Ўзганинг шахсий маълумотларини тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик бор
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-909-сон, 19.02.2024 й) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
✔️САВОЛ: Шахснинг судланганлиги қачон тугалланади?
🔹 Жиноят кодексининг 78-моддасига кўра шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
✔️Қўшимча маълумот: Олий суд Пленумининг 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли "Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори
@Yurist_GUVD
🔹Конституция. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас (28-модда).
@Yurist_GUVD
2️⃣0️⃣ ФЕВРАЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
✅ 1705 йил— Россияда Пётр I фармони билан биринчи марта рекрутликка олишда танлов ўтказиш жорий қилинган;
⚔️ 1864 йил — АҚШ фуқаролар уруши даврида Флорида штатида Оласт жанги бўлиб ўтган;
🖼 1872 йил— Нью-Йоркда Метрополитан музейи очилган;
📌 1922 йил— Вилньюс Сейми Вилньюс ва Литванинг жануби-шарқий қисмининг Польшага қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилган;
✈️ 1942 йил — Буганвиллда ҳаво жанги юз берган;
💣 1945 йил — СССРнинг қурол-яроғ омборлари Уралдан Москвага қайтариб олиб келинган;
🚀 1962 йил — Ерни уч марта айланиб чиққан Жон Гленн биринчи Америка орбитал космик парвозини амалга оширган;
🚀 1986 йил —"Мир" орбитал станциясининг таянч қисми орбитага чиқарилган;
📌 1988 йил —Тоғли Қорабоғ автоном вилояти депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси "Озарбайжон ССР ва Арманистон ССР Олий Кенгашларига Тоғли Қорабоғ вилоятини Озарбайжон ССРдан Арманистонга ўтказиш бўйича илтимоснома жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилган;
🇺🇿 🗳1991 йил —Ўзбекистон Олий Кенгашининг раёсати референдум ўтказишни маъқуллаб, СССР Олий Совети томонидан тайёрланган бюллетень билан бирга яна битта қўшимча бюллетенни овозга қўйишга қарор қилган. Қўшимча бюллетенга "Сиз Ўзбекистоннинг мустақил тенг ҳуқуқли республика сифатида янгиланган Иттифоқ (Федерация) таркибида қолишига розимисиз?" деган савол қўйилган. Сайловчиларнинг 93 %и бу саволга «Ҳа» деб жавоб берган;
🚀 1999 йил — "Союз ТМ-29" сўнгги экспедицияси "Мир" орбитал станциясига юборилган;
🇰🇬🗳 2000 йил — Қирғизистон Жўқорғи Кенгеси (парламенти) га сайловлар бўлиб ўтган;
🇱🇻 2009 йил — Латвия Президенти Валдис Затлерс Бош вазир Иварс Годманисни истеъфосига чиқарган.
@Yurist_GUVD
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
@Yurist_GUVD
Ер участкасини "Кадастр"дан ўтказмасдан юрганлик учун жавобгарлик бор
Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди
❇️ Мулкни тасарруф этиш нимани англатади?
Тасарруф этиш (отчуждение имущества)- мол-мулкни сотиш (олди-сотди), ҳадя қилиш, алмаштириш яъни, бир сўз билан айтганда мулкни бегоналаштириш, бегона эгалигига ўтказиш тушунилади.
🔹Бинобарин, мулкдор ўз мол-мулкини тақдирини мазкур мол-мулкка нисбатан юридик ҳужжатларни тузиш йўли билан белгилайди. Жумладан, мулкдор унга тегишли мол-мулкни сотиш, ҳадя қилиш, ижарага бериш, гаровга бериш, мерос қолдириш ҳуқуқларига эга.
🔸 Мулкдор унинг мулкидан ким ва қандай ҳолда фойдаланишини ўзи ҳал этади.
🔹Амалда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига, реал эга бўлган шахсгина ҳақиқий мулк эгаси ҳисобланади,зеро, тасарруф этиш ҳуқуқи мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқни беради.
@Yurist_GUVD
5️⃣ февраль санасида содир бўлган муҳим тарихий ҳодисалар
📌1885 йил — Бельгия қироли Леополд II Конго эркин давлатини қиролнинг "шахсий мулки" деб эълон қилган;
🛩 1913 йил— грек учувчилари Михаил Мутусис ва Аристидис Мораитинис денгиз авиацияси тарихида биринчи жанговар парвозни амалга оширган;
⚔️ 1916 йил — Трабезунд операцияси рус қўшинлари томонидан Трабезундни қўлга киритиш билан якунланган;
📄 1917 йил —Мексика инқилоби натижасида Мексика Қўшма Штатларининг Конституцияси қабул қилинган;
📜 1918 йил — РСФСР Халқ Комиссарлари Кенгаши черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш тўғрисида фармон чиқарган;
📌 1939 йил — Франциско Франко Испания ҳукуматининг 68 бошлиғи этиб тайинланган;
✈️ 1944 йил— АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Япония метрополининг энг шимолий қисми бўлган Курилл оролларини бомбардимон қилган;
⚔️ 1945 йил — Филиппин операцияси: АҚШ кучлари Манилани эгаллаб олишган. Санто Томас ҳарбий асирлик лагеридаги 5785 маҳбус озод қилинган;
🚦1952 йил — Нью-Йоркда пиёдалар учун биринчи светофор ўрнатилган;
🇮🇷 1979 йил — Оятуллоҳ Ҳумайний Эронни исломий давлат деб эълон қилди;
🇰🇬 1991 йил —Қирғизистон пойтахти Фрунзе шаҳри "Бишкек" деб ўзгартирилди.
@Yurist_GUVD
❇️ Ғаразгўйлик сўзи нимани англатади?
Ғаразгўйлик − содир этилган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсинда фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифодаланадиган ният.
✔️ Таъма, хомтамалик. қўлига қараш.
@Yurist_GUVD
❇️1 244 нафар шахс оқланган
Олий суд томонидан 2023 йилда судлар томонидан кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилинишича, 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 797 нафар шахсга нисбатан 58 418 та жиноят иши кўриб чиқилган.
1 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.
Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 14 698 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 8 586 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
@Yurist_GUVD
2️⃣9️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
📌 1616 йил— Голландиялик саёҳатчилар Ж. Лемер ва В. Шотен Жанубий Американинг энг жанубий нуқтаси —Горн бурнини кашф этишган;
🏢 1635 йил — кардинал Ришелье Франция академиясига асос солган;
📜 1710 йил — Россия императори Пётр I рус алифбосини расмий равишда жорий этиш тўғрисида фармони чиқарган;
📚1804 йил— Шарқий Европанинг энг қадимги университетларидан бири бўлган В. Н. Каразин номидаги Харков миллий университети очилган;
🚢1851 йил —Жон Адамс пароходли кемаси кучли зарбадан сўнг Миссиссиппи дарёсида чўкиб кетган, 123 киши ҳалок бўлган;
📌 1856 йил— Буюк Британия қироличаси Виктория мамлакатнинг энг олий ҳарбий мукофоти бўлган "Виктория Хочи"ни таъсис этган;
🚗 1886 йил — Германияда Карл Бенц дунёдаги илк бензинда юрадиган автомобилга патент олган;
📌 1896 йил— Америкалик физик Э. Груббе дунёда биринчи бўлиб саратон касаллигини даволаш учун радиоактив нур терапиясини қўллаган;
✈️ 1916 йил — Германиянинг Парижга сўнгги ҳаво ҳужуми юз берган;
🚫 1919 йил — Қўшма Штатларда Конституцияга алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни тақиқловчи 18-тузатиш киритилган;
🏫 1927 йил — Англияда илк ваннали меҳмонхона пайдо бўлган;
📌 1960 йил — биринчи сунъий буйрак яратилган;
⛓ 1997 йил —Нью-Йорк суди Вячеслав Иванковни ( лақаби "Япончик") 7 йил 9 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этган;
🛩 2010 йил — Россиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти Су-57 дастлабки парвозини амалга оширган.
@Yurist_GUVD
Электромобиллар учун алоҳида жойлар ажратилади
❇️ Қонунга кўра, электрда ишлайдиган транспортлар учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин.
🔸 Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади.
🔹 Тўхтаб туриш жойларига транспортларнинг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.
🔸 Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт.
@Yurist_GUVD
Қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади
Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
✔️Ким жабрланувчи деб топилади?
🔹Жиноят процессуал кодексининг 54-моддасида, жабрланувчи тушунчасига тариф берилган, унда жиноят, худди шунингдек ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилади деб белгиланган.
🔸Жабрланувчи деб эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор чиқарса, суд ажрим чиқаради.
Жабрланувчи ҳуқуққа эга бўлиши билан бирга мажбурият ҳам юкланади.
🔹Жабрланувчи вояга етмаган ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахс бўлса, ундай ҳолларда ишда у билан биргаликда ёки унинг ўрнига қонуний вакили иштирок этади.
🔺P.S. Жабрланувчи сўзини излаб, жиноят процессуал кодексига юзланилса, унда 253 маротаба “жабрланувчи”га оид изоҳлар, маълумотлар берилгани кўринади.
@Yurist_GUVD
❇️Руҳий зўравонлик
👉Хотин қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
🔹жинсий зўравонлик,
🔸жисмоний зўравонлик,
🔹иқтисодий зўравонлик,
🔸руҳий зўравонлик,
🔹тазйиқ.
👉 Руҳий зўравонлик нимани англатади ?
🔸Руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли ҳисобланади.
🔹Шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик).
🔻Манба: 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун таҳририда (2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли қонун билан ўзгартиришлар киритилган).
@Yurist_GUVD
🔸Мактабларда оғриқли масалалардан бири, бу – тарбия ва маънавият.
🔹Ўтган йили вояга етмаганлар 3,5 мингта жиноят содир этган. Шундан 2 минг 280 нафарини мактаб ўқувчилари ташкил қилади.
🔸Сўров мактаб директоридан бўлаяпти, лекин Болалар масалалари бўйича миллий комиссияга масъул ҳокимлар ҳар ҳафта битта мактабга бориб, ўқувчиларни шароити ва тарбияси билан шуғулланмаяпти.
🔹Шу муносабат билан мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши белгиланди.
@Yurist_GUVD
Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди
🔸Жорий йилнинг 2 февраль куни Олмаота шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
@Yurist_GUVD
❇️ Қамоққа олиш: Америка қонунчилиги
🔹Судья қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашда нималарга эътибор бериши лозим? - деган саволга АҚШнинг собиқ Федерал прокурори Грегори Уэддлнинг жавоби:
🔸"Агар бирор бир шахс жиноятда айбланиб, судга қадар қамоққа олинса, судья биринчи ўринда АҚШ конгресси томонидан томонидан 1984 йилда қабул қилинган "Гаров ҳақида"ги қонун талаблари доирасида хулоса қилади.
🔹Яъни судья ушланган шахснинг қочиш эҳтимоли қанчалик юқори, судгача очиқда юрса, судга келишга ишонч борми, агар унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилмаса, жамиятга хавф солиши мумкинми, у илгари бирор бир жиноят содир этганми, муқим яшаш ва ишлаш жойи борми, гувоҳларга таъсир ўтказиш имкони борми, шу каби омилларни инобатга олади ва судга қатнашиш эҳтимоли юқори эканига ишонч бўлса, қўйиб юборади.".
🔸 Америкада суд муҳим ва реал масалаларга эътибор қаратаркан. Бизда ҳам фақат холислик адолат ва қонунийликка асосланиш, босим, ташқи таъсирлар инкор этилиши лозим.
@Yurist_GUVD
❇️ Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
❇️ Даъвогар киму, жавобгар ким ?
✔️Даъвогар (ариза берувчи) ва жавобгар фуқаролик суд ишларини юритишда тарафлар ҳисобланишади.
🔹Даъвогар - ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат этган ёинки манфаатини кўзлаб иш қўзғатган шахс.
🔸Ўзига нисбатан (даъвогарнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари юзасидан) талаб тақдим этилган шахс Жавобгардир.
✔️ Шахсга нисбатан кимдир судга даъво билан чиқса, у ҳолда даъво бўйича жавоб берувчи тараф жавобгар бўлади.
@Yurist_GUVD
❇️ Президентдан иқтибос:
Қонунларга ҳурмат одамларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти асосида шаклланади.
Яъни айрим кишилар жазодан қўрқиб қонунга итоат этса, бошқалар болаликда олган тарбиясига кўра қонунни ҳурмат қилади.
Шу боис биринчи навбатда аҳоли, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим
✔️ Шавкат Миромонович Мирзиёев
@Yurist_GUVD
❇️Ichki ishlar organlarining xotin-qizlar va bolalarning huquqlari, qonuniy manfaatlarini himoya qilishga doir faoliyati samaradorligi oshiriladi
❇️Повышается эффективность деятельности органов внутренних дел по защите прав и законных интересов женщин и детей
@Yurist_GUVD
Тўхтаб туриш жойларини ташкил этишда экологик хавфсизлик ҳисобга олинади
❇️ Қонунга мувофиқ, кўп квартирали уйларга туташ ҳудудлар чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуришга оид қарорлар ҳокимликлар томонидан қабул қилинади.
🔹 Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
🔸 Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади.
🔹 Тўхтаб туриш жойларида ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида жойлар мажбурий тартибда ажратилади.
@Yurist_GUVD