yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

✔️ Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

🔹Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

68-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.

🔹Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

63-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

🔹Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

52-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот ҳуқуқига эга.

🔹Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

46-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

🔹Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

31-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

🔹Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

🔸Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

28-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

🔹Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас.

🔸Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

🔹Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

27-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

🔹Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.

🔸Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

21-модда


@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ўзбекистонда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

🔹Ўзбекистонда барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

🔸Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

19-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✅ Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

🔹ариза берувчининг "Labor — migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

🔸ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;

🔹ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Президентдан иқтибос...

🔹Қонунларга ҳурмат одамларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти асосида шаклланади. Яъни айрим кишилар жазодан қўрқиб қонунга итоат этса, бошқалар болаликда олган тарбиясига кўра қонунни ҳурмат қилади.

✔️ Шу боис биринчи навбатда аҳоли, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарбияни кенг йўлга қўйишимиз лозим


🔹Шавкат Миромонович Мирзиёев

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунда

🔹Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш
( 3-модда, асосий тушунчалар).

✔️Оддий тилда тушунтирганда...

🔸Коррупция (лот. corruptio – айниш, порага сотилиш, бузилиш) – мансабдор шахснинг эгаллаб турган лавозими бўйича берилган мансаб ваколатларини шахсий бойиш мақсадларида бевосита суиистеъмол қилиши тушунилади.

🔹 Манба: Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун, 2017 йил 3 январь, ЎРҚ-419-сон.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ҳуқуқий билимимизни оширамиз...

🔹Рад қилиш – фуқаролик, иқтисодий, жиноий суд ишларини юритишда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судья, прокурор, суд котиби, эксперт, мутахассис, таржимонни ишда иштирок этишини четлатишдир.
Рад қилиш асослари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Жиноят процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларда белгиланган.

🔸 Суд процесси иштирокчисини судьяни ёки прокурорни рад қиламан дейиши инобатга олинмайди. Чунки асоси йўқ раддияни судья биргина ажрими билан инкор этади. Шунинг учун рад қилиш ҳақидаги арз асослантирилган бўлиши керак.

Яъни: қариндошлик, илгари ишда вакил сифатида иштирок этилганлиги ёки энг асосийси холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса уни асослантириб бериш керак бўлади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣7️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1095 йил—Папа Урбан II Клермон Кенгашида биринчи салиб юришини эълон қилган;

📚1827 йил— Қорақалпоқ халқ шоири Бердақ Қарғабой ўғли таваллуд топган;

✍️1895 йил — Алфред Нобель ўз васиятномасини имзолаган, унга кўра бойлигининг катта қисми Нобел мукофоти жамғармасига ўтган;

🇪🇸1912 йил —Испания Марокашнинг шимолий қирғоғида ўз протекторатини эълон қилган;

⚔️1965 йил— Вьетнам уруши: Пентагон АҚШ президенти Линдон Б. Жонсонга режалаштирилган операциялар муваффақиятли бўлиши учун Вьетнамдаги АҚШ қўшинлари сонини 120 000 дан 400 000 гача ошириш кераклигини таъкидлаган;

🇹🇷1978 йил— Туркиянинг Фис қишлоғида Курдистон Ишчилар партияси (ПКК) ташкил топган;

🇳🇿1999 йил —Марказ-сўл Лейбористлар партияси Янги Зеландия ҳукумати устидан назоратни ўз қўлига олган ва партия етакчиси Хелен Кларк Янги Зеландия тарихида биринчи сайланган аёл Бош вазир бўлган;

🚆 2009 йил — Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги Невский Экспресс поездида портлаш содир бўлиб, поезд рельсдан чиқиб кетган ва 28 киши ҳалок бўлган ва 96 киши жароҳат олган;

🇮🇷2020 йил—Эроннинг энг йирик ядровий физик олими Моҳсен Фахризода Теҳрон яқинида ўлдирилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Ichki ishlar vazirligi huzurida “Humo” voleybol sport klubi tashkil etiladi

Ichki ishlar vazirining "Ichki ishlar organlarida voleybol sport turini ommalashtirish va rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida" (09.10.2023-y.) 553-son buyrug'i qabul qilindi.

🔹Ichki ishlar vazirligi huzurida “Humo” voleybol sport klubi tashkil etilishi belgilandi.

🔸Sport klub rahbari jamoatchilik asosida voleybol sport turiga qiziqishi bor ofitser tarkibidagi xodimlar orasida tayinlanadi.

🔹Sport klub “JAR” sport-sog‘lomlashtirish majmuasida joylashadi.

🔸Sport klubiga ichki ishlar organlarida xizmat qilayotgan xodimlar, ishchi-xizmatchilar va fuqarolar orasidan voleybol sporti bilan muntazam shug‘ulanuvchi iqtidorli nomzodlar jalb etiladi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

🔹Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

🔸Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

🔹Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади.

67-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

🔹Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди.

58-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️ Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

🔹Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

🔸Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

🔹Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

47-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.

🔹Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади.

37-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

🔹Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

🔸Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

31-модда.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

🔹Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

🔸Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

🔹Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

28-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

🔹Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади.

25-модда

@
Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ўзбекистон фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

🔹Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

🔸Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

🔹Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

🔸Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

20-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

🔹Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

15-модда

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️ Байроқ ҳақида 10 савол

🔸18 ноябрь –
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🔹 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➖ Тест саволларини ишлаш учун ҳавола: t.me/QuizBot?start=9CRc58Ip

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

✔️ Йиғилишда Олий суд Пленумининг:

➖ “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”,

➖ “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”,

➖“Чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни иқтисодий судлар томонидан кўрилишида қонунчилик ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”,

➖“Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ва

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан Ўзбекистон Републикаси Олий суди Пленумининг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинди.

❇️ Мазкур Пленум қарорлари расман эълон қилиниши билан, каналимиз орқали муштарийлар учун зарурий маълумотлар бериб борилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади :

1. Ризқ - ношукурлик қилсанг;
2. Қувват - ҳасад қилсанг;
3. Фурсат - қадрига етмасанг;
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

✔️ Маҳмуд Аз – Замахшарий

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Ким жабрдийда деб топилади ?

🔹Жабрдийда– яъни жиноятдан, ижтимоий хавфли қилмишдан жабр кўрган шахс.

🔸Жабрдийда, жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши билан шахсга маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган деб ҳисоблаш учун далиллар бўлган тақдирда, бундай шахс жабрланувчи деб эътироф этилгунга қадар жабрдийда ҳисобланади.

🔹Жабрдийдага етказилган зарарлар ( маънавий, жисмоний, мулкий) ва унинг миқдори аниқлаштирилиб, исботлангандан кейингина у жабрланувчи деб эътироф этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Ichki ishlar organlari jamoat xavfsizligi bo‘linmalarida yuritiladigan hujjatlar raqamlashtiriladi

Ichki ishlar vazirining "Ichki ishlar organlari jamoat xavfsizligi bo‘linmalarida yuritiladigan kitob (jurnal), yig‘majild va hisobotlarni raqamlashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida" (28.10.2023-y.) 593-son buyrug'i qabul qilindi.

🔹Buyruq bilan IIO jamoat xavfsizligi bo‘linmalarida yuritiladigan kitoblar, yig'majildlar va hisobotlarning yagona ro'yxati tasdiqlandi.

🔸2024-yil 1-yanvardan jamoat xavfsizligi bo‘linmalarida kitob (jurnal), yig‘majild va hisobotlarni yuritish ishlari faqat yagona ro‘yxat bo‘yicha amalga oshiriladi.

🔹Yagona ro‘yxatga kiritilmagan hujjatlarni yuritish orqali ortiqcha ish hajmini (qog‘ozbozlikni) keltirib chiqargan xodimlar (rahbarlar)ga intizomiy jazo choralari qo‘llaniladi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Patrul-post xizmati xodimlari ma’muriy bayonnoma rasmiylashtiradi

Ichki ishlar vazirining "Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati saf bo‘linmalarining ma’muriy amaliyot faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida" (04.10.2023-y.) 538-son buyrug'i qabul qilindi.

🔹Qonunga muvofiq IIO patrul-post xizmati saf bo‘linmalarining mansabdor shaxslariga MJtKning bir qator moddalarida belgilangan ma’muriy huquqbuzarliklar bo‘yicha ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risida bayonnoma tuzish vakolati berilgan.

🔸PPX xodimlari tomonidan ma’muriy bayonnomalarning tuzilishi va bevosita tegishli vakolatli organga yuborilishini nazorat qilish PPX saf bo‘linmalari komandirlari va ularning o‘rinbosarlari zimmasiga yuklatildi.

🔹O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi bilan kelishilgan holda Jamoat xavfsizligi universiteti tomonidan Qonunga asosan PPX xodimlariga berilgan vakolatlar bo‘yicha o‘quv mashg‘ulotlari o‘tkaziladi.

🔸O‘zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyruqlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал