘ir jinoyat uchun — BHMning yigirma besh baravari miqdorida;

💵 g) pora summasi yoki yetkazilgan zarar yoxud o‘zlashtirilayotgan (o‘zlashtirilgan) mulkning qiymati BHMning yuz baravaridan ko‘p bo‘lsa, quyidagi foiz hisobida hisoblanadi:

➖ ancha miqdor uchun — pora summasi yoki yetkazilgan zarar yoxud o‘zlashtirilayotgan (o‘zlashtirilgan) mulk qiymatining o‘n besh foizi miqdorida;

➖ ko‘p yoki juda ko‘p miqdor uchun — pora summasi yoki yetkazilgan zarar yoxud o‘zlashtirilayotgan (o‘zlashtirilgan) mulk qiymatining o‘n foizi miqdorida.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Ijara huquqini rasmiylashtirish tartibi?

🔸 Qonunda 2018-yil 1-maygacha qurilgan binolarga bo‘lgan huquq tasdiqlanishi nazarda tutilgan.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Коллегиаллик– бошқариш принципи, бунда раҳбарлик ваколатли шахслар гуруҳи томонидан амалга оширилади. Мазкур шахсларнинг ҳар бири муайян фаолият соҳаси учун шахсий жавобгар бўлади. Коллегиалликнинг ҳал қилувчи ва маслаҳат берувчи шакллари бўлади. Коллегиалликнинг ҳал қилувчи шакли айрим давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлик фаолиятига хосдир.

🔹Коллегиалликнинг маслаҳат берувчи шакли, асосан, яккабошчилик асосида иш олиб борадиган хўжалик бошқариш органларида учрайди. Уларда коллегияларнинг қарорлари раҳбар рози бўлгандагина кучга киради.

🔸Бунда раҳбар, одатда, коллегия раиси ҳисобланади. Коллегиаллик шаклидан қатъи назар, шахсий жавобгарлик унинг самарали ишлашининг ҳал қилувчи шартидир.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ҳуқуқий билимимизни оширамиз...

🔹Ички ишлар органи ходими ўзига фуқаро мурожаат этган тақдирда:

- ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши,
- уни диққат билан эшитиши,
- ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўриши ёхуд қўйилган масалани ҳал этиш кимнинг ваколатига киришини тушунтириши шарт.

🔸Асос: Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун, 8-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Эрудиция (лот. ēruditio - таҳсил, билим) - чуқур ҳар томонлама билим, кенг хабардорлик.
Эрудит-инсон кенгроқ маълумот соҳасидаги қўшимча билимларга эга, мавзу бўйича адабиётлар билан чуқурроқ ва яқинроқ алоқада ва кенг интеллектуал фикрлаш қобилиятига эга инсон.

👉Эрудиция ўқимишли одам билан боғлиқ. Бироқ, улар бир хил эмас. Эрудит-инсон албатта ўқимишли, аммо ўқимишли одам ҳар доим ҳам эрудит эмас. Муҳим фарқ шундаки, эрудит-инсон ўзининг қўполлиги ва билим етишмаслигини енгишга интилади, оддий ўқимишли киши бунда ўзига хос қадр-қимматни кўрмайди.

👉Эрудит-инсон маълум мавзуларга тўғридан-тўғри ушбу мавзу бўйича курслардан эмас, балки китоблар ва тадқиқотлар орқали кириб боради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣7️⃣ АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🌎1492 йил— Христофор Колумб Испания билан Ҳиндистонга янги йўл очишга ваъда берган;

🚫 1521 йил— Мартин Лютер бидъатдан бош тортгани учун Рим-католик черковидан четлаштирилган;

📌 1610 йил —инглиз саёҳатчиси Генри Гудзон саёҳатга чиқиб, Гудзон кўрфазини кашф этган;

🧔❌ 1722 йил —Пётр I Россия империясида соқол кўйганлик учун йилига 50 рубль миқдорида солиқ тўлаш ҳақидаги фармонни эълон қилган;

🌍 1839 йил— Марказий Америка республикалари федерацияси қулаганидан сўнг Гватемала давлати ташкил топган;

🇨🇦 1856 йил— Квебек шаҳри Канаданинг пойтахти деб эълон қилинган;

📚1869 йил —Фридрих Вилгелм Ницше Пруссия фуқаролигидан маҳрум қилинган;

🎱 1875 йил— Ҳиндистондаги инглиз қўшинларининг полковниги Невил Чемберлен бильярд ўйинини ихтиро қилган;

⚔️ 1895 йил —Хитой-Япония уруши Симоносеки шартномаси тузилиши билан якунланган;

🏳️ 1941 йил —Иккинчи жаҳон уруши пайтида Югославия армиясининг таслим бўлиш акти имзоланган;

🇫🇷 🇸🇾 1946 йил —Франция Суриянинг мустақиллигини тан олган;

⚔️ 1961 йил— Фидель Кастро режимини ағдариш мақсадида Кочинас кўрфази соҳилига кубалик муҳожирлар ёпирилиб келган;

⚔️ 1975 йил — Камбоджадаги фуқаролар уруши пайтида кхмерлар мамлакат пойтахти Пномпенни эгаллаб олишган;

🇿🇼 1980 йил — Жанубий Родезия номи Зимбабве деб ўзгартирилган;

🇨🇦 1982 йил — Англия қироличаси Елизавета II Канаданинг янги конституциявий қонунини тан олиб, уни тўлиқ мустақил деб эълон қилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Безорилик – жамият ахлоқ қоидаларини бузиш, менсимаслик.

🔸Тақиқланган жойларда алкоголь ичимликлар ичиш, фуқароларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар билан сўкиниш, жамоат жойларида яланғоч ҳолда юриш, ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёхуд ўзганинг мулкига жиддий зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣5️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🇮🇹 421 йил — Афсоналарга кўра, готлардан қочиб келган халқлар Шимолий Италияда Венеция шаҳрига асос солишган;

⚔️ 1238 йил— Россиянинг Козельск шаҳрида 50 кун давом этган мудофаа бошланган. Шаҳарни қўлга киритганларидан сўнг мўғуллар ҳаммани, шу жумладан чақалоқларни ҳам қиличдан ўтказишган;

🛳 1505 йил — Ҳиндистон ва Малаккани забт этиш ва Ҳиндистон билан Миср-Араб савдоларини бутунлай йўқ қилиш мақсадида Лиссабондан португалияликларнинг бир ярим минг аскар ва 22 та кемадан иборат экспедицияси йўлга чиққан. Экспедиция таркибида Фернандо Магеллан ҳам бўлган;

🚆 1807 йил — Буюк Британияда мунтазам йўловчи ташувчи дунёдаги биринчи темир йўл ишга тушган;

🌱 1811 йил — Император Наполеон Бонапарт ширин лавлаги етиштириш учун 80 минг акр эр ажратишни лавлагидан шакар олиш учун заводлар қуришни буюрган;

🇬🇷1821 йил — Греция Усмонли империясидан мустақиллигини эълон қилган;

🇧🇾 1918 йил — Россиядан мустақил равишда Белорусия Халқ Республикаси ташкил этилган;

⚔️ 1930 йил— Мўғулистонда Тугсбуянт қўзғолони бошланган;

📌 1941 йил—Югославия Вена протоколини имзолаш орқали Берлин пактига қўшилган;

1949 йил —Эстония, Литва ва Латвия аҳолисининг бир неча ўн минглаб аҳолиси Сибирга оммавий сургун қилинган;

🤝 1957 йил — Римдаги Капитолий тепалигида Бельгия, Германия, Франция, Италия, Люксембург ва Нидерландия раҳбарлари Европа иқтисодий ҳамжамиятини тузиш тўғрисида битим имзолаган;

🗳 1996 йил —Борис Елцинни иккинчи муддатга қайта сайлаш бўйича ташаббускор гуруҳ унинг номзодини рўйхатдан ўтказиш учун 1 миллион 372 минг имзо тақдим этган;

🌊 1997 йил —аргентиналик Херман Моро бошчилигидаги хазина қидирувчилар 1654 йилда чўккан испан галлеони Ла Капитанани олтин ва кумуш юк билан Эквадор қирғоғидан топган;

🚢 2008 йил — Ндзуани оролида операция бошланган;

📌 2010 йил —Рустам Минниханов қасамёд қабул қилиб расман Татаристон Республикаси Президенти лавозимига киришган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилди


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-921-сон, 15.03.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

👉Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра:

🔹Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидагича жазоланади:

🔸БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (8 млн 500 минг сўмдан 17 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар киритилди:

🔹Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔹 Мазкур ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

👉Илгари бу норма мавжуд эмас эди.

🔹 Бунда, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий кейин жиноят жавобгарлик белгиланди.

🔸Аввал тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган эди.

👉Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал