yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-920-сон, 13.03.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔹 “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкин бўлди.

🔸 “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, махсус қабулхоналардаги тезкор-қидирув фаолияти жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

🔹 Шу билан бирга “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга жиноятларнинг ҳолатларини аниқлаш, жиноятларни содир этган шахсларни аниқлаш ва қидириш, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаётган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидириш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан бепул фойдаланишга доир ички ишлар органларининг ҳуқуқларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

👉Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Легитимлик(лот. legitimus - қонунга мувофиқ, қонуний) –давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан, чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланишини, уларнинг қонунийлигининг тан олинишини англатадиган сиёсий-ҳуқуқий тушунча.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг

🔹 Конституциянинг 28-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган.

🔸Бу норма айбсизлик презумпцияси принципининг муҳим кафолати бўлиб, ушбу инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши зарур.
Шахсни айбдорлигига оид ҳар қандай шубҳаларга таяниб, айблаш учун етарли бўлмаган далиллар асосида шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Яъни, “исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг” деган халқаро стандарт амал қилади.

🔹Конституциявий норма суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортишни олдини олишга хизмат қилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Гиёҳванд моддалар топиб олганда ёки бегона шахснинг нимадир яшираётганига гувоҳ бўлганда қандай йўл тутиш мақсадга мувофиқ?

🔹 зудлик билан 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки Telegram бот (@stopnarko_bot) орқали хабар бериш;

🔸 яширилган гиёҳванд моддалар жойлашувини кўрсатиш учун ички ишлар ходимларини кутиш;

🔹 беркитиб кетилган гиёҳванд моддаларни қўл билан ушламаслик ва ўша жойдан масофани сақлаш лозим;

🔸 имкон қадар яқин атрофда кўринган шубҳали одамлар ёки машиналарни эслаб қолиш керак.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ 2024 йил 29 февраль кунидаги ЎРҚ-916-сон Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

👉 Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланди.

👉 Бундан ташқари, "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни 3 йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланди.

👉 Шунингдек, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши белгиланди.

✔️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Реабилитация - юридик тушунча бўлиб, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган, ёки мулкий ҳамда бошқа қонуний манфаатлари чекланган шахснинг оқланиши ва унга келтирилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини кўзда тутади.

🔹Реабилитация - реабилитация асосларига кўра жиноий ишни тўхтатиш ёки суднинг айбланувчини оқлаш тўғрисидаги қарорни чиқариши натижасидир.

🔸Реабилитация асосларига қуйидагилар киради: жиноят содир этилмаганлиги, жиноят таркибида жиноий ҳаракатларни йўқлиги ва айбланувчи (судланувчи)нинг жиноят содир этганда иштирок этганлиги исботланмаганлиги.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Гумон– жиноят тўғрисида тахмин ва тусмолларга асосланган, айб эълон қилиш учун етарли бўлмаган маълумот ёки шу кўринишдаги бошқа хабар.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣3️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1656 йил— Нью-Амстердамда (ҳозирги Нью-Йорк) яҳудийларга ибодатхона қуриш тақиқланган;

🪐 1781 йил— инглиз астрономи Уилям Хершел ўзи яратган телескоп ёрдамида Қуёш тизимининг еттинчи сайёраси Уранни кашф этган;

🖼 1852 йил— Нью-Йоркдаги NY Lantern Weekly газетасида Сэм амакининг (Uncle Sam—АҚШ рамзи) илк расми нашр этилган;

📜 1869 йил— кимёгар олим Д.И.Менделеев ўзининг даврий жадвалини тузишни якунлаган;

💣 1881 йил — Александр II Санкт-Петербургдаги Екатерина канали қирғоғида Игнатий Гриневицкий томонидан портлатилган бомба туфайли оғир яраланган;

🇲🇳 1921 йил —Мўғулистон Хитойдан мустақиллигини эълон қилган;

🪐 1930 йил —америкалик астроном Клайд Томбо Қуёш тизимининг тўққизинчи сайёрасини кашф этганлиги ҳақида ўз маърузасида эълон қилган. Ўн бир ёшли мактаб ўқувчиси Венеция унга Плутон номини беришни таклиф қилган;

❗️1938 йил — рус тили СССРнинг барча мактабларида ўқиш учун мажбурий фан сифатида жорий этилган;

🚫 1947 йил —Буюк Британия ҳукумати иш самарадорлигини ошириш учун ҳафта ўрталарида спорт билан шуғулланишга тақиқ қўйилишини эълон қилган;

⚔️ 1954 йил — Ҳинд -хитой уруши: Дьенбьенфуни қамал қилиш бошланган:

📄 1970 йил — КГБ раҳбари Юрий Андропов Магдебург ҳарбий шаҳарчасида яширинча кўмилган Гитлер ва Геббелс қолдиқларини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ берган;

💶 1979 йил — Европада ягона валюта тизими кучга кирган;

🌊 1988 йил — дунёдаги энг узун сув ости туннели Сейкан ишга тушган (53,85 км, Хонсю —Хоккайдо оралиғида);

🌐1989 йил —Интернет номи билан машҳур бўлган Бутунжаҳон ўргимчак тўри (WWW) яратилган. Британиялик олим Тим Бернерс-Ли ва Европа ядро тадқиқотлари кенгаши Интернет ихтирочилари ҳисобланади;

🔫 1996 йил —Буюк Британиядаги Дунблейн бошланғич мактабида 43 ёшли қуролланган шахс 16 нафар ўқувчини отиб ўлдирган, яна 16 одамни яралаган;

🇻🇦2013 йил — Франциск 266-Рим Папаси этиб сайланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Пиёдаларга лойқа сачратганлик учун жавобгарлик бор


🔹Манба: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-911-сон, 21.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

👉Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага кўра, жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

👉 Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида юзага келадиган барча турдаги жорий солиқ тўловларини тўлаш, суд ажрими асосида жорий этилган суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилининг муддатида тўхтатиб турилади. (бундан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар солиғи, шунингдек ижтимоий солиқ мустасно)

👉 Бу ҳолда суд санация қилувчи бошқарувчининг ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлаган ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарган санадан эътиборан мазкур солиқ қарзлари 6 ой ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади.

👉 Шунингдек, банкрот деб топилган қарздор юридик ва жисмоний шахсларнинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларининг қарзни тўлашга йўналтирилган қисми даромад сифатида ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

👉 “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, суд бошқарувчиси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш жараёнида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун даъво аризалар ҳамда бошқа аризалар билан давлат божини тўламасдан судга мурожаат қилиши мумкин бўлди.

✔️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби белгиланди


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Болаларнинг оиладаги хусусий мулки

🔹Вояга етмаган болалар қонунда белгиланган тартибда хусусий мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.

🔸Вояга етмаган болаларнинг қонунда белгиланган тартибда ҳадя, мерос тариқасида олган мол-мулки, шунингдек шахсий меҳнати ва тадбиркорлик фаолияти натижасида орттирган мол-мулки уларнинг хусусий мулки ҳисобланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Судьялик курсисини эгаллашга лойиқлигинга дилингдан иқрор бўлмагунингча, бошқаларни судлай кўрма.

👉 Эпиктет (юнон файласуфи)

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

🔸Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам дальнейшего расширения охвата услугами в сфере социальной защиты.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада оширилади


❇️“Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 19.02.2024 й.) қабул қилинди

👉Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан:

🔹қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари лойиҳанинг ўзида мажбурий тартибда белгиланади;

🔸тегишли соҳани тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлашда ушбу соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатларни қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиш шартлиги белгиланади ва бу ҳақда қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида кўрсатилади;

🔹қонун кучга кирган кундан бошлаб 5 йил ўтиб, масъул давлат органи ва Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан қонуннинг самарадорлигини, мақсади ва кутилган натижаларига эришилганлигини аниқлаш учун унинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти жорий этилади;

🔸энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, улар асосида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилади;

🔹норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кучини йўқотган деб топиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганда, унинг асосида қабул қилинган қуйи турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, уларни ҳам ўз кучини йўқотган деб топиш масаласи кўриб чиқилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ҳимоя ордери муддати 1 йилга узайтирилиши мумкин


🔸Манба: ВМҚ-3-сон, 04.01.2020й.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Абсурд (лотинча absurdus) - сохталик, қалбакилик маъноларини англатади. Муайян нарса, ҳодиса, фикр ёки хулосанинг беъмани, нотўғри ва асоссиз эканлигини ифода қиладиган тушунча. Мантиқда хулоса ва ҳукмларнинг ҳақиқатга мос келмаслигини акс эттиради.

🔸Абсурдизм ХХ асрларда шаклланиб, унинг йирик намояндалари бўлиб инглиз драматурги С.Беккет ва француз адиби Альбер Камью ҳисобланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣8️⃣ МАРТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


🤴 37 йил— Рим императори Калигула ҳукмронлиги бошланган;

📌1325 йил— Ацтеклар империясининг пойтахти Теночтитлан шаҳри ташкил топган;

🤴1805 йил —Наполеон I ўзини Италия қироли деб эълон қилган;

⚔️ 1839 йил— Хитой императори чет элдан афюнни Хитойга олиб киришни тақиқлаб қўйган ва бу биринчи афюн урушига сабаб бўлган;

⚔️ 1856 йил— Россия учун муваффақиятсиз бўлган Франция, Буюк Британия ва Туркия билан Қрим уруши ниҳоясига етган;

🇫🇷 1871 йил— Париж Коммунаси ташкил топган;

💼 1890 йил — Вилгелм II канцлер Отто фон Бисмаркни истеъфога чиқарган;

🚗 1898 йил —немис муҳандиси Рудолф Дизель ички ёнув двигателини яратган;

⚽️ 1900 йил— Нидерландиянинг "Аякс" футбол клубига асос солинган;

⚔️ 1945 йил— Япония ҳукумати мактабларни ёпиб, олти ёшдан ошган барча болаларни ҳарбий хизматга чақирган;

🤝 1949 йил—Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти —НАТО тузилган;

🇵🇰1978 йил — Покистоннинг собиқ бош вазири Зулфиқор Али Бхутто ўлимга маҳкум этилган;

🇪🇺🇫🇮 1992 йил —Финляндия парламенти Европа Иттифоқига киришга розилик билдирган;

🇧🇦1994 йил — Босния мусулмонлари ва хорватлар федерал давлатини тузиш тўғрисидаги шартномани имзолаган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ 2024 йил 29 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисидаги ЎРҚ-917-сон Қонуни қабул қилинди.

👉 Қонунга кўра, бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

👉 Вакил ўз ваколатларини мустақил равишда ҳамда давлат органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган тарзда амалга оширади ҳамда ўз фаолиятида Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.

👉 Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан 5 йил муддатга сайланади.

👉 Қонун билан, бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилди, жумладан:

🔹мансабдор шахсларга бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар юбориш;

🔸давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;

🔹ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигида бола ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга.

🔸 Вакил ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай Олий Мажлис палаталарига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиш ҳолати ҳақида маъруза тақдим этади.

🔹 Вакил болага нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

🔸 Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилини тайинлайди.

✔️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Легитимлик(лот. legitimus - қонунга мувофиқ, қонуний) –давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан, чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланишини, уларнинг қонунийлигининг тан олинишини англатадиган сиёсий-ҳуқуқий тушунча.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Интернет ҳақорат ёки ёлғон ахборот тарқатиш майдони эмас !

🔹Айрим шахслар қонунларни билмаслиги ёки қонунларни ҳурмат қилмаслиги ёхуд ҳуқуқий оқибат келиб чиқишини англамасдан, интернет орқали ўз “одоби”ни ва “тарбия”сини кўрсатмоқда. Ваҳоланки, бундай ҳаракат муқаррар жавобгарликни келтириб чиқаради:

👉Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

👉БҲМнинг 50 баравари (17 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔹Манба: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;
🔸базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;
🔸ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;
🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;
🔸меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;
🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;
🔸зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;
🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди


❇️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.) қабул қилинди.

👉 Фармон билан, кенг жамоатчилик билан муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:

🔹2024 йилга мўлжалланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси;

🔸2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати.

👉 Амалий тадбирлар режаси қуйидаги 5та йўналиш ва жами 100 та мақсаддан иборат:

🔸Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш;

🔹Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

🔸Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

🔹Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

🔸“Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

🔸 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

🔸 Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

🔹 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ҳамда I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақасини тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

🔹 Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

🔸 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

🔸 Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

🔹Хизмат турар жойларида яшаётган I ва II гуруҳ ногиронлари хизмат уйидан бошқа турар жой берган ҳолда кўчирилади.

🔸Ногиронлиги бўлган ёшларга БҲМнинг 50 бараваригача (17 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинади.

🔸Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш учун ногиронлиги бўлган болалар тўловдан озод этилади.

🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (3 млн 150 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉 2024 йил 1 мартдан энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсияларини олиб, улар асосида тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартиби жорий этилмоқда.

👉 Ушбу тартибни амалга ошириш механизми сифатида бундай лойиҳалар ишлаб чиқилишидан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилиб, аҳолидан таклифлар йиғилиши белгиланмоқда.

👉 Шу билан бирга Адлия вазирлиги томонидан лойиҳаларни жамоатчилик таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқиш бўйича услубий тавсиялар тасдиқланиши назарда тутилмоқда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Фуқаролик судига кимлар давлат божи тўламай ариза бериши мумкин?

👉"Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ( 8-модда) биноан, фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

🔹иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;

🔸алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

🔹меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;

🔸қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;

🔹жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;

🔸истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан.

❗️Ушбу тоифадаги низолар бўйича судга ариза берилганда давлат божи тўланмайди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Яхшилик кил, жахон яхшилик олсин,
Яхшилар бошига яхшилик солсин.
Мол-дунё барчадин - сендан хам колур,
Яхшиси мол эмас, яхшилик колсин.

🔹Абдураҳмон Жомий

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣7️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📜 380 йил —Буюк император Феодосий I насронийликни давлат дини деб эълон қилган;

🏛 425 йил —Константинопол университети ташкил этилган;

🛡1536 йил — Литва армиясининг Себеж қалъасини қамал қилиши натижасиз тугаган;

🤴1598 йил — Борис Годунов Земский собори қарори билан подшоҳликка сайланган;

🤝 1617 йил— 1614-1617 йиллардаги рус-швед уруши Столбов тинчлик шартномаси тузилиши билан тугаган, унга кўра Новгород Россияга қайтарилган;

📰👩‍🦰 1693 йил— Лондонда дунёдаги илк аёллар учун журнал нашр этилган, унинг номи "The Ladies' Mercury" (Хонимлар сайёраси) деб номланган;

📜 1813 йил — Наполеонга қарши Россия ва Пруссия ўртасида Калиш иттифоқ шартномаси имзоланган;

📚1825 йил— Пушкиннинг "Евгений Онегин" романининг биринчи боби нашр этилган;

🇩🇲 1844 йил —Доминик Республикаси Гаитидан мустақилликка эришган;

🚬 1883 йил— Сигарета ўраш учун махсус машина патентланган;

⚽️ 1900 йил — Германияда "Бавария" футбол клуби ташкил топган;

⚔️ 1915 йил — Сибир ўқчи бўлинмалари немисларни Прасныш яқинида мағлубиятга учратиб, уларни Шарқий Пруссияга қайтариб юборган;

🇱🇹🇧🇾 1919 йил— Вилньюсда Литва-Белорусия Совет Социалистик Республикаси ("Литбел") ташкил этилган;

⚡️1932 йил —Жеймс Чадвик нейтронни кашф этган;

🔥1933 йил— Голландиялик мутаассиб коммунист Маринус ван дер Любе Германия Рейхстагига ўт қўйган;

🇦🇿 1988 йил — Озарбайжоннинг Сумгаит шаҳридаги погром натижасида 26 нафар арман ва 6 нафар озар ўлдирилган;

🇻🇪 ⚔️ 1989 йил — Венесуэла пойтахти Каракасда ҳукуматнинг неолиберал ислоҳотлари сабабли нотинчлик бошланган;

🎮 1996 йил— Нинтендо "Покемон" ўйинлари ишлаб чиқаришни бошлаган;

🇯🇵⚖️ 2004 йил — Токио туман суди Аум Шинрикйо сектаси раҳбари Шоко Асахарага ўлим жазосини белгилаган;

🇱🇾 2011 йил— Ливиянинг Миллий ўтиш даври кенгаши ташкил этилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Маъмурий ҳуқуқбузарлик қарорини қандай шикоят қилиш мумкин?

👉Сизга нисбатан маъмурий жарима , шунингдек маъмурий қамоққа нотўғри қўлланилди деб ҳисобласангиз ҳамда уни инкор этадиган асослар мавжуд бўса, у ҳолда уни шикоят қилиш лозим бўлади.

👉Маъмурий жарима қўлланиши ёки қарор чиқарилишига якун деб қарамаслик керак.

🔹Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.

🔸 Қонунчиликда қарор устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят қилиш ҳуқуқингиз борки у Сизни бузилган ҳуқуқингизни тиклаш имконини беради.

🔹Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) маъмурий судига, маъмурий суднинг қарори устидан эса апелляция ёки кассация инстанцияси судига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

🔸Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

🔹Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга ушбу моддага мувофиқ шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.

🔸Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади


👉Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

🔹 Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

🔸 Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.

🔹 Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.

🔸 Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал