yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

❇️Hurmatli yurtdoshlar va poytaxtimiz mehmonlari!

❗️8—9-noyabr kunlari Toshkent shahriga yuk tashuvchi transport vositalarining kirishi qisman cheklanadi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг

🔹 Конституциянинг 28-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги белгиланган.
Бу норма айбсизлик презумпцияси принципининг муҳим кафолати бўлиб, ушбу инсонпарвар қоидага кўра, жиноят иши бўйича ҳар қандай далилларга нисбатан шубҳа пайдо бўлса, бундай шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши зарур.
Шахсни айбдорлигига оид ҳар қандай шубҳаларга таяниб, айблаш учун етарли бўлмаган далиллар асосида шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Яъни, “исботланмаган айб – исботланган айбсизликка тенг” деган халқаро стандарт амал қилади.

🔸Конституциявий норма суриштирув, тергов ва суд жараёнида фақат ишончли ва қонуний далиллардан фойдаланишни таъминлайди ҳамда шахсни асоссиз равишда жавобгарликка тортишни олдини олишга хизмат қилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланади:

🔹 Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

🔸 Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;

🔹 Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;

🔸 Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

🔹 Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Aлиби сўзи нимани англатади?

🔹Кўпчилигимиз бу терминни аҳён-аҳён эшитамиз, киноларда бу сўзга дуч келамиз, айниқса детективга оид китобларни мутолаа қилганимизда ушбу сўзни Артур Конан Дойлнинг қаҳрамони Шерлок Холмс ёки Агата Кристининг яратган образи Эркьюл Пуароларнинг мулоқотларида учратамиз.

✔️Хўш бу сўз нимани англатади?

🔸Алиби одатда гумондорни айбсизлигини исботловчи далил сифатида талқин қилинади. Жиноят содир этишда гумон қилинган ёки айбланаётган шахс, жиноят содир этилган вақтда, у жиноят содир этилган жойдан анча масофа узоқда бўлганлиги ва шунинг учун бу ҳаракатда қатнаша олмаганлигини тасдиқлайди.

🔹"Aлиби" сўзида урғу "а" ҳарфига қўйилади. Лотин тилидан таржима қилинган алиби сўзи "бу ерда эмас, бошқа жойда" деган маънони англатади.
Суд криминалистикасида алибининг қуйидаги турлари мавжуд:

- Тўлиқ алиби - шахснинг айблилигини истисно этади,

- Қисман алиби- шахс иштирокини тахмин қилишни истисно этмайди,

- Малакали алиби- олдиндан гувоҳларни, сохта ҳужжатларни тайёрлаш,

- Оддий алиби- фактларга ассосиз боғлаш тушунилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣4️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📜1648 йил - Вестфалия тинчлигининг имзоланиши, ўттиз йиллик уруш тугаган;

⚽️1857 йил- Кембриж университети битирувчилари (Буюк Британия) Шеффилдда дунёдаги биринчи футбол жамоасини ташкил этишган;

📞1861 йил - Калифорниялик судья Стивен Ж. Филддан АҚШ президенти Авраам Линкольнга дунёдаги илк трансконтинентал телеграмма телеграф орқали юборилган;

📜 1939 йил - СССР Германияга дон ва нефть етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган;

📌 1939 йил - Польшанинг олтин заҳиралари немислардан эвакуация қилинган Парижга етиб келган;

🇺🇳 1945 йил - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низоми кучга кирган;

🇮🇳1947 йил - мусулмон сепаратистлари Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятини мустақил давлат деб эълон қилган;

🇺🇳 1949 йил - Нью-Йокдаги ҳозирги БМТ штаб-квартираси биносига пойдевор қўйилган;

1962 йил - СССР АҚШнинг Кубани блокадасига қарши норозилик билдирган;

🔥 1963 йил - Р -9 ракета силосларидан бирида Байқўнур космодромида ёнғин. Етти киши вафот этган;

🇿🇼 1964 йил - Шимолий Родезия мустақиллигини эълон қилди ва ўз номини Замбияга ўзгартирган;

📌1986 йил - Лондонда дунёдаги энг катта овоз ёзиш дўкони очилган;

🚀 1990 йил - «Новая Земля» Шимолий полигонида СССРнинг охирги ядровий синови ўтказилган;

📌 1990 йил - Чуваш АССР ўзини иттифоқ республикаси деб эълон қилган;

🇺🇿1996 йил — Ширин ичимликлар ва маъданли сув ишлаб чиқарувчи «Самарқанд-Прага», қўшма корхонаси дастлабки маҳсулотларини чиқарган;

🇺🇿1996 йил — Тошкент шаҳрида «Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтган;

🏛 2000 йил - Берлиндаги Миср музейидан дунёдаги ягона Клеопатранинг дастхати топилган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади

“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330, 10.10.2023й.) қабул қилинди

✔️Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

🔸автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;

🔹➖лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;

🔸автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;

🔹йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.

✔️ Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

✔️ 2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

✔️ 2023 йил 31 декабргача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан автомобиль йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш (шу жумладан, техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш), қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида баҳолаш мезонлари такомиллаштирилади.

✔️ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.

✔️ 2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

✔️ Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;

🔸“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.

✔️ 2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔸Инсон гапиришни ўрганиши учун икки йилга муҳтож бўлади.
🔹Жим туришни ўрганиши учун эса, эллик йил керак.

Эрнест Хемингуэй

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиш тартиби:

🔹Қонуннинг 24-моддаси талаби бўйича, мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан давлат органи уни назоратга олиб, кўриб чиқиш учун юбориши ёки текширишни белгилаш хусусида қарор қабул қилиши ва бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиши лозим бўлади.

🔸Мурожаатларни кўриб чиқаётган давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари зарур ҳолларда, мурожаатнинг жойнинг ўзига бориб кўриб чиқилишини таъминлаши мумкин.

♻️ Мурожаатга жавоб:

🔹Мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор ( ваколат берилган) шахси имзолаши керак.

🔸Жамоавий мурожаатларда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.

🔹Мурожаат, юқорида қайд қилинган қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.

🔸Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.

🔹Мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартиби тушунтирилиши лозим.

♻️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасида, мурожаатни кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, кўриб чиқиш муддатларини бузиш, жавоб юбормаслик, қонунга зид қарор қабул қилганлик учун —мансабдор шахсларга БҲМнинг уч баравари миқдорида (990 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Конунчиликка кўра, кафиллик шартнома бўйича бошқа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш ҳисобланади.

🔹 Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.

❗️Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Веб-сайт эгаси ва блогер интернетдаги саҳифасида нималарга йўл қўймаслиги кераклигини биласизми?

✅ Веб-сайтнинг ва веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернетдаги ўз веб-сайтида ва веб-сайт саҳифасида ёхуд бошқа ахборот ресурсида қуйидагиларга йўл қўймаслиги шарт:

▪️Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

▪️оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;

▪️жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

▪️уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

▪️давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;

▪️миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

▪️жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

▪️гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

▪️порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

▪️фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;

▪️қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилиш.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

✔️Давлат даромадига олинган мол-мулклар “E-auksion shop” орқали сотилади

Ҳукумат қарори (526-сон, 04.10.2023 й.) билан “Давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔹 Низом билан давлат даромадига олинган мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар бундан мустасно) соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш тартиби белгиланди.

🔸 Савдода иштирок этиш учун буюртмачи (Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан танлаб олинган савдо ташкилотлари ҳамда “Божхона-сервис” давлат муассасаси ёки унинг ҳудудий бўлимлари) ва иштирокчи савдо платформасида рўйхатдан ўтади.

🔹 Савдода иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва тегишли миқдордаги маблағ операторнинг (электрон дўконда электрон онлайн-савдони ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ) банк ҳисобварағига ўтказилади.

🔸 Буюртмачи оператор билан электрон дўконда савдолар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан савдо платформаси орқали шартнома тузади.

🔹 Савдо хабарнома электрон дўконда эълон қилинган кундан кейинги иш куни соат 10:00 да бошланади ва беш иш куни давомида, охирги иш куни соат 18:00 га қадар ўтказилади.

🔸 Иштирокчиларнинг савдода иштирок этиш бўйича аризалари электрон дўконда хабарнома жойлаштирилган кундан савдо якунлангунга қадар автоматик тарзда қабул қилинади.

♻️ Савдо қадами:

🔅 биринчи тўртта қадамда - савдо объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида;

🔅 бешинчи ва ундан кейинги қадамларда - савдо объекти бошланғич нархининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

🔹 Бошланғич нархи хабарнома жойлаштириш пайтида БҲМнинг икки минг бараваридан юқори бўлган савдо объекти реализация қилинган тақдирда, савдонинг барча қадами, савдо объекти бошланғич нархининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

🔸 Дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан 30 календарь кун давомида савдо объекти сотилмаса, автоматик тарзда савдо объекти буюртмачига қайтарилади.

🔹 Савдо объекти дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан 2 ой мобайнида сотилмаган тақдирда, буюртмачи Бюро билан келишилган ҳолда савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиши мумкин.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Майнинг фаолияти қуёш энергияси билан амалга оширилади

“Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3461, 29.09.2023 й.)

🔅Низом билан Ўзбекистон ҳудудида майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда фаолиятни ташкил этиш тартиби белгиланди.

🔅 Унга кўра, майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

🔅 Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

🔅 Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

♻️Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:

🔹яширин майнингни;

🔹аноним крипто-активлар майнингини;

🔹рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнингни;

🔹рухсатномасиз майнингни.

♻️ Майнерлар майнингни амалга ошириш натижасида олинган крипто-активларни Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган крипто-биржалар орқали сотишга ҳақли.

♻️ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) раҳбари томонидан тасдиқланган эксперт комиссияси тақдим этилган аризани 15 кунда кўриб чиқади ҳамда рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

♻️ Ваколатли орган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида 5 кун ичида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

♻️ Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.

🔅 Аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди. Рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Номақбул далил нимани англатади ?

🔹ЖПК 95-1-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан қуйидаги ҳолларда олинган бўлса

1) жиноят процесси иштирокчиларига ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаган ҳолда;

2) уларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) йўли билан;

3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда;

4) жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида;

5) номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;

6) жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан.

🔅Манба: Олий суд Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят –процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги ( 24.08.2018 йил 24-сонли) қарори.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🟢 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Кўзларингиз кўрмаган нарсага, қўлоқларингизни ишонишига ҳеч қачон йўл қўйманг.

🔸Никогда не позволяйте вашим ушам поверить в то, чего не видели ваши глаза.

Умар Хайём

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

6️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇲🇽1813 йил - руҳоний Хосе Морелос Мексиканинг Испания метрополиясидан мустақиллигини расман эълон қилган;

🇩🇴1844 йил- Доминикан Республикаси конституцияси қабул қилинган;

🗳 1860 йил- Авраам Линколн АҚШнинг 16-республикачи президенти этиб сайланган;

⚔️ 1923 йил - Польшада Краков қўзғолони(ишчиларнинг қуролли ҳаракати) бошланган. Бу урушдан олдинги Польшадаги энг йирик қуролли қўзғолонлардан бири бўлган;

1991 йил - РСФСР Коммунистик партия фаолияти тугатилган;

🇰🇼 1991 йил - Қувайтда Ироқ босқинчилари томонидан ёқиб юборилган охирги нефть қудуғи ўчирилган. Бу кун Қувайтнинг миллий байрамига айланган;

🇹🇯 1999 йил — Тожикистон Олий Мажлиси (олий қонун чиқарувчи орган)га сайлов бўлиб ўтган;

🗳2012 йил - АҚШ президенти Барак Обама иккинчи муддатга қайта сайланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Қонунчиликка кўра, хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида — 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда — 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда — 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилиши белгиланган.

✔️Бунда:

🔹компенсация — кредит суммасидан қатъий назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

🔸кафиллик — кредит суммасидан қатъий назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

🔹кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Инсон ҳуқуқлари нима?

🔹Инсон ҳуқуқлари
бу инсоннинг туғилишидан то вафот этгунига қадар бутун умри давомида унга ҳамроҳлик қиладиган ҳуқуқ ва эркинликлардир.
Ушбу универсал ҳуқуқлар миллати, жинси, ирқи ёки этник келиб чиқиши, ранги, дини, тили ёки бошқа ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, ҳеч қандай камситишларсиз барча учун хосдир.
🔸Инсон ҳуқуқлари яшаш ҳуқуқи каби энг асосий ҳуқуқлардан тортиб, муносиб турмуш тарзини таъминлашга хизмат қиладиган таълим олиш, меҳнат қилиш ёки ижтимоий таъминот олиш каби ҳуқуқларига қадар барча ҳуқуқларни қамраб олади.

Манба: Конституциянинг иккинчи бўлими, 5-10-боблари Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларига бағишланган бўлиб, у 40 моддани ўз ичига олади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Joriy yilning 12-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan qonunchilik tashabbusi huquqi asosida Oliy Majlis Qonunchilik palatasiga qonun loyihasi kiritildi.

✔️Unga ko‘ra, tintuv o‘tkazish, telefon so‘zlashuvini eshitish, ular orqali uzatiladigan axborotni olish va mulkni xatlash tarzidagi protsessual harakatlarni o‘tkazishga sanksiya berish vakolatini prokurorlardan sudlarga o‘tkazish nazarda tutilmoqda.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Ҳуқуқий нигилизм (лот. nihil – ҳеч нима, ҳеч нарса) – ҳар қандай норма, принцип ва қонунларни рад этиш. Ҳуқуқий нигилизм субъектнинг муайян қадриятлар, нормалар, қарашлар, идеаллар, инсон турмушининг айрим томонларига, баъзида эса ҳамма томонларига нисбатан салбий муносабатини ифода этади.

🔸Ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқий онгнинг салбий тарафи, бузилган шаклидир
. Ҳуқуқий онгнинг ҳуқуққа ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва унга риоя этиш талабларига нисбатан кескин танқидий, инкор этиш муносабатида бўлган мафкуравий ва психологик қисми.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣6️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

👸 1793 йил — Франция қироличасиМари Антуанетта қатл қилинган;

⚔️ 1813 йил —Лейпсиг яқинида "Халқлар жанги" бошланган (19 октябргача давом этган) унда Франция, Рейн Иттифоқи, Польша, Австрия, Пруссия, Россия ва Швеция қўшинлари қатнашган;

📌 1918 йил — Австрия -Венгрия императори Карл I тўртта давлат: Австрия-Германия, Чехия, Югославия ва Украинадан иборат иттифоқ тузиш ниятини эълон қилган;

📺1923 йил —Уолт Дисней компанияси ташкил этилган;

🇹🇯 1929 йил—Тожикистон ССР ташкил топган;

⚖️1946 йил — фашист жиноятчилари Риббентроп, Кейтел, Калтенбруннер, Розенберг, Франк, Фрик, Стрейхер, Саукел, Жодл ва Сейсс -Инкварт Нюрнберг қамоқхонаси биносида Нюрнберг трибунали ҳукми билан қатл этилган;

💣 1964 йил—Хитой Лоп-Нор ядро полигонида биринчи ядровий қурол синовини ўтказган;

🤝 1968 йил — СССР ва Чехословакия ҳукуматлари ўртасида Совет қўшинларининг Чехословакия ҳудудида вақтинча бўлиш шартлари тўғрисида шартнома имзоланган;

🇺🇳 1982 йил — АҚШ Давлат котиби Ж. Шултс, агар Исроил БМТдан чиқариб юборилса, Американинг ҳам БМТдан чиқиб кетиши билан таҳдид қилган;

🇮🇱 1986 йил — Исроил учувчиси Рон Арад Ливанда уриб туширилди ва қўлга олинган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

✅ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

🔹БҲМнинг 200 бараваригача (66 млн сўмгача) миқдорда жарима;

🔸
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

🔹
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилгача озодликни чеклаш.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди
...

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️ Қонунчиликка кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

🔹БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16 млн 500 минг сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима;

🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

🔹1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

♻️Қонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;

➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

♻️ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар қуйидаги ҳолатда содир этилган бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:

🔹жуда кўп миқдорда;

🔹уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ўзининг айбини билганда одам, бошқалар айбини сўзламасди ҳам.

Абулқосим Фирдавсий

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣2️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇧🇷1822 йил — Педро I Бразилия империясининг императори деб эълон қилинган, Бразилия Португалиядан мустақилликка эришган;

1871 йил — АҚШ президенти Улисс Грант Ку-клукс-кланни тақиқлаб, бу ташкилот раҳбарларини ҳибсга олишга буйруқ берган;

🌏 1884 йил — Ернинг энг жанубий шаҳри бўлган Ушуаиага испанлар томонидан асос солинган;

🇺🇸 1901 йил — Теодор Рузвелт расман АҚШ президентининг қароргоҳини Оқ уй деб атаган;

🇺🇦 1924 йил —Украина таркибида Молдавия Автоном Совет Социалистик Республикаси тузилган;

🏅1968 йил —Мехико шаҳрида ХIX Олимпия ўйинлари очилган;

🇬🇶 1968 йил - Экваториал Гвинея Испаниядан мустақилликка эришган;

📌 1971 йил — Форс империяси ташкил топганининг 2500 йиллигини нишонлашга бағишланган тантанали умумхалқ тадбирлари бошланган;

🇬🇧 1982 йил —Лондонда Ғалаба паради бўлиб ўтган;

🌍 1999 йил - Сараевода Ернинг 6 миллиардинчи аҳолиси туғилган.

💣 2002 йил — Бали портлашлари: тунги клублар ва Америка консуллигига қилинган ҳужумларда 202 киши ҳалок бўлган;

🏎 2003 йил—Михаэл Шумахер Формула-1 пойгаси тарихида биринчи марта 6 карра жаҳон чемпиони бўлган ва чемпионлик унвонлари сони бўйича рекорд ўрнатган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹 Автобусда нималар тақиқланади?

Батафсил инфографикада👆

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал