❇️Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Манба: /channel/PI_MADAD
@Yurist_GUVD
✔️Муҳтарам Президентимизнинг Дубай шаҳрида ўтган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги (COP28) нутқидан энг асосий фикр ва ташаббуслари
🔸Манба: /channel/Press_Secretary_Uz
@Yurist_GUVD
❇️ Президент афв хусусида Фармонни имзолади
🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.
🔸Афв этилганларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
🔹18 нафари чет эл фуқаролари, 23 аёл, олтмишдан ошган 15 киши ва 88 нафар тақиқланган ташкилотларда қатнашган шахслар афв қилинган.
@Yurist_GUVD
❇️ Холис у ким?
✔️Холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун жиноят кодексида назарда тутилган ҳолларда чақирилган шахс.
✔️Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро холис сифатида чақирилиши лозим.
✔️Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки прокурор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради ( Жиноят процессуал кодекси 73-модда).
@Yurist_GUVD
✔️Yevropa Ittifoqiga aʼzo mamlakatlar parlamentlari bilan hamkorlik aloqalari yana-da mustahkamlanadi
———
✔️Сотрудничество с парламентами стран-членов ЕС будет и дальше укрепляться
@Yurist_GUVD
❇️Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш кунига...
✔️Коррупция - давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфли жиноят ҳисобланади.
✔️Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва барқарор ривожланишга энг катта тўсиқ бу коррупция балоси, бу ёвуз бало, тараққиётга ғов ва ижтимоий барқарорликнинг кушандасидир.
✔️Коррупция ҳар қандай соҳани манфаат, таъма ва нафс билан ўз домига тортади ! Жамиятни чиритади! Адолатни юзага чиқармайди.
✔️Коррупция бу - тараққиёт кушандаси.
🔹Маълумот учун: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда.
Коррупцияга қарши мазкур конвенция 2005 йил декабрда кучга кирган. Ҳозирги кунга қадар унга 172 иштирокчи қўшилган ( 2022 йил июль маълумоти).
Ўзбекистон ушбу Конвенцияга 2008 йилда қўшилган.
2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинган.
@Yurist_GUVD
❇️Бугун, 9 декабрь – Бутун Жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни
🔹“Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз".
✔️Шавкат Мирзиёев
@Yurist_GUVD
✅Sog'liqni saqlash vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining qo'shma qarori qabul qilindi
✔️Qaror bilan Haydovchi va haydovchilikka nomzodlarni transport vositalarini boshqarishga yaroqliligini tekshirish uchun tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom (ro'yxat raqami 2472, 27.06.2013-y.)ga o'zgartirishlar kiritildi.
✔️Milliy haydovchilik guvohnomasini berish tartibi to‘g‘risidagi nizomning 36-bandiga muvofiq agar haydovchi kasbiga layoqati bo‘yicha tibbiy ko‘rikdan qayta o‘tishdan bo‘yin tovlasa yoki u tibbiy komissiya tomonidan avtomototransport vositalarini boshqarishga noloyiq deb topilsa unga doir hujjatlar hududiy DYHXX xodimi tomonidan, belgilangan tartibda avtomototransport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etish masalasini ko‘rib chiqish uchun sud idoralariga yuboriladi.
✔️Haydovchini tibbiy ko‘rikdan qayta o‘tkazish haqidagi qaror hududiy yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasi bo‘linmalarining boshlig‘i yoki guruhlarining katta inspektori, ular bo‘lmaganda esa ichki ishlar bo‘limi boshlig‘i yoki uning o‘rinbosari tomonidan qabul qilinadi
@Yurist_GUVD
✔️Tabiatni muhofaza qilish to‘g‘risidagi Qonunga qanday o‘zgartirishlar kiritilmoqda?
@Yurist_GUVD
✔️Соғликка эътибор беринг. Бу жуда муҳим!
🔹Стенокардия бу нима?
Стенокардия [юн. stenos – тор, қисқа ва kardia – юрак], юрак қисиши – юрак ишемик касаллигининг кенг тарқалган шакли, кўкрак соҳасида тўсатдан пайдо бўладиган ғижимловчи оғриқ стенокардиянинг асосий белгисидир.
Кўкрак қафасида пайдо бўлувчи кучли оғриқ 5-10 дақиқада ўтиб кетмаса, тез ёрдам чақириш керак.
🔸Стенокардия — юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ тури
Стенокардия хуружига атеросклерозда юрак тож томирларининг торайиши ва қисилиши (спазми) оқибатида юрак мушакларининг қон билан етарли таъминланмаслиги сабаб бўлади ва юрак хасталикларидан дарак беради.
🔹Агар ўз вақтида муаммога эътибор қаратиб даволанилса, ҳеч қандай кўнгилсизликлар кузатилмайди.
Бироқ стенокардия — бу белги ва келгусида юрак хуружини олдини олиш учун ҳам унга бепарво бўлиш мумкин эмас.
@Yurist_GUVD
✅Популизм (лотинча. populus - ҳалқ) бу кенг жамоатчиликка мурожаат қиладиган ва уларга ўткир ижтимоий муаммоларни тез ва осон ҳал қилишни ваъда қиладиган сиёсатдир.
✔️ Популист (оддий тилда )- баландпарвоз гапларни, вадаларни берувчи. Баъзи бир вилоят раҳбарлари, одамлар кўзи учун, айрим раҳбарларга танбеҳ беришади. Ҳудуд раҳбарларини танқид қилишади, “тез буни ишини ҳал қилиб бер” дея қаттиққўллигини кўрсатган ва одамларда бу виждонли, халқпарвар раҳбар деган тушунчани шаклланишига ҳаракат қилишади.
Аслида популизм бу демагогияни бир кўриниши.
@Yurist_GUVD
🌳 “Yashil to'lov” platformasi joriy qilinadi
“Respublikada yashillik darajasini yanada oshirish, “Yashil makon” umummilliy loyihasini izchil amalga oshirish orqali ekologik barqarorlikni ta'minlash chora-tadbirlari to'g'risida”gi Prezident Farmoni (PF–199-son, 23.11.2023-y.) qabul qilindi
🔰 Farmonga ko'ra, “Yashil makon” umummilliy loyihasini amalga oshirishda:
❕Davlat byudjetidan har yili ajratiladigan mablag'larning kamida 50 foizi “yashil bog'lar” va “yashil jamoat parklari”ni tashkil qilish uchun “Ochiq byudjet” axborot portali orqali jamoatchilik fikri asosida shakllangan “Mening bog'im” loyihalarini moliyalashtirishga yo'naltiriladi.
Bunda aholi tashabbusi bilan “yashil bog'lar” va “yashil jamoat parklari”ni tashkil qilish bo'yicha maydon manzili va rasmlari ko'rsatilgan holda qiymati 250 mln so'mdan oshmagan tashabbus bildiriladi.
🗒 “Mening bog'im” loyihalarini shakllantirish va ularga ovoz berish jarayoni har yili yanvar-fevral oylarida o'tkaziladi.
☑️ Farmonga muvofiq, avtomobil, temir yo'l, daryo va kanallar yoqalari, davlat organlari va tashkilotlari yer uchastkalarining foydalanilmayotgan qismida (o'rmon fondi yerlari bundan mustasno) “yashil bog'lar” ushbu yerlarning egalari, foydalanuvchilari hamda tashabbuskor jismoniy va yuridik shaxslar o'rtasida 10 yilgacha tegishli shartlarda to'g'ridan-to'g'ri tuziladigan ikki tomonlama shartnoma asosida barpo etiladi.
➡️ Yer uchastkalari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga “yashil bog'” barpo etish uchun doimiy foydalanish huquqi asosida beriladi.
🔘 Shuningdek, har yili “Eng yashil mahalla” tanlovi o'tkazilib, natijalar bo'yicha g'olib bo'lgan 14 ta mahallaga Ekologiya jamg'armasi mablag'lari hisobidan:
▫️mahallaning tegishli jamg'armasiga daraxtlar ekish va sug'orish, “yashil jamoat parki”ni yaratishga jami 500 million so'mdan o'tkazib beriladi;
▫️o'zini o'zi boshqarish organlariga xizmatda foydalanish uchun 1 tadan elektromobil xarid qilish va topshirish choralari ko'riladi.
✅ 2024-yilda o'rmon fondining 1,5 ming gektar yer maydonlarida kasanachilik asosida ko'chat yetishtirish ishlarini yo'lga qo'yish orqali kamida 10 ming nafar aholi bandligi ta'minlanadi.
🖥 Jismoniy va yuridik shaxslarning buyurtmanomalari asosida daraxt va buta ko'chatlarini ekishni tashkillashtirishni qo'llab-quvvatlash maqsadida elektron to'lov tizimlaridan foydalanuvchilar va boshqa iste'molchilar tomonidan ixtiyoriy xayriya o'tkazmalari bo'yicha xizmat ko'rsatuvchi “Yashil to'lov” platformasi joriy qilinadi.
🍀 Shuningdek, 2024–2026-yillarda Toshkent shahri atrofida jami 441 gektar maydonda “yashil belbog'”lar barpo etiladi.
@Yurist_GUVD
❇️ Idoraviy va turdosh ta’lim muassasalari bitiruvchilari qanday lavozimlarga tayinlanadi?
Ichki ishlar vazirining "Ichki ishlar organlarida idoraviy va turdosh ta’lim muassasalari bitiruvchilarini taqsimlash tartibini takomillashtirish to‘g‘risida" 626-son buyrug'i (7.11.2023-y.) qabul qilindi.
✔️Buyruq bilan Ichki ishlar organlarida idoraviy va turdosh ta’lim muassasalari bitiruvchilarining taqsimotini o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi.
✔️Unga ko'ra, O‘zbekiston Respublikasi oliy harbiy va harbiylashtirilgan ta’lim muassasalari, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, xorijiy davlatlar ta’lim muassasalari hamda Vazirlik Malaka oshirish instituti kasbiy tayyorgarlik fakulteti bitiruvchilari egallagan mutaxassisligi bo‘yicha lavozimlarga tayinlanishi belgilandi.
✔️Ichki ishlar vazirining “O‘zbekiston Respublikasi IIV oliy ta’lim muassasalarining bitiruvchilarini taqsimlash tartibi va bitiruvchilarning xizmat faoliyati to‘g‘risidagi yo‘riqnomani tasdiqlash haqida” 46-son buyrug‘i (22.04.2010-y.) o‘z kuchini yo‘qotdi.
@Yurist_GUVD
❇️ Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:
🔹ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;
🔸узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;
🔹ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;
🔸муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;
🔹ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.
✔️ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.
@Yurist_GUVD
✔️Юртимиз халқининг осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, аҳолини қиш мавсумида энергия (электр, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, иссиқ сув) билан тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада профилактика инспекторларининг масъулиятини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда
✔️Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига биноан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигида соҳа масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида ишчи гуруҳ тузилган бўлиб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тезкор-профилактик тадбирларнинг “долзарб 40 кунлиги” ўтказилмоқда.
▶️ Батафсил
Manba: IIV Matbuot xizmati
@Yurist_GUVD
✔️Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Дубайдаги COP28 саммитида иштирок этди. Сирдарёда замонавий буғ-газ электр странцияси ишга тушди. Тошкент вилоятида "яшил" водород лойиҳаси бошланди.
—
✔️Обзор важнейших событий недели: Президент на COP28 в Дубае. Новейшая парогазовая электростанция в Сырдарье. Старт проекта "зеленого" водорода в Ташкентской области.
Манба: /channel/Press_Secretary_Uz
@Yurist_GUVD
Вердикт (лот. vеrе diktum – ҳақ гап айтиш) – айрим хорижий мамлакатларда қасамёд этган маслаҳатчиларнинг судланувчининг айбдор ёки айбдор эмаслиги, шунингдек, айбдор бўлса, унга шафқат қилиш ёки қилмаслик тўғрисидаги хулосаси.
@Yurist_GUVD
✔️ Пиёдалар хавфсиз ҳаракатланишлари учун тугмали светофор ўрнатилди
▪️Видеода: Пойтахтимизнинг, Чилонзор тумани кўчаси Миллий боғ қаршиси
@Yurist_GUVD
❇️Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
✔️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлар делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
✔️Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
@Yurist_GUVD
❇️ 2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.
✔️ 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.
✔️ Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.
❗️ Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилган ҳамда тегишли сертификатга эга бўлган.
@Yurist_GUVD
9️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇮🇱🇬🇧 1917 йил Қуддус Британия қўшинларига таслим бўлган
🎭1983 йил Бош ролни Ал Пачино ижро этган "Чандиқли юз" кинотеатрларда намойиш этила бошлади
⚔️ 1971 йил Париж тинчлик шартномаси бузилган
👑 1212 йил Фридрих II (кейинчалик Муқаддас Рим императори) Майнсда Германия қироли тахтини эгаллади
🗳1990 йил Полшадаги биринчи президентлик сайловларида Лех Валенса ғалаба қозонган
💣 1983 йил АҚШ Невада штатидаги полигонда ядровий қуролни синовдан ўтказди
🔫 2015 йил Қандаҳор аэропортига Толибон ҳужумидан камида 37 киши ҳалок бўлди
🇰🇷 2016 йил Жанубий Корея президенти Парк Гён Хига сиёсий можаро туфайли мамлакатнинг Миллий Ассамблеяси томонидан импичмент эълон қилинган.
@Yurist_GUVD
✔️ Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 31-oktabr kunidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodekslariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi OʻRQ-874-son Qonuning mazmun-mohiyati
@Yurist_GUVD
✔️Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
🔹Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари вазири Мухаммад ал-Гергави иштирок этиб, икки мамлакатнинг ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболлари ҳақида фикр юритди.
🔸Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтарилди.
🔹Бунга Давлатларимиз раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён мустаҳкам асос яратиб бердилар.
@Yurist_GUVD
Ғазабланганингизда ҳеч кимга жавоб берманг;
Бахтли бўлганингизда ҳеч нарсани ваъда қилманг;
Хафа бўлганингизда ҳеч қачон қарор қабул қилманг!
✔️Шарқ донишмандлиги
@Yurist_GUVD
5️⃣ ДЕКАБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🔥1349 йил —Нюрнбергда яҳудийларнинг вабони тарқатишда айблангани сабабли оммавий яҳудий погромлари уюштирилган;
🇭🇹1492 йил— Христофор Колумб Гаити оролига етиб келган;
🇫🇷1812 йил—Наполеон Россиядаги қўшинини қолдириб, Парижга жўнаган;
🇹🇯1929 йил — Тожикистон ССР ташкил топган;
📌1936 йил —СССРнинг Сталин конституцияси қабул қилинган;
🇯🇵1937 йил —Япония қўшинлари Хитойнинг Нанкин шаҳрини эгаллаб олишган;
⚔️1941 йил—Иккинчи Жаҳон уруши: Буюк Британия Финляндия, Венгрия ва Руминияга қарши уруш эълон қилган;
📌1977 йил— Миср Сурия, Ливия, Жазоир, Ироқ ва Жанубий Яман билан дипломатик алоқаларни узган. Бу ҳаракат Триполининг Мисрга қарши декларацияси учун қасос бўлган;
🇺🇦1991 йил —Леонид Кравчук Украинанинг биринчи президенти этиб сайланган;
❌ 2017 йил— Халқаро Олимпия қўмитаси Россияни 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида допинг истеъмол қилгани учун 2018 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида қатнашишни тақиқлаган.
@Yurist_GUVD
❇️ Qo‘l jangi bo‘yicha “O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri kubogi” musobaqasi o‘tkaziladi
Ichki ishlar vazirining "O‘zbekiston Respublikasining birinchi Ichki ishlar vaziri general-mayor Yo‘ldosh Bobojonov tavalludinig 117 yilligi munosabati bilan sportning “Qo‘l jangi” turi bo‘yicha “O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri kubogi” musobaqasini o‘tkazish to‘g‘risida" (6.11.2023-y.) 617-son buyrug'i qabul qilingan.
✔️Musobaqa joriy yilning 27–30-noyabr kunlari “O‘zbekiston” sport majmuasida o'tkaziladi.
🔸“Ichki ishlar vaziri kubogi” musobaqasida:
🔹Qoraqolpag‘iston Respublikasi, viloyatlar
va Toshkent shahar terma jamoalari,
🔹Ichki ishlar vazirligi;
🔹Mudofaa vazirligi;
🔹Favqulodda vaziyatlar vazirligi;
🔹Milliy gvardiya;
🔹Davlat xavfsizligi xizmati;
🔹Prezident Davlat xavfsizligi xizmati;
🔹Bojxona qo‘mitasi terma jamoalari ishtirok etadi.
✔️Musobaqa Xalqaro qo‘l jangi federatsiyasi HSIF tomonidan o‘rnatilgan qoidalarga ko‘ra o‘tkaziladi va hakamlar tomonidan baholanadi.
✔️Musobaqada ishtirok etuvchilarning hujjatlarini qabul qilish va rasmiylashtirish federatsiya tomonidan shakllantirilgan musobaqa mandat komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
@Yurist_GUVD
✔️Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
🔹Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
🔸Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
76-модда.
@Yurist_GUVD