yurist_guvd | Неотсортированное

Telegram-канал yurist_guvd - Yurist_GUVD

2785

Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ислоҳотлар ва бошқа соҳа фаолиятига доир янгиликлар ҳамда тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

Подписаться на канал

Yurist_GUVD

❇️Биласизми

👉 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

👉 Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн 600 минг сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Тинтув– суриштирувчи ва терговчи томонидан бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда ёхуд бирор шахсда иш учун аҳамиятли бўлган нарса ёки ҳужжатлар бор деб ўйлаш учун етарли маълумотга эга бўлган тақдирда ўтказиладиган тергов ҳаракати.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣9️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️ 711 йил— вестготлар ва Умавийлар армияси ўртасида Гуадалете жанги бўлиб ўтган, арабларнинг тўлиқ ғалабаси билан якунланган. Пиреней ярим ороли араблар томонидан забт этилган;

📌 1919 йил—Лондонда ғалаба паради 21 соат давом этган;

📌1920 йил —Россияда саводсизликни йўқ қилиш бўйича фавқулодда комиссия тузилган;

1928 йил — Хитой Европа давлатлари билан тузилган барча «адолатсиз» шартномаларни бекор қилган;

1940 йил —уруш пайтида Англияда янги автомобиллар савдоси тақиқланган;

💬 1943 йил —Уинстон Черчилл айсберглардан сузувчи ҳаво базаси сифатида фойдаланиш режасини тақдим этган;

🇱🇦 1949 йил —Лаос Франциядан мустақилликни қўлга киритган;

🇺🇸1949 йил —АҚШ президенти Гарри Труман СССР ўзини йўқ қилишини эълон қилган;

⛹️‍♀️ 1952 йил — Финляндия президенти Юхо Паасикиви Хелсинкидаги XV ёзги Олимпия ўйинларини очди, унда Совет спортчилари биринчи марта қатнашган;

🇮🇩 1963 йил —Индонезия Ҳинд океанини Индонезия океани деб ўзгартирганлигини эълон қилган;

🛰 1966 йил —Майкл Коллинз Gemini Х космик кемасидан Америка тарихидаги биринчи ва учинчи космик юришларини амалга оширган;

🇮🇳 1969 йил —Индира Ганди 14 та энг йирик ҳинд банкларини миллийлаштириш тўғрисида буйруқ берган;

🏋️‍♀️1980 йил — Москвада ХХII Олимпия ўйинлари очилган;

🇮🇷 1991 йил —Хитойлик мунажжим яқинда зилзила бўлишини башорат қилганида минглаб Теҳрон аҳолиси ваҳима билан шаҳарни тарк этишган;

🤾 1996 йил — Атлантада ХХVI Олимпия ўйинлари бошланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси судларга мурожаат қилганда бож тўламайди

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ–855, 13.07.2023 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

👉Киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилиш чоғида давлат божини тўлашдан озод этилади.

❗️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.)

👉 Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

🔹байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

🔸байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

🔹халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.

👉 Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

🔹бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

🔹кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

🔹байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

👉 Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️“Рақобат тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–850-сон, 03.07.2023 й.) янги таҳрирда қабул қилинди

👉 Қонун билан рақобат соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

👉 Қонунга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органи (монополияга қарши орган) ҳисобланади.

👉 Қонунга бир қатор янги, жумладан, монополияга қарши комплаенс тушунчаси киритилди.

👉Монополияга қарши комплаенс фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хатарларини аниқлаш ва мазкур хатарларнинг олдини олиш бўйича ички ташкилий тартиб-таомиллар тизимидан иборат.

❇️ Монополияга қарши комплаенс мажбурий тартибда:

🔹республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда;

🔹товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда;

🔹охирги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлатга тегишли бўлган юридик шахсларда;

🔹охирги 3 йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушумининг ўртача йиллик миқдори БҲМнинг 100 минг бараваридан ошадиган ҳамда устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши 50 фоизни ва ундан ортиқни ташкил этадиган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахсларда;

🔹юридик шахсларнинг бирлашмаларида жорий этилади.

👉Қонунда устун мавқени белгилашнинг янги мезонлари киритилди. Унга кўра, табиий монополия субъектлари ҳам устун мавқега эга субъектлар қаторига қўшилди.

👉Шунингдек, устун музокара кучи институти киритилиб, унга мувофиқ, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади.

👉 Қонунга кўра, давлат хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари, имтиёзли кредитлар, эксклюзив ҳуқуқлар, давлат мулкини имтиёзли нархларда сотиш ва ижарага бериш, ер ресурсларидан ва ерости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқларини имтиёзли шартлар асосида бериш ҳамда бошқа преференциялар ва афзалликлар тарзида давлат ёрдамини бериши мумкин.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Дефицит (лот. deficit "етишмаяпти", deficio "камбағал бўлиш, қашшоқлашиш") - танқислик, бирор нарсанинг етишмаслиги.

👉Дефицитнинг қуйидаги турлари мавжуд:

👉
Товар дефицити (таъминот дефицити) - ялпи талабнинг ялпи таклифдан ошиб кетиши.

👉Бюджет дефицити - бу бюджет харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши.

👉Савдо дефицити - товарлар импортининг экспортдан ошиб кетиши.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Yurxizmat.uz платформаси орқали шахсан ўзингиз юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳуқуқий хизматдан фойдаланинг!

👉Платформада барчаси:

🔸қулай;
🔹осон;
🔸мутлақо бепул!

👉 Сайтда 1 255 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

🔅Олди-сотди шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

🔅Ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

🔅Меҳнат шартномаси (контракт) |Ҳужжат намунасини шакллантириш

🔅Транспорт воситасининг ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

🔅Маҳсулот сотиш, хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Конституцияни_ўрганамиз

👉Конституциямизнинг
32-моддаси: “Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

🔅Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга”.

🔅
Мазкур норма, нафақат Ўзбекистон фуқароларининг, балки Ўзбекистонда турган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳам Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишини кафолатлайди.

🔅Бу эса фуқароларга Ўзбекистоннинг ҳоҳлаган жойига бориш, саёҳат қилиш, билим олиш, ишлаш, тадбиркорлик қилиш имкониятини беради.

🔅Турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи – шахсга давлат ҳудуди доирасида турар ва яшаш жойини эркин ўзгартириш имконини берувчи шахсий ҳуқуқ бўлиб, инсон шахсининг эркин ривожланиши учун муҳимдир.

🔅“Турар жой” ва “яшаш жой” тушунчалари бир-бирига ўхшаш бўлсада, улар фарқланади, турар жой – шахснинг вақтинчалик турар жойи бўлса, яшаш жойи эса – шахснинг доимий яшаш жойи сифатида тушунилади.

➡️ Видео: https://youtu.be/ul7gsMsPiZk

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️“Товар тўғрисида маълумот” ахборот тизими ва мобил иловаси ишлаб чиқилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (Пф–108-сон, 06.07.2023 й.) қабул қилинди

👉Фармонга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси монополияга қарши республика органи бўлиб, ўз фаолиятида Президентга ва Сенатга ҳисобдор ҳисобланади.

🔅 2023 йил 1 октябрдан:

🔹эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестри (рўйхати) жорий этилади;

🔹Рақобат қўмитаси битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятига (устун музокара кучига) эга бўлган субъектларни аниқлайди ва улар томонидан устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлайди;

🔹рақобатга қарши келишувни тузган ёки ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракатни содир этган юридик ёки жисмоний шахс бу ҳақда Рақобат қўмитасига биринчи бўлиб ихтиёрий равишда хабар қилса, у рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилади.

🔅Шунингдек, “Биз сизни эшитамиз” лойиҳаси жорий қилинади.

👉2023 йил 1 октябргача Рақобат қўмитаси тизимида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, уларга олдиндан “ташхис қўйиш” ва коррупцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таъсирчан механизмлар ишлаб чиқилади.

👉 2023 йил 20 декабргача истеъмолчиларга мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товарлар (ишлар ва хизматлар) тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини берувчи “Товар тўғрисида маълумот” ахборот тизими ва мобил иловаси ишлаб чиқилади.

👉 2025 йил 1 январгача Рақобат қўмитасининг табиий монополия субъектларининг тарифларини тартибга солиш ва назорат қилиш функциялари босқичма-босқич ташкил этиладиган мустақил бозор регуляторларига ўтказилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (277-сон, 07.07.2023 й.) билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

👉 Низомга кўра, рухсатномаларда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.

📁 Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади:

🔹икки томонлама юк ташиш учун;
🔹транзит юк ташиш учун;
🔹учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
🔹икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
🔹икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
🔹транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
🔹икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.

👉 Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризани миллий ташувчи ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда “Е-авто рухсатнома” ААТ орқали такдим этади ва ариза олинган кундан 1 иш кунида кўриб чиқилади.

👉 Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш “Е-авто рухсатнома” ААТда автоматик тарзда амалга оширилади.

👉 Рухсатномалар улар берилган кундан 90 календарь кун ичида ваколатли органга қайтариш шарти билан ташувчиларга берилади.

👉 Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун БҲМнинг тўртдан бири (82 минг 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

❗️Миллий ташувчи томонидан унга берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги аниқланган тақдирда, “Е-авто рухсатнома” ААТда автоматик тарзда ушбу ташувчига – 3 ой муддатга, йил давомида қайта аниқланса – 6 ой муддатга барча хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Эксперт– хулоса бериш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган, белгиланган тартибда суд эксперти сифатида тайинланган жисмоний шахс.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣1️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🌎1576 йил— Мартин Фробишер экспедицияси Гренландияни кашф этган;

🗳 1890 йил— Япония тарихидаги биринчи сиёсий сайловлар бўлиб ўтган;

🤴1918 йил— Литва Қироллигининг ташкил этилганлигини эълон қилинган ва немис князи Вилгелм фон Урах қироллик тахтига ўтирган;

🗳1920 йил — Шарқий ва Ғарбий Пруссияда ўтказилган референдумда аҳолининг аксарияти ушбу ҳудудларни Германия таркибида сақлаб қолиш учун овоз беришган;

⚔️1921 йил - Мўғулистон Халқ армиясининг хитойлик қўшинлар устидан Қизил Армия ёрдамида қўлга киритган ғалабаларидан сўнг Мўғулистонда халқ ҳокимияти ўрнатилган;

📜 1933 йил— Женевада гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича халқаро конвенция қабул қилинган;

1940 йил —Руминия фашистлар билан ҳамкорлик қилгани учун Миллатлар Лигасидан чиқарилган;

⚔️ 1941 йил — Киев мудофааси бошланган, 19 сентябргача давом этган;

📌 1960 йил —Чехословакияда социализм ғалабаси эълон қилинган, мамлакат Чехословакия Социалистик Республикаси деб номланган;

📜 1960 йил —Франция Бенин, Нигер, Буркина-Фасо, Кот-д'Ивуар, Чад, Марказий Африка Республикаси ва Конгога мустақиллик беришга рози бўлган;

☠️ 1975 йил — Шимолий Ғарбий Хитойда 6000 қадимий жангчи ҳайкалларидан иборат улкан қабр топилган;

📢1984 йил — АҚШда 1989 йилга келиб барча автомобилларда хавфсизлик камарлари бўлиши кераклиги эълон қилинган;

🇺🇸🇻🇳 1995 йил — АҚШ ва Вьетнам тўлиқ дипломатик муносабатларни тиклаган;

⚔️ 1995 йил —Босния уруши пайтида серблар кучлари Сребреницани эгаллаб олишган, сўнгра қуролсиз мусулмонларни қатл этишган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔸Сизга бегона одамларнинг камчиликлари ҳақида айтиб берадиган инсон. Бошқаларга сизнинг камчиликларингиз ҳақида гапириб беради.

Дени Дидро

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔸Бипатрид - (лот. bipatris), bi - икки + polis/polidos/ - давлат сўзларидан; инг. bipatride - икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган шахс. Ҳалқаро ҳуқуқ томондан маъқулланмайди. Бипатризм - шахснинг икки ёки ундан ортиқ давлатнинг қонунлари асосида ушбу давлатларнинг фуқароси эканлигидан далолат берувчи ҳуқуқий ҳолатидир.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉 Конституцияни_ўрганамиз

🔹Конституциямизнинг
40-моддаси: “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

👉Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”.

🔸Мурожаат қилиши ҳуқуқи ҳар бир шахсга тегишли, уни жамоавий шаклда ҳам амалга ошириш мумкин.

🔹Ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

🔸Таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат.

🔹Шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

👉Мурожаатларни кўриб чиқиш “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

👉Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

👉Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

❗️Видео: https://youtu.be/MVFuxQOYD7w

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Дилим илмлардан маҳрум бўлмабди,
🔸Бир сир қолмадики, мафҳум бўлмабди.
🔹Туну кун ўйладим етмиш икки йил:
🔸Онгладим-ҳеч нарса маълум бўлмабди.

Умар Ҳаём

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Ҳисоб палатаси ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериб боради

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–856, 17.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

👉 Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра:

👉 Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилинганлиги учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.

🔹Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, Ҳисоб палатаси:

🔸молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради;

🔹назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотлар мустасно;

🔸ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида жамоатчилик олдида ОАВ вакиллари иштирокида ҳисобот бериб боради.

👉 Қонун билан Ҳисоб палатаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақлилиги белгиланди.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади

“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-854, 11.07.2023 й )

👉 Қонун билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги ҳамда Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунларга киритилган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича чоралар кўриши белгиланди.

👉 Шунингдек, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

❗️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Қарзни ўз вақтида тўламаганлик учун жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 04.07.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

🔹БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:

➖фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 650 минг сўмгача);
➖мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган.

👉 Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.

👉Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

❇️Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли:

🔹Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
🔸
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
🔹Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.

❗️Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Ўзлари бахтли бўлганлар, ўзгаларга ёмонлик тиламайдилар.

Лев Толстой

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

1️⃣8️⃣ ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🔥 64 йил— Рим шаҳрида ёнғин келиб чиқиши натижасида деярли бутун шаҳар вайрон бўлган;

📌 1325 йил— Техкоко кўли ўртасида Ацтек империясининг пойтахти Теночтитлан барпо этилган;

🗳 1872 йил— Буюк Британияда биринчи яширин овоз бериш бўлиб ўтган;

🧪1898 йил — Пьер ва Мари Кюри Париж академиясида кимёвий элемент — полонийнинг кашф этилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этишган;

📚 1925 йил— Адольф Гитлернинг "Mein Kampf" асари илк маротаба нашр этилган;

⚖️1925 йил — Қўшма Штатларда аёллар эркаклар каби автомобиль ҳайдовчиси бўлиши мумкинлиги расман эълон қилинган;

📌 1942 йил — Молчаддаги гетто фашистлар томонидан йўқ қилинган;

⚔️ 1943 йил— Иккинчи жаҳон уруши пайтида дирижабль ва сувости кемалари ўртасидаги ягона жанг бўлиб ўтган. Флорида соҳиллари яқинида Американинг K-74 дирижабли Германиянинг U-134 сувости кемасига ҳужум қилган. Жанг натижасида дирижабль уриб туширилган ва денгизга қулаб тушган;

📜 1947 йил —Буюк Британия қироли Жорж VI Ҳиндистонининг мустақиллиги ҳақидаги ҳужжатни имзолаган;

🇫🇷 1955 йил — Парижда НАТОга аъзо давлатлар парламентларининг биринчи конференцияси бошланган;

🇵🇪 1962 йил — Перуда ҳарбий тўнтариш содир бўлган;

🖥 1968 йил —Intel комранияси ташкил топган. Унга Роберт Нойс ва Гордон Мур асос солган;

💬 1972 йил —Миср Президенти Анвар Садат Совет Иттифоқини СССРни ваъда қилинган қурол етказиб беришни тўхтатишда айблаб, 20 минг ҳарбий маслаҳатчини мамлакатдан олиб чиқишни талаб қилган;

🗼1974 йил — Польшанинг Константинов қишлоғида дунёдаги энг баланд иншоот — 646,38 м баландликдаги Варшава радиостанцияси қурилган ва 1991 йил 10 августда қулаб тушган;

🛰 1980 йил —Сриҳарикот космодромидан биринчи ҳинд сунъий йўлдоши учирилган;

💣 1994 йил — "Ҳизбуллоҳ" Буэнос-Айресдаги яҳудийлар марказини бомбардимон қилган. 86 киши теракт қурбонига айланган.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

👉Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 07.07.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.

🔹 Шунга кўра:

🔅Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига олиб келса:

➡️мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда (3 млн 300 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

🔅 Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:

➡️мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда (13 млн 200 минг сўмдан 26 млн 400 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

👉Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

🔺 Шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари БҲМнинг 80 бараваригача миқдорда (26 млн 400 минг сўмгача) жарима солиш тарзидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлилиги белгиланди.

👉Илгари БҲМнинг 7 бараваригача эди.

🔹 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️ Давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун (ЎРҚ–853-сон, 07.07.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

👉 Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:

🔹байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;

🔸байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;

🔹халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.

➡️ Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:

🔸байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;

🔹бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;

🔸столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;

🔹кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;

🔸байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;

🔹байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

➡️ Давлат байроғидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланиш учун масъулият байроқдан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари зиммасига юклатилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉 Конституцияни_ўрганамиз

🔅Конституциямизнинг
31-моддаси: “Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

🔅Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

🔅Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

🔅Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

🔅Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади”.

👉Шахсий сирлар – бу инсон ҳаётидаги воқеалар, фактлар, шароитлар тўғрисидаги ҳар қандай инсоннинг ўзи очиқлашни хоҳламаётган ва бу маълумотларни бошқаларга маълум бўлмаслигидир. Қачонки шахс бу маълумотларни ўз хоҳишига кўра очиқласа, унинг сир тутилиш мақоми бекор бўлади.

👉Оилавий сирларнинг шахсий сирлардан фарқи шундаки, у оиланинг бир неча аъзоларига тегишли бўлади. Бунда, сир оиланинг барча аъзолари томонидан эмас, балки бир-икки аъзоси томонидан ҳам махфий деб топилиши мумкин.
Оилавий сирларда маълумотлар оиланинг барча аъзоларига ёхуд баъзи бирларига алоқадор ҳам бўлиши мумкин.

👉Шахсга доир маълумотлар сифатида инсоннинг бевосита ўзига тааллуқли бўлган электрон ёки қоғозда қайд этилган маълумот тушунилади. Масалан, шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, касби, фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар улар сирасига киради.

👉Уй-жой дахлсизлиги шахснинг узвий ҳуқуқларидан бири бўлиб, унда тинтув ўтказиш масаласи фақат суд томонидан ҳал қилинади.

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=9hhRBSyFOOY

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

👉Мотивация

🔅Ҳар қандай зарба йиқитадиган, ҳар қандай ҳужум заиф қиладиган, ҳар қандай муваффақиятсизлик боғлаб қўядиган киши бўлма!
Кучли бўл! Бугунги кунда заифларга ўрин йўқ!

Ҳаёт фалсафаси китобидан

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

❇️Ассоциация- уюшма, ўзаро фойдали хамкорлик, умумий хўжалик, сиёсий, илмий, маданий ёки бошқа турдаги мақсадга эришиш йўлида, ўзининг мустақиллигини йўқотмаган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ўзаро ихтиёрий бирлашуви.

👉Одатда, даромад олиш мақсадини кўзламайди. Бир вақтнинг ўзида бир неча ассоциацияларда иштирок этишга йўл қўйилади.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🟢 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олувчи шахслар доираси белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июнь кунидаги “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ЎРҚ-848-сон Қонуни

🔸Қонунга мувофиқ, қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

🔹 кам таъминланган шахслар, агар улар:

👉фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
👉маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
👉маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
👉жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса;

🔹 руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

🔸 ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

🔹 Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

🔸 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида махсус ваколатли давлат органига (Адлия вазирлигига) оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

🔹 Ариза махсус ваколатли давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади (Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган, жиноят ишлари бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар ва муддатлар бундан мустасно).

🔸 Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

🔹Махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин тизим адвокатни автоматик равишда танлайди.

🔸Адвокатга Ҳукумат томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда тўлов амалга оширилади.

👉Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔲 "Де юре" ва "де-факто" сўзлари хусусида

🔸Де-факто сўзи лотинча "de facto" сўзидан келиб чиққан бўлиб, сўзма-сўз таржима қилинганда "амалда", "аслида" деган маъноларни англатади. Ушбу сўз мунозара мавзуси расмий мақомга эга бўлмаган ҳолатларда қўлланилади. Чунончи, юриспруденцияда (ҳуқуқшуносликда) бу сўз "қўлланилади ёки ҳақиқий саналади, лекин расмий равишда ўрнатилмаган" деган маънони англатади.

🔹Оддий қилиб айтганда, "амалда", "аслида" сўзлари ўрнига де-факто ишлатилади.

🔸Де-фактонинг қарама-қаршиси - де-юре ҳисобланади. Бу сўз ҳам лотинчадан кириб келган бўлиб "қонуний равишда", "ҳуқуқ бўйича" деган маънони ва у қонун билан қабул қилинганлигини англатади. Амалда де-юрени ўрнига "қонунан", "расман", "расмий равишда" сўзларни қўллаш.

🔹Мисол учун, айрим мамлакатларда айбсизлик презумпцияси де-юре амал қилади, аммо амалда де-факто у амалга оширилмайди.

🔸Бу шуни англатадики, расман бу презумпция мавжуд ва қонун билан қабул қилинган, аммо аслида унга риоя қилинмайди.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…

Yurist_GUVD

🔹Хроматография(грекча “chromatos” – “ранг” “grаpho” – озуқа дегани) Тадқиқот объектининг кимёвий ва физикавий хусусиятларини инобатга олиб, кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган нурлар ёрдамида текшириб ашёвий далилларни таҳлил қилиш услуби.

@Yurist_GUVD

Читать полностью…
Подписаться на канал