Йўл участкалари таъмирланаётганда қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи ўтиш учун ёпилиши мумкин
❇️ Қонунга кўра, йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин.
❇️ Йўл участкаларида қатнов қисмининг 50 фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.
@Yurist_GUVD
Транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари алоҳида белгиланди
“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–900-сон, 19.01.2024 й.) Президент томонидан имзоланди
✅ Қонун билан йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ҳамда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланди.
🔸 Йўл қайси корхона, муассаса, ташкилот ёки жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўшалар йўл эгаси ҳисобланади.
🔹 Йўл эгаси йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
✔️Транспортни ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспортнинг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.
✔️ Транспорт эгалари:
🔹техник жиҳатдан соз транспортдан фойдаланиши;
🔸транспортнинг тегишли малакага эга ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши;
🔹транспортдан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши;
🔸транспортнинг алкоголдан маст ҳолатда ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда бўлган шахслар томонидан бошқарилишига йўл қўймаслиги шарт.
❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
@Yurist_GUVD
Авария ишораси қандай ҳолларда ёқилади?
Манба: Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.)
@Yurist_GUVD
❇️Янги турмуш қурган ёшларга ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилади
“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди
❇️ 2024 йилнинг 16 январь куни макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
@Yurist_GUVD
❇️Кадастр соҳаси бошқаруви ўзгармоқда
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2024 йилдаги ПФ-16-сонли Фармонига кўра,
✔️Кадастр агентлиги Солиқ Қўмитаси ҳузуридан чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтади!
✔️Ҳудудий бошқарма бошлиқлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бўлди.
🔸Маълумот учун: Президентнинг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Кадастр агентлиги ташкил этилганди.
@Yurist_GUVD
❇️ Кодекс (лот. codeх – қонунлар тўплами) – тизимлаштирилган ҳуқуқий актлар, унда ҳуқуқ тармоғининг барча нормалари белгиланади.
Кодексдаги ҳуқуқий нормаларнинг жойлашиши тегишли ҳуқуқ тармоғи тизимининг акс эттирилиши тартибида ишлаб чиқилади.
🔺P.S. Ўзбекистонда қандай кодекслар мавжуд ?
Оила, Ер, Фуқаролик,Иқтисодий, Жиноий ва ...... кодекслар.
@Yurist_GUVD
❇️Hafta davomida Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi muhim tadbirlar haqida
@Yurist_GUVD
❓САВОЛ: Машинани бошқарганда телефонда гаплашиб бориш мумкинми?
❗️ЖАВОБ: Йўқ. Ҳолат транспорт соҳасидаги ҳуқуқбузарлик деб баҳоланиб, маъмурий жазо, жаримага сабаб бўлади
Чунончи, Маъмурий жавобгарлик тўрисидаги кодекснинг 128-1-моддасига кўра:
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔺P.S. базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари 2023 йилнинг декабридан бошлаб 1 млн 20 минг сўмни ташкил этади.
@Yurist_GUVD
📌 Безорилик нимани англатади?
⚡️Безорилик – жамият ахлоқ қоидаларини бузиш, менсимаслик
Яъни,
- тақиқланган жойларда алкоголь ичимликлар ичиш,
- фуқароларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар билан сўкиниш,
- жамоат жойларида яланғоч ҳолда юриш,
-ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш,
- ўсимликларга зарар етказиш,
- бировни уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш,
- ўзганинг мулкига жиддий зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар безорилик жумласига киради.
Қандай жавобгарлик белгиланган ?
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида, Майда безорилик учун,
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
❗️Жиноят кодексининг 277-моддаси Безорилик деб аталиб, унда,
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда жарима, уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлиги белгиланган.
@Yurist_GUVD
🚘 Қонунчиликка кўра, автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги тўловлар ундирилиши белгиланган:
🔹Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун БҲМнинг 3,5 баравари (1 млн 190 минг сўм) миқдорида;
🔹Автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида;
🔹Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи (238 минг сўм) миқдорида.
@Yurist_GUVD
❗️Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ-892, ЎРҚ-893, ЎРҚ-894-сон, 03.01.2024 й.) билан шартномалар ратификация қилинди
🔰 Унга кўра, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди:
🔹Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);
🔹Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь);
🔹Маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Шартнома (Рим, 2023 йил 8 июнь).
@Yurist_GUVD
❗️Ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади
⚡️Чиқиндини хохлаган жойда ташлайман деб жавобгар бўлманг !
🔹Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш :
-✅ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (1млн 20 минг сўмгача),
- ✅ мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:
✅ фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (6 млн 800 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD
Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак
✅ Қонунга кўра, меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
🔸иш берувчидан ҳаракатланиш йўналиши, ташиладиган юк ҳақида, ўз ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, зарарли ва (ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш;
🔸шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш;
🔸йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитларни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
🔸ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазиятда, ташишни рад этиш;
🔸йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш;
🔸меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
🔸иш берувчининг йўл ҳаракати соҳасидаги ғайриҳуқуқий қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
@Yurist_GUVD
Ўтган ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
Дастлабки синов даври меҳнат стажига қўшилaди
Манба: Меҳнат кодекси, 131-модда
@Yurist_GUVD
❇️ Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунига шарҳ
@Yurist_GUVD
❇️ Ichki ishlar organlari xodimlarini tasvirga olishga hech qanday taqiq yoʻq – Senat
🔸Biroq, xodimlarni obroʻsizlantirish maqsadida ularning tasvirlarini Internetga joylash uchun javobgarlik belgilanmoqda:
✔️buni sodir etgan shaxs BHM 50 baravari miqdorida jarima toʻlashi;
✔️yoki 15 sutkaga maʼmuriy qamoqqa olinishi mumkin.
@Yurist_GUVD
❇️ Мораторий !!!
🔹Президент Фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
🔸Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
🔺P.S. Мораторий - муайян мажбуриятлар бажарилишини давлат ҳокимиятининг махсус ҳужжатлари воситасида номаълум муддатга тўхтатиб туриш.
@Yurist_GUVD
❇️ Ҳуқуқшукнослар "Де юре", "де-факто" сўзларини ишлатишади...
🔹Де-факто сўзи лотинча "de facto" сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганда "амалда", "аслида" деган маъноларни англатади. Ушбу сўз мунозара мавзуси расмий мақомга эга бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Чунончи, юриспруденцияда (ҳуқуқшуносликда) бу сўз "қўлланилади ёки ҳақиқий саналади, лекин расмий равишда ўрнатилмаган" деган маънони англатади.
Оддий қилиб айтганда, "амалда", "аслида" сўзлари ўрнига де-факто ишлатилади.
🔸Де-юре - де-фактонинг қарама-қаршиси ҳисобланади. Бу сўз ҳам лотинчадан кириб келган бўлиб "қонуний равишда", "ҳуқуқ бўйича" деган маънони ва у қонун билан қабул қилинганлигини англатади. Амалда де-юрени ўрнига "қонунан", "расман", "расмий равишда" сўзларини қўллаш мумкин.
Мисол учун, айрим мамлакатларда айбсизлик презумпцияси де-юре амал қилади, аммо амалда де-факто у амалга оширилмайди.
✔️Бу шуни англатадики, расман бу презумпция мавжуд ва қонун билан қабул қилинган, аммо аслида унга риоя қилинмайди.
@Yurist_GUVD
2️⃣4️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️ 41 йил — Рим императори Калигулага қарши фитна уюштирилган, император ва унинг оиласини ўлдирилган;
🔎 1848 йил— Жеймс Маршалл ташаббуси билан бутун Америкада олтин излаш (Gold rush) бошланиб кетган;
📜 1919 йил —Й. Свердлов томонидан имзоланган Марказий қўмитасининг казакларга қарши кураш бўйича ташкилий бюроси томонидан кўрсатма чиқарилган бўлиб, бу большевикларнинг казаклар ва уларнинг оилаларига қарши оммавий қизил террорини бошлаб берган;
🤝 1943 йил— АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт ва Буюк Британия бош вазири Уинстон. Черчилль раислигида Иккинчи жаҳон уруши муносабати билан Марокашдаги Касабланка шаҳрида конференция ўтказилган;
🍻 1935 йил— АҚШнинг Виржиния штатида пиво илк маротаба консерваланган идишларда сотила бошланган;
🇨🇱 1939 йил— Чилида юз берган кучли зилзила оқибатида 28,000 одам ҳалок бўлган;
🇬🇧 1965 йил— британилик сиёсатчи, давлат арбоби Уинстон Черчилль вафот этган;
🛩 1966 йил — Ҳиндистоннинг Boeing-707 самолёти Монт Бланда қулаши оқибатида 117 киши ҳалок бўлган;
🖥 1984 йил — биринчи Apple Macintosh шахсий компьютерлари ишлаб чиқарилган.
@Yurist_GUVD
❇️ Qo‘mita majlisida “Yo‘l harakati xavfsizligi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi, Jinoyat-protsessual kodeksi va O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksiga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi Qonun dastlabki tarzda muhokama qilindi.
@Yurist_GUVD
❇️Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди
☘️ Абу Али ибн Сино
@Yurist_GUVD
1️⃣5️⃣ ЯНВАРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
❌ 730 йил — Византия императори Лев III Исаурия томонидан чақирилган сенаторлар ва юқори руҳонийлар кенгашида иконаларга сиғиниш жиноят деб эълон қилинган;
📣 1208 йил — Папа Иннокентий III Албигенция салиб юриши ҳақида эълон қилишига сабаб бўлган папа легати Пьер де Кастелнау ўлдирилган;
🤝 1475 йил— Сеговияда Изабел I ва Арагонлик Фернандо ўртасида Сеговия шартномаси имзоланган. Ушбу шартнома Фернандонинг Кастилия қироллигидаги ҳуқуқларини таъминлаган;
🖼 1759 йил — Британия музейи жамоатчилик учун очилган;
⚔️ 1797 йил— Франция кучлари Риволи жангида Австрия кучларини мағлуб этган;
📰 1826 йил— Францияда "Ле Фигаро" газетасининг биринчи сони нашр этилган;
🚫 1859 йил — Гаити императори Фаустин I тахтдан туширилган;.
🏀 1892 йил —Жеймс Нейсмит биринчи марта мактаб газетасида баскетбол қоидаларини эълон қилган;
🇪🇸⚔️1936 йил— Испанияда Халқ фронти ташкил этилган;
🛡1943 йил — Пентагон биноси қурилиши тугалланган;
🇻🇳🇺🇸 1973 йил — Вьетнам уруши: Париждаги тинчлик музокараларида эришилган ютуқлар туфайли АҚШ ҳарбийлари Шимолий Вьетнамга қарши барча ҳарбий операцияларни тўхтатган;
🇸🇮🇭🇷🇪🇺 1992 йил —Европа Иттифоқи Словения ва Хорватия мустақиллигини тан олган;
📌 2001 йил—кўп тилли "Wikipedia" интернет-энциклопедияси ишга туширилган;
🇸🇩 2011 йил — Жанубий Судан мустақиллиги бўйича референдум якунланган.
@Yurist_GUVD
🔰 Прокурор қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш жараёнида ўз ваколатлари доирасида:
🔹вазирликлар, идораларнинг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, ҳарбий қисмларнинг ҳудуди ва хоналарига монеликсиз киришга, ҳужжатлар ва материалларни кўришга, текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни, қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ва уни таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилишга;
🔹давлат органлари, ҳарбий қисмлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмалари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан улар тасарруфидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар фаолиятини текшириш, тафтиш ўтказишни, идоравий ва ноидоравий текширишлар ўтказиш учун мутахассислар ажратишни талаб қилишга;
🔹мансабдор шахслар ва фуқаролардан қонун бузилиши хусусида оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар талаб қилишга ҳақлидир.
@Yurist_GUVD
❗️Давлат хизматчиси тадбиркор ёки унинг муассиси бўлиши мумкин эмас
🔰Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
➖БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (51 млн сўмдан 68 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
➖3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
@Yurist_GUVD
Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод —
Яхшидир ер юзин қилгандан обод —
Лутфинг-ла бир дилни қул қила олсанг,
Афзалдир юз қулни қилмоқдан озод.
🌱 Умар Хайём
@Yurist_GUVD