yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

My.gov.uz portalida yoshlar uchun yana bir qulaylik yaratildi

🔸Endilikda, xalqaro imtihon topshirish xarajatlarini qoplab berish bo‘yicha xabarnoma olgan yoshlar yoki ularning ota-onalari bank kassalariga borib navbat kutishiga aslo hojat yo‘q.

➡️ Ular uchun my.gov.uz portalida yangi qulaylik yaratildi.

🔸Shaxsiy kabinetga xalqaro imtihon xarajatlarini qoplab berish bo‘yicha xabarnoma yoki SMS kelgach:

🔹“davlat xizmatini davom ettirish” tugmasi bosiladi;

🔸 bank plastik karta raqami kiritiladi;

🔹 “yuborish” tugmasi bosiladi.

✔️ Talabgorga pul mablag‘i 1 bank kuni davomida (soat 9-00 dan 17-00 ga qadar) o‘tkazib beriladi.

✔️Ma’lumot o‘rnida: 2021-yil 1-maydan 5 turdagi, 2022-yil 1-yanvardan 13 turdagi (jami 18 turdagi) xalqaro imtihon tizimlarida yuqori natijaga erishgan yoshlarning imtihon xarajatlari qoplab berilmoqda.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

➡️ Қонунчиликка кўра,

🔸Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи тўланиши белгиланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади

➡️ “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар давлат божини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан белгиланадиган миқдорда ва тартибда тўлайди.

➡️ Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан берилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Жавобгар – фуқаролик процессида иштирок этадиган тарафлардан бири ҳисобланади. Жавобгар суд томонидан даъвогарнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари юзасидан жавоб бериш учун жалб қилинган шахс.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

8️⃣ СЕНТЯБР САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️1380 йил — Куликово жангида рус қўшинлари томонидан мўғул -татарлар мағлубиятга учраган;

⚔️1429 йил— Жанна д'Арк қўшинлари Парижга ҳужум қилган. Жанна ўқ билан яралангач, французлар орқага чекинишган. Жанна д'Арк биринчи марта мағлубиятга учраб, армия қўмондонлигидан истеъфога чиққан;

🌍1522 йил— Фернанд Магеллан бошчилигидаги дунё бўйлаб илк саёҳат якунланган;

🏣 1636 йил —Гарвард университети ташкил топган;

🌍1886 йил — Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри Йоҳаннесбург ташкил топган;

🇩🇪 1926 йил— Германия Миллатлар Лигасига қабул қилинган;

⚔️ 1941 йил — Ленинград қамали бошланган;

⚔️ 1943 йил — Донбасс фашист босқинчиларидан озод қилинган;

⚔️1945 йил —Америка қўшинлари Корея ярим оролининг жанубига келиб тушган;

📜 1951 йил— Сан -Францискода Япония ва иттифоқчилар ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган, унга кўра Япония
Сахалин ва Курилл оролларидан воз кечган;

🇺🇸 1974 йил —Уотергейт можароси: АҚШ президенти Жералд Форд собиқ президент Ричард Никсонни президентлик даврида қилган барча жиноятлари учун авф этган;

⚔️ 1978 йил — Теҳронда Шоҳга қарши намойишлар ғалаёнларга айланиб кетган, 122 киши ҳалок бўлган, 2000 га яқин киши яраланган;

🇲🇰1991 йил —Македония мустақилликка эришган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Hukumat qarorlariga o'zgartirishlar kiritildi

🔹Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-avgustdagi 386-son qarori qabul qilindi.

🔸Qaror bilan endilikda geografik obyektlarga nom berishda va ularning nomlarini o'zgartirishda mahalliy aholining geografik, tarixiy, milliy-etnik va boshqa xususiyatlarini o'rganish hamda mahalliy aholining fikrini hisobga olish tartibi joriy etilishi belgilandi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Реабилитация - юридик тушунча бўлиб, ноқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган, ёки мулкий ҳамда бошқа қонуний манфаатлари чекланган шахснинг оқланиши ва унга келтирилган моддий ва маънавий зарарнинг қопланишини кўзда тутади.

🔹Реабилитация - реабилитация асосларига кўра жиноий ишни тўхтатиш ёки суднинг айбланувчини оқлаш тўғрисидаги қарорни чиқариши натижасидир.

🔸Реабилитация асосларига қуйидагилар киради: жиноят содир этилмаганлиги, жиноят таркибида жиноий ҳаракатларни йўқлиги ва айбланувчи (судланувчи)нинг жиноят содир этганда иштирок этганлиги исботланмаганлиги.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

2️⃣1️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

📌 1792 йил — Францияда Миллий конвенция очилган, қирол ҳокимиятини бекор қилиш тўғрисидаги фармон қабул қилинган;

🇨🇱 1843 йил— Чили раҳбари Жон Уилямс Уилсон Пуерто -дел -Амбре шаҳрида Чили байроғини кўтариб, Чили Республикаси номидан Магеллан бўғозини эгаллаб олган;

⚔️ 1860 йил—Иккинчи афюн уруши пайтида Балициао кўпригида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтган, инглиз -француз қўшинлари учун Пекинга йўл очилган;

🇸🇲 1944 йил —Сан -Марино Гитлерга қарши коалицияга қўшилган;

🇲🇹 1964 йил— Мальта Буюк Британиядан мустақилликка эришган;

🇵🇭 1972 йил —Филиппин Президенти Фердинанд Маркос фавқулодда ҳолат эълон қилган ва конституцияни бекор қилган;

🇧🇿 1981 йил — Белиз Буюк Британиядан мустақилликка эришган;

🇦🇲 1991 йил —референдумда сайловчиларнинг 99% Арманистон мустақиллиги учун овоз берган;

📜 1993 йил — Россия Президенти Борис Елцин Олий Кенгашни тарқатиб юбориш тўғрисида фармонга имзо чеккан.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Fuqarolikka qabul qilish uchun til darajasini bilish imtihonlariga elektron ariza berish mumkin bo'ladi

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qaroriga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritildi.

🔹Unga ko'ra, endilikda fuqarolikka qabul qilish uchun chet davlat fuqarosi yoki fuqarosi bo'lmagan shaxslar til bilish darajasini aniqlash imtihonidan o'tish uchun davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali elektron murojaat qilishlari mumkin.

🔸Davlat tilini bilish darajasini aniqlash maqsadida sinov imtihonini topshirish uchun BHMning 20 % miqdorida to'lov to'lanadi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️ID-картага эга ҳайдовчилардан ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талаб этилмайди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Ҳозирда болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори қанча?

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Боғчаларда болалар ёш тоифасига қараб 5 та гуруҳга бўлинади

Батафсил инфографикада👆

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Ижтимоий таъминот ҳуқуқи – инсоннинг асосий конституциявий иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларидан бири. Ҳар ким кексаликда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан ажраб қолганда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга. Ижтимоий таъминот турлари, миқдори, уни олиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔸Не тот велик, кто никогда не падал, а тот велик- кто падал и вставал.

🔹Ҳеч қачон йиқилмаган буюк эмас, балки йиқилиб- қайта турган буюкдир.

Конфуций

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

➡️Биласизми

🔸 Қонунчиликка кўра, гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш:

🔹3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

🔹3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

“Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди

➡️Фармон билан Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.

➡️ Институтнинг асосий вазифаларидан бири соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади.

❇️ Фармонга кўра, қуйидагилар ишлаб чиқилади:

🔸 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури;

🔹2023 йил якунигача “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси.

➡️ Шунингдек, қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади:

🔸Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

🔹2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

➡️ 2026 йил якунигача тиббий суғурта республика бўйлаб тўлиқ жорий этилади.

🔸 2024 йил 1 январдан Вазирлик ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси фаолияти йўлга қўйилади:

➖Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;

➖Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;

➖Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;

➖Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

🔹 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

“Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (450-сон, 05.09.2023 й.)

➡️ Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

🔸Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

🔹 2025 йил 1 январгача тадбиркорларга жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тизими жорий этилади.

➡️ Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар йўлга кўйилади:

🔸“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш;

🔹жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) ҳамда захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш тизими.

➡️ Қарор билан Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.

🔸 Унга кўра, иш берувчилар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилгандан сўнг 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига ёзма равишда ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Япроқсиз қолдим деб бутун шоҳларингни синдириб ташлама. Ҳали бу кунларнинг баҳори ҳам бор!

Жалолиддин Румий

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Регенлик– (лoт. Regence – бoшқaрувчи) – дaвлaтни жaмoaвий ёки яккaбoшчилик aсoсидa вaқтинчaлик мoнaрx ўрнигa у бетоблик вақтида вa ишда бўлмaгaндa бoшқaриш.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli farmoni bilan Prezident Administratsiyasi rahbari lavozimi tugatildi hamda Administratsiyaning tuzilmasiga bir qator o‘zgartirishlar kiritildi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Turli xil ko‘rinishdagi firibgarliklaridan ogoh bo‘ling!

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез шошилиб, йўқ бўлиб кетадиганроқ, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узоқроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан.

Нажмиддин Кубро

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Ichki ishlar organlariga yana bir vakolat berildi

"Narkologik kasalliklar profilaktikasi va ularni davolash to'g'risida"gi Qonunga o'zgartirishlar kiritildi.

🔸Unga ko'ra, ichki ishlar organlariga narkologik kasalliklarga chalingan shaxslarni majburiy davolashga yuborish to'g'risidagi materiallarni rasmiylashtirish vakolati berildi.

🔹Shuningdek, Qonunda ushbu materialllarni tayyorlash tartibi belgilanishini nazarda tutuvchi normalar belgilandi.

❗️Qonun rasmiy e'lon qilingan kundan e'tiboran kuchga kiradi.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Ichki ishlar vazirining tegishli buyrug‘i  bilan polkovnik Sultonxo‘jayev Ravshan Irkinovich Xorazm viloyati IIB boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

R.Sultonxo‘jayev tayinlovga qadar Toshkent shahar IIBB boshlig‘i o‘rinbosari – Huquqbuzarliklar profilaktikasi boshqarmasi boshlig‘i lavozimida xizmat qilgan.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❗️Енгил автомобилларда юк ташилганда юкнинг узунлиги меъёрдан ошиб кетмаслиги керак.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш киритилди

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ (396-сон, 10.08.2023 й.) Ички ишлар вазири томонидан имзоланди
ва унинг қисқача мазмунини сизга ҳавола этамиз.

🔹Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан тўлов ставкалари қуйидаги миқдорда белгиланди:

1️⃣ Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

2️⃣ Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга РЎДРБ учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида;

3️⃣ Транзит РЎДРБ учун – БҲМнинг 25 фоизи миқдорида;

4️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида;

5️⃣ Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун – БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида.

🟢 Шунингдек:

🔸йўқотилган бир дона ёки бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги бир жуфт РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида ундирилади;

🔹йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,75 баравари миқдорида ундирилади;

🔸РЎДРБни 12 ой муддатдан сўнг яна бир йил муддатга сақлаганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади.

Мазкур буйруқ 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олган ёшларга устама тўланади

Батафсил инфографикада👆

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Меҳнат шароитларини таъминлаш – меҳнат муносабатларида иш берувчининг мажбурияти. Меҳнат шароитларини таъминлаш ўз ичига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини ташкил этиш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш, меҳнат муҳофазасига риоя қилиш, ходимларнинг эҳтиёжларини мунтазам равишда ўрганиб бориш, уларнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилаш, жамоа шартномалари тузиш ва унга қатъий амал қилишдан иборат.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣7️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇭🇳1502 йил — Христофор Колумб Гондурасни Испания мулки деб эълон қилган;

🧪 1771 йил — инглиз олими Ж.Престли фотосинтез жараёнини аниқлаган;

🏆 1903 йил —Жозеф Пулицер Пулицер мукофотини таъсис этган;

🇮🇩 1945 йил— Индонезия Голландиядан мустақиллигини эълон қилган;

🇮🇩 1950 йил — Индонезия Қўшма Штатлари Республикаси унитар давлатга - Индонезия Республикасига айлантирилган;

🇨🇳 1958 йил —Хитой раҳбари Мао Цзедунь "Буюк сакраш" сиёсати бошланганини эълон қилган;

⚔️ 1965 йил—Вьетнам уруши: Вьетнам ярим оролида АҚШнинг Вьетнамдаги биринчи йирик қуруқликдаги операцияси— "Starlite" операцияси бошланган;

💍 1967 йил —Америкалик боксчи Муҳаммад Али мусулмон аёлга уйланган, бу унинг исломни қабул қилганлигини тасдиқланган;

🥊 1974 йил —Гаванада ҳаваскор бокс бўйича биринчи жаҳон чемпионати очилган;

🌍 1992 йил — Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамияти тузилган;

⚖️ 1998 йил —АҚШ Президенти Билл Клинтон Моника Левинский билан бўлган муносабатлари тўғрисида олий ҳакамлар ҳайъати олдида кўрсатма берган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал