⚡️Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик бузилса...
🔹Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
❗️Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган мансабдор шахсларнинг бу ҳаракати, уларга нисбатан БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD
📌САВОЛ: Пенсиям кам чиққан қандай қайта ҳисоблатсам бўлади ?
🔹ЖАВОБ: Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.
➖ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
➖ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
➖боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
➖даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
❗️Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.
🔺P.S. Пенсия масаласида келиб чиқадиган барча саволларга 1140 ишонч телефони орқали жавоб олиш мумкин.
@Yurist_GUVD
1️⃣1️⃣ ЯНВАРЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇬🇧 1569 йил —Англияда дунёда биринчи марта лоторея ўйналган;
🇮🇹 1693 йил —Сицилияда йирик зилзила содир бўлиб, 60 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди;
🇺🇸 1785 йил — Нью-Йоркда қитъа Конгресси йиғилди;
🪐1787 йил — Уилям Хершел Уран сайёрасининг йўлдошлари бўлган Титания ва Оберон мавжудлигини кашф этди;
🇺🇸1803 йил —Монро ва Ливингстон Нью-Орлеанни сотиб олиш учун АҚШдан Парижга денгиз саёҳатига йўл олишди, натижада АҚШ бутун Луизиана штатини эгаллаб олди;
⚔️1863 йил— Уч кунлик Форт Хиндман (Арканзас) жанги тугади;
🤝 1899 йил —Россия ташқи ишлар вазири граф Михаил Николаевич Муравёв қуролсизланиш ва тинчликни сақлаш бўйича халқаро тинчлик конференциясини ўтказиш тўғрисидаги таклифларини бошқа давлатларга жўнатди. Конференция ўша йилнинг май ойида Гаага шаҳрида чақирилган;
🏎 1909 йил — дунёдаги илк аёл автопойгачилар Нью-Йоркдан Филадельфияга йўл олишди;
🧪 1922 йил— Ўн тўрт ёшли канадалик Леонард Томпсон диабетни даволаш учун инсулиндан фойдаланган дунёдаги биринчи одам бўлди;
🇫🇷 1923 йил — Франция-Бельгия қўшинларини Рур ҳавзасига киритилиши содир бўлди (Рур можароси);
✈️ 1935 йил — Америкалик аёл авиатор Амелия Эрхарт Тинч океани бўйлаб ёлғиз парвозни амалга оширди;
🇦🇱1946 йил— Албанияда Қирол Зог тахтдан ағдарилгандан сўнг, халқ республикаси эълон қилинди;
🇵🇪 1962 йил — Перуда юз берган кўчкида 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди;
🇺🇸 2003 йил — Иллиноис штати губернатори Иллиноисда ўлим жазосига ҳукм қилинган 150 нафар маҳбусни афв этди.
@Yurist_GUVD
✅ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлар янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани қуйидаги пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлаши белгиланган:
🔹3 қаватли бинога – 0,9;
🔸4 қаватли бинога – 0,8,;
🔹5 қаватли бинога – 0,7;
🔸6 қаватли бинога – 0,6;
🔹7 ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5.
✔️ Бундан республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно.
@Yurist_GUVD
❇️ Qonunchilik palatasi deputatlari saylovi aralash saylov tizimi asosida o'tkaziladi
🔸rezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ–883, 18.12.2023 y.) bilan bir qator qonunchilik hujjatlariga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritildi
✔️ Jumladan, Saylov kodeksiga kiritilgan o'zgartish va qo'shimchalarga ko'ra:
🔹 Qonunchilik palatasi deputatlari saylovini o'tkazish uchun 75 ta hududiy bir mandatli saylov okrugi tuziladi;
🔹 Qonunchilik palatasi deputatligiga siyosiy partiyalar tomonidan ko'rsatilgan nomzodlar ro'yxati asosida Qonunchilik palatasiga saylov o'tkazish uchun O'zbekistonning butun hududi yagona saylov okrugi hisoblanadi;
🔹 Partiya ro'yxati Markaziy saylov komissiyasi tomonidan ro'yxatga olinganidan keyin, ushbu ro'yxatga kiritilganlar deputatlikka nomzod maqomini oladi va ularga guvohnoma beriladi;
🔹 Partiya ro'yxatiga kiritilgan nomzodlar ushbu siyosiy partiyaning a'zolari yoki partiyasiz bo'lishi mumkin. Boshqa siyosiy partiyaning a'zolari ushbu ro'yxatga kiritilishi mumkin emas;
🔹 deputatlikka nomzodlarni tanlash tartibi siyosiy partiyalar tomonidan belgilanadi;
🔹 ayollarning soni bir mandatli saylov okruglari bo'yicha, shuningdek partiya ro'yxati asosida siyosiy partiyadan ko'rsatilgan deputatlikka nomzodlar sonining kamida 40 foizini tashkil etishi kerak. Bunda partiya ro'yxatidagi ketma-ketlikda kamida har 5 nafar nomzodning ikki nafari ayol kishi bo'lishi lozim.
✔️ Shuningdek, yagona saylov okrugi bo'yicha saylanadigan Qonunchilik palatasining deputatlik o'rinlari ushbu saylovda ishtirok etgan saylovchilar ovozlarining 7 va undan ko'proq foizini to'plagan siyosiy partiyalar o'rtasida taqsimlanadi.
🔸 Agar saylovda ishtirok etgan saylovchilar ovozlarining 7 va undan ko'proq foizini faqat bitta siyosiy partiya to'plagan bo'lsa, unda deputatlik o'rinlari saylovda saylovchilarning eng ko'p ovozini to'plagan ikkinchi siyosiy partiyaga ham taqsimlanadi.
🔸 Markaziy saylov komissiyasi deputatlik mandatlarini siyosiy partiyalar o'rtasida taqsimlash to'g'risida bayonnoma tuzadi.
🔸 Partiya ro'yxati bo'yicha saylangan deputatlar o'rtasida deputatlik mandatlarini taqsimlash Markaziy saylov komissiyasi tomonidan ro'yxatga olingan partiya ro'yxatiga kiritilgan deputatlikka nomzodlar ketma-ketligiga muvofiq amalga oshiriladi.
🔸 Shuningdek, “O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Reglamenti to'g'risida”gi Qonunga kiritilgan o'zgartirishlarga ko'ra, Qonunchilik palatasining kamida 5 nafar deputati fraksiya tuzish huquqiga ega (ilgari kamida 9 nafar edi).
❗️Ushbu Qonun rasmiy e'lon qilingan kundan e'tiboran kuchga kiradi.
@Yurist_GUVD
✔️ Oliy Majlis Senatining qirq sakkizinchi yalpi majlisi o‘z ishini boshladi
🔹Bugun, 20-dekabr kuni, Toshkent shahrida O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining qirq sakkizinchi yalpi majlisi o‘z ishini boshladi.
🔸Unda Senat, hukumat a’zolari, vazirlik va idoralarning vakillari, Senat huzuridagi Yoshlar parlamenti a’zolari hamda ommaviy axborot vositalari xodimlari qatnashmoqda.
🔹Videokonferensaloqa tarzida o‘tkazilayotgan yalpi majlisni Oliy Majlis Senati Raisi Tanzila Narbayeva olib bormoqda.
🔸Yalpi majlisda masalalar muhokamasi jarayonini Senatning YouTube tarmog‘idagi sahifasi orqali onlayn kuzatib borishingiz mumkin.
@Yurist_GUVD
✔️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимидаги нутқидан муҳим фикр ва ташаббуслар
@Yurist_GUVD
❇️ Тошкентда коррупцияга қарши ҳаракатни билдирувчи монумент ўрнатилди
🔹Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкакт Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этишди.
🔸 Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу ўн икки метрлик композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.
@Yurist_GUVD
2️⃣0️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🎄1699 йил Пётр I Янги йил байрамини 1 сентябрдан 1 январга кўчириш тўғрисида фармонни имзолаган;
📨 1792 йил АҚШ ва Канада ўртасида почта хизмати йўлга қўйилган;
🇨🇦 🇷🇺1828 йил Канада Россия билан дипломатик алоқалар ўрнатган;
🌎 1860 йил Жанубий Каролина Америка Иттифоқидан чиқиб Конфедерацияга қўшилган;
💡1879 йил AҚШда Томас Эдисон ихтиро қилган лампочка тақдимоти бўлиб ўтган;
⛓ 1924 йил 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган Адольф Гитлер 10 ойлик қамоқдан Ландсберг қамоқхонасидан озодликка чиқарилган;
📓 1938 йил СССРда меҳнат дафтарчаси жорий этилган;
🇩🇪 1963 йил Ғарбий Берлин аҳолисига бир кунлик муддатга деворнинг нариги томонига ўтишга рухсат берилган;
🇪🇹 1974 йил Эфиопия социалистик давлат дея эълон қилинган;
🇵🇹 🇨🇳 1999 йил Португалия Макао оролини Хитойга топширган;
🇬🇧 2000 йил Буюк Британия парламенти тиббий мақсадлар учун клонлаштиришга қонунан рухсат берган.
@Yurist_GUVD
❇️ «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида юридик таълим ва фан истиқболлари» мавзусидаги конференция
@Yurist_GUVD
✔️Туркия пойтахти Анқарадаги Туркия республикаси президентининг Миллат кутубхонаси фондидан 4 млндан ортиқ босма китоб, 12500 дона босма журналнинг 2 млндан ортиқ сони ўрин олган.
✔️Унда, шунингдек, 550 минг электрон китоб, 6,5 млн электрон илмий ишлар ва 60 мингга яқин электрон журналга оид 120 млнга яқин мақола, ҳисобот ва бошқа маълумотлар мавжуд.
✔️Президент кутубхонаси 11 қаватдан иборат. Бир вақтнинг ўзида 5 минг китобхонни қабул қилиш қувватига эга.
Кутубхонанинг энг катта «Жаҳоннома» залида 16 та устун бор. Бу – 16 та туркий халқларнинг рамзий маъносини билдиради.
@Yurist_GUVD
✔️Биласизми
🔹 Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD
✔️Биласизми
🔹 Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
🔸мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@Yurist_GUVD
✔️Яхши одам бўлиш учун адолатсизлик қилмасликнинг ўзи кифоя эмас, уни бутунлай истамаслик ҳам керак.
✔️Быть хорошим человеком — значит не только не делать несправедливости, но и не желать этого.
Демокрит (қадимги юнон файласуфи
)
@Yurist_GUVD
❇️Айбсизлик презумпцияси - гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айби қонунда белгиланган тартибда исбот қилинмагунча, уни айбсиз деб фараз қилиш.
✔️ Конституциянинг 23-моддаси норма:
✔️ Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади.
✔️Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
✔️Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
✔️Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
✔️Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
@Yurist_GUVD
📌 Дактилоскопия нимани ўрганади?
🔎Дактилоскопия (лотинча “daktilos” – бармоқ, “skopeo” – кўриш, ўрганиш деган маъноларни англатади) - терининг ўзига хос такрорланмас хусусияти асосида одамни бармоқ излари (шу жумладан қўл кафтлари) орқали аниқлаш (топиш) ҳисобланади.
Дактилоскопия криминалистика соҳасида кенг қўлланилади. У 1877 йилда инсон терисининг палмар юзаларидаги папиллар тузилиши ўзгаришсиз қолади деган гипотезани илгари сурган инглиз Уилям Гершелнинг ва унинг ҳамюртлари Ф.Гальтон, Г.Фолдс, Э.Генриларнинг ғояларига асосланади.
@Yurist_GUVD
🔹2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
➖ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига – 1 050 000 сўм
➖ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – 340 000 сўм
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
➖ Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
➖ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;
➖ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;
➖1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;
➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;
➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;
➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;
➖ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;
➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.
❗️Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
🔺 Асос: 17.11.2023 йилдаги ПФ–196-сонли Президент Фармони
@Yurist_GUVD
❇️Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:
🔹фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
🔸жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;
🔹ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;
🔸жиноятни содир этишда ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;
🔹ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
🔸зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.
@Yurist_GUVD
🔹 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:
✔️ БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@Yurist_GUVD
✔️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимидаги нутқидан муҳим фикр ва ташаббуслар
@Yurist_GUVD
✔️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимидаги нутқидан муҳим фикр ва ташаббуслар
@Yurist_GUVD
❇️Нафс-ҳалокатдир
🔹Нафс қулига айланиб, у гўзал деб кўрсатган нарсаларга ишонган киши ўзини ҳалокатга бошлайди.
✔️Маҳмуд аз-Замаҳшарий
@Yurist_GUVD
❇️Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisida "O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Bola huquqlari bo‘yicha vakili (Bolalar ombudsmani) to‘g‘risida"gi qonun qabul qilindi.
🔹Qonunda Bola huquqlari bo‘yicha vakilning maqomi, uning huquqlari, majburiyatlari, vazifalari va vakolatlari hamda davlat organlari, shu jumladan, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolik jamiyati institutlari bilan o‘zaro munosabatlari belgilanmoqda;
🔹Bolalar ombudsmaniga mansabdor shaxslarga qonunchilik buzilishiga yo‘l qo‘ymaslik to‘g‘risida ogohlantirish va taqdimnomalar kiritish huquqi berilmoqda;
🔹 Parlament majlislarida Bolalar ombudsmani ma’ruzasi har yili eshitilishi ko‘zda tutilmoqda.
@Yurist_GUVD
🇸🇱 🇹🇷 Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида 2023 йил 6-8 декабрь кунлари турк ҳуқуқи тарихига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди.
✔️ Симпозиум доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия республикаларининг таниқли олимлари, тарихчилар, сиёсатшунослар, ҳуқуқшунос ўқитувчилари ҳамда давлат ташкилоти вакиллари иштирок этди.
@Yurist_GUVD
✔️Qonun bilan voyaga yetmaganlarga nisbatan jinoiy javobgarlik liberallashtirilmoqda
___________
✔️Законом осуществляется либерализация уголовной ответственности в отношении несовершеннолетних
@Yurist_GUVD
❇️ Қонунчиликка кўра, ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилган ҳолда қуйидагича миқдорда жарма солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача);
🔸мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача).
✔️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
@Yurist_GUVD
✔️Биласизми
🔸 Қонунчиликка кўра, йўл-патруль хизмати ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.
🔹 Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак.
@Yurist_GUVD
❇️ Ҳуқуқий билимимизни оширамиз
✔️Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
🔹иш материаллари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш;
🔸 далиллар келтириш;
🔹 ўз илтимосини баён этиш;
🔸 ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш;
🔹 ўз она тилида сўзлаш ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш;
🔸иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақли.
✔️Манба: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 294-моддаси.
@Yurist_GUVD
1️⃣5️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🟡 37 йил — Рим императори Нерон туғилган.
⚔️ 1256 йил — Хулоку кўшинлари Аламут шаҳрига ҳужум қилган;
🌍 1649 йил —Африка билан савдо қилиш учун Швеция савдо ташкилоти — Гвинея компанияси ташкил этилган;
🇺🇸 1791 йил — АҚШда Билль ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун кучга кирди. Натижада 1787 йилдаги Конституцияга киритилган ўнта ўзгартириш ва қўшимчалар билан фуқаролик ҳуқуқлари қонуний равишда мустаҳкамланган;
🟡 1821 йил — Франция географик жамияти ташкил топган;
🇫🇷 1832 йил — француз архитектори Александр Густав Эйфель туғилган;
🎼 1921 йил — рок-н-ролл атамасини санъатга олиб кирган Алан Фрид туғилган;
🇺🇦 1941 йил Украинада Холокост: немис фашистлари Харков жануби шарқида 15,000 яҳудийни ўлдирган;
🇺🇸🇨🇳 1978 йил — Хитой Халқ Республикаси ва АҚШ ўзаро дипломатик муносабатларни нормаллаштириш ҳақида келишиб олган;
🇮🇹 2001 йил таъмирига 27,000,000 доллар сарфланган Пиза минораси 11 йилдан кейин қайта очилган.
☕️ Халқаро чой куни.
📝 Профессионал вазифаларини бажариш вақтида вафот этган журналистларни хотирлаш куни.
🇳🇱 Нидерландияда қироллик куни.
@Yurist_GUVD