🔹 Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда нималар тақиқланади?
Батафсил инфографикада👆
@Yurist_GUVD
🔹Яхшилик кил, жахон яхшилик олсин,
🔸Яхшилар бошига яхшилик солсин.
🔹Мол-дунё барчадин - сендан хам колур,
🔸Яхшиси мол эмас, яхшилик колсин.
✔️Абдураҳмон Жомий
@Yurist_GUVD
3️⃣ ОКТЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🇺🇸1863 йил— АҚШ президенти Авраам Линкольн ноябрь ойининг ҳар тўртинчи пайшанбасини Шукроналик куни деб эълон қилган;
🇦🇹1866 йил —Австрия Вена шартномасига биноан Венецияни Италияга берган;
🇮🇶 1932 йил —Ироқ Буюк Британиядан мустақилликка эришган;
⚔️1942 йил—Базальт операцияси бошланган: инглиз армияси Германия босиб олган Ла -Маншдаги Сарк оролига ҳужум уюштирган ҳамда талафотсиз ғалаба қозонган;
💣 1952 йил —Буюк Британия ядровий синовларни ўтказган учинчи давлат бўлган;
🇩🇪 1990 йил — Иккала Германия бирлашган;
🇸🇴 1993 йил —Сомалида БМТ тинчликпарварлик операциясида иштирок этаётган АҚШ махсус кучлари ва дала қўмондони Муҳаммад Аидид жангчилари ўртасида Могадишода жанг бўлиб ўтган;
🇷🇺 2001 йил — Путин НАТО Бош котиби Жорж Робертсон билан учрашиб, Россия НАТО билан шериклик алоқаларини ўрнатишга тайёрлигини эълон қилган;
🇯🇵 2002 йил— Япония банкларининг акциялари нархи кескин тушиб кетган;
📌 2009 йил— Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия Турк Кенгашига аъзо бўлган.
@Yurist_GUVD
✔️Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔸меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;
🔸пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;
🔸ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;
🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;
🔸белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;
🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;
🔸иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.
@Yurist_GUVD
🔹 Bank plastik karta SMS-kodlarini xech kimga bermang!
🔸 Internetda firibgarlar aldoviga ishonib qolmang!
@Yurist_GUVD
🔹Марказий банк нега асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани юзасидан видео изоҳ тақдим қилди.
🔸Қуйида асосий ставка билан боғлиқ муҳим материаллар билан танишишингиз мумкин:
Асосий ставка ўзи нима ва қанчалик муҳим?
@Yurist_GUVD
❇️ Дезертирлик (лот. desertio – ёрдамсиз қолдириш, қочиш, инг. desertion) − ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек шу мақсадда бошқа хизмат жойига ўтказилганда, хизмат сафаридан, таътилдан ёки даволаш муассасасидан хизмат жойига етиб келмаслик.
🔹Айбдорнинг ҳарбий қисм ёки хизмат жойида ноқонуний бўлмаганлигининг давомийлиги қилмишни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.
🔸Дезертирлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 288-моддасида жавобгарлик белгиланган.
@Yurist_GUVD
🔹 Бировнинг ахлоқини билмоқчи бўлсанг, уни ғазабланган пайтида кўр.
• • •
🔸 Бировнинг ривожланаётганини кўрмоқчи бўлсанг, ўзига ёмонлик қилганларга муомаласини кўр.
• • •
🔹Бировнинг ақлини билмоқчи бўлсанг, унинг фикрига қарши чиқадиганлар билан мулоқотини кўр.
• • •
🔸 Ким хатога йўл қўйса, у инсондир. Ким хатода маҳкам туриб олса, у шайтондир.
@Yurist_GUVD
1️⃣5️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
⚔️1514 йил —турк қўшинлари Табризни (Форс) эгаллаб, шаҳар аҳолисининг кўп қисмини қирғин қилган;
⚔️ 1812 йил — Наполеон бошчилигидаги француз армияси Москва Кремлига кирган;
❌ 1821 йил — Гватемала, Гондурас, Коста -Рика ва Салвадор ўз мустақилликларини эълон қилишган;
⚔️ 1847 йил — Америка қўшинлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрини эгаллаб олишган;
⚔️ 1916 йил —жаҳон урушлари тарихида танклардан биринчи марта жангда фойдаланилган. Инглизлар немисларга қарши Сомме дарёсида MK-1 русумли 49 та танкни ишга солишган;
🧪 1928 йил —инглиз микробиологи Александр Флеминг дунёда биринчи бўлиб пенициллинни ажратиб олган;
❌ 1930 йил —Гитлер Австрия фуқароси бўлганлиги сабабли Рейхстагга аъзо бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган;
🇩🇪 1935 йил— Нюрнберг қонунларига кўра, немис яҳудийлари фуқароликдан маҳрум қилинган; свастика Германиянинг давлат рамзига айланган;
🇧🇬1946 йил — Болгария халқ республикаси деб эълон қилинган;
🇩🇪 1949 йил—Конрад Аденауэр Германия Федератив Республикасининг биринчи канцлери бўлган;
⚔️ 1950 йил —Корея уруши: АҚШ кучлари Инчхонга қўниш операциясини бошлаган;
🇬🇪 1990 йил—Тбилисидаги намойишчилар Грузия КГБ биносига ҳужум қилишган;
🌐1997 йил — Google.com домени рўйхатдан ўтган;
🤾♂️ 2000 йил — Сиднейда XVII ёзги Олимпия ўйинларининг очилиши бўлиб ўтган;
💰 2008 йил — Lehman Brothers банкротлик эълон қилган ва 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирози бошланган.
@Yurist_GUVD
❇️ “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга мувофиқ, давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Олий Мажлис палаталари томонидан амалга оширилади.
📝 Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.
🏢 Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
📋 Давлат чегарасини кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширилади:
🔹қуруқликда, чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида – халқаро темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, дарё қатнови ва бошқа қатнов йўлларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун белгиланган жойларида;
🔹самовий ҳудудда – халқаро трассаларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳаво йўлакларида.
🚫 Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан то автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда:
➖белгиланган йўналишни ўзгартириш;
➖транспорт воситаларига шахсларни чиқаришни, товарларни юклашни ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;
➖ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтаришни, қўндиришни ёки қабул қилишни амалга ошириш тақиқланади.
📁 Чегара минтақасида қуйидагиларга нисбатан қўшимча режим чекловлари ва тақиқлари жорий этилиши мумкин:
▫️чегара минтақасига бегона шахсларнинг киришига;
▫️хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият амалга ошириладиган ҳудудларга киришга;
▫️сузиш воситаларининг чегара дарёларига, кўлларига ва бошқа сув ҳавзаларига киришига.
☑️ Хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ўтказиш пунктларига кириш (улардан чиқиш) учун рухсатномалар Чегара қўшинлари ёки Транспорт вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилот томонидан берилади.
📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
@Yurist_GUVD
❇️ Валюта (итал. valuta - қиймат) – муайян мамлакатнинг маълум оғирликдаги олтин ёки кумушга нисбатан қўлланиладиган пул бирлиги ёки халқаро молия ташкилотлари ва давлатлар молия иттифоқлари ўртасидаги ҳисоб-китобларда қўлланиладиган сунъий жамоа пул бирлиги.
@Yurist_GUVD
✔️Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар фақат суд томонидан қўлланилади
👉 Мазкур қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸 2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🔹қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш;
🔸“Изланиш ва ривожланиш” марказлари учун улар ташкил этилган кундан 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш;
🔹давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар томонидан ҳар йили амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қийматининг камида 5 фоизини облигациялар чиқариш орқали молиялаштириш.
👉 2024 йил 1 январдан жисмоний ва юридик шахсларга ҚҚСни тўлиқ қайтариш тизими қуйидагилар ҳисобидан кенгайтирилади:
🔸хорижий туристларга – Ўзбекистон халқаро аэропортларида Ўзбекистонда сотиб олинган ва “Tax free” тизими бўйича расмийлаштирилган маҳсулотлар учун;
🔹тур-операторларга – хорижий контрагентлар билан шартномалар доирасида кўрсатилган экспорт хизматлари учун.
👉 2023 йил 1 ноябрдан:
🔸ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;
🔹экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.
👉 2024 йил 1 январдан:
🔸республиканинг узоқ муддатли сув баланси прогнозини юритиш, сув ресурсларини тежаш дастурларини қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилади.
@Yurist_GUVD
❗️ 2023 йилнинг 4-10 сентябрь кундари қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖда юритилади ➖ Манба: (ПҚ-291, 02.09.2023 й.)
🔸 “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди ➖ Манба : (ВМҚ-437-сон, 02.09.2023 й.)
🔹Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди ➖ Манба: (ПҚ-292, 04.09.2023 й.)
🔸Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга тушурилади ➖ Манба: (ПҚ-292, 04.09.2023 й.)
🔹Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади ➖ Манба: (ВМҚ-441-сон, 02.09.2023 й.)
🔸“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди ➖ Манба: (ВМҚ-444-сон, 04.09.2023 й.)
🔹Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди ➖ Манба: (ВМҚ-443–сон, 04.09.2023 й.)
🔸Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади ➖ Манба: (ВМҚ-449-сон, 05.09.2023 й.)
🔹Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ➖ Манба: (ВМҚ-450-сон, 05.09.2023 й.)
🔸Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади ➖ Манба: (ЎРҚ–866, 06.09.2023 й.)
🔹“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади ➖ Манба: (ПҚ-156, 06.09.2023 й.)
🔸Айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда ➖ Манба: (ЎРҚ–867-сон, 07.09.2023 й.)
🔹Туғуруқ ўринлари сони 4 321 тага оширилади ➖ Манба: (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.)
@Yurist_GUVD
❇️ Тилнинг кири ғийбатдир.
Ғийбатчининг бошида уч офат булути бор:
1. Дуоси қабул қилинмайди.
2. Хайрли ишлари қабул қилинмайди.
3. Ғийбатчининг устида гуноҳлар бирлашади.
Тохир Малик “Ҳалол нима-ю ҳаром нима” китобидан
@Yurist_GUVD
❇️ Бепарволик – жиноят содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилади.
@Yurist_GUVD
✔️Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқартирилди
🔹Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–869, 27.09.2023 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🟢 Унга кўра, Кодекс қуйидаги боблар билан тўлдирилди:
🔹Ҳукмларнинг, ажримларнинг, қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари (55-боб);
Суднинг ҳукми, ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш (56-2-боб).
🔸Шунга мувофиқ:
Суд ҳукмлари, ажримлари, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва тафтиш тартибида текширилиши мумкин. Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда прокурор иштирок этади.
🔹Суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмайди ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширади.
🔸Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция ёки кассация, тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
🔹Агар шикоятда ёки протестда оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги ҳақидаги, жазони кучайтириш тўғрисидаги ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгаришлар ҳақидаги масала қўйилган бўлса, суднинг айблов ҳукмини ёхуд ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга, шунингдек суднинг оқлов ҳукмини ёки ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга фақат у қонуний кучга кирганидан кейин 1 йил ичида йўл қўйилади.
🔸Ҳукм чиқарган суд жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида тегишли шахсларни 3 сутка ичида хабардор қилади.
Қонун билан шунингдек, ҳукм устидан апелляция шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 суткадан 10 суткага қисқартирилди.
Шунингдек, суд ҳукми, ажримини ва қарорини ижро этиш чоғида юзага келган масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартиби белгиланди.
✔️Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
@Yurist_GUVD
🔹Мародёрлик ( фран. мaraudeur – талончи) − ҳалок бўлганларнинг ёки ярадорларнинг буюмларини жанговар вазиятда эгаллаш.
🔸Мародёрлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддасида жавобгарлик белгиланган.
@Yurist_GUVD
❇️ «ЎЗБЕКИСТОН – 2030» Стратегияси бўйича тайёрланган навбатдаги инфографик тўплам орқали ҳужжатнинг биринчи йўналишининг мазмуни билан қисқача танишиб чиқишингиз мумкин.
@Yurist_GUVD
❇️ Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:
🔹болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;
🔸транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);
🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;
🔸мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;
🔹12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;
🔸одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.
✔️Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.
@Yurist_GUVD
🔹Қандай қилиб, уйдан туриб ипотека кредити учун субсидияларга ариза бериш мумкин?
🔸Субсидия бериш қандай ҳолларда рад қилиниши ҳақида бу ердан кўришингиз мумкин бўлади.
@Yurist_GUVD
🔹 Абу Али ибн Синодан сўрадилар: — Дунёда давоси бўлмаган бирон дард борми? — Яхшининг ёмонга муҳтож бўлиши — давосиз дарддир.
@Yurist_GUVD
❇️ Дунёдаги энг қиммат ручка
🔹 Tibaldi Fulgor Nocturnus - флоренсиялик заргарларнинг ижодий маҳсули. Юзаси платина билан ишланган 18 каратли олтиндан ясалган бўлиб, 2000 донага тенг бўлган энг ноёб қора олмослар билан ишланган. Ручканинг нархи 9 000 000 долларни ташкил этади.
@Yurist_GUVD
❇️ Кўздан кечириш – жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиришдан иборат тергов ҳаракати.
@Yurist_GUVD
❇️ Қандай қилиб таълим кредити олса бўлади?
Янги ўқув йили бошлангач, контракт асосида ўқийдиган талабаларга тўлов-шартнома бериш бошланди.
ОТМга энди ўқишга кирган талабалар 15 сентябргача контрактнинг бир қисмини тўлаши керак. Айрим талабалар ва уларнинг ота-оналари 4 йил контракт тўлаш ҳақида ўйлаб, ваҳимага тушиши мумкин.
Аммо бунга асос йўқ. Контракт асосида ўқишга кирганлар учун таълим кредитлари бор (2023 йилда аввалги йилга қараганда 5 баробар кўпроқ ажратилмоқда). Талаблар қандай?
Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Магистратура, бакалавр, сиртқи, кундузги ёки кечги йўналишдаги талабларга ҳам бирдек кредит берилади.
“Cуперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинганларга кредит ажратилмайди.
Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.
Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.
Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.
Фоиз ставкаси — Марказий банкнинг асосий ставкаси билан бир хил (14 фоиз). Асосий ставка пасайса, у ҳам пасаяди.
Таълим кредити аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.
Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
— Ариза
— Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
— Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
Таълим кредити олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилиш керак:
“Микрокредитбанк”
“Туронбанк”
“Асакабанк”
“Ориент Финанс Банк”
“Агробанк”
“Миллийбанк”
“Халқ банки”
“Ўзсаноатқурилишбанк”
“Ипотека банк”
“Ҳамкорбанк”
“Қишлоққурилишбанк”
“Алоқабанк”
@Yurist_GUVD
❇️Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди
Фармон билан (ПФ-159, 13.09.2023 й.) Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰Шунга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига қуйидагилар киритилди:
🔹Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари).
✅ Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган кўшимчага кўра:
🔹Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
📌 Мазкур нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
@Yurist_GUVD
1️⃣4️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
👑 786 йил — Аббосий Ҳорун Ар -Рашид халифа бўлган;
❌ 1811 йил— Пруссияда феодал тузум бекор қилинган;
⚔️ 1812 йил —Бородино жангидан бир ҳафта ўтгач, Наполеон қўшинлари Москвага кирган;
📜 1829 йил —Россия ва Туркия ўртасида Адрианопол тинчлик шартномаси имзоланган;
1927 йил — Америкалик раққоса Айседора Дункан Ницца шаҳрида рўмоли машина ғилдирагига ўралиб қолиб, вафот этган;
❌ 1957 йил —БМТ Совет қўшинларининг Венгрияга киришини қоралаган;
🚀1959 йил —«Луна -2» космик кемаси дунёда биринчи марта Ой юзасига чиққан;.
📌 1960 йил —Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (OPEC) ташкил этилди. Унга Ироқ, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони ва Венесуэла кирган;
📌 1984 йил —нафақадаги америкалик ҳарбий учувчи Жозеф Киттингер Атлантика океани бўйлаб дунёдаги биринчи ҳаво шарида парвозни амалга оширган;
🇺🇿 1991 йил —Ўзбекистон Коммунистик партияси тарқатиб юборилган ва Халқ демократик партияси сифатида қайта ташкил этилган.
@Yurist_GUVD
✔️ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь кунидаги 158-сон Фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича 300-сонли Президент қарори қабул қилинди.
👉Фармонга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:
🔹ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;
🔸барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;
🔹сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
🔸қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;
🔹“хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.
👉 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
🔸давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;
🔹Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;
🔸банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.
👉 2023/2024 ўқув йилидан:
🔹умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;
🔸Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.
@Yurist_GUVD
❇️ Дунёдаги энг узун тирбандлик Хитойда қайд этилган. Унинг узунлиги 260 километрга етган. Йўл ишлари туфайли 2010 йил 14 августда Пекин-Тибет трассасида тирбандлик пайдо бўлган.
@Yurist_GUVD
❇️ Зарар – ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда).
@Yurist_GUVD
1️⃣2️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
🛳1624 йил - Лондонда биринчи сув ости кемаси синовдан ўтказилган;
🌍 1890 йил - инглизлар Солсбери шаҳрига (ҳозирги Зимбабве пойтахти Хараре) асос солган;
📌 1933 йил - Лео Сзилард ядро занжирли реакция ғоясини таклиф қилган;
🤝 1934 йил - Латвия, Литва ва Эстония сиёсий иттифоқ тузган. Женевада имзоланган шартнома Болтиқбўйи Антантаси номи билан тарихга кирган;
🖼 1940 йил - Франциянинг Ласко ғоридан қояга ўйилган расмлар топилган;
⛓ 1943 йил - Бенито Муссолини қамоқдан озод қилинган;
🚀 1959 йил - Байконур космодромидан Советларнинг сайёралараро «Луна -2» станцияси учирилган. Бу тарихда Ой юзасига чиққан биринчи космик кема бўлган;
🇩🇪 1990 йил - Германияни бирлаштириш тўғрисида шартнома имзоланган;
🇺🇸2002 йил - АҚШ президенти Жорж Буш Қўшма Штатлар 18 йил олдин чиқиб кетган ЮНEСКОга қайта аъзо бўлиш ниятини эълон қилган;
🗳 2005 йил - Йенс Столтенберг бошчилигидаги Қизил -яшил коалицияси Норвегияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 169 ўриндан 87тасини қўлга киритган;
⛓ 2007 йил - Филиппин Президенти Жозеф Эстрада мамлакатни талон -тарож қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
@Yurist_GUVD